Очиқ маълумотлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари

Annotasiya

Ушбу мақолада давлат органлари ва ташкилотлари томонидан расмий манбаларда эълон қилиб борилаётган очиқ маълумотлардан жамоатчилик томонидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилади. Шунингдек, мақолада мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимларига қаратилган таклифлар ҳам илгари сурилган. Очиқ маълумотлар жамиятда шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг давлат фаолиятида иштирок этишини кенгайтириш учун муҳим восита ҳисобланади. Бироқ, ушбу маълумотлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш учун бир қатор тўсиқларни бартараф этиш лозим. Мақола муаллифи очиқ маълумотларни тақдим этиш форматлари, уларга кириш имкониятлари ва маълумотларнинг долзарблиги каби масалаларга эътибор қаратади. Шу билан бирга, у очиқ маълумотлардан фойдаланишни рағбатлантириш ва бу борадаги саводхонликни ошириш бўйича амалий таклифлар беради. Мақола давлат органлари ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
Chiqarish:
  • Мустақил изланувчи, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Тошкент, Ўзбекистон
CC BY f
326-334

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу мақолада давлат органлари ва ташкилотлари томонидан расмий манбаларда эълон қилиб борилаётган очиқ маълумотлардан жамоатчилик томонидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилади. Шунингдек, мақолада мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимларига қаратилган таклифлар ҳам илгари сурилган. Очиқ маълумотлар жамиятда шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг давлат фаолиятида иштирок этишини кенгайтириш учун муҳим восита ҳисобланади. Бироқ, ушбу маълумотлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш учун бир қатор тўсиқларни бартараф этиш лозим. Мақола муаллифи очиқ маълумотларни тақдим этиш форматлари, уларга кириш имкониятлари ва маълумотларнинг долзарблиги каби масалаларга эътибор қаратади. Шу билан бирга, у очиқ маълумотлардан фойдаланишни рағбатлантириш ва бу борадаги саводхонликни ошириш бўйича амалий таклифлар беради. Мақола давлат органлари ва фуқаролик жамияти ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Issues of enhancing the effectiveness of open data
utilization

Mirshod KHUJAEV

1


Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received May 2025

Received in revised form

15 June 2025
Accepted 25 June 2025

Available online

15 July 2025

This article examines ways to increase the effectiveness of

public utilization of open data published by government bodies

and organizations through official sources. The article also

addresses existing problems and puts forward proposals for

their solutions. Open data is considered an important tool for
ensuring transparency in society and expanding citizens'

participation in state activities. However, to fully and effectively

use this data, a number of obstacles need to be overcome. The

author of the article focuses on issues such as the formats for
presenting open data, accessibility, and the relevance of the

information. Additionally, the author provides practical

suggestions for encouraging the use of open data and improving

literacy in this area. The article is expected to serve in
strengthening cooperation between government bodies and

civil society.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss6/S-pp326-334

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

corruption,

openness and transparency,
open data,

formats,

public control,
accountability.

Очиқ маълумотлардан фойдаланиш самарадорлигини
ошириш масалалари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

коррупция,

открытость и

прозрачность,

открытые данные,
форматы,

общественный контроль,
подотчетность.

Ушбу мақолада давлат органлари ва ташкилотлари

томонидан расмий манбаларда эълон қилиб борилаётган

очиқ маълумотлардан жамоатчилик томонидан фойдаланиш

самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилади.
Шунингдек, мақолада мавжуд муаммолар ва уларнинг

ечимларига қаратилган таклифлар ҳам илгари сурилган.

Очиқ маълумотлар жамиятда шаффофликни таъминлаш ва

фуқароларнинг давлат фаолиятида иштирок этишини

1

Independent Researcher, Law Enforcement Academy of the Republic of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2025) / ISSN 2181-1415

327

кенгайтириш учун муҳим восита ҳисобланади. Бироқ, ушбу

маълумотлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш учун бир
қатор тўсиқларни бартараф этиш лозим. Мақола муаллифи

очиқ маълумотларни тақдим этиш форматлари, уларга

кириш имкониятлари ва маълумотларнинг долзарблиги

каби масалаларга эътибор қаратади. Шу билан бирга, у очиқ
маълумотлардан фойдаланишни рағбатлантириш ва

бу

борадаги саводхонликни ошириш бўйича амалий таклифлар

беради. Мақола давлат органлари ва фуқаролик жамияти

ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши
кутилмоқда.

Вопросы повышения эффективности использования
открытых данных

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

коррупция,

открытость и
прозрачность,

открытые данные,
форматы,

общественный контроль,
подотчетность.

В данной статье рассматриваются вопросы повышения

эффективности

использования

открытых

данных,

публикуемых

государственными

органами

и

организациями в официальных источниках, со стороны

общественности. Кроме того, в статье выдвигаются

предложения, направленные на решение существующих

проблем и их решение. Открытые данные являются
важным инструментом обеспечения прозрачности в

обществе

и

расширения

участия

граждан

в

государственной деятельности. Однако для полного и

эффективного использования этих данных необходимо
устранить ряд барьеров. Автор статьи обращает внимание

на такие вопросы, как форматы представления открытых

данных,

возможности доступа к ним и актуальность

информации. В то же время он дает практические
рекомендации

по

стимулированию

использования

открытых данных и повышению грамотности в этой

области. Ожидается, что статья будет способствовать

укреплению сотрудничества между государственными

органами и гражданским обществом.

Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш масаласи барча

даврларда барча давлатлар учун долзарб масала бўлиб келган ҳамда
мамлакатларнинг таназзулга юз тутишига олиб келувчи асосий омиллардан бири
бўлиб келган.

Шу билан бирга, мазкур иллатга қарши курашиш нафақат жавобгарликни

кучайтириш, жазо муқаррарлигини таъминглаш балки коррупциянинг олдини
олишга қаратилган чора

-

тадбирларга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.

Мамлакатимизда 2017 йилда қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш

тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ коррупцияга қарши курашишнинг асосий
тамойиллари ва йўналишлари белгилаб берилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2025) / ISSN 2181-1415

328

Унга кўра,

қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний

манфаатларининг устуворлиги,

очиқлик

ва шаффофлик

, тизимлилик, давлат ва

фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги

,

коррупциянинг олдини олишга доир чора

-

тадбирлар устуворлиги

,

жавобгарликнинг муқаррарлиги

коррупцияга қарши

курашишнинг асосий тамойиллари сифатида белгиланди.

Шунингдек, қонунга кўра, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат

сиёсатининг қуйидаги

асосий йўналишлари

кўзда тутилиб, унга кўра биринчи

бора

аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш,жамиятда

коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга

алоҳида йўналиш

сифатида эътибор қаратилди.

Коррупцияни олдини олишнинг асосий воситаси сифатида

давлат

идоралари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш

,

мансабдор шахсларнинг

жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини оширишга

қаратилган сўнгги йиллардаги

ислоҳотлар жамоатчилик орасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни

шакллантиришга, фаол фуқароларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги муҳим

масалаларни кўтариб чиқишларига хизмат қилмоқда.

Очиқлик сиёсати сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳам давлат сиёсати

даражасига кўтарилди. Бу борада қатор ислоҳотлар амалга оширилиб, ушбу

йўналишдаги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар базаси тубдан такомиллаштирилди.

Хусусан, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан очиқ эълон

қилиниши

лозим бўлган

ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларнинг

қатъий

рўйхати

тасдиқланиб ахборотлар жойлаштириладиган ресурс, янгилаб бориш

муддати ва масъул ижрочилар аниқ белгилаб берилди.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга

оширилаётган ишларнинг самарадорлигини баҳолашга қаратилган

“Очиқлик

индекси”

жорий этилди.

Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, халқ депутатлар

Қорақалпоғистон

Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари ҳамда

туман шаҳар

кенгашлари сессияларини жонли эфирга

узатиш амалиёти

йўлга

қўйилди;

олий таълим муассасалари ва Президент таълим муассасалари кириш

имтиҳонлари (тест ва ижодий имтиҳонлар) жараёнлари тўлиқ жонли эфирга

узатиб борилмоқда;

фалсафа доктори (PhD)

ва

фан доктори (DSc)

илмий даражасини олиш

учун илмий кенгаш томонидан ўтказиладиган диссертация ҳимояси жараёнлари

тўлиқ жонли эфирга узатиб борилмоқда.

Юқорида санаб ўтилган мисоллардан кўриш мумкинки, ҳар бир йўналишда

очиқлик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг амалга

оширилиши ушбу соҳада коррупциявий хавф

-

хатарларнинг камайишига, аҳоли ва

давлат ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилган.

Очиқлик ва шаффофлик бўйича ислоҳотларнинг йўналишларидан бири

сифатида албатта

очиқ маълумотлардан фойдаланишни

белгилаб ўтиш мумкин.

Бир қатор халқаро ташкилотлар ва нашрлар “очиқ маълумот” тушунчаси ва

уларга белгиланган талаблар бўйича ўз қарашларини

кўрсатиб ўтишган.

“Open definition” нашрига кўра –

ҳар қандай мақсадларда

эркин

фойдаланиш

,

қайта

ишлаш

ва ҳар кимга қайта тарқатиш учун ишлатилиши

мумкин бўлган маълумотлар очиқ маълумотлар ҳисобланади.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2025) / ISSN 2181-1415

329

Жаҳон банкининг таърифига кўра очиқ маълумотлар

техник жиҳатдан

очиқ

, берилган маълумотлар

машина ёрдамида ўқиладиган

форматларда

бўлиши талаб этилади. Шунингдек, маълумотлар

излаб топиш учун қулай

ҳамда

бирор бир тўсиқларсиз

(рўйхатдан ўтиш, тўловларсиз)

бўлиши талаб этилади.

Очиқ маълумотлардан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида улар
ҳақидаги маълумотлар (мета

-

маълумотлар) тегишли стандартларга жавоб бериши

талаб этиалди.

Очиқ маълумотларга белгиланган талабларни Британиялик компьютер

тадқиқотчиси

(“WWW” асосчиси)

Тим Бернс

-

Ли

5 юлдузли

схемада таърифлаган:

1-

маълумотлар исталган форматда бепул мавжуд бўлса;

2-

маълумотлар тизимлаштирилан бўлса;

3-

маълумотлар чекланмаган форматларда бўлса;

4-

маълумотга ҳавола

бериш (фойдаланиш) имкони берилган бўлса;

5-

қўшимча ҳаволалар берилган бўлса.

Т.Бернс

-

Ли фикрича маълумотлар очиқ деб ҳисобланиши учун

камида 3 та

юлдузга эга бўлиши лозим.

Халқаро очиқ маълумотлар хартияси томонидан мамлакатлар учун очиқ

маълумотларни эълон қилишда қуйидаги 6 та тамойиллар белгилаб берилган:

одатий равишда очиқлик

маълумотларни қонуний талаблардан келиб

чиққан ҳолда очиқ, бепул ва машинада ўқиладиган форматларда эълон қилиш
ҳамда улардан эркин фойдаланишни таъминлаш;

ўз вақтида эълон қилиш ва кенг қамровлилик

очиқ маълумотлар

тўпламлари рўйхатини шакллантириш, маълумотларни ўз вақтида, тўлиқ ва
сифатли эълон қилиш, шунингдек, улардан фойдаланиш қамровини кенгайтириш;

фойдалана

олиш

имконияти

ва

қулайлиги

ахборотдан

фойдаланувчиларнинг барча тоифалари учун давлат органларининг машинада
ўқиладиган ва бошқа

форматлардаги очиқ маълумотларидан фойдаланиш учун

тенг имкониятларни яратиш;

таққослаш имкониятининг мавжудлиги ва ўзаро боғланганлик

очиқ

маълумотларни излаш, таққослаш ва самарали қайта фойдаланишни қўллаб

-

қувватлаш учун очиқ маълумотларни стандартлаштирилган таркиб ва форматда
тақдим этиш ҳамда ўзаро боғлиқлик;

самарали бошқарув ва фуқароларни жалб этишга қаратилганлик

очиқ

маълумотларни эълон қилишда ҳукумат ва фуқаролар ўртасида бошқарув ва
ишончни мустаҳкамлашга қаратилганлик;

ҳар

томонлама ривожланиш ва инновацияларга қаратилганлик

соҳадаги илғор хорижий мамлакатлар билан билим ва тажриба алмашиш ҳамда
маълумотларни тўплаш тартиботлари, стандартлари ва эълон қилиш
жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш бўйича тегишли чораларни кўриш
ҳамда очиқ маълумотлардан фойдаланишнинг инновацион усулларини
рағбатлантиришга қаратилганлик.

Мазкур тамойиллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг

23.12.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини
янада ривожлантириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги

808-

сон қарори

билан

миллий қонунчиликка жорий этилган.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2025) / ISSN 2181-1415

330

Коррупцияга қарши курашишга хизмат қилувчи очиқ маълумотларни

эълон қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–

6247-

сон

Фармонига мувофиқ бугунги кунда

42 турдаги

маълумотлар ҳар бир давлат

идорасининг расмий веб

-

сайти ва очиқ маълумотлар порталида эълон қилиниб

борилмоқда.

Масалан ташкилотнинг ўз фаолиятига оид ҳисоботи, ярим йиллик ва йиллик

иш

-

режалари, давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар, мансабдор

шахсларнинг хизмат сафарлари, хорижий меҳмонларни кутиб олиш харажатлари,
харид комиссияси, харажатлар сметаси, хизмат автотранспорт воситалари, бўш иш
ўринлари ва бошқа маълумотлар белгиланган тартибда ҳар чоракда, ҳар ярим
йилликда ёки доимий равишда эълон қилиб борилмоқда

.

Ушбу талабнинг бажарилиши, хусусан маълумотларнинг ўз вақтида эълон

қилиниши, уларнинг ҳаққонийлиги ва белгиланган намуналар асосида эканлиги
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан доимий равишда мониторинг
қилиб борилмоқда.

Эълон қилинаётган маълумотларнинг кўлами кенглиги ва қонун

ҳужжатларида белгиланган талаблар фаол фуқаролар, журналист ва блогерлар,
умуман кенг жамоатчилик учун журналистик суриштирувлар ўтказиш, чоп
этилган ахборот юзасидан изоҳ сўраш ва жамоатчилик назорати механизмларидан
фойланиш имкониятини яратиб беради.

Шу билан бирга, бугунги кунда амалиётда очиқ маълумотлардан самарали

фойдаланишга тўсқинлик қилиб келаётган бир қатор камчиликлар ҳам мавжуд.

Биринчидан,

очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда, сара журналистик

суриштирувларни ўтказиш етарли даражада олиб борилмаяпти ва шуни тан олиш
лозимки, уларнинг аксарияти очиқ манбалар асосида эмас балки, инсайдерлик
маълумотларига таянган.

Яратилган имкониятлар асосида алоҳида ҳолатларда турли журналислар

томонидан аҳолини қизиқтирган

мавзуларда журналистик суриштирувлар олиб

борилиб, хато ва камчиликларга йўл қўйган давлат идоралар масъулиятга
чақирилган ҳолатлар ҳам мавжуд.

Масалан,

platina.uz

нашрида вазирлик ва идоралар раҳбарларининг қандай

турдаги автотранспорт воситаларида ҳаракатланишини солиштирган таҳлилий
материални эълон қилган эди.

Ёки,

rost24.uz

нашрининг

“Халқ амалдорларини шундай сийлайди: Сенат

буюртма қилган сомсанинг донаси 100 мингга чиқди”

номли ҳамда

daryo.uz

нашрининг

“Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги 30 млн сўмга икки дона тилла ручка

сотиб олмоқчи”

номли мақолалари ҳам тегишли мутасадди ташкилотларнинг

масъулиятини оширишга ва муносабат билдиришларига олиб келди.

Санаб ўтилган мисолларда очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда

чиқариладиган хабар ва таҳлилий

материалларни кўпайтириш, бунинг учун

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, фуқаролик жамияти институтлари билан
биргаликда журналист ва блогерларнинг малакасини ошириб бориши
жамоатчилик назорати самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади деб
ўйлаймиз.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2025) / ISSN 2181-1415

331

Иккинчидан,

айрим давлат идоралари манбаларини кўриб чиқсак, “Очиқ

маълумотлар” саҳифасига қўйилган маълумотлар аҳоли орасида етарли даражада

қизиқиш уйғотмаётганлигига гувоҳ бўламиз.

Баъзи саҳифалардаги маълумотлар йил давомида бир неча мартагина

кўрилган

ва юклаб олинганлигига гувоҳ бўламиз.

Масалан, Бухоро вилоят ҳокимлиги расмий веб

-

сайтида берилган ҳокимлик

ҳузуридаги

жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги маълумот 2024 йилда

жойлаштирилган бўлиб, ўтган давр мобайнида

36 марта

кўрилган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Фарғона вилоятида

ўтказилган сўровда

“Маҳаллий давлат органлари расмий веб

-

сайтлари ва

ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўз фаолиятига оид маълумотларни

жойлаштириш сифати ва тезкорлигидан қониқасизми?”

-

деган саволга

16 фоиз

респондентлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари расмий саҳифаларидан

фойдаланмаслигини ва улардан бехабар эканлигини таъкидлаган.

Шунингдек, мазкур сўров натижаларига кўра давлат идоралари томонидан

амалга оширилаётган молиявий сарф

-

харажатлар ҳақида маълумотларнинг

очиқланишидан фақатгина

24 фоиз

сўралганлар хабардор,

44 фоиз

респондент бу

турдаги маълумотлар очиқланишидан қониқмайди,

20 фоизи

учун эса бу

маълумотлар қизиқ эмаслиги билдирилган.

Бу борада аҳолининг очиқ маълумотлар билан ишлаш бўйича

кўникмаларини оширишга қаратилган тарғибот

-

ташвиқот ишларини кучайтириш

ҳамда онлайн платформалар ёрдамида барча учун ўзлаштирилиши енгил ва бепул

курслар ташкил этиш талаби мавжуд деб ҳисоблаймиз.

Учинчидан,

давлат идораларининг очиқликка масъул ходимлари

малакасини оширган ҳолда очиқ маълумотларни жамоатчиликка тақдим этиш

сифатини кўтариш талаби мавжуд.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, барча давлат идоралари томонидан

42 турдаги маълумотлар расмий саҳифаларда жойлаштирилиб, ҳар чоракда

янгиланиб борилмоқда.

Шу билан бирга, айрим ташкилотлар томонидан маълумотларнинг тавсия

этилган форматларда эълон қилинмаслиги, кўчириб очиш имконияти

яратилмаганлиги, маълумотларни етарлича очиб бермасдан умумий маълумот

бериб борилиши каби ҳолатлар уларнинг самарадорлигини кескин тушурмоқда.

Хусусан, ташкилот веб

-

сайтида маълумотнинг

pdf, jpg, png, doc

каби

форматларна жойлаштирилиши ушбу маълумотдан фойдаланиб материал

тайёрлашни қийинлаштиради.

Улар ёрдамида дастурий маҳсулот ишлаб чиқилиши учун эса, маълумотлар

машина ёрдамида ўқиладиган форматларда

(json, rdf, xml)

эълон қилиниши лозим

бўлади.

Жаҳон банки, Европа иттифоқи, Очиқ маълумотлар хартияси каби нуфузли

ташкилотлар томонидан берилган тавсияларга асосан маълумотлар кенг

доирадаги фойдаланувчилар учун топиш, кириш ва фойдаланиши учун очиқ

бўлишини таъминлаш мақсадида маълумотларни очиқ форматларда

(json, rdf, xml)

чиқариш тавсия этилган.

Мазкур форматдаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда аҳоли учун қулай

рақамли платформалар яратилишига ёрқин мисол сифатида orginfo.uz сайтини

келтириш мумкин. Ундаги маълумотларни шакллантиришда registr.stat.uz


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2025) / ISSN 2181-1415

332

Статистика агентлигининг корхона ва ташкилотлар тўғрисида маълумотлари

сайти, ima.uz

Интеллектуал мулк агентлиги расмий сайти, uzex.uz

Республика

товар

-

хом ашё

биржаси сайти ҳамда e

-auksion.uz

“E

-

AUKSION” электрон савдо

платформаси манбаларидан фойдаланилган. Санаб ўтилган манбалардаги

маълумотлар тавсия этилган машина ёрдамида ўқилиши мумкин бўлган

форматларда эълон қилиниши, маълумотларни қайта ишлаб қулай рақамли

флатформа яратилишига хизмат қилган.

Давлат идоралари томонидан маълумотларнинг тўлиқ тақдим этилмаслиги ҳам

уларни таҳлил қилиш имкониятини кескин камайтириб юборади. Масалан, ташкилот
ҳисобидаги автотранспорт воситалари ҳақидаги маълумотларни эълон қилишда
автотранспорт воситалари умумий сонигина очиқлаш ҳолатлари кузатилади.

Ваҳоланки, бу борада Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.12.2024 йилдаги

910-

сон қарори билан ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни эълон қилиш

учун намунавий шакллар қабул қилинган ҳамда унга кўра ҳар бир автотранспорт
воситасининг русуми, давлат рақам белгиси, ишлаб чиқарилган йили, балансга
олинган вақтидаги қиймати, сақлаш харажатлари, жиҳозлаш харажатлари ва
ҳаракатланган масофаси ҳақидаги маълумотларни кўрсатиш талаби белгиланган.

Очиқ маълумотларни барча давлат идоралари томонидан аниқ ва бир хилда,

белгиланган шакл ва форматларда эълон қилинишини таъминлаш мақсадида
очиқликка масъул ходимларнинг малакасини доимий равишда ошириб бориш
ҳамда хато ва камчиликларга йўл қўйган

масъулларга нисбатан таъсир

чораларини кучайтиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Тўртинчидан,

очиқликка оид қонун ҳужжатларини бузиш ҳолатлари бўйича

таъсир чораларини такомиллаштириш зарурати мавжуд. Амалиётда мазкур
турдаги ҳуқуқбузарликлар учун интизомий ва маъмурий (215

7

-

модда)

жавобгарлик назарда тутилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга биноан давлат ҳокимияти ва

бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни
бузганлик, жумладан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштириладиган,
ижтимоий аҳамиятга молик бўлган маълумотлар рўйхатига киритилган
маълумотларни эълон қилмаганлик ёки тўлиқ эълон қилмаганлик, эълон қилиш
муддатларига ва тартибига риоя этмаганлик ёки маълумотларни бузиб
кўрсатганлик учун

мансабдор шахсларга

жавобгарлик назарда тутилган.

Амалиётда ташкилотларнинг аксариятида очиқликни таъминлаш бўйича

норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси ташкилот ходимларига (хизматчиларга)

юкланади. Уларга нисбатан маъмурий таъсир чорасини қўллаш МЖтК
талабларига зид ҳисобланади.

Юқоридагиларни инобатга олиб,

Ўзбекистон очиқлик сиёсатини

самарадорлигини янада ошириш мақсадида қуйидаги таклифлар илгари сурилади:

1.

Очиқ маълумотлар билан ишлаш ва журналистик суриштирувларни

ўтказиш бўйича кўникмаларни ошириш, амалдаги норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар

талабларини тушунтиришга қаратилган бепул очиқ онлайн курслар ташкил этиш

(Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги)

.

2.

Очиқликни таъминлашга

масъул ходимлар масъулиятини ошириш

мақсадида МЖтКнинг 215

7

-

моддасига ўзгартириш киритиб, фақат мансабдор

шахсларга эмас, балки хизматчиларнинг ҳам жавобгарлигини назарда тутиш.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2025) / ISSN 2181-1415

333

3.

Очиқ маълумотларни халқаро ташкилотлар томонидан тавсия этилган

(json, rdf, xml)

форматларда жойлаштириш талабини белгилаш.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) 2017 йил,

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги
Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси LexUz

-online, https://lex.uz/docs/4056495

2.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламенти) 2017 йил,

Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги
Қонунининг

5

-

моддаси,

Ўзбекистон

Республикаси

Қонун

ҳужжатлари

маълумотлари миллий базаси LexUz

-online, https://lex.uz/docs/4056495

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил, Ўзбекистон

Республикаси Президентининг "Давлат органлари ва ташкилотларининг
фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали
амалга оширишга доир қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида"ги Фармони,

Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси LexUz

-

online, https://lex.uz/docs/5459053

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилдаги ПФ

-154-

сон

Фармони, “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик
даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий
базаси LexUz

-online https://lex.uz/docs/6066512

5.

Open knowledge дастурининг расмий сайтида берилган таърифдан

https://opendefinition.org

6.

Жаҳон банкининг “Фойдаланувчилар учун очиқ маълумотлар” онлайн

курси. https://www.worldbank.org/en/olc/course/47394

7.

2010-

йилда Тим Бернерс

-

Ли Очиқ Маълумотлар учун 5 юлдузли схемасини

жорий этишни таклиф қилган.

< https://www.ontotext.com/knowledgehub/

fundamentals/five-star-linked-open-data/>

8.

Халқаро

очиқ

маълумотлар

хартияси

тамойиллари

<

https://opendatacharter.org/principles/>

9.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

2020

йилдаги

ВМҚ

-

808-

сон

Қарори, “Ўзбекистон

Республикасида

очиқ

маълумотлар

соҳасини

янада

ривожлантириш

чора

-

тадбирлари

тўғрисида”, Ўзбекистон

Республикаси

Қонун

ҳужжатлари

маълумотлари

миллий

базаси

LexUz-online

https://lex.uz/docs/5182703

10.

Вазирлар

Маҳкамасининг

30.12.2024

йилдаги

ВМҚ

-910-

сон

қарори

билан

масофадан

мониторингдан

ўтказиш

тартиби

ва

маълумотларнинг

намунавий

шакллари

тасдиқланган

.

11.

Platina.uz

нашри. “Вазирлар

қандай

машинада

юради”. 21.11.2023 йил.

https://www.youtube.com/watch?v=RPosno2CNno

12.

Rost24.uz нашри. “Халқ амалдорларини шундай сийлайди: Сенат буюртма

қилган

сомсанинг

донаси

100

мингга

чиқди”.

03.02.2023

йил.

<

https://rost24.uz/uz/news/1448>


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Special Issue

06 (2025) / ISSN 2181-1415

334

13.

Daryo.uz нашри. “Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги 30 млн сўмга икки дона

тилла ручка сотиб олмоқчи”. 10.06.2021 йил. https://daryo.uz/k/2021/06/10/

ozbekiston-mudofaa-vazirligi-30-mln-somga-ikki-dona-tilla-ruchka-sotib-olmoqchi

14.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги расмий телеграм саҳифаси.

“Фарғона вилоятида давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ҳолати юзасидан
жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди”. 30.10.2024 йил. https://t.me/a

ntikor_uzb/3091

15.

Жаҳон

банки,

“Очиқ

маълумотлар

бўйича

қўлланма”.

https://opendatatoolkit.worldbank.org/en/data/opendatatoolkit/essentials

16.

Европа иттифоқи очиқ маълумотлар портали, “Очиқ маълумотлар

модули”. https://data.europa.eu/elearning/en/module9/#/id/

co-01

17.

Очиқ маълумотлар хартияси, “Халқаро очиқ маълумотлар тамойиллари”.

https://opendatacharter.org/principles/

Bibliografik manbalar

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) 2017 йил, Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси LexUz-online, https://lex.uz/docs/4056495

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламенти) 2017 йил, Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Қонунининг 5-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси LexUz-online, https://lex.uz/docs/4056495

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси LexUz-online, https://lex.uz/docs/5459053

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилдаги ПФ-154-сон Фармони, “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси LexUz-online https://lex.uz/docs/6066512

Open knowledge дастурининг расмий сайтида берилган таърифдан https://opendefinition.org

Жаҳон банкининг “Фойдаланувчилар учун очиқ маълумотлар” онлайн курси. https://www.worldbank.org/en/olc/course/47394

-йилда Тим Бернерс-Ли Очиқ Маълумотлар учун 5 юлдузли схемасини жорий этишни таклиф қилган. < https://www.ontotext.com/knowledgehub/ fundamentals/five-star-linked-open-data/>

Халқаро очиқ маълумотлар хартияси тамойиллари < https://opendatacharter.org/principles/>

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилдаги ВМҚ-808-сон Қарори, “Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси LexUz-online https://lex.uz/docs/5182703

Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2024 йилдаги ВМҚ-910-сон қарори билан масофадан мониторингдан ўтказиш тартиби ва маълумотларнинг намунавий шакллари тасдиқланган.

Platina.uz нашри. “Вазирлар қандай машинада юради”. 21.11.2023 йил. https://www.youtube.com/watch?v=RPosno2CNno

Rost24.uz нашри. “Халқ амалдорларини шундай сийлайди: Сенат буюртма қилган сомсанинг донаси 100 мингга чиқди”. 03.02.2023 йил. < https://rost24.uz/uz/news/1448>

Daryo.uz нашри. “Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги 30 млн сўмга икки дона тилла ручка сотиб олмоқчи”. 10.06.2021 йил. https://daryo.uz/k/2021/06/10/ ozbekiston-mudofaa-vazirligi-30-mln-somga-ikki-dona-tilla-ruchka-sotib-olmoqchi

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги расмий телеграм саҳифаси. “Фарғона вилоятида давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ҳолати юзасидан жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди”. 30.10.2024 йил. https://t.me/antikor_uzb/3091

Жаҳон банки, “Очиқ маълумотлар бўйича қўлланма”. https://opendatatoolkit.worldbank.org/en/data/opendatatoolkit/essentials

Европа иттифоқи очиқ маълумотлар портали, “Очиқ маълумотлар модули”. https://data.europa.eu/elearning/en/module9/#/id/co-01

Очиқ маълумотлар хартияси, “Халқаро очиқ маълумотлар тамойиллари”. https://opendatacharter.org/principles/