Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Update of cadastre map and plans on the basis of remote
sound materials.
Olimjon Allanazarov
1
Nurali Umarov
2
Tashkent State Technical University named after Islam Karimov
Samarkand State Institute of Architecture and Construction
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2020
Received in revised form
15 November 2020
Accepted 20 November 2020
Available online
15 December 2020
The article deals with the use of remote sensing materials for
cadastral maps and plans. Nowadays, as a result of working with
remote materials, the focus is on performing these processes
through technical tools equipped with special software capable
of creating, storing, updating, and, if necessary, mapping data
collected on a variety of topics.
2181-
1415/© 2020 in
Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Remote sensing
Special software
Satellite imagery
Card
Paper card
Digital electronic card
3D model
Decoding.
Кадастр карта ва планларини масофадан зондлаш
материаллари асосида янгилаш
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Масофадан зондлаш
Махсус дастурлар
Космик суратлар
Карта
Қоғозли
карта
Рақамли электрон карта
3D модел
Дешифровка қилиш
Мақолада кадастр карта ва планларини масофадан
зондлаш материалларидан фойдаланиш масалалари
келтирилган.
Ҳозирги
кунда
масофадан
олинган
материаллар
билан
ишлаш
натижасида,
улардан
фойдаланиб турли мавзудаги карталарни тузиш, сақлаш,
зурур ҳолларда янгилаш ва мақсадга қараб тўпланган
маълумотларни
таҳлил
қилиш
ва
қайта
ишлаш
имкониятига
эга
бўлган
махсус
дастурлар
билан
1
PhD. Tashkent State Technical University named after Islam Karimov
2
Doctoral student of Samarkand State Institute of Architecture and Construction
E-mail:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue - 2,
№
01 (2020) / ISSN 2181-1415
450
таъминланган техник воситалар орқали ушбу жараёнларни
бажаришга эътибор қаратилган.
Обновление карты и планов кадастра на основе
дистанционных зондовых материалов
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Дистанционное
зондирование
Специальное программное
обеспечение
Спутниковые снимки
Карта
Бумажная карта
Цифровая электронная
карта
3D модель
Расшифровка.
В статье рассматривается использование материалов
дистанционного зондирования Земли для построения
кадастровых карт и планов. В настоящее время в результате
работы с удаленными материалами основное внимание
уделяется выполнению этих процессов с использованием
технических инструментов, оснащенных специальным
программным
обеспечением,
способным
создавать,
хранить, обновлять и, при необходимости, отображать
данные, собранные по различным темам.
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр
агентлигини ташкил этиш тўғрисидаги қарорда Ўзбекистон Республикаси
ҳудудини тадқиқ қилишда ерни масофадан зондлаш материалларидан фойдаланиш
фаолиятини мувофиқлаштиш ҳамда геодезия, картография ва кадастр ишларини
шакллантиришда замонавий технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш
бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган [1].
Барча давлат кадастр карта планлари янгиланиб борилгани каби давлат ер
кадастр карта планлари ҳам янгилаб борилади. Ушбу кадастр карталарини
янгилашда масофадан олинган суратлар ососий ёрдамчи омил бўлиб хизмат қилади.
Масофадан олинган материаллар билан ишлаш натижасида, улардан фойдаланиб
турли мавзудаги карталарни тузиш имконияти борлиги маълум бўлди. [2]
Масофадан зондлаш материаллари кадастр карталарини янгилашда асосий
метод бўлиб хизмат қилади. Шундай қилиб суратлар ер кадастр ишларини
юртишни тизимли ташкил қилиш, бу тизимни хосил қилиш ва ўрганишда ҳамда
уларни картага туширишда зарурий манба бўлиб хизмат қилади [
6].
Турли мавзули карталарни тузишда космик суратлар жуда кўп
маълумотларга эга. Маълум бир ҳудуднинг мавзули картасини тузиш зарур
бўлганда, қисқа вақт ичида масофадан зондлаш материалларидан етарлича
маълумот олиш мумкин. Бу эса карта тузишни тезлаштириш билан билан
аниқликниям оширади. Вақт ўтиши билан карталарнинг эскирганиниям кўриш
мумкин, чунки космос маълумотлари тезкор янгиланиб турилади [2].
МЕТОДЛАР
Олиб борилган тажрибаларимизда масофадан зондлаш материалларидан
фойдаланиш масалалари умумқабул қилинган стандарт услублар асосида олиб
борилди. Ер кадастр карталарини янгилаш, шакллантириш, кординаталар тизими
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue - 2,
№
01 (2020) / ISSN 2181-1415
451
таҳлил, анологлар, ўзаро таққослаш, қиёсий таҳлил ва ҳисоб
-
китоб услублари
қўлланилди.
АСОСИЙ ҚИСМ
Масофадан зондлаш материаллари асосида кадастр карта ва планларини
янгилаш маълум бир фазовий инфратузилма негизида амалга оширилади.
Маълумотларнинг фазовий инфратузилмаси фазовий маълумотларни йиғиш, қайта
ишлаш, сақлаш учун географик жиҳатдан тақсимланган тизимдир.
Ушбу фазовий инфратузилма давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини
керакли ахборот билан таъминлайди ҳамда кадастр маълумотларини янгилаб
боришда асосий манба бўлиб хизмт қилади. Бу қуйидаги тартибда амалга
оширилади:
1.
масофадан зондлаш маериалларини қайта ишлаш (график дастурлар);
2.
танланган
жойда
объектларни
табиий
ёки
онтропогенлигини,
иншоотларнинг ўзаро паст баландлигини ҳамда релъеф шаклларини аниқлаш;
3.
ўсимликлар, дарёлар, йўллар ва
шу каби объектларнинг эггаллаган
майдони каби маълумотларни аниқлаш[4,6].
4.
масофадан зондлаш маериалларини қайта ишлаш асосида ортофотоплан
тузиш ва 3D модел яратиш;
5.
тўлиқ ва қисман дешифровка қилишни стереоэффектлар сосида ташкил
қилиш;
6.
тўпланган материаллар асосида рақамли карталар тузиш.
Давлат бошқаруви органларини ҳама кадастр мақадлари учун масофадан
зондлаш материалларини дешифровка қилишда дастлаб фазовий объектларнинг
жойлашган ўрни аниқланади. Бунинг учун қуйидаги фазовий маълумотларнинг
компонентлиги ҳамда тавсифлари базасини тўлиқяратиш лозим:
• фазовий объектлар идентификаторини аниқлаш;
• фазовий маълумотларини мувофиқлаштириш;
• объектларнинг номлари, агар мавжуд бўлса ва манзил маълумотларини
изоҳлаш;
• фазовийобъектларнинг бошқа объектлар билан ўзаро топологик
алоқаларини аниқлаш.
Кадастр карта ва планларни янгилангандан кейин картографик фонд
ташкилотларига тақдим этилиши лозим бу маълумотлар қуйидаги реесстрларда
қайд қилинади:асосий фазовий объектлар реестрида, баландликлар реестрида,
маъмурий чегаралар реестрида ва аҳоли пунктлари реестрида кўрсатилиши лозим.
Рақамли кадастр карта ва планларни тузиш ва янгилашда фазовий
маълумотлар соҳага тегишли махсус бўлимлар маълумотлар базасида сақланади.
Ушбу амални бажаришда объектларнинг идентификация қилишни таъминлаб
автоматик режимда синхронтарзда маълумотлар тўлдирилиб борилиши ҳамда
янгиланиши зарур.
Мақсадли олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики ерни масофадан
зондлаш маълумотлари асосида кадастр карта планларини тузиш юзасидан махсус
технология ишлаб чиқиш заруратини кўрсатди. Ишлаб чиқилган ушбу технология
масофадан зондлаш материаллари асосида кадастр карта ва планларини тузишга
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue - 2,
№
01 (2020) / ISSN 2181-1415
452
қаратилган.
Кадастр
карта
ва
планларини
тузиш
ҳамда
янгилаш
қуйидаги6босқичли кетма кетликда амалга ошириш зарур деб топилди1
-
расм.
1-
расм. Кадастр карталарни масофадан зондлаш материаллари асосида янгилаш
технологияси
Суратлар билан карта бирлаштирилгач картада содир бўлган ўзгаришлар
ёққол кўринади. Ўзгаришлар аниқлангч суратда бор объектлар картада йўқ бўлса
Дастлабки
тайёргарлик ишлари
Мавжуд нашр қилинган карта ва планларни тахлил қилиш
Масофадан зондлаш материалларида олишда космик
кемаларнинг энг мақбул орбитасини аниқлаш
Масофадан зондлаш материалларини тўплаш
Масофадан зондлаш
материалларини
фотограмметрик
қайта ишлаш
Масофадан зондлаш материалларини таснифлаш
Суратларни бир хил масштабга келтириш
Зондлаш материалларини ГАТ га тайёрлаш учун график
даструлардан фойдаланиш
Жойнинг моделини
яратиш
Танланган худуд бўйича фотосхемаларни тузиш
Фотоплан яратиш
Мақсадга қараб
суратларни
дешифровка
ишларини амалга
ошириш
Фотокарта тузиш
Аэрофотографик
Фотоэлектрон
Визуал
Рақамли карта ва
планларнинг мақсади
ва мазмуни бўйича
генерализация қилиш
Рақамли карта ва планларнинг мақсадига кўра
Масштабига кўра
Мазмунига кўра
ГАТ дастурларида
рақамли карта ва
планларни яратиш ва
янгилашни назорат
қилиш
Мавжуд карта билан фототасвирнинг устма уст
тушганлигини таъминлаш
Карта ва суратдаги ўзгаришларни аниқлаш
Ўзгаришларни рақамлаш
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue - 2,
№
01 (2020) / ISSN 2181-1415
453
улар векторлаш йўли билан картага туширилади ёки ансинча бўлса олиб
ташланади. Масофавий зондлаш маълумотларини рақамлаш жараёни GIS Panorama
олиб борилди. Ўзгартирилиши зурур бўлган чизиқли ва майдонли объектлар
растрли тасвир яъни суратлар асосида векторланади. Векторланган объектларнинг
бирлаштирилган тармоғи ҳосил бўлгандан кейин картада сақланишидан олдин
биргаликда силлиқланади буни дастур автоматик бир амал билан бажаради 2
-
расм.
2-
расм. Суратдаги чизиқли объектларни векторлаш жараёни
Мақсадли тадқиқот иши давомида ишлаб чиқилган ушбу кадастр карта ва
планларини масофадан зондлаш материаллари асосида янгилаш методика асосан 1:
5000, 1:10 000, 1:25 000, 1:50 000 масштабдаги кадастр карталари учун амалга
ошириш учун хизмат қилади. Бундан ташқари бу технология негизида ҳудуддаги
турлихил маълумотномаларни олишда ҳамда дала тадқиқотларида фойдаланиш
мумкин.
Масофадан зондлаш материаллари ёрдамида кадастр карта ва планларини
тузиш тузиш билан бир қаторда жойнинг 3 ўлчамли моделларини тузишда ҳам
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
ХУЛОСА
Кадастр карталарни янгилаш бўйича янги технология ишлаб чиқилди, бунда
асосмй эътибор масофадан зондлаш материаллар чиқур тахлил қилинди ва
баҳоланди. Кадастр карталарни янгилаш ва тузишнинг бу услуби иш жараёнини
тезлаштириш билан бир қаторда иш сифатини ва самарадорлигини ошириш
имконини беради
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигини
ташкил этиш тўғрисидаги ПҚ
-4819-
сон
2.
Мирзалиев Т.Картография. Тошкент 2006 ФАН нашриёти.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Special Issue - 2,
№
01 (2020) / ISSN 2181-1415
454
3. Картография ва геовизуализация “Э.Ю.сафаров., Ш.М Пренов., О.Р
Алланазаров., А.К Сайидов., Д.Н Рахмонов иқтисод молия 2016йил.
4.
Оптико
-
электронные спутники. Космическая съемка. Новости о спутниках
[Электронный ресурс].
-
М., 2004.
-
Режим доступа:
ucts/spatial-data/ satellites/#optic.
5. Казяк, Е. В. Спектральные преобразования космических снимков Landsat 8
для картографирования растительности экосистем / Е. В. Казяк, А. В. Лещенко /
Интерэкспо Гео Сибирь.
- 2015. -
Т.
6. Береза, О. В. О возможности прогнозирования урожайности озимой
пшеницы в Среднем Поволжье на основе комплексирования наземных и
спутниковых данных / О. В. Береза, А. И. Страшная, Е. А. Лупян // Современные
проблемы дистанционного
зондирования Земли из космоса.
- 2015.
