Авторы

  • Бобохон Бобожонов
    Самостоятельный соискатель Ташкентского государственного юридического университета

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol1-iss2/S-pp295-304

Ключевые слова:

государственные нужды государственные закупки специальный субъект должностное лицо тственность юридических лиц коррупционные преступления карьерные полномочия преступления в сфере государственных закупок

Аннотация

В статье рассматриваются некоторые вопросы ответственности должностных лиц как специального субъекта за преступления в сфере государственных закупок в соответствии с уголовным законодательством Республики Узбекистан. В статье также анализируются некоторые аспекты специфики ответственности должностных лиц за коррупционные преступления в сфере государственных закупок в законодательстве зарубежных стран.

Кроме того, были обсуждены научно-теоретические взгляды на введение вопроса об ответственности юридических лиц за преступления в сфере государственных закупок, и было высказано мнение, что включение такой ответственности нежелательно.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Some issues of responsibility of officials for crimes in the field
of public procurement

Bobokhon Bobojonov

1


Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received September 2020
Received in revised form
15 November 2020
Accepted 20 November 2020
Available online
15 December 2020

: The article deals with some issues of responsibility of

officials as a special subject for crimes in the field of public
procurement in accordance with the criminal legislation of the
Republic of Uzbekistan. The article also analyzes some aspects of
the specifics of the responsibility of officials for corruption
crimes in the field of public procurement in the legislation of
foreign countries.

In addition, scientific and theoretical views on the

introduction of the issue of liability of legal entities for crimes in
the field of public procurement were discussed, and the opinion
was expressed that the inclusion of such liability is undesirable.

2181-1415/© 2020 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

State needs
Public procurement
Special subject
Official
Liability of legal entities
Corruption crimes
Career powers
Crimes in the field of public
procurement.

Давлат харидлари соҳасидаги жиноятлар учун мансабдор
шахслар жавобгарлигининг айрим масалалари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Давлат эҳтиёжлари
Давлат харидлари
Махсус субъект
Мансабдор шахс
Юридик шахслар
жавобгарлиги
Коррупциявий жиноят
Мансаб ваколатлари
Давлат харидлари
соҳасидаги жиноятлар

Мақолада муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикаси

жиноят қонунчилигига мувофиқ давлат харидлари
соҳасидаги жиноятлар учун мансабдорлик жиноятлари
учун махсус субъект сифатида мансабдор шахслар жиноий
жавобгарлигининг

айрим

масалалари

ёритилган.

Шунингдек, мақолада хорижий давлатлар қонунчилигида
давлат харидлари соҳасидаги коррупциявий жиноятлар
учун мансабдор шахслар жавобгарлигига хос айрим
жиҳатлар ҳам таҳлил қилинган.

1

An independent researcher Tashkent State University of Law

E-mail:

b.bobojonov@qqb.uz


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415

296

Бундан

ташқари,

давлат

харидлари

соҳасидаги

жиноятларни содир этганлик учун юридик шахслар
жавобгарлиги масаласини киритилишига оид илмий-
назарий қарашлар муҳокама қилиниб, бундай жавобгарлик
киритилиши мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги
таклифларни илгари сурган

Некоторые вопросы ответственности должностных лиц за
преступления в сфере государственных закупок

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Государственные нужды
Государственные закупки
Специальный субъект
Должностное лицо
Ответственность
юридических лиц
Коррупционные
преступления
Карьерные полномочия
Преступления в сфере
государственных закупок

В

статье

рассматриваются

некоторые

вопросы

ответственности должностных лиц как специального
субъекта за преступления в сфере государственных закупок
в

соответствии

с

уголовным

законодательством

Республики Узбекистан. В статье также анализируются
некоторые

аспекты

специфики

ответственности

должностных лиц за коррупционные преступления в сфере
государственных закупок в законодательстве зарубежных
стран.

Кроме того, были обсуждены научно-теоретические

взгляды на введение вопроса об ответственности
юридических лиц за преступления в сфере государственных
закупок, и было высказано мнение, что включение такой
ответственности нежелательно.

Ҳозирда давлат эҳтиёжлари – қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда

аниқланадиган, давлат бюджети ва молиялашнинг бюджетдан ташқари манбалари
ҳисобига

таъминланадиган,

Ўзбекистон

Республикасининг

эҳтиёжларини

таъминлашнинг энг мақбул усули, бу – давлат харидлари ҳисобланади.

Давлат харидлари – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

ҳисобига ва Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан
аниқланадиган рўйхат бўйича бошқа марказлаштирилган манбалар ҳисобига
амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) харидлари бўлиб, уларни
ташкил этиш, амалга ошириш ва шу асосда фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларни
тузиш, ижро этиш ҳамда ижро этмаслик учун ҳуқуқий жавобгарлик чораларини
белгилаш масалалари ушбу муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишда муҳим
ўрин тутади.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг

3-моддасида “давлат хариди” ва “давлат харидлари тўғрисидаги шартнома”
тушунчалари келтирилган бўлиб, унга кўра:

давлат хариди – товарларни (ишларни, хизматларни) давлат буюртмачилари

томонидан пулли асосда олиш;

давлат харидлари тўғрисидаги шартнома – давлат харидлари бўйича

ҳуқуқлар ва мажбуриятларни белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида
давлат буюртмачиси ва давлат харидларининг ижрочиси ўртасида тузиладиган
битимни англатади [1].


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415

297

Шунингдек, давлат харидлари давлат буюртмачисининг касбий маҳорати,

асосланганлик,

молиявий

маблағлардан

фойдаланишнинг

оқилоналиги,

тежамкорлиги ва самарадорлиги, очиқлик ва шаффофлик, тортишув ва холислик,
мутаносиблик, давлат харидлари тизимининг ягоналиги ва яхлитлиги,
коррупцияга йўл қўймаслик каби асосий принциплардан иборат. Ушбу принциплар
давлат харидлари жараёнининг барча босқичларида қўлланилиши лозим.

Қайд этиш керакки, давлат харидлари соҳасидаги муносабатлардаги муаммо,

шунингдек давлат харидлари соҳасидаги жиноятлар айнан давлат харидларини
амалга оширишдаги коррупцион ҳолатларга йўл қўйиш билан боғлиқ. Ушбу
муносабат иштирокчилари – буюртмачи, етказиб берувчи ва ташкилотчиларнинг
суиистеъмолликларга йўл қўяётганлиги, белгиланган сифатдан паст ёки
келишилган баҳога мос келмайдиган товарлар етказиб бериш, давлат харидлари
бўйича зиммасига олинган мажбуриятни ўз вақтида бажармаслик ёки умуман
бажармаслик ҳолатлари ҳисобланади. Шу билан бирга, давлат харидларини
ҳуқуқий тартибга солишда унинг таомиллари: тўғридан-тўғри савдолар, электрон
савдолар, электрон каталоглар, тендер савдолари, қурилиш соҳасидаги давлат
харидлари, яшил харидларнинг ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, уларни амалга
оширишнинг ўзига хос жиҳатлари, ҳуқуқий тартибга солишда улар ўртасидаги ички
зиддиятларни бартараф этиш ҳам бугунги кун нуқтаи назардан долзарбдир [2,
Б.29].

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида жиноятнинг махсус

субъектлари томонидан содир этиладиган мансабдорлик жиноятлари салмоқли
ўрин эгаллайди. Жумладан, давлат харидлари соҳасидаги жиноятлар, аксарият
ҳолларда, мансабдор шахслар томонидан содир этилади.

Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигига биноан давлат харидлари

соҳасидаги жиноятлар сифатида ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-
торож қилиш (ЖК 167-м.), Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига хилоф
равишда битимлар тузиш (ЖК 175-м.), бюджет ва смета-штат интизомини бузиш
(ЖК 184

1

-м.) жиноятларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Негаки мазкур жиноятлар

таркиби объектив томони зарурий ва факультатив белгиларига кўра юқорида сўз
юритилган давлат харидларини амалга ошириш чоғида содир этиладиган
ижтимоий хавфли қилмишлар сирасига киради.

Жиноятнинг махсус субъекти сифатида мансабдор шахсларнинг ўз

ваколатларини суиистеъмол қилиш орқали давлат ва жамият, шунингдек
фуқароларнинг манфаатларига турли даражада зарар етказади. Айниқса, улар
ижтимоий хавфли қилмишларининг коррупция ва уюшган жиноятчилик билан
боғлиқлиги, бу эса жиноятчиликнинг сифат жиҳатидан ўсишига олиб келиши
танланган мавзу бўйича тадқиқот олиб бориш заруриятини тақозо этади.
Бизнингча, мансабдор шахслар томонидан жиноятлар содир этишнинг бундай
белгига эга бўлмаган шахслар жиноятчилигидан бирмунча ижтимоий хавфлилиги,
шу жумладан мансабдор шахслар томонидан амалда жиноятлар содир
этилишининг муқаррар имкони мавжуд бўлар экан, улар жавобгарлигининг илмий-
назарий жиноий-ҳуқуқий асослари ҳамда мансабдор шахслар томонидан содир
этиладиган

жиноятларни

тўғри

квалификация

қилиш

амалиётини

такомиллаштириш зарурияти юзага чиқади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415

298

Шунингдек, жиноятнинг махсус субъекти сифатида мансабдор шахсларнинг

жавобгарлиги

масаласининг

назарий

асосларини

такомиллаштириш

жиноятларнинг субъектига хос квалификация белгилари устуворлигига аниқлик
киритишда қийинчиликлар, шунингдек амалиётда бу турдаги жиноятларни
квалификация қилишда бирмунча муаммолар келтириб чиқаради. Шу жиҳатдан
қаралганда, жиноятнинг махсус субъекти сифатида мансабдор шахсларнинг
жавобгарлиги масаласини тадқиқ қилиш суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бугунги
босқичида долзарб аҳамият касб этади.

Жиноят ҳуқуқи назариясида жиноят субъекти масаласи атрофлича тадқиқ

этилган бўлсада, жиноятнинг махсус субъекти сифатида мансабдор шахсларнинг
жавобгарлигининг жиноий-ҳуқуқий жиҳатлари нисбатан кам тадқиқ этилган. Шу
билан бирга, тадқиқот давомида ўрганилган мансабдор шахслар томонидан содир
этилган жиноятлар бўйича суд-тергов амалиёти ҳужжатлари, ўтказилган қиёсий
тадқиқот бу соҳада миллий қонунчиликни такомиллаштириш, мансабдорлик
жиноятларини квалификация қилиш амалиётини такомиллаштиришга хизмат
қилувчи омиллар мавжудлигини тасдиқлайди.

Жиноятнинг махсус субъектлари орасида мансабдорлик белгиси энг кўп

учрайдиган махсус субъект белгиси ҳисобланади. Мансабдорлик жиноятида
айблаш учун шахс, албатта, қонунга мувофиқ мансабдор бўлиши керак. Махсус
субъект белгиси мансабдор шахс бўлган жиноят таркибларида назарда тутилган
ижтимоий хавфли қилмишлар мансабдор шахслар томонидан хизмат мавқеидан
фойдаланган ҳолда ёки мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир
этилади.Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг деярли учдан бир қисм нормаларининг
диспозицияларида махсус субъектларнинг жиноий жавобгарлиги назарда
тутилган. Аксарият юридик адабиётларда махсус субъект белгиларининг мансаб
ваколати юзасидан жиноятнинг субъекти бўлиши (167-модда, 2-қисм, “г” банди,
205-211-моддалар)га оид белгиси кенг тарқалганлигини қайд этиш мумкин [3,
С.208-209].

Шунингдек, махсус субъект белгиси норма диспозициясида тўғридан-тўғри

кўрсатилиши ёки шарҳлаш орқали баён қилиниши мумкин. Шунингдек, жиноят
қонунчилигида махсус субъект белгилари алоҳида нормада ҳам кўрсатиб ўтилиши
мумкин.

“Мансабдор шахс” тушунчасининг ривожланиш тарихини таҳлил қилишда

юртимиз ҳудудида кодификацияланган жиноят қонунчилик манбалари Собиқ
совет тузуми билан бирга кириб келганлигини ҳамда биринчи бор “мансабдор
шахс” тушунчаси 1918 йил 8 майдаги Халқ Комиссарлар Советининг “Порахўрлик
ҳақида”ги декретида берилганлигини қайд этиш лозим [4, С.467]. 1918 йил 6
октябрдаги Бутуниттифоқ Марказий Ижроия Комитети кассация бўлимининг
“Революцион трибуналлар судлови ҳақида”ги қарорида мансабдор шахс деб,
ўзининг жамоатчилик ҳолатларига кўра революцион халқ томонидан берилган
ҳокимият ваколатларига эга бўлган шахс тушунилиши белгиланди [5, С.36-37].
Б.Ахраров биринчи марта мансабдор шахс тушунчаси Д.И.Курский томонидан “Янги
жиноят ҳуқуқи” номли тадқиқот ишида собиқ совет илмий муомаласига
киритилганлигини келтиради [6, Б.103].

1927 йилги ЖКда мансабдор шахс тушунчасига деярли тўлиқ тушунча

берилган бўлишига қарамай жиноят ҳуқуқи назариясида кенг талқин қилиш давом


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415

299

этаверганлигини

кузатиш

мумкин

[7,

Б.21].

Кейинчалик

1959

йил

21 майда қабул қилинган ЎзССРнинг ЖКнинг148-моддасида мансабдорлик
жиноятлари ва мансабдор шахс тушунчаси берилди, унга кўра мансабдор шахс
деганда, давлат ёки жамоат муассасаларида, корхоналарда ёки бошқа
ташкилотларда доимий ёки вақтинча, пуллик ёки пулсиз, тайинланиб, сайланиб
ёхуд айрим топшириқлар юзасидан давлат ҳокимият актларини амалга ошириш
билан боғлиқ вазифаларни ёхуд маъмурий-бошқарувчилик ва ташкилий-хўжалик
характеридаги вазифаларни бажарувчи шахслар тушунилиши тўғрисидаги қоида
ўрнатилган. Шу сабабли суд амалиётида мансабдор шахс тушунчаси унинг эгаллаб
турган вазифаси ва ваколатлари хусусиятидан келиб чиқиб аниқланган.

Мансабдорлик жиноятлари кенг тушунча бўлиб, у ўзида мансабдор шахслар

томонидан содир этиладиган бир неча жиноий қилмишларни қамраб олади.

Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигида мансабдор шахслар

томонидан содир этиладиган жиноятларни таҳлил қилган ҳолда айтиш мумкинки,
мансабдорлик жиноятлари бу мансабдор шахслар томонидан ўз ҳокимият ва мансаб
ваколатларини суиистеъмол қилиш, улар доирасидан четга чиқиш, ўз ваколатлари
ва вазифаларига лоқайдлик билан ёндашиш ёки лозим даражада бажармасликда
ифодаланувчи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб давлат ҳокимияти, бошқарув ва
маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек нодавлат тижорат ва бошқа
нодавлат ташкилотининг бошқарув тартибига, фуқароларнинг қонун билан
белгилаб қўйилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларига тажовуз қилувчи
ижтимоий хавфли, айбли, ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракатлардир.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида мансабдорлик жиноятлари

тушунчаси берилмаган. Ўзбекистон Миллий Энциклопедиясида “Мансабдорлик
жиноятлари мансабдор шахс томонидан унинг мансаб ваколати билан белгиланган
мажбуриятларини бузиши оқибатида фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан
қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамият манфаатларига кўп
миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилиши” [8, Б.449], – деб таърифланади.
Бироқ, Р.Ходжаев фикрича, мансабдорлик жиноятларида етказилган зарар
миқдорини ҳам ҳисобга олиш лозимлигини [9, Б.74-75]қайд этади.

Мансабдорлик жиноятлари Жиноят кодексининг бир қанча бобларида

берилган. Ушбу жиноятлар шахснинг мансаб ваколатлари билан узвий боғлиқ
бўлиб, бу жиноятлар ижтимоий хавфлилигининг алоҳида хусусияти уларнинг
айнан мансабдор шахс томонидан содир этилиши билан ифодаланади. Ушбу
қилмишлар учун ЖК турли бобларида жавобгарлик белгиланганлиги сабабли ҳам
айбдорларга нисбатан тўғри, аниқ ва қилмишга мувофиқ равишда жавобгарлик
белгилаш имконияти мавжуд эмас. Ушбу жиноятларнинг барчасини алоҳида бобга
бирлаштирилиши ва жиноий жавобгарликни қилмишнинг ижтимоий хавфлилик
даражасига

мос

равишда

мувофиқлаштирилиши

амалиётда

қонунийлик

тамойилини таъминлаш учун замин яратади.

Айрим адабиётларда мансабдорлик жиноятлари субъектнинг жиноят-

ҳуқуқий мақомига кўра шартли равишда уч гуруҳга бўлинади:

-

умумий мансабдорлик жиноятлари (давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат

ҳокимияти органлари фаолияти билан боғлиқ ҳолда содир этиладиган жиноятлар);


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415

300

-

махсус мансабдорлик жиноятлари (қўшимча специфик белгиларга эга,

шунингдек, давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
мансабдор шахслари томонидан содир этиладиган жиноятлар);

-

альтернатив-мансабдорлик жиноятлари (мансабдор шахс бўлган ҳамда

мансабдор шахс бўлмаган шахслар томонидан ҳам содир этиладиган жиноятлар)
[10, С.45].

Мансабдор шахслар, хусусан уларнинг давлат харидлари соҳасидаги

ижтимоий хавфли қилмишлари учун жиноий жавобгарлиги масаласи қатор
хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида ҳам мустаҳкамланган. жумладан,
Ғарбий Европа давлатлари ГФР, Дания, Швеция, Швейцария, Голландия, Испания,
Буюк Британия, Франция, шунингдек, АҚШ, Япония ва ХХР жиноят қонунчилигида
мансабдор шахсларнинг бу борадаги жиноий жавобгарлиги масаласи кўриб
чиқилган.

Хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида жиноят субъекти сифатида

мансабдор шахслар жавобгарлигини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, юқорида
тилга олинган давлатлар жиноят қонунчилигида мансабдор шахслар жиноий
жавобгарлиги масаласи турли-туман ва бироз ўзаро қарама-қарши характерга эга.
Ушбу хорижий мамлакатларнинг барчасида ҳам мансаб ваколатларини
суиистеъмол қилиш билан боғлиқ ижтимоий хавфли қилмишлар жиноят-ҳуқуқий
нормалар билан жавобгарликка сабаб бўлади [11, С.5].

Шуни қайд этиш лозимки, хорижий мамлакатларда давлат харидлари

соҳасидаги мансабдорлик жиноятлари ҳам коррупция атамаси билан юритилади
ҳамда у ўз ичига мансабдор шахслар томонидан содир этиладиган бир неча жиноий
қилмишларни қамраб олади [12, С.321].

Бундай ижтимоий хавфли қилмишлар БМТнинг Коррупцияга қарши

конвенциясида мустаҳкамланган бўлиб, улар “Миллий оммавий мансабдор
шахсларни пора эвазига оғдириш”; 16-моддаси “Хорижий оммавий мансабдор
шахсларни ва оммавий халқаро ташкилотларнинг мансабдор шахсларини пора
эвазига оғдириш”; 17-моддаси “Оммавий мансабдор шахс томонидан мол-мулк
талон-торож қилиниши, ноқонуний ўзлаштирилиши ёки кўзда тутилмаган
мақсадларда ишлатилиши”; 18-моддаси “Ғаразли мақсадларда мавқеидан
фойдаланиш”; 19-моддаси “Хизмат мавқеининг суиистеъмол қилиниши”; 21-модда
“Хусусий секторда пора эвазига оғдириш”; 22-моддаси “Хусусий секторда мулкнинг
талон-торож қилиниши”; 23-моддаси 1-банди “Жиноий йўл билан топилган
даромадларни легаллаштириш”; 24-моддаси “Яшириш”; 25-моддаси “Одил
судловнинг амалга оширилишига тўсқинлик қилиш”; 27-моддаси “Иштирок ва
суиқасд” деб номланган.

Ўз навбатида ушбу хатти-ҳаракатлар Ўзбекистон жиноят қонунчилиги

бўйича ҳам жиноий қилмиш сифатида баҳоланади ва амалдаги жиноят қонунида
бундай қилмишлар учун жиноий жавобгарлик алоҳида битта моддада белгиланган
бўлмасада, жиноят қонунин Махсус қисмининг қатор моддаларида турли
қилмишлар учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Бироқ, БМТнинг
Коррупцияга қарши конвенциясига қўшилиш тўғрисдаги қонун ҳужжатининг
мазмунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конвенциянинг “Ноқонуний тарзда
бойлик орттирилиши”ни жиноят деб баҳолаган 20-моддаси ва “Юридик
шахсларнинг жавобгарлиги”ни назарда тутувчи 26-моддасига қўшилмаган.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415

301

Давлат харидлари соҳасидаги жиноятлар бу соҳада коррупция намоён

бўлишининг қуйидаги шаклларини фарқлаш мумкин: мансабдор шахслар, давлат
хизмати ходимлари, депутатлар тижорат фаолиятида шахсий ёки корпоратив наф
кўриш учун бевосита иштирок этиши; давлат пул маблағларини ўзлаштириш
ниятида тижорат тузилмаларига ўтказиш учун ўз хизмат мавқеидан фойдаланиш;
ўз корпоратив (сиёсий, молиявий, тижорий ва ш.к.) гуруҳига давлат ресурслари
ҳисобидан имтиёзлар бериш; шахсий ёки корпоратив наф кўриш мақсадида
оммавий ахборот воситаларига тазйиқ ўтказиш учун ўз хизмат мавқеидан
фойдаланиш; мансабдор шахслар ва давлат хизмати ходимлари шахсий бойиш
мақсадида тижорат тузилмаларида сохта шахслардан ва қариндошларидан
фойдаланиши; шахсий ёки корпоратив наф кўриш мақсадида ахборотни
манипуляция қилиш (бузиб кўрсатиш, бермаслик, бериш муддатларини чўзиш ва
ш.к.) учун хизмат мавқеидан фойдаланиш; тор гуруҳий манфаатларда норматив
ҳужжатлар қабул қилиш ҳақидаги қарорларни илгари суриш; айрим
номзодларнинг сайлов фондларига давлат молиявий ва моддий ресурсларини
тақдим этиш.

АҚШда

давлат

харидлари

соҳасидаги

мансабдорлик

жиноятининг

“кикбэкинг” шакли анча кенг тарқалган. Унинг схемаси жуда содда: жиноий тил
бириктириш иштирокчилари муайян нархларда битим тузишга оғзаки
келишадилар, расмий битимни эса баландроқ нархларда имзолайдилар.
Тафовутнинг бир қисми битимга рухсат берган мансабдор шахсларга топширилади,
яъни яширин пора берилади. Давлат ҳокимияти органларини коррупциянинг
зарарли таъсиридан сақлаш зарурияти АҚШ ҳукуматини коррупцияга қарши
курашни XIX асрдаёқ давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида
белгилашга мажбур қилган. Лекин, бу йўналишдаги ишлар фақат ХХ асрнинг
ўрталарига келиб фаол тус олди. Шу нарса диққатга сазоворки, АҚШ қонунларида
нафақат давлат хизматчиси ўз вазифасини бажариши чоғида юзага келадиган
манфаатлар тўқнашуви, балки давлат ҳокимияти органларида ўз хизматини
тўхтатган шахс билан шундай ҳолатнинг рўй бериши ҳам назарда тутилган.
АҚШнинг Оқ уй маъмурияти эса, доимий равишда сиёсий компаниялар учун
ажратилган маблағлардан ноқонуний равишда фойдаланилганлиги ҳақидаги
айбловлар билан курашиб келади.

Франция, Германия, Буюк Британия, Италия, Япония ва АҚШ каби

ривожланган мамлакатларда ҳам давлат хизматидаги мансабдор шахсларнинг
давлат харидлари соҳасидаги коррупциялашуви тез-тез учраб туради. Мисол учун,
90-йилларнинг иккинчи ярмида Германияда 2 мингга яқин мансабдор шахсларга
нисбатан мансабдорлик жиноятлари бўйича расман жиноят ишлари қўзғатилиб,
тергов қилинган [13, С.31].

Бироқ, континентал ҳуқуқ оиласига мансуб Франция, Италия, ГФРларида

давлат харидлари соҳасидаги мансабдорлик жиноятлари ижтимоий хавфи энг
юқори жиноятлардан саналади.

Франциянинг 1992 йилда қабул қилинган Жиноят кодексига кўра давлат

харидлари соҳасидаги мансабдорлик жиноятларининг порахўрлик, мансаб
ваколатини суиистеъмол қилиш, хизмат сирини ошкор қилиш ёки унга суиқасд
қилиш ва бошқа турлари белгиланган.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415

302

Францияда давлат харидлари соҳасидаги коррупциянинг олдини олиш ва

унга барҳам бериш мақсадида ХХ асрнинг 90-йилларида сайланган барча давлат
хизматчиларига ва коррупция таъсирига берилиши мумкин бўлган жамоат хизмати
кадрларига ўз мол-мулки ва даромадлари ҳақида мустақил идораларга маълумот
бериш мажбуриятини юклаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бундан ташқари,
давлат аппарати юқори мартабали ходимларининг даромадлари ва мол-мулки
ҳақидаги декларациялар кенг миқёсда ошкор этилишини таъминлайдиган ҳуқуқий
ва ташкилий асослар яратилди. Маъмурий муассасада имзоланган муносабатлар
ёки улар томонидан берилган рухсатлар ҳақида кенг жамоатчиликка ахборот
бериш шакллари ишлаб чиқилди. Давлат хизмати тизимидаги коррупциянинг
олдини олиш ва унга барҳам бериш усули сифатидаги давлат назоратининг
самарадорлигини ошириш мақсадида префектураларнинг қонунийликка риоя
этилиши устидан назорат олиб борадиган хизматларда банд бўлган ходимларининг
сонини кўпайтириш ва малакасини ошириш, шунингдек префектураларнинг
хизматларига мазмуни коррупция хавфини кучайтирадиган ҳужжатларни бажариш
муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Франция
ҳукумати

Ҳисоб

палатаси

ваколатларини

кенгайтириш,

шунингдек

корхоналарнинг ўз ходимларини коррупция хавфидан сақлаш учун ички аудит ва
назорат тадбирлари ўтказиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш
тўғрисида қарор қабул қилди. Бундан ташқари, Франция ҳукумати Адлия вазирлиги
қошида Коррупцияга қарши кураш марказий хизмати ташкил этиш тўғрисида
қарор қабул қилди.

ГФР тажрибаси коррупцияга таъсирчан соҳаларни аниқлаш, мамлакат

марказий банкида давлат хизматчиларини пора эвазига оғдиришда фош қилинган
жисмоний ва юридик шахсларнинг маълумотлар базаларини ташкил этиш
коррупциянинг олдини олиш борасида энг самарали ташкилий-ҳуқуқий чора-
тадбирлар бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Бу уларга янги ном билан ёки бошқа
ниқоб остида давлат буюртмаларини олишга, бошқарув кадрларини ротация
қилишга, бошқарув ходимлари фаолияти устидан ички назорат олиб борадиган
ташқи бўлинмалар ташкил этишга имкон бермайди [14, С.13].

Юқоридаги тушунчаларни таҳлил қилиш асносида айтиш мумкинки,

мансабдорлик жиноятлари: мансабдор ёки моддий жавобгар шахс мақомига эга
бўлган шахс томонидан содир этилади; шахс томонидан ўз хизмат вазифаларидан
фойдаланган ҳолда содир этилади[15, Б.198]; тақдим этилган ваколатлардан
ноқонуний фойдаланиш йўли билан содир этилади; ғаразли мақсадда ёхуд учинчи
шахслар фойда олишига эришиш мақсадида содир этилади; хизмат манфаатларига
зид равишда содир этилади [16].

Давлат харидлари соҳасидаги жиноятлар учун мансабдор шахслар

жавобгарлигининг айрим масалалари, мазкур турдаги жиноятларнинг махсус
субъекти сифатида мансабдор шахслар жавобгарлигининг жиноят-ҳуқуқий
жиҳатлари ва бу мансабдорлик жиноятлари учун жавобгарликнинг назарий ва
амалий масалаларини ўрганиш қуйидаги хулосалар қилиш имконини берди:

биринчидан, давлат харидлари соҳасидаги жиноятнинг махсус субъекти

тушунчасини аниқ таърифлаш мазкур институтнинг мазмунини тушунтириш
имконини беради, махсус субъектлар томонидан содир этиладиган давлат
харидлари соҳасидаги жиноятларни тўғри квалификация қилишга кўмаклашади,


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415

303

мазкур жиноятларни содир этишда айбдор шахсларга адолатли жазо
тайинланишини таъминлайди;

иккинчидан, давлат харидлари соҳасида, умуман, жиноят субъекти сифатида

юридик шахс жиноий жавобгарлигининг белгиланиши [17] жиноят ҳуқуқи
назариясига зид. Негаки, юридик шахснинг ўзи жисмоний шахслардан ташкил
топиши, унинг фаолияти бевосита жисмоний шахслар томонидан амалга
оширилишини инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, юридик шахс фаолиятида
жиноят аломатлари мавжуд бўлганда бундай ижтимоий хавфли қилмишлар тўла
ёки қисман муайян жисмоний шахс томонидан ёхуд жавобгарликка тортилиши
мумкин бўлмаган шахслар ёки бошқа воситалардан фойдаланиб содир этилган
бўлади. Жиноят қонунининг айб учун жавобгарлик ҳамда жавобгарликнинг
муқаррарлиги принципларига, жиноят субъекти сифатида юридик шахслар эмас,
балки юридик шахс мансабдор шахсининг жавобгарлиги назарда тутилиши
мақсадга мувофиқ.




ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

:

1.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2018 й., 03/18/472/1050-
сон.

2.

Н.Имомов, М.Курбанов. Давлат харидлари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар

учун жавобгарликнинг айрим жиҳатлари. Ўзбекистон қонунчилиги таҳлили, ТДЮУ.
2018 й. №2. Б.29. https://tsul.uz/files/pdf/uzb_qonunchiligi_tahlili/2018_2.pdf

3.

Уголовное право Российской Федерации. Общая часть. М. “Юристь”, 2001.

С.208-209.

4.

Сборник Указов РСФСР. – М., 1918. – № 35. – С. 467.

5.

Сборник документов по истории уголовного законодательства СССР и

РСФСР. 1917-1952 г.г. – М., 1953. – С. 36-37.

6.

Ахраров Б.Дж. Бошқарув тартибига қарши мансабдорлик жиноятлари учун

жавобгарлик муаммолари: Юрид.фан док. дисс..... – Т., 2008. 103-б.

7.

Зуфаров Р.А. Порахўрликка қарши курашнинг жиноят ҳуқуқий ва

криминологик жиҳатлари: назария ва амалиёт.: Юрид. фан. докт. ... дис.автореф. – Т.,
2005. 21-б.

8.

Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси. Т.5. – Т.: Ўзбекистон Миллий

Энциклопедияси давлат илмий нашриёти, 2003. – 449-б.

9.

Ходжаев Р. Мансаб ваколати ва жавобгарлик //Ҳаёт ва қонун. – Тошкент,

2001. – № 2-3. – Б.74-75.

10.

Российское уголовное право. Особенная часть / Под ред. Л.В. Иногамовой-

Хегай, B.C. Комиссарова, А.И. Рарога. - М., 2003. С.45.

11.

Ответственность за должностные преступления в зарубежных странах

/Под ред. Ф.М. Решетникова. М., 2009. С.5.

12.

Уголовное законодательство зарубежных стран / Под ред. И.Д. Козочкина.

М., 2009. С.321

13.

Рейсмен В.М. Скрытая ложь. Взятки: «крестовые походы» и реформы. М.,

2012. С. 31.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415

304

14.

Уголовный кодекс ФРГ / Пер. с нем. А.В.Серебренниковой. М., 2010. С.13.

15.

Kurbanov Marufjon Mamadaminovich. SOCIAL NEED TO DETERMINE

LIABILITY FOR CRIMES RELATED WITH OBSTRUCTION, ILLEGAL INTERFERENCE IN
BUSINESS ACTIVITY. Journal of Law Research. 2020, special issue 3, pp. 197-208.

http://dx.doi.org/10.26739/2181-9130-2020-SI-3-24

16.

Каdirovа Моkhigul Khаmitovnа, Abdullaev Rustam Kahramanovich,

Khujanazarov Azizjon Anvarovich, Rahimkulova Lola Ulugmurodovna. Evaluation of the
results of judicial computer and technical expertises by the investigators and the court.
DOI:

10.37200/IJPR/V24I6/PR260256.

https://www.psychosocial.com/article/PR260256/13667/

17.

Guzalkhon Akhmedova. Certain Issues Related to the Implementation of

International Standards in Uzbekistan's National Legislation with Regard to Improving
Conditions

of

Detention

of

Women.

https://www.ijeat.org/wp-

content/uploads/papers/v9i1/A2995109119.pdf