Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The subject of prosecutorial oversight on the
implementation of land legislation and its scientific-
theoretical foundations
Murodillo ABDUHAKIMOV
1
Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2025
Received in revised form
15 May 2025
Accepted 25 May 2025
Available online
15 June 2025
This article analyzes the subject of prosecutorial oversight
over the implementation of land legislation and its scientific and
theoretical foundations. Specifically, the opinions of legal
scholars on this issue have been analyzed, and an author's
definition has been developed. Proposals and recommendations
are given for the Land Code of the Republic of Uzbekistan,
which is a special law regulating these relations, including state
control in the field of land legislation and the subject of
prosecutorial supervision.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss5/S-pp206-215
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
prosecutor,
prosecutorial supervision,
land,
land legislation,
land plots,
subject of prosecutorial
supervision.
Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижроси устидан
прокурор назорати предмети ва унинг илмий
-
назарий
асослари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
прокурор,
прокурор назорати,
ер,
ер қонунчилиги,
ер участкалари,
прокурор назорати
предмети.
Мазкур мақолада ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
ижроси устидан прокурор назорати предмети ва унинг
илмий
-
назарий асослари таҳлил этилган. Хусусан, бу
бўйича ҳуқуқшунос олимларнинг фикрлари таҳлил этилиб,
муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган. Ер қонунчилиги
соҳасидаги давлат назорати, шу жумладан прокурор
назоратининг предмети ушбу муносабатларни тартибга
солувчи махсус қонун Ўзбекистон Республикаси Ер
кодексига таклиф ва тавсиялар берилган.
1
Independent Researcher, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
207
Предмет прокурорского надзора за исполнением
законодательства о земле и его научно
-
теоретические
основы
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
прокурор,
прокурорский надзор,
земля,
земельное
законодательство,
земельные участки,
предмет прокурорского
надзора
.
В статье анализируется предмет прокурорского надзора за
исполнением земельного законодательства и его научно
-
теоретические основы. В частности, анализируются мнения
ученых
-
юристов по вопросу прокурорского надзора за
исполнением земельного законодательства, а также
разрабатывается авторское определение. Разработаны
предложения и рекомендации по специальному
закону –
Земельному кодексу Республики Узбекистан, регулирующему
данные отношения, в том числе государственный контроль в
области земельного законодательства, в том числе предмет
прокурорского контроля.
Мамлакатимизда мустақилликдан сўнг аҳолининг турмуш фаровонлигини
изчил ошириб боришга қаратилган ижтимоий
-
иқтисодий соҳани тубдан ислоҳ
қилиш
борасида кенг кўламли чора
-
тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Давлатимиз раҳбари Ш.М.
Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида
таъкидлаганидек, қишлоқ хўжалиги соҳасини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш,
ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги илғор технологияларни
жорий этиш, озиқ
-
овқат хавфсизлигини таъминлаш энг муҳим вазифамиздир”.
Бугунги кунда юқорида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш
ҳамда мамлакатимизда ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижросини
таъминлашда прокуратура органлари муҳим ўрин тутади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 143
-
моддасида “Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан
назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи
прокурорлар амалга оширади” деб кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига кўра,
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар,
ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро этилиши
устидан назорат қилиш прокуратура органлари фаолиятининг асосий
йўналишларидан биридир (4
-
модда).
Шундай экан, Ўзбекистон Республикасида ер тўғрисидаги қонунлар ижроси
устидан прокурор назорати, унинг предмети ва объектига доир масалаларни
илмий тадқиқ этиш ҳозирги кунда долзарб аҳамият касб этади.
Шу ўринда таъкидлаш ўринлики, юридик адабиётларда прокурор назорати
фани назариясида прокурор назоратининг предметини тушуниш бўйича ягона
ёндашувлар мавжуд эмас. Айниқса, турли соҳага тегишли бўлган қонун
ҳужжатларининг ижроси устидан прокурор назоратининг предметини аниқлаш
борасида ҳуқуқшунос олимлар турлича фикр
-
мулоҳазаларни илгари суришади.
Масалан, И.Б.
Джураевга кўра, олий таълим муассасаларида қонунчилик ижроси
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
208
устидан прокурор назорати –
бу бошқа прокурор назорати предметларидан фарқ
қилувчи, мустақил, олий таълим муассасалари томони
-
дан олий
таълимга оид
қонунчилик ҳужжатларининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни
амалга оширувчи ҳамда таълим сифатини таъминлашга хизмат қилувчи
прокуратура органларининг давлат органи сифатидаги махсус фаолиятидир.
Ш.Ж.Рахимов сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан прокурор
назоратига давлатнинг қонунчилик ва ҳуқуқ
-
тартиботни таъминлаш борасидаги
ўта муҳим, энг самарали, изчил ва ўзига хос назорат шакли бўлиб, қонун
устуворлигига асосланган ҳолда унга аниқ ва қатъий риоя этиш, инсон ва
фуқаронинг, жамият ва давлатнинг конституциявий ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадини кўзлайди, деб таъриф беради.
Д.Ибрагимовнинг фикрича, вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси
устидан прокурор назорати –
бу прокуратура органларининг Конституция ва
қонун билан берилган ваколатлар доирасида давлат идораларидан мустақил
равишда амалга оширадиган, вояга етмаганлар соҳасида қонун бузилиши
ҳолатларини
ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, ҳуқуқбузарликларни олдини
олиш ва профилактика қилиш, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни белгиланган
тартибда жавобгарликка тортиш ҳамда соҳада қонунларнинг аниқ ва бир хилда
бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш
фаолиятидир.
Шунингдек, А.Б.
Комилов юқоридаги олимлардан фарқли равишда ўзининг
тадқиқот ишида тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар
ижроси устидан прокурор назорати предмети ва объектининг илмий
-
назарий
асосларини таҳлил этиб, “прокурор назорати” тушунчасига умумий тарзда
қуйидагича таъриф беради: прокурор назорати деганда, прокуратура
органларининг Конституция ва қонунларига асосланган ҳолда, уларга қонун
билан берилган ваколатлар доирасида давлат ҳокимияти тармоқларидан
мустақил равишда амалга оширадиган, қонун бузилиши ҳолатларини ўз вақтида
ва тезкорлик билан аниқлаш, уларга ҳуқуқий баҳо бериш, айбдор шахсларга
нисбатан қонунда белгиланган жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш,
қонунбузилишларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб
бераётган шарт
-
шароитларни бартараф этиш ҳамда уларни профилактика
қилишга қаратилган махсус фаолияти англашилади. Ҳуқуқшунос олим
А.Б.
Комилов тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар
ижроси устидан прокурор назоратига алоҳида таъриф беришдан кўра ушбу
назорат предметига таъриф беришни афзал билади. Унинг фикрича,
тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар ижроси устидан
прокурор назоратининг предмети деганда, тегишли давлат ва нодавлат органлар,
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар
томонидан қонунларнинг ижро этилиши, қонун талабларига риоя этилиши, улар
қабул қилаётган ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституция ва қонунларга
мувофиқлиги тушунилади. Шунингдек, бунда “қонунлар” тушунчаси мазмуни
соҳани тартибга солувчи қонун ости норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни ҳам
қамраб
олиши ҳақида хулосага келади.
Назаримизда А.Б.
Комиловнинг ушбу ёндашуви эътиборга лойиқ.
Зеро, прокурор назоратига таъриф бериш борасида мамлакатимиз ва хорижий
давлатларнинг ҳуқуқшунос олимлари томонидан жуда кўплаб фикр
-
мулоҳазалар
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
209
илгари сурилади. Бинобарин, мамлакатимизнинг Б.Х.
Пўлатов, Ф.Х.
Рахимов,
З.С.
Ибрагимов, М.
Рустамбаев, О.М.
Мадалиев каби қатор ҳуқуқшунос олимлари
томонидан прокурор назоратига мазмунан бир
-
бирини рад қилмайдиган ва
тўлдирадиган таърифлар ишлаб чиқилган. Бироқ прокурор назоратига берилган
таърифлардан фарқли равишда муайян соҳадаги қонун ҳужжатлари ижросини
устидан прокурор назоратининг предмети борасида турлича фикр
-
мулоҳазалар
илгари сурилади. Бу эса табиий ҳолат, зеро ҳар бир қонун ҳужжатлари билан
тартибга солинадиган ижтимоий муносабатларнинг турли
-
туманлиги прокурор
назоратининг предмети ҳам турлича бўлишини тақозо этади. Шундай экан,
ҳуқуқшунос олимлар томонидан ўз тадқиқот ишларида тадқиқот предметидан
келиб чиққан ҳолда прокурор назоратининг предметига таърифлар ишлаб
чиқилиши прокурор назорати билан прокурор назоратининг предмети ўртасидаги
муайян чегара ва мезонларни аниқлаштириш учун ҳам муҳим ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
ижроси устидан прокурор назоратининг предмети юзасидан айрим фикр
-
мулоҳазаларни илгари сурамиз.
Назаримизда, прокурор назоратининг предмети прокурор назорати
тушунчасидан кўра кенг тушунча ҳисобланади. Манбаларда таъкидланишича,
назорат –
бу бирор ишнинг, нарсанинг аҳволи, бориши, кишининг юриш
-
туриши
ва ш.к. устидан доимо кузатиш, текшириш маъносида келади. Прокурор назорати
эса прокуратура органларининг қонун устуворлигини таъминлаш, қонун
бузилиши ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш бўйича
фаолиятининг шакли ҳисобланади. Предмет эса нарса, объект сифатида кўрилади.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Прокуратура
тўғрисида”ги
Қонуни
20-
моддаси биринчи қисмига кўра, қонунлар ижроси устидан прокурор
назоратининг предмети сифатида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар,
фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари,
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари ва
идораларининг ҳарбий қисмлари, ҳарбий тузилмалари, ҳокимлар ва бошқа
мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро этилиши, шунингдек улар
томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги тушунилади.
Шу ўринда ер муносабатларини тартибга солувчи махсус қонун
ҳужжатларидан ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг
4-
моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ер
муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатларидан бири сифатида
ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат
назоратини ташкил этиш назарда тутилган. Шунингдек, мазкур Кодекснинг
5-
моддасига биноан, вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органларининг
ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари қаторига ер
ресурсларидан белгиланган мақсадда, оқилона ва самарали фойдаланиш, ерларни
муҳофаза
қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш вазифаси
юклатилган. Бироқ мазкур Кодексда давлат ер назоратининг предмети
нималардан иборат бўлиши назарда тутилмаган. Бу эса юридик адабиётларда бу
билан боғлиқ фикр
-
мулоҳазаларни ўрганиш ва тадқиқ этишни тақозо этади.
Масалан, А.К.
Балдин, Я.Л.
Алиев ва Ф.П.
Румянцевнинг фикрича, ер қонунчилиги
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
210
соҳасидаги назорат предмети, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан ер ҳуқуқи нормаларини ўз ичига
олган маҳаллий бошқарув ва ўзини ўзи бошқарувчи органларнинг уставлари ва
уларнинг ҳуқуқий ҳужжатлари қоидаларининг бажарилишини қамраб олади.
Мамлакатимиз ҳуқуқшунос олимлари томонидан ер қонунчилиги соҳасидаги
назорат предмети нималарда намоён бўлиши махсус тадқиқ этиб ўрганилмаган
бўлса
-
да, бироқ умуман қонун ҳужжатларининг ижроси устидан прокурор
назоратининг предмети тўғрисида ўз фикр
-
мулоҳазалар илгари сурилган.
Масалан, Б.Х.
Пўлатовнинг фикрича, прокурор назоратининг предметини
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳарбий қисмлари, ҳарбий
тузилмалари, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг
ижро этилиши, шунингдек, улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги
ташкил қилади. Шу ўринда, ҳуқуқшунос олим қонунлар ижроси устидан прокурор
назорати предметини ёритишда “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг
20-
моддаси мазмунидан келиб чиққан ҳолда ёндашганлигини кўриш мумкин.
Ушбу фикрдан фарқли равишда ҳуқуқшунос олим ва амалиётчи О.М.
Мадалиев
Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунининг 4
-
моддасида
кўрсатилган прокуратура фаолиятининг асосий йўналишларида белгиланган
ҳуқуқий муносабатлар –
прокурор назоратининг предмети эканлигини
таъкидлайди.
Ер
қонунчилиги
соҳасидаги
давлат
назорати
предмети
ушбу
муносабатларни тартибга солувчи махсус қонун ҳужжатларида белгиланмас экан,
юридик адабиётларда бу борадаги назорат предмети бўйича турли
фикр
-
мулоҳазалар билдирилаверади. Шундай экан, бизнинг фикримизча, ер
қонунчилиги соҳасидаги давлат назорати, шу жумладан прокурор назоратининг
предмети ушбу муносабатларни тартибга солувчи махсус қонун –
Ер кодексида ўз
ифодасини топмоғи лозим. Бинобарин, бу борада ўрганилган хорижий давлатлар
қонунчилик тажрибасида ер қонунчилиги соҳасидаги давлат назоратининг
предмети махсус қонунларда мустаҳкамлаб қўйилганлигини кўриш мумкин.
Масалан, Россия Федерацияси Ер кодексининг 71
-
моддаси иккинчи қисмига кўра,
қуйидагилар давлат ер назоратининг предмети ҳисобланади:
1)
юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, фуқаролар, давлат
ҳокимияти органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан
Россия Федерацияси қонунчилигини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик
назарда тутилган ер муносабатлари объектларидан фойдаланиш ва уларни
муҳофаза қилиш бўйича мажбурий талабларга риоя қилиш;
2)
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат
ҳокимияти органлари томонидан давлат ёки коммунал мулкда бўлган ер
муносабатлари объектларини тасарруф этиш бўйича фаолиятни амалга оширишда
ер қонунчилигининг мажбурий талабларига риоя қилиш;
3)
юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил
этмаган деҳқон (фермер) хўжаликлари томонидан “Ҳайвонларнинг қўшимча
маҳсулотлари тўғрисида”ги ва Россия Федерациясининг айрим қонун
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
211
ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Федерал қонунига мувофиқ
белгиланган ҳайвонларнинг қўшимча маҳсулоти муомаласига қўйиладиган
талабларда белгиланган мажбурий талабларга риоя қилишлари.
Шунингдек, Қозоғистон Республикаси Ер кодексининг 147
-
моддасида
марказий ваколатли органнинг, марказий ваколатли орган бўлимларининг
ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ердан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш
устидан давлат назоратини амалга ошириш борасидаги вазифалари назарда
тутилган. Мазкур модданинг иккинчи қисмида ҳудудий бўлинмаларнинг ердан
фойдаланиш ва муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш
предмети назарда тутилган. Унга кўра:
1)
вилоятлар, республика аҳамиятидаги шаҳарлар, пойтахт, туманлар
шаҳарлар, қишлоқлар ҳокимлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
томонидан қабул қилинган қарорларнинг Қозоғистон Республикаси ер соҳасидаги
қонунчилигига мувофиқлиги;
2)
вилоятлар, республика аҳамиятидаги шаҳарлар, пойтахтлар, туманлар,
вилоятлар аҳамиятга эга шаҳарлар ваколатли органлари томонидан жисмоний ва
юридик шахсларнинг илтимосномаларига кўра қабул қилинган қарорларнинг
қонунийлиги;
3)
давлат ер кадастрини ва ер мониторингини юритишнинг тўғрилиги;
4)
вилоятлар, республика аҳамиятидаги шаҳарлар, пойтахт, туманлар
шаҳарлар, қишлоқлар ҳокимлари томонидан ер участкаси олган шахсларнинг
рўйхатлари кўрсатилган маълумотлар ўз вақтида жойлаштирилиши;
5)
вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар, пойтахт, туманлар,
вилоят аҳамиятидаги шаҳарлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари,
туманлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, қишлоқ туманлари ҳокимлари томонидан
тендер (аукцион) ва танловларнинг ўз вақтида ўтказилиши;
6) давлат органлари, ташкилотлари ва фуқаролари томонидан Қозоғистон
Республикасининг
ер
қонунчилигига,
ер
участкаларидан
мақсадли
фойдаланишнинг белгиланган режимига риоя қилишлари;
7)
ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгалланишини олдини олиш;
8)
ер участкалари эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларига риоя
этилиши;
9)
ер участкалари эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан тупроқ
унумдорлигини тиклаш ва сақлаш бўйича ташкилий, хўжалик, агротехник, ўрмон
мелиоратив ва эрозияга қарши гидротехник тадбирлар комплексини ўз вақтида ва
тўғри амалга ошириш;
10)
ер участкалари эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан
ерларнинг мавжудлиги, ҳолати ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни
давлат органларига ўз вақтида тақдим этиши;
11)
ернинг ҳолатига таъсир қилувчи турар
-
жой ва ишлаб чиқариш
объектларини лойиҳалаш, жойлаштириш ва қуриш;
12)
ерларни ободонлаштириш, тупроқ эрозияси, шўрланиши, ботқоқланиши,
сув босиши, чўлланиши, қуриб кетиши, ҳаддан ташқари кўтарилиши,
ахлатланиши, ифлосланиши ва ернинг деградациясига олиб келадиган бошқа
жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича чора
-
тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
212
13)
фуқароларнинг уларга ер участкалари бериш тўғрисидаги аризаларини
(аризаларини) кўриб чиқишнинг белгиланган муддатларига риоя этилиши;
14)
чегара белгиларини сақлаш;
15)
вилоятлар, республика аҳамиятига молик шаҳарлар, пойтахт, туманлар,
вилоят аҳамиятидаги шаҳарлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари,
туманлар ҳокимлари томонидан вақтинчалик ердан фойдаланишга берилган
ерларнинг ўз вақтида қайтарилиши;
16)
бузилган ерларни рекультивация қилиш;
17)
ернинг бузилиши билан боғлиқ ишларни бажаришда унумдор тупроқ
қатламини олиб ташлаш, сақлаш ва ундан фойдаланиш;
18)
ер тузиш лойиҳаларини ва ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш
бўйича бошқа лойиҳаларни амалга ошириш.
Бу каби қонунчилик тажрибаси кўплаб хорижий давлатлар қонунчилик
тажрибасида учрайди. Бу эса ўз навбатида ер тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро
устидан прокурор назоратининг предметини ҳам аниқлаб олиш имконини беради.
Шундай экан, фикримизча, мамлакатимиз Ер кодексида ҳам
ер қонунчилиги
соҳасидаги давлат назоратининг предмети нималарда намоён бўлишини назарда
тутувчи махсус нормалар киритилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу эса ўз
навбатида ер тўғрисидаги қонунчиликнинг бажарилиши устидан прокурор
назоратининг предметини ҳам аниқлаш имонини беради.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, фикримизча, ер тўғрисидаги
қонунчиликнинг бажарилиши устидан прокурор назоратининг предметига
таъриф беришда прокурорнинг ер соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан
назорат фаолиятининг вазифаси ва функцияларидан келиб чиқиш лозим бўлади.
Шундай қилиб,
ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан
прокурор назоратининг предмети
–
бу ер соҳасидаги фуқаролар ҳуқуқ ва
эркинликларини, шунингдек юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини
таъминлаш йўналишидаги прокурор фаолиятининг йўналишларини назарда
тутиб, унга кўра, фуқароларнинг ерга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ердан
оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва ошириш, табиий муҳитни
асраш ва яхшилаш, хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик
асосида ривожлантириш учун шароит яратиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг
ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ерга оид ҳуқуқбузарликларни
аниқлаш, бу соҳада қонунийликни мустаҳкамлаш, шу жумладан вазирликлар,
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, уларнинг
мансабдор шахслари, тижорат ва нотижорат ташкилотларининг раҳбарлари
томонидан фуқароларнинг ерга бўлган ҳуқуқларини тартибга солувчи бошқа
қонун ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги ва
улар томонидан қабул қилинган норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонун
талабларига мувофиқлигини текшириш ҳисобланади
.
Прокурорлар ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан
назоратни амалга оширишда ўз ваколатларидан фойдаланиш борасида доирани
тўғри белгилаб олишлари лозим бўлади. Зеро, прокурор бир томондан ерларни
муҳофаза қилиш, бу борада қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва
олдини олишга қаратилган аниқ чора
-
тадбирларни белгилаш, қонунлар ижросини
қатъий
назоратга олиш ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан кескин
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
213
чоралар кўриш ҳамда жазо муқаррарлигини таъминлаши лозим бўлса, иккинчи
томондан назоратни амалга оширишда хўжалик юритувчи субъектларнинг
молиявий хўжалик фаолиятига аралашмаслик, бошқарув ва назорат қилувчи
органларнинг вазифаларини бажармаслик ҳам шарт ҳисобланади.
Тадқиқ қилинаётган мавзу бўйича прокурор назоратининг фаолияти
доирасини белгилаш орқали Ўзбекистон Республикасида ер тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари
ижроси устидан прокурор назорати предметини аниқ шакллантириш
мумкин бўлади.
Ўзбекистон Республикасида ер қонунчилиги талабларига кўра, ерга оид
ҳуқуқий
муносабатлар бу –
ер бериш, уни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш
юзасидан давлат органлари, юридик шахслар ва фуқаролар
(жисмоний шахслар)
ўртасида келиб чиқадиган ер ҳуқуқи нормалари орқали тартибга солинадиган
ижтимоий муносабат туридир.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг
3-
моддасига кўра, “ер тўғрисидаги
қонунчилик” Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва ер муносабатларини
тартибга солувчи бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат. Қорақалпоғистон
Республикасида
ер
муносабатлари
Қорақалпоғистон
Республикасининг
қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади. Тоғ, ўрмон ва сув билан боғлиқ
муносабатлар, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан, шунингдек атмосфера
ҳавосидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга оид муносабатлар махсус
қонунчилик билан тартибга солинади.
Ер соҳасидаги асосий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг
Ер кодекси билан тартибга солинса
-
да, аммо бундай муносабатларни ўз ичига
олган яна кўплаб Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Фармонлари, Қарорлари ҳамда Вазирлар
Маҳкамасининг қарорлари ҳам қабул қилинган.
Хулоса ўрнида ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан
прокурор назоратининг предметига қуйидагича таъриф бериш мақсадга
мувофиқдир:
ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан прокурор
назоратининг предмети –
ердан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини
тиклаш ва ошириш, табиий муҳитни асраш ва яхшилаш, хўжалик юритишнинг
барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит яратиш,
юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш, ерга оид ҳуқуқбузарлик
-
ларни аниқлаш, бу соҳада қонунийликни
мустаҳкамлаш, шу жумладан вазирликлар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий
давлат ҳокимияти органлари, уларнинг мансабдор шахслари, тижорат ва
нотижорат ташкилотларининг раҳбарлари томонидан фуқароларнинг ерга бўлган
ҳуқуқларини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларининг Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатларнинг талабларига мувофиқлигини прокуратура
органлари томонидан текшириш ҳисобланади.
Ер қонунчилиги соҳасидаги давлат назорати, шу жумладан прокурор
назоратининг предмети ушбу муносабатларни тартибга солувчи махсус қонун
бўлмиш мамлакатимиз Ер кодексининг “Ер участкаларини ажратиш, улардан
фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан назорат” деб номланган
12-
боби “Ер участкаларини ажратиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза
қилиш устидан давлат назорати” номли 83
1
-
моддасида ўз ифодасини топиши
лозим.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
214
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
Мурожаатномаси // “Халқ сўзи”. 2018 йил 29 декабрь. № 271
-272 (7229-7230).
2.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси //
-
Тошкент. “Ўзбекистон”
НМИУ. 2024. –
Б. 69.
3.
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни //
https://lex.uz/acts/106197.
4.
Джураев И.Б. Олий таълим муассасаларида қонунчилик ижроси устидан
прокурор назоратини такомил
-
лаштириш // Юридик фанлар доктори илмий
даражасини олиш учун тайёрланган диссертация.
-
Тошкент. 2021. –
29 б.
5.
Рахимов Ш.Ж. Сув тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан
прокурор назоратини такомил
-
лаштириш масалалари // Юридик фанлар бўйича
фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация.
-
Тошкент.
Бош прокуратура академияси. 2022. –
26 бет.
6.
Ибрагимов Д.Ш. Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан
прокурор назоратини ташкил
-
лаштириш ва унинг ҳуқуқий асосларини
такомиллаштириш // Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори илмий
даражасини олиш учун ёзилган диссертация.
-
Тошкент, 2022. –
145 бет.
7.
Комилов А.Б. Тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган
қонунлар
ижроси устидан прокурор назоратининг ташкилий
-
ҳуқуқий асосларини
такомиллаштириш // Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражаси
учун ёзилган диссертация автореферати. –Тошкент, 2020. –
20 бет.
8.
Комилов А.Б. Тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган
қонунлар
ижроси устидан прокурор назоратининг ташкилий
-
ҳуқуқий асосларини
такомиллаштириш // Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражаси
учун ёзилган диссертация. –Тошкент, 2020. –
149 бет.
9.
Пўлатов Б.Х. Прокурор назорати // Дарслик.
-
Тошкент, “Ўзбекистон”. 2009.
–
Б. 545.
10.
Рахимов Ф.Х. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат
томонидан назорат қилиш тўғрисида‘‘ги Қонуннинг бажарилишини таъминлашда
прокурор назорати // Қонунларнинг бажарилиши устидан прокурор назорати
(илмий
-
амалий тўплам).
-
Тошкент, “Ўқитувчи”. 2000.
-
4 бет.
11.
Ибрагимов З.С. Мустақиллик ва Ўзбекистон Республикаси прокуратураси
(истиқлол йилларидаги ҳуқуқий мақоми ривожланишининг қиёсий таҳлили).
Монография. –
Т.: «Noshir», 2011. –
66-76-
бетлар.
12.
Рустамбаев М.Х. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва
прокуратура: рисола / Масъул муҳаррир: ю.ф.д., проф. А.Х.Саидов. –
Т.: ТДЮИ
нашриёти, 2005. –
Б. 8
-12.
13.
Мадалиев О.М. Прокурор назорати. Дарслик. Умумий қисм.
-
Т.: ТДЮИ
нашриёти, 2009.
-
Б. 45
-46.
14.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80000 га яқин сўз ва сўз бирикмаси.
Ж. III. Н –
Тартибли / Масъул муҳаррир А.Мадвалиев.
-
Т. “O‘zbekiston
milliy
ensiklopediyasi” Давлат илмий нашриёти, 2020. –
10 бет.
15.
https://ru.wikipedia.org
16.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати: 80000 га яқин сўз ва сўз бирикмаси.
Ж. III. Н –
Тартибли / Масъул муҳаррир А.Мадвалиев.
-
Т. “O‘zbekiston milliy
ensiklopediyasi” Давлат илмий нашриёти, 2020. –
306 бет.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
215
17.
Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни //
https://lex.uz/acts/106197
18.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси // https://lex.uz/acts/152653.
19.
Балдин А.К., Алиев Я.Л., Румянцев Ф.П. Отдельные вопросы
прокурорского надзора за исполнением земельного законодательства // Вестник
Нижегородского университета им. Н.И. Лобачевского, 2019, № 4.
-
С. 87–
92.
20.
Пўлатов Б.Х. Прокурор назорати. Дарслик. масъул муҳаррирлар:
Т.А.Умаров, А.Т.Алламуратов ва бошқ. –
Т.: O‘zbekiston, 2009. –
Б. 147
-148.
21.
Мадалиев О.М. Прокурор назорати. Олий ўқув юртлари учун дарслик.
(Умумий қисм) –
Т.: “ИЛМ ЗИЁ”, 2012.
-
44 бет.
22.
Россия Федерациясининг 2001 йил 25 октябрдаги 136
-
ФЗ
-
сонли Ер
кодекси // https://www.consultant.ru
23.
Қозоғистон Республикасининг 2003 йил 20 июндаги 442
-
сонли Ер
кодекси // https://adilet.zan.kz
24.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси // https://lex.uz/docs/152653#5616037
