Авторы

  • Малика Толлибаева
    Самостоятельный соискатель, Высшая школа судей при Высшем судейском совете Республики Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss6/S-pp229-235

Ключевые слова:

стажер юриста помощник юриста структура юриста информационная система «Юридическая помощь» руководитель обучения адвокат

Аннотация

В настоящей статье рассматриваются вопросы правового статуса стажеров и помощников адвокатов, порядка их приема в адвокатские структуры и оплаты труда, направлений деятельности посредством анализа национального и международного законодательства. При изучении вопросов, связанных с организацией деятельности стажера и помощника адвоката в России и Франции, были выявлены отдельные пробелы и правовые коллизии в законодательстве, а также выдвинуты предложения по их устранению.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The legal status of lawyer trainees and assistants:

theoretical and practical aspects

Malika TOLLIBAEVA

1

Supreme School Judges with the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received May 2025

Received in revised form

15 June 2025

Accepted 25 June 2025

Available online

15 July 2025

The article examines the issues of the legal status of interns

and assistant lawyers, the procedure for their admission to

advocacy structures and remuneration, areas of activity through

an analysis of national and international legislation.

When studying issues related to the organization of the

activities of a trainee and assistant lawyer in Russia and France,

certain gaps and legal conflicts in legislation were identified, and

proposals were put forward to eliminate them.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss6/S-pp2

29-235

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

legal intern,

legal assistant,

legal structure,

legal aid information system,

training manager,

lawyer.

Адвокат стажёри ва ёрдамчисининг ҳуқуқий мақоми:

назарий

-

амалий жиҳатлар

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар

:

адвокат стажёри,

адвокат ёрдамчиси,

адвокатлик тузилмаси,

«Юридик ёрдам» ахборот

тизими,

стажировка раҳбари,

мутасадди

-

адвокат

.

Мазкур мақолада адвокат стажёри ва ёрдамчисининг

ҳуқуқий мақоми, уларни адвокатлик тузилмаларига қабул

қилиш ва ҳақ тўлаш тартиби, фаолият йўналишлари

миллий ва халқаро қонунчиликни таҳлил қилиш орқали

ёритиб берилган. Россия ва Францияда адвокат стажёри ва

ёрдамчиси ишини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар

тегишлича

ўрганилганда

қонунчиликдаги

айрим

бўшлиқлар ва юридик коллизиялар аниқланиб, уларни

бартараф этиш ҳақида таклифлар илгари сурилган.



1

Independent Researcher, Supreme School Judges with the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan.

E-mail: malikaxonsamarkand@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2025) / ISSN 2181-1415

230

Правовой статус стажера и помощника адвоката:

теоретические и практические аспекты

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

стажер юриста,

помощник юриста,
структура юриста,

информационная система
«Юридическая помощь»,
руководитель обучения,

адвокат

.

В настоящей статье рассматриваются вопросы правового

статуса стажеров и помощников адвокатов, порядка их

приема в адвокатские структуры и оплаты труда,
направлений

деятельности

посредством

анализа

национального и международного законодательства. При

изучении

вопросов,

связанных

с

организацией

деятельности стажера и помощника адвоката в России и
Франции, были выявлены отдельные пробелы и правовые

коллизии в законодательстве, а также выдвинуты

предложения по их устранению

.

Мамлакатимизда суд

-

ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг муҳим таркибий

қисми жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашнинг самарали институтларидан бири
бўлган адвокатуранинг роли ва аҳамиятини кучайтириш бўйича салмоқли ишлар
амалга ошириб келинмоқда. Чунончи, адвокатнинг ҳуқуқий мақоми ва ижтимоий
ҳолатини яхшилаш, профессионал касбий фаолиятини амалга ошириши учун
зарурий қонунчилик базаси яратилди. Энг аҳамиятли жиҳати шундаки,
ҳуқуқшунослик соҳасида махсус билимга эга бўлмаган шахсларнинг суд ишида
иштирок этишига йўл қўймасликка қаратилган тарафлар вакиллиги институти
босқичма

-

босқич жорий этилди. Бу эса кўрсатилаётган юридик ёрдамнинг ҳолисона

ва малакали бўлишига ҳамда адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи
шахсларнинг касбий фаолиятига таъсир кўрсатмасдан қолмайди.

Адвокатлик фаолияти билан мустақил шуғуллана олмайдиган, лекин

адвокатнинг касбий фаолиятини амалга оширишга унга ёрдам берадиган,
қолаверса адвокатлик тузилмасида малака оширадиган адвокат стажёри ва
ёрдамчисининг ҳуқуқий мақоми уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари миллий
қонунчилигимизда тегишли норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга

солинган бўлсада, амалиётда бир қатор камчиликлар мавжуд.

Аввало, стажёр ва ёрдамчи сўзининг луғавий маносини аниқлаштириб олиш

тадқиқотнинг самарали бўлишида ёрдам беради. Стажёр –

кейинчалик муайян

лавозимда ишлаш учун синов муддатини ўтаётган ва таълим олаётган шахс[1].
Изоҳдан маълумки, адвокат стажёри маълум муддатдан сўнг синовдан
муваффақиятли ўтиб адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини олишда
зарур ҳуқуқий ва касбий кўникмасини шакллантирувчи шахс ҳисобланади. Ёрдамчи

-

тегишли муассаса ва ташкилотларда биринчи даражали раҳбарга қабул, иш

юритиш ва бошқа ишларда кўмак берувчи шахс[2]. Ўзбек тилининг изоҳли луғатига
таяниб, адвокат ёрдамчисини адвокатнинг иш фаолияти давомида унга яқиндан
кўмак берувчи, унинг вазифаларини қисман бажарувчи шахс деб ҳисоблаш мақсадга
мувофиқ. Юридик фан тармоғи олимларидан бири A.Н. Чашин адвокат стажёрининг
хусусиятларига қуйидагича таъриф беради: "Стажёр

-

адвокатлик таълими бўйича


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2025) / ISSN 2181-1415

231

синовдан ўтаётган шахс

[3]". Л.Н. Бардин фикрига кўра “Адвокат ёрдамчиси

адвокатнинг профессионал фаолиятига кўмаклашувчи, унга судгача ва суд
процесси давомида далилларни аниқлаш, тўплаш ва уни судга тақдим қилиш учун
биринчи кўмак берувчи шахс ҳисобланади[4]”. Таърифлардан шуни англаш
мумкинки, адвокат стажёри

-

адвокат ва унинг ёрдамчисидан адвокат касби, унинг

профессионал фаолияти давомида зарур бўладиган билим ҳамда кўникмаларни
муайян муддат давомида ўрганувчи шахсдир. Уларнинг ҳуқуқий мақоми юзасидан
миллий қонунчилигимизда бир қатор норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар билан аниқлик

киритилади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси “Адвокатура тўғрисида”ги
Қонуннинг 6

-

моддасида адвокат касбий фаолиятини амалга ошириш чоғида

ёрдамчига ва стажёрга эга бўлиш ҳуқуқи мавжудлиги келтириб ўтилган. Мазкур
қонуннинг 8

-

моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг юридик

маълумотга эга бўлган фуқароси адвокат ёрдамчиси бўлиши мумкин. Лекин 8

1

-

моддада адвокат стажёри бўлиш учун олий юридик маълумот шарт эканлиги
белгилаб қўйилган. Яъни адвокат стажёрига олий юридик маълумот, ёрдамчига эса
юридик маълумотнинг ўзи кифоя қилади. Шунингдек, ҳар иккала субъект ҳам
белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб
топилган, шунингдек судланганлиги бекор қилинмаган ёки олиб ташланмаган шахс
бўлса адвокат ёрдамчиси ва стажёри бўлиши мумкин эмас.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 04.06.2024

йилда “Адвокат стажёри ва ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 3217

-

сонли бўйруғи қабул қилинган.

Ҳужжат билан Адвокат стажёри ва ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш
тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган бўлиб, ушбу норматив ҳужжатда
Адвокатлик тузилмаси (ҳудудий бошқарма) раҳбари томонидан стажёр ёки
ёрдамчи билан меҳнат шартномаси тузилганлиги ва бекор қилинганлиги бўйича
буйруқларнинг нусхаларини улар расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш
куни ичида «Юридик ёрдам» ахборот тизимига киритилиши назарда тутилган.
Амалиётга таянган ҳолда,

https://e-advokat.uz/

сайтидан фойдаланувчи

фуқароларнинг адвокат ёрдамчи ва стажёрлари ҳақида маълумот олиши
имконияти чегараланган, фақат “Адвокат ёрдамчи ва стажёрлари учун вакант
лавозимлар” бўлимида 2025 йил 17 январда 1 та бўш лавозим қўйилган бўлиб,
ташкилот номи “Ҳарбий хизматчилар ишлари бўйича махсус” иш ҳақи эса
“тўланмайдиган” сўз билан мавҳум қилиб қўйилган. «Юридик ёрдам» ахборот
тизими орқали фақат адвокатлар ва уларнинг адвокатлик тузилмалари ҳақида
маълумот олиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг 2025
йил 1 январь ҳолатига нисбатан иш фаолияти тўғрисидаги йиллик статистик
маълумотларга кўра, Адвокатлик тузилмалари 3429 тани, жами адвокатлар сони
эса 6017 нафарни, шундан адвокат ёрдамчиси 344 та, адвокат стажёри эса 358
нафар[5]ни ташкил қилган. Демак, ўртача ҳисобда ҳар 9 та адвокатлик тузилмасига
1 стажёр ёки ёрдамчи тўғри келмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилларга қараганда яхши
кўрсаткич бўлиб, стажёрлар сонига қараб адвокатлик касбига қизиқиш йилдан
йилга ортиб бораётганлигини кузатишимиз мумкин. Бу ҳолат бевосита уларнинг
хизматига ҳақ тўлаш

масаласига боғлиқ ҳолат ҳисобланади. Адвокат стажёри ва

ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5

-

қисмида стажёр ва ёрдамчининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий суғуртаси


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2025) / ISSN 2181-1415

232

адвокатлик тузилмасига келиб тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши
белгиланган. Бу маблағлар асосан жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам
кўрсатилганлиги ҳисобидан шакллантирилади. Норматив ҳуқуқий ҳужжатда
кўриниб турибдики, адвокат унга бириктирилган стажёр ёки ёрдамчига ўзи
мустақил ҳақ белгилайди, бунда адвокат стажёри ва ёрдамчига ҳақ тўлашда
уларнинг ҳар бирида мавжуд бўлган ёки шаклланаётган ишчанлик қобилияти,
касбий кўникмаларни ўзлаштириш ва бошқа ҳолатлар ҳисобга олиниши зарур.

Статистик маълумотларга кўра, Россия Федерациясида 2025 йил учун

адвокат

ёрдамчиси лавозими учун ўртача иш ҳақи 40 000 рублдан 45 000 рублгача, энг кам
белгиланган иш ҳақи

-

30 000 рублни ташкил қилади. Москва вилоятида фаолият

олиб борадиган “Априори” адвокатлик бюросида адвокат ёрдамчисига тўланадиган
иш ҳақи 50 000 рубл[6] қилиб белгиланган. Ўзбекистон Республикасида Адвокат
стажёри ва ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
Низом[7]га мувофиқ, адвокат мақомига эга бўлишга талабгор стажировкани қайси
адвокатлик тузилмасида ўташ ниятида бўлса, ўша адвокатлик тузилмасига ариза
билан мурожаат қилади. Ёрдамчини адвокатлик бюроси, адвокатлик фирмаси ёки
адвокатлар ҳайъатига ишга қабул қилиш адвокатлик тузилмаси раҳбари
томонидан, юридик маслаҳатхонага ишга қабул қилиш ҳудудий бошқарма
раҳбарининг буйруғи билан амалга оширилади.

Жаҳонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда устувор Европа давлатларидан

бири Франция дунёнинг аксарият давлатларидан фуқаролар ва ташкилотларнинг
ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқий тартиб

-

таомилларининг ниҳоятда

мураккаблиги билан ажралиб туради. Мазкур давлатда юридик соҳа вакили бўлиш,
айниқса адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш бир қанча босқичларни ўз ичига
олади. Хусусан, Франция Республикасида адвокат бўлиш учун 31.12.1971 йилда
қабул қилинган “Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини тубдан
ислоҳ қилиш тўғрисида” ги 711130

-

сон Қонуни нинг 11

-

моддасида белгиланган “1

-

даражали ҳуқуқ магистри ёки унга тенглаштирилган дипломга эга бўлиши”
аҳамиятлидир. Бундан ташқари, адвокат мақомини олишда гувоҳномага эга бўлиш
учун Франция Республикада ваколатли органлар Centre regional deformation
professionnelle des avocats CRFPA ёки Barso selles leasreux deformation fee formation
Eformation EFB тузилмасида стажировка ўташи мажбурий бўлиб, у 3 босқичдан
иборат. Биринчи босқич

6 ой давом этиб, мазкур муддатда стажёр адвокат

фаолиятининг умумий масалаларига хусусан унинг мақоми, касб этикаси,
адвокатура фаолият йўналишлари ҳақида батафсил назарий тушунчаларга эга
бўлади. Белгиланган муддат давомида стажёр томонидан ҳисобот тузилиб, курс
раҳбарига имтиҳонни муваффақиятли топширгандан сўнг иккинчи босқичга ўтади.

Иккинчи босқич 6 ойдан 8 ойгача белгиланиши мумкин, муддатнинг

давомийлиги стажёрнинг касбий кўникмаларни ўзлаштириш даражасига боғлиқ
бўлади.

Сўнгги босқич

6 ой давом этиб, бунда стажёр адвокатура йўналишлари ва

фаолияти ҳақида касбий кўникма ҳосил қилиб, адвокат бўлиш учун якуний
имтиҳондан ўтади ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи
сертификат (CАPА) олади. Аҳамиятли томони шундаки, Францияда 27.11.1991
йилги “Адвокатура ва адвокатлик фаолияти тўғрисидаги 91

-1197-

сонли Декрет

нинг 84

-

моддасига кўра, “Агар адвокат бошқа давлат адвокатлар бирлашмаси


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2025) / ISSN 2181-1415

233

аъзоси бўлган тақдирда, Францияда адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ёки
адвокатлик фаолиятини амалга оширмоқчи бўлса 1 йил муддатда Франциядаги
адвокатлар бирлашмасида махсус стажировкадан ўтиши талаб этилади”.

Францияда адвокат ёрдамчиси Ўзбекистон қонунчилигига ўхшаш тарзда

юридик маълумотга эга, адвокатга унинг фаолияти давомида яқиндан кўмак
берувчи шахс сифатида кўрсатилган бўлсада, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
қонунда батафсил ёритилмаган.

Юқоридаги назарий

-

амалий таҳлилдан келиб чиқиб, қуйидаги масалаларга

эътибор қаратиш лозим деб ҳисоблаймиз

Биринчидан

, «Юридик ёрдам» ахборот тизимига адвокатлар, улар

жойлашган ҳудуд, адвокатлик тузилмаси номи, баъзиларининг боғланиш учун
телефон рақамлари жойлаштирилган бўлсада, стажёр ва ёрдамчилар ҳақида
маълумот деярли маълумотлар мавжуд эмас. Бу эса адвокатлик фаолияти билан
шуғулланиш ниятида бўлган талабгорга қийинчилик туғдиради. Масалан, Россия
Федерацияси Адвокатлар палатасининг расмий электрон саҳифаси[8]да адвокат
стажёри ва ёрдамчисига оид бир қанча маълумотлар, улар стажировка даврида
фойдаланиши мумкин бўлган ҳужжат лойиҳаларидан намуналар келтирилган.
Ўзбекистон

Республикаси

Адвокатлар

палатасининг

расмий

электрон

саҳифаси[9]да эса Адвокатлик тузилмасида стажировкадан ўтиш учун намунавий
меҳнат шартномасини (контрактни) тасдиқлаш тўғрисидаги ҳужжат эски
таҳрирдаги Меҳнат кодексига таянган ҳолда матн эса рус тилида берилган.
Юқоридаги иккита ҳолат ҳам «Юридик ёрдам» ахборот тизими ва Ўзбекистон
Республикаси Адвокатлар палатасининг расмий электрон саҳифаси талаб
даражасидаги маълумотлар билан тўлдирилмаётганлигининг исботидир.

Иккинчидан

, адвокат стажёрига нисбатан қўйиладиган ёш чеклови қонунда

аниқ ифода этилишини таклиф қиламан. Ваҳоланки, Нотариус стажёрининг
фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда стажёрнинг
стажировканинг тугаш муддатида йигирма беш ёшдан кичик ва олтмиш беш ёшдан
катта бўлмаслиги инобатга олиниши лозим эканлиги кўрсатилган. Қонунчиликка
адвокат стажёрига нисбатан фақат стажировка тугаш муддатида олтмиш беш
ёшдан катта бўлмаслиги талаб қўйилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Сабаби,
амалиётда йиллаб судья, прокурор ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда
фаолият юритиб пенсия ёшига етгандан сўнг ўз карьерасини адвокат сифатида
давом эттириб келаётган шахслар ҳам мавжуд. Буни адвокатлар ёш статистикаси
ҳам исботлайди. (2019 йил 1 январ ҳолатига кўра, 50 ёш ва ундан катта адвокатлар
умумий адвокатлар сонига кўра, 45.20% ни ташкил қилган[10]).

Учинчидан

, адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс стажировкани

ўташ бўйича адвокатлик тузилмасига мурожаат қилганда ҳажжатларга илова
сифатида Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининг (идентификацияловчи

ID-

картаси) нусхаси; олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;

судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотнома; охирги иш жойи
бўйича тасдиқланган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасини ёки электрон меҳнат
дафтарчасидан кўчирмани тақдим этиши шарт эканлиги кўрсатилган. Бироқ
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси[11]нинг 124

-

моддасида Давлат

органлари ва ташкилотлари ишга қабул қилиш чоғида ушбу модда биринчи
қисмининг иккинчи ҳамда учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2025) / ISSN 2181-1415

234

тўғрисидаги маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан
мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро
интеграциялашув платформалари орқали сўраб олиши назарда тутилган. Масалан,

https://vakansiya.adliya.uz/

сайти орқали Aдлия органлари ва муассасаларида бўш

иш ўринлари рўйхати батафсил кўрсатилган бўлиб, талабгор ҳужжат топшириш
чоғида унинг қонунда кўрсатилган барча ҳужжатлари

https://my.gov.uz/

сайтида

автоматик шакллантирилади. Мазкур амалиёт адвокат стажёри ва ёрдамчисини
адвокатлик тузилмасига қабул қилишда жорий этилиши электрон ҳужжат
алмашинув тизимига мувофиқ бўлади.

Тўртинчидан,

стажёрни ўзи хоҳлаган адвокатлик тузилмасига ариза билан

мурожаат қилиши, ишга қабул қилиш адвокатлик тузилмаси (ҳудудий бошқарма)
раҳбарининг буйруғи билан амалга оширилиши ушбу буйруқ билан стажёрга
стажировка раҳбари тайинланиши келгусида манфаатлар тўқнашувини юзага
келтиради. Менинг фикримча, қонунга стажёрга раҳбар этиб яқин қариндошлар
(ота

-

она ва болалар, эр

-

хотинлар) тайинланиши мумкин эмас жумласини қўшиш

зарур. Сабаби, стажёрнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини таъминлаш, унинг назарий

-

амалий кўникмаларини ўзлаштиришга масъул унинг яқин қариндоши бўлса,
сусткашликка олиб келиши мумкин.

Хулоса қилиб, мазкур

мақолада Ўзбекистон Республикасида адвокат стажёри ва ёрдамчиси сифатида
фаолият олиб бораётган шахсларнинг ҳуқуқий мақоми, уларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари юзасидан ҳам назарий, ҳам амалий изланиш олиб борилиши
натижасида ҳуқуқдаги бир коллизияларни аниқланди, тегишли таклифлар
кўрсатилди. Адвокат стажёри ва ёрдамчиси амалиётда дуч келиши мумкин бўлган
баъзи долзарб муаммоларга ечим бериш адвокатлик фаолиятини янада шаффоф
бўлишига хизмат қилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

:

1.

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни //

https://lex.uz/docs/54503

2.

Ўзбекистон

Республикаси

Меҳнат

кодекси

https://lex.uz/ru/docs/6257288

3.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 04.06.2024

йилда

рўйхатдан ўтган “Адвокат стажёри ва ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 3517

-

рақамли буйруғи //

https://www.lex.uz/docs/6951674

4.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 20.10.2010 йилда

рўйхатдан

ўтган “Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби

тўғрисидаги

низомни

тасдиқлаш

ҳақида”ги

2149

-

сонли

буйруғи

//

https://lex.uz/docs/1691947

5.

Ўзбек тилининг изоҳ луғути // https://izoh.uz/uz/word/stajyor

6.

А.Н.Чашин Стратегия и тактика адвокатской деятельности. М.: Дело и

Сервис, 2016. –

211 С.

7.

Л.Н.Бардин К вопросу о страховании профессиональной деятельности

адвоката // Закон. —

2007.

№ 12. —

С. 45–

48.

8.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси расмий саҳифаси //

https://paruz.uz/


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2025) / ISSN 2181-1415

235

9.

Россия Федерацияси Адвокатлар федерал палатаси расмий саҳифаси //

https://fparf.ru/

10.

Россия Федерациясида фаолият юритадиган “Априори” адвокатлик

бюроси саҳифаси // https://www.adv90.ru/

11.

https://lex.uz/ru/docs/6257288

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни // https://lex.uz/docs/54503

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси https://lex.uz/ru/docs/6257288

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 04.06.2024 йилда рўйхатдан ўтган “Адвокат стажёри ва ёрдамчисининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 3517-рақамли буйруғи // https://www.lex.uz/docs/6951674

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 20.10.2010 йилда рўйхатдан ўтган “Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2149-сонли буйруғи // https://lex.uz/docs/1691947

Ўзбек тилининг изоҳ луғути // https://izoh.uz/uz/word/stajyor

А.Н.Чашин Стратегия и тактика адвокатской деятельности. М.: Дело и Сервис, 2016. – 211 С.

Л.Н.Бардин К вопросу о страховании профессиональной деятельности адвоката // Закон. — 2007. — № 12. — С. 45–48.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси расмий саҳифаси // https://paruz.uz/

Россия Федерацияси Адвокатлар федерал палатаси расмий саҳифаси // https://fparf.ru/

Россия Федерациясида фаолият юритадиган “Априори” адвокатлик бюроси саҳифаси // https://www.adv90.ru/