Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Analysis of islamic law on human rights and obligations in the
Holy Koran
Boburmirzo BOTIROV
1
International Islamic Academy of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2020
Received in revised form
15 November 2020
Accepted 30 November 2020
Available online
15 December 2020
The article notes that it is necessary to study Islam and its
jurisprudence, which is its main part, islamic jurisprudence in
accordance with the requirements of the time, as well as master
it and apply it in practice. In the article author focused on the
historical significance of Islam in Central Asia, emphasizing the
emergence of Islamic jurisprudence and its sources from a
historical and chronological point of view. The importance of
jurisprudence among Islamic sciences is emphasized by the
author in the legal verses of the Koran, which is the sacred source
of Islam. In particular, sacred verses about human rights and
duties are legally compared.
2181-1415/© 2020 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Islam
Central Asia
UNESCO
Jurisprudence
Holy Koran
Surah
Ayah
Human rights
Madhab
Ислом ҳуқуқида инсон ҳуқуқлари ва мажбуриятларига оид
Қуръони Каримда келган нормалар таҳлили
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Ислом дини
Марказий Осиё
ЮНЕСКО
Фиқхшунослик
Қуръони Карим
Сура
Оят
Инсон хуқуқлари
Мазҳаб
Мақолада бугунги кунда Ислом дини ва унинг асосий
қисми бўлмиш фиқҳ Ислом ҳуқуқшунослигини давр
талабларини назарда тутган ҳолда ўрганиш ва уни
ўзлаштириб, амалий ҳаётда ундан фойдаланиш бир
заруратга айланганлиги тилга олинади. Мақолада муаллиф
Ислом динининг Марказий Осиёдаги тарихий аҳамияти
хусусида тўхталиб ислом ҳуқуқшунослиги ва унинг
манбалари пайдо бўлишига тарихий хронологик нуқтаи
1
Teacher of the history of Uzbekistan, National university of Uzbekistan Tashkent, Uzbekistan
Email:
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue -1, №02 (2020) / ISSN 2181-1415
103
назардан алоҳида урғу беради. Фиқҳшунослик ислом
илмлари орасида муҳим эканлигини муаллиф Ислом
динининг
муқаддас
манбаси
ҳисобланган
Қуръони
Каримнинг юридик характерга эга оятлари орқали
ёритилиб
беради.
Айниқса,
инсон
хуқуқлари
ва
мажбуриятлари борасидаги муқаддас оятлар юридик
жиҳатдан қиёсий таҳлил қилинади.
Анализ исламского закона о правах и обязанностях
человека в святой Коран
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Ислам
Средняя Азия
ЮНЕСКО
Юриспруденция
Священный Коран
Сура
Аят
Права человека
Мадхаб
В статье отмечается, что сегодня необходимо изучать
ислам и правоведение, которое является его основной
частью, исламское правоведение в соответствии с
требованиями времени, а также овладевать им и применять
на практике. В статье автор акцентирует внимание на
историческом значении ислама в Центральной Азии,
подчеркивая возникновение исламской юриспруденции и
ее источников с историко-хронологической точки
зрения. Важность юриспруденции среди исламских наук
подчеркивается автором в юридических стихах Корана,
который является священным источником ислама. В
частности, юридически сравниваются священные стихи о
правах и обязанностях человека.
Кириш. Ислом динини халқимиз нафақат диний таълимот сифатида қабул
қилди, балки уни янги илмий, маърифий поғоналарга кўтарди, Исломнинг илмий
жиҳатдан юксалтиришга беқиёс ҳисса қўшди. Натижада, ўрта асрларда яшаб ижод
этган мовароуннаҳрлик фақиҳ аллома ва мутафаккирлардан катта ҳажмдаги ноёб
қўлёзма манбалар мерос бўлиб қолди. Ўзбекистон китоб фондларида юз мингдан
зиёд қўлёзма асарлар сақланмоқда. Уларнинг асосий қисми ЮНЕСКОнинг Маданий
мерос рўйхатига киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек:
“Ҳозирги кунда Ўзбекистонимизнинг китоб фондларида 100 мингдан зиёд қўлёзма
асарлар сақланмоқда. Афсуски, бу нодир китоблар ҳали тўлиқ ўрганилмаган, улар
олимлар ва ўз ўқувчиларини кутиб турибди. Ушбу ноёб асарларда бугунги давр
ўртага қўяётган жуда кўп долзарб муаммоларга жавоб топиш мумкин. Хусусан,
Ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб берадиган, барча
одамларни эзгулик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик йўлида бирлашишга даъват
этадиган теран маъноли фикр ва ғоялар бугун ҳам ўз қиммати ва аҳамиятини
йўқотган эмас. Лекин биз ана шундай ноёб мерос ворислари, шундай бойлик
эгалари бўлатуриб, уларни ҳар томонлама ўқиш-ўрганиш, халқимиз, аввало, униб-
ўсиб келаётган ёшларимизга, жаҳон ҳамжамиятига етказиш бўйича, етарли иш
қилмаганимизни ҳам очиқ тан олиш керак”[1].
Ўзбекистон тарихини асрлар оша етиб келган ёзма мерос асосида холисона ва
чуқур ўрганиш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу мероснинг салмоқли
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue -1, №02 (2020) / ISSN 2181-1415
104
қисмини ватанимиздан етишиб чиққан олимларнинг асарлари ташкил этади.
Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ аждодларимиз томонидан кўп
асрлар мобайнида яратиб келинган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий
меросни қайта тиклаш давлат сиёсати даражасига кўтарилган ниҳоятда муҳим
вазифа бўлиб қолди. Уларни жаҳон маданий меросининг бир қисми сифатида
ўрганиш ҳозирги даврда илм-фаннинг муҳим вазифаларидан биридир: Халқнинг
маданий қадриятлари, маънавий мероси минг йиллар мобайнида Шарқ халқлари
учун қудратли маънавият манбаи бўлиб хизмат қилган. Узоқ вақт давом этган
қаттиқ мафкуравий тазйиққа қарамай, Ўзбекистон халқи авлоддан авлодга ўтиб
келган ўз тарихий ва маданий қадриятларини ҳамда ўзига хос анъаналарини сақлаб
қолишга муваффақ бўлди.
Жаҳон илм-фани учун Мовароуннаҳрда фаолият олиб борган олимлар, улар
жумласида эса фақиҳларнинг меросини ҳам ўрганиш муҳим аҳамиятга эга[2].
Чунки, мовароуннаҳрлик фақиҳлар Ислом оламининг барча минтақаларида
ҳам тан олингандирлар. Улар томонидан ёзилган фиқҳий асарлар эса ҳозирги
вақтда ҳам илмий даргоҳларда Ислом фиқҳи бўйича дарслик вазифасини ўтамоқда.
Бу Мовароуннаҳрда фиқҳ илмининг юзага келиши, ривожланиш босқичлари,
йўналишлари, ўзига хос жиҳатлари ва анъаналарини ўрганишга жиддий ёндашиш
кераклигини кўрсатмоқда.
Ислом илмлари ичида энг кўп мурожаат қилинадигани бу Ислом ҳуқуқи
бўлмиш фиқҳ илмидир. Фиқҳ арабча “тушуниш”, “чуқур англаш” деган маъноларни
билдириб, уламолар истилоҳида Исломдаги шаръий ҳукмлар баёни яъни,
қонунчиликдан тортиб, то одоб ахлоқ меъёрларини ўз ичига олувчи кенг қамровли
соҳадир.
Ҳижрий I асрда Ислом ҳуқуқи шакллана бошлаб, ҳижрий II ва III асрларда
тараққиёт босқичларига кўтарилди. Ҳижрий II аср бошларида илк ҳуқуқий
мактаблар (мазҳаблар) юзага кела бошлади ва янги шаклланган Ислом жамияти
ўзининг бошланғич ҳуқуқий ва қонуний институтлари – муассасаларини қуришга
муваффақ бўлди.
Бугунги кунда Ислом дини ва унинг асосий қисми бўлмиш фиқҳ ¬ Ислом
ҳуқуқшунослигини давр талабларини назарда тутган ҳолда ўрганиш ва уни
ўзлаштириб, амалий ҳаётда ундан фойдаланиш бир заруратга айланди.
Мақола илмий даражада эътироф этилган тарихий методлар – тарихийлик,
қиёсий мантиқий таҳлил, таҳлил, кетма-кетлик, холислик, жамлаш (синергия)
тамойиллари асосида ёритилган. Маълумки, ер юзида мусулмончилик пайдо
бўлганидан буён асрлар давомида дунёнинг турли мамлакатларида юзлаб олиму-
уламолар Ислом ҳуқуқшунослиги билан машғул бўлиб келганлар.
Моворауннаҳр тарихи айниқса мазкур ўлкадаги Ислом ҳуқуқшунослиги,
тарихи, кўплаб шарқшунос, ҳуқуқшунос тарихчи олимларни қизиқтириб келган.
Айниқса мусулмон ҳуқуқшуносларини маҳаллий урф-одатларни ҳам одат ҳуқуқи
сифатида эътиборга олганликларини Академик Бартольд асарларида кўриш
мумкин[3].
Жумладан,
Петрушевский[4],
кейинчалик
Д.М.Еремов[5]
юрдошларимиздан Б.А.Ахмедов, А.Ўринбоев каби йирик шарқшунос, тарихчи
олимлар асарларида ҳам кўриш мумкин.
Бундан ташқари, йирик мутахассис, Исломшунос олим, академик
Н.Иброҳимовни, ю.ф.д.проф. А.Х.Саидовнинг хизматлари беқиёсдир. Шунингдек,
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue -1, №02 (2020) / ISSN 2181-1415
105
А.Муминов, И.Абдуллаев, Х.Хикматуллаев ва С.Исхаковларнинг хизматларини ҳам
қайд этиш зарурдир.
-Тадқиқот натижалари.
Ислом ҳуқуқшунослигининг асосий манбаси Қуръони карим 114 та сура ва
6236 та оятдан ташкил топган. Сура (боб) бир неча тугалланган маънодаги
гаплардан, баъзан ҳатто бутун бошли ҳикоя ёки моддадан иборат. Бошқа суралар
эса алоҳида бутун нутқдан иборат[6].
Маккада нозил бўлган суралар Мадинада нозил бўлганларидан фарқ қилади:
Макка суралари 90 та, Мадина суралари эса – 24 та. Макка суралари Исломнинг
дастлабки даврларини қамраб олганлиги боис уларда дунёнинг яратувчиси ва
бошқарувчиси бўлмиш олам ижодкори – Аллоҳ таоло ҳақидаги диний
таълимотнинг мажусийлик (бутпарастлик, кўп худолик)ка қарши очиқ кураши
муҳим ўрин тутами[7].
Ислом динининг асосий манбалари – Қуръони карим ва Ҳадиси шарифларда
баён қилинган ҳукмлар мажмуи ҳамма даврларда барча кишиларнинг эзгу
мақсадларига жавоб берадиган қонун-қоидалардир. Қуръони каримда бу тўғрида
шундай дейилган:
“Кимки Исломдан ўзга динни истаса (ихтиёр этса), ундан (у дин) сира қабул
қилинмагай ва у охиратда зиён кўргувчилардандир” (Оли Имрон сураси, 85-оят)[8].
Қуръони карим ва унинг асосида юзага келган Ислом фиқҳи инсон
турмушининг барча соҳаларини, жумладан мусулмоннинг ҳуқуқ ва бурчларини ҳам
қамраб олади. Тадқиқотчиларнинг ушбу мавзуга қизиқишининг боиси ҳам ана
шунда[9].
Қуръони каримдаги айрим оятларда намунали мусулмоннинг диний
эътиқодлари ва бурчлари очиқ-ойдин баён этилган. Масалан, Аллоҳ таоло “Бақара”
сурасининг 177-оятида:
“Юзларингизни Машриқ ва Мағ¬риб томонларига буришингиз (ибодат
қилишингизнинг ўзи тўла) яхшилик эмас, балки Аллоҳга, охи-рат кунига,
фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга иймон келтирган, ўзи яхши кўрган
молидан қариндошларига, етимларга, мискинларга, йўловчига, тилан¬чиларга ва
қулларни озод қилиш йўлида берадиган, намозни тўкис адо этиб, закотни тўлаб
юрадиган киши ва келишилган аҳдларига вафо қилгувчилар, шуниннгдек, оғир-
енгил кунларда ва жанг пайтида сабр қилгувчилар яхшилик (аҳли)дир. Айнан
ўшалар (имонларида) содиқдирлар ва айнан ўшалар тақводор¬дирлар”, деб
марҳамат қилган[10].
Инсоннинг ва бошқа тирик мавжудотларнинг ҳуқуқларига Исломда адолатли
қараш мавжудлигидан, чунончи, Қуръони каримдан келтирилган қуйидаги оят
далолат беради.
“Биз Ўз элчиларимизни ҳужжат (мўъжиза)лар билан юбордик ва улар билан
бирга Китоб ҳамда одамлар адолатни барпо қилишлари учун мезон (тарози ёки
меъёр) туширдик. Яна Биз темирни туширдик. Унда қувват ва одамлар учун
манфаатлар бордир. Аллоҳ Ўзига ва пайғамбарларига (Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш
билан) ғойибона ёрдам берадиган кишиларни билиш учун ҳам (темирни яратди).
Албатта Аллоҳ кучли ва қудратлидир” (Ҳадид сураси 25-оят)[11].
Қуръони каримда инсоннинг шаклланиши ва камол топишига ҳалал берувчи
хислатлар – ташаббуснинг, ҳаётий мақсаднинг, унга ҳаққо¬ний ёндашувнинг
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue -1, №02 (2020) / ISSN 2181-1415
106
йўқлиги, ўз кучига ва имкониятларига ишонмаслик қораланади. Бу хусусида
Қуръони каримда:
“Унинг (инсоннинг) олдида ҳам, ортида ҳам таъқиб этувчи (фаришталар)
бўлиб, улар Аллоҳнинг амри билан уни муҳофаза қилиб турурлар. Албатта, Аллоҳ
бирок қавм ўзларидаги нарсани (неъматларга нисбатан муносабатини)
ўзгартирма¬гунларича улардаги нарсани (ҳолатни ёмон ҳолатга) ўзгартирмас.
Аллоҳ бирор қавмга ёмонликни раво кўрса, бас, уни қайтариб бўлмас ва улар учун
Ундан ўзга бошқарувчи йўқдир”, дейилган (Раъд сураси 11-оят)[12].
Инсон ҳақидаги Исломий концепцияни ишлаб чиқишда ин¬соннинг ҳуқуқ ва
бурчлари, эркинликлари ва масъулияти муаммоси борган сайин каттароқ жой
эгаллаб бормоқда. Ислом динида эркинлик инсоннинг қудратли Аллоҳга
бўйсуниши билан алоқадор. Аммо мусулмон бу эркинликдан қандай
фойдаланаётганлиги учун жавобгар, зеро бу эркинлик масъулиятсизликни
билдирмайди.
Мусулмонлар орасида хайр-эҳсон қилиш якдиллик билан маъқулланади,
хусусан, бу иш билан шуғулланадиган кишилар донолигининг нишонаси деб
қаралади. Бу борада Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Бақара сураси,
272-оятида шундай марҳамат қилган:
“Уларнинг ҳидояти Сизнинг зиммангизда эмас (эй, Муҳаммад!), балки, Аллоҳ
(Ўзи) хоҳлаган кишиларни ҳидоят йўллагай. Неки қилган хайр-эҳсонларингиз
бўлса, у ўзларингиз учундир. Фақат Аллоҳ (“юзи”) учунгина эҳсон қилгайсиз!
Қилган ҳар бир хайр-эҳсонингиз (савоби) сизларга адолатсизлик қилинмаган ҳолид
мукаммал қайтарилур”, дейилган[13].
Ислом динининг буюклиги, қонунларининг улуғворлиги, унинг иқтисодий
тизимининг инсон эҳтиёжлари ва жамият манфаатлари ҳақида ғамхўрлик қилиши
шариатда белгиланган ҳамда мақсади шахс ва жамият манфаатларини
таъминлашдан иборат бўлган бойликларни тақсимлашни эътироф этишда айниқса
ёрқин намоён бўлади.
Ислом инсоннинг ўз меҳнати билан ишлаб топган мулкига эгалик қилиш
ҳуқуқини кафолатлайди ва ҳимоя қилади. Бу борада Қуръони каримда шундай
дейилади:
“Дарҳақиқат, Аллоҳ омонатни ўз эгаларига топширишингиз ва одамлар
ўртасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишингизни буюрар. Албатта,
Аллоҳ сизларга яхшигина насиҳат қилур. Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўруви
Зотдир” (Нисо сураси
58-оят)[14].
Бошқа бир оятда эса:
“Бас, кимки (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (Қиёмат куни)
уни кўрар” (Залзала сураси 7-оят)[15].
“Бас, Парвардигорлари уларни (дуоларини) ижобат этиб, (деди): “Албатта
Мен сизлардан амал қилгувчининг – хоҳ эркак бўлсин ва хоҳ аёл бўлсин – амали зое
қилмасман. (Маккадан) ҳижрат қилган, юртларидан бадарға қилинган, Менинг
йўлимда азият чеккан, жанг қилган ва қатл этилганларнинг гуноҳларини каффорат
қилурман ва Аллоҳнинг мукофоти сифатида уларнинг остиларидан анҳорлар оқиб
турадиган, абадий яшаладиган жаннат (боғлари)га киритурман. Аллоҳнинг
ҳузурида (мўминлар учун) яхши савоблар (бордир)”
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue -1, №02 (2020) / ISSN 2181-1415
107
(Оли-Имрон сураси 195-оят)[16].
Меҳнатга лаёқатсиз барча кишилар, беморлар, ёш болалар, ногиронлар,
қариялар, аёллар, ишсизлар ва қўлидан келса ва бунга тайёр бўлса ҳам тирикчилик
учун пул топа олмайдиганлар, шунингдек, оиласини боқиш учун етарли маблағи
бўлмаганлар жамият бойлигидан ва Аллоҳ ишлаб пул топиш имконини берган
кишилардан ўз улушини олиши керак.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “(Эй инсонлар!) Аллоҳга ва унинг
пайғамбари (Муҳаммад)га имон келтирингиз ҳамда У сизларни халифа қилиб
қўйган нарсалардан (бойликларингиздан) эҳон қилингиз! Бас, сизлардан имон
келтирган ва эҳсон қилган зотлар учун катта мукофот бордир” (Ҳадид сураси 7-
оят)[17].
“...уларга Аллоҳнинг сизларга ато этган молидан берингиз! …” (Нур сураси 33-
оят)[18].
Хусусий мулк жамиятнинг иқтидорли, истеъдодли аъзоларига миллий
бойликни кўпайтиришга қаратилган меҳнатларининг натижа¬сига эгалик
қилишдан иборат адолатли имкониятни беради.
Ушбу асосий қоиданинг мақсади – инсон ҳаракатларини рағбатлантиришни
таъминлаш ва унинг иқтисодий фаоллигини инсоният фойдасига ва
фаровонлигига йўналтиришдан иборат. Бу бизга нима учун айримлар бой,
бошқалар эса камбағаллигининг сабабларини ҳам тушунтиради. Бундай
тенгсизлик адолат тақозо¬сидир, зеро ана шунда одамларнинг ақлий ва жисмоний
имкони¬ятларидаги фарқлар инобатга олинади. Инсонга табиий қобилият,
истеъдод ва феъл-атворни Аллоҳ таолонинг Ўзи беради.
Жисмонан меҳнатга қодир бўлмаганлар ёки бутун ҳаракатларига қарамай
даромади эҳтиёжларини қондиришга етмайдиганлар учун эса Ислом дини бойлиги
муайян нисобга етган кишиларга закот тўлаш мажбуриятини юклаш орқали
ғамхўрлик қилади, шу билан уларга муносиб ҳаётни таъминлайди.
Қуръони каримда бу хусусида шундай дейилган:
“... (топган) мол-мулкларидан (ажратилган) маълум ҳақ борки, у тиланчи ва
маҳрум кишилар учундир” (Маориж сураси 24-25-оятлар)[19].
Иқтисодий тенгсизлик инсон табиати ва адолат қоидаларига батамом мос
келади. Коммунистик тузум иқтисодий тенгсизликни тугатишга бефойда уринди,
унинг натижасида инсоният миллионлаб қурбонлар берди. Бу мумкин бўлмаган,
мантиққа ва инсон табиатига зид бўлган нарсани қилишга интилиш эди. У
парокандалик келтириб чиқарди ва социализм иқтисодий тизимининг барбод
бўлишига олиб келди.
Қуръони каримда:
“Улар қилган саъй (ҳаракат)лари ҳаёти дунёдаёқ йўқ бўлиб
кетгану, аммо ўзларини ишни чиройли қилаётган ҳисоблайдилар” ҳақида сўз
юритилган (Қаҳф сураси 104-оят)[20].
Ислом инсоннинг хусусий мулкка эгалик қилиш ва уни ўз билганича тасарруф
этиш ҳуқуқини тан олади, чунки у ўз мулкига меҳнати билан эришган. Бу концепция
инсоннинг ўз мулкига эгалик қилиш, уни тасарруф этиш ва ундан қонуний йўл
билан фойда олишдан иборат табиий инстинкти билан тўла мос келади.
Ушбу ғоя инсоннинг эркин меҳнат қилиши ва ҳаёт учун зарур неъматларни
ишлаб топиши, бинобарин, ўз ҳаракатлари натижасида олган нарсаларига эгалик
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue -1, №02 (2020) / ISSN 2181-1415
108
қилишга ҳақли бўлишини ифодалайдиган Ислом эркинлик концепциясига
асосланади.
Ислом дини инсонга мулкига ўз истагича эгалик қилиш ва уни ўз билганича
тасарруф этиш эркинлигини берса-да, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш
мақсадида баъзи бир чеклашларни белгилайди ва инсонга бир қатор ижтимоий
вазифаларни юклайди. Ана шу мақсадда Ислом дини мулк ёки ишлаб чиқариш
воситасининг эгасига у оладиган фойдадан муайян солиқлар тўлашни ва бир қатор
ахлоқий мажбуриятларни бажаришни юклайди.
Аллоҳ таоло бизга ерни ободонлаштириш ва унинг бойликларидан
фойдаланишни буюрган:
“У сизларни ердан пайдо қилиб, сизларни уни обод этувчи этди” (Ҳуд сураси
61-оят)[21].
Ислом дини инсон ўзи яратадиган ёки меҳнати билан очадиган нарсасига
эгалик қилиш ҳуқуқига эгалигини белгилаб донолик намойиш этган. Бу дин меҳнат
қилиш ҳуқуқини белгилаб қўйди ва ўн тўрт аср илгари унинг ҳимояланишини
одамларнинг ўзлари ишлаб чиққан ҳар қандай қонун-қоидалардан тўлароқ ва
мукаммалроқ қилиб кафолатлаб қўйди.
Аллоҳ таоло ерни яратганда, уни Ўзининг нури билан ёритди, унга Ўзининг
саҳоватидан инсонга муносиб ҳаёт кечириши учун воситалар берадиган табиий
бойликлар ўлчаб берди. Қуръони каримда бу тўғрида шундай дейилган:
“Ерни эса, уни ёйиқ – ва унга тоғларни ўрнатдик ҳамда унда (ҳар ернинг
ўзига) мос турли нарсаларни (ўсимлик, меваларни) ундириб-ўстирдик. Яна унда
(ерда) сизлар учун ҳам, сизлар ризқлантирувчиси саналмайдиганлар учун ҳам
тирикчилик (ризқу-насибалар)ни яратиб қўйдик” (Ҳижр сураси 19-20 оятлар)[22].
Ислом дини меҳнат – бойликларни тақсимлашнинг асосий омили ва хусусий
мулкнинг асосий манбаи деб ҳисоблайди. Бу борада Аллоҳ таоло шундай дейди:
“Ким яхши амал қилса, ўзи учундир. Ким ёмонлик қилса ҳам ўз зиёнигадир.
Рабингиз бандаларга ноҳақлик қилувчи эмасдир” (Фуссилат сураси 46-оят)[23].
Ислом иқтисодий тизимида бойликни тақсимлаш усули инсон сарфлайдиган
кучга ёки у бирон-бир ишга пул сарфлаб қиладиган таваккалга (оқибатларини
ўрганиб
чиқиб,
Яратганга
суяниш)
асосланади.
Аслида
бу
адолатни
кафолатлайдиган ва фуқаролар манфаатларини ҳимоя қиладиган қоидадир.
Ислом ҳуқуқшунослигининг асосий манбаи бўлмиш Қуръони каримда
судхўрлик қораланади ва қарз берганлик учун фоиз оладиганларга қарши
муросасиз курашади.
Аллоҳ таоло айтади:
“Судхўрлар (Қиёмат кунида қабрларидан) жин чалиб кетган одам каби
(ҳолатда) кўпадилар. Бунинг сабаби – уларнинг: “Бай (савдо-сотиқ) ҳам
судхўрликнинг ҳудди ўзи” – деган гаплари (ақидалари)дир.
Ҳолбуки, Аллоҳ байни ҳалол, судхўрликни (эса) ҳаром қилган. Бас, кимга
Раббидан насиҳат етгач (судхўрликдан) тўхтаса, у ҳолда аввалги ўтгани – ўзига ва
унинг иши Аллоҳга (ҳавола). Ким яна (судхўрликка) қайтса, ўшалар дўзах
аҳлидирлар ва унда абадий қолувчилардир.
Аллоҳ судхўрликнинг (фойдасини) йўқ қилади ва садақа (берувчиларга
бойлик)ларни зиёда этади. Аллоҳ ҳар қандай (судхўрликни ҳалол деб билувчи)
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue -1, №02 (2020) / ISSN 2181-1415
109
кофирни ва (уни давом эттирувчи) гуноҳкорни ёқтирмайди” (Бақара сураси 275-
276-оятлар)[24].
“Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (чинакам) мўмин бўлсангиз
судхўрлик сарқитидан вож кечингиз” (Бақара сураси 278-оят)[25].
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам рибони еювчини ҳам, рибо берувчини ҳам, котиби-ёзиб қўювчини ҳам,
гувоҳларини ҳам лаънатладилар ва “Улар барчаси (гуноҳда) баробардир”, дедилар
(Имом Муслим ривояти).
Шарҳ: Рибо – кишини ҳалокатга олиб борувчи гуноҳи кабиралар жумласидан
бўлиб, Аллоҳ таоло судхўрни дўзах азоби билан огоҳлантирган ва судхўрликни
ташламаган одамга Аллоҳ ва Расули томонидан уруш эълон қилинишини
билдирган.
Чунки,
судхўрликда
ҳожатманд
ва
камбағал
кишиларнинг
муҳтожлигидан фойдаланиб, уларга зулм ўтказиш бор. Шунинг учун Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам судхўрларни лаънатлаганлар.
Судхўрлик мусулмон жамиятидаги ҳамкорлик ва ўзаро масъулиятнинг энг
муҳим қоидаларини йўқ қилади. Аллоҳ таоло айтади:
“Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да
ҳамкорлик қилмангиз” (Моида сураси 2-оят)[26].
Буюк Аллоҳ одамларни турли қобилиятларга эга қилиб яратган: кимгадир
алоҳида истеъдод, кимгадир бошқаларга нисбатан кўпроқ бойлик берган. Шундай
экан, одамлар бир-бирларини ёллашлари ва бир-бирларининг маҳоратидан фойда
олишлари мумкин.
Ислом дини билишнинг қандайдир чегарасини тан олмайди ва доимо мўмин-
мусулмонларни янги билимлар олишга чақиради. Буюк Аллоҳ шундай дейди:
“Сизларга эса оз илм берилгандир” (Исро сураси 85-оят)[27].
Кимда таълим олишни давом эттириш қобилияти ва имконияти бўлса, унга
албатта ёрдам бериш керак. Мужтаҳидларни, яъни диний илмлар соҳасидаги
мутахассисларни, шунингдек, муҳандислар, дунёвий билимлар соҳасидаги
кашфиётчиларни тайёрлаш ана шу тариқа амалга оширилади. Дунёвий билимларни
ўрганиш ҳам мусулмонлар учун фарзи кифоя ҳисобланади.
Инсоннинг уй-жой ёки бошпанага эга бўлиш ҳуқуқи Ислом динида уч жиҳати
билан ажралиб туради. Биринчидан, Ислом дини мусулмон давлатида яшайдиган
ҳар бир инсоннинг уни қаноатлантирадиган уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқини
тасдиқлайди ва унга бу турар жойни беришни давлатнинг вазифаси деб
ҳисоблайди. Иккинчидан, Ислом дини турар-жой дахлсизлиги ҳуқуқини
тасдиқлайди. Қуръони каримда шундай дейилган:
“Агар сизларга “қайтинглар” дейилса, қайтиб кетаверингиз! Шу сизлар учун
энг тоза (йўлдир). Аллоҳ қилаётган амалларингизни билгувчидир” (Нур сураси 28-
оят)[28].
Қуръони каримнинг ушбу ояти одамлар конституциялар ва инсон ҳуқуқлари
декларацияларига киритишларидан ўн тўрт аср аввал инсоннинг турар-жой
дахлсизлигига бўлган ҳуқуқини мустаҳкамлаб қўйган.
Аллоҳ бой одамларга камбағаллар фойдасига беришни буюрган закот аниқ
белгиланган мажбурият бўлиб, унинг бажарилишини давлат назорат қилиб туради,
сўнгра уни муҳтожлар ўртасида тақсимлайди, шунингдек, ушбу қарзни тўлашдан
бўйин товлаётган кишиларни закот тўлашга мажбур қилади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue -1, №02 (2020) / ISSN 2181-1415
110
“Ҳосил йиғиш кунида (муҳтожларга) ҳаққини (ушри ва хирожини) берингиз
ва исроф қилмангиз! Албатта, У исроф қилувчиларни севмайди” (Анъом сураси 141-
оят)[29].
Яъни: Аллоҳ сизларга йўқ ердан пайдо қилиб берган ғалла ва меваларнинг
ҳамма хилини уялмай еяверинглар, лекин икки нарсани эсдан чиқарманглар:
биринчиси, ўрим-йиғим пайтида Аллоҳ мискин-бечораларга беришни буюрган
закотини адо қилинглар, иккинчиси, беҳуда исроф қилманглар. Исломнинг илк
даврида далалар ва боғлар ҳосилидан фуқаро ва мискинларга бироз ажратиш вожиб
(мажбурий) бўлган эди. Мадинаи мунавварага борилганидан кейин, иккинчи
ҳижрий йили дала ва боғларнинг закоти аниқ бўлди: ёмғир суви билан
суғориладиган ердан олинган ҳосилнинг ўндан бир қисми (ушр) ва қўлда
суғориладиган ерлар ҳосилининг йигирмадан бир ҳиссасини закот қилиб бериш
вожиб бўлди.
Закот масаласида унинг қайси мулкдан тўланиши, миқдори, тўлов вақти,
кимлардан олиниши ва кимларга сарфланиши аниқ белгилаб қўйилган. Қонун
чиқарувчи Аллоҳнинг ўзи ушбу тафсилотларни белгилаб ва тушунтириб мазкур
масъулиятни ўз зиммасига олган.
Аллоҳ мусулмон давлатида яшаётган ва Ислом нуқтаи назаридан ёлғон
бўлган ўз динига эътиқод қиладиган мусулмон бўлмаган киши бўлса ҳам, қўл чўзиб
юришига, хайр-садақа ҳисобидан яшашига ва бировларнинг хайриясига боғлиқ
бўлиб қолишига йўл қўя олмайди. Шунга қарамай, Ислом давлати мусулмон
бўлмаганларни ва уларнинг оила аъзоларини мусулмонлар хазинаси ҳисобидан
таъминлайди.
Ислом давлати давлат лавозимларига тайинланиш чоғида барча
мусулмонларга тенг имкониятларни таъминлаши шарт. Ислом дини лавозимга
тайинланишидан аввал ҳалоллик, самимийлик, ҳақиқат¬гўйлик, масъулиятни
зиммасига ола билиш каби бир қатор шарт ва талабларни белгилаган. Агар лавозим
чуқур билим, малака ва тажрибани талаб қилса, ҳалоллик ва самимийликнинг ўзи
етарли эмас.
Мусулмонлар раҳбарининг вазифаларига ҳар бир давлат мансабига энг
малакали ва муносиб кишиларни танлаш ва тайинлаш киради. Бу талаб Қуръони
каримннинг қуйидаги қоидаларига тўла мос келади:
“Дарҳақиқат, Аллоҳ омонатни ўз эгаларига топширишингиз ва одамлар
ўртасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюрар. Албатта, Аллоҳ
сизларга яхшигина насиҳат қилур. Албатта, Аллоҳ эшитувчи ва кўрувчи Зотдир”
(Нисо сураси 58-оят)[30].
Мусулмон умматида доимо ижтимоий-психологик, ташкилий асос ўз вақтида
ишга тушарди – бу оила-уруғ, қўшни-жамоа, уруғ-қабила биродарлиги тизимида
вазифалар
ва
мажбуриятларнинг
аниқ
тақсимланганлиги
ҳамда
ўзаро
бўйсунишдир.
Уларни бузиш нафақат Ислом ҳуқуқшунослиги кўрсатмаларига қарши
боришни, балки ҳар бир инсон учун муҳим бўлган биргаликдаги тантаналар ва
байрамлар қувончи билан тўлдирилган, қайғули кунларда ҳамдардлик кўрсатиш
билан мунавварлашган турмуш мулоқоти муҳитидан айрилиш ва, албатта, ўзаро
ёрдам, қўллаб-қувватлаш, етимлар, беваларга нисбатан раҳм-шафқат одатлари
билан кафолатланган ижтимоий ҳимоясиз қолишни ҳам билдирарди[31].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue -1, №02 (2020) / ISSN 2181-1415
111
Ислом камбағаллар ва қашшоқларнинг бойлар мулкининг бир қисмига ҳақли
эканлигини тасдиқлаган биринчи дин бўлди. Бунинг устига, Ислом ушбу ҳуқуқни
дин аҳкомларидан бири деб эълон қилди.
Аллоҳ ўзига тўқ одамларга камбағаллар фойдасига тўлашни буюрган закот
аниқ белгиланган мажбурият бўлиб, унинг бажарилишини давлат кузатиб туради,
сўнгра муҳтожлар орасида тақсимлайди ҳамда ушбу бурчни бажаришдан бўйин
товлаётган кишиларни тўлашга мажбур қилади.
Камбағал ва қашшоқ кишиларнинг мулкдор кишилар эга бўлган бойликнинг
бир қисмини олиши камбағалларнинг барча эътироф этган ҳуқуқи, бойлар тўлаши
керак бўлган ўзига хос қарздир. Бу қоида 14 аср илгари Қуръони каримда белгилаб
қўйилган эди.
Аллоҳ таоло бу хусусида шундай марҳамат қилади:
“Уларнинг мол-мулкларида тиланчи ва маҳрум (муҳтож) кишилар учун
(ажратилган) ҳақ (улуш) бўлар эди” (Зориёт сураси 19-оят)[32].
Аллоҳ шундай деб ўргатади:
“Намозни баркамол ўқингиз, закот берингиз ва рукуъ қилувчилар
(намозхонлар) билан бирга рукуъ қилингиз (намоз ўқингиз!) ” (Бақара сураси 43-
оят)[33].
Айтиш керакки, закот масаласида унинг қайси мулкдан тўланиши, миқдори,
тўланиш вақти, кимлар тўлаши ва кимларга сарфланиши аниқ белгиланган.
“Закот – ўзига хос муҳтож мусулмонлар фойдасига олинадиган солиқ, – деб
ҳисоблайди Н.И.Матар – Қуръони каримда закот художўйлик билан боғланади,
чунки худога ишониш эзгу ишларда намоён бўлади. Мусулмон йилда бир марта ўз
маблағининг 2,5 фоизини закот сифатида муҳтожларга тўлайди” [34].
Мусулмон фақиҳлар камбағалларнинг мулкдорлар бойлигининг бир қисмини
олиш ҳуқуқини мулкчилик ҳуқуқига киритадилар ва мулк эгасининг ўз мулкини
закот тўлагунча тасарруф этишини тақиқлайдилар. Улар ушбу ҳуқуқни биринчи
ўринга қўйиб ва закотни барча қарзлардан аввал тўлаш керак деб ҳисоблаб, бу
ҳуқуққа алоҳида урғу берадилар. Камбағаллар ва қашшоқлар бойлар мулкидаги
улушлари бўлмиш закотни улар ўзларига қарз берган барча кишиларга қарзни
қайтаришларидан аввал оладилар.
Камбағал бойнинг мулкидан оладиган улуш унинг Исломдаги ҳуқуқларга хос
барча белгиларга эга бўлган ҳуқуқидир. Камбағал бугун дунёда маълум бўлган
ижтимоий ҳимоя тизими доирасида олаётган ёрдам эса ушбу ҳуқуқни эслатади,
холос. Чунки у ушбу тизим тарғиботчилари таъкидлаганларидек, ана шу ҳуқуқ эга
бўлган куч ва мажбуриятга эга эмас [35].
Ислом камбағалларга: “бойларнинг қўлидаги барча нарсалар сизнинг
меҳнатингиз маҳсули ва шу боис сизни буларнинг ҳаммасидан маҳрум қилганларга
қарши курашиб, уларни қайтариш ҳуқуқига эгасиз” демайди. Бу нотўғри, чунки
барча нарсалар Аллоҳники. Яратган бандаларига мулкни Аллоҳнинг ўзи беради. Бу
ерда ҳеч қандай адолатсизлик, меҳнаткашнинг ҳуқуқини поймол этиш йўқ. Аллоҳ
ўзи истаган қулига сахийлик қилади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
“У сизларни ернинг халифалари қилиб қўйган ва ато этган (неъмат)ларида
сизларни синаш учун баъзиларингизни баъзиларингиздан (юқори) даражаларга
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue -1, №02 (2020) / ISSN 2181-1415
112
кўтарган Зотдир. Албатта, Рабингиз жазода тезкор ва У кечиримли ва раҳмли
Зотдир” (Анъом сураси 165-оят)[36].
Ислом қарздан қутулишни адолат, раҳм-шафқат ва сахийлик ҳукмрон бўлган
Ислом давлатида яшайдиган инсоннинг асосий эҳтиёжларидан бири, деб
ҳисоблайди. Ислом нуқтаи назаридан, мусулмоннинг қарздан қутулиш эҳтиёжи
муҳимликда унинг емиш, кийим-кечак, уй-жой, хизматкор ва отга бўлган
эҳтиёжидан кам бўлмаган эҳтиёждир.
“Инсоният оддий биологик жинсий яқинликдан давлат томонидан
тасдиқланган юридик шартнома шаклидаги ҳужжат билан расмийлаштирилган
никоҳ даражасига етган ижтимоий ташкилот пайдо бўлгунча жуда узоқ даврни
ўтган. Бундай узоқ ва мураккаб тарихий жараёнда пайдо бўлган муҳим
босқичлардан бири мусулмон оила ҳуқуқи ҳисобланади” [37].
Айнан Ислом тизими ўз фуқароларининг поклиги ва тақводорлигини
таъминлаш, яъни никоҳга кириш учун махсус модда ажратган.
Ислом динининг иқтисодий тизими ишлаб чиқаришни ривож-лантириш
даражаси ва суръатини оширишни ҳамда ҳажмини кўпайтиришни шахснинг асосий
эҳтиёжларидан бирига айлантиради ва уни давлат хазинасидан қарз бериш орқали
таъминлайди. Зеро, ҳар бир якка ишлаб чиқарувчининг ишлаб чиқаришни
кўпайтириши давлатнинг қудратини оширади, бу эса Ислом динини фаол
тарқатиш, унинг муқаддас жойларини ҳимоя қилиш учун имконият беради.
Агар парвардигор гуноҳ ишларга ботганларни қаттиқ жазолашни истаса,
уларга азоб юбормайди, балки ҳалол ва яхши хулқдан оғган шахсларни
(гуноҳкорларни) аниқ халос этиш учун уларни гуноҳ ишларга кўпроқ рўбарў қилиш
билан синайди. Адолатсиз равишда фаровон ҳаёт кечираётганларни Аллоҳ “золим
ва жиноятчи” деб ҳисоблайди. Албатта бу ўринда бойликнинг ўзи эмас, балки жуда
тез, баъзан ҳаром йўл билан бойиб кетган фуқароларнинг паст маънавий, ахлоқий
даражаси сабабдир[38].
Айни пайтда “… кишилар бордирки, уларни на тижорат ва на савдо (ишлари)
Аллоҳни зикридан, намозни баркамол адо этишдан ва закотни беришдан чалғита
олмас. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган (қиёмат)дан қўрқурлар.
Улар қилган эзгу амал¬лари сабабли Аллоҳнинг мукофотлаши ва яна уларга Ўз
фазли билан зиёда (савобларни ато) этиш учун (ибодат қилурлар). Аллоҳ (Ўзи)
хоҳлаган кишиларга беҳисоб ризқ берур” (Нур сураси 37, 38-оятлар)[39].
Ушбу вазиятда Пайғамбаримиз бизга кўрсатганидек, моддий неъматлар
ҳақиқий диндорларни Аллоҳ, охират ҳақидаги фикрлардан чалғит¬майди ва улар
ибодат қилишда, кам таъминланганларга ёрдам беришда ва бошқа эзгу ишларни
қилишда давом этадилар. Ва, бу ўринда, ҳаммамизга, шубҳасиз, парвардигорнинг
яна бир аҳди ёрдам беради:
“(Эй, Муҳаммад!) Раббингизнинг раҳматини (Пайғамбарликни) улар
тақсимлайдиларми?! Уларнинг дунё ҳаётидаги тирикчиликларни ҳам уларнинг
ўрталарида Биз тақсимлаганмиз бир-бирларини бўйин сундириш (ишлатиш)лари
учун баъзиларини баъзиларидан даражаларини кўтариб қўйганмиз. Раббингизни
раҳмати эса улар тўплайдиган нарса (бойлик)ларидан яхшироқдир” (Зухруф
сураси 32-оят)[40].
Қуръони каримда абадий ҳуқуқ ҳақида ҳам сўз юритилади:
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue -1, №02 (2020) / ISSN 2181-1415
113
“Осмонлар ва ердаги бор нарса Аллоҳникидир. Ичингиздаги нарсани хоҳ
ошкора қилсангиз ёки яширсанзиз ҳам, Алоҳ сизларни у билан ҳисоб-китоб қилур.
Сўнгра Ўзи хоҳлаган кишини мағфират қилиб, Ўзи хоҳлаган кишини азоблар. Аллоҳ
ҳамма нарсага қодирдир” (Бақара сураси 284-оят)[41].
Аллоҳ берган мулкка эгалик қилиш бир неъматдир. У ҳар кимга ҳам ва бир
даражада ҳам насиб қилмайди. Мулкий тенгсизликни Аллоҳ олдиндан белгилаб
қўйган:
“Аллоҳ баъзиларингиздан базила¬рингизни ризқда юқори қилиб қўйди. Бас,
бу (ризқда) юқори қилинганлар ўзларининг ризқларини қўл остидаги (қул)ларига
бермайдиларки, барчалари (ризқда) баробар бўлиб олсалар. Бас, Аллонинг
нематини инкор этадиларми?! ” (Наҳл сураси 71-оят)[42].
Ислом дини нуқтаи назаридан, мулк – “Аллоҳнинг ҳадяси” экан, у муқаддас ва
дахлсиздир. Бахиллик – гуноҳ, уни Аллоҳ қоралайди. Қуръони каримда хусусий
мулкни муҳофаза қилиш чораларининг бутун бир тизими белгиланган. Фиқҳда энг
оғир жазолар бешта жиноят учун белгиланган бўлиб, улардан иккитаси –
босқинчилик ва ўғрилик. Босқинчилик учун ўлим жазоси белгиланган. Ўғрилик –
сирқат, Қуръони каримга мувофиқ, ўнг қўлни (кафтни), иккинчи марта содир
этилган ўғрилик чап оёқни кесиб ташлаш билан жазоланади[43].
Ислом фиқҳининг Қуръони каримга асосланган қоидаларида ҳаддан ташқари
катта ерга эгалик қилиш қораланади, (табақалар сақлангани ҳолда) тенглик
зарурлиги ҳақидаги қоидалар белгиланган, порахўрликдан эҳтиёт бўлишга
чақирилади, яъни аслида биз курашчан атеистлар ҳукмронлик қилган вақтларда,
афсуски, анча эсдан чиқарган абадий қадриятлар эълон қилинади.
Айтиш жоизки, Қуръони карим мусулмонларнинг барча ҳуқуқ ва
мажбуриятлари ҳақидаги юридик кўрсатмалар ва қоидаларни сиғдира олмаган.
Афтидан, Р.Шарль қуйидаги хулосани берган: “Қуръони карим асло кодекс эмас.
Бинобарин,
бу
китоб,
айримлар
таъкидлаганларидек,
“бутун
Ислом
ҳуқуқшунослигини ифодалашдан” йи¬роқ”[44].
-Хулоса ва таклифлар (Conclusion/Recommendations)
Ислом ҳуқуқшунослиги, шу боис ҳам ўзининг тарихий вазифасини бажара
олди. Бу вазифа Қуръони каримнинг чекланган кўрсатмаларидан иборат эмас эди,
балки энг умумий жиҳатлари билангина уларга ўзининг ғоявий-назарий асоси
сифатида таянган, аниқ мазмунни эса ҳуқуқшуносларнинг асарларидан олган.
Умуман олганда, мустақил демократик йўлдан дадил одимлаётган
Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимиз манфаатлари кўзланган
ислоҳотларни амалга оширишга қаратилгани билан эътиборлидир. Бу жиҳатлар
Конституциямизда ҳам мустаҳкамлаб қўйилган. Жумладан, Бош Қомусимизнинг II
боб 13 моддасида “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний
принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-
қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.
АДАБИЁТЛАР
1 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий
Мажлисга Мурожаатномаси // Халқ сўзи газетаси, 2017 йил 23 декабрь.
2 Мўминов А. Мовароуннаҳр ҳанафий фиқҳи // Имом Бухорий сабоқлари. –
Тошкент, 2001. - № 1. – Б. 88-91.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue -1, №02 (2020) / ISSN 2181-1415
114
3 Бартольд соч. Т-IX-M 1963. C. 532-533.
4 Петрушевский И.П.Ислам в Иране в VII-XV вв. – Л 1966 С. 137.
5 Еремов Д.М. Шариат-исламский кодекс права и морали //Азия и Африка
сегодня. 1991. N 7. C. 32.
6 Манноъ ал Қаттан. (Мабоҳис фи улум ил Қуръан). Байрут, 1980.
7 Васильев А. Учение Корана и Мухаммеданского предания о боге и
предопределении. Казань, 1987. С. 7.
8 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
61-Б.
9 Нофал И.Г. Курс мусульманского права (О собственности). СПб., 1896; Торнау
Н. Е. О праве собственности по мусульманскому законодательству. СПб., 1882; Фон
ден Берг. Основные начала мусульманского права согласно учения имамов Абу-
Ханифа и Шафии. СПб., 1882; Шарль Р. Мусульманское право. М, 1959; Садагдар М. И.
Основы мусульманского права. М., 1968; Абраров Ш.Шариат и его социалная
сущьность. Т., 1961; Антаки П.В. Сборник постановлений шариата по семейному и
наследственному праву, 1912; Керимов Г.М. Шариат и его социалная сущность. Баку,
1987; Гордон-Полонская Л.Р. Мусульманские течения в общественной мысли Индии
и Пакистана. М., 1963; и др.
10 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
Б. 27.
11 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
Б. 541.
12 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
250-Б.
13 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
46-Б.
14 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
87-Б.
15 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
599-Б.
16 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
76-Б.
17 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
538-Б.
18 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
354-Б.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue -1, №02 (2020) / ISSN 2181-1415
115
19 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
Б. 569.
20 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
Б. 304.
21 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
Б. 228.
22 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
263-Б
23 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
481-Б
23 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
47-Б
24 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
47-Б
25 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
106-Б
26 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
290-Б
27 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
353-Б
28 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
146-Б
29 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
87-Б
30 Турсунова С. Д. Никоҳ бахтли оила кафолатидир // Соғлом авлод учун. 1997.
№9.
31 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
520-Б
32 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
7-Б
33 Matar №. I. Islam for Beginners. New York, London, 1997. P. 53.
34 Хуссейн Хамид Хасан. Право на социальную защиту. Исламабад, 1995. С. 10.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue -1, №02 (2020) / ISSN 2181-1415
116
35 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
150. Б
36 Жабборов С. И. Мусулмон ҳуқуқи ва одат нормалари. Т., 2001. – 82. Б.
37 Рахманкулов Х. А., Рахманов А. Р. Права человека: история и современность.
Т., 1998. С. 174.
38 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
355. Б
39 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
491. Б
40 Қуръони карим: маънолар таржимаси / Таржима ва изоҳлар муаллифи
Абдулазиз Мансур. Т., 2001. Б. 491.
41 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
49. Б
42 Шайх Абдулазиз Мансур “Қуръони карим маъноларининг таржима ва
тафсири” – Т.: “Тошкент ислом университети” нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2014. –
274. Б
43 Ражабова М. Шариатда жиноят ва жазо. Т., 1996. Б. 100 – 117. Қўшимча
маълумотлар учун: Бурҳониддин Марғиноний. Ал-Ҳидоя. Қозон, 1905. Т. 1-2. Б. 860.
44 Шарль Р. Мусульманское право / Первод с французского С. И. Волка. Под
ред. и с предис. Е. А. Беляева. М., 1959. С. 19.
