Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Some issues of protecting human rights in the activities of the
justice department in the areas (cities) in Uzbekistan
Sunnstilla Rakhmonov
1
Chief Advisor to the Department of Justice Chilanzar district
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received September 2020
Received in revised form
15 November 2020
Accepted 20 November 2020
Available online
15 December 2020
This article provides a scientific and practical analysis of
organizational and legal issues related to the protection of
human rights in the activities of district (city) justice
departments
in
Uzbekistan.
Relevant
proposals
and
recommendations have also been developed to improve the
activities of justice departments and legislation.
2181-1415/© 2020 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Justice
Justice departments
Legal issues
Appeals
Legal advice
Lawsuit
Petition
Notice
Offer.
Ўзбекистонда туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари
фаолиятида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг айрим
масалалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Адлия
Адлия бўлимлари
Ҳуқуқий муаммолар
Мурожаатлар
Ҳуқуқий маслаҳат
Даъво аризаси
Тақдимнома
Огоҳнома
Таклиф.
Ушбу мақола Ўзбекистонда туманлар (шаҳарлар) адлия
бўлимлари фаолиятида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий масалалар илмий ва
амалий жиҳатидан таҳлил этилган. Шунингдек, адлия
бўлимлари
фаолиятини
ҳамда
қонунчиликни
такомиллаштириш билан боғлиқ тегишли таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқилган
1
Chief Advisor to the Department of Justice Chilanzar district, Tashkent city Tashkent, Uzbekistan
E-mail:
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415
286
Некоторые вопросы защиты прав человека в деятельности
отделы юстиции в районах (городах) в Узбекистане
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Юстиция
Отделы юстиции
Правовые вопросы
Обращение
Юридические
консультации
Представление
Уведомление
Предложение.
В данной статье представлен научный и практический
анализ организационных и правовых вопросов, связанных с
защитой прав человека в деятельности районных
(городских) отделов юстиции Узбекистана. Также были
разработаны
соответствующие
предложения
и
рекомендации
по
совершенствованию
деятельности
органов юстиции и законодательства
Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик
жамиятини яна ривожлантириш жараёнида, биринчи навбатда, ягона давлат
ҳуқуқий сиёсатини, жумладан ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил
этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва
эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш муҳим аҳамият касб
этмоқда. Айниқса, бу борада аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишнинг
яхлит тизимини жорий этиш йўли билан амалга оширишни кўзловчи адлия
органлари ва муассасаларининг ўрни ва ролини янада ошириш масалаларини
илмий ва амалий жиҳатидан тадқиқ этиб ўрганишга алоҳида эътибор қаратишни
талаб этада.
Президентимиз Ш.Мирзиёев “Бугунги кунда ислоҳотларимиз самараси кўп
жиҳатдан тўртта муҳим омилга – яъни, қонун устуворлигини таъминлаш,
коррупцияга қарши қатъий курашиш, институционал салоҳиятни юксалтириш ва
кучли демократик институтларни шакллантиришга боғлиқ”
2
, деб қайд этганлари
ҳам бежиз эмас.
Таҳлиллар
шуни
кўрсатадики,
2017–2021
йилларда
Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича
мувофиқ
амалга
оширилган
чора-тадбирлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида, айниқса,
давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш, уларнинг
юридик хизматларини мувофиқлаштириш, ҳуқуқий ахборотни тарқатиш,
шунингдек давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш масалалари бўйича
адлия органлари ва муассасаларининг роли ва масъулиятини янада ошириш
имконини бермоқда. Шубҳасиз бу борада муҳим қадамлардан Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2018
йил
13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва
муассасалари
фаолиятини
тубдан
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”
3
ги ПФ–5415-сон ҳамда 2020 йил 19 майдаги “
https://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020
3
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2018 й., 06/18/5415/1072-сон; 20.05.2020 й.,
06/20/5997/0634-сон.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415
287
4
ги ПФ–5997-сон Фармонлари
қабул қилингани муҳим аҳамият касб этмоқда.
Тарихий тажрибани ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, туманлар (шаҳарлар)да
адлия бўлимларининг (бундан буён матнда адлия бўлимлари) мавжуд эмаслиги
адлия органлари ва муассасалари фаолиятида ҳуқуқий ислоҳотларнинг ҳар
томонлама тўлиқ ва юқори самарадорлик даражасига эришишига тўсқинлик қилиб,
ҳал этилиши лозим бўлган қатор тизимли муаммо ва камчиликларни ўз вақтида ва
сифатли ҳал этиш имконини бермаган. Бундан ташқари, адлия бўлимларининг
қуйи поғонаси мавжуд эмаслиги бевосита жойлардаги ҳуқуқий муаммолар,
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари уларнинг ҳақиқий эҳтиёжлари билан
боғлиқ ҳолда таъминланиш даражасининг чуқур ўрганилишига, жамиятдаги аниқ
ҳуқуқий ҳолатдан келиб чиқиб манзилли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш
имконини бермаган. Шунингдек, амалга оширилаётган ислоҳотлар, фуқаролар ва
тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган қабул
қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини тушунтириш бўйича
жойларда адлия органларининг иши лозим даражада ташкиллаштирилмаган эди.
Бунинг натижасида эса аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданияти,
айниқса, қишлоқ жойларда қониқарсиз даражада бўлган.
Юқорида қайд этилган масалаларни ҳал этиш мақсадида Президентимизнинг
ПФ–5415-сон Фармони 2-бандига асосан, мустақил Ўзбекистон Республикаси
тарихида илк бор «республика — вилоят — туман (шаҳар)» уч поғонали принципи
бўйича вертикал бошқарувни жорий этган ҳолда туманлар (шаҳарлар)да адлия
бўлимлари ташкил этилди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Давлатимиз
раҳбарининг Фармони ва қарорига асосан жойларда жами 200 та туман (шаҳар)
адлия бўлимлари ташкил этилди. Уларга жами 560 нафар ходим ишга қабул
қилинди
5
.
Шунингдек, Фармонда туманлар адлия бўлимларининг бир қатор асосий
вазифалари белгилаб берилди. Хусусан, хокимларга ҳамда давлат органлари ва
ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш
назарда тутилди. Чунки ҳуқуқни қўллаш амалиётини тизимли таҳлил қилиш ва
унинг изчиллиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб
чиқиш, ҳуқуқий нормаларнинг ўзбошимчалик билан ва нотўғри талқин
қилинишига йўл қўймаслик юзасидан жойларда давлат органлари ва бошқа
ташкилотларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш бўйича самарали ишлар йўлга
қўйилмаган эди.
Манбаларда қайд этилишича, “...адлия бўлимлари фуқароларга ҳуқуқларини
тушунтириш билан чекланиб қолмай, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда
кўмаклашмоқда. Аҳолининг вилоят марказига юзлаб чақирим йўл босиб овора
бўлиб боришларига чек қўйилди. Боиси аввалари адлиянинг қуйи тизими вилоят
адлия бошқармаларига вақт сарфлаб боришларига тўғри келарди. Энди бўлса
4
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон.
5
Туман
адлия
бўлимлари
ташкил
этилди,
ФҲДЁ
ҳокимликлар
тасарруфига
ўтказилди
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415
288
туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилгани фуқароларнинг муаммоларини
шу ернинг ўзида бартараф этишга имкон яратди”
6
.
Бундан ташқари, адлия бўлимлари давлат органлари ва ташкилотлари туман
(шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва
мувофиқлаштириш вазифаси юклатилди. Бу эса ўз навбатида, ҳуқуқни қўллаш
амалиётини тизимли таҳлил қилиш ва унинг изчиллиги ва бир хиллигини
таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқиш, ҳуқуқий нормаларнинг
ўзбошимчалик билан ва нотўғри талқин қилинишига йўл қўймаслик юзасидан
жойларда давлат органлари ва бошқа ташкилотларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш
бўйича самарали ишлар ташкил этиш имконини бермоқда. Энг муҳими, қабул
қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-
моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш,
«республика — вилоят — туман — маҳалла» принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва
аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга
оширишга замин яратди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги
ПФ–5997-сон Фармонига асосан адлия бўлимларига туманлар (шаҳарлар)
ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги
қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳам
ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ваколати тақдим этилди. Бу эса туманлар
(шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашлари томнидан қабул
қилиниши мумкин бўлган қарорларнинг қонунийлигнини таъминлашга хизмат
қилади.
Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги
ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш адлия бўлимлари
фаолиятида муҳим ўрин тутади. Чунки фуқароларнинг кундалик ҳаётида
учрайдиган
ҳуқуқий
муаммоларни
таҳлил
қилиб
бориш,
аниқланган
камчиликларни бартараф этиш бўйича ижтимоий муносабатларни тартибга
солувчи
қонун
ҳужжатлари
такомиллаштирилишини
таъминлаш
улар
фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу боис Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг 13-моддасига кўра демократия умуминсоний
принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-
қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши мустаҳкамлаб
қўйилган. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан
ҳимоя қилинади деб бежиз мустаҳкамланмаган. Бинбарин, адлия бўлимлари ҳам
Конституциянинг мазкур нормалари талабларидан келиб чиққан ҳолда
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий
ҳимоя қилиш бўйича самарали фаолият олиб бормоқда. Давлат органлари ва
ташкилотлари томонидан инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қонун ҳужжатларига риоя
6
Туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари фаолияти қониқарлими? // 2018 йилнинг 8 сентябрь куни Адлия
вазирлигининг
туманлар
(шаҳарлар)
адлия
бўлимлари
фаолиятига
бағишланган
мажлиси
https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/90072/
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415
289
этилиши устидан назоратни амалга оширмоқда. Бу борада инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш
муҳим аҳамиятга касб этмоқда. Зеро, ҳуқуқшунос олимлар қад этганларидек,
“Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш миллий қонунчилик тизимининг
ўзагини ташкил этади”
7
.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, туман адлия бўлимлари адлия вазирлиги
тизимида фуқаролар билан бевосита ишлайдиган энг муҳим бўғин ҳисобланади.
Биргина, Тошкент шаҳар Чилонзор туман адлия бўлимининг 2019 йилдаги
фаолиятини ўргани шуни кўрсатадики, фуқаролардан жами 1105 та мурожаатлар
келиб
тушган
бўлиб,
шундан
325
та
шикоят,
771 аризалар, 1 та таклиф ва 8 таси Адлия вазирлигининг ишонч телефони орқали
келиб тушган. Фуқаролар мурожаатларнинг 933 таси шахсий ва сайёр қабуллар
давомида кирим қилинганини қайд этиш лозим. Келиб тушган шикоятларнинг 322
таси
ҳал
этилган,
277
таси
қаноатлантирилган,
45 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 3 таси кўриб чиқиш учун
тааллуқлилиги
бўйича
бошқа
ташкилотларга
юборилган,
аризаларнинг
748 ҳал этилган 617 таси қаноатлантирилган, 131 тасига ҳуқуқий тушунтириш
берилган ва 23 таси кўриб чиқиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа масъул
ташкилотларга юборилган. Шунингдек, ишонч телефонидан келиб тушган
мурожаатларнинг 8 таси ҳал этилиб, 4 таси қаноатлантирилган ҳамда 4 тасига
ҳуқуқий тушунтириш берилган. Ҳисобот йилида келиб тушган жами
мурожаатларнинг 1078 таси ҳал этилган ёки 97,6 фоизи ҳамда мурожаатларнинг
898 таси қаноатлантирилган ёки 83,3 фоизи ҳал этилган.
Бундан ташқари, адлия бўлими томонидан фуқароларнинг бузилган
ҳуқуқларини суд орқали тиклаш мақсадида 6 та даъво аризалари судларга
киритилган ва уларнинг аксарияти қаноатлантирилган. Мазкур кўрсаткичлар
мисолида туман адлия бўлимлари фаолиятига қисқа давр ўтган бўлса-да фуқаролар
ўртасида уларга нисбатан ишонч шаклланаётганини кўрсатмоқда. Туман адлия
бўлимларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга
ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатларини кўриб чиқиш борасида туман (шаҳар) миқёсидаги давлат
органлари ва ташкилотлари томонидан қонун бузилиши юзасидан мурожаатларни
холисона ва ҳар томонлама кўриб чиқиш ва уларга нисбатан қонун ҳужжатларига
мувофиқ чоралар кўришда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”
8
ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2018
йил
13 апрелдаги ПҚ-3666-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги тўғрисида”ги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7
майдаги 341-сон
муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик
7
Рўзиназаров Ш.Н, Мадалиев О.М., Абдураҳмонхўжаев Ж.Х. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий
институтларнинг шаклланиши ва ривожланиши. Монография –Тошкент.: ТДЮИ, 2012 йил 3-бет.
8
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 977-модда; Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон; 11.03.2020 й., 03/20/608/0278-сон.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415
290
шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий
низомни тасдиқлаш ҳақида”
9
Қарори, “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби
тўғрисида”
10
ги низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этиб
келинмоқда.
Фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида адлия бўлимлари
томонидан мутасадди ташкилот ёки унинг мансабдор шахсига нисбатан
тақдимнома, огоҳнома ва таклифлар киритиш ваколати мустаҳкамаланган. Хусусан,
тақдимнома шундай юридик кучга эга бўлган ҳужжатки, унга кўра аниқланган
қонунбузилишлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб
бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш хусусида қонунбузилишларга йўл
қўйган давлат органлари ва ташкилотларига киритилган, ижроси мажбурий бўлган
ҳужжат саналади. Бироқ огоҳноманинг ўзига хос хусусияти шундаки, унга асосан
келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф
қилиш ҳамда қонунбузилишларни олдини олиш мақсадида қонун ҳужжатларининг
бузилиши мумкин эмаслиги тўғрисида мансабдор шахслар номига киритиладиган
ҳужжат ҳисобланади. Шунингдек, адлия бўлимлари томонидан аниқланган
қонунбузилиш ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериш тўғрисида ҳамда бўлимларнинг
қонуний талаблари мансабдор шахслар томонидан бажарилмаганда таклиф
сифатида асослантирувчи ҳужжатлар билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга
киритиш ваколатига эга.
Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш шуни кўрсатадики, истиқболда Адлия
вазирлиги қонунчиликни янгилаш ва тизимлаштириш бўйича мутлақо янги иш
услубига ўтиши зарур. Бунда Конституциямиз нормалари ҳуқуқий пойдевор бўлиб
хизмат қилиши лозим
11
. Амалий тажрибалар шуни кўрсатадики, туман адлия
бўлимлари фаолиятида мурожаатлар билан ишлашда қуйидаги айрим тизимли
муаммолар вужудга келмоқда:
Биринчидан, туман адлия бўлимлари томонидан фуқаро мурожаатлари
юзасидан ташкилотларга юборилган сўров хатларига ўз вақтида жавоб
бермаганлик ёки “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги
Қонунни бузганлик учун айбдор шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодекснини 43-моддасида назарда тутилган тегишли маъмурий
жавобгарлик чораси қўллаш ҳуқуқи мавжуд эмас. Ҳозирги кунда адлия бўлимлари
томонидан айбдор шахсларни суд орқали маъмурий жавобгарликка тортиш
жараёни жуда узоқ вақт кетадиган амалиётлигича қолмоқда. Масалан, қоида
тариқасида Ўзбекистон Ресубликасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунни бузганлик учун муайян ташкилот айбдор
ходимига нисбатан дастлаб огоҳнома сўнгра тақдимнома киритилди. Тақдимнома
бир ойгача ижроси таъминланиши мумкин бўлган ҳужжат эканлиги ва адлия
органларида ушбу муддатини қисқартириш ёки узайтириш борасидаги қарорлар
аниқ ҳуқуқий асосга эга эмаслиги натижасида ўтказиб юборилган муддат
9
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/341/1202-сон; 31.12.2018 й., 09/18/1061/2406-
сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 21.12.2019 й., 09/19/1022/4181-сон.
10
https://www.minjust.uz/upload/iblock/b83/pdf.pdf
11
https://uza.uz/oz/politics/konstitutsiya-va-onun-ustuvorligi-u-u-iy-demokratik-davlat-v-07-12-2019
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415
291
фуқароларнинг ариза ва шикоятларини ҳал этиш механизми самарадорлигига
путур етказаётганлигини кўрсатмоқда.
Иккинчидан, туман адлия бўлимларига келаётган мурожаатларнинг
салмоқли қисмини меҳнат муносабатларига оид қонунбузилишлар ташкил
қилмоқда. Бироқ, мазкур мурожаатларни ўрганиш ва меҳнат соҳасига оид
ҳужжатларни сўраб олишда амалиётда бир қатор муаммолар мавжуд. Бундан
ташқари, муайян ташкилотларни Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган
саволнома асосида ўрганиш белгиланган бўлса-да, адлия бўлимлари томонидан
меҳнат муносабатларига оид ҳужжатларни ўрганиш ваколати бор ёки йўқлиги
борасидаги қонунчиликда аниқ норма ва механизм мавжуд бўлмай соҳада турли
қарама қарши фикрлар юзага келишига сабаб бўлмоқда. Чунки, Ўзбекистон
Республикаси Меҳнат кодексининг 9-моддасида
12
меҳнат тўғрисидаги қонун
ҳужжатларига риоя этилишини текшириш ва назорат қилишга қайси органлар
ваколатли эканлиги аниқ мустаҳкамланмаган. Мазкур нормада меҳнат тўғрисидаги
қонун ҳужжатларига ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини
текшириш ва назорат қилишни қуйидаги идоралар амалга ошириши белгиланган:
Биринчи, соҳага махсус вакил қилинган давлат органлари ва уларнинг
инспекциялари. Яъни, бу орган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон
13
қарорига мувофиқ Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги давлат меҳнат инспекцияси ва унинг
жойлардаги инспекцияларидир.
Иккинчи, Касаба уюшмалари. Касаба уюшмалари ўз назорат ва текшириш
функцияларини бугунги кундаги амалда бўлган Ўзбекистон Республикасининг
«Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари
тўғрисида»
14
ги Қонунга мувофиқ амалга оширадилар.
Учинчи, юқоридаги моддага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош
прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар меҳнат тўғрисидаги қонунларнинг
ижроси устидан назорат олиб бориши кўрсатиб ўтилган.
Юқоридагиларга асосан айтиш лозимки, Ўзбекистон Республикасининг
Меҳнат кодекси 9-моддасида меҳнатга оид қонун ҳужжатларига риоя этилишида
Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий органларининг назорат ваколати ёки
текширишга оид ҳуқуқлари назарда тутилмаган. Бироқ Меҳнат кодексининг биз
юқорида кўрсатиб ўтган 9-моддаси 3-қисмида яна бир қоида назарда тутилган унга
кўра, “давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари меҳнат тўғрисидаги қонун
ҳужжатларига риоя этилишини текширишни қонунда белгиланган тартибда
амалга оширадилар” деб мустаҳкамланган. Бу норма шунчаки норма эмас, бунинг
мазмунидан шу нарса тушуниладики, агар қайсидир давлат органи корхона ва
ташкилотлардаги меҳнатга оид ҳужжатларни текширишга даъво қилаётган бўлса,
бу органнинг меҳнат соҳасига оид текшириш ваколати айнан бирор-бир қонунда
кўзда тутилган бўлиши керак. Бироқ, таҳлиллар шуни кўрсатадики қонунда, шу
жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги
12
13
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон, 09.07.2019 й.,
07/19/566/3396-сон, 07.09.2019 й., 09/19/743/3710-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 17.04.2020 й.,
09/20/234/0453-сон.
14
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415
292
ПҚ–3666-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
тўғрисида”ги низомда ҳам Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органлари
томонидан давлат органлари бўладими, ҳусусий ташкилотлар бўладими – улардаги
меҳнатга оид қонун ҳужжатлари ижросини текшириш ваколати ёки ҳуқуқи аниқ
кўзда тутилмаган. Шу сабабли, адлия органлари томонидан корхона ва
ташкилотлардаги
меҳнатга
оид
ҳужжатларни
(ходимларнинг
шахсий
ҳужжатларини, буйруқлар, меҳнат шартномалари ва бошқа ҳужжатларни)
текшириш учун талаб қилиниши ҳамда текширилиши (улар гарчи фуқаро
мурожаатларига алоқадор бўлса ҳам) амалиётда коллизиялар юзага келишига
сабаб бўлмоқда.
Учинчидан, адлия бўлимларига “ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган” мақоми
берилган бўлсада, улар томонидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини суд
орқали ҳимоя қилиш механизми талаб даражасида эмас. “Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги тўғрисида”ги низомга кўра туман адлия бўлимлари юридик шахс
ҳисобланади ва фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини суд орқали тиклаш
мақсадида тегишли судларга даъво аризаси киритиш ҳуқуқига эга. Бироқ, туман
адлия бўлимлари расман Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 39-
моддасида кўрсатилган юридик шахс учун қўйилган талабларга жавоб бера
олмайди. Ушбу моддага кўра ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив
бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан
ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий
ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни
бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс
ҳисобланади. Юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак.
Туман тизимидаги адлия бўлимлари мустақил баланс ёки сметага эга эмас. Бундан
ташқари, улар ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла
олмайди ва уларни амалга ошира олмайдилар. Айнан юқоридаги сабабларга кўра,
амалиётда айниқса, иқтисодий судларга даъво аризалари киритилишида
муаммолар учраб турибди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процесуал
кодексининг 151-моддасининг 5-бандига мувофиқ иқтиосидий судга даъво аризаси
топширилаётганда даъвогарнинг юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор
сифатида давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши
лозим. Адлия бўлимларида бу турдаги ҳужжат мавжуд бўлмаганлиги сабабли,
Иқтисодий судлар томонидан бу турдаги даъво аризалари қабул қилинмаяпти ёки
қайтариляпти. Бу каби ҳолатлар адлия бўлимлари томонидан инсон ҳуқуқларини
суд орқали ҳимоя қилинишида қийинчиликлар келтириб чиқармоқда ва уларнинг
давлат органи сифатидаги обрўсига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Юқорида келтирилган таҳлиллар натижасида қонунчилик соҳасида ва
ҳуқуқини қўллаш амалиётидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун қуйидагича
таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Биринчидан, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунни бузганлик учун айбдор
шахсларга
нисбатан
Маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги
кодекснини
43-моддасида назарда тутилган тегишли маъмурий жавобгарлик чораси қўллаш
ҳуқуқини адлия органларига бериш масаласини кўриб чиқиш лозим.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415
293
Иккинчидан,
Вазирлар
Маҳкамасининг
2018
йил
31
декабрдаги
1066-сон қарорига тегишли ўзгартириш киритиш ва меҳнат тўғрисидаги қонун
ҳужжатларига, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини
текшириш, назорат қилиш ваколатини адлия органларига бериш чорларини кўриш.
Учинчидан, адлия бўлимлари томонидан иқтиодий судларга даъво аризаси
киритилишида бошқарма томонидан муайян узоқроқ муддатларда (масалан 1
йилдан 3 йилгача) ишончнома берилиши тартибини жорий этиш мақсадга мувофиқ
бўларди.
Хулоса қилиб айтганда, қонунчиликни такомиллаштириш ишлаб чиқилган
таклифларни қонун ҳужжатларида чилигимизда ўз ифодасини топиши
фуқароларимизнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини
ишончли ҳимоя қилинишга шунингдек, адлия бўлимларининг иш фаолиятини
янада яхшиланишига ўз ҳиссасини қўшиши шубҳасиздир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1.
https://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-
2.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2018 й.,
06/18/5415/1072-сон; 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон.
3.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2020 й.,
06/20/5997/0634-сон.
4.
Туман адлия бўлимлари ташкил этилди, ФҲДЁ ҳокимликлар тасарруфига
ўтказилди
(
https://www.norma.uz/uz/qonunchilikda_yangi/tuman_adliya_bulimlari_tashkil_etildi_
fhde_hokimliklar_tasarrufiga_utkazildi#
5.
Туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари фаолияти қониқарлими? // 2018
йилнинг 8 сентябрь куни Адлия вазирлигининг туманлар (шаҳарлар) адлия
бўлимлари фаолиятига бағишланган мажлиси (
https://www.minjust.uz/uz/press-
6.
Рўзиназаров Ш.Н, Мадалиев О.М., Абдураҳмонхўжаев Ж.Х. Ўзбекистонда
инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг шаклланиши ва ривожланиши.
Монография –Тошкент.: ТДЮИ, 2012 йил 3-бет.
7.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 977-
модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.01.2018 й.,
03/18/463/0634-сон; 11.03.2020 й., 03/20/608/0278-сон.
8.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й.,
09/18/341/1202-сон;
31.12.2018
й.,
09/18/1061/2406-сон,
14.05.2019
й.,
09/19/397/3123-сон; 21.12.2019 й., 09/19/1022/4181-сон.
9.
https://www.minjust.uz/upload/iblock/b83/pdf.pdf
10.
https://uza.uz/oz/politics/konstitutsiya-va-onun-ustuvorligi-u-u-iy-
demokratik-davlat-v-07-12-2019
11.
12.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й.,
09/18/1066/2428-сон,
09.07.2019
й.,
07/19/566/3396-сон,
07.09.2019
й.,
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue - 2, №01 (2020) / ISSN 2181-1415
294
09/19/743/3710-сон,
29.12.2019
й.,
09/19/1046/4242-сон;
17.04.2020
й.,
09/20/234/0453-сон.
