Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The legal status of agricultural lands and the importance
of their protection
Ulugmurat ERNAZAROV
1
Institute of Democracy and Human Rights
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2025
Received in revised form
15 May 2025
Accepted 15 June 2025
Available online
25 June 2025
This article explores the legal status of agricultural land,
their classification, the procedures for their use, and the legal
and environmental foundations of their protection. Efficient and
purposeful use of land resources, along with their preservation
for future generations, plays a crucial role in ensuring national
food security and environmental sustainability. The paper also
analyzes existing legal issues and practical shortcomings,
offering recommendations for their resolution.
2181-1415/© 2025 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3-pp438-445
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Agricultural land, l
egal status of land,
land categories, l
and use rights,
land resource protection,
land legislation,
food security,
environmental
sustainability,
state land control,
purposeful land use.
Қишлоқ
хўжалигига
мўлжалланган
ерларнинг
ҳуқуқий мақоми ва уларни муҳофаза қилишнинг
аҳамияти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Қишлоқ хўжалиги ерлари,
ерларнинг ҳуқуқий
мақоми,
ер тоифалари,
ердан фойдаланиш
ҳуқуқи,
ер ресурсларини муҳофаза
қилиш,
Ушбу мақолада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларнинг ҳуқуқий мақоми, уларнинг тоифалари,
фойдаланиш тартиби ҳамда муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий
ва экологик асослари таҳлил қилинади. Ер ресурсларидан
самарали ва мақсадли фойдаланиш, унинг келгуси
авлодлар учун сақланиши – мамлакат озиқ-овқат
хавфсизлиги ва экологик барқарорликни таъминлашда
1
Professional mediator, Chairman of the Arbitration Court at the Institute of Democracy and Human Rights.
Tashkent, Uzbekistan. E-mail: u.ernazarov64@gmail.com
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 6 № 3 (2025) / ISSN 2181-1415
439
ер қонунчилиги,
озиқ-овқат хавфсизлиги,
экологик барқарорлик,
Давлат ер назорати,
ердан мақсадли
фойдаланиш.
муҳим ўрин тутади. Шунингдек, қонунчиликдаги мавжуд
муаммолар ва амалиётда учрайдиган камчиликлар таҳлил
қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича таклиф ва
тавсиялар берилади.
Правовой статус земель, предназначенных для
сельскохозяйственного использования, и значение их
охраны
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Земли
сельскохозяйственного
назначения,
правовой статус земли,
категории земель,
право пользования
землей,
охрана земельных
ресурсов,
земельное
законодательство,
продовольственная
безопасность,
экологическая
устойчивость,
государственный
земельный контроль,
целевое использование
земли.
В данной статье рассматривается правовой статус
земель, предназначенных для сельскохозяйственного
использования, их категории, порядок использования, а
также правовые и экологические основы их охраны.
Эффективное и целевое использование земельных
ресурсов, их сохранение для будущих поколений имеет
важное значение для обеспечения продовольственной
безопасности страны и экологической устойчивости. Также
анализируются
существующие
проблемы
в
законодательстве и практике, предлагаются рекомендации
по их устранению.
Қишлоқ хўжалиги ерлари мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш,
аҳоли бандлигини ошириш ҳамда қишлоқ жойларининг ижтимоий-иқтисодий
тараққиётида муҳим аҳамиятга эгадир. Шу боис, ушбу ерларнинг ҳуқуқий
мақомини белгилаш ва уларни муҳофаза қилиш давлат сиёсатида устувор
йўналишлардан бири ҳисобланади.
Иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини
оширишда қишлоқ хўжалиги тармоғининг ўрни ғоятда муҳим эканлигини, балки
бевосита соҳада амалга ошириладиган ислоҳотларга ҳам боғлиқлигини
кўрсатмоқда.
Сўнгги йилларда тобора кучайиб бораётган иқлим ўзгариши, сув
ресурсларининг танқислиги, ерларнинг мелиоратив ҳолати бузилиши каби
муаммолар сабаб, Ўзбекистонда мазкур соҳа қатор муаммо ва таҳдидлар
гирдобида қолди. Бундан ташқари, йиллар давомида ушбу соҳада тўлақонли бозор
муносабатларига асосланган ислоҳотларнинг амалга оширилмаганлиги, яъни
ушбу соҳа давлат томонидан энг кўп тартибга солинадиган соҳа бўлганлиги,
давлат буюртмаси, ердан фойдаланишга бўлган ҳуқуқларнинг чекланганлиги ва
ҳимояланмаганлиги каби муаммолар ушбу тармоқдаги самарадорлик, унумдорлик
кўрсаткичларининг пасайишига сабаб бўлди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 6 № 3 (2025) / ISSN 2181-1415
440
Айнан
шу
жиҳатдан
мамлакатимизда
2017
йилдан
бошлаб,
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва
жадал ривожлантиришга оид қатор аграр ислоҳотлар олиб борилди.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг асосида ер ётади. Ер ресурсларининг
чекланганлиги ва қайта тиклаш қийинлиги сабабли ердан фойдаланишда тежамли
ва унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масаладир. Ўзбекистон
Республикасида мавжуд бўлган ер тоифалари орасидан қишлоқ хўжалиги
мақсадлари учун мўлжалланган ерларга катта устунлик берилган. Чунки қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқариши истиқболимизнинг асосий йўналишларини белгилаб
беради. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, аввало, қишлоқ хўжалиги
корхоналарига берилади [1].
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий чегарасидаги умумий ер майдони
2024 йил 1 январь ҳолатига жами ерлар 44 892,4 минг гектарни, шундан
суғориладиган ерлар эса 4 342,5 минг гектарни ёки умумий ер майдонининг атиги
9,7 фоизини ташкил қилади [7].
Ўзбекистон Республикаси ер фонди ерлардан фойдаланиш мақсади ва
тартибига кўра ўзига хос ҳусусиятларга эга бўлиб, улар Ўзбекистон Республикаси
Ер кодексининг 8-моддасига асосан 8 та тоифага бўлинади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 43-моддасига мувофиқ қишлоқ
хўжалиги эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ёки ана шу мақсадлар учун
белгиланган ерлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳисобланади. Ушбу
тоифадаги ерлар қишлоқ хўжалигини юритиш учун зарур бўлган қишлоқ
хўжалиги ерлари ва дарахтзорлар ички хўжалик йўллари, коммуникациялар,
ўрмонлар, ёпиқ сув ҳавзалари, бинолар, иморатлар ва иншоотлар эгаллаган
ерларга ажралади.
Ҳайдаладиган ерлар, пичанзорлар, яйловлар, ташландиқ ерлар, кўп йиллик
дов-дарахтлар (боғлар, токзорлар, тутзорлар, мевали дарахт кўчатзорлари,
мевазорлар ва бошқалар) эгалланган ерлар қишлоқ хўжалиги ерлари жумласига
киради.
Қишлоқ хўжалиги ерларини ирригация ва сувдан фойдаланиш тизимига
асосланган сунъий суғориш қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни ташкил
этишнинг асоси ва ерлардан самарали фойдаланиши ҳамда уларнинг
унумдорлигини ошириш шартидир [1].
Қишлоқ хўжалиги ерларининг асосини суғориладиган ерлар ташкил этади.
Қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли бўлган, сув ресурслари
шу ерларни суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи билан боғланган
доимий ёки мувозанат суғориш тармоғига эга бўлган ерлар суғориладиган
ерлардир.
Амалдаги ер қонунчилигига кўра, суғориладиган ерлар махсус муҳофаза
қилиниши лозим. Бундай ерларни суғорилмайдиган ерлар сирасига ўтказиш
алоҳида ҳолларда тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитларни ҳамда уларнинг
сув билан таъминланганлигини улардаги мавжуд сув ресурсларини ва бу сувларга
белгиланган лимитларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси билан келишилган ҳолда вилоят ҳокими қарорига биноан амалга
оширилади [3].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 6 № 3 (2025) / ISSN 2181-1415
441
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар таркибида алоҳида қимматга эга
бўлган унумдор суғориладиган ерларнинг ҳуқуқий мақоми ўзига хос бўлиб,
қонунчилик бундай ерларни махсус муҳофаза қилиниши лозимлигини
белгилайди.
Тупроқ унумдорлигига кўра ўртача туман бонитет баллидан 20 фоиздан кўп
бўлган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари алоҳида қимматга эга бўлган
унумдор суғориладиган ерлар жумласига киради.
Алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар махсус муҳофаза
қилиниши лозим ва уларнинг суғорилмайдиган ерлар жумласига ўтказилишига
йўл қўйилмайди.
Суғориладиган ерлардан фақат қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш,
шунингдек боғдорчилик, узумчилик ва кўп йиллик дов-дарахтлар етиштириш
учун фойдаланилиши мумкин.
Суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун, шу
жумладан саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши
учун, шунингдек унумдор тупроқ талаб этилмайдиган илғор технологияларнинг
(гидропоника ва бошқалар) янги усуллари қўлланиладиган иссиқхоналар
қурилиши учун ажратишга йўл қўйилмайди.
Суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда уларга
тупроқ унумдорлиги пасайишига олиб келадиган тарзда усуллар билан ишлов
бериш ёки уларнинг шикастланишига олиб келувчи бошқа усулларни қўллаш
тақиқланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Ер
кодексининг
44
1
-моддасига
кўра,
суғориладиган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган
ерларга ўтказиш алоҳида ҳолларда, тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитлар,
ерларнинг сув билан таъминланганлиги даражаси, шунингдек сув ресурсларининг
мавжудлиги ҳамда уларга доир лимитлар ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Сув
хўжалиги вазирлигининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг хулосаларига мувофиқ Ўзбекистон
Республикаси Президентининг фармойиши билан амалга оширилади [1].
Ушбу хулосаларни олиш учун вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
томонидан қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар тақдим этилади:
1) ер участкасининг жойлашган жойи, майдони, кадастр рақами, контурлари
сони ва рақами, тупроқ типи, таркиби, сифати ва унумдорлиги, сув билан
таъминланганлик даражаси, ерга бўлган ҳуқуқ эгаси;
2) ер участкасини бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олиш
тўғрисидаги қарорнинг санаси ва рақами, бундан ер участкасидан қишлоқ
хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар сифатида фойдаланиш ҳоллари мустасно;
3) ер участкасидан кейинги беш йил ичида фойдаланиш ҳолати, бундан буён
ундан суғориладиган ерлар сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмаслигини
асословчи тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитлар, сув билан таъминланиш
даражасидаги ўзгаришлар, шунингдек ушбу вазиятларнинг юзага келишига сабаб
бўлган ва уларни бартараф этишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар;
4) қишлоқ
хўжалиги
ва
ўрмон
хўжалиги
ишлаб
чиқариши
нобудгарчиликларининг миқдори, уларнинг ўрнини қоплаш манбалари ва
муддатлари, қоплашдан тушган маблағларни сарфлаш йўналишлари;
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 6 № 3 (2025) / ISSN 2181-1415
442
5) тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан
фойдаланиш тадбирлари, ушбу тадбирларни амалга ошириш муддатлари,
ижрочилари ва молиялаштириш манбалари;
6) ўша ҳудуднинг ўзида ёки бошқа маъмурий-ҳудудий бирликда жойлашган,
суғориладиган ерлар ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган миқдорда икки
йил ичида янгидан ўзлаштириладиган ва суғориладиган ерларга ўтказиладиган ер
участкалари тўғрисида ушбу қисмнинг 1-бандида назарда тутилган маълумотлар,
ушбу тадбирларни амалга ошириш муддатлари, ижрочилари ва молиялаштириш
манбалари;
7) ер участкасидан келгусида фойдаланиш мақсади. Бунда суғориладиган
ерларни саноат объектлари, якка тартибдаги ва кўп квартирали уй-жойлар қуриш
учун ажратишга ушбу мақсадлар учун илгари ажратилган ҳудудларда бўш турган
ер участкалари қолмаган тақдирда ҳамда реновация ва реконструкция қилиш
орқали мавжуд қувватларни ошириш чоралари кўрилганидан кейин, шунингдек
саноат мақсадларида кўп қаватли ишлаб чиқариш майдонларини устувор
тартибда қуриш шарти билан йўл қўйилади[2].
Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда ҳар бир орган билдирилган
таклифни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ эканлиги ёки мақсадга мувофиқ
эмаслиги ҳақида бир ой ичида ўз хулосасини тақдим этади. Суғориладиган
ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ёки суғорилмайдиган ерларга ўтказиш
мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида камида иккита орган томонидан хулосалар
тақдим этилган ҳолларда мазкур масала кўриб чиқилмайди.
Хулосалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида фаолият
кўрсатадиган Ҳукумат комиссияси томонидан умумлаштирилади ва кўриб чиқиш
учун ярим йилда бир марта фармойиш лойиҳаси билан бирга Ўзбекистон
Республикаси Президентига тақдим этилади.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниши муносабати билан туманлар,
шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг тасарруфига қайтарилган қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерлар бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер
участкалари ҳисобланади.
Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари белгиланган
тартибда туман, шаҳар ҳокимининг қарорига асосан давлат ер кадастрида ҳисобга
олинади.
Жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини қишлоқ хўжалиги
мақсадлари учун бериш фақат бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер
участкалари ҳамда захира фонди ерлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер
муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни
ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ–6243-сон Фармони билан бошланган ер муносабатлари
соҳасидаги ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Хусусан, 2024 йил 1 мартдан бошлаб
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ
электрон танлов ўрнига электрон онлайн аукцион савдолари жорий этилди [4].
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари электрон онлайн аукцион
савдолари орқали ўттиз йилга ижарага берилади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 6 № 3 (2025) / ISSN 2181-1415
443
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексинин 46-моддасига кўра, қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерлар ижара ҳуқуқи асосида қуйидагиларга берилади:
1) қишлоқ
хўжалиги
кооперативларига,
корхоналар,
муассасалар,
ташкилотларга, шунингдек бошқа юридик шахсларга – товар қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини юритиш учун;
2) тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш
хўжаликлари ҳамда бошқа давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига –
қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-синов ишларини
бажариш учун;
3) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига – фермер хўжаликларини
юритиш учун;
4) Ўзбекистон Республикаси фуқароларига – деҳқон хўжаликларини, якка
тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачиликни юритиш учун.
Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қуйидаги
ўлчамларда ажратилади:
1) деҳқон хўжалигини юритиш учун – 0,06 гектардан 1 гектаргача; деҳқон
хўжалигини юритиш учун чорва озуқаси экинларини етиштириш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланган айрим
ҳудудларда – 0,06 гектардан 5 гектаргача;
2) фермер хўжаликларига ва бошқа юридик шахсларга:
сабзавотчиликка ихтисослашганларга – камида 3 гектар;
боғдорчиликка, узумчиликка ихтисослашганларга – камида 3 гектар;
чорвачилик маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисослашганларга озуқа
экинларни етиштириш учун (шартли бир бош қорамол учун) – суғориладиган
ерлардан – камида 0,3 гектар, лалмикор ерлардан – камида 1 гектар, яйловлар ва
пичанзорлардан – камида 2 гектар;
пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашганларга – камида 30 гектар;
ғаллачиликка, сабзавотчиликка, пиллачилик ва тутчиликка ихтисослашганларга
– камида 10 гектар;
3) агросаноат кластерлари, шу жумладан кооперация шаклидаги кластерлар учун:
пахтачилик-тўқимачиликка ихтисослашганларга – камида 2000 гектар;
ғаллачиликка ихтисослашганларга – камида 1000 гектар;
сабзавотчилик ва полизчиликка ихтисослашганларга – камида 200 гектар;
боғдорчилик, узумчиликка ихтисослашганларга – камида 100 гектар;
чорвачилик маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисослашганларга озуқа
экинларини етиштириш учун (шартли бир бош қорамол учун) суғориладиган
ерлардан – камида 0,3 гектар, лалмикор ерлардан – камида 1 гектар, яйловлар ва
пичанзорлардан – камида 2 гектар.
Ер ресурсларининг чекланганлиги уларни тежамкорлик билан бошқариш ва
фақат мўлжалланган мақсадларда фойдаланишни талаб этади. Акс ҳолда,
деградация ва мелиорация муаммолари юзага келиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳуқуқий мақоми ва уларни муҳофаза қилиш –
давлат ва жамият олдида турган стратегик вазифалардан ҳисобланади. Бизнинг
фикримизча, қонунчиликнинг такомиллашуви, назорат механизмларининг
кучайтирилиши ва фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ошиши ушбу ерлардан
оқилона фойдаланишга хизмат қилади. Бу эса нафақат бугунги, балки келажак
авлодларнинг ҳам манфаатларини ҳимоя қилади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 6 № 3 (2025) / ISSN 2181-1415
444
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар мамлакатнинг иқтисодий
барқарорлиги, аҳолини озиқ-овқат билан таъминлаш, қишлоқ жойларда иш
ўринларини яратиш ҳамда экологик барқарорликни таъминлашда беқиёс ўрин
тутади. Шу сабабли, уларнинг ҳуқуқий мақомини аниқ белгилаш, самарали
фойдаланиш ва муҳофаза қилиш нафақат юридик, балки иқтисодий, ижтимоий ва
экологик нуқтаи назардан ҳам улкан аҳамиятга эга.
Бугунги кунда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларининг ҳажми ва сифати
сақлаб қолинмоқда, лекин айрим ҳолатларда:
Ерлардан мақсадсиз фойдаланиш;
Ерларни бошқа тоифаларга асоссиз равишда ўтказиш;
Сув ресурсларидан самарасиз фойдаланиш;
Эрозия, шўрлашиш ва ер деградацияси каби хавфли жараёнлар ҳам
кузатилмоқда.
Бизнинг фикримизча, бу муаммолар қонунчиликдаги бўшлиқлар,
назоратнинг сустлиги, фойдаланувчиларнинг ҳуқуқий онги пастлиги ва техник
имкониятларнинг етарли эмаслиги билан боғлиқ.
Шу сабабли, қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш соҳасида қуйидаги
чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
Қонунчиликни такомиллаштириш – ердан мақсадли фойдаланиш, унинг
сифатини муҳофаза қилиш ва самарадорлигини ошириш бўйича нормаларни
янада аниқлаштириш ва мустаҳкамлаш.
Назорат механизмларини кучайтириш – ерларни самарасиз фойдаланган ёки
ерга зиён етказган фуқаролар ва ташкилотларга нисбатан жавобгарлик
чораларини кучайтириш.
Фермер ва деҳқонлар учун таълим ва ҳуқуқий тарғибот ишларини
кенгайтириш – ердан фойдаланиш маданиятини ошириш, агротехник ва экологик
талабларга амал қилишни кенг тарғиб этиш.
Ер ресурсларини рақамлаштириш ва мониторинг қилиш – ер
участкаларининг ҳолатини кузатиб бориш, у билан боғлиқ барча маълумотларни
очиқ ва шаффоф электрон тизимга киритиш.
Сув ва ер ресурсларидан барқарор фойдаланиш технологияларини жорий
қилиш – томчилатиб суғориш, мелиорация ишларини ривожлантириш, заҳарли
кимёвий моддалардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш.
Шу орқали, қишлоқ хўжалиги ерлари нафақат ҳозирги авлод учун, балки
келажак авлодлар учун ҳам самарали ва фойдали ресурс бўлиб қолади. Давлат
органлари, жамият ва фуқароларнинг бу йўналишдаги ҳамкорликдаги
ҳаракатлари барқарор ривожланишнинг муҳим омили ҳисобланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси. (1998).
2.
Ўзбeкиcтoн Рecпубликacи Прeзидeнтининг 2021 йил 8 июндаги
“Eр мунocaбaтлaридa тeнглик вa шaффoфликни тaъминлaш, eргa бўлгaн
ҳуқуқлaрни ишoнчли ҳимoя қилиш вa улaрни бoзoр aктивигa aйлaнтириш чoрa-
тaдбирлaри тўғриcидa”ги ПФ–6243 сонли Фармони.
3.
Ўзбeкиcтoн Рecпубликacи Прeзидeнтининг 2021 йил 24 февралдаги
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш
тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ–5006-сонли Қарори.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 6 № 3 (2025) / ISSN 2181-1415
445
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги
ПФ–15-сон “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш
тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Фармони.
5.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2024
йил
30 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш
тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш ҳақида 914-сон қарори.
6.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030»
стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга
оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ–37-сон Фармони.
7.
Ўзбекистон Республикаси ер ресурсларининг 2024 йил 1 январь ҳолати
тўғрисида Миллий ҳисобот.
