Авторы

  • Лутфулла Убайдуллаев
    к.э.н., доцент кафедры Менеджмента, Наманганский инженерно-технологический институт Наманган, Узбекистан
  • Фотима Эргашева
    Ассистент кафедры Экономики Наманганский инженерно-технологический институт Наманган, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss2/S-pp446-456

Ключевые слова:

молодежь предпринимательство молодежное предпринимательство предпринимательские навыки и умения особенности предпринимательской деятельности поддержка развития молодежного предпринимательства исследования проблемы рекомендации

Аннотация

 Развитие молодежного предпринимательства - один из важных вопросов в сфере занятости молодежи. Сегодня среди молодых людей велико стремление к самозанятости, и они стараются самостоятельно обеспечивать себя в финансовом отношении. В статье показана доля молодежи в населении нашей страны, доля молодых предпринимателей в структуре предпринимателей. В ходе исследования были проанализированы анкеты, проведенные среди студенческой молодежи, и его результаты. Теоретический - обобщение данных, собранных в процессе исследования; эмпирические - наблюдение, анкетирование, интервью; проанализированы с использованием методов логического подхода. Выявлены проблемы в развитии молодежного предпринимательства и разработаны рекомендации по их решению.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Development of enterprise products in students - as a factor of
production problems for young enterprises

Lutfulla UBAYDULLAEV

1

Fotima ERGASHEVA

2


Namangan Engineering and Technological Institute, Namangan, Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received January 2021
Received in revised form
15 January 2021

Accepted 20 February 2021
Available online
7 March 2021

The development of youth entrepreneurship is one of the

important issues in the field of youth employment. Today, among

young people, there is a great desire for self-employment, and

they try to independently support themselves financially. The
article shows the share of young people in the population of our

country, the share of young entrepreneurs in the structure of

entrepreneurs. In the course of the study, we analyzed the

questionnaires conducted among student youth and its results.
Theoretical - generalization of data collected during the

research; empirical - observation, questionnaires, interviews;

analyzed using the methods of the logical approach. Identified

problems in the development of youth entrepreneurship and
developed recommendations for their solution.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Youth
Entrepreneurship

Youth entrepreneurship
Entrepreneurial skills and
abilities
Peculiarities of

entrepreneurial activity
Support for the development
of youth entrepreneurship

Research
Problems
Recommendations

Талабаларда тадбиркорлик малакасини ривожлантириш -
ёшлар тадбиркорлиги муаммоларини бартараф этиш
омили сифатида

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Ёшлар
Тадбиркорлик

Ёшлар тадбиркорлиги

Ёшлар

бандлигини

таъминлашда

ёшлар

тадбиркорлигини ривожлантириш муҳим масалалардан
бири ҳисобланади. Бугунги кунда ёшлар ўртасида ўз-ўзини

банд қилишга интилиш юқори бўлиб, ўзларини моддий

1

c.e.s., associate Professor of Management, Namangan Engineering and Technological Institute Namangan,

Uzbekistan

2

Assistant Professor of Economics Namangan Engineering and Technological Institute Namangan, Uzbekistan

E-mail: ergasevafotima77@gmail.com


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

447

Тадбиркорлик кўникмаси
ва малакалари
Тадбиркорлик

фаолиятининг ўзига хос
хусусиятлари
Ёшлар тадбиркорлигини

ривожлантиришни
қўллаб-қувватлаш
Тадқиқот

Муаммолар
Тавсиялар
Операциядан кейинги
асоратлар

томондан мустақил таъминлашга ҳаракат қиладилар.

Мақолада мамлакатимиз аҳолиси таркибида ёшларнинг
улуши, тадбиркорлартаркибида ёш тадбиркорларнинг

улуши кўрсатиб ўтилган. Тадқиқот давомида талаба ёшлар

ўртасида ўтказилган анкета сўровлари ва унинг

натижалари таҳлил этилган. Тадқиқот жараёнида
тўпланган маълумотлар назарий ― умумлаштириш;

эмпирик ― кузатиш, анкеталаштириш, суҳбат; мантиқий

ёндашув усуллари ёрдамида таҳлил этилди. Ёшлар

тадбиркорлигини

ривожлантиришдаги

муаммолар

аниқланиб, уларнинг ечими учун тавсиялар ишлаб чиқилди.

Развитие предпринимательских навыков у студентов - как

фактор

преодоления

проблем

молодого

предпринимательства

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Молодежь
Предпринимательство
Молодежное

предпринимательство
Предпринимательские
навыки и умения
Особенности

предпринимательской
деятельности
Поддержка развития

молодежного
предпринимательства
Исследования

Проблемы
Рекомендации
Послеоперационные

осложнения

Развитие молодежного предпринимательства - один из

важных вопросов в сфере занятости молодежи. Сегодня

среди молодых людей велико стремление к самозанятости,

и они стараются самостоятельно обеспечивать себя в
финансовом отношении. В статье показана доля молодежи

в

населении

нашей

страны,

доля

молодых

предпринимателей в структуре предпринимателей. В ходе

исследования

были

проанализированы

анкеты,

проведенные среди студенческой молодежи и его

результаты. Данные, собранные в ходе исследования, были

проанализированы

с

использованием

методов

теоретического обобщения, эмпирического наблюдения,

анкетирования, интервьюирования; проанализированы с
использованием методов логического подхода. Выявлены

проблемы в развитии молодежного предпринимательства и

разработаны рекомендации по их решению.

КИРИШ
Ёшларни иш билан таъминлаш муаммолари асосан - мамлакат саноатининг

ривожланиш даражаси, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ўзгаришлар, демографик
вазиятнинг ҳолати, соғлиғининг жисмоний ва руҳий ҳолатининг ўзгариши,
стандартларнинг

пасайиши

аҳолининг

ҳаёти

ва

ижтимоий-иқтисодий

омилларнинг ёшлар турмуш тарзига таъсири каби объектив жараёнлар билан
боғлиқ.

Одатда, 25 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар аллақачон касбий стратегиясини

белгилаб олган ва маълум бир иш тажрибасига эга бўладилар. Ҳаётларининг шу
даврида, уларнинг аксариятини аллақачон оиласи бор ва улар таклиф қилинган иш
учун юқори талабларни қўя бошлайдилар. Ёшлар меҳнатига паст баҳо бериш,
меҳнат адаптациясидаги муаммолари, меҳнат фаолияти мотивациясини
қониқарсизлиги каби муаммолар сабабли ёшлар орасида янги иш жойларини


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

448

топиш қийин бўлиши мумкин. Шу билан бирга, аҳолининг ушбу тоифаси томонидан
ишнинг етишмаслиги жуда оғриқли тарзда қабул қилинади ва оғир ижтимоий,
психологик оқибатларга олиб келиши мумкин[1].

Ҳозирги кунда мамлакатимизда расман иш билан банд бўлмаган 1 миллион

400 мингга яқин аёллар ва ёшлар бор. Хотин-қизлар ўртасида ишсизлик даражаси
13 фоиз, ёшларда эса 15 фоизни ташкил этмоқда. Фарғона, Самарқанд, Андижон,
Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида бу кўрсаткич юқори. Шу билан бирга, бугунги
кунда қурилишда 104 минг, коммунал соҳада 71 минг, хизмат кўрсатиш соҳасида 68
минг, енгил саноатда 46 минг нафар мутахассисга эҳтиёж мавжуд[2].

Бундай ҳолатда ёшлардаги ишсизликнинг салбий оқибатларини олдини

олиш учун уларни иш билан таъминлаш асосий муаммолардан биридир. Ҳозирда
мамлакатимизда 15-29 ёшдагиларнинг сони 8,66 млн.нафарни ёки мамлакат
аҳолисининг 25,5 фоизини ташкил қилмоқда.

Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, меҳнатга лаёқатли аҳолининг 10-15

фоизидан кўпроғи тадбиркор бўлишга мойил. Бироқ, тадбиркорлик фаолияти учун
қобилияти мавжуд бўлса, солиқ ва бошқа давлат қонунлари доирасида имтиёзлар
бўлса, қўллаб-қувватлаш йўллари тўғрисида хабардор бўлса янада кўпроқ ёшлар
тадбиркор бўлишни истайди.

Шу билан биргаликда, талабаларда тадбиркорлик кўникма ва малакаларини

ривожлантиришда янги билимларни берибгина қолмай, балки ўзгарувчан рақобат
шароитида муваффақиятли бизнес учун зарур бўлган фазилатлар ҳам
шакллантирилади.

Бундан келиб чиқиб шуни таъкидлаш мумкинки, ёшлар билан олиб

бориладиган ижтимоий-иқтисодий ишлар бугунги кундаги долзарб бўлиб,
ёшларни меҳнат фаолиятига максимал даражада жалб қилиш ва уларнинг
бандлигини

оширишни

тақазо

этади.

Стратегик

нуқтаи

назардан,

мамлакатимизнинг молиявий, ижтимоий, иқтисодий, илмий ресурсларни
оширишга қодир ёшларни тайёрлаш давр талаби бўлиб, унда бозор иқтисодиёти
шароитида ёшларнинг тадбиркорлик кўникма ва малакаларини ривожлантириш
ҳамда, аҳолининг ўз-ўзини иш билан таъминлашни қўллаб-қувватлашга эътибор
бериш, бу борадаги муаммоларни бартараф этиш муҳим вазифалардан эканлигини
ифодалайди.


МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш - кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорликни ривожлантиришнинг зарур стратегик манбаси ҳисобланади десак
муболаға қилмаган бўламиз. Бугунги иқтисодий-ижтимоий ривожланиш ёшлар
олдига ижтимоий институтлар билан биргаликда иқтисодий, сиёсий ва маънавий
соҳаларда ўзаро алоқада фаол иштирок этиш вазифаларини қўймоқда. Ёшлар
тадбиркорлиги, уларни ташкил этиш ва ривожлантириш, бу борада ёшларнинг
кўникма ва малакаларини ривожлантиришга хос ёндашувлар борасида қатор
олимлар тадқиқот ишларини олиб борганлар.

Тадбиркорлик субъектлари таркибига —тадбиркорлик ва даромад

келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган

ёшлар

тадбиркорлиги

субъектлари ҳисобланган 18 ёшга тўлган 30 ёшдан ошмаган ёшлар

ҳам киради[3].


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

449

Лекин ёшлар тадбиркорлигини тадқиқ этган адабиётлар ўрганилганда 15

ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшлар ҳам бу қатламга киритилиб ўрганилганлигини
кузатишимиз мумкин.

Шахмометьева М.Р. кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун зарур

стратегик манба бу

ёшлар тадбиркорлиги

[4] эканлигини ўз илмий ёндашувида

ёритиб ўтган.

Бозорнинг қаттиқ рақобати шароитида ёш фуқаролар ўз бизнесини ташкил

этиш ва ўз-ўзини иш билан таъминлашни ривожлантириш истиқболлари ҳақида
тобора кўпроқ ўйлашмоқда. Ёшлар ишчи кучининг энг истиқболли тоифасидир.
Давлатда амалга оширилаётган сиёсатнинг изчиллиги минтақавий ва муниципал
даражаларда кўп жиҳатдан

ёшлар тадбиркорлик

фаолияти иштирокига боғлиқ[5] -

дея ўз фикрини баён этади Меркулов П.А.

Сўнгги йилларда етакчи мамлакатлар иқтисодиётида ёшлар ишсизлиги

кескин муаммо бўлиб қолмоқда. Бу глобал муаммони ечишда

ёшлар тадбиркорлиги

асосий восита бўлгани учун муҳим ўрин тутади. Статистик кўрсаткичларга кўра,
дунё бўйича 18 дан 30 ёшгача бўлган тахминан 300 миллион ёшларнинг доимий иш
жойлари йўқ ёки умуман ишсизлардир[6].

Е.Г Шумикнинг фикрига кўра эса,

ёшлар тадбиркорлиги

кичик ва ўрта бизнес

ривожланиши ҳисобига иқтисодий ривожланишнинг драйвери бўлиши, федерал
бюджетни тўлдириши, шунингдек, инновацион ғояларни амалга ошириши
мумкин...Шу билан бирга, ушбу тоифадаги фуқаролар ўз бизнесларини бошлаш ва
ривожлантиришда

ўзига

хос

муаммоларга

дуч

келишади.

Ёшлар

тадбиркорлиги

нинг энг муҳим томонларини аниқлаш жараёнида,

ёшлар

тадбиркорлиги

нинг ривожланишига тўсқинлик қиладиган муаммоларнинг учта

гуруҳи мавжуд: шахсий ёки мотивацион; тажриба ва касбий билимларнинг
етишмаслиги; қонун чиқариш[7].

Ларичева А.А., Петрище В.И., Симонов С.Г., Грошева Л.И. ва Костырева Д.Э.

ларнинг таърифича, тадбиркорлик соҳасида ― тажриба, профессионал ва аниқ
билимларнинг етишмаслиги, қўллаб-қувватлашда дуч келадиган муаммолар бор.

Таълим назарий асосни яратади, аммо амалиёт ҳақида гап кетганда, кўпчилик

қаердан бошлашни билмайди... Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш институтлари
фаолияти ҳам ёшлар бизнесини ривожлантиришга етарлича йўналтирилмаган. Бу
ерда шуни таъкидлаш керакки, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш
ривожланиш механизмини ишлаб чиқиш керак[8].

Демак, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришда уларда тадбиркорлик

билим, кўникма ва малакаларини етишмаслиги муаммосига дуч келинмоқда.
Тадбиркорлик кўникма ва малакасини ривожлантириш провардда талабаларда
тадбиркорлик фаолиятини қандай ташкил этиш, ундаги юзага келиши мумкин
бўлган муаммоларни еча олишига имкон яратади деб ўйлаймиз.


ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Тадқиқот

ишида

ёшлар

тадбиркорлиги

бўйича

маълумотлар

шакллантирилди, ўрганилди. Тўпланган маълумотлар асосида назарий ―
умумлаштириш; эмпирик ― кузатиш, анкеталаштириш, суҳбат; мантиқий ёндашув
усуллардан фойдаланилди.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

450

ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
Тадбиркорлик фаолияти бу ― таваккалчилик асосида ишлаб чиқариш

омилларидан самарали фойдаланиш жараёни бўлиб, унда инноваторлик,
ишбилармонлик, махсус қобилиятларни тўла ишга солган ҳолда юқори ижтимоий,
иқтисодий самарага эришиш ҳисобланади.

Бу борада замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб

келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол мақсадга
интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш мамлакатни барқарор ва илдам
ривожлантиришнинг энг муҳим шартидир[9].

Республикада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг 22,9

фоизи (106 минг 574 таси) 30 ёшгача бўлган ёшлар ҳиссасига тўғри келади. Якка
тартибдаги тадбиркорларнинг 21,5 фоизини (71 минг 467 тани) 30 ёшгача бўлган
ёшлар ташкил этади. Шунингдек, мамлакатда 3,4 мингга яқин ёш фермерлар, 7,8
мингга яқин ёш ҳунармандлар фаолият юритади[10].

Мамлакатимизда бугунги кун ёшларига алоҳида эътибор берилиб, уларга бир

қатор имтиёзлар берилмоқда, билим олишлари ва тадбиркорлик фаолиятлари
бошлаш ва олиб бориш учун қулайликлар, керакли шарт-шароитлар яратилмоқда.
Жумладан, “Ёшлар кичик саноат зоналари”ни ташкил этилиши, “Лойиҳалар
фабрика”лари,

“Ёшлар мурожаати” электрон

платформаси, оилавий

тадбиркорликни ривожлантириш борасида имтиёзли кредитлар бериш, ёшларнинг
илғор ғоялари асосида лойиҳавий таклиф ва бизнес режаларини тайёрлаб бериш
каби чора-тадбирларни амалга ошириш шулар жумласига киради[11].

Олиб бораётган тадқиқот ишларимизнинг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки,

бугунги кун ёшларида ўз-ўзини мустақил моддий томондан таъминлаш истаги
жуда юқоридир. Уларда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ғояларини
мавжудлиги, бу фаолиятни қайси соҳалар доирасида олиб бориш бўйича мустақил
фикрга эгалар. Тадбиркорлик фаолиятларини ташкил этишга кўпроқ ўзларидаги
мустақил моддий таъминотни йўлга қўйиш истаги, оила аъзоларининг фикри,
бошқа дўстлари билан бўлган суҳбатлари, олийгоҳдаги талабалар билан бўлган
мушоҳадаларни сабаб қилиб кўрсатмоқдалар. Бу туғилган ғояларни амалга
ошириш учун тули фаолиятларда даромад кўришни режалаштирганлар. Жумладан,
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида

нон ва нон маҳсулотлари, гўшт ва

гўшт маҳсулотлари, қандолат, макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сут ва сут
маҳсулотлари қайта ишлаш, писта қадоқлаш, умумий овқатланиш хизматлари,
бедана гўшти ва тухумини етиштириш, паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик,
асаларичилик, боғдорчилик, қуёнчилик, иссиқхоналар ташкил этиш, гуллар
етиштириш, ёғоч ва алюмин профилдан эшик ва деразалар, мебель, баннерлар
ишлаб чиқариш, пахтани қайта ишлаш, гўзаллик салони, сартарошхона, спорт
секциялари ва фитнес клублар ташкил этиш, фото ва видео хизматларини ташкил
этиш, дизайнерлик, тайёр кийимлар тикиш, компьютер хизматларини кўрсатиш,
заргарлик буюмларини таъмирлаш, маиший хизматлар ташкил этиш, маиший
техника таъмирлаш, автосервис хизматлари, велосипедлар ижараси, пайвандлаш
хизматлари, ўқув маркази ташкил этиш, аҳоли учун агротехника хизмати, етказиб
бериш хизмати, телефон таъмирлаш, бухгалтерия ҳисоби ва аудит хизмати, «Ёш
тадбиркорлар» коворкинг маркази, “Ёшлар меҳнат гузари” мажмуасини ташкил


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

451

этиш ва бошқа шу каби фаолиятни ташкил этиш, даромадларини шакллантиришни
мақсад қилиб қўйганлар[12].

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш зарур, чунки

ёшлар жамиятнинг динамик қисми бўлгани учун тадбиркорликда керакли
салоҳиятни ташкил қиладилар. Ёшлар тадбиркорлигида бироз мураккаблик
томони борки, бу соҳада ёшлар сиёсати масалалари билан шуғулланувчи ҳокимият
органлари томонидан алоҳида эътибор талаб этилади. Таъкидлаш жоизки,
ёшларнинг асосий қисми олий ўқув юртида тўпланган. Талаба-бу мустақил ҳаёт
остонасидаги шахс бўлиб, у ўз хусусий ишини ташкил этиш орқали ўзига ишонч
йўлини очиши мумкин.

Бироқ, мамлакатимизда ёшлар ҳам тадбиркорлик фаолиятини ташкил

этишда харажатлар, масъулият ва рақобат билан боғлиқ қийинчиликларга, дуч
келмоқда. Яъни, ёшлар тадбиркорлик фаолиятларини бошлашда фақат ғоя билан
чекланяптилар, холос. Айрим ёшларимиз берилган имкониятдан мақсадли
фойдаланишни билмайдилар. Маҳсулотига бозор топишда қийинчиликларга дуч
келяпти, шунингдек, ёш тадбиркорларнинг маълум қисми фаолиятини муддатидан
олдин тўхтатишга мажбур бўляпти.

Тадқиқот маълумотларни таҳлил қилиш натижасида иқтисодиёт таълим

соҳасидаги 18-26 ёшдаги талабаларнинг тадбиркорлик бўйича кўникма ва
малакалари, тадбиркорлигини ташкил этиши бўйича фаоллиги аниқланди.

Тадқиқотда жами 437 киши иштирок этди. Тадқиқот жараёнида

иштирокчилардан қуйидаги саволларга фикр билдиришлари сўралди:

1.Сизда тадбиркорликни бошлаш ғоясини шакллантирган манбани

кўрсатинг.

2.Қайси соҳаларда тадбиркорлик билан шуғулланишни режалаштиргансиз?
3. Сизнингча, ёшлар учун ўз бизнесини бошлаш осонми?
4. Ўз бизнес ғоянгиздан воз кечишнинг мумкин бўлган сабаблари?
- молиявий маблағни етишмаслиги;
- таваккалчиликдан қўрқиш;
- ўз бизнесингизни бошлаш учун етарли билимни ва тажрибани йўқлиги;
- давлат тадбиркорликни заиф қўллаб-қувватлайди
5. Бошланғич тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

чоралари ҳақида биласизми?

6.Ўз

бизнесингизни

очишда

давлат

кўмагидан

фойдаланишни

режалаштиряпсизми?

7. Нима учун тадбиркорлик кўникма ва малакаларини эгалламоқдасиз ёки

эгалламоқчисиз? Тадбиркорлик билан шуғулланишга нима туртки бўляпти?

8. Сизнинг фикрингизча бугунги кунда қайси фаолият соҳасига талаб кўп

бўлмоқда?

Сўровномада иштирок этувчиларнинг жинси ва ёши ҳақида маълумотларни

қолдиришлари

сўралган

бўлиб,

бунга

керакли

маълумотларни

белгилаганлар.Сўровномага жавоб берганларнинг 6 фоизи ёки 26 нафари
аёллардир, 94 фоизи ёки 411 нафари эркаклардир. Иштирок этганларнинг ўртача
ёши 22 ёшни ташкил қилди.

Талаба ёшларда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ғоясини шакллантирган

манбага олийгоҳдан ташқаридаги дўстлари (29,8 %), оила аъзолари (19,1%),


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

452

оммавий ахборот воситалари, медиалар (газета, журнал, радио, телевидения,
интернет ва шу каби бошқалар) (17 %), тадбиркорликка оид аввалги лойиҳалар
(16,1 %) ва бошқалар(18%)ни кўрсатиб ўтганлар.

1-расм.Талабаларда тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш ғоясини

шакллантирган манбалар.


Талаба

ёшларни

қайси

соҳада

тадбиркорлик

қилишни

режалаштирганликларини сўралганда, уларнинг аксарияти ишлаб чиқариш
соҳаларида (32,6 %), савдо соҳасида (24 5%), қишлоқ хўжалик соҳасида (19,8 %),
молиявий хизматлар кўрсатишда (7,4 %), маркетинг, дизайн йўналишида (4,9%) ва
бошқа бир қатор соҳаларда (10,8%) тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишни
режалаштирганликларини билдирганлар.

2-расм. Талаба ёшларни тадбиркорлик қилишни режалаштирган соҳалари

10,8

4,9

7,4

19,8

24,5

32,6

Бошқалар

Маркетинг, дизайн

Молиявий хизматлар

Қишлоқ хўжалиги

Савдо

Ишлаб чиқариш

0

5

10

15

20

25

30

35

Оила

аъзолари

19,1 %

Оммавий

ахборот

восита-лари

17 %

Бошқалар 18

%

Тадбир-

корлик

бўйича

аввалги

Олийгоҳдан

ташқарида-ги

дўстлар 29,8

%


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

453

Талаба ёшларга ўз бизнесини бошлаш осонми, деган саволга кўпчилик салбий

жавоб берган. Респондентларнинг 64 фоизи ёшлар учун тадбиркорлик фаолиятини
бошлаш қийин деб ҳисоблайдилар. Улар бунга иккита асосий сабабни - биринчиси
бизнес фаолиятини бошлаш учун сармояни етишмаслиги, иккинчиси бу соҳада
мустақил билим, кўникма, малака ва тажрибани етишмаслигини кўрсатиб ўтганлар.

Ёшлар ўз бизнес ғоясидан воз кечиши мумкинми, агар мумкин бўлса унинг

сабабларини нималарда деб билишини сўралганда, аксарият қисми фаолиятни
ташкил этиш ва бошлаш учун молиявий маблағни етишмаслиги (48%),
таваккалчилик қилишга қўрқиш (19,5 %), малака ва тажрибани етишмаслиги (30,5
%) ва бошқалар(2 %)ни кўрсатиб ўтганлар.

3-расм. Ёшларни ўз бизнес ғоясидан воз кечиши мумкин сабаблар


Бошланғич тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари

ҳақида биласизми ва ўз бизнесингизни очишда давлат кўмагидан фойдаланишни
режалаштиряпсизми деган саволларимизга респондентлар 52 фоизи бундай давлат
томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари мавжудлиги тўғрисида маълумотга эга.
Қолган 48% мавжуд имкониятлардан бехабар.

Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида маълумотга эга

бўлган респондентларнинг 64 фоизи келажакда ушбу имкониятлардан
фойдаланишни режалаштирган, қолган 36 фоизи салбий жавоб берган.

Умуман олганда, бошланғич тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-

қувватлаш чораларини қўллаш истиқболлари тўғрисида саволга жавоб
берганларнинг барчаси ижобий фикр билдириб, қўллаб-қувватлаш воситаларидан
фойдаланишга тайёр.

Талаба ёшлардан нима учун тадбиркорлик кўникма ва малакасини

эгалламоқчисиз деган саволга улар томонидан қуйидагича жавоблар берилган:

- шахсий ҳаётни яхшилаш ва (ёки) бадавлат бўлиш - 26,7 %;
- ўзгарувчан иш вақтига эга бўлиш истаги – инсон ўзига ёқадиган ишни, ўзи

хоҳлаган пайтда бажариш эркинлиги - 18,9 %;

- қўшимча даромад олиш ва сармоя йиғиш, мисол учун кўчмас мулк шаклида-

16,7 %;

Бошқалар

Малака ва

тажрибани

етишмаслиги

Таваккал-

чилик қилишга

қўрқиш

Молиявий

маблағни

етишмаслиги

48 %

19,5 %

2 %

30,5 %


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

454

- бўш вақтни иш билан банд қилиш (зерикишдан қочиш) - 7,8%;
- ўқишни тугатиш вақтида даромад кўрадиган ишни топа олмаслигим

эҳтимоллигини юқорилиги - 15,6% ва бошқалар (14,3%) деб жавоб берганлар.

4-расм. Талаба ёшларни тадбиркорлик кўникма

ва малакасини эгаллаш сабаблари


Сўровномадаги саволлардан бири респондент нуқтаи назаридан энг кўп

талаб қилинадиган фаолият соҳаларига - ахборот технологиялари соҳаси, умумий
овқатланиш ва қурилиш соҳалари, гўзаллик салонлари, психолог маслаҳатлари,
онлайн маслаҳат бериш хизматларини кўрсатиб ўтганлар.

Юқоридаги тадқиқот кўрсаткичлари натижаси шуни кўрсатмоқдаки,

ёшларни ўз тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда қуйидаги

муаммолар

мавжуд:

-

тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш борасида билим, кўникма, малака

ва тажрибани етишмаслигини;

-

ёшларда тадбиркорлик фаолиятига доир вазиятлар тўғрисида тор

тасаввурларни эгалиги;

-

ёшлар тадбиркорлигида банклар томонидан бериладиган кредит

муддатлари чўзилиб кетиши, паст фоизли кредитларга эҳтиёжни катталиги;

- ёшларни мавжуд имкониятлардан хабардорлик даражаси пастлиги, қўллаб-

қувватлаш борасидаги маълумотларнинг етишмаслиги;

-

ёшлар

тадбиркорлигини

қўллаб-қувватлаш

инфратузилмасининг

самарасини пастлиги;

-

ёшлар

тадбиркорлигини

ахборот

билан

қўллаб-қувватлашни

ривожланмаганлиги ва бошқалар.

14,3

15,6

16,7

18,9

26,7

7,8

Бошқалар

Ўқишни тугатиш вақтида даромад кўрадиган
ишни

топа

олмаслигим

эҳтимоллигини

юқорилиги

Қўшимча даромад олиш ва сармоя йиғиш

Ўзгарувчан иш вақтига эга бўлиш истаги

Шахсий ҳаётни яхшилаш ёки бадавлат бўлиш

Бўш вақтни иш билан банд қилиш

0

5

10

15

20

25

30


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

455

Пайдо бўлган муаммоларни ҳал қилиш мамлакатимизда қулай

ишбилармонлик муҳитини яратишга ва мамлакатнинг иқтисодий ўсишига
қаратилган давлатнинг устувор мақсадларига эришишга ёрдам беради.

Талабаларда тадбиркорлик фаолиятларини ташкил этишни ривожлантириш

учун талабаларнинг онгида тадбиркорнинг ижобий қиёфасини яратиш керак, бу эса
таълим муассасасининг битирувчиларнинг келажакдаги ривожланишига
қизиқиши билан кўпроқ боғлиқдир. Таъкидлаш жоизки, олийгоҳ раҳбарияти
битирувчиларни ривожлантиришга қизиқиш билдирмоқда, бу нафақат маънавий
ва ҳиссий мамнуниятга, балки олийгоҳ рейтингини ҳамда, рақобатбардошлигини
оширишда аҳамияти каттадир.


ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Шундай қилиб, ёш авлод ва уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини қўллаб-

қувватлаш, ёшларда тадиркорлик кўникма ва малакасини ривожлантириш орқали
тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишнинг ҳозирги ҳолати бўйича таҳлилий
материаллар ўрганиш натижалари, бизга бир нечта хулосалар қилиш имконини
берди.

Талабаларда тадбиркорлик кўникма ва малакасини ривожлантириш орқали

тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, бундаги муаммоларни бартараф этиш
учун қуйидагиларни

тавсия этамиз

:

-

талабаларни

тадбиркорлик

фаолияти

билан

шуғулланишни

ривожлантиришда жамоат ташкилотлари, давлат органлари билан ҳамкорлик
қилишни ривожлантириш керак;

-

таълим ва тадбиркорлик, талабалардаги ижодий фаолиятни бирлаштириш

лозим; бунинг бажарилиш моделини ишлаб чиқиш ва таълимга тадбиқ қилиш, буни
таълим жараёнига босқичма-босқич киритиш;

- тадбиркорлик ғояларини амалга оширишда лойиҳалар ишлаб чиқиш

кўникма ва малакасини ривожлантириш;

- ишбилармон тадбиркорларга бириктириш, иш жараёнларини ўргатиш;
- ёшларни тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва олиб бориш учун

керакли инфраструктураларни ривожлантириш, ёшларда улар билан ишлаш
кўникма ва малакасини ривожлантириш;

- талаба ёшларда ахборот технологияларида ишлаш кўникма ва малакасини

ривожлантириш, тадбиркорлик фаолиятида ахборот технологияларидан самарали
фойдаланиш, иш вақтини тежаш, ортиқча йўл ва қоғоз харажатлари кескин
қисқартиришни шакллантириш;

- ёшларнинг тадбиркорликдаги янги ғояларни амалга оширишга

мотивлаштириш;

- тадбиркорлик соҳасида фаол таълим-тарбия ишларини олиб бориш орқали

ва шу кабилар.



ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415

456

1.

Лапа Е.А. Использование инновационных педагогических технологий при

подготовке студентов к предпринимательской деятельности. Ученые записки
ЗабГГПУ. С-110. https://cyberleninka.ru/article/n/

2.

Мирзаева Г. Тадбиркорликни ривожлантириш ва касбга тайёрлаш орқали

камбағалликни

камайтириш

чоралари

белгиланди.29.02.2020.

https://tma.uz/uz/2020/02/29.

3.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги “Ўзбекистон Ёшлар

Иттифоқи ҳузуридаги «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси фаолиятини ташкил
этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 669-сонли қарори.https://lex.uz/docs/3826820

4.

Шахмометьева М.Р Молодежное предпринимательство как фактор

развития экономики России. https://scienceforum.ru/2014/article/2014002087.

5.

Меркулов П.А.Молодежное предпринимательство как фактор устойчивого

социально-экономического роста, Среднерусский вестник общественных наук.Том
12. №3. 2017. CЕРИЯ: ЭКОНОМИКА.с-43

6.

Лопатина Р.Ф. Социально-культурные условия формирования мотивации

студенческой молодежи к предпринимательской деятельности [Электронный
ресурс] // Российская государственная библиотека: [сайт]. — URL:
http://dlib.rsl.ru/01006751585

7.

Шумик Е.Г., Белик Е.В., Блинов М.П..Молодежное предпринимательство:

проблемы и пути решения.

8.

Ларичева

А.А.

Молодежное

предпринимательство

как

фактор

инновационного развития экономики России// XVIII ЦАРСКОСЕЛЬСКИЕ ЧТЕНИЯ/
под общ. ред. проф. В.Н. Скворцова; редакционная коллегия: проф. Т.А. Бороненко,
доц. Л.Л. Букин, доц. Д.Ю. Гришин, проф. Л.М. Кобрина(отв. ред.), проф. Т.С.
Комиссарова, проф. Н.М. Космачева, доц. А.М. Макарский, проф. А.Г. Маклаков, проф.
Т.В. Мальцева, доц. Е.С. Нарышкина. СПб., 2014. С. 97–102; Петрище В.И.
Инновационная среда и молодежное предпринимательство: проблемы и
перспективы развития// науч.-метод. электронный журн. «Концепт». 2015. Т. 13. С.
766–770; Симонов С.Г., Грошева Л.И. Молодежное предпринимательство в России:
проблемы и перспективы развития// Акад. вестн. 2012. №2 (20). С. 39–44.

9.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг«Yoshlar — kelajagimiz» давлат

дастури

тўғрисидаги ПФ-5466-сонли фармони. 2018 йил 27 июнь.

https://lex.uz/m/acts/3826820.

10.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда

ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 23-сонли қарори. https://lex.uz/ .

11.

“Ёшлар - Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси”. Ўзбекистон

Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшлари форумида
сўзлаган нутқи. Халқ сўзи. 2020 йил 26 декабрь.www.xs.uz.

12.

Дедажанов Б.Н., Эргашева Ф.И. Талаба ёшларда тадбиркорлик малакасини

ривожлантиришнинг устунликлари ва муаммоларининг назарий жиҳатлари. XVIII
Международная молодежная научно-практическая конференция “Актуальные
вопросы развития современного общества, экономики и профессионального
образования”. 25.03.2020.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 23-сонли қарори. https://lex.uz/.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг«Yoshlar — kelajagimiz» давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сонли фармони. 2018 йил 27 июнь. https://lex.uz/m/acts/3826820.

Ёшлар - Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси”. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшлари форумида сўзлаган нутқи. Халқ сўзи. 2020 йил 26 декабрь.www.xs.uz.

Лапа Е. А. Использование инновационных педагогических технологий при подготовке студентов к предпринимательской деятельности. Ученые записки ЗабГГПУ. С-110. https://cyberleninka.ru/article/n/.

Мирзаева Г. Тадбиркорликни ривожлантириш ва касбга тайёрлаш орқали камбағалликни камайтириш чоралари белгиланди. 29.02.2020. https://tma.uz/uz/2020/02/29.

Ibragimovna, F. E. (2019). Innovative technologies in the formation of students’ entrepreneurial skills. Asian Journal of Multidimensional Research (AJMR), 8(8), 5-9.

Xabibullayevich, U. L., Nabijanovich, B. D., & Ibragimovna, F. E. (2020). Increasing effectiveness of economic educationprocessis basis for the development of qualification of entrepreneurship. Asian Journal of Multidimensional Research (AJMR), 9(3), 210-215.

Ergasheva, Fotima (2019) "THE PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN THE DEVELOPMENT OF THE ENTREPRENEURSHIP QUALIFICATION," Scientific Bulletin of Namangan State University: Vol. 1: Iss. 2, Article 200. Available at: https://uzjournals.edu.uz/namdu/vol1/iss2/200.

Дедажанов Б.Н., Эргашева Ф.И. Талаба ёшларда тадбиркорлик малакасини ривожлантиришнинг устунликлари ва муаммоларининг назарий жиҳатлари. XVIII Международная молодежная научно-практическая конференция “Актуальные вопросы развития современного общества, экономики и профессионального образования”. 25.03.2020.