Авторы

  • Анвар Чориев
    Самостоятельный соискатель, Ташкентский государственный юридический университет

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss6/S-pp480-489

Ключевые слова:

Персональные данные нарушение законодательства о персональных данных незаконный сбор систематизация хранение изменение дополнение использование передача распространение уничтожение персональных данных

Аннотация

В данной статье автор осветил вопросы ответственности за нарушение законодательства о персональных данных в некоторых зарубежных странах. Автор подчеркивает, что исследование причин и условий преступлений, связанных с нарушением законодательства о персональных данных, а также анализ их причин и последствий позволяет лучше понять суть таких преступлений и помогает бороться с ними, предотвращая их. Автор также обращает внимание на ответственность за незаконный сбор, систематизацию, хранение, изменение, дополнение, использование, передачу, распространение, уничтожение персональных данных, а также на действия с использованием информационных технологий, включая Всемирную паутину, при обработке персональных данных граждан Республики Узбекистан на технических средствах, расположенных на территории Республики Узбекистан, а также в персональных базах данных, зарегистрированных в государственном реестре персональных данных. Несоответствие требованиям, установленным для сбора, систематизации и хранения персональных данных, влечет за собой ответственность. В статье также анализируется зарубежный опыт защиты персональных данных и вопросы ответственности в этой сфере.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Criminal liability issues for violations of personal data
legislation in certain foreign countries

Anvar CHORIEV

1


Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received May 2025

Received in revised form

15 June 2025
Accepted 25 June 2025

Available online

15 July 2025

In this article, the author highlighted issues of liability for

violation of personal data legislation in some foreign countries.

The author emphasizes that studying the causes and conditions

of crimes related to the violation of personal data laws, as well

as understanding the causes and consequences of such
violations, allows us to better understand the nature of these

crimes and helps to combat them and prevent their occurrence.

The author also highlights the liability for the unlawful

collection, systematization, storage, modification, completion,
use, transfer, dissemination, destruction of personal data, as

well as actions involving information technologies, including

the World Wide Web, when processing personal data of citizens

of the Republic of Uzbekistan using technical devices located on
the territory of the Republic of Uzbekistan and in personal data

bases registered in the state register of personal data. Failure to

comply with the requirements for the collection,

systematization, and storage of personal data leads to liability.
The article also analyzes foreign experience in personal data

protection and issues of liability in this area.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss6/S-pp480-489

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Personal data,

violation of personal data
legislation,
unlawful collection,

systematization,
storage,
modification,
completion, use,

transfer,
dissemination,
destruction of personal data.

Айрим

хорижий

давлатларда

шахсга

доир

маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни

бузганлик

учун жиноий жавобгарлик масалалари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар

:

шахсга доир маълумотлар,

шахсга доир маълумотлар

Ушбу мақолада муаллиф айрим хорижий давлатларда

шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни

бузганлик учун жавобгарлик масалаларини ёритиб берган.

1

Independent Researcher, Tashkent State University of Law. E-mail: anvarkuziyevich@gmail.com


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2025) / ISSN 2181-1415

481

тўғрисидаги
қонунчиликни бузиш,

шахсга доир
маълумотларни қонунга
хилоф равишда йиғиш,

тизимлаштириш,

сақлаш,

ўзгартириш,

тўлдириш,

улардан фойдаланиш,
уларни бериш,

тарқатиш,

узатиш,

эгасизлантириш ва йўқ
қилиш

.

Муаллифнинг таъкидлашича, шахсга доир маълумотлар

тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик жиноятининг
сабаблари ва шароитларини, шунингдек, сабаб ва

оқибатининг асл моҳиятини ўрганиш ушбу турдаги

жиноятларни содир етиш моҳиятини тушунишга имкон

беради, ҳамда бундай ҳаракатларга қарши курашишимиз
ва уларнинг олдини олишимиз мумкин. Муаллиф,

шунингдек, шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф

равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш,

тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш,
узатиш, эгасизлантириш ва йўқ қилиш, шунингдек, ахборот

технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан,

Интернет

жаҳон

ахборот

тармоғида

Ўзбекистон

Республикаси

фуқароларининг

шахсга

доир

маълумотларига ишлов берилаётганда жисман Ўзбекистон

Республикаси ҳудудида жойлашган техник воситаларда

ҳамда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат

реестрида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган

шахсга доир маълумотлар базаларида шахсга доир
маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга

оид талабларга риоя этмаслик жавобгарликни келтириб

чиқаришини таъкидлайди. Шахсга доир маълумотларни

ҳимоя қилиш чораларини кўриш ва жавобгарлик
масалалари бўйича хорижий тажриба таҳлил қилинган.

Вопросы уголовной ответственности за нарушение
законодательства о персональных данных в некоторых

зарубежных странах

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Персональные данные,
нарушение
законодательства о

персональных данных,
незаконный сбор,
систематизация,

хранение, изменение,
дополнение,

использование,

передача,

распространение,
уничтожение
персональных данных.

В

данной

статье

автор

осветил

вопросы

ответственности за нарушение законодательства о

персональных данных в некоторых зарубежных странах.
Автор подчеркивает, что исследование причин и условий

преступлений, связанных с нарушением законодательства

о персональных данных, а также анализ их причин и

последствий позволяет лучше понять суть таких
преступлений и помогает бороться с ними, предотвращая

их. Автор также обращает внимание на ответственность за

незаконный сбор, систематизацию, хранение, изменение,

дополнение, использование, передачу, распространение,

уничтожение персональных данных, а также на действия с
использованием информационных технологий, включая

Всемирную паутину, при обработке персональных данных

граждан Республики Узбекистан на технических средствах,

расположенных на территории Республики Узбекистан, а
также в персональных базах данных, зарегистрированных

в государственном реестре персональных данных.

Несоответствие требованиям, установленным для сбора,


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2025) / ISSN 2181-1415

482

систематизации и хранения персональных данных, влечет

за собой ответственность. В статье также анализируется
зарубежный опыт защиты персональных данных и

вопросы ответственности в этой сфере

.

Бугунги кунда мамлакатимизда демократик янгилашнинг энг муҳим

йўналишларидан бири бу –

қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш,

инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини изчил
амалга ошириш жиноятчиликка қарши курашиш унинг олдини олиш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ–

3723-

сонли

қарори

билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят

-

процессуал

қонунчилигини

такомиллаштириш

концепциясида

жиноят

қонунчилигини

такомиллаштириш[1]ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини

ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш[2] масалалари асосий вазифалардан этиб
белгиланган.

Ҳозирда

дунёнинг барча давлатларида шахсга доир маълумотлар

тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик мавжуд. Е.Хохлова
бундай жавобгарликнинг иккита модели борлигини кўрсатади. Унга кўра,
биринчи моделда шахсга доир маълумотларни сақлаш тартибини бузганлик учун
жавобгарлик белгиланган нормалар жиноят қонунчилигида акс этган бўлса,
иккинчи моделда бундай жавобгарлик махсус қонунларда акс этган бўлади[3].

Биз дастлаб ушбу биринчи модель бўйича жавобгарликни кўриб чиқамиз.

МДҲга аъзо мамлакатлар қонунчилик ривожланиши тарихи бир тизимга (собиқ
совет иттифоқи) асосланганлиги сабабли, уларнинг барчасида жиноий
жавобгарлик масалалари Жиноят кодекси билан тартибга солинган.

Россия

ЖКда шахсга доир маълумотлар билан боғлиқ бир нечта моддалар

мавжуд. Жумладан, 137

-

моддада шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш, 138

-

моддада

хат

-

ёзишмалар, телефонда сўзлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа хабарларнинг

сир сақланиши тартибини бузиш, 138.1

-

моддасида ахборотларни махфий тарзда

олиш имконини берадиган техник воситаларнинг ноқонуний муомаласи, 155

-

моддасида фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш, 183

-

моддасида тижорат,

солиқ ёки банк сири ҳисобланган маълумотларни ноқонуний олиш ва ошкор
қилиш

, 272.1-

моддасида шахсий маълумотларни ўз ичига олган компьютер

ахборотини ноқонуний фойдаланиш ва (ёки) узатиш, йиғиш ва (ёки) сақлаш,
шунингдек, уни ноқонуний сақлаш ва (ёки) тарқатиш учун мўлжалланган ахборот
ресурсларини яратиш ва (ёки) фаолиятини таъминлаш, 310

-

моддасида дастлабки

тергов маълумотларини ошкор қилиш каби нормалар мавжуд[4].

Гарчи Россияда Шахсга доир маълумотлар тўғрисида алоҳида қонун 2006

йил 27 июлда қабул қилинган бўлса

-

да, жиноят қонунчилигида айнан ушуб

қонунчиликни

бузганлик учун алоҳида моддада жавобгарлик эмас, балки юқорида

кўриб чиққанимиздек, шахсга доир маълумотлар билан ишлаш соҳасида турли
қилмишлар учун турли моддаларда жавобгарлик белгиланганлигини кўришимиз
мумкин.

В.В.Вабищевич таъкидлашича, “1999 йил 9 майда қабул қилинган

Беларусь

Республикаси

нинг Жиноят кодекси моддаларининг шахсий маълумотларга

тажовуз қилиш билан боғлиқ амалдаги таҳрирлари 1999 йилдан, яъни жиноят


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2025) / ISSN 2181-1415

483

қонуни

қабул қилинган вақтдан бери сезиларли ўзгаришларга учрамади. Илгари

шахс, жамият ва давлатнинг ахборот хавфсизлиги масаласи бунчалик долзарб
бўлмаган, шахсий маълумотларни ўғирлаш эса жиддий ижтимоий хавфли қилмиш
сифатида кўриб чиқилмаган, чунки шахсий маълумотларни тўплаш бўйича
ахборот манбалари, шунингдек, уларни ўғирлаш ва жиноий мақсадларда
фойдаланиш имконини берувчи технологиялар камроқ эди. Айни

пайтда қонун

чиқарувчи чекланган рухсат доирасидаги айрим турдаги ахборотнинг жиноят

-

ҳуқуқий

ҳимоясини тартибга солди ва уларга тегишли жиноят

-

ҳуқуқий ҳимояни

таъминлади. Масалан, фарзандликка олиш (сирини ошкор этиш (ЖК 177

-

моддаси), шифокорлик сирини ошкор этиш (ЖК 178

-

моддаси), тижорат сирини

ошкор этиш (ЖК 255

-

моддаси), овоз бериш сирини бузиш (ЖК 192

-

моддаси), хат

-

хабарлар, телефон суҳбатлари, телеграф ва бошқа хабарлар сирини бузиш (ЖК

203-

моддаси), тижорат жосуслиги (ЖК 254

-

моддаси), давлат сирини қасддан

ошкор этиш (ЖК 373

-

моддаси), хизмат сирини қасддан ошкор этиш (ЖК 375

-

моддаси)” [5].

Шу билан биргаликда, Беларусь ЖКнинг 203

1

-

моддасида шахсий ҳаётга оид

ва шахсга доир маълумотларга нисбатан қонунга хилоф қилмишлар учун, 203

2

-

моддасида шахсга доир

маълумотларни ҳимоя қилишга оид талабларни

таъминламаганлик учун жавобгарлик назарда тутилган [6].

Кўриниб турибдики, Беларусь Республикаси жиноят қонунчилигида

мамлакатимиз жиноят қонунчилигига ўхшаб, шахсга доир маълумотларга оид
қонунчиликни

бузганлик учун алоҳида жавобгарлик назарда тутилган.

Қозоғистон

Республикаси

да 2013 йил 21 майдаги № 94

-

V “Шахсга доир

маълумотлар ва уларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун[7]. қабул қилинган
бўлиб, унинг қабул қилиниши билан Жиноят кодексининг 147

-

моддасига тегишли

ўзгартиришлар киритилди. Ушбу модда Шахсий ҳаёт дахлсизлигини ва
Қозоғистон

Республикасининг шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси

тўғрисидаги қонунчилигини бузиш деб номланиб, унга мувофиқ шахсга доир
маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича чораларни кўриш

мажбурияти юкланган

шахс томонидан бундай чораларга риоя қилмаслик билан боғлиқ қилмишлар, агар
бу қилмишлар шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига жиддий зарар
етказган бўлса, жиноят деб тан олинди. Бунда жиддий зарар деганда, шу
жумладан, инсон ва фуқаронинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини
бузиш тушунилади. Бошқа жиноий жазоланадиган қилмишларга шахсий
маълумотларни ноқонуний йиғиш ва (ёки) қайта ишлаш натижасида шахснинг
ҳуқуқлари

ва қонуний манфаатларига жиддий зарар етказиш киради [

8].

Украина

2010 йил 1 июнда “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги

Қонунни қабул қилган, Европа Кенгашининг Шахсга доир маълумотларни ҳимоя
қилиш

тўғрисидаги конвенциясини ва унга қўшимча протоколни имзолаш орқали

Украина қонунчилигини Европа стандартларига яқинлаштирган[9]. Ушбу қонун
ижроси юзасидан ЖКга бир қанча ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун
лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлса

-

да, бунда:

шахсга оид махфий маълумотларни ноқонуний равишда йиғиш, рўйхатга

олиш, тўплаш, сақлаш, мослаштириш, ўзгартириш, янгилаш, фойдаланиш, йўқ
қилиш

ёки тарқатиш (шу жумладан, тўғридан

-

тўғри тарқатиш, сотиш ёки бошқа

шахсларга ўтказиш), жумладан, уни оммавий чиқишда, оммага намоён қилинган


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2025) / ISSN 2181-1415

484

асарда ёки оммавий ахборот воситалари орқали тарқатиш, шунингдек, қонун
талабларини бузган ҳолда учинчи шахсларга ўтказиш;

шахсга оид маълумотларни ҳимоя қилиш юзасидан қонун билан

белгиланган талабларни бузиш натижасида ушбу маълумотларнинг ноқонуний
тарқалиши ёки сохталаштирилишига ва шахсга сезиларли зиён етказилишига
олиб келган ҳолатлар;

шахсга оид маълумотлар базасига эгалик қилувчи, ундан фойдаланувчи ёки

ваколатли шахс томонидан қонун талабларини бузган ҳолда шахс ҳақидаги
маълумотларга киришни умуман бошқа шахсларга бериши ёки уларга
маълумотни қасддан узатиши, бунда бу ҳаракат маълумотларнинг ноқонуний
тарқалиши ёки сохталаштирилишига ва шахсга сезиларли зиён етказилишига
олиб келган ҳолатлар учун алоҳида янги моддаларда жавобгарлик белгилаш
назарда тутилган эди. Аммо, мазкур ўзгартиришлар қўллаб

-

қувватланмагани учун

ЖКга киритилмади [10].

Ҳозирги

вақтда Украина ЖКнинг 182

-

моддаси шахсий ҳаёт дахлсизлигини

бузиш деб номланиб, ушбу моддада шахс ҳақидаги конфиденциал ахборотни
ноқонуний йиғиш, сақлаш, фойдаланиш, йўқ қилиш, тарқатиш ёки бундай
ахборотни ноқонуний ўзгартирганлик учун, агар бундай ҳаракатлар учун
Кодекснинг бошқа моддаларида жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса солиққа
солинмайдиган даромадлари минимумининг 500 бараваридан 1000 бараваригача
жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача пробация
назорати остида бўлиш ёки шу муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланиши
мумкин.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида бундай ҳаракатлар такроран содир

этилса ёки қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқлар, эркинликлар ва манфаатларга
жиддий зарар етказадиган бўлса, уч йилдан беш йилгача пробация назорати ёки уч
йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд ушбу муддатга озодликдан маҳрум
қилиш

жазоси тайинланиши белгиланган.

Бунда жиддий зарар деганда, солиққа тортилмайдиган даромад

минимумининг 100 баравари ва ундан ошадиган миқдори тушунилади.

Оммавий равишда, жумладан, оммавий ахборот воситалари, журналистлар,

жамоат бирлашмалари, касаба уюшмалари орқали, шахс томонидан қонун
талабларига риоя этилган ҳолда жиноий ёки бошқа ҳуқуқбузарлик тўғрисида
ахборот етказиш –

ушбу моддада назарда тутилган ҳаракатлар деб ҳисобланмайди

ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлмайди

[11].

Дания

да 2018 йил 23 майда қабул қилинган 502

-

сонли “Шахсий

маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун мавжуд. Дания Қироллиги
Жиноят кодексида эса шахсга доир маълумотлар дахлсизлигига тажовуз деб
эътироф этиладиган фақат чекланган доирадаги қилмишлар учун жавобгарлик
белгиланган. Шу ўринда, кодекснинг 27

-

бобидаги “Шахснинг шаъни ва айрим

шахсий ҳуқуқларга қарши жиноятлар” деб номланган қисмидаги §264d

-

модда

эътиборга лойиқ, у инсоннинг шахсий ҳаёти ва унинг шахсий маълумотлари ҳамда
тасвирлари билан боғлиқ маълумотлардан ноқонуний фойдаланишни қамраб
олади. Унга кўра, “бошқа шахснинг шахсий ҳаётига оид маълумотлар ёки
тасвирларни ёки бошқа шахснинг тасвирини жамиятдан яширилган деб очиқ
равишда тахмин қилинадиган ҳолатларда тарқатган шахс айбдор деб топилади”.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2025) / ISSN 2181-1415

485

Ушбу моддада шуни ҳам назарда тутадики, §264d моддаси марҳум шахсларга оид
маълумотлар ёки тасвирларга нисбатан ҳам қўлланади[12]. Айнан шу тажрибадан
келиб чиққан ҳолда марҳум шахсларнинг тасвирларига нисбатан ҳам ноқонуний
фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш ҳақидаги таклифларни
Л.А.Букалерова, А.В.Остроушколар илгари суришган[13].

Нидерландия

Қироллиги

Жиноят кодексининг 2

-

китоб V бўлими “Жамоат

тартибига қарши жиноятлар” (138–

139g-

моддалар)да инсоннинг шахсий

маълумотларининг дахлсизлигига бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш унинг
конституциявий мақоми билан эмас, балки ушбу ҳуқуқ қандай йўл билан
бузилгани билан боғланади. Бунда қонун чиқарувчи агар шахсга доир
маълумотларни эшитиш, кузатиш ёки ёзиб олиш махсус техник воситалар
ёрдамида амалга оширилган бўлса, бундай маълумотлар йиғишни жиноят деб
ҳисоблайди

.

39а

-

модданинг 1

-

қисмида маълумот йиғиш усуллари аниқ

кўрсатилган

бўлиб, турар жойда, ёпиқ хонада ёки бино ичида суҳбат иштирокчиларининг
розилигисиз техника воситалари ёрдамида

суҳбатда иштирок этмай туриб,

уларнинг суҳбатлари ёзиб олинса, жиноий жазоланадиган қилмиш содир этилган
ҳисобланади

.

139а

-

модданинг 2

-

қисмига мувофиқ, кимки техник воситалар ёрдамида

маълумотни учинчи шахсга узатиш пайтида

уни тингласа, ёзиб олса ва бу

маълумот турар жойда, компьютер қурилмаси ёки тизими

орқали узатилаётган

бўлса,у ҳам жавобгар бўлади.

139b-

моддада эса 139а

-

моддада кўрсатилган ҳаракатларга ўхшаш ҳолатлар

қайд этилади, фақат улар яшаш жойи эмас, балки бошқа ҳар қандай жойда

махфий

равишда, қасддан амалга оширилган бўлса

-

жавобгарлик белгиланган

[14].

Германия Федератив Республикаси

нинг Жиноят кодексидаги 15

-

бўлим –

“Шахсий ҳаёт ва шахсий сирлар дахлсизлигини бузиш” деб номланиб, унда
нафақат инсоннинг шахсий ҳаёти (суҳбатлар, тасвирлар, шахсий ҳаёт сирлари,
тижорат сирлари)ни эмас, балки техник жиҳатдан ҳимояланган маълумотларни
ҳам

ҳимоя қилиши белгиланган. Бу маълумотларга фойдаланувчининг қонуний

кириш ҳуқуқи бўлмаслиги

-

ҳимоя мезони ҳисобланади.

Германияда фуқароларнинг шахсий маълумотларини жиноий

-

ҳуқуқий

ҳимоя

қилиш амалиёти Европа Иттифоқининг шахсга доир маълумотлар билан

муомала қилишга оид батафсил ишланган қатъий тартиб

-

қоидаларига асосланади.

Ушбу тартиблар маълумотларнинг кенг қамровли таърифи, уларни йиғиш,
сақлаш, узатиш, ошкор этиш ва фойдаланиш жараёнларида қонунбузарликларга
йўл қўймаслик зарурлигини алоҳида белгилайди.

Маълумотларга ноқонуний кириш, уларнинг муомаласи, маълумотларни

ушлаб қолиш, шу ҳаракатлар учун мўлжалланган қурилмалар муомаласи ҳам
жавобгарликка тортилади. Масалан, шахсий ҳаётга қарши жиноятларнинг
биринчи гуруҳига

-

сўз махфийлигини бузиш киради. Бу ҳолда айбдор шахс

“мувофиқ ваколатга эга бўлмаган ҳолда” бошқа шахснинг оммага айтилмаган
оғзаки сўзини

“овоз ёзуви қурилмасига ёзади, ёки бу тарзда олинган ёзувдан

фойдаланади, ёки унга учинчи шахснинг киришини таъминлайди” (§201, 1

-

абзац).

Бундай ҳаракат, агар у бошқа шахснинг қонуний манфаатларига зиён

етказиши мумкин бўлса, жиноий қилмиш

деб эътироф этилади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2025) / ISSN 2181-1415

486

Шунингдек, сўз махфийлиги бузишга кирадиган жиноятлар қаторига расм,

фото, видеотасвирлар орқали шахсий ҳаёт дахлсизилигини бузиш (§201а), шахсий
сирларни бузиш (1 §203а) яъни, врач, адвокат ва шу каби касб билан боғлиқ ҳолда
шахсий сирларни бузиш, хат

-

хабарлар, телефондаги сўзлашувларнинг сир

сақланишини бузиш (§202 ва §206), ФҲДЁ актларини сохталаштириш (§169) каби
жиноятлар киради. Иккинчи гуруҳга эса, ўзга шахснинг шахсга доир
маълумотларини техник ҳимоя қилишга оид жиноятлар киради.

Германия жиноят қонунига кўра, шахснинг ўзи ёки бошқа шахс учун

маълумотларни ноқонуний тарзда олиши билан боғлиқ ҳаракатлар жиноий
жавобгарликка тортилади. Бундай маълумотлар электрон, магнит ёки бошқа
усулда сақланиши ёки узатилиши ҳолатлари учун жавобгарлик назарда тутилган
(§202а –

“Маълумотларни қидириш”, §202b –

“Маълумотларни ушлаб қолиш”).

Маълумотларни ҳимоя қилиш тизимини бузиш орқали ноқонуний кириш

(§202а) ёки махсус техник воситалардан фойдаланиш орқали ноқонуний маълумот
олиш (§202b) ҳам жазоланадиган қилмиш ҳисобланади.

Маълумотларга олиб кирувчи кодлар ёки бошқа ҳимоя кодлари, компьютер

дастурларини ишлаб чиқиш, сотиб олиш, сотиш, топшириш ёки тарқатиш

ҳам

маълумотларни қидириш ва ушлаб қолишга тайёргарлик сифатида баҳоланади
(§202c).

“Ўғирланган маълумотларни сотиб олиш” моддасида эса тижорат мақсадида

ёки бошқа шахсга зиён етказиш мақсадида ёпиқ маълумотларни сотиб олиш,
уларга кириш ҳуқуқидан фойдаланиш, тарқатиш ёки уларни оммага ошкор қилиш
каби ҳаракатлар жиноят деб топилган (1

-

абзац, §202d)

[15].

Япония

Конституциясининг 13 ва 35

-

моддаларига мувофиқ, унинг

фуқаролари шахсий ҳаёт дахлсизлигини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Ушбу
ҳуқуқнинг

таркибий қисми сифатида шахсий маълумотлар дахлсизлигини

таъминлаш ҳам киритилган

[16].

Японияда шахсга доир маълумотлар дахлсизлиги институти 2003 йилда

қабул

қилинган “Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунда

ўз аксини топди. Ушбу қонун 2005 йил 1 апрелдан амал қила бошлаган бўлиб,
унинг нормалари шахсий ҳаёт доирасидаги махфийликни ҳимоя қилишга,
жумладан, жиноят

-

ҳуқуқий воситалар орқали

таъминлашга қаратилгандир.

Япониянинг Жиноят кодексида шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилишга

оид алоҳида норма мавжуд эмас, чунки бу соҳадаги ҳуқуқбузарликлар мустақил
жиноят сифатида белгиланмаган. Кодекснинг 13

-

боби “Сирни бузиш билан боғлиқ

жиноятлар” деб номланган бўлиб, у шахсий ҳаёт дахлсизлигига тажовуз қилувчи
икки хил жиноят таркибидан яъни, хат

-

хабарларни очиш (133

-

модда) ва

врач,

адвокат, нотариуслар ва шу каби бошқа касб эгалари томонидан “Касбий сирни
ошкор этиш” (134

-

модда) жиноятлари учун жавобгарлик белгиланган[17].

Айрим давлатларда шахсга доир қонунчиликни бузганлик учун жиноий

жавобгарлик жиноят қонунларида эмас, балки тегишли соҳани тартибга солишга
қаратилган қонунларнинг ўзида акс эттирилади. Масалан,

Буюк Британия

да

кодекслаштирилган жиноят қонуни мавжуд эмаслиги туфайли, шахсий
маълумотларга тажовуз қилган учун жиноий жавобгарлик нормалари махсус
қонун

-

2018 йилда қабул қилинган “Маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги

Қонун (Data Protection Act 2018, қисқартмаси DPA)да назарда тутилган. Ушбу қонун


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2025) / ISSN 2181-1415

487

1998 йилдаги шу номдаги аввалги қонун ўрнини эгаллади ва Европа
Иттифоқининг Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича умумий регламенти
(GDPR) нормаларини миллий ҳуқуқ тизимига имплементация қилди[18].

Ушбу қонун бўйича шахсга доир маълумотлар учун масъул бўлган ҳар бир

шахс “маълумотларни ҳимоя қилиш принциплари”га қатъий риоя этиши керак.
Ушбу принциплардан келиб чиқиб,

олимлар шахсга доир маълумотлар

тўғрисидаги қонунчиликни бузиш жиноятларини иккита гуруҳга ажратишади.

Биринчи гуруҳга:

а) шахсга доир маълумотларни анонимлаштириш учун масъул бўлган

оператор розилигисиз қайта ишлаш, б) қайта идентификация қилиш ноқонуний
амалга оширилиши (DPA 171

-

модда) нормалар;

шахсга доир маълумотларни беришни талаб қилиш, яъни а) ходимни ишга

олишда, б) меҳнат муносабатларида, бунда айбдор иш берувчи бўлиши керак, с)
хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузишда, айбдор буюртмачи бўлган ҳолларда,
д) аҳолига хизмат кўрсатиш жараёнида (DPA 184

-

модда) қайта идентификация

қилинган

шахсга доир маълумотларни қайта ишлаганлик учун жавобгарлик

белгиланган нормалар киради.

Иккинчи гуруҳга:

қасддан

ёки эҳтиётсизликдан қилинган шахсга доир маълумотлардан

ноқонуний фойдаланиш, яъни а) оператор розилигисиз шахсга доир
маълумотларни олиш ёки тарқатиш, б) оператор розилигисиз шахсга доир
маълумотларни сақлаш, с) шахсга доир маълумотларни сотиш (DPA 170

-

модда).

Агар ушбу қилмишлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига жиддий зарар етказган
ёки етказиши мумкин бўлса, жазоланадиган қилмиш ҳисобланади;

субъект олиш ҳуқуқига эга бўлган маълумотларни олишига тўсқинлик

қилиш учун шахсга доир маълумотларни ўзгартириш, йўқ қилиш ёки яшириш

(DPA 170-

модда) [19].

Испания жиноят қонунчилигида сир сақланиши лозим бўлган шахсга доир

маълумотларни ўзида акс эттирган электрон хабарлар, файллар

ва бошқа

телекоммуникация сигналларини ноқонуний йиғиш (ноқонуний тутиб олиш),
шахсий маълумотларни қайта ишловчи томонидан ноқонуний олинган
маълумотларни ўзгаларга берганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Бунда, шахсларнинг ғоявий, диний қарашлари, эътиқоди, соғлигининг ҳолати,
жинсий ориентацияси каби масалаларга оид шахсга доир маълумотларга алоҳида
эътибор қаратилади. Бундай маълумотларни ноқонуний йиғишнинг ўзи жиноят
ҳисобланади, бундай ҳаракатларнинг фойда олиш мақсадида вояга етмаганлар

ва

ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан содир этилиши эса оғирлаштирувчи
ҳолат

ҳисобланади[20].

Айрим давлатларда “шахсни ўғирлаш” (“Identity theft”) тушунчаси мавжуд

бўлиб, АҚШ, Канада, Австралияда унга янги жиноятлар содир этиш ёки жиноий
жавобгарликдан қутилиб қолиш, Францияда тинчликни бузиш, шаън ва қадр

-

қимматга тажовуз қилиш, Финляндияда бошқа шахс номидан ҳаракат қилиб зарар
етказиш ёки тўсиқлар юзага келтириш мақсадида мақсадида шахсга доир
маълумотларни ўғирлаш жиноятлари киради[21].

Франция Жиноят кодексида шахсга доир маълумотлар объект бўладиган

жиноят таркибларининг тизими мавжуд. Ушбу жиноятлар етарлича


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2025) / ISSN 2181-1415

488

деталлаштирилганлиги билан ажралиб туради. Жумладан, VI

-

бобда “Шахсга

қарши

тажовузлар”да шахсий ҳаётга зарар етказиш билан боғлиқ ҳаракатлар

қуйидаги бўлимларда баён этилган:

I-

бўлим

-

шахсий ҳаётга тажовуз қилиш;

II-

бўлим

-

шахс тасвирини бузиш;

IV-

бўлим

-

сирни бузиш.

Шахсга доир маълумотлар билан боғлиқ қилмишлар

эса қуйидаги

бўлимларда жой олган:

V-

бўлим

-

шахснинг ҳуқуқларига тажовуз қилиш (картотека юритиш ва

маълумотларни қайта ишлаш билан боғлиқ ҳолатлар);

VI-

бўлим

-

шахснинг генетик хусусиятларини тадқиқ этиш ёки уни генетик

аломатлар орқали идентификация қилиш билан боғлиқ ҳолатлар

[22].

Юқорида кўриб чиқилган хорижий давлатлар тажрибасидан қуйидаги

хулосаларга келиш мумкин:

мамлакатимиз қонунчилигидан фарқли равишда бошқа давлатлар жиноят

қонунларида

айнан шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни

бузганлик учун жавобгарлик кам учрайди (фақат Беларусь ва Қозоғистонда

мамлакатимиз ЖКда тегишли моддага ўхшаш диспозиция мавжуд);

аксарият мамлакатларда шахсга доир маълумотлар билан боғлиқ жиноятлар

шахсий ҳаёт дахлсизлиги, ёзишмаларнинг сир сақланиши ва бошқа
маълумотларни сир сақлаш билан боғлиқ жиноятлар таркиби сифатида
белгиланган;

моддалар диспозицияларида шахсга доир маълумотлар билан боғлиқ

қилмишларнинг

таркибини белгилаш бўйича умумий ёндашув мавжуд эмас;

ушбу жиноятнинг субъектлари масаласида ҳам турлича ёндашувлар мавжуд,

айрим давлатларда махсус субъектлар бўлса, айримларида ҳар қандай шахслар
субъект ҳисобланади, шунингдек, юридик шахслар ҳам субъект бўлиши мумкин
(маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш бўйича операторлар);

мамлакатимиз қонунчилигида ушбу жиноят қасддан содир этилиши назарда

тутилган бўлса, айрим давлатларда эҳтиётсизликдан ҳам содир этилиши
мумкинлиги назарда тутилган.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

:

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018

-

йил 14

-

майдаги ПҚ–

3723-

сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва
жиноят

-

просессуал қонунчилигини такомиллаштириш консепсияси. Қонун

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2018

-

й., 07/18/3723/1225

-

сон,

01.10.2018-

й., 06/18/5547/1975

-

сон.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ““Ўзбекистон —

2030”

стратегияси тўғрисида”ги Фармони.

https://lex.uz/uz/docs/-6600413.

3. Хохлова Е. В. Уголовно

-

правовая охрана персональных данных в

зарубежных странах // Известия Юго

-

Западного государственного университета.

Серия: История и право. 2022. Т. 12, № 4. С. 62–

78. https://doi.org/10.21869/2223-

1501-2022-12-4-62-78.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2025) / ISSN 2181-1415

489

4. Уголовный кодекс Российской Федерации" от 13.06.1996

N 63-

ФЗ (ред. от

21.04.2025)

изм.

и

доп.,

вступ.

в

силу

с

02.05.2025).

https://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_10699/

5. Vabischevich VV. Foreign experience of criminal law protection of personal data.

Journal of the Belarusian State University. Law. 2019;1:72

80.

6. Уголовный кодекс Республики Беларусь от 9 июля 1999 года № 275

-

З (с

изменениями и дополнениями по состоянию на 17.02.2025 г.).

https://continent-

online.com/Document/?doc_id=30414984#pos=6;-140.

7. Закон Республики Казахстан от 21 мая 2013 года

N 94-V

“О персональных

данных и их защите”.

https://adilet.zan.kz/rus/docs/Z1300000094#z421.

8. Уголовный кодекс Республики Казахстан от 3 июля 2014 года № 226

-V

изменениями и дополнениями по состоянию на 19.05.2025 г.).

9. Закон Украины «О защите персональных данных» от 01.06.2010 № 2297

-VI.

http://www.singlewindow.org/docs/57 .

10. Vabischevich VV. Foreign experience of criminal law protection of personal

data. Journal of the Belarusian State University. Law. 2019;1:72

80.

11. Уголовный кодекс Украины от 5 апреля 2001 года № 2341

-III

изменениями

и

дополнениями

по

состоянию

на

09.01.2025

г.)

https://kodeksy.com.ua/ka/ugolovnyj_kodeks_ukraini/statja-182.htm.

12. Danish criminal code: english version. https://www.ojp.gov/ncjrs/virtual-

library/abstracts/danish-criminal-code-english-version.

13. Danish criminal code: english version. https://www.ojp.gov/ncjrs/virtual-

library/abstracts/danish-criminal-code-english-version.

14. Уголовный кодекс Королевства Нидерланды (

Wetboek van Strafrecht).

https://wetten.overheid.nl/BWBR0001854/2025-05-15 .

15. Уголовное уложение Федеративной Республики Германия

-

Strafgesetzbuch (StGB). https://crimescience.ru/wp-content/uploads -2021.pdf.

16. Савинцева М. И. Конституционно

-

правовые проблемы регулирования

информационных отношений в Японии: история и современность: автореф. дис. …
канд. юрид. наук. М., 2007. 26 с.

17.

The

Penal

Code

(

刑法

Keihō)

of

Japan.

https://sherloc.unodc.org/cld/uploads/res/document/jpn/1907/penal_code_html/Pena
l_Code_of_Japan.pdf.

18. Жарова А. К. Опыт правового обеспечения безопасности персональных

данных в Великобритании // Государство и право. 2017. № 6. С. 70–

78.

19. Озерова А. С. Социальная обусловленность уголовно

-

правовой охраны

персональных данных: опыт некоторых зарубежных стран // Правовое
государство: теория и практика. 2022. № 1. С. 163–

168.

20. Вабищевич В. В. Зарубежный опыт уголовно

-

правовой охраны

персональных данных // Журнал Белорусского государственного университета.
Право. 2019. № 1. С. 72–

80.

21. Хуаде А. Х. Механизм обеспечения права на неприкосновенность частной

жизни в Российской Федерации // Вестник Майкопского государственного
технологического университета. 2014. № 3. С. 69–

73.

22. Говенко Ю. А. Уголовно

-

правовая охрана тайны частного характера.

Пятигорск: РИА КМВ, 2014. 188 c.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 14-майдаги ПҚ–3723-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-просессуал қонунчилигини такомиллаштириш консепсияси. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2018-й., 07/18/3723/1225-сон, 01.10.2018-й., 06/18/5547/1975-сон.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ““Ўзбекистон — 2030” стратегияси тўғрисида”ги Фармони. https://lex.uz/uz/docs/-6600413.

Хохлова Е. В. Уголовно-правовая охрана персональных данных в зарубежных странах // Известия Юго-Западного государственного университета. Серия: История и право. 2022. Т. 12, № 4. С. 62–78. https://doi.org/10.21869/2223-1501-2022-12-4-62-78.

Уголовный кодекс Российской Федерации" от 13.06.1996 N 63-ФЗ (ред. от 21.04.2025) (с изм. и доп., вступ. в силу с 02.05.2025). https://www.consultant.ru/document/cons_doc_LAW_10699/

Vabischevich VV. Foreign experience of criminal law protection of personal data. Journal of the Belarusian State University. Law. 2019;1:72–80.

Уголовный кодекс Республики Беларусь от 9 июля 1999 года № 275-З (с изменениями и дополнениями по состоянию на 17.02.2025 г.). https://continent-online.com/Document/?doc_id=30414984#pos=6;-140.

Закон Республики Казахстан от 21 мая 2013 года N 94-V “О персональных данных и их защите”. https://adilet.zan.kz/rus/docs/Z1300000094#z421.

Уголовный кодекс Республики Казахстан от 3 июля 2014 года № 226-V (с изменениями и дополнениями по состоянию на 19.05.2025 г.).

Закон Украины «О защите персональных данных» от 01.06.2010 № 2297-VI. http://www.singlewindow.org/docs/57 .

Vabischevich VV. Foreign experience of criminal law protection of personal data. Journal of the Belarusian State University. Law. 2019;1:72–80.

Уголовный кодекс Украины от 5 апреля 2001 года № 2341-III (с изменениями и дополнениями по состоянию на 09.01.2025 г.) https://kodeksy.com.ua/ka/ugolovnyj_kodeks_ukraini/statja-182.htm.

Уголовный кодекс Королевства Нидерланды (Wetboek van Strafrecht). https://wetten.overheid.nl/BWBR0001854/2025-05-15 .

Уголовное уложение Федеративной Республики Германия - Strafgesetzbuch (StGB). https://crimescience.ru/wp-content/uploads -2021.pdf.

Савинцева М. И. Конституционно-правовые проблемы регулирования информационных отношений в Японии: история и современность: автореф. дис. … канд. юрид. наук. М., 2007. 26 с.

Жарова А. К. Опыт правового обеспечения безопасности персональных данных в Великобритании // Государство и право. 2017. № 6. С. 70–78.

Озерова А. С. Социальная обусловленность уголовно-правовой охраны персональных данных: опыт некоторых зарубежных стран // Правовое государство: теория и практика. 2022. № 1. С. 163–168.

Вабищевич В. В. Зарубежный опыт уголовно-правовой охраны персональных данных // Журнал Белорусского государственного университета. Право. 2019. № 1. С. 72– 80.

Хуаде А. Х. Механизм обеспечения права на неприкосновенность частной жизни в Российской Федерации // Вестник Майкопского государственного технологического университета. 2014. № 3. С. 69–73.

Говенко Ю. А. Уголовно-правовая охрана тайны частного характера. Пятигорск: РИА КМВ, 2014. 188 c.