Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Methodology for identifying and assessing corruption-
related risks in organizational activities
Rafik SHAKUROV
1
Training Institute for Lawyers
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2025
Received in revised form
15 May 2025
Accepted 25 May 2025
Available online
15 June 2025
This article examines the importance of identifying and
assessing corruption risks in the activities of organizations. The
legal foundations for identifying and assessing corruption risks
are studied. Based on the analysis of foreign experience and
scientific views presented in the literature, the procedures and
methods for implementing these processes are analyzed.
Additionally, the most widespread types of corruption risks are
discussed. The article also analyzes the methodology for
identifying and assessing corruption risks introduced in
organizations of our country, considering certain methodological
aspects of identifying and as
sessing these risks. The author’s
views on the essence and classification of corruption risks are
presented, and some methods for identifying and assessing
corruption-prone attitudes are proposed.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss5/S-pp554-561
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Agency,
identification,
assessment,
anti-corruption program,
corruption risks,
corruption risk map,
measures to mitigate
corruption risks,
criteria,
methodology,
monitoring,
registry,
policy, e
lectronic platform.
Ташкилот фаолиятида коррупциявий
хавф
-
хатарларни
аниқлаш ва баҳолаш услубиёти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
агентлик,
аниқлаш,
баҳолаш,
коррупцияга қарши
курашиш дастури,
коррупциявий
хавф
-
хатарлар,
коррупциявий
хавф
-
хатарлар харитаси,
Ушбу мақолада ташкилот фаолиятидаги коррупциявий
хавф
-
хатарларни аниқлаш ва баҳолашнинг аҳамияти кўриб
чиқилган, коррупциявий хавф
-
хатарни аниқлаш ва
баҳолашнинг ҳуқуқий асослари ўрганилган, адабиётларда
келтирилган хорижий тажриба ва илмий қарашлар
таҳлил
қилиниши асосида унинг амалга ошириш тартиби ва
услублари таҳлил қилинган, шунингдек, коррупциявий
хавф
-
хатарларнинг
энг
кенг
тарқалган
турлари
1
Candidate of Legal Sciences, Associate Professor, Training Institute for Lawyers. E-mail: shakurov.rafik.67@mail.ru
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
555
коррупция
хавф
-
хатарларни
камайтириш чора
-
тадбирлари,
мезонлар,
методология,
мониторинг,
реестр,
сиёсат,
электрон платформа.
келтирилган.
Шунингдек,
мақолада
мамлакатимиз
ташкилотларида жорий этилган коррупциявий хавф
-
хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти таҳлил
қилиниб, коррупциявий хавф
-
хатарларни аниқлаш ва
баҳолашнинг айрим методик жиҳатлари кўриб чиқилган.
Мақолада муаллифнинг коррупциявий хавф
-
хатарларнинг
моҳияти,
шунингдек
уларнинг
таснифи
ҳақидаги
қарашлари келтирилган ҳамда коррупцияга мойил бўлган
муносабатларни аниқлаш ва баҳолашнинг баъзи услублари
таклиф этилган.
Методика выявления и оценки коррупционных рисков
в деятельности
организации
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
агентство,
антикоррупционная
программа,
выявление,
карта коррупционных
рисков,
коррупционные риски,
критерии,
меры по снижению
коррупционных рисков,
методика,
мониторинг,
оценка,
политика,
реестр,
электронная платформа.
В рамках данной статьи рассмотрены значение
выявления
и
оценки
коррупционных
рисков
в
деятельности организации, анализированы её правовые
основы, на основе анализа и обобщения зарубежного опыта
и литературы анализированы порядок и методика
выявления и оценки коррупционных
рисков, а также
приведены
наиболее
распространённые
виды
коррупционных рисков. Кроме того, в статье, на основе
анализа внедрённой в государственных организациях
методики выявления и оценки коррупционных рисков,
изучены отдельные методические аспекты выявления и
оценки коррупционных рисков. В статье приведено
авторское
видение
относительно
сущности
коррупционных рисков, их классификации, а также
предложены некоторые методы выяления и оценки
отношений, подверженных коррупции.
КИРИШ
Сўзсиз, ташкилотларда коррупцияга қарши самарали курашишда ижобий
натижаларга эришишда, коррупцияга қарши курашиш мукаммал бошқарув
тизимини йўлга қўйишга хизмат қиладиган
ISO 37001: 2016 (“Anti
-bribery
management systems”) халқаро стандарти асосида, барча давлат органлари ва
ташкилотларида (кейинги ўринларда –
ташкилот
)
ишлаб чиқилган “Ташкилотнинг
коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати”да (кейинги ўринларда –
Сиёсат)
белгиланган чора
-
тадбирларни амалга оширилиши
аҳамият касб этади.
Сиёсат коррупцияни келтириб чиқарадиган сабаб ва шарт
-
шароитларни
олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган чора
-
тадбирлар мажмуи
бўлиб, унинг тизимини ташкил этадиган муҳим элементлардан бири, бу
–
ташкилотда коррупциявий хавф
-
хатарларни аниқлаш ва баҳолаш ҳисобланади.
Шубҳасиз, ҳар бир чора
-
тадбирнинг самараси унинг илмий, ташкилий ва
ҳуқуқий
асосланганлигига боғлиқдир.
Мамлакатимизда мавжуд илмий ишларнинг аксарияти коррупция тушунчаси,
келиб чиқиш сабаблари, унинг оқибатлари, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик турлари
ҳамда
жавобгарлик масалаларига бағишланган. Коррупциявий хавф
-
хатарларни
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
556
аниқлаш ва баҳолаш тизимининг нисбатан янгилиги сабабли, мазкур масалага оид
миллий даражадаги илмий изланишлар камчиликни ташкил этади
[1].
Бироқ,
коррупциявий хавф
-
хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни олдини олишга оид
чора
-
тадбирларни
илмий
нуқтаи
назардан
ўрганиш
ҳамда
уларнинг
самарадорлигини оширишга доир илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш
долзарб, деб ҳисоблаймиз.
Коррупциявий хавф
-
хатарни аниқлаш ва баҳолашнинг норматив
-
хуқуқий таъминланиши
Бугунги кунда, ташкилотларда жорий этилган коррупциявий хавф
-
хатарни
аниқлаш ва баҳолаш тизими бир неча норматив
-
хуқуқий ҳужжатлар билан
тартибга солинган бўлиб, улар ушбу жараённинг самарали амалга оширишда
муҳим ўрин тутади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 12 январдаги ПҚ–
81-
сон қарори билан давлат органлари ва
ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг
коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятига оид самарадорлик
индикаторлар қаторида –
“коррупциявий хавф
-
хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва
уларни камайтириш бўйича чора
-
тадбирларнинг амалга оширилганлиги”
белгиланди
[2].
Айрим муаллифлар томонидан тўғри таъкидланганидек “... қарор
ҳам бу соҳадаги барча жараёнларни тўлиқ очиб бермади. Яъни коррупциявий
хавф
-
хатарларни баҳолаш қандай тартибда амалга оширилиши, босқичлари ва
баҳолаш
жараёнларида
иштирок
этувчиларнинг
вазифалари,
баҳолаш
натижаларининг даражалари мавҳум бўлиб қолди”
[3].
Бу ўз навбатида, яна бир
норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатни, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Давлат бошқаруви соҳассида коррупциявий хавф
-
хатарларни бартараф этиш
механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини
кенгайтириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиш
заруриятини келтирди
[4].
Мазкур қарорга аcосан, биринчидан, давлат ташкилотлари фаолиятида
коррупциявий хавф
-
хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолаш
белгиланди,
иккинчидан, коррупциявий хавф
-
хатарларни баҳолаш тартиб ва босқичлари
белгиланиб, ушбу амалиёт рақамлаштирилди, учинчидан, Коррупцияга қарши
курашиш агентлиги (кейинги ўринларда –
Агентлик) коррупциявий хавф
-
хатарларни боҳолаш амалиётини мувофиқлаштириб борувчи масъул сифатида
белгиланди, туртинчидан, коррупциявий хавф
-
хатарларни баҳолашнинг аниқ
муддати белгиланди, бешинчидан, коррупциявий хавф
-
хатарларни баҳолашда
жамоатчилик назорати учун шароит яратилди, олтинчидан, коррупциявий хавф
-
хатарларни баҳолаш ишларини етарли даражада ташкиллаштирмаган давлат
ташкилоти раҳбарининг жавобгарлиги белгиланди.
Ниҳоят, коррупциявий хавф
-
хатарларни баҳолаш амалиётини методологик
жиҳатдан такомиллаштириш мақсадида, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари,
шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва
муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларнинг фаолиятида
коррупциявий хавф
-
хатарларни аниқлаш ва баҳолаш тартибини белгилайдиган
услубиёти (кейинги ўринларда –
Услубиёт)
[5]
давлат рўйхатидан ўтказилди
ва
ташкилотларда ички идоравий ҳужжати
–
“Ташкилотда коррупциявий хавф
-
хатарларни баҳолаш услубиёти”ни
ишлаб чиқиш учун ҳуқуқий асос бўлди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
557
Услубиётга мувофиқ, давлат ташкилотларининг фаолиятидаги коррупциявий
хавф
-
хатарларни аниқлаш ва баҳолашнинг мақсадлари давлат ташкилотининг
коррупциявий хавф
-
хатарга энг кўп дуч келадиган вазифа ва функцияларини
аниқлаш, коррупциявий хавф
-
хатар юқори бўлган лавозимлар рўйхатини
шакллантириш
ҳамда коррупциявий хавф
-
хатарларни бартараф этиш бўйича
чора
-
тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
Коррупциявий хавф
-
хатар тушунчаси ва турлари
Услубиётда коррупциявий хавф
-
хатарга –
шахснинг ўз мансаб ёки хизмат
мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб
моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда мавжуд сабаб
ва шароитларда коррупциявий хатти
-
ҳаракатларни содир этиш эҳтимоли деб,
тушунча берилган.
Мазкур тушунчада “эҳтимол” иборасининг қўлланилиши,
коррупциявий
хавф
-
хатарнинг ҳозирча содир этилмаганлиги, лекин содир этилиши мумкин
бўлган фаолият сифатида англаш учун асос бўлади. Бу ҳақда,
ISO 31000:2018
“Хавф
-
хатарларни бошқариш” халқаро стандартида ҳам таъкидлаб утилган.
Жумладан, мазкур халқаро стандартнинг “Атамалар ва тушунчалар”ни назарда
тутувчи 3.7
-
бандида эҳтимоллик (“likelihood”) тушунчасига –
“Хавфларни
бошқариш терминологиясида “эҳтимоллик” сўзи бирор нарса содир бўлиш
мумкинлигини кўрсатиш учун ишлатилади ...” деган, таъриф берилган
[6].
Ҳақиқатан ҳам, агар коррупциявий хавф
-
хатар амалда содир этилган бўлса,
мазкур вазиятнинг баҳоланиши (квалификация қилиш) тегишлича ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар ваколатига киради ва жиноят ишини қўзғатиш
тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун асос бўлиши мумкин.
Назаримизда коррупциявий хавф
-
хатарнинг яна бир хусусиятини
таъкидлаш уринлидир, у ҳам бўлса шахснинг коррупциявий хавф
-
хатарни содир
этиш “имкони мавжудлиги”дир. Ўйлаймиз
-
ки, айнан шу сабабли ҳам, “коррупцияга
оид ҳуқуқбузарликларга имкон берувчи сабаблар ва шарт
-
шароитларни бартараф
этиш” коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий
йўналишлари қаторида келтирилган
[7].
Услубиётда, коррупциявий хавф
-
хатарлар
турлари келтирилмаган бўлсада,
уларнинг моҳиятига эътибор қаратилган.
Чунончи, аниқланиши лозим бўлган
коррупциявий хавф
-
хатарлар сифатида Услубиёт “энг кўп дуч келадиган вазифа ва
функциялар”ни ажратади. Шубҳасиз, коррупциявий хавф
-
хатарларга энг кўп дуч
келадиган вазифа ва функцияларни билиш, уларни самарали аниқлаш ва баҳолаш
имконини беради.
Айрим олимлар коррупциявий хавф
-
хатарларни, уларнинг объекти
(масалан, ташкилотнинг фаолият соҳаси, ҳужалик тармоғи фаолиятининг
хусусиятлари, бошқарув фаолияти ҳамда молиявий фаолиятининг моҳияти),
турлари (масалан, хизмат мансабини суиистеъмол қилиш, раҳбарнинг ноқонуний
бошқарув фаолияти), келиб чиқиш сабаблари (масалан, муайян шахснинг аҳлоқий
принциплари, мансаб ваколатлари ҳажми), қамраб олиш доираси (халқаро,
давлатлараро, республика, вилоят, туман (шаҳар) худуди бўйича) ва қонун
ҳужжатларига мувофик талон
-
торож ҳажми (масалан, анча миқдорда, кўп
миқдорда ёки жуда кўп миқдорда зарар етказиши мумкинлиги) белгилари бўйича
таснифи тавсия этмоқда
[8].
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
558
Сўзсиз, мазкур коррупциявий хавф
-
хатарлар
таснифи яхши тузилган. Бироқ,
таснифни ташкил этадиган, жумладан
“қонун
ҳужжатларига мувофик талон
-
торож
ҳажми бўйича” белгисининг келтирилиши,
коррупциявий хавф
-
хатарнинг амалда
содир этилиб бўлганлиги ҳақида фикр уйғотади. Ваҳоланки, Услубиёт эхтимолий,
яъни ҳали содир этилмаган коррупциявий хатти
-
ҳаракатни назарда тутади.
Шу боис, мазкур тасниф белгисини “етказилиши мумкин бўлган молиявий зарар
миқдори бўйича” деган сўзлар билан алмаштириш тўғри бўлади, деб ҳисоблаймиз.
Бизнинг фикримизча, коррупциявий хавф
-
хатарларни, шунингдек, барча
ташкилотларга “таълуқли” ва “таълуқли бўлмаган” турларига ажратиш мумкин.
Масалан,
ташкилотнинг молиявий
-
ҳужалик фаолияти ва кадрларни танлаш билан
боғлиқ жараёнлари барча ташкилотларга таълуқли бўлган коррупциявий
хавф
-
хатарлар сифатида эътироф этилиши ўринлидир. Аксинча, жумладан, давлат
хизматини кўрсатиш (масалан, лицензия бериш), қўрилиш билан боғлиқ фаолият
барча ташкилотлар ваколатини ташкил этмаслиги сабабли, уларни аниқлаш ва
баҳолаш шарт бўлмайди.
Коррупциявий хавф
-
хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиётининг
мазмун
-
моҳияти
Айрим, жумладан, Россия, Украина ва Қозоғистон давлатларидаги
ташкилотларининг коррупциявий хавф
-
хатарларни аниқлаш ва баҳолашга оид
ҳужжатларида “коррупциявий хавф
-
хатарларни бошқариш” ибораси ишлатилади.
Ўйлашимизча, бу тўғридан
-
тўғри ISO 31000:2018 “Risk manajement”, яъни “Хавф
-
хатарларни бошқариш” халқаро стандарти номидан келиб чиққан.
Миллий қонунчиликда, шунингдек Услубиётда “коррупциявий хавф
-
хатарларни
бошқариш” тушунчаси ишлатилмаган бўлсада, халқаро стандартларида белгиланган
коррупциявий
-
хавф
-
хатарларни аниқлаш ва баҳолашга оид талаб ва чора
-
тадбирларнинг барчаси инобатга олинган. Шу боис, ташкилотда коррупциявий хавф
-
хатарларга нисбатан “бошқариш” иборасини қўллаш хато деб, бўлмайди. Қолаверса,
“бошқариш” сўзи, жумладан, ташкилотларда манфаатлар тўқнашувини аниқлаш,
унинг олдини олиш ва ҳал қилиш тартибини белгиловчи “Давлат органлари ва
ташкилотлари, уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида манфаатлар
тўқнашувини бошқариш бўйича
низом” номи ва мазмунида ҳам келтирилган
.
Хорижий ва миллий адабиётларда коррупциявий хавф
-
хатарларга нисбатан
фақатгина “баҳолаш” ибораси ишлатилганлиги кўзга ташланади, “аниқлаш”
ибораси эса тушиб қолган, каби фикрга олиб келади.
Услубиётда келтирилган тушунчаларга кўра “коррупциявий хавф
-
хатарларни
баҳолаш –
давлат ташкилотининг фаолиятини (вазифа ва функцияларини) таҳлил
қилиш, мавжуд коррупциявий хавф
-
хатарларни аниқлаш ва ушбу хавф
-
хатарлар
даражасини баҳолаш бўйича фаолият”га айтилади. Демак, коррупциявий хавф
-
хатарларни баҳолаш тушунчаси “аниқлаш” иборасини ҳам назарда тутади ва қамраб
олади.
Ташкилотда коррупциявий хавф
-
хатарларни аниқлаш ва баҳолаш ташкилий
тузилмалар функцияларининг хусусияти, жамият ва бошқа шахслар билан ўзаро
муносабатлар, шунингдек ташқи ва ички омилларни ҳисобга олган ҳолда амалда
оширади.
Шубҳасиз, бугунги кунда барча давлат ташкилотларида коррупциявий хавф
-
хатарларни баҳолашга оид ҳужжатлар мавжуд, коррупциявий хавф
-
хатарларнинг
дастлабки баҳолаш амалга оширилган, уларни олдини олиш чоралари ишлаб
чиқилган ҳамда мазкур жараён тўлиқ йўлга қўйилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
559
Бироқ, афсуски, айрим соҳаларда коррупциявий хавф
-
хатарларнинг янги
кўринишларнинг пайдо бўлиши, мазкур фаолиятни сусайтирмасликни,
коррупциявий ҳолатларни аниқлаш услубларини замон талабларидан келиб
чиқиб такомиллаштиришни тақозо этади. Шу ўринда, ташкилотдаги
коррупциявий хавф
-
хатарларни баҳоловчилари, хусусан, давлат ташкилотидаги
коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси (кейинги ўринларда –
ишчи гуруҳ)
ходимлари тегишлича соҳа бўйича етарлича тажриба ва маълумотга эга
бўлишлари аҳамият касб этади.
Услубиётда таъкидланганидек, коррупциявий хавф
-
хатарлар ички ва ташқи
ахборот манбалари асосида аниқланади.
Бунда, ички ахборот манбаларига, давлат ташкилоти фаолиятининг (вазифа
ва функцияларининг) ҳуқуқий асоси, ички текширув материаллари, шу жумладан
хизмат текшируви материаллари, одоб
-
ахлоқ комиссияси мажлисларининг
йиғилиш баённомалари, коррупцияга қарши курашиш ишларининг мониторинг
натижалари, ишчи гуруҳ томонидан давлат ташкилоти фаолияти (вазифа ва
функциялари) юзасидан ўтказилган сўровномалар, шу жумладан социологик
тадқиқотлар натижалари ва бошқалар
қиради
.
Ташқи ахборот манбалари давлат ташкилоти фаолияти тўғрисидаги
ҳуқуқбузарликлар
тўғрисидаги
мурожаатлар
(хабарлар)
ва
статистик
маълумотлар, Агентлик ёки бошқа давлат ташкилотлари томонидан давлат
ташкилоти фаолияти (вазифа ва функциялари) юзасидан ўтказилган
сўровномалар, шу жумладан социологик тадқиқотлар натижалари, ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органлар томонидан тақдим этилган материаллар ва
бошқалардан иборат.
Услубиётда, олинган маълумотларининг ҳаққонийлиги ва ишончилиги
бўйича тўғридан
-
тўғри талаблар келтирилмаган. Бироқ, бу ишчи гуруҳи
томонидан бундай маълумотларни таҳлил қилганда,
уларни синчковлик билан,
ҳар томонлама, тўла ва холисона текширилмаслиги керак, дегани эмас.
Шу билан бирга, мансабдор шахслар фаолиятидаги коррупциявий хавф
-
хатарларни аниқлаш учун, масалан, муайян фаолиятни бевосита кузатиш,
ваколатларни таҳлил қилиш, сўровлар ўтказиш усулидан фойдаланиш зарур, деб
ҳисоблаймиз
.
Соҳа мутахассисларининг фикрича, коррупциявий хавф
-
хатарларни
аниқлашда асосий эътибор муайян мансабдор шахснинг давлат функциясини
бажаришда ўз ваколатларини амалга ошириш жараёнида “коррупциядан фойда”
олиш учун етарлича муҳим таъсирини аниқлашга қаратилган
[9].
Мазкур ёндашувга қисман қўшилиш тўғри бўлади. Ҳақиқатан хам Услубиёт
коррупциявий хавф
-
хатарларни аниқлашда, жумладан, давлат ташкилотининг
ходими томонидан содир этилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик, ўз вақтида
қарор қабул қилмаслик, асоссиз тезкор тартибда қарор қабул қилиш, ҳужжатлар,
электрон маълумотлар базаларига била туриб ёлғон маълумотларнинг
киритилиши, хизмат ваколатларини амалга оширишда манфаатлар тўқнашуви
ҳолатларнинг мавжудлиги эътироф этади. Шу билан бирга, Услубиёт, масалан,
“давлат ташкилоти фаолиятини (вазифа ва функцияларини) амалга оширилишида
ҳам жисмоний ва юридик шахслар учун сунъий тўсиқларнинг мавжудлиги”ни
аниқланиши лозим бўлган коррупциявий хавф
-
хатар сифатида белгилайди.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
560
Бунга, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан
“E
-
antikor.uz” электрон платформасига, коррупцияга мойиллиги юқори бўлган
муносабатлар сифатида “Қонунчиликка мувофиқ илмий
-
тадқиқот ишларини
амалга ошириш, ташкилотлардаги объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва
техникавий
қайта
жиҳозлашнинг
бизнес
-
режаларини,
лойиҳа
-
смета
ҳужжатларини
экспертизадан ўтказишни ташкиллаштириш”ни тақдим этганини,
мисол тариқасида келтириш мумкин
[10].
Ташкилот фаолиятидаги (вазифа ва функцияларидаги) коррупциявий хавф
-
хатарларнинг даражаси
коррупциявий ҳаракатларни содир этилиши имкониятлар
борлиги бўйича таҳлил қилиниб, “паст”, “ўрта” ва “юқори” ўлчовларда (мезонлар)
баҳоланади. Услубиётнинг иловасида ушбу мезонларнинг таърифининг
келтирилиши эса методологик жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади.
Ниҳоят, амалга оширилган коррупциявий хавф
-
хатарларни аниқлаш ва
баҳолаш натижалари ташкилотнинг фаолиятидаги коррупциявий хавф
-
хатарлар
харитаси ва ташкилотнинг
коррупцияга қарши курашиш дастури тузилади,
коррупциявий хавф
-
хатар юқори бўлган лавозимлар рўйхатда акс эттирилади
ҳамда коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестрини юқори
турувчи органга юборилади. Ўз навбатида, юқори турувчи орган “E
-
antikor.uz”
электрон платформасида жойлаштириши учун коррупцияга мойил бўлган
муносабатларга оид маълумотларни Агентликка юборади.
Албатта, дастлабки баҳолашда аниқланган коррупциявий хавф
-
хатарларга
нисбатан ишлаб чиқилган олдини олиш чоралари самарали бўлмаслиги мумкин.
Ушбу нуқтаи назардан, Услубиётда коррупциявий хавф
-
хатарнинг “қолдиқ”
даражасини минималлаштиришга доир чораларни ишлаб чиқиш лозимлиги
тавсия этилган. Шу боис, ташкилотнинг коррупциявий хавф
-
хатарлар харитасида
қолдиқ
хавф
-
хатар даражаси ҳақида маълумот келтирилади ҳамда келажакда
уларни минималлаштириш чора
-
тадбирлари амалга оширилади.
ХУЛОСА
Шубҳасиз, коррупциявий хавф
-
хатарларни аниқлаш ва баҳолаш коррупцияга
қарши курашишнинг самарали профилактик хусусиятга эга механизмидир. Қаранг
-
ки, илгари айрим давлат хизматчилари айтишдан уялиб “манга нима?”, “нима ишим
бор” деб коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этиб юрган хамкасбаларига
муносабат билдирмаган ёҳуд ўзини билмагандек тутган. Ўз навбатида, айрим давлат
хизматчилари “мен қилаётган ишлардан хеч ким ҳабардор бўлмаса керак” деган
ҳаёлда
бўлиб коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этишни давом этаверган.
Бугунги кунда, ташкилотнинг фаолиятидаги ҳар қандай коррупциявий хавф
-
хатарлар харитага изоҳланиб, тегишли рўйхатда коррупциявий хавф
-
хатари юқори
бўлган фаолиятлар (вазифа ва функциялар) тавсифи, шу жумладан, ушбу
функцияларни амалга оширилиши учун жавобгар шахсларнинг фамилияси, исми,
отасининг исми ва лавозими акс эттирилади. Бундай холат, айрим нопок давлат
хизматчиларида, ўринсиз ҳом хаёлларга берилмасликни, аксинча уларда
жавобгарликка тортилиши мумкинлиги бўйича қўрқувни, ва албатта, келажакда
коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этмаслика олиб келади, деб ҳисоблаймиз.
Шу ўрнида, шуни таъкидлаш мумкин
-
ки, амалдаги коррупциявий хавф
-
хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиётини тўғри қўллаш, ташкилотларни
коррупция хавфидан ҳимоя қилишга, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларига риоя
қилишга, ташкилотларнинг барқарор ривожланишини таъминлашга ва уларнинг
обрусини оширишга хизмат қилади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
05 (2025) / ISSN 2181-1415
561
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Қаранг: Исмаилов Б.И., Хужаев М.Ф. Понятие и видқ коррупционнқх рисков
в сфере капитального строительства/Ҳуқуқий тадқиқотлар журнали/Журнал
правовых исследований/Journal of law research. №
SI-2 (2020).
–С.334
-
341/https://journals.uz/wp-content/uploads/2020/04/huquq-2020-SI/huquq-2020-SI-
3.pdf
; Коррупцияга қарши курашиш. Дарслик//Масъул муҳаррир: А.Ш.Бекмуродов.
–Тошкент: “Akademiya”, 2022. –
344 б./ https://uzsuv.uz/media/page/2023/06/
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-
2022.pdf ва бошқ.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги ПҚ
-81-
сон “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг
баҳолаш тизимини жорий этиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори
/
https://lex.uz/docs/-5819319
3.
Коррупциявий хавф
-
хатарларни аниқлаш ва баҳолашнинг ҳуқуқий
асослари/тузувчилар
У.Тухташева,
Т.Хайдаров.
У.Бердиқулов,
Ш.Сапаров,
Б.Рахмонов, Ф.Мирзакомилов. Р.Икрамов. Ўзбекистон Республикаси коррупцияга
қарши
курашиш агентлиги, 2022. –
Б.5.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022
-
йил 11
-
майдаги ПҚ–
240-
сон “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф
-
хатарларни бартараф этиш
механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини
кенгайтириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги қарори
/ https://lex.uz/docs/6000285
5.
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг
2022-
йил 31
-
августдаги 2
-
сон, Адлия вазирлигининг 2022
-
йил 31
-
августдаги 5
-
сон
қарорига иловага мувофиқ тасдиқланган “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар
корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар
фаолиятида коррупциявий хавф
-
хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти”
(давлат рўйхатидан ўтказиш рўйхат рақами 3383)/ https://lex.uz/docs/6178891
6.
ISO 31000:2018 “Хавф
-
хатарларни бошқариш” халқаро стандарти/https://
pqm-online.com/assets/files/pubs/translations/std/iso-31000-2018-(rus).pdf
7.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги ЎРҚ–
419-
сон
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни/
https://lex.uz/ru/docs/-
3088008
8.
Батафсил қаранг: Прозументов Л.М., Добрусева М.Е., Набеева Н.Г.
Коррупционные риски: классификация, оценка и меры, направленные на их
предотвращение//Вестник Томского государственного университета. 2019.
№445.–С.212/https://cyberleninka.ru/article/n/korruptsionnye
-riski-klassifikatsiya-
otsenka-i-mery-napravlennye-na-ih-predotvraschenie
9.
Ревуцкая В.А. Оценка коррупционнқх рисков в деятельности органов
государственной
власти
и
органов
местного
самоуправления//
https://cyberleninka.ru/article/n/otsenka-korruptsionnyh-riskov-v-deyatelnosti-
organov-gosudarstvennoy-vlasti-i-organov-mestnogo-samoupravleniya/viewer
10.
Қаранг:
“E
-
Antikorrupsiya”
очиқ
платформа
//
https://e
-
anticor.uz/oz/ratings/registry
