Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Tools, types and ancient stone processing techniques in the Early
Paleolithic period
Anvarbek OMONOV
1
National Archaeological Center of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online
5 April 2021
This article provides information about the regions where the
first stone tools were found by ancient people in the early stages
of the Stone Age, the construction of tools from various raw
materials, their types, and functions. In particular, there is
scientific information on the methods of making the first working
tools, the most ancient techniques of stone breaking (processing,
retouching), the extraction of fuel by hammering and turning
them into a working tool by secondary processing. In general, the
article focuses on the history of the simplest and roughest types
of stone tools, as well as the first methods of stone processing
technology.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
early paleolithic,
pleistocene,
paleoanthropology,
oldowan, acheul,
mousterian, eurasia, central
asia, zhoukoudian, sangiran,
selungur, soan, lungupo,
dmanisi, aynikab, kuldara,
kulbulak, kyzylalma, jarsay
2, terraces, stone industry,
artefact, klekton, levallois,
core, blade, flake, point,
retouch, chopper, biface,
uniface, cleaver.
Илк палеолит даври меҳнат қуроллари, турлари ва тошга
ишлов беришнинг қадимги техникаси
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
илк палеолит, тўртламчи
давр (геологик),
палеоантропология,
олдувай, ашел, мустье,
евроосиё, марказий осиё,
чжоу-коу-дян, сангиран,
Ушбу
мақолада
қадимги
тош
даврининг
илк
босқичларида қадимги одамлар томонидан тошдан ясалган
дастлабки меҳнат қуроллари топилган минтақалар, турли
хом-ашёлардан меҳнат қуролларининг ясалиши, уларнинг
турлари, вазифалари тўғрисида маълумотлар бериб
ўтилади. Жумладан, дастлабки мехнат қуролларининг
1
Junior Researcher, National Archaeological Center of the Academy of Sciences of the Republic of Uzbekistan.
E-mail: obi-rahmat@bk.ru
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 2(2021) / ISSN 2181-1415
9
селенгур, соан, лунгупо,
дманисси, айникаб,
кулдара, кўлбулоқ,
қизилолма, жарсой 2,
терраса, тош индустрия,
артефакт, клектон,
леваллуа, ўзак, пластина,
учиринди, пайкон, ретуш
(ишлов бериш), чоппер-
бир томони уриб
ўткирланган қўпол тош
қурол, бифас-чўқмор
(икки тарафлама
ишланган қурол), унифас-
чўқмор (бир тарафлама
ишланган қурол), кливер-
тош болта.
ясалиш усуллари, тошни синдириш (чақмоқлаш, ишлов
бериш,
ретушлаш)
техникасининг
энг
қадимги
кўринишлари, тош ушатгич ёрдамида зарб бериш
натижасида йўнилғилар олиниши ва уларга иккиламчи
ишлов бериш орқали меҳнат қуролига айлантириш
усуллари хусусусида илмий маълумотлар келтириб
ўтилади. Умуман олганда, мақолада тошдан ясалган энг
содда ва қўпол илк меҳнат қуролларининг турлари ҳамда
тош синдириш технологияларининг дастлабки усуллари
тарихига тўхталиб ўтилган.
Орудия труда, виды и древняя техника обработки камня в
период раннего палеолита
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
ранний палеолит,
плейстоцен,
палеоантропология,
олдувай, ашель, мустье,
евразия, центральная
азия, чжоу-коу-дянь,
сангиран, селенгур, соан,
лунгупо, дманиси,
айникаб, кулдара,
кульбулак, кызылалма,
жарсай 2, терраса,
каменная индустрия,
артефакт, клектон,
леваллуа, нуклеус,
пластина, отщеп,
остроконечник, ретуш,
чоппер, бифас, унифас,
кливер.
В статье представлена информация о регионах, где были
обнаружены первые каменные орудия труда древних людей
на ранних этапах каменного века, о производстве орудий из
различного сырья, их типах, функциях. В частности, имеется
научная информация о способах изготовления первых
рабочих инструментов, древнейших приемах дробления
камня (обработка, ретушь), высечение камней с помощью
каменного молота и превращении их в рабочий инструмент
путем
вторичной
обработки.
В
целом
в
статье
рассматриваются виды простейших и грубейших ранних
орудий труда из камня, а также история появления первых
способов технологии обработки камня.
ДОЛЗАРБЛИГИ
Қадимги
тош
(палеолит)
даврида
одамлар
томонидан
табиий
ландшафтларнинг ўзлаштирилиши масаласи, табий хом-ашёлардан фойдаланиш,
табий мухитга мослашиш ва ахоли миграцияси масалалари энг қадимги
тарихимизнинг долзарб масалаларидан биридир. Шу аснода, илк мехнат
қуролларининг тошдан ясалганлиги, ишлов бериш технологияси хамда уларнинг
хом ашёси масаласи хам қадимги давр тарихини ўганишда муҳим ҳисобланади.
Қадимги тош (палеолит) даврида аждодларимизнинг илк меҳнат қуроллари
тошдан ясалганлиги барчамизга маълум. Дастлабки меҳнат қуроллари, уларнинг
турлари, қандай хом - ашёлардан ясалиши ва вазифаларини ўрганиш бугунги кунда
энг қадимги давр тарихимизнинг қизиқарли жихатларидан бири ҳисобланади.
Тошдан ясалган мехнат қуроллари дастлаб топилган минтақалар, инсонларнинг
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 2(2021) / ISSN 2181-1415
10
энг қадимги макон-манзилгоҳларидан топилган мехнат қуролларининг тошдан
ясалганлиги борасида топилаётган артефактлар (моддий буюмлар) мисолида
илмий исботланиши, тошдан меҳнат қуролларни ясаш, унга бирламчи ва
иккиламчи ишлов бериш усуллари, тошни синдириш (чақмоқлаш)нинг энг қадимги
технологиялари хақида билиш қадимги давр тарихимизни ёритишимизда муҳим
омиллардан биридир.
ТОШДАН ЯСАЛГАН МЕҲНАТ ҚУРОЛЛАРНИНГ ИЛК МАРОТАБА ТЕХНИК-
ТИПОЛОГИК ТАДҚИҚ ЭТИЛИШИ
Қадимги тош даври ёдгорликларидан топилган тош индустрияни ўрганиш,
техник-типологик тадқиқотлар борасида ўтган XX - асрда палеолит даври билан
шуғулланган ва тош даври мутахассисларини тайёрлаш бўйича дунёдаги энг илғор
археология марказларидан бири Санкт-Петербург илмий муассасаси ҳисобланган.
Тош индустрияни ўрганишда муҳим саналган технологик тадқиқотлар борасида
ушбу етук мактаб намоёндаларидан археолог, олим, Семёновнинг хизматларини
алохида таъкидлаб ўтишимиз жоиз. У биринчилардан бўлиб, тош синдириш
(чақмоқлаш)нинг технологик усулини тадқиқ этган ва бу сохада дунёда дастлабки
археологик адабиётни ёзган (“Ибтидоий техника” деб номланади). Жахон
палеолитшунослигининг ривожланишида Семёновнинг хизматлари беқиёс бўлиб,
олим бир неча ёдгорлик материаллари устида (микроскоп остида синчиклаб
ўрганган) экспериментал тадқиқотлар олиб борган. Натижада тошни синдириш
(чақмоқлаш) технологиясининг бир қанча усуллари мавжуд бўлганлигини аниқлаб,
уларни илмий муомалага киритган. Ундан ташқари, Франциянинг палеолит даври
билан
шуғулланувчи
илмий
марказининг
ёрқин
намоёндаси,
жаҳон
палеолитшунослиги ривожида улкан хизматлари бор археолог, олим Ф.Борднинг
тадқиқотларини хам мисол қилишимиз мумкин. Унинг фан олдидаги хизматлари
шундаки, техник-типологик тадқиқотлар айниқса типология хусусида (тош
қуролларни классификацияси, турлари, маълум даврга хослиги) тадқиқотлар олиб
борган. Жаҳон палеолитшунослиги тарихида биринчи технолог олим сифатида
Семёнов тан олинса, типология хусусида тадқиқотлар олиб бориб, уни илмий
муомалага киритишда Ф.Борднинг хизматлари беқиёс ҳисобланади. Ушбу
олимларнинг ишлари, тадқиқотлари тош даври билан шуғулланувчи дунёнинг
илғор илмий-тадқиқот муассасалари томонидан бугунги кунга қадар хам давом
эттирилоқда, айниқса Ғарбий Европанинг палеолит даври билан шуғулланувчи
илғор (Франция) археология марказларини мисол қилишимиз мумкин. Мазкур илм
даргоҳларида экспериментал, трассологик ва бошқа усуллардаги тадқиқотлар
ўтказилиши натижасида тошдан мехнат қуроллари ясаш, тош ушатгичларнинг
турлари, тошларни чақмоқлашдаги вазифалари каби масалаларга аниқликлар
киритилган.
ТОШДАН ЯСАЛГАН МЕХНАТ ҚУРОЛЛАРИ ДАСТЛАБ ТОПИЛГАН ҲУДУДЛАР
Инсоният тарихининг энг узоқ давом этган босқичи қадимги тош даври
ҳисобланади. У Олдувай даври, илк, ўрта ва сўнгги палеолит даврларига бўлинади.
Қадимги тош асри маданиятлари ўша давр меҳнат қуроллари дастлаб топилган жой
номлари билан аталган. Масалан, Олдувай - Шарқий Африкадаги даранинг номи
(Африкагигана хос бўлган босқич), Ашел маданияти - Францияда шу давр мехнат
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 2(2021) / ISSN 2181-1415
11
қуроллари дастлаб топилган жой номи, Мустье, Ориняк, Граветти, Солутре ва
ҳоказо. Қадимда аждодларимизнинг дастлабки мехнат қуроллари тошдан ясалган.
Ушбу меҳнат қуроллар асосан: қайроқтош, чақмоқтош, обсидиан, халцедон, диабаз,
диорит, яшма, сланец, чақмоқтошли оҳактош, қумтош, кварцит, кварц каби турли
хом-ашёдаги тошлардан ясалган. Дунёда энг дастлабки мехнат қуроллар
қайроқтошдан ишланган. Археологик тадқиқотлар натижасида қайроқтошдан
ишланган энг содда ва қупол тош қуроллар (чоппер ва чоппинглар) Африканинг
жанубий ва шарқий минтақаларидан топилган бўлиб, бундан 2,6 млн йил авввал
яшаган энг қадимги одам (Homo habilis – яъни, билағон одам)ларнинг мехнат
қуроллари эканлиги илмий жихатдан исботланган [3,151; 4, 61; 6,114; 11;90].
Евроосиё қитъсида эса, энг қадимги аждодларимизнинг илк мехнат қуроллари
ҳисобланган: қупол тош учиридилар, чақмоқтошдан ишланган қўл чуқморлари
(синоними - болта, фанда “рубило”, “бифас” деб юритилади) дастлаб қум, шағал ва
тошлар қазиб олинадиган карьерлардан топилган [3, 91]. Аниқроғи, кўплаб йирик
дарёларнинг қирғоқ буйларида қадимги дарё чўкинди қатламларининг хосил
бўлиши натижасида – қадимги террасалар (кенг баландлик, катта кенгликлар, кенг
майдонли тепаликлар) хосил бўлган. Қадимги террасалар йирик дарёларнинг
қирғоқлари атрофида, ҳамда тоғ олди худудларда куплаб учрайди. Ана шундай
қадимги террасалардан чақмоқтошдан ясалган илк мехнат қуроллари топилган.
Евроосиё қитъсида топилган дастлабки мехнат қуроллар Франция худудидига
тўғри келади. Ушбу худудда Сомма, Сена ва Марна деб номланган дарё хавзалари
яқинида қадимги террасалар мавжуд. XIX асрнинг 30-40 йиларида аниқроғи 1832
йилда Франциянинг шимолидаги Сомма дарёси (водийси) яқинида жойлашган
Аббевил худудиди атрофларидан шағал қазиб олиш чоғида архаик турдаги қўл
чўқморлари топилган. Топилган тош буюмларнингн илк мехнат қуроллари
эканлигини аниқлаган археолог Буше де Перт шағал ва қумлар орасидан
систематик равишда энг қадимги тош қуроллар (бифаслар, қўл чуқмори-
болталар)ни йиғиб олиб, уларни тадқиқ этган [3, 92]. Даставвал Буше де Перт
“ихтироси”ни французларнинг илмий жамаотчилиги тан олмаган, лекин 15 йилдан
сўнг унинг асосли фикрлари тан олинди ва тарихнинг илк ибтидосини ўрганиш
ишлари оммалаша бошлади. Қадимги террасаларнинг туртламчи давр (плейстоцен
геологик давр)ига оид қатламларидан турли хом ашёдан (чақмоқтош ва б.)
ишланган тош қуроллар билан биргаликда уша давр “иссиқ” фаунаси (хайвонот
олами)га хос бўлган турли турдаги сут эмизувчи хайвонларнинг суяк қолдиқлари
хам кўплаб топилган [17, 229; 18,424]. Энг қадимги одамлар яшаган ибтидоий
даврга оид макон ва манзилгохлар ер юзининг тоғ ва тоғ олди худудлардан топиб
ўрганилган. Улар очиқ (кичик дарё ва булоқлар яқинидаги тепаликлар) ва ёпиқ
турдаги (ғор ва унгурлар, баланд қоя ости айвонлари) манзилгохлар ҳисобланади.
Энг қадимги одамлар ана шундай жойларни ўзларига макон тутишган.
Палеолитнинг илк босқичига хос ёдгорликлар дастлаб Ғарбий Европадан
кейинчалик, Осиё қитъсининг деярли барча минтақаларидан топиб ўрганилган,
буларга Чжоу-Коу-Дян, Соан ва бошқа ёдгорликларни мисол қиламиз [3, 160; 10, 64].
Утган аср ва хозирги XXI- асрда тош даври археологиясининг ривожи натижасида
тадқиқотлар янада кенгайиб, қадимги тош даврининг илк босқичларига хос янги
манзилгоҳлар топилди (Лунгупо ва Селунгур ғори, Соан, Сангиран, Дманисси,
Айникаб ва б.). Евроосиёдан топилган энг қадимги манзилгоҳ эса 1,8 млн йил билан
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 2(2021) / ISSN 2181-1415
12
саналган (Грузия, Дманисси топилмалари: палеантропологик ва тошдан ясалган
қадимги меҳнат қуроллар) [4, 451; 7, 109; 8, 11; 15, 113;17, 231].
Энг содда ва қупол тош қуроллар бу учлари бир тарафга ишланган мехнат
қуроллари (чоппер, чоппинг) ҳисобланади. Икки тарафлама ишланган қурол, қўл
чўқмори (“бифас”) деб аталади [12, 220; 4, 19]. Илк мехнат қуролларнинг ушбу
турлари Евроосиёнинг турли ҳудудларидан, жумладан Ўрта Осиёнинг илк палеолит
даврига оид ёдгорликларидан хам кўплаб топилган [1,13; 5,47; 8,13; 9,18; 16,91]. Қўл
чуқморлари икки тарафлама ишлов берилган, қирралари ўткир бўлиб, қадимги
одамлар ундан мехнат қуроли ҳамда ов қуроли сифатида фойдаланишган. Энг
қадимги мехнат қуролларидан яна бири бу тош болталар “кливер” ҳисобланади.
Умуман
олганда,
илк
палеолит
даврида
одамлар
тараққиётда
қатор
муваффақиятларга эришдилар: ўткир қиррали тош қуроллардан, табий оловдан
фойдаланишган, ҳамда табий ғор ва унгурлардан бошпана сифатида фойдалана
бошлаганлар. Тошлардан мехнат қуролларини ясаш ишларини такомиллаштириб
бордилар: Қўл чўқморлари, тош болталар, унифаслар, қирғичлар, тош пичоқлар,
ўйиб кертиб ишланган ва тишсимон қуроллар шулар жумласидандир. Мазкур тош
қуроллар илк палеолит даври (ашел маданиятига)га хос бўлган тошдан ясалган
меҳнат ва ов қуроллари ҳисобланади. Тош даврининг илк босқичларидан бошлаб
аждодларимиз тошларни чақмоқлашнинг маълум тизимларини кашф этдилар,
уларнинг сифати ва синиш хусусиятларини ўрганиб олдилар. Натижада, бир неча
юз минг йиллар давомида тошларни синдириш ва ишлов бериш техникаси
такомиллашиб, маълум бир тош даври маданиятига (ашел, мустье, ориняк ва хк) хос
бўлган тош қуролларнинг турлари хам купайган, уларнинг морфологияси (шакли,
кўриниши) хам ўзгариб борган, масалан: катта ҳажмдаги тош қуроллар аста-секин
ўрта хажмдаги қуролларга, кейинчалик эса тош даврининг сўнгги босқичларига
келиб кичик ҳажмдаги тош қуролларга ўзгарган.
ҚАДИМГИ ТОШ ДАВРИДА АЖДОДЛАРИМИЗ ҚАЙ ЙУСИНДА ТОШДАН МЕҲНАТ
ҚУРОЛЛАРНИ ЯСАШГАН?
Археология сохасининг ривожи натижасида хозирги кунга келиб қадимги
тош даврида қўлланилган тошни синдириш (чақмоқлаш, чақмоқлаб олиш, ишлов
бериб қуролга айлантириш ва ҳ.к.) техникасининг бир неча турлари аниқланиб,
ўрганилган. Жумладан, қадимги тош даврининг илк босқичларига хос бўлган
тошни синдириш (чақмоқлаш) техникаларининг бир қанча турлари мавжуд бўлган.
Мисол тариқасида “Блок-он-блок” ,“леваллуа”, “клектон” ва бошқа тошни синдириш
техникаларини мисол қилишимиз мумкин [3, 160; 1, 8; 12, 221; 13, 5].
Тошларни синдириш (чақмоқлаш)нинг энг қадимги усули (Блок - он -блок)
техникаси бўлиб, бу бир катта тош бўлагини қўлда кўтариб иккинчи бир йирик
тошга кучли зарб билан урилган [11, 89]. Уриш асносида халиги урилаётган тош бир
неча майда бўлакларга парчаланган хамда улар орасидан энг ўткирлари қадимги
одамлар томонидан йиғиб олиниб, хўжаликда (овда, гуштни нимталаш, кесиш ва
хк.) ишлатилган. Яъни хосил бўлган йирикроқ хажмдаги тош (парча) учириндининг
маълум бир ўткир томонидан қадимги одамлар ишлаб чиқаришда фойдаланишган.
Тошларни чақмоқлашнинг энг қадимги усулларидан бири ҳисобланган (Блок - он -
блок ) техникаси бундан тақрибан (3 миллион йил) муқаддам вужудга келган.
Мазкур тош қуроллар фанда – “эолитлар” хам деб аталади. Эолитлар Африка ва
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 2(2021) / ISSN 2181-1415
13
Евроосиё қитъасининг турли ҳудудларидан топилган. Француз археологи Габриэл
де Мортилье таклифи билан “эолит” атамаси фанга киритилган. Бироқ, ушбу
дастлабки меҳнат қуролларининг ибтидоий одамларнинг илк вакиллари
фойдаланганликлари борасида олимлар ўртасида турли қарашлар мавжуд. Айниқса
утган XX асрда фанда бир қанча мунозаралар пайдо бўлди масалан, баъзи
тадқиқотчилар эолитлардан қадимги инсонлар фойдаланмаган яъни улар табий
таъсирлар(тошлар бири-бирига урилиши, синиши натижасида учлари ўткир холга
келиши) натижасида пайдо бўлган деган фикрларни илгари суришган [4, 97]. Бошқа
тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бир тошни иккинчи тош бўлагига уриш
натижасида пайдо бўлган бир неча кесгир, ўткир учларига эга бўлган тош
учириндилар бу қадимги аждодларимизнинг илк мехнат қуроли ҳисобланган. Яъни
эолитлар шу усулда тайёрланган ва тош даврининг илк босқичларида қадимги
одамларнинг дастлабки меҳнат қуроллари бўлган. Хуллас, сўнгги пайтларда
эолитлар - бу қадимги одамларнинг тошдан ясалган илк мехнат қуроллари
сифатида қараш илмий жамоатчилик томонидан илгари сурилмоқда.
Умуман олганда тошдан мехнат қуроли ясашнинг икки босқичли усули
мавжуд: бирламчи хамда иккиламчи ишлов бериш. Ибтидоий уста мехнат қуролини
тайёрлаш учун дастлаб узи яшаган макон ва унга яқин худудлардан сифатлироқ
хом-ашё қидириб топган (қайроқтош, чақмоқтош, чақмоқтошли оҳактош, сланец,
яшма халцедон, кварц, қумтош ва хк.). Бирор турдаги хом-ашё олиниб (масалан,
чақмоқтош ёки қайроқтош) тош ушатгич ёрдамида унинг юзасида бўртиб турган
қисми олиб ташланган ва текислаб зарб майдон хосил қилинган, яъни ўзак
(нуклеус) тайёрлаб олинган [11, 89-112]. Натижада тайёрланган ўзакнинг зарб
майдонидан бирор турдаги тош ушатгич (оғир тош, органик, енгил тош ушатгич ёки
востачи ёрдамида синдириб олиш - даврга қараб) ёрдамида зарб бериб йунилғи
(учиринди ва пластиналар) синдириб олинган. Бу тошга ишлов беришнинг
бирламчи ишлов бериш усули (ўзак тайёрлаш ва ундан йўнилғилар: учиринди ва
пластиналар синдириб олиш) дейилади. Ўзакдан (нуклеус, ядриша) синдириб
олинган учириндининг ён тарафларига ишлов бериш (ретушлаш) орқали бир ёки
икки томони ва учи ўткирлаштирилиши натижасида тайёр бирор турдаги меҳнат
қуролига айлантирилган. Синдирилган тош учиринди ёки узун йўнилғи
(пластина)га ишлов бериб қуролга айлантириш бу - иккиламчи ишлов бериш усули
ҳисобланади.
Бирламчи ишлов бериш натижасида синдириб олинган тош учиринди хам
қурол вазифасини ўтаган (палеолитнинг илк босқичларида масалан, эолитлар ва
хк), аммо қисқа муддатда ушбу учириндининг ўткир қирраси утмаслашган шу
сабабли ибтидоий устанинг махорати эвазига утмаслашган қиррасига ишлов бериш
(ретушлаш) яъни иккиламчи ишлов бериш техникаси қўлланилган. Ибтидоий уста
ўзи ҳохлаган хажм ва шаклда сифатлироқ хом-ашёдан тайёрлаб олган ўзакдан
бирор йўнилғини (тош учиринди ёки пластина) синдириб олишни режалаштириб
(онгида проекциясини тузган), сўнгра синдирилган тош учириндининг бир ёки
томонига ишлов бериб (иш қирраси хосил қилинган) ўткирлаштириб бирор
турдаги мехнат қуролига айлантирган. Бир ёки икки томони ўткирланган,
иккиламчи ишлов (ретушлаш) берилган ана шундай тошдан ясалган меҳнат
қуроллари қадимги тош даврининг илк босқичлари (Олдувай ва ашел маданияти)га
хос бўлган бир қатор тош қуроллар: чоппер ва чоппинлар, бифаслар, кливерлар,
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 2(2021) / ISSN 2181-1415
14
катта хажмдаги қирғичлар, чопқувчи қуроллар, уйиб-кертиб ишланган қуроллар
ҳисобланади. Қадимги тош даврининг илк босқичларида ўзаклардан асосан оғир
турдаги тош ушатгичлар ёрдамида зарб бериб йунилғилар (учириндилар ва
пластиналар) синдириб (чақмоқлаб) олинган [11, 90:4, 93]. Бу даврга оид мехнат
қуроллар асосан тош учириндилардан тайёрланган.
Юқорида қайд этганимиздек, тош синдириш (чақмоқлаш) техникасида бир
неча турдаги тош ушатгичлар (оғир тош, органик, енгил тош ушатгич ёки востачи
ёрдамида синдириб олиш) ёрадамида зарб бериб йунилғилар (учиринди ва
пластиналар) синдириб олинган [11, 89-112]. Улар орасида оғир тош ушатгич
ёрдамида зар бериб чақмоқлаб олиш технологияси жуда қадимдан яъни инсоният
тарихи бошланган даврдан пайдо бўлиб токи мис-тош давригача давом этган. Ушбу
усул барча (Африка, Евроосиё ва б.) худуларда кенг тарқалиб, тош даврининг хар
бир босқичларида маълум доирада қўлланилган. Илк палеолит даврида эса
чақмоқлашнинг ушбу усули кенг қўлланилган.
Палеолит даврида тош ушатгичларнинг қуйидаги турлари мавжуд бўлган:
1.
Оғир тош ушатгич ёрдамида синдириш (чақмоқлаш)
2.
Юмшоқ органик ушатгич ёрдамида синдириш (чақмоқлаш)
3.
Юмшоқ тош ушатгич ёрдамида синдириш (чақмоқлаш)
Тош синдириш(чақмоқлаш)нинг яна икки усули: биринчиси воситачи орқали
зарб бериш усули билан синдириш, иккинчиси эзиб (отжимная техника) чақмоқлаш
усули билан синдириш техникалари аниқланган [11, 89-112]. Артефактларнинг
(тош буюмларнинг) техник-типологик тадқиқ этиш, таҳлили натижасида уларнинг
қайси даврга мансублиги аниқланади. Тошни синдириб олиш ва унга ишлов бериш
(ретушлаш, тарашлаш ва хк.) жараёнлари – тошга ишлов бериш технологияси
ҳисобланса, типология эса технология натижасида хосил бўлган тош қуролларни
турларга ажратиш тушунилади (масалан, қирғич, қўл чўқмори, тош пичоқ ва хк).
Тош синдириш (чақмоқлаш)нинг технологик усулларини аниқлашда мазкур даврга
оид ёдгорликлардан топилган йунилғиларнинг морфологик (тузилиши, шакл
шамойилига кўра масалан: зарб майдончаси, зарб тепалиги, профилларнинг
турлича бўлиши ва бошқа жихатлари ўрганилиб ҳисобга олинади) холати ҳисобга
олинади.
Тош ушатгичлар турли материаллардан тайёрланган ва хар бир тош ушатгич
маълум бир даврда тошдан мехнат қуроллар тайёрлаш (тошга ишлов бериш
технологиялари: синдириш, ретушлаш ва бошқа операцияларда)да кенг
қўлланилган. Масалан, оғир тош ушатгичлар сифатида юмалоқ (шарсимон)
шаклдаги маълум бир тошлардан фойдаланилган бўлса, юмшоқ органик
ушатгичлар сифатида эса қаттиқ бўлган турли дарахтлар (дуб, қарағай ва б.)
шохларидан ва кийиксимон хайвонларнинг шохларидан фойдаланилган. Юмшоқ
тош ушатгичлар сифатида майда қум заррали қайроқтошлардан фойдаланилган
[11, 89-112]. Воситачи ёрдамида тош синдириш техникасида эса асосан кийик
шохларидан фойдаланилган [11, 89-112].Тош ушатгичларнинг қандай ва нимадан
тайёрланганлигини турли хажмдаги йунилғилар (тош учиринди ва пластина)нинг
морфологик хусусиятига қараб аниқланган. Нафақат тош синдириш, балки
йунилғиларга ишлов бериб қуролга айлантириш (ретушлаш) ишларида хам тош
ушатгичларнинг вазифаси жуда муҳим ҳисобланган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 2(2021) / ISSN 2181-1415
15
ХУЛОСА
Хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, қадимги давр тарихимизни ўрганиш
ва уни тўлиқ ёритишда моддий манбаларнинг ўрни муҳим ҳисобланади. Дунёнинг
турли минтақаларида палеолит даврига оид ёдгорликларда олиб борилган
археологик тадқиқотлар натижасида минглаб тош қуроллар топилди, бу эса
уларнинг морфологик, техник- типологик ва б. услублар ёрдамида тадқиқ этиш
имконини берди. Қадимги одамлар томонидан тош даврининг илк босқичларида
тошдан ясалган меҳнат қуролининг бир тарафига ишлов берилган бўлса, ашел
даври бошланиши билан меҳнат қуролини икки томонига ишлов бериш
технологияси шаклланди, айниқса Евроосиёнинг турли худудларидан жумладан,
Марказий Осиё: (Кўлбулоқ, Есен, Жарсой 2, Қизилолма, Тошсой, Селунгур ва б.) каби
ёдгорликлардан топилган қўл чуқмори “бифас” ва тош болта “кливер”ларнинг
кўплаб учрашини мисол қиламиз [4, 451; 5, 47; 7, 109; 14, 95; 15, 113; 2, 24; 19, 109].
Демак қадимги тош даврининг илк босқичларидан аждодларимиз дастлабки
энг содда ва қупол шаклдаги меҳнат қуролларни тошдан ясашни ўрганиб, минг
йиллар натижасида тошдан меҳнат қуролларини ясаш ва ишлов бериш
технологиясини такомиллаштириб бордилар. Натижада ашел маданиятига хос
содда, ва катта хажмдаги қупол тош қуроллардан ўрта ва сўнгги палеолит даврига
хос бўлган тош қуролларнинг бир неча тури (пайкон, тиғ, кесгич, қирғичча, кичик
хажмдаги тош пичоқлар ва б.) кашф қилинди ва қадимги аждодларимиз
хўжалигида, турмуш тарзида ушбу меҳнат қуроллардан кенг фойдаланганлар.
Қарийб уч миллион йиллик кишилик ўтмишида тошдан меҳнат қуроллар ясаш,
ишлов бериш ва ундан фойдаланишни билган аждодларимиз, даврлар утиши билан
онг тафаккури тараққий этиб, қадимги тош даврининг ўрта босқичларига келиб
ёғоч, суяк, баъзи туёқли хайвонларнинг шохлари ёрдамида қуролларга ишлов
беришни ўзлаштирди ва такомиллаштирди. Умуман олгандан палеолит даврида
қадимги меҳнат қуролларнинг тошдан ясалиши, турли хом-ашёдан ўзаклар
тайёрланиб, тош ушатгичлар ёрдамида улардан синдириб олинган учиринди ёки
пластинанинг ён қирраларига ишлов (ретушлаш) берилиши натижасида иш
қирраси хосил қилиниб, бирор вазифани бажарувчи меҳнат қуроли тайёрлаб
олинган ва ундан аждодларимиз хўжаликда мехнат ёки ов қуроли сифатида
фойдаланишган.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Анисюткин Н.К., Исламов У.И., Крахмаль К.А., Хушвактов Н.О. (1995). Новые
исследования палеолита в Ахангаране (Узбекистан). ИИМК, Санкт-Петербург. С. 27-28.
2.
Вишняцкий Л.Б. (1996). Палеолит Средней Азии и Казахстана. С.-Пб. С. 102.
3.
Деревянко А.П., Маркин С.В., Васильев С.А. (1994). Палеолитоведение:
Введение и основы. – Новосибирск, 1994. С. 288.
4.
Деревянко А.П. (2017). Три глобальные миграции человека в Евразии. Том II.
Первоначальное заселение человеком Северной, Центральной И Средней Азии. –
Новосибирск: Изд-во ИАЭТ СО РАН. С. 884.
5.
Исламов У.И., Крахмаль К.А., Анисюткин Н.К. (1995). Ташсай-новый
древнепалеолитический памятник Узбекистана. ОНУ, №1-2-3. С. 47-48.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 2(2021) / ISSN 2181-1415
16
6.
Исламов У.И., Халмухамедова Р.А., Крахмаль К.А. (2002). Исследования
палеоэкологии антропогена Центральной Азии. Проблемы каменного века Средней и
Центральной Азии. Изд-во ИАЭт СО РАН. Новосибирск. С. 113-118.
7.
Исламов, У. И., & Крахмаль, К. А. (2002). Ранний палеолит Узбекистана:
Проблемы и перспективы. Проблемы каменного века Средней и Центральной Азии.–
Новосибирск. Изд-во Ин-та археологии и этнографии СО РАН, 108-112.
8.
Касымов, М. Р. (1990). Проблемы палеолита Средней Азии и Южного
Казахстана (по материалам многослойной палеолитической стоянки Кульбулак). С. 13.
9.
Касымов М.Р., Годин М.Х., Худайбердыев Т.Н. (1992). Домустьерские культуры
на территории Узбекистана. Хроностратиграфия палеолита Северной, Центральной,
Восточной Азии и Америки. Новосибирск. С. 18-20.
10.
Сулейманов Р.Х. (2018). Ещё раз о переходе от нижнего палеолита к среднему
палеолиту в Центральной Азии. Ўзбекистон археологияси. №2, (17). 63-75-бетлар.
11.
Сайфуллаев Б.Қ., Ҳошимов Ҳ.Б. (2018). Тошларни чақмоқлашнинг
технологик услублари. Ўзбекистон археологияси. №2, (17). 89-113-бетлар.
12.
Сайфуллаев Б. Қ. Бифасы палеолита Узбекистана // Ўзбекистонда
археологик тадқиқотлар 2006-2007 йиллар. №6. Тошкент, 2009. Б. 220 -223.
13.
Омонов А.М. (2011). Два взгляда на технику леваллуа в индустрии Оби-
Рахмата (Республика Узбекистан) “Археология Евразии”. Материалы XLIX
международной научной студенческой конференции. Новосибирск. С. 5-6.
14.
Омонов А.М. (2013). Кўлбулоқ ва унинг атрофидаги палеолит даври
ёдгорликларининг ўрганилиши. Ўзбекистон археологияси. №1, (6). 94-101-бетлар.
15.
Омонов А.М. (2019). Ўзбекистон палеолити хорижлик мутахассислар
нигоҳида (мунозара ва танқидий қарашлар) // Ўзбекистон археологияси. №2, (19).
112-121-бетлар.
16.
Omonov A.M. (2020). Problems of Anthropogenesis and some considerations on
paleoanthropological discoveries found in Uzbekistan. Academicia. An International
Multidisciplinary Research Journal. Vol.10, Issue 8, August. P. 91-97.
17.
Omonov A.M. (2020). New data in the field of paleoecology and paleolandscapes in
archaeological research. Academicia: An International Multidisciplinary Research Journal,
10(6), P. 229-236.
18.
Habibulloyevna, M. D. (2020). Archaeological study of anthropogenic landscapes of
Uzbekistan. Academicia: An International Multidisciplinary Research Journal, 10(5), 424-429.
19.
Murodovich, O. A. (2021). Monuments and places of the early paleolithic period of
Uzbekistan. Збірник наукових праць ΛΌГOΣ. 109.
