Значение и необходимость розыска должника-физического лица и ограничения его права на выезд как мер принудительного исполнения в исполнительном производстве

Аннотация

В данной статье рассматриваются вопросы обеспечения верховенства закона, защиты законных прав и интересов взыскателя, особенно прав детей, выявления лиц, умышленно уклоняющихся от исполнения решений судов и других органов, и принуждения их к исполнению, а также существующие проблемы в законодательстве и практике на сегодняшний день. Кроме того, выдвигаются рекомендации по совершенствованию данного института.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
elibrary
doi
 
Выпуск:
  • Главный инспектор, Отдел правового обеспечения и международных правовых связей, Бюро принудительного исполнения
CC BY f
100-106

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Зохиров, А. (2025). Значение и необходимость розыска должника-физического лица и ограничения его права на выезд как мер принудительного исполнения в исполнительном производстве. Общество и инновации, 6(4), 100–106. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss4-pp100-106
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются вопросы обеспечения верховенства закона, защиты законных прав и интересов взыскателя, особенно прав детей, выявления лиц, умышленно уклоняющихся от исполнения решений судов и других органов, и принуждения их к исполнению, а также существующие проблемы в законодательстве и практике на сегодняшний день. Кроме того, выдвигаются рекомендации по совершенствованию данного института.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The importance and necessity of searching for a debtor

who is a natural person and restricting their right to leave

the country as a measure of enforced execution

Anvar ZOKHIROV

1

Bureau of Compulsory Enforcement

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2025

Received in revised form

15 July 2025

Accepted 15 July 2025

Available online

25 August 2025

This article addresses issues of ensuring the rule of law,

protecting the legal rights and interests of claimants, especially

children's rights, identifying and compelling individuals

deliberately evading the execution of court and other official

decisions, as well as discussing current problems in legislation

and practice. Additionally, recommendations for improving this

legal institution are put forward.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-

iss4-pp100-106

This is an open access article under the Attribution 4.0 International

(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

search,

restriction,

enforcement document,

execution,

imposition of obligation,

liability,

advance payment.

Мажбурий

ижро

ҳаракати

сифатида

қарздор

жисмоний

шахсни

қидириш

ва

четга

чиқиш

ҳуқуқларини

чеклашнинг

ижро

ҳаракатларидаги

аҳамияти

ва

зарурияти

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

қидириш

,

чеклаш,

ижро ҳужжати,

ижро этиш,

мажбурият юклаш,

жавобгарлик,

олдиндан тўлов.

Мазкур

мақолада

қонун

устуворлигини

таъминлаш

,

ундирувчининг

қонуний

ҳуқуқлари

ва

манфаатларини

,

айниқса

,

болаларнинг

ҳуқуқларини

ҳимоя

қилиш

,

суд

ва

бошқа

органлар

қарорларини

бажаришдан

қасддан

қочаётган

шахсларни

топиш

ва

уларни

ижросини

таъминлашга

мажбур

қилиш

масалалари

,

шунингдек

,

ҳозирги

кундаги

қонунчилик

ва

амалиётдаги

мавжуд

муаммолар

ҳамда

мазкур

институтни

такомиллаштиришга

оид

тавсиялар

илгари

сурилган

.

1

Chief Inspector, Department of Legal Support and International Legal Relations, Bureau of Compulsory Enforcement.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

4 (2025) / ISSN 2181-1415

101

Значение

и

необходимость

розыска

должника

-

физического лица и ограничения его права на выезд как

мер принудительного исполнения в исполнительном

производстве

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

поиск,

ограничение,

исполнительный

документ,

исполнение,

возложение обязательств,

ответственность,

предоплата.

В данной статье рассматриваются вопросы обеспечения

верховенства закона, защиты законных прав и интересов

взыскателя, особенно прав детей, выявления лиц,

умышленно уклоняющихся от исполнения решений судов

и других органов, и принуждения их к исполнению, а также

существующие проблемы в законодательстве и практике

на сегодняшний день. Кроме того, выдвигаются

рекомендации по совершенствованию данного института.

Ўзбекистон Республикаси ўз ҳуқуқий институтларини фаол ислоҳ қилар

экан, суд қарорларини амалга оширишнинг муҳим воситаси сифатида ижро иши

юритиш тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу эса, суд

ҳужжатларини ижро этиш суд муҳокамасининг якунловчи босқичи ҳисобланиб,

одил судловнинг самарадорлигини тасдиқлайди ва умуман олганда суд тизимига

бўлган ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мамлакатимизда ижро процессининг ҳуқуқий асослари қатор меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатларда, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси,

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги

Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари,

шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда бошқа идораларнинг норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатларида белгиланган.

Мазкур ҳужжатлар суд қарорларини ижро этиш тартиби, ижро процесси

тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат ижрочиларининг ваколатлари,

шунингдек, ижро этиш жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

механизмларини тартибга солади.

Барчамизга маълумки, ҳозирги кундаги технологик тараққиёт қидирув

имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирди. Замонавий мониторинг

тизимлари, масалан, миграция

бўйича маълумотлар базалари, солиқ органларида

рўйхатдан ўтиш, банк транзакциялари ва кўчмас мулк бўйича маълумотлар,

қарздорларнинг ҳаракатларини ва активларини самарали кузатишга имкон беради.

Хусусан, “Қарздорни, унинг мол

-

мулкини ёки болани қидириш тартиби

Қонуннинг 42

-

моддасида белгилаб қўйилган бўлиб, унга кўра

алиментлар

ундириш тўғрисидаги,

майиб бўлганлик

ёки

соғлиққа бошқача тарзда шикаст

етказганлик

оқибатидаги зарарни қоплаш тўғрисидаги ёхуд боқувчисининг

вафоти натижасида зиён кўрган шахсларга

зарарни тўлаш

,

зарарни давлат

фойдасига ундириш

тўғрисидаги, шунингдек,

болани олиб қўйиш

тўғрисидаги

ижро ҳужжатлари бўйича қарздорнинг турган жойи ҳақида маълумотлар

бўлмаганда, давлат ижрочиси ўз ташаббуси билан ёки ундирувчининг аризасига

кўра

қарздорни қидириш

тўғрисида қарор чиқаради, қарорни катта давлат

ижрочиси тасдиқлайди. Бу ҳолда давлат ижрочиси қарздорнинг мол

-

мулкини ёки

болани қидириш тўғрисида қарор чиқаради”.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

4 (2025) / ISSN 2181-1415

102

Шунингдек, “Ижро ҳужжатларининг бошқа турлари бўйича давлат ижрочиси

қарздорни ёки унинг мол

-

мулкини қидиришга кетадиган харажатларини ҳамда

кўрсатилган харажатлар юзасидан ушбу Қонуннинг 76

-

моддасига мувофиқ

бўнак

тўлаш

учун ундирувчининг розилиги бўлган тақдирда қидирув эълон қилишга

ҳақлидир. Бу ҳолда ундирувчи қидирув харажатларини тўлашни қарздордан суд

тартибида талаб қилишга ҳақлидир. Қарздор жисмоний шахсни, олиб қўйилиши лозим

бўлган болани, қарздор юридик шахсни

ва қарздорнинг (жисмоний ёки юридик

шахснинг) мол

-

мулкини қидириш Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан

амалга оширилади.

Автомототранспорт воситасини қидириш

давлат ижрочисининг

қарори билан ички ишлар органларининг зиммасига юклатилиши мумкин.

Қарздорни, унинг мол

-

мулкини ва олиб қўйилиши лозим бўлган болани

қидириш харажатлари қарздордан ундирилади, давлат ижрочиси бу ҳақда қарор

чиқаради, қарорни катта давлат ижрочиси тасдиқлайди. Автомототранспорт

воситасини қидириш бўйича харажатлар ички ишлар органининг аризасига кўра,

қарздор жисмоний шахсни, олиб қўйилиши лозим бўлган болани, қарздор юридик

шахсни ва қарздорнинг (жисмоний ёки юридик шахснинг) мол

-

мулкини қидириш

бўйича харажатлар эса тегишли давлат ижрочиси томонидан қилинган

харажатлар ҳисоб

-

китоби асосида аниқланади”.

Шунга кўра, 2023 йилда давлат ижрочилари томонидан қарздор жисмоний

(олиб берилиши лозим бўлган бола)

9 125

нафар шахсларга (

8 576

нафари

алимент ундирувига оид) нисбатан қидирув эълон қилиниб, шундан

6 323

нафари

(

5 845

нафари алимент ундирувига оид) топилган.

Худди шу каби

2024

йилда эса қидирув эълон қилинган

8 451

нафар

(

7 065

нафари алимент ундирувига оид) шахслардан

6 044

нафари (

4 558

нафари

алимент ундирувига оид) топилган.

Қонун талабларига кўра, 42

-

модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ижро

ҳужжатларининг бошқа турлари бўйича қарздорни ёки унинг мол

-

мулкини

қидиришга кетадиган харажатларини ҳамда кўрсатилган харажатлар юзасидан

бўнак тўлаши назарда тутилган.

Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан

чиқишини

вақтинча чеклаш –

бу суд ҳужжатлари ёки бошқа органлар ҳужжатларини

бажармаган шахсларга нисбатан қўлланиладиган, қарздорнинг суд ҳужжати

талабларини таъминлашга қаратилган чорадир.

Жисмоний шахснинг чет элга чиқиш ҳуқуқини чеклаш ва уни қидириш

масалалари ижро ишларида бир неча йилдан буён долзарб бўлиб қолмоқда. Ушбу

чора икки функцияни бажаради.

Биринчидан, у ундирувчининг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган бўлса,

иккинчидан ҳуқуқий тартибни сақлаш ва ижтимоий адолатни қўллаб

-

қувватлашда муҳим

роль ўйнайди.

Замонавий жамиятда фуқароларнинг халқаро мобиллиги ошиб бораётган

шароитда, чиқиш ҳуқуқини чеклаш билан боғлиқ масалалар чуқур таҳлилни ва

барча томонларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий

механизмлар ишлаб чиқишни талаб қилади.

Ижро ишларининг тамойиллари, кўп жиҳатдан, бузилган ҳуқуқларни

тиклаш заруратига асосланади. Бироқ, қарздор ўз мажбуриятларини бажармаган

ҳолларда, оддий мажбурий чоралар кўпинча етарли бўлмайди. Бундай ҳолатларда

давлат қўшимча воситаларни қўллашга мажбур бўлади, шу жумладан қарздорнинг

чет элга чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш ва уни қидирувга бериш ҳам.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

4 (2025) / ISSN 2181-1415

103

Бироқ, бугунги кунда қарздорни ёки унинг мол

-

мулкини қидиришга

кетадиган харажатларини ҳисоблаш ҳамда кўрсатилган харажатлар юзасидан

тўланиши лозим бўлган бўнак миқдорини белгилайдиган бирон

-

бир норматив

-

ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас.

Ўзбекистон Республикаси

Конституцияси

нинг 32

-

моддаси 2

-

қисмига кўра,

ҳар ким Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқига эга, бундан қонунда

белгиланган чекловлар мустасно.

Ижро иши юритиш давомида қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон

Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тартиби Қонун ҳамда бошқа

норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган.

Хусусан, 42

1

-

моддага кўра, “Суд ҳужжати асосида берилган ижро

ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган

муддатда

қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро

этилмаганда

, давлат

ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича

ёки ўз

ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан

чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли, бундан жарима

тариқасидаги жиноий жазо бўйича ижро ишини юритиш ҳоллари мустасно. Давлат

ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан

чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори катта давлат ижрочиси

томонидан тасдиқланади. Мазкур қарорнинг кўчирма нусхалари қарздор

жисмоний шахсга (агар унинг турган жойи маълум бўлса), ички ишлар

органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига

(бошқармасига) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг

Чегара қўшинларига юборилади”.

“Агар ижро ҳужжати суд ҳужжати бўлмаса ва суд ҳужжати асосида

берилмаган бўлса, ундирувчи қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон

Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни белгилаш тўғрисидаги ариза

билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Давлат ижрочисининг қарздор жисмоний

шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги

қарори устидан шикоят қилиниши ёки протест келтирилиши мумкин”.

Шунингдек, “Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан

чиқишини вақтинча чеклашга асос бўлган ижро ҳужжатининг талаблари амалда

ижро этилганда ёхуд у бўйича ижро иши юритиш ушбу Қонунда белгиланган

асосларга кўра тугатилганда ёки тамомланганда, давлат ижрочиси кейинги кундан

кечиктирмасдан қарздор жисмоний шахсни, ички ишлар органларини ва

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларини

қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини чеклаш олиб

ташланганлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади”.

“Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар олдиндан тўланган ёки

алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузилган бўлса,

давлат ижрочиси тўлов ёки гаров шартномаси тўғрисидаги тегишли ҳужжат

олинган куннинг эртасидан кечиктирмасдан манфаатдор шахсларни, ички ишлар

органларини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара

қўшинларини қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан

чиқишини чеклаш олиб ташланганлиги тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда

хабардор қилади. Бунда гаров қиймати қонунчиликда белгиланган базавий

ҳисоблаш миқдорининг икки юз эллик бараваридан кам бўлмаслиги лозим”.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

4 (2025) / ISSN 2181-1415

104

“Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек,

чиқиб кетишга чеклашни олиб

ташлаш учун алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров

шартномасини тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

томонидан белгиланади. Қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан

чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан давлат ижрочиларининг, ички

ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара

қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси,

Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати

томонидан белгиланади”.

Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган

суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс

томонидан узрсиз сабабларга кўра бажармаган

2022

йилда

99

минг нафар,

2023

йилда

142

минг нафар ҳамда

2024

йилда эса

183

минг нафар жисмоний

шахсларга нисбатан чеклов қўйилган.

Биргина,

2024

йилда Наманганда

24

минг нафар, Андижонда

22

минг,

Самарқандда

19

минг, Фарғонада

16

минг, Тошкент вилоятида

15

минг,

Сурхондарёда

14

минг, Тошкент шаҳрида

13

минг, Қашқадарёда

11

минг, Сирдарё

ва Хоразмда

10

мингдан, Бухоро ва Жиззахда

8

мингдан, Қорақалпоғистон

Республикасида

6

минг ва Навоийда

3

минг нафар жисмоний шахсларга нисбатан

чеклов қўйилган.

Юқоридаги Қонун талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бош

прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон

Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Қарори билан

“Суд ҳужжати

асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини

узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг

Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш

юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик

хизмати Чегара қўшинларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисида

” Низом

тасдиқланган.

Мазкур Низом янги таҳрирда қайта қабул қилинганига қарамасдан,

амалиётдаги юзага келаётган айрим масалалар бўйича аниқ бир тўхтамга келишга

оид норма мавжуд эмас.

Бугунги кунда давлат ижрочилари томонидан мулкий хусусиятга эга

бўлмаган ҳужжатлар бўйича

862

нафар жисмоний шахсларга нисбатан ҳам чеклов

қўйилган.

Масалан, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг

07.08.2023 йилдаги қарздор А.Т томонидан ижара асосида тегишли бўлган қишлоқ

хўжалигига мўлжалланган ер майдонини ундирувчи Э.Хга қайтариш ҳақидаги

ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан қарздорни Ўзбекистон

Республикаси ҳудудидан четга чиқишига чеклов қўйилган.

Шу каби, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 20.06.2024 йилдаги

қарздор Р.Адан ундирувчи М.У фойдасига 2 нафар болани олиб бериш ва яшаш

манзилини белгилаш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича ҳам давлат ижрочиси

томонидан қарздорга нисбатан чеклов қўлланилган.

Лекин, амалдаги Қонун ҳамда ушбу Низомда мулкий хусусиятга эга бўлмаган

ҳужжатлар, яъни қурилма бузиш, уйга киритиш, уйдан кўчириш, бола

учраштириш, болани олиб бериш ва бошқалар, шунингдек, қарздорга муайян


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

4 (2025) / ISSN 2181-1415

105

ҳаракатларни амалга ошириш ёки уларни амалга оширишдан ўзини тийиш

мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжатлари бўйича қарздорни четга чиқишини

вақтинча чеклаш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақидаги норма назарда

тутилмаган.

Низомнинг 19

-

бандида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида

касалхонага ётқизишни талаб қиладиган қарздорнинг соғлиғини тиклаш
заруриятини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, давлат ижрочиси
қарздорнинг илтимосномасига асосан қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклашни
ҳаракатдан тўхтатиб туриши лозимлиги белгиланган.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида касалхонага

ётқизишни талаб қиладиган қарздорнинг соғлиғини тиклаш зарурияти билан
боғлиқ ҳужжатларни тасдиқловчи ваколатли орган, яъни бу турдаги ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки вазирликнинг ҳудудий
бошқармаси ёхуд туман бўлимлари томонидан берилиши лозимлиги масаласи
аниқ белгиланмаган.

Бу каби қонунчиликдаги бўшлиқлар ҳам амалиётда турлича ёндашувларни

келтириб чиқаришига ҳамда қарздорларга нисбатан қўйилган чекловларни
тўхтатиб туриш масаласи инсон омили, яъни давлат ижрочиси ихтиёрига боғлиқ
бўлиб қолишига сабаб бўлиши мумкин.

ХУЛОСА

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари бўйича ижро ҳаракатларини

амалга оширишнинг умумий шартларини қўллаш амалиёти самарадорлигини
оширишга доир қуйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Адлия

вазирлигидан 12.11.2019 йилда 3196

-

сон билан рўйхатдан ўтган “Суд ҳужжати

асосида берилган ижро ҳужжатини ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатини
узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон
Республикасидан чиқишини вақтинча чеклашни таъминлаш юзасидан Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ички
ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг
ҳамкорлиги тартиби тўғрисида” Низомга қуйидаги:

Низомнинг 3

-

бандига “

ёҳуд мулкий хусусиятга эга бўлмаган ижро

ҳужжатлари бундан мустасно

” деб қўшимча киритиш;

Низомнинг 19

-

банди 1

-

қисмини “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан

ташқарида касалхонага ётқизишни талаб қиладиган қарздорнинг соғлиғини
тиклаш заруриятини тасдиқловчи

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки унинг

ҳудудий бошқармалар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар мавжуд
бўлганда

” деб ўзгартириш каби таклифлар илгари сурилмоқда.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Ўзбекистон

Республикасининг

Конституцияси.

Қонунчилик

маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241

-

сон;

2.

Ўзбекистон

Республикасининг

Фуқаролик

процессуал

кодекси.

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083

-

сон;

3.

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси. Қонун ҳужжатлари

маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 03/24/905/0106

-

сон;


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

4 (2025) / ISSN 2181-1415

106

4.

Ўзбекистон Республикаси “Бола ҳуқуқларини кафолатлари тўғрисида”ги

Қонуни, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й.,

03/25/1035/0166-

сон;

5.

Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар

ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни, 29.08.2001 йилдаги 258

-II-

сон.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 0.10.2024 й., 03/24/974/0804

-

сон;

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини

янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ

-4947-

сон

Фармони, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й.,

06/21/6217/0409-

сон;

7.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“2022

-

2026

йилларга

мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ

-60-

сон Фармони, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й.,

06/24/227/1089-

сон;

8.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Бош

прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш
тўғрисида”ги ПҚ–

3016-

сонли қарори, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,

04.01.2024 й., 06/24/1/0001

-

сон;

9.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2017 йилдаги “Мажбурий

ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш
тўғрисида”ги ПҚ

-3060-

сонли қарори, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,

27.11.2024 й., 07/24/406/0971

-

сон;

10.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги

“Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини
таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида”ги 808

-

сонли қарори, Қонунчилик маълумотлари миллий

базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510

-

сон;

11.

Валеев Д.Х. Исполнительное производство: Учебник для вузов. –

СПб.:

Питер, 2018. –

Б. 70. Қобилов.Ш.Р. Коррупцияга қарши кураш:иқтисодий,

маънавий

-

маърифий чоралари ва йўллари: Монография. –

Т.: Ўзбекситон

Республикаси ИИВ академияси 2015.

12.

Тўхташева У.А. Ижро иши юритиш: дарслик. –Тошкент: ТДЮИ, 2009.

-

12 б.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон;

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2025 й., 03/25/1022/0083-сон;

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон;

Ўзбекистон Республикаси “Бола ҳуқуқларини кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1035/0166-сон;

Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни, 29.08.2001 йилдаги

-II-сон. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 0.10.2024 й., 03/24/974/0804-сон;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.05.2021 й., 06/21/6217/0409-сон;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–3016-сонли қарори, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.06.2017 йилдаги “Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3060-сонли қарори, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 07/24/406/0971-сон;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2018 йилдаги “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 808-сонли қарори, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон;

Валеев Д.Х. Исполнительное производство: Учебник для вузов. – СПб.: Питер, 2018. – Б. 70. Қобилов.Ш.Р. Коррупцияга қарши кураш:иқтисодий, маънавий-маърифий чоралари ва йўллари: Монография. – Т.: Ўзбекситон Республикаси ИИВ академияси 2015.

Тўхташева У.А. Ижро иши юритиш: дарслик. –Тошкент: ТДЮИ, 2009. -12 б.