Авторы

  • Ботиржон Тожибаев
    PhD, доцент, Заведующий кафедрой социально-экономических наук, Андижанский филиал Кокандский университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3-pp362-374

Ключевые слова:

советская власть участники движения лидеры оппозиция Красная Армия восстания

Аннотация

В статье рассматриваются причины начала вооруженного движения против советской власти в Самаркандской области с начала 1918 года, как следствие колониальной политики, проводимой советской властью, ее движущие силы и руководители движения. Также выясняются основные движущие силы вооруженного движения в Самаркандской области.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Causes of armed resistance against the Soviet regime in
the Samarkand region

Botirjon TOJIBAEV

1


Kokand University Andijan branch

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2025

Received in revised form

15 May 2025
Accepted 15 June 2025

Available online

25 June 2025

The article examines the causes behind the armed movement

against the Soviet regime in the Samarkand region, which began

in early 1918 as a result of the colonial policy pursued by the

Soviet government. It also discusses the driving forces of this

movement and its leaders. Furthermore, the paper provides
clarification on the main driving forces behind the armed

movement in the Samarkand region.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3-pp362-374

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Soviet regime,

movement participants,
leaders,

opposition,

Red Army,

uprisings.

Самарқанд

минтақасида

советлар

режимига

қарши

олиб

борилган

қуролли

ҳаракат

сабаблари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Совет режими,

ҳаракат

қатнашчилари,

қўрбошилар,

мухолифат,

қизил

армия,

қўзғолонлар

.

Мақолада Совет ҳокимияти юритган мустамлакачилик

сиёсати натижасида 1918 йил бошларидан бошлаб

Самарқанд минтақасида советлар режимига қарши олиб
борилган қуроллик ҳаракатнинг бошланиш сабаблари ва
уни ҳаракатлантирувчи кучлари ҳамда ҳаракатнинг

йўлбошчилари ёритилган. Шунингдек, Самарқанд

вилоятидаги

қуролли

ҳаракатнинг

асосий

ҳаракатлантирувчи кучларига аниқлик киритилган

.

1

PhD, Associate Professor, Head of the Department of Social and Economic Sciences, Kokand University Andijan

branch.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

363

Причины вооруженного движения против советской

власти в Самаркандской области

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

советская власть,

участники движения,

лидеры,

оппозиция,

Красная Армия,

восстания

.

В

статье

рассматриваются

причины

начала

вооруженного движения против советской власти в

Самаркандской области с начала 1918 года, как следствие

колониальной политики, проводимой советской властью, ее

движущие силы и руководители движения. Также

выясняются основные движущие силы вооруженного

движения в Самаркандской области

.

Долзарблиги:

Дунёдаги кўплаб илмий марказлар ва олий таълим

муассасаларида (Марказий Осиё давлатлари, Туркия, Россия, АҚШ ва Европанинг

кўплаб давлатларида) ХХ аср бошларида Туркистон минтақасидаги ижтимоий

-

сиёсий жараёнлар, маҳаллий халқларнинг Россия империяси ва Совет

Россиясининг мустамлакачилик сиёсатига қарши кўтарган миллий озодлик

ҳаракати масалалари, хусусан, қизил армияга қарши олиб борилган мустақиллик

кураши махсус ўрганилмоқди. Тарихчилар, сиёсатчилар, шарқшунослар ва бошқа

соҳа вакиллари бу муаммони жиддий илмий тадқиқ этишмоқда.

Методлар ва ўрганилганлик даражаси:

Ушбу мақола илмийлик,

тарихийлик ва ҳудудий ёндашувлар каби тарихий методлар асосида ўрганилган

бўлиб, унда ХХ асрнинг бошларида Самарқанд вилоятида Қизил армияга қарши

олиб борилган қуролли ҳаракатлар ва совет ҳокимиятига қарши норозилик

чиқишлари хусусида маълумотлар берилади.

Истиқлол арафаси ва мустақилликнинг дастлабки йилларида бир қатор

тарихчилар, публицистлар, адиблар томонидан мазкур муаммога янгича қараш

руҳида тадқиқотлар эълон қилинди. [23].

Тадқиқот натижалари:

1917 йил ноябрда Туркистон маинтақасида

жумладан, Самарқандда ҳам большевиклар ҳокимиятни зўравонлик билан қўлга

киритди ҳамда, янги совет ҳокимиятини куч билан ўрнатишди. Ишчи ва солдат

депутатлари Советида ҳал қилувчи мавқега эга бўлган большевиклар миллий

сиёсий ташкилотлар фаолиятига тўсқинлик қилишди. 1918 йил бошлари ва эрта

баҳорида Самарқандда ҳам дастлабки қизил гвардиячилар отрядлари тузилди,

вилоятда ҳарбий инқилобий трибунал ташкил қилиниб, фавқулодда чоралар

кўрилди. Бундай шароитда маҳаллий аҳоли ўз мустақиллиги ва озодлигини қўлда

қурол олиб ҳимоя қилишга чоғланди. Самарқандда совет режимига қарши қуролли

ҳаракатнинг моҳияти бутун Туркистон минтақасида бўлгани сингари миллий

озодлик ҳаракати ҳисобланиб, ҳаракат қатнашчилари

нафақат Самарқанд учун,

балки Туркистон озодлиги ва мустақиллиги учун ҳаёт

-

мамот курашини олиб

бордилар. Совет ҳокимиятига қарши кураш Самарқанд вилоятида ҳам умумхалқ

қўзғолони даражасигача кўтарилди.

Туркистон минтақасида аввал Чор Россиясининг сўнгра большевикларнинг

мустамлакачилик сиёсати маҳаллий аҳолини норозилигига сабаб бўлаётган бир

вақтда Қўқонда фаолият кўрсатган Туркистон Мухторияти ҳукуматининг 1918

йил 19

-

22 февралда Тошкент ва Скобелевдан юборилган қизил гвардиячилар

отряди ва

арман дашноқлари дружиналари томонидан зўравонлик билан


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

364

тугатилиши[1.168] ҳамда 1918 йил март ойи бошларида Туркистон ўлка Халқ

Комиссарлари Советининг раиси Ф. Колесовнинг Бухорога ҳарбий ҳужуми

натижасида қилинган хунрезликлар маҳаллий аҳолини большевиклар ҳамда совет

ҳокимиятидан ҳафсаласи пир бўлишига ва Фарғона водийсида, шу жумладан,

Самарқанд вилоятида ҳам 1918 йилнинг бошларида қуролли ҳаракатнинг

бошланишига асосий сабаб бўлди.

Туркистон минтақасида совет режимига қарши қуролли истиқлолчилик

ҳаракати дастлаб Фарғона водийсида, аниқроқ айтганда, Қўқон атрофларида

бошланган эди[2.48]. Орадан кўп вақт ўтмасдан Самарқанд вилоятида ҳам совет

ҳокимияти ҳамда унинг ҳарбий кучлари бўлган қизил гвардиячилар қисмлари ва

қизил аскарларга қарши қуролли ҳаракат бошланиб кетди.

Туркистонда совет режимига қарши қуролли ҳаракат Туркистон Мухторияти

ҳукуматининг

тор

-

мор қилиниши билан бошланганлиги[14.329] деярли барча

тарихчиларнинг асарларида эътироф қилинади. Шу билан биргаликда қуролли

ҳаракат бошланиши учун бошқа бир қатор қуйидаги жиддий сабаблар ҳам мавжуд

эди:

Биринчидан, 1917 йил Октябрь инқилобида ҳокимиятни қўлга киритган

большевиклар ва бошқа сўл сиёсий кучлар томонидан илгари сурилган

коммунистик мафкура Туркистон халқлари учун мутлақо ёт тушунча эди.

Маҳаллий аҳоли бу ғояни ўзига сингдира олмади ва унга қарши чиқди.

Иккинчидан, Туркистонда большевиклар томонидан ўрнатилган совет

ҳокимияти

Россия империяси мустамлакачилик сиёсатининг янги шакли эканлиги

ўша дастлабки кунларданоқ ошкор бўлган эди.

Учинчидан, совет ҳукумати ўрнатилган дастлабки кунларданоқ ҳокимиятни

бошқариш учун маҳаллий халқ вакиллари жалб қилинмади, уларнинг миллий

ғурури ва ҳақ

-

ҳуқуқи инкор қилинди.

Тўртинчидан, янги тузум ўрнатилган дастлабки кунлардан бошлаб

маҳаллий халқларнинг асрлар давомида шаклланган урф

-

одатлари ва миллий

қадриятлари топталди. Шариатга асосланган қози судлари бекор қилинди, вақф

ерлари тортиб олинди, мулкчиликнинг барча шаклига чек қўйилди[6.84].

Самарқанд вилоятида совет режимига қарши қуролли ҳаракатнинг

ривожланиши ва авж олишига бу ерда большевиклар томонидан юритилаётган

ўзига хос мустамлакачилик сиёсати ҳам кучли таъсир кўрсатди. Маҳаллий аҳоли

босқинчилар ва талончиларга қарши эдилар, чунки қизил армия жангчилари

ўзини босқинчи армия сифатида ҳақиқий талончилар ва зўравонлар сифатида

намойиш қилган эди, олиб борган ҳаёт

-

мамот кураши Самарқандда ҳам авж олди.

Масалан, ўша давр ҳужжатларининг бирида таъкидланишича, “Қизил

аскарлар масжидларга ҳужум қилиб, намоз ўқиб ўтирган эшон ва уламолар устига

бомбалар ташлашди. Натижада уламо ва эшонларнинг ҳаммаси озодлик

курашчилари қаторини тўлдиришди. Иш ҳатто шу даражага бориб етдики,

Москвада Ленинга қилинган суиқасд Фарғонада бою

-

боёнларнинг қатағон

қилинишига сабаб бўлди. Уларни “Сиз аблаҳлар, Ленинга суиқасд қилдингиз!” –

дея ҳибсга олишди[14.330].

Самарқандда бўлса, “жазо отрядлари ўртасида қамоққа олинган кишиларни

кечалари ким кўпроқ отиб ўлдириши тўғрисида мусобақа ўтказиларди”[15.126].

Совет ҳокимияти юритган мустамлакачилик сиёсати натижасида 1918 йил

бошларидан бошлаб Самарқанд областида сиёсий ва ҳарбий вазият кескинлашди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

365

Туркистон минтақасида бошланган совет режимига қарши қуролли ҳаракат 1918

йил баҳоридан бошлаб Самарқанд областида ҳам кенг тарқалган. Самарқанддаги

қуролли ҳаракатга (совет даврида бу ҳаракат нотўғри равишда “босмачилик”

ҳаракати, ҳаракат қатнашчилари “босмачилар” деб аталган эди) Очилбек ва

Баҳромбек каби йирик қўрбошилар бошчилик қилишган.

Архив ҳужжатларининг маълумот беришича, Самарқанд уезди ва Ургутда

Мирза Полвон, Ҳожи Абдулқаҳҳор,

Мулла Каримжон, Ислом[18.5]; Жиззах уездида

Ниёзбек (Маъмур Ниёзбек), Туроббек, Абдулҳамидбек, Мулла Ҳамроқул[16.17];

Хўжанд уезди ва Ўратепада Холбўтабек, Саидмурод, Норқўзи, Машариф, Турдибой,

Турсунбой, Мулла Жавлон, Муҳаммад Мурод[20.76]; Каттақўрғон уездида

Қорақулбек ҳамда Матчода Аҳмадбек ва Асрорхон[4.89] каби қўрбошилар совет

ҳокимияти ва большевикларнинг ҳарбий кучлари бўлган қизил армия қисмларига

қарши курашга раҳбарлик қилганлар. Уларнинг миқдори 1918 йилда 10 000 киши

бўлган бўлса, 1920 йилда

Самарқанд вилоятида 27 000 нафар киши қизил армияга

қарши жангларда қатнашган[4.89

-

90]. Архив ҳужжатларидаги бу маълумотларни

бошқа

манбалар

ва

тарихий

тадқиқотлар

(газета

материаллари,

замондошларининг хотиралари, совет даврида ва бугунги кунда яратилган

тарихий тадқиқотлар, хорижда эълон қилинган китоблар) тасдиқлайди.

Совет ҳокимияти юритган шовинистик сиёсат, яъни маҳаллий аҳоли

вакилларига писандсизлик билан қараш, уларни ҳокимият бошқаруви ишларига

жалб қилинмаслиги, мажбурий меҳнатнинг жорий қилиниши, маҳаллий аҳоли

қўлидаги отларнинг фронтга сафарбар этилиши, туб аҳоли вакилларини қизил

армия сафларига чақирилиши, ғалла монополияси ва озиқ

-

овқат тақсимоти

кабилар, хуллас, большевикларнинг “ҳарбий коммунизм” сиёсати натижасида

бутун Туркистон минтақасида бўлгани сингари Самарқанд областида ҳам барча

деҳқонлар ва ҳунармандлар совет ҳокимиятига ва большевикларнинг янги

тартибларига қарши қўзғалди ҳамда ватанпарварлар сафини тўлдирди.

Бу ҳолатни Туркистон АССР раҳбарлари ўз вақтида эътироф этишга мажбур

бўлган эди. Масалан, ўша даврга тегишли архив ҳужжатларидан бирида

қуйидагича фикрлар мавжуд: “Маҳаллий бойларни Европа буржуазияси қаторида

ҳисобладик ва ҳибсга олиб авахта қилдик, қамоқдан маълум миқдорда товон

тўлаганларигина чиқариб юбордик...

Хўжалик соҳасидаги ишларга келсак, ёппасига деҳқончилик ва

ҳунармандчилик ўлкаси ҳисобланган жойларда биз “коммуналар” эълон қилдик.

Бу ҳақда маълум декрет бўлиб, бутун ерлар ва энг кичик ҳунармандчилик

корхоналаригача мусодара қилинди, натижада жуда кўп кишилар ишсиз, бир парча

нонга зор бўлиб қолди. Бунинг устига инқилобнинг дастлабки даврларида кўплаб

пахта тозалаш заводлари бекилганини қўшадиган бўлсак, Фарғонада дарҳақиқат

барча соҳаларда ҳам хўжалик, ҳам сиёсий, ҳам ташкилий соҳаларда жуда оғир

вазият юзага келди. Табиийки, бу кадрларнинг ҳаммаси дарҳол “босмачилар”га

қўшилиб кетди.

Шуни ҳам айтиш керакки, биз ана шу тадбирлар билан бир пайтда отларни

сафарбар этдик, мажбурий меҳнатни жорий қилдик, кишиларни қизил армия

сафларига сафарбар этдик. Шулар билан параллель равишда ғалла монополияси,

озиқ

-

овқат тақсимоти каби тадбирларни амалга ошира бордик, натижада барча

деҳқонлар ва ҳунармандлар совет тузумига, совет тартибларига қарши қўзғалди

ва “босмачилар” тарафига ўтиб кетди, дастлабки даврларда босқинчилик руҳидаги


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

366

бу ҳаракат эндиликда сиёсий мазмун касб этди. Шуни таъкидлаш лозимки, 1919 –

1920 йилларга келиб Фарғонада бандитлик (қароқчилик), босмачилик эмас, балки

ўзига хос халқ қўзғолони вужудга келди”[14.330].

Дарҳақиқат, 1918 йилда бутун Туркистон минтақасида, жумладан,

Самарқанд вилоятида совет режимига қарши халқ қўзғолони бошланган эди. Бу

ҳаракат 1919 –

1920 йилларга келиб кучайиб кетди ҳамда Туркистон АССРдан

ташқари Бухоро ва Хоразм ҳудудларини ҳам ўз ичига қамраб олди. Бу ҳаракат

аввал бошданоқ сиёсий мазмун касб этган бўлиб, у асло бандитлик ёки

“босмачилик” ҳаракати бўлмаган.

Туркистон АССР Халқ Комиссарлари Советининг раиси Қайғисиз Отабоев

1922 йил 18 июлда бўлган Туркистон Марказий Ижроия Комитети 4

-

пленумининг

5-

мажлисида “Босмачилик ҳақида” махсус доклад қилиб, бу ҳаракатнинг

бошланиши ва ҳаракатлантирувчи кучларини ўз сўзининг бошланишида

қуйидагича кўрсатиб ўтган эди:

“Ўртоқлар! Босмачилик бизнинг Туркистондаги, эҳтимол, бутун Шарқдаги

барча ишларимизда улкан маломатдир. Хўш, 4 йил давомида босмачиликнинг

наинки тугатилиши, балки, аксинча, унинг Фарғонада авж олиши, қўшни

вилоятларга ёйилиб, бутун Самарқанд вилоятини Сурхондарё ва Туркманистон

музофотларининг маълум қисмини қамраб олганлиги нима билан изоҳланади? Бу

шу билан изоҳланадики, бизнинг 4 йил мобайнида олиб борган барча ишларимиз

бу ердаги маҳаллий аҳолининг асрлар давомида шаклланган турмуш тарзига, урф

-

одат ва анъаналарига бутунлай зид эди. Вазият билан ҳисоблашишга

уқувимизнинг йўқлиги ҳаммамизнинг умумий касаллигимиздир: биз у ёки

бу

даражада раҳбар ҳисобланар эканмиз, мазкур касаллик қўшни мамлакатлар

олдида бизнинг жуда мушкул аҳволга тушишимизга олиб келди”[14.325].

Қ. Отабоев ўз маърузасида совет ҳокимиятига қарши қаратилган бу ҳаракат

бир гуруҳ кишиларнинг бандитлик, безорилик

ёки “босмачилик” ҳаракати

бўлмасдан, балки бутун халқ оммасининг большевикларга қарши қаратилган халқ

қўзғолони эканлигини, бироқ совет ҳокимияти раҳбарлари ва қизил армия

қўмондонлиги, партия ва хўжалик раҳбарияти бу ҳаракатга доимо нотўғри баҳо

берганлигини қуйидагича кўрсатади: “Биз 4 йил мобайнида бу ҳаракатга ҳатто

тўғри баҳо беришни ҳам билмадик, у халқ қўзғолони бўлгани ҳолда биз уни

“босмачилик” деб атадик. Босмачилик моҳиятан талончилик деган маънони

билдиради, бизнинг ушбу ҳаракатга берган нотўғри таърифимиз масалани ҳал

этишда нотўғри ёндашувларга олиб келди. Ва алал

-

оқибат 4 йил давомида биз бу

ҳаракатнинг бирон

-

бир жиҳатини тугата олмадик.

Совет ҳукумати тобора кучайиб бораётган бу қўзғолонга юзма

-

юз келганида,

бу қўзғолон йирик шаҳарларда янада мустаҳкамланди ва совет ҳокимиятига

қарши кураш олиб борди.

Дастлабки даврларда бизнинг қизил армия бўлинмаларимиз ягона

қўмондонликка

бирлашмаган бўлиб, ҳар бир шаҳарда босмачиларга қарши

алоҳида

-

алоҳида кураш олиб борарди. Биз худди ана шу отрядлар билан

босмачиликка қарши кураш олиб бордик, бу ҳаракат эса ўша пайтда шу қадар

кучли эдики, улар бизнинг ҳар қандай отрядимизга қарши жанг қила олар, ҳар

қандай ҳужумга бас кела олар эди. Кўп ҳолларда маҳаллий аҳоли томонидан

қўллаб

-

қувватланган босмачилар ғолиб бўлиб чиқишар эди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

367

Маҳаллий ходимларнинг етишиб чиқиб, ерли тинч аҳолини фақат талон

-

тарож қилиш ва зўрлаш билан шуғулланаётган бизнинг ушбу отрядларимизга

қарши норозилик билдиришлари учун кўп йиллар керак бўлди”[14.331].

Совет режимига қарши кураш олиб борган ватанпарварлар доимий равишда

маҳаллий аҳоли томонидан қўллаб

-

қувватлаб турилди. Бу ҳолдан совет ҳарбий

қўмондонлиги ва большевиклар қаттиқ ғазабланиб, қуролли гуруҳларнинг

иштирокчилари билан бир қаторда уларнинг оила аъзолари ва тинч аҳолини ҳам

ёппасига гаров сифатида қамоққа олиш ва отиб ташлаш билан жавоб қайтардилар.

Хуллас, Самарқандда ҳам совет ҳокимияти ўзининг қатағон сиёсатини юритди.

Совет ҳокимияти “босмачилик” ҳаракатини бир пайтнинг ўзида ҳам ўт, ҳам

қилич

билан тугатмоқчи бўлди. Ана шу мақсадда “босмачилик билан заҳарланган”

катта

-

кичик қишлоқлар қизил армия томонидан шафқатсиз вайрон қилинди,

уларнинг аҳолиси эса совет ҳокимиятидан тобора узоқлашиб борди[5.72]. Бу ҳолат

нафақат Самарқанд вилоятидан, балки бутун Туркистон АССРда, хусусан, Фарғона

водийсида юз берди. Масалан, совет ҳокимияти 1919 йилда Фарғонага бир

пайтнинг ўзида 30 000 нафар қизил аскарни жўнатди, барча йирик қишлоқларда

қизил аскарларнинг махсус ҳарбий гарнизонлари ташкил қилинди. Бу ҳолат

Туркистон АССРнинг раҳбарларидан бири томонидан архив ҳужжатларида

қуйидагича ифодаланган:

“Аҳоли бизга душман бўлиб қолди, босмачилар эса бу гарнизонларни

осонгина

тор

-

мор

қила

бошладилар,

натижада

биз

қишлоқлардан

қўшинларимизни олиб чиқиб кетишга мажбур бўлдик. Фарғонани тозалаб чиқиш

деб аталадиган системани амалга ошириш мақсадида бутун Фарғона бўйлаб

алоҳида бригадаларни қўйиб юбордик. Босмачилар бундан ҳам ғалвирдан

тўкилган сувдек омон қолаверишди. Кураш жараёнида босмачилар жуда катта

тажриба орттиришган бўлиб, бизнинг заиф жойларимизни жуда яхши билиб

олишган эди; уларнинг разведкаси ажойиб ишлар, бизнинг отрядларимиз қай

тарзда ҳаракат қилаётганидан мунтазам хабардор бўлиб туришар ва ҳамиша ўз

вақтида жўнаб қолишарди. Биз уларнинг устига бостириб борганимизда эса улар

жанг қилиб ўтирмасдан учқур отларида турли томонларга тарқаб кетишар эди.

Ёки бизнинг отрядларимиз келаётганидан хабар топишган заҳоти уй

-

уйларига

қайтишар, қурол

-

яроғларини яшириб қўйиб, отрядларимизни тинч аҳоли

сифатида кутиб олишар,

хизмат қилишар, ем

-

хашак ва озиқ

-

овқат билан сийлашар,

қайтиб келаётганимизда эса орқадан ҳужум қилиб қолишарди. Баъзан бизнинг

отрядларимизни 20

-

30 верстагача таъқиб қилиб боришар, ҳаммаёқ боғ

-

роғ

бўлгани учун уларни пайқаш қийин эди.

Бундай ҳол қизил армиямиз жангчиларининг руҳига жуда ёмон таъсир

қилар, улар ғазабга миниб, кўп ҳолларда бутунлай тинч аҳолини қириб ташлашар

эди. Барча ана шу воқеалардан сўнг ҳам қўмондонликда, ҳам қизил армия

жангчиларида маҳаллий аҳолининг ҳаммаси “босмачи” деган қатъий

фикр пайдо

бўлди”[14.333].

Совет ҳокимияти ва қизил армия қўмондонлигининг истиқлолчиларга

қарши

кураш тактикаси жирканч усуллар билан олиб борилган. Туркистон АССР

Халқ Комиссарлари Совети раисининг эътироф этишича, қўзғолончиларга қарши

жазолаш сиёсати мунтазам юритилган. Гаровга олиш тажрибаси ҳам анча узоқ

давом этган. Шунчалик кўп кишилар гаровга олинадики, уларни қамаш учун жой

топилмай қолади. Ҳатто гаровга олинган кишиларни гуруҳ

-

гуруҳ қилиб отиб


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

368

ташлаш ҳам “босмачилик” ҳаракатини тўхтата олмайди. Тез орада “босмачилар”

билан алоқадорликда шубҳаланмаган бирон

-

бир маҳаллий ходим, яъни мусулмон

коммунистлари қолмайди[14.334]. Совет ҳокимияти ва Марказ вакиллари ҳар

қандай миллий коммунист ёки раҳбар ходимлар қиёфасида “босмачи”ни

кўришади.

“Босмачилар”га қарши курашда кўплаб хатоларга йўл қўйган большевиклар

кураш тактикасини ўзгартириб, бошқа янги хатоларга йўл қўйишади. Уларнинг

жазолаш сиёсати “босмачилик” ҳаракатига қарши курашнинг янги системаси

билан –

барча “босмачилар”ни ҳисобга олиш ва қайд этиш системаси билан

алмаштирилади. Бу борада ишлаб чиқилган кўрсатмага биноан Чеканинг

жойлардаги органлари маҳаллий аҳолидан сўраш орқали “босмачилар”ни қайд

этишга киришадилар.

Бу ерда яна совет ҳокимияти ва чекистлар томонидан нафақат навбатдаги

хатога, балки жиддий жиноятларга йўл қўйилади. Маҳаллий инқилобий

қўмиталар, яъни ревкомлар “босмачилар” сотқинларни дарҳол сўйиб кетишини

билганликлари учун чекистларга бутунлай бегона исм

-

шарифларни тузиб

беришар эди. Бу рўйхат бўйича қўзғолончиларни тутиш ниҳоятда кутилмаган

оқибатларга олиб келди. Чекистлар умрида қуролли ҳаракатда қатнашмаган

одамларни олиб кетиб, жазолай ва отиб ташлай бошлади[14.334]. Бу ҳолат акс

таъсир кўрсатиб, Самарқанд вилоятида истиқлолчилик ҳаракатининг тобора

кучайиб кетиши ва ривожланишига олиб келди.

Самарқанд вилоятидаги қуролли ҳаракатнинг асосий ҳаракатлантирувчи

кучи деҳқонлар, чорикорлар, мардикорлар, ҳунармандлар ва косиблар эди.

Туркистон АССР раҳбарларидан бирининг эътироф этишича, қуролли ҳаракатга

асосан деҳқонлар ва ҳунармандлар қатнашди[15.375]. Уларга шаҳар аҳолисининг

аксарият қисми: ўзига тўқ бадавлат хонадонларнинг вакиллари, савдогарлар,

ислом дини арбоблари бўлган мулла ва эшонлар, қаландарлар ҳамда айрим бойлар

қўшилди. Истиқлолчилар сафида оқ

-

қорани тушунган саводхон кишилар –

зиёлилар

ҳам

кўпчиликни

ташкил

қилар

ҳамда

улар

Туркистон

тараққийпарварларининг пешқадам вакиллари бўлган кўплаб жадидлар эди[2.34].

Хуллас, совет режимига қарши қуролли кураш қатнашчиларини манфаат ва

қизиқишлари

ҳамда ижтимоий келиб чиқишлари бўйича қуйидаги табақаларга

ажратиш мумкин:

1. Деҳқонлар бу ҳаракатга ўз мулклари бўлган бир парча ерлари ва ундаги

ҳосилни

ҳимоя қилиш учун қатнашдилар.

2. Ҳунармандлар ва косиблар вайрон бўлган ва издан чиққан дастгоҳ ва

ускуналари учун қўлларига қурол олишди.

3. На ери, на тирикчилик воситаси бўлган мардикорлар ва чорикорлар

оммавий равишда қўзғолончилар қаторини тўлдиришди.

4. Аксарияти жадидлардан иборат зиёлилар қуролли ҳаракат сафларини

ўзларининг ғоявий мафкураси ва миллий эътиқоди билан хизмат қилиб, қуролли

ҳаракатнинг ташвиқотчилари ва тарғиботчилари бўлишди.

5. Савдогарлар ва эндигина шаклланаётган миллий саноат буржуазияси

Туркистон мустақиллигини биринчи ўринда иқтисодий асосдан қўриб, улар

ҳаракатни моддий томондан қўллаб

-

қувватлашди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

369

6. Уламолар (диний арбоблар) бўлган эшон ва муллалар жадидлар билан

биргаликда қуролли ҳаракатнинг ғоявий раҳнамолари бўлишга даъвогарлик

қилишди ва аксарият ҳолларда бунга муваффақ ҳам бўлишди.

7. Бойлар ва бошқа бадавлат кишилар большевикларнинг синфий сиёсатига

биноан ўз қўлларидаги мол

-

мулк ва бойликларидан бутунлай айрилишни

хоҳламас эдилар. Улар қўрбошилар ва йигитларни озиқ

-

овқат, ем

-

хашак ва кийим

-

кечак билан таъминлаб туришди. Шунинг учун ҳам улар уламолар билан

биргаликда кўпгина ҳолларда совет режимига қарши курашаётган қуролли

гуруҳлар ташкил қилишди.

Шундай қилиб, миллий озодлик ҳаракати қатнашчилари сафида маҳаллий

халқларнинг барча табақаларига мансуб кишилар бор эди. Ҳаракатнинг ижтимоий

таркиби тобора кенгайиб ва ривожланиб борди.

Қизил

аскарларга қарши жанг қилаётган ватанпарварларнинг жанг қилиш

тактикаси ҳам ўзига хос бўлган. Уларнинг сафида маҳаллий шароитни пухта

билган йўлбошловчилар кўп бўлиб, улар бўлажак жанг шарт

-

шароитларини

олдиндан билишган: чунончи, қизил аскарлар миқдори, улар қурол

-

яроғининг

тури ва сони, ҳужум усуллари ёки чекиниши –

ҳамма

-

ҳаммаси олдиндан пухта

ўрганилган. Ўша давр тарихий ҳужжатларининг гувоҳлик беришича,

қўзғолончиларнинг разведкаси ажойиб ишлаган, “жангларда бўлса кўп ҳолларда

маҳаллий аҳоли томонидан қўллаб

-

қувватланган босмачилар ғолиб чиқишар

эди”[14.331]. Улар маҳаллий шароитни яхши билганликлари учун ҳовли ва

боғларда, қишлоқлардаги деворлар ортида, маҳалла ва гузарларда, тоғ

-

тошлар ва

чўл

-

биёбонларда, одам бориши қийин бўлган дараларда ҳам эркин ҳаракат

қилишган.

Қўрбошилар

гуруҳларининг бундай кураш усуллари совет қўшинларининг

уларга қарши ўтказаётган ҳарбий операцияларини қийинлаштирар эди.

Туркистон фронтининг қўмондони Михаил Фрунзе буйруқларининг бирида

миллий қуролли истиқлолчилар билан курашнинг ўзига хослигини тавсифлаб

шундай эътироф этади: “Аҳоли зич жойлашган ва ўнқир

-

чўнқирлари кўп Фарғона

районларида шайкаларни таъқиб қилиш жуда қийин вазифа бўлиб, ҳаддан

ташқари катта куч

-

қувватни талаб қилади... Барча томонлари ариқлар билан

кесишган ва бир

-

бирини тўсиб турган тоғлар билан қуршалган жойлардан иборат

бўлган, аҳолиси зич жойлашган Фарғона водийсида кураш ҳаддан ташқари

мушкул эди. Ҳолдан тойдирилган душман бир жойда тарқалиб кетса, дам олиб

ҳамда пастқам ва овлоқ ўринларда куч тўплагач, яна бошқа

жойларда пайдо

бўларди. Уларнинг қўққисдан қилган ҳужумлари ҳали жангга тайёргарлик

кўришга имконияти бўлмаган жангчилардагина эмас, балки барча аҳоли ўртасида

ҳам тўхтовсиз асабий зўриқиш туғдирарди ва шу сабабли Фарғонада курашнинг

усуллари бошқа фронтлардаги кураш усулларидан фарқ қилади. Бу ерда фронт

чизиғи йўқ, у ҳамма жойдан ўтади”[3.93].

М. Фрунзенинг бу мулоҳазалари Самарқанд вилоятида совет режимига

қарши

кураш олиб борган қўзғолончилар учун ҳам хос бўлиб, бу ерда ҳам икки

ўртада фронт чизиғи бўлмаган. Истиқлолчилар барча жабҳаларда туриб қизил

армия қисмларига қарши мардонавор жанг қилганлар.

Истиқлолчиларнинг ўзига хос бу кураш усуллари, уларнинг халқ оммаси

томонидан доимо қўллаб

-

қувватланиши қизил аскарларнинг тобора ғазабини

қўзғатарди. Натижада совет армияси жангчилари бутун

-

бутун шаҳар ва


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

370

қишлоқларнинг

кулини кўкка совуришди[22.196], қишлоқларни ҳаводан туриб

самолётларда бомбардимон қилишди[17.12

-

13], тинч аҳолини қириб ташлаб,

худди Фарғона водийсида бўлгани сингари Самарқанд вилоятида ҳам маҳаллий

аҳолини химиявий газ ишлатиб бўғиб ўлдиришди[21.2

-

3]. Қисқаси Туркистон

фронти қўмондони М. Фрунзе ва кейинчалик СССР Қуролли кучларининг Олий бош

қўмондони С. Каменев томонидан махсус Туркистон учун ишлаб чиқилган

“Босмачиликка қарши кураш”[9.26] йўриқномасини сўзсиз бажаришар эди. Бу

ҳолат

сўнгги

йилларда

Ўзбекистонда

чоп

этилган

қатор

тарихий

адабиётларда[10.184

-

192] ўз аксини топган.

Совет ҳокимияти ва большевиклар раҳбарлари Самарқанд вилоятида ҳам

қўзғолончиларга

қарши курашда дастлаб йирик ютуқларга эриша олмагач, 1920 –

1921 йиллардан бошлаб кураш тактикасини ўзгартиришди. Улар маҳаллий тинч

аҳолини “босмачилар”га қарши қўйишга интилдилар. Ҳатто Туркистон АССР МИК

Президиуми томонидан таслим бўлган қўрбошилар ва уларнинг йигитларини авф

этиш, уларнинг шахсий хавфсизлиги ҳамда мол

-

мулкининг дахлсизлигини

таъминлашга кафолат бериш ҳақидаги декрети эълон қилинди[14.335]. Совет

ҳокимияти айрим сиёсий ён беришлар орқали қўрбошилар ўртасидаги жипсликни

парчалаш ва улар бирлигига раҳна солишга интилди. Айрим қўрбошилар ва

йигитлар жанг майдонларида асир тушишга мажбур бўлган бўлсалар, баъзилари

ўз ихтиёри билан совет ҳокимияти томонига ўтишди. Бироқ большевиклар

дастлаб уларни авф этса

-

да, кейинчалик ёппасига отиб ташлади.

Совет ҳокимияти юритган бундай сиёсат натижасида Самарқанд вилоятида

ҳам ўн минглаб деҳқон хўжаликлари вайрон бўлди, оғир иқтисодий аҳвол, сиёсий

бошбошдоқлик ва ҳарбий ҳаракатлардан чарчаган минглаб ва ўн минглаб

самарқандликлар Афғанистон, Эрон, Арабистон, Шарқий Туркистон, Туркия каби

мамлакатларга муҳожир бўлиб жўнаб кетишга мажбур бўлишган. Бу ҳолат бутун

Туркистон учун хос фожеа эди.

Туркистондаги совет раҳбарияти ва қизил армия қўмондонлиги Самарқанд

вилоятида ҳам “босмачилар”га қарши кураш олиб боришда ўз тактикасини тез

-

тез

ўзгартириб турди ҳамда маҳаллий аҳолининг ўзини истиқлол курашчиларига

қарши курашга мажбур қилди. Бу ҳолат совет ҳокимиятининг расмий

ҳужжатларидан бирида қуйидагича кўрсатилган: “Биз шундай қатъий хулосага

келдикки, агар аҳолининг ўзи босмачиларга қарши курашга жалб этилмаса, уларни

ҳарбий йўл билан тугатиш мумкин эмас. Нуқул европаликлардан иборат бизнинг

ҳарбий отрядларимиз босмачиларни фарқлай олишмайди. Жуда катта

тайёргарлик билан берилган жанг зарбалари ҳам ё беҳуда кетади, ёки арзимас

муваффақият келтиради, холос. Бунинг сабабини босмачиларнинг тактик

жиҳатдан устомонлиги билан изоҳлаш мумкин: улар чор атрофдан ҳужум қилар,

ҳеч қачон очиқ жангга киришмас, паст

-

баландни беш қўлдай билишар, керак

бўлганда учқур отларига миниб, дарҳол уй

-

уйларига тарқаб кетишар эди. Масалан,

бизнинг отрядимиз куппа

-

кундузи илгарилаб бораётганида қўққисдан

босмачиларнинг шафқатсиз ўқ ёмғирига дуч келиб қолишади. Ўз навбатида қизил

армия жангчилари ҳам ҳужумга ташланишади, бироқ душман ўрнига паранжи

ёпиниб тинчгина кетаётган ўзбек аёлига, кетмон чопиб турган деҳқонга, новвойга

ёки масжид олдида ўтирган оқсоқол чолга ва шу кабиларга дуч келишади.

Улардан, ҳозиргина ўқ узган босмачилар қаерга ғойиб бўлди, деб сўрагудек

бўлсанг, қўллари билан бирон томонга ишора қилишади, бироқ қизил армия


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

371

жангчилари жиндек нари юргач, дарҳол орқадан ўқ узишади. Шундай қилиб,

босмачилар турли

-

туман усуллардан фойдаланишади, ҳар қандай қизил аскар улар

ўйлаб топган айёрликнинг осонгина қурбони бўлиши мумкин. Босмачиларнинг

бунақанги тактикаси кўп ҳолларда жуда оғир оқибатларга олиб келди, бизнинг

отрядларимизнинг тинч аҳолига ҳужум қилиши уларга қўл келади, чунки биздан

озор топган аҳоли ҳамиша босмачиларни қўллаб

-

қувватлай бошларди.

Ана шундай бир вазиятда бу боши берк кўчадан чиқиб кетишнинг ягона

йўли аҳолининг ўзини босмачиликка қарши курашга жалб этиш эканлигига ҳеч

қандай шубҳа йўқ эди, зеро, фақат аҳолигина босмачиларнинг ўзига хос

жиҳатларини, уларга қарши қанақанги муқобил кучлар қўйиш лозимлигини билар

эди”[14.337].

Мазкур ҳужжатда

қизил армия қўмондонлигининг истиқлолчиларга қарши

кураш тактикаси билан бир қаторда истиқлолчиларнинг ҳам қизил аскарларга

қарши кураш тактикаси келтирилади. Маълумки, ҳар қандай уруш қурбонсиз

бўлмайди. Бу даврда Самарқандда қизил армияга қарши олиб борилган жанглар

натижасида ҳар икки томондан кўплаб қурбонлар берилди, катта миқдорда

моддий талафот кўрилди. Бу ўринда шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки,

самарқандликлар учун бу кураш миллий озодлик ҳаракати бўлиб, улар бутун

Туркистон халқи сингари ўзлари туғилиб ўсган юртни ва Ватан тупроғини

душмандан ҳимоя қилиш учун курашдилар. Бу ерга Россия марказидан

келтирилган қизил аскарлар, яъни қизил армия эса босқинчи ва талончи армия

сифатида бизнинг ота

-

боболаримизга қарши босқинчилик урушини олиб борди.

Шунингдек, Туркистондаги истиқлолчилик ҳаракатининг моҳияти ва асосий

ҳаракатлантирувчи

кучлари тўғрисида сўз борганда яна бошқа бир ўзак муаммога

ойдинлик киритиб ўтиш жоиз. Биз юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, Туркистон

халқи, жумладан, Самарқанд вилояти аҳолиси совет режими ва большевикларга

қарши ҳаёт

-

мамот курашини олиб борди. Уларнинг ҳаракати қизил армия

жангчиларига ҳамда совет ҳокимиятига қарши қаратилган миллий озодлик

ҳаракати, яъни халқ қўзғолони эди. Қўрбошилар бошчилик қилган ҳарбий

гуруҳлар

сиёсий мақсадни кўзлаган ҳолда душманга қарши курашганлар. Лекин бу

пайтда, яъни 1917 –

1924 йилларда минтақада, жумладан, Самарқанд вилоятида

турли жиноий гуруҳлар, ўғрилар ва қароқчилар бўлиб улар аҳолини талаш ва

зўравонлик билан шуғулланганлар. Бу ўғрилар ва қароқчилардан фақат европалик

аҳоли вакиллари эмас, балки маҳаллий аҳоли, хусусан, қизлар ва жувонлар катта

жабр кўрган. Бундай ўғри ва қароқчи гуруҳларини совет режимига қарши

курашаётган қўрбошилар гуруҳлари билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, уларни

истиқлолчилар билан бир сафда қўйиб қуролли ҳаракатни “босмачилик” тарзида

талқин қилиш мантиқсизлик ва саводсизликдир, қолаверса, мустақиллик учун

курашган аждодларимиз хотирасини оёқости қилиш ва топташдан бошқа нарса

эмас.

ХХ аср 20

-30-

йилларида яшаб ўтган бир қатор маҳаллий тарихчилардан

Мирза Салимбек[11], Муҳаммад Али Балжувоний[12], Аҳмадхон ибн Исмоилхон[13]

ва бошқаларнинг асарларида ҳам Ватан озодлиги учун курашган ватанпарварлар

билан бир қаторда ўғрилик ва талончилик қилган бир гуруҳ жиноятчилар

милтиқлар билан қуролланган ҳолатда кичик

-

кичик қуролли гуруҳлар тузиб,

аҳолини талар ва ўлдирар эди. Масалан, самарқандлик Аҳмадхон ибн Исмоилхон

(1873-

1924) ўзининг “Тазкиратул инқилоб” асарида Самарқанд шаҳри ва


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

372

атрофларида 1917 –

1918 йилларда ўғрилик қилган кишилар тўғрисида

рисоланинг “Меньшевиклар даврида содир этилган бузғунчилик, қотиллик ва

қароқчиликлар баёни” номли учинчи китобида қуйидаги маълумотларни

келтирган:

“Маълумки, ҳуррият эълон қилингандан сўнг меньшевиклар даврида

Самарқанддаги Олача бозорига тунда ўғрилар тушиб бир неча дўкондан қиймати

тахминан 20 000 тангага етадиган молларни олиб кетдилар. Шу санада чопон (тўн)

бозори дўконларидан ҳам қимматбаҳо тўнларни ўғрилашди. Бу иккала ўғрилик

хижрий 1335 / милодий 1917 йилнинг ёзида Самарқанд шаҳрида содир бўлди. Бу

каби тунаб кетишлар ҳуррият эълон қилингандан сўнг, Туркистоннинг ҳар бир

шаҳрида содир этилди... Ҳокимият большевиклар тасарруфига ўтгандан сўнг

Самарқанд ва бошқа шаҳарларда бу каби воқеалар кўзга

кўпроқ ташлана бошлади.

1917 йилда бир неча ўғри тунда Сиёб қозиси Мулло Абулқосимнинг ҳовлисига

кириб, қозини боғладилар. Аёли ва фарзандларини эса палос (гилам)ларга ўраб

ташладилар. Қозидан бойликларини қаерга яширганини сўраб, бир неча маротаба

пичоқ санчишди. Қози қийноқларга чидай олмай уйдаги бор мол

-

мулкини

ўғриларга берди. Ўғрилар бойнинг уйини шип

-

шийдон қилиб ўмариб кетишди.

1917 йили большевиклар даврида бир тўда ўғрилар Кўкмасжид гузаридаги

Самарқанднинг машҳур Хадрамин исмли омборхона мудирининг ҳовлисига

бостириб кирдилар. Мудирни ўлдириб, бор мол

-

мулкини ўғирлаб кетдилар.

Ўғрилардан бири Хадраминнинг маҳалладоши эди. Кундуз куни фотиҳа ўқигани

марҳумнинг ҳовлисига келганда Хадраминнинг ўғли уни таниб ўғридан қасос

олди.

Мазкур санада 60

-

70 нафарга яқин қуролланган ўғрилар ярим тун соат

иккида Самарқанд Чорсусига тушдилар. Бозор қоровулларини боғлаб, пичоқ,

кийим, газлама, атторчилик расталаридаги дўконларни очиб, ундаги молларни

ўмардилар. Яна баззоҳлик расталаридаги дўконларни синдириб, ундаги молларни

талон

-

тарож қилдилар. Бирорта қоровул ўғриларга қарши чиқа олмади. Ўғрилар

ўша тунда милтиқлардан шунақа ўқ ёғдиришдики, шаҳар аҳолисининг бирортаси

милтиқ овозини эшитмай қолмади. Шаҳар аҳли бу отишмани ўғрилар эмас, балки

меньшевиклар большевикларга қарши уруш қилгани келган дея таҳмин қилишди.

Ваҳоланки, бу милтиқ садолари меньшевикларники эмас, ўғриларники эди.

Уларнинг отишмаларидан ҳатто большевиклар ҳам хавотирга тушиб, уч марта тўп

отишди. Большевик тўпларининг овозидан ўғрилар саросимага тушиб, атторлар

растасидаги бир қоровулни отиб ўлдирди ва орқага чекинди”[13.114

-116].

Рисолада келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, бу маҳаллий

ўғри ва қароқчиларнинг совет режими ва қизил армияга қарши курашаётган

истиқлолчилар билан боғлаб турадиган ҳеч қандай ришталар бўлмаган. Бундай

ўғри ва қарорчалар сиёсий ҳокимият бўшашган вақтда ҳар қандай мамлакат ёки

шаҳарда ўзларини “ҳоким” тутиб, бегуноҳ тинч аҳолини талаш ва зўрлаш билан

шуғулланадилар. Бундай ҳолат ўша даврда Самарқанд вилоятида ҳам кўп бор

кузатилган.

Шундай қилиб, Самарқанд вилоятида совет ҳокимияти ва большевикларга

қарши

қуролли ҳаракат 1918 йил бошларида бошланди. Большевикларнинг халққа

қарши қаратилган сиёсати натижасида қуролли ҳаракат сафлари тобора кенгайиб

ва мустаҳкамланиб борди. Ҳаракатнинг ижтимоий таркиби маҳаллий аҳоли

(ўзбеклар, тожиклар, қозоқлар ва б.)нинг барча қатламларини, хусусан, деҳқонлар


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

373

ва ҳунармандларни ўзида акс эттириб, у умумхалқ ҳаракати эканлигини амалда

исботлади. Қуролли ҳаракат қатнашчилари қизил армияга қарши олиб борилган

жангларда мардлик ва матонат намуналарини кўрсатиб, қурол

-

яроғ ва миқдор

жиҳатдан ўзларидан устун бўлган ҳамда катта ҳарбий тажрибага эга бўлган

мунтазам армия ҳужумларини кўп йиллар давомида қайтариб туришди.

Самарқандда совет режимига қарши қуролли ҳаракатнинг моҳияти бутун

Туркистон минтақасида бўлгани сингари миллий озодлик ҳаракати ҳисобланиб,

ҳаракат қатнашчилари нафақат Самарқанд учун, балки Туркистон озодлиги ва

мустақиллиги учун ҳаёт

-

мамот курашини олиб бордилар. Совет ҳокимиятига

қарши кураш Самарқанд вилоятида ҳам умумхалқ қўзғолони даражасигача

кўтарилди. Бироқ бу даврдаги барқарор бўлмаган сиёсий ва ҳарбий танглик

натижасида маҳаллий аҳоли орасидан чиққан ва Россиядаги қамоқхоналардан

қочган турли жиноятчи гуруҳлар: ўғри

ва қароқчилар (уларнинг ҳам аксарияти

қуролланган эди) тинч аҳолини талаш ва ўлдириш билан шуғулландилар.

Большевиклар ва уларнинг маҳаллий гумашталари бу ўғрилар ва қароқчилар

билан биргаликда истиқлолчиларни бир сафга қўйиб, “босмачи” ёрлиғини

ёпиштирди ҳамда уларга қарши тарғибот ва ташвиқотни авж олдириб юборди.

Бироқ тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, халқни талаш билан

шуғулланган ўғри ва қароқчилар билан қизил армияга қарши қуролли кураш олиб

борган истиқлолчилар ўртасида ҳеч қандай яқинлик ва алоқадорлик бўлмаган.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Аъзамхўжаев

С.

Туркистон

Мухторияти:

миллий

-

демократик

давлатчилик қурилиши тажрибаси. –Тошкент: “Маънавият”, 2000.

2.

Ражабов Қ.К. Фарғона водийсидаги истиқлолчилик ҳаракати: моҳияти

ва асосий ривожланиш босқичлари (1918 –

1924 й.). –Тошкент: “Yangi nashr”, 2015.

3.

Ўзбекитоннинг янги тарихи. Иккинчи китоб. Ўзбекистон совет

мустамлакачилиги даврида. Илмий муҳаррир М. Жўраев. –Тошкент: “Шарқ”, 2000. –

Б. 84 –

85.

4.

Ўрунхўжаев М. Унутилмас кунлар (Мемуарлар). –Тошкент: Ўздавнашр,

1961.

–Б. 89.

5.

Папоров Ю. Саҳро қуёши чароғонми? Усмон Қўчқор таржимаси

//”Ёшлик” (Тошкент). 1990. № 5. –Б. 72 –

78

6.

Ўзбекитоннинг янги тарихи. Иккинчи китоб. Ўзбекистон совет

мустамлакачилиги даврида. –Б. 93.

7.

Туркистонда Улуғ Октябрь социалистик революциясининг ғалабаси.

Иштирокчиларнинг хотиралар тўплами. –Тошкент: Ўзбекистон ССР Давлат

нашриёти, 1958.

8.

Самарқанд тарихи. Икки томлик. Том II. Масъул муҳаррир И. Мўминов.

–Тошкент: “Фан”, 1970. Ўзбекистон ССР тарихи. Тўрт томлик. Том III. Масъул

муҳаррир И. Мўминов. –Тошкент: “Фан”, 1971

9.

Сборник указаний по борьбе с басмачеством. –Ташкент: Издание штаба

ТуркВО, 1924. –С. 6

-26.

10.

Туркестан в начале ХХ века: к истории истоков национальной

независимости. Научный редактор: Р.Я. Раджапова. –Ташкент: «Шарк», 2000. –С.

184

192.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

374

11.

Мирза Салимбек. Тарих

-

и Салими (источник по истории Бухарского

эмирата). Перевод с персидского, вводная статья и примечания: Н.К. Норкулов. –

Ташкент: “Akademiya”, 2009.

12.

Муҳаммад Али Балжувоний. Тарихи нофеий (Фойдали тарих). Тожик

тилидан таржима, сўз боши ва изоҳлар муаллифлари: Ш. Воҳидов, З. Чориев. –

Тошкент: “Академия”, 2001.

13.

Аҳмадхон ибн Исмоилхон. “Тазкиратул инқилоб” асари таржимаси

//Асророва Л. Бухоро мадрасалари тарихидан. Аҳмадхон ибн Исмоилхон мероси. –

Тошкент: “Hilol

-

nashr”, 2017. –Б. 101 –

127.

14.

Ўзбекистон Миллий архиви, 17

-

фонд, 1

-

рўйхат, 90

-

иш, 329

-

варақ.

15.

Ўзбекистон Миллий архиви, 17

-

фонд, 1

-

рўйхат, 45

-

иш, 126

-

варақ.

16.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р

-17-

фонд, 1

-

рўйхат, 406

-

иш, 17

-

варақ.

17.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р

-17-

фонд, 1

-

рўйхат, 1192

-

иш, 12

-13-

варақлар.

18.

Самарқанд вилояти давлат архиви, 21

-

фонд, 1

-

рўйхат, 14

-

иш, 5

-

варақ.

19.

Самарқанд вилояти давлат архиви, 21

-

фонд, 5

-

иш, 7

-15-

варақлар.

20.

Фарғона вилояти давлат архиви, 435

-

фонд, 1

-

рўйхат, 44

-

иш, 76

-

варақ

ва унинг орқаси.

21.

Фарғона вилояти давлат архиви, 435

-

фонд, 1

-

рўйхат, 203

-

иш, 3

-5-

варақлар; 205

-

иш, 2

-3-

варақлар;

22.

Фарғона вилояти давлат архиви, 435

-

фонд, 1

-

рўйхат, 145

-

иш, 196

-197-

варақлар.

23.

Tojibaev, B. M. (2023). THE START AND ATTEMPT FORCES OF THE ARMED

MOVEMENT AGAINST THE SOVIET REGIME. Journal of Modern Educational

Achievements, 3(3), 127-133.

24.

Тожибоев, Б. М. (2018). Самарқандда миллий

-

сиѐсий ташкилотлар

фаолияти ҳамда совет ҳокимиятининг ўрнатилиши. АнДУ. Илмий хабарнома–

Научный вестник, (4), 65

-68.

25.

Тожибоев, Б. М. (2024). ИССЛЕДОВАНИЕ ВЛИЯНИЯ ВНУТРЕННИХ

НАПРЯЖЕНИЙ НА ПРОЦЕСС СТАРЕНИЯ ЭПОКСИДНЫХ ПОЛИМЕРНЫХ ПОКРЫТИЙ.

AMERICAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY BULLETIN, 2(3), 119-128.

Библиографические ссылки

Аъзамхўжаев С. Туркистон Мухторияти: миллий-демократик давлатчилик қурилиши тажрибаси. –Тошкент: “Маънавият”, 2000.

Ражабов Қ.К. Фарғона водийсидаги истиқлолчилик ҳаракати: моҳияти ва асосий ривожланиш босқичлари (1918 – 1924 й.). –Тошкент: “Yangi nashr”, 2015.

Ўзбекитоннинг янги тарихи. Иккинчи китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. Илмий муҳаррир М. Жўраев. –Тошкент: “Шарқ”, 2000. –Б. 84 – 85.

Ўрунхўжаев М. Унутилмас кунлар (Мемуарлар). –Тошкент: Ўздавнашр, 1961. –Б. 89.

Папоров Ю. Саҳро қуёши чароғонми? Усмон Қўчқор таржимаси //”Ёшлик” (Тошкент). 1990. № 5. –Б. 72 – 78

Ўзбекитоннинг янги тарихи. Иккинчи китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. –Б. 93.

Туркистонда Улуғ Октябрь социалистик революциясининг ғалабаси. Иштирокчиларнинг хотиралар тўплами. –Тошкент: Ўзбекистон ССР Давлат нашриёти, 1958.

Самарқанд тарихи. Икки томлик. Том II. Масъул муҳаррир И. Мўминов. –Тошкент: “Фан”, 1970. Ўзбекистон ССР тарихи. Тўрт томлик. Том III. Масъул муҳаррир И. Мўминов. –Тошкент: “Фан”, 1971

Сборник указаний по борьбе с басмачеством. –Ташкент: Издание штаба ТуркВО, 1924. –С. 6-26.

Туркестан в начале ХХ века: к истории истоков национальной независимости. Научный редактор: Р.Я. Раджапова. –Ташкент: «Шарк», 2000. –С. 184 – 192.

Мирза Салимбек. Тарих-и Салими (источник по истории Бухарского эмирата). Перевод с персидского, вводная статья и примечания: Н.К. Норкулов. –Ташкент: “Akademiya”, 2009.

Муҳаммад Али Балжувоний. Тарихи нофеий (Фойдали тарих). Тожик тилидан таржима, сўз боши ва изоҳлар муаллифлари: Ш. Воҳидов, З. Чориев. –Тошкент: “Академия”, 2001.

Аҳмадхон ибн Исмоилхон. “Тазкиратул инқилоб” асари таржимаси //Асророва Л. Бухоро мадрасалари тарихидан. Аҳмадхон ибн Исмоилхон мероси. –Тошкент: “Hilol-nashr”, 2017. –Б. 101 – 127.

Ўзбекистон Миллий архиви, 17-фонд, 1-рўйхат, 90-иш, 329-варақ.

Ўзбекистон Миллий архиви, 17-фонд, 1-рўйхат, 45-иш, 126-варақ.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р-17-фонд, 1-рўйхат, 406-иш, 17-варақ.

Ўзбекистон Миллий архиви, Р-17-фонд, 1-рўйхат, 1192-иш, 12-13-варақлар.

Самарқанд вилояти давлат архиви, 21-фонд, 1-рўйхат, 14-иш, 5-варақ.

Самарқанд вилояти давлат архиви, 21-фонд, 5-иш, 7-15-варақлар.

Фарғона вилояти давлат архиви, 435-фонд, 1-рўйхат, 44-иш, 76-варақ ва унинг орқаси.

Фарғона вилояти давлат архиви, 435-фонд, 1-рўйхат, 203-иш, 3-5-варақлар; 205-иш, 2-3-варақлар;

Фарғона вилояти давлат архиви, 435-фонд, 1-рўйхат, 145-иш, 196-197-варақлар.

Tojibaev, B. M. (2023). THE START AND ATTEMPT FORCES OF THE ARMED MOVEMENT AGAINST THE SOVIET REGIME. Journal of Modern Educational Achievements, 3(3), 127-133.

Тожибоев, Б. М. (2018). Самарқандда миллий-сиѐсий ташкилотлар фаолияти ҳамда совет ҳокимиятининг ўрнатилиши. АнДУ. Илмий хабарнома–Научный вестник, (4), 65-68.

Тожибоев, Б. М. (2024). ИССЛЕДОВАНИЕ ВЛИЯНИЯ ВНУТРЕННИХ НАПРЯЖЕНИЙ НА ПРОЦЕСС СТАРЕНИЯ ЭПОКСИДНЫХ ПОЛИМЕРНЫХ ПОКРЫТИЙ. AMERICAN JOURNAL OF MULTIDISCIPLINARY BULLETIN, 2(3), 119-128.