Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Empowering women for a stronger future
Dilrabo CHORIEVA
1
Karshi Regional Branch of the Academy of Public Administration under the President of the Republic of
Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2025
Received in revised form
15 June 2025
Accepted 25 June 2025
Available online
15 July 2025
This article analyzes the unique role of women in the new
stage of building a democratic state in our country, our noble
mothers, the bright image of Uzbek women who left their mark
in history, the development and implementation of the
"Women's School of Leadership" educational program in New
Uzbekistan, increasing the participation of women in public
administration, increasing the socio-political activity of women
in the formation of a female cadre reserve, ensuring and
protecting their rights and interests, and the principles of
building a social state.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
DOI:
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss6/S-pp406-412
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Women,
"School of Women Leaders",
political parties,
local councils,
senate,
state administration,
Social Democratic Party of
Uzbekistan "Adolat",
"Women's Wing".
Кучли аёллар билан –
кучли келажак сари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
хотин
-
қизлар,
“Раҳбар аёллар мактаби”,
сиёсий партиялар,
маҳаллий кенгашлар,
Сенат,
давлат бошқаруви,
Ўзбекистон “Адолат”
социал
-
демократик
партияси,
“Аёллар қаноти”.
Ушбу
мақолада
юртимизда
демократик
давлат
қуришнинг янги босқичида аёлларнинг беқиёс ўрни, фозила
момоларимиз, ўзбек аёлларининг тарихда из қолдирган
ёрқин тимсоли, Янги Ўзбекистонда “Раҳбар аёллар мактаби”
ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш,
давлат бошқарувида аёллар иштирокини ошириш, хотин
-
қизлардан
иборат
бўлган
кадарлар
захирасини
шакллантиришда
хотин
-
қизларнинг
ижтимоий
-
сиёсий
фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ҳамда манфаатларини
таъминлаш ва ҳимоя қилиш, ижтимоий давлат қуриш
тамойилларига доир масалалар
таҳлил этилган.
1
Independent researcher, teacher, Karshi Regional Branch of the Academy of Public Administration under the
President of the Republic of Uzbekistan.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2025) / ISSN 2181-1415
407
Сильное будущее –
с сильными женщинами
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
женщины,
«Школа женщин
-
лидеров»,
политические партии,
местные кенгаши,
сенат,
государственное
управление,
Социал
-
демократическая
партия Узбекистана
«Адолат»,
«Женское крыло».
В данной статье анализируется бесценная роль женщин
на новом этапе построения демократического государства
в нашей стране. Особое внимание уделено образу
добродетельных матерей, яркому историческому вкладу
узбекских
женщин,
разработке
и
реализации
образовательной программы «Школа женщин
-
лидеров»
в Новом Узбекистане, повышению участия женщин
в государственном управлении, формированию кадрового
резерва из числа женщин, а также усилению их социально
-
политической активности. Кроме того, рассматриваются
вопросы обеспечения и защиты прав и интересов женщин в
контексте построения социального государства.
КИРИШ
“Таълимли
аёл
-
мустаҳкам
оила,муваффақиятли
авлод
ва
кучли
давлат
гаровидир”,
деган
эдилар
муҳтарам
Президентимиз.
Юртбошимизнинг сиёсий қарашларида миллат генофонди, энг аввало, аёл
баркамоллиги, жисмоний ва маънавий етуклиги, унинг бунёдкорлик ва
яратувчилик имкониятларига боғлиқлиги, буни қадрлаш ва аёлларни
жамиятнинг тенг ва фаол иштирокчисига айлантириш лозимлиги
етакчилик
қилади. Зеро, фаол, ҳаракатчан, ташаббускор, фикран уйғоқ аёлдан жисмоний
соғлом, ақлан етук фарзанд туғилади. Демакки, миллатни тубдан янгилаш,
замонавий цивилизация талабларига мос келадиган, мамлакат ва жаҳон
тараққиётига муҳим ҳисса қўша оладиган, жамият ҳаётида инновацион ғоялар
таклиф қилиб, бурилиш ясайдиган авлодни дунёга келтириш, инсон омилини
улуғлаш ғоят муҳим ҳисобланади. Дарҳақиқат, бугун ҳаётимизнинг ўзи
Конституциямизда ифодасини топган энг асосий мақсад –
инсон манфаатларини
ҳар томонлама таъминлаш масаласини долзарб вазифа қилиб қўймоқда [1, б. 14].
МАВЗУГА
ОИД
АДАБИЁТЛАР
ТАҲЛИЛИ
Тарихдан
маълумки,
ҳар
бир
даврда
хотин
-
қизларга
муносабат
турлича
бўлиб
келган.
Лекин ўзбек аёллари ҳар қандай вазиятда ҳам ўзлигини
унутмаган. Нафақат мамлакат, балки бутун дунё тараққиётига улкан ҳисса
қўшган не
-
не алломаларни, буюк шахсларни тарбиялаб вояга етказган муқаддас
замин бу. Жумладан, Ибн Синонинг онаси Ситорабону, Имом Бухорийнинг онаси
Фотимабегим, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд онаси Биби Орифабегим каби фозила
момоларимиз мана шундай ўзбек аёлларининг ёрқин тимсоли сифатида тарихда
қолган.
Ўз даврида давлат бошқаруви, ҳарбий ишда, юрт ҳимоясида, мулкчилик,
қурилиш, ишбилармонлик, таълим
-
тарбия, адабиёт соҳаларида фаол бўлган,
ижтимоий ҳаётнинг
барча соҳаларида эркаклар билан бир қаторда буюк жасорат
соҳибаларининг номлари ҳам келтириб ўтилганига гувоҳи бўламиз. Аёллар
орасидан шавкатли ҳукмдорлар, оқила маслаҳатгўйлар, етук донишмандлар,
олималар, сухандон шоиралар ва зукко санъатшунослар етишиб чиққан. Чунончи,
массагетлар ҳукмдори Тўмарис, Сарой Мулкхоним, Гулбаданбегим, Нодирабегим,
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2025) / ISSN 2181-1415
408
Жаҳон Отин Увайсий, Дилшоди Барно, Анбар Отин, Зулфия, Саида Зуннунова
[2, б. 27
-
28] каби ўз даврининг машҳур аёлларини санаш мумкин. Жаҳонда донғи
кетган машҳур аёллар ҳам кўп, булардан Маргарет Тетчер, Хиллари Клинтон,
Кандолиза Райс, Тансу Чиллер, Беназир Бҳутто, Индира Гандиларни билмайдиган
кам топилса керак. Улар халқ маданияти, маърифатига ҳисса қўшиб, юрт
тинчлиги ва осойишталиги учун қайғурган, бу йўлда тинмай меҳнат қилиб,
Ватани ривожи учун улкан ҳисса қўшган ўз даврининг етук, жасоратли, илмли
аёллари ҳисобланади. Шарқда аёл киши уй
-
рўзғор ва фарзанд тарбиясига
масъуллиги билан бирга, турмуш ўртоғига дўст, маслаҳатчи ва елкадош бўлиши
лозим. Гарчи тарихда машҳур зотлар, саркардалар, давлат арбоблари,
ватанпарвар ва маърифатпарвар кишиларнинг оқила ва зукко, билимли аёл
ҳамроҳи бўлганлигини эсда тутиш лозим.
Тарихий
манбаларнинг маълумотларига кўра, соҳибқирон Амир Темурнинг
рафиқаси ўта зийрак, тадбиркор Сарой Мулкхоним салтанатни бошқаришда
вужудга келган айрим муаммоларни ҳал қилишда ўзининг оқилона маслаҳатлари
билан фаол қатнашган. Албатта, бундай эъзозга мушарраф бўлиш учун
ақл
-
заковат, дид
-
фаросат, фикрлаш доирасининг улканлиги бош омил бўлган.
Зотан, Сарой Мулк хоним замонасининг юксак идрокли, фаросатли, тадбиркор ва
ақл
-
заковат соҳибаси бўлган. Сарой Мулк хоним инсонпарвар, ватанни севгувчи,
мамлакатнинг сиёсий
-
ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидан яхшигина
хабардор бўлган, салтанат ишларида доно маслаҳатлари билан қатнашиб турган
аёл сифатида келтирилади [
3
, б. 3
-4].
Мустабид тузум қатағонига учраган жадид боболаримиз билан елкама
-
елка
туриб миллат тараққиёти, озодлиги йўлида фидойилик қилган, ўз ҳаётини
хатарга қўйиб курашган Хайринисо Мажидхонова, Марям Султонмуродова,
Хадича Алиева, Дилоро Юсупова каби ўнлаб матонатли маърифатпарвар ўзбек
хотин
-
қизларининг ибратли фаолияти ҳақида бугун биз улар ҳақида тўлиқ
маълумотга эга бўлмоқдамиз.
Мамлакатимизда юридик соҳани ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган
Хадича Сулаймонова, Мамлакат Восиқова, Ҳалима Муҳитдинова каби таниқли
ҳуқуқшунослар яратиб кетган мактаб, бой илмий мерос соҳа учун етук кадрлар
тайёрлашда ҳозир ҳам асқатмоқда. Бутун ижоди давомида ўзбек хотин
-
қизларининг орзу
-
армонларини, севги ва садоқатини, она Ватанга бўлган чексиз
муҳаббатини тараннум этган Зулфия опа Мўминова, Ҳалима Худойбердиева каби
кўплаб шоираларнинг дурдона асарлари қизларимизни ҳамон юксак марралар
сари илҳомлантириб келмоқда.
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
Ҳозирги кунда мамлакатимизда Президентимизнинг алоҳида эътибори,
чексиз ғамхўрлиги натижасида хотин
-
қизларга яратиб берилаётган кенг
имкониятлар, аввало, уларнинг жамиятда қадрини ошириш, азалдан ўзбек аёлига
хос бўлган юксак интеллектуал салоҳиятини тўлақонли юзага чиқариш,
заҳматкаш, оқила,
мард ва жасур онахонларимизнинг ишини муносиб давом
эттиришга қодир авлодни тарбиялашга қаратилгани билан муҳимдир.
Бугун
жамиятимиз
ҳаётида
хотин
-
қизларимиз
ролини
ошириш,
ҳукуматимиз
томонидан
уларнинг
ҳуқуқ
ва
манфаатларини
таъминлаш,
жамиятда
қадри
ва
қаддини
кўтариш
мақсадида
изчил
ислоҳотлар
амалга
оширилмоқда.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2025) / ISSN 2181-1415
409
Давлатимиз
раҳбарининг
2022
йил
7-
мартдаги
87-
сонли “Оила ва хотин
-
қизларни тизимли қўллаб
-
қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 2.3. банди “Давлат ва жамият бошқарувида
аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш” деб номланиб давлат
бошқарувининг турли соҳаларида фаолият олиб бораётган фаол хотин
-
қизларнинг
касбий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни раҳбарликка тайёрлаш
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви
академияси тизимида қисқа муддатли ўқувларни ташкил этиш, “Раҳбар аёллар
мактаби” ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, Давлат бошқаруви
академияси ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан раҳбарликка захирадаги хотин
-
қизларнинг
сиёсий
-
ҳуқуқий билимлари ҳамда бошқарув кўникмаларини ошириш
бўйича ўқувларни ташкил этиш вазифаси илгари сурилган эди. Фармонга кўра, шу
бугунга қадар “Раҳбар аёллар мактаби” ўқув дастури тўртинчи мавсуми ўз
фаолиятини ташкил этди [4]. Ушбу муҳим лойиҳа ривожланишда давом этаётгани ва
юзлаб ёш, истиқболли ҳамда истеъдодли аёллар учун янги билим ва кўникмалар
эшигини очаётгани жуда қувонарли. Ҳар бир иштирокчининг Ўзбекистон
тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш, дунёни яхши томонга ўзгартира оладиган лидер
бўлиш имконияти пайдо бўлади. Унда давлат ва жамиятнинг турли соҳаларида фаол
бўлган бир гуруҳ хотин
-
қизлар таҳсил олмоқда.
“Раҳбар аёллар мактаби“ ўқув курсида тингловчилар давлат бошқарувини
ташкил этишнинг муҳим жиҳатлари хусусида малакали экспертлардан таҳсил
олишмоқда. Дастурни муваффақиятли тамомлаганлар хорижнинг нуфузли
университетлари, илмий марказлари ва компанияларида малака ошириши
белгиланган.
Айтиш керакки, вазирлик тизимида фаолият олиб бораётган қарийб
бир миллион нафар ходимнинг 72 фоизи, тизим раҳбарларининг деярли 50 фоизи
хотин
-
қизлардан иборат.
Мамлакатимиз олимларининг қарийб ярми (48 фоиз), магистратурада
таҳсил олаётганларнинг 60 фоиздан ортиғи, давлат бошқарувидаги
раҳбарларнинг 35 фоизини хотин
-
қизлар ташкил қилади. Шунингдек, хотин
-
қизлар қонун чиқарувчи, ижро тизими ва суд ҳокимияти тизимидаги турли
ташкилотларда фаол иш олиб бормоқда.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида деярли бир миллион
ходим фаолият олиб боради ва уларнинг 72 фоизи хотин
-
қизлардан, тизим
раҳбарларининг деярли 50 фоизи аёллардан иборат.
Давлат ва жамият ҳаётида муҳим вазифаларни ўз зиммасига олишга қодир
бўлган бундай аёллар ҳақида тарихий адабиётлардан кўплаб мисоллар келтириш
мумкин. 2019 йил Тошкентда бўлиб ўтган биринчи халқаро китоб кўргазма
-
ярмаркасида Ўзбекистон хотин
-
қизлар қўмитаси ва “Ўзбекистон Миллий
энциклопедияси” давлат илмий нашриёти ҳамкорликда нашр этилган
“Ўзбекистон аёллари” китобининг тақдимоти бўлди [5]. “Ўзбекистон аёллари”
китоби “Тарихга муҳрланган аёллар”, “Аёллар давлат бошқарувида”, “Ўзбекистон
Қаҳрамони” унвони соҳибалари”, “Ўзбекистоннинг академик аёллари”,
“Ўзбекистоннинг олима аёллари”, “Турли соҳаларда фаолият юритаётган аёллар”,
“Маданият ва санъат соҳибалари” ва “Ўзбекистон спортчи аёллари” сингари
бўлимлардан ташкил топган. Китобга юздан ортиқ она Ватанимиз тараққиёти
йўлида меҳнат қилаётган етакчи раҳбар устозларимиз, олима, шоира, ўқитувчи,
шифокор, спортчи аёлларимиз ҳақидаги маълумотлар киритилган.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2025) / ISSN 2181-1415
410
Айни вақтда вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар, тизим
ташкилотлари ҳамда таълим ташкилотларидаги раҳбарлик ўринларига
номзодларни саралашда хотин
-
қизларга алоҳида устунлик берилмоқда.
Бунга асосий сабаб давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “аёллар ишлаган
ва раҳбарлик қилган жойларда тартиб, адолат, ҳалоллик, маданият юқори
бўлади”.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистондаги фаол раҳбар аёллар
рўйхатини тузди. Унга “давлат сиёсатини шакллантиришда ва қарорлар қабул
қилишда фаол иштирок этаётган” аёллар киритилди. “Юксалиш” умуммиллий
ҳаракати мутахассислари ижтимоий
-
иқтисодий ташаббуслар институти
экспертлари билан ҳамкорликда давлат тузилмалари ва ташкилотларидаги
раҳбар аёллар рўйхатини эълон қилди.
Раҳбар аёлларнинг кучли қирқталигига бир неча нодавлат тузилмалари
вакилалари ҳам киритилди. Зеро, улар давлат сиёсатини шакллантиришда ва
қарорлар қабул қилишда фаол иштирок этмоқдалар.
Қайд этилишича, сиёсий партияларда хотин
-
қизлар улуши 47 фоизга, олий
таълимда 40 фоизга, тадбиркорлик фаолиятида эса 37 фоизга етган. Раҳбар
лавозимларда ишлаётган аёллар улуши
–
33 фоизни ташкил этмоқда. Бугунги
кунда 2 мингга яқин давлат ва
жамоат ташкилотларига аёллар раҳбарлик
қилмоқда.
Ўзбекистон “Сиёсатдаги аёллар” рейтингида Топ
-
50 таликка кирди.
Ўзбекистон Парламентлараро Иттифоқнинг 2021 йилги “Сиёсатдаги аёллар”
жаҳон рейтингида 45
-
ўринни эгаллади. Бу ҳақда Парламентлараро иттифоқ веб
-
сайтида эълон қилинган статистик маълумотлар дарак
бермоқда.
Инфографикада
аёлларнинг
турли
мамлакатлар
парламенти
ва
ҳукуматидаги вакиллиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Унга кўра, Ўзбекистон бу
борада 130 дан ортиқ давлатлар, шу жумладан, Германия, АҚШ, Канада,
Австралия, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа мамлакатларни ортда қолдирган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон аёллар парламентни бошқарадиган ва ҳукумат
таркибига кирадиган мамлакатлар рўйхатига киритилган.
Маълумот ўрнида, Парламентлараро иттифоқ 1889 йилда яратилган бўлиб,
у 179 мамлакат ўртасида парламентлараро мулоқот учун катта майдончадир.
Ўзбекистон унга 1992 йилда аъзо бўлган. Бироқ, 2007 йилдан Республиканинг
иттифоқ доирасидаги фаолияти вақтинча тўхтатилган ва 2017 йилнинг
октябридан давом эттирилган.
Юқорида таъкидлаганимиздек,
хотин
-
қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини
ҳимоя қилиш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳасида фаол
иштирокини таъминлаш нафақат бизнинг юртимизда, балки бутун дунёда
долзарб масала
сифатида турибди. Шу маънода, давлатимиз раҳбарининг дунё
аёлларини тинчлик ва тараққиёт йўлида бирдамликка чорлайдиган, ҳозирда
барчани бирдек ўйлантираётган глобал миқёсдаги муаммоларга кенгашиб
оқилона ечим топишга қаратилган ташаббуслари дунё ҳамжамияти томонидан
қизғин қабул қилинмоқда.
Биз Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Марказий Осиё
мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти, Парламентлараро Иттифоққа аъзо
давлатлар парламентлари аёл раҳбарлари саммити, Шанхай ҳамкорлик
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2025) / ISSN 2181-1415
411
ташкилоти хотин
-
қизлар форуми йиғилишларида аёлларнинг давлат бошқаруви,
превентив дипломатия, атроф
-
муҳитни муҳофаза қилиш, тадбиркорлик ва
бизнес, маданият, таълим, фан, санъат, гендер тенглиги, умуман, барқарор
ривожланиш соҳаларида ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган муҳим
чора
-
тадбирларни белгилаб, амалга ошириб келмоқдамиз. Ушбу нуфузли халқаро
тузилмаларнинг
бир
қатор
тадбирлари
юртимизда
юқори
савияда
ўтказилаётгани мамлакатимизда парламентаризмни ривожлантириш, инсон
ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда жамиятни демократлаштириш борасида олиб
борилаётган ислоҳотлар, уларнинг амалий натижалари жаҳон ҳамжамияти
томонидан муносиб эътироф этилаётганига ёрқин мисол бўла олади.
Мамлакатимизда фаолият юритаётган бешта сиёсий партия ҳар бирининг
сайловолди дастурида илгари сурилаётган лойиҳалар аввало хотин
-
қизларнинг
ҳуқуқ манфаатлари, эркинликлари, давлат ва жамият бошқарувидаги иштироки,
сиёсий партиялардаги фаоллиги алоҳида аҳамият касб этади. Жумладан,
Ўзбекистон “Адолат” социал
-
демократик партиясининг СДП нинг Сайловолди
дастурида жамиятнинг ижтимоий
-
сиёсий ҳаётида хотин
-
қизлар фаоллиги ва
ролини ошириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, аёлларни пассив
кузатувчи эмас, балки мамлакатда рўй бераётган демократик ўзгаришларнинг
фаол ва ташаббускор иштирокчисига айлантириш, жамият ва давлат ҳаётининг
барча жабҳаларида гендер тенг ҳуқуқлигига эришиш, хотин
-
қизларнинг қонуний
ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, иқтидорли ҳамда юқори малакали хотин
-
қизларни
давлат бошқаруви ва сиёсатга фаол жалб этиш, аёллар ва болаларга
нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, муҳожирларнинг меҳнат ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш асосий вазифа қилиб белгиланганлиги бежиз эмас.
Айнан
шу
мақсад
йўлида
“Адолат”
СДПнинг
лойиҳалари
ҳам
ўзининг
халқчиллиги
ҳамда
ҳаётийлиги
билан
ажралиб
туради.
Жумладан:
“Бир
адолатчи
-
юз
аёлга
ҳимоячи”,
“Хотин
-
қизлар
ҳуқуқлари
ва
гендер
тенглик”
лойиҳалари,
шунингдек
“Энг
адолатли
аёл”,
“Адолатли
қайнона”
кўрик
танловларининг
ҳар
йили
анъанавий
тарзда
ўтказиб
келинаётганлиги
диққатга
сазовордир.
Бугун ҳам хотин
-
қизларимиз фарзанд тарбиясида, турли
соҳаларда, маҳаллаларда фидойилик кўрсатмоқда [6]
Биз қаерда, қандай касбда ишламайлик, табиатан аёлга, онага берилган
“авлодлар тарбиячиси”, деган улуғ мақомни унутмасак истиқболимиз янада
порлоқ бўлади.
ХУЛОСА
Жамият тараққиёти ва барқарор ривожланишида аёлларнинг ўрни
беқиёсдир. Бугунги кунда Ўзбекистонда демократик ислоҳотларнинг янги
босқичи, айниқса, ижтимоий адолат, тенг имкониятлар ва инсон қадриятларига
асосланган ижтимоий давлат қурилиши жараёнида аёлларнинг сиёсий, ижтимоий
ва иқтисодий ҳаётдаги фаоллигини ошириш долзарб вазифалардан биридир.
“Раҳбар аёллар мактаби” каби ташаббуслар, сиёсий партиялардаги “Аёллар
қаноти” фаолияти, шунингдек, аёллардан иборат кадрлар захирасининг
шаклланиши бу йўналишда муҳим қадамлардандир. Кенг жамоатчиликда
аёлларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қарор қабул
қилиш даражасига жалб этиш орқали кучли жамият ва барқарор келажак сари
дадил одим ташланмоқда. Шундай экан, кучли аёллар –
бу нафақат оиланинг,
балки бутун жамиятнинг таянчи, уларнинг фаоллиги эса келажагимиз
пойдеворидир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue
–
06 (2025) / ISSN 2181-1415
412
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
:
1.
Ш
.
Мирзиёев. “Қонун
устуворлиги
ва
инсон
манфаатларини
таъминлаш
–
юрт
тараққиёти
ва
ҳалқ
фаровонлигинининг
гаровидир” –Т., “Ўзбекистон”, 2017.
-
Б
.14.
2.
Нишонова
Н. “Буюк
ўзбек
аёллари” / The Great uzbek women. –T., “Fan va
texnologiya”, 20
16.
Б.:27
-28.
3.
Файзиев Т. “Темурий маликалар”. –Т.; А.Қодирий номидаги халқ мероси
нашриёти, 1994.
-
Б.3
-4.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7
-
мартдаги 87
-
сонли
"Оила ва хотин
-
қизларни тизимли қўллаб
-
қувватлашга доир ишларни янада
жадаллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида"ги Фармони.
5.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий сайти [Электрон манба]
https://uza.uz/oz/society/-zbek-ayellar
6.
Ўзбекистон “Адолат” социал
-
демократик партиясининг сайловолди
дастури. “TERRA PRINT KLASTER” босмахонасида чоп этилди. Т
-2024.
