Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Land administration in the Republic of Uzbekistan as an object
of political research
Khamid SADIKOV
1
Specialized branch of Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2021
Received in revised form
15 January 2021
Accepted 20 February 2021
Available online
7 March 2021
The article analyzes land resources as an object of political
research. It is argued that land resources are an integral part of
political processes, an important source of state sovereignty and
politics. It is scientifically analyzed that land resources are not
only a territorial-spatial, natural basis for the historical position
of a particular ethnic group (people), but also a complex socio-
political and economic object of management.
2181-
1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
state land policy, land
management, state property
land, territorial sovereignty,
land of settlements, land of
industry, transport,
communications, defense,
land for nature
conservation, health
purposes, land of historical
and cultural significance,
land of the water fund.
Ўзбекистон Республикасида ер ресурсларини бошқариш
сиёсий тадқиқот объекти сифатида
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ерга оид давлат сиёсати,
ер ресурсларини
бошқариш, давлат
тасарруфидаги ерлар,
ҳудудий суверенитет,
аҳоли пунктларининг
ерлари, саноат, транспорт,
алоқа, мудофаа ерлари,
табиатни муҳофаза қилиш,
Ушбу мақолада ер ресурсларининг сиёсий тадқиқот
объекти
сифатидаги
илмий
қарашлар,
назариялар,
таълимотлар, таъриф ва ёндашувлар таҳлил қилинган. Ер
ресурсларининг сиёсий жараёнларнинг ажралмас таркибий
қисми, давлат суверенитети ва сиёсатининг муҳим манбаси
эканлиги асосланган. Ер ресурслари маълум бир этнос
(халқ)нинг тарихий жойлашуви ҳудудий
-
макони, табиий
базиси бўлибгина қолмай, балки бошқарувнинг мураккаб
1
Senior Lecturer of the Department State legal disciplines, Specialized branch of Tashkent State University of Law,
Tashkent, Uzbekistan
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
666
соғломлаштириш ва
рекреация мақсадларига
мўлжалланган ерлар
тарихий
-
маданий
аҳамиятга молик ерлар,
ўрмон фонди ерлари сув
фонди ерлари.
ижтимоий
-
сиёсий ва иқтисодий объекти эканлиги илмий
таҳлил қилинган.
Управление
земельными
ресурсами
в
Республике
Узбекистан как объект политического исследования
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
государственная
земельная политика,
управление земельными
ресурсами, земли
государственной
собственности,
территориальная
суверенитет, земли
населенных пунктов,
земли промышленности,
транспорта, связи,
обороны, земли
природоохранного,
оздоровительного
назначения, земли
историко
-
культурного
значения, земли водного
фонда.
В статье анализируются земельных ресурсы как объект
политического исследования. Утверждается, что земельные
ресурсы являются неотъемлемой частью политических
процессов,
важным
источником
государственного
суверенитета и политики. Научно проанализировано, что
земельные ресурсы являются не только территориально
-
пространственной, естественной основой исторического
положения того или иного этноса (народа), но и сложным
социально
-
политическим и экономическим объектом
управления
.
Ривожланган давлатлар тажрибасидан маълумки, ҳар қандай давлат
тараққиётида ривожланган саноат, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси билан
биргаликда ер ресурслари ва улардан оқилона фойдаланиш ҳам муҳим аҳамият касб
этади. Ҳеч қайси давлат ер ресурсларини оқилона бошқармасдан ва бу соҳада
стратегик сиёсат юритмасдан ўзининг келажагини белилай олмайди.
Кўпгина давлатларда аҳолининг
фаровон ҳаёт кечириши ва ривожланиши
уларни ўраб турган атроф табиий муҳитдан оқилона ва илмий асосланган тарзда
фойдаланишларига боғлиқ. Масалан, Нидерландия, Исроил, Сингапур, Япония каби
давлатлар чекланган ер ресурсларига эга бўлсаларда, ер ва табиий ресурслар
борасидаги оқилона сиёсатлари туфайли ўз тараққиётига эришганлар.
Кишилик жамиятининг энг қадимги давридан то ҳозирги кунгача инсоният
табиат бойликларини ўзлаштириб олиш
учун доимий равишда янги ва янги
технологиялар, механизмлар кашф қилиб имкон борича чекланган ресурслардан
самарали фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш йўлларнини қидириб келмоқда
.
Натижада давлатлар, жамоалар ва кишилар ўртасида
турли зиддиятлар келиб
чиққан ва бугунги кунда ҳам ер ресурслари учун кураш давлатлар барқарорликка
жиддий зиён етказмоқда
.
Ер
нафақат иқтисодий
ривожланишнинг моддий асоси, балки инсонларнинг
иқтисоди,
сиёсий ва маънавий
-
эстетик эҳтиёжларини қондириш манбаи ҳамдир. Бу
эса инсонларни ер ресурларига бўлган эҳтиёжларини кундан
-
кунга оширмоқда.
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
667
Бундан ташқари хўжалик фаолиятининг атроф табиий муҳитга бўлган босимининг
ортиши табиий ҳодиса ва жараёнларни ҳам кучайтирмоқда, бу эса
,
ўз навбатида
табиий мувозанатнинг
издан чиқишига сабаб бўлмоқда
.
Ер бутун инсоният тарихи
давомида асосий
ресурс сифатида инсон фаолиятинг барча жабҳаларида бирламчи
аҳамият касб этган.
Ердан
оқилона фойдаланиш эса, мазкур ресурсни
самарали
бошқариш билан чамбарчас боғлиқдир.
Ер русурсларини самарали бошқариш –
бу, ҳукумат томонидан давлатнинг
барқарор ривожланиши ва миллий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ер
сиёсатини олиб бориш инструментидир. Ер бошқаруви билан боғлиқ сиёсий
жараёнларни тадқиқ этишга киришишдан олдин ер ресурсларининг моҳиятини
ҳамда уни бошқаришнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш мақсадга
мувофиқдир
.
Ер ноёб ресурс сифатида инсониятнинг ижтимоий
-
сиёсий ва иқтисодий
фаолиятида асосий ўринни
эгаллаган ва эгаллаб келмоқда. Ер ҳаётий таъминот
манбайи, инсоният маданияти маркази ҳамда ижтимоий базис
сифатида
ифодаланилади. Ер инсон фаолиятининг бирламчи ишлаб чиқариш омили ва
табиий ресурс ҳисобланади. Ер ва ер билан боғлиқ масалалар ҳар
қандай
давлатнинг муваффақиятли ва барқарор ривожланиши учун алоҳида аҳамиятга эга
ҳамда давлат сиёсатида марказий ўрин эгаллайдиган объектдир.
Ер нафақат кўчмас мулкнинг муҳим таркибий қисми балки, унинг биологик
ва ҳуқуқий тавсифларини жиддий ўзгартирмай
кўчириш имконсиз бўлган
шунингдек, унгагина хос қуйидаги хусусиятлари билан ҳам тавсифланади
[1]:
-
ер хилма
-
хил хусусиятларга эга
,
инсон фаолиятининг барча
соҳаларига
тааллуқли мураккаб хўжалик объектидир;
-
ер инсон меҳнатининг маҳсули ҳисобланмайди ва ернинг устки қатлами
макон жиҳатдан чегараланган, уни инсонлар томонидан эҳтиёжлардан келиб
чиқиб, эркин равишда кенгайтириб бўлмайди. Бу эса мазкур ресурсдан оқилона
фойдаланишнинг мажбурийлигини англатади
;
-
ер биосфера тизимининг асосий элементи
,
шу билан бирга экологик
тизимнинг бир қисми ҳам ҳисобланади;
-
ернинг барқарор табиий турдоши мавжуд эмас, бу ундан фойдаланишнинг
функционал дифференцияциялашувини вужудга келтиради;
-
ер ишлаб чиқаришнинг ҳеч қандай бошқа воситалари билан алмаштириш
имкони мавжуд эмас;
-
ер оддий мулкдан фарқ қилувчи қимматликга эга: агар мулк емирилса ёки
маънан эскирса, ерда бундай ўзгаришлар содир бўлмайди. Ердан (унинг устки
тупроқ қатламидан ва ҳудуд сифатида) тўғри фойдаланилганда
унинг қиймати
доимий равишда ортиб боради. Ердан фойдаланишнинг белгиланган мақсади
ўзгарганда унинг қиймати сезиларли даражада ортиши мумкин;
-
ер ижтимоий
-
сиёсий ва иқтисодий фаолиятнинг ноёб объекти сифатида
мажбурий равишда давлат рўйхатида бўлади, ер муносабатлари давлат назоратида
бўлиб, амалда барча ҳуқуқ
ва сиёсат
соҳалари билан тартибга солинади
.
Ишлаб чиқариш кучларини вужудга келтиришнинг
асосий омили, давлат ва
ҳудудларга кредитлар, қарзлар, инвестициялар жалб қилиш активи ўлароқ, ер
турли босчиқларда бюджетга тушумларнинг юқори улушини таъминлайди. Бозор
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
668
иқтисодиётида эса ер товар хусусиятига эга ва битимлар объекти бўлиб хизмат
қилиши ҳам
мумкин.
Ернинг сиёсий
-
ҳуқуқий ҳолати жамият манфаатлари нуқтаи
назаридан ундан
оқилона фойдаланишга, ер мулкдорлари манфаатларидан келиб чиқиб эса уларга
бўлган мулк ҳуқуқини сақлаб қолишга йўналтирилган
[2].
Ер Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳудудий суверенитетининг
чегарасини белгилаганлиги сабабли у сиёсий функцияни ҳам бажаради. Сиёсий
нуқтаи назардан ер давлат ҳудуди, фуқароларининг яшаш ҳамда фаолият кўрсатиш
жойи сифатида ундан фойдаланишнинг муҳим қоида ва чекловлари мақсадли
тизимини
назарда тутади
.
Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи асосида ердан
фойдаланувчига
тегишли
бўлган
ер
участкаси
ер
муносабатлари
иштирокчиларининг ижтимоий эҳтиёжлари ва талабларини таъминлаши,
шунингдек
инсоннинг яшаш жойи ва шароитларини ҳам
шакллантириши лозим
бўлиб, ернинг ижтимоий функцияси айнан шунда ифодаланади.
Ер чекланган жойлашув базиси функциясини бажарганда
:
турар жой, бино,
саноат иншооти, аэродромлар ва ҳ.к. лар жойлашган жойи сифатида ифодаланади.
Табиий ресурс сифатида ер ландшафтларнинг муайян турларини шакллантирувчи
макон, рельеф, тупроқ қоплами, ўсимликлар, ер ости сувлари билан тавсифланувчи
атроф табиий муҳитнинг энг муҳим қисми сифатида ифодаланади. Бундан ташқари
ер жамият ва муайян инсоннинг ҳаёти ва фаолияти шароитларини шакллантирувчи
экологик ресурс функциясини бажарадиган ижтимоий
-
экологик
-
иқтисодий тоифа
ҳисобланади.
Ер ресурсларининг тавсифларига унинг умумий майдонидан ташқари ушбу
майдон бирлигида аҳоли зичлиги ҳамда унинг эгалланганлиги, шунингдек табиий
-
минерал ресурслар борлиги ҳам тааллуқлидир”
[3].
Ҳозирги
пайтда мамлакатимиз тасарруфидаги қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерларнинг умумий майдони 20 236,3 минг гектарни, шундан
ҳайдаладиган ерлар 3 988,5 минг гектарни, кўп йиллик дарахтзорлар 383,1 минг
гектарни, бўз ерлар 76 минг гектарни, пичанзор ва яйловлар 11 028,3 минг
гектарни, бошқа ерлар 4 760,4 минг гектарни ташкил қилади
[4].
Шу билан бирга, республика аҳолиси сонининг юқори суръатлар билан ўсиб
бориши, қишлоқ хўжалиги ерларининг бошқа тоифага ўтказилиши ва глобал иқлим
ўзгариши таъсирининг кескинлашуви оқибатида охирги 15
йилда (2019 йил
ҳолатига кўра) аҳоли жон бошига тўғри келадиган суғориладиган ер майдонлари
ўлчами 24 фоизга (0,23 гектардан 0,16 гектаргача), ўртача йиллик сув таъминоти
даражаси эса 3 048 метр кубдан 158,9 метр кубгача қисқарди
[5].
Ўзбекистон Республикаси ер фондини ер тоифалари бўйича таснифлаш
ҳуқуқий асослантирилган. Ер тоифалари ––
бу асосий белгиланган мақсадга кўра
фойдаланиладиган Ўзбекистон Республикаси ер фондининг бир қисмидир. Ўз
навбатида ердан фойдаланишнинг белгиланган мақсади –
бу ердан аниқ мақсадлар
учун фойдаланишнинг тартиби, шартлари ва эҳтимолий туридир. Бунда ер
участкасининг асосий белгиланган мақсади ундан хўжаликда фойдаланишдаги
қўшимча мақсадларини ҳам ҳисобга олишга йўл қўяди.
Ўзбекистон Республикасида ер ресурсларининг таснифи ерларнинг қуйидаги
тоифаларини белгилайди:
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
669
-
қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерлар
;
-
аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли
пунктларининг) ерлари
;
-
саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган
ерлар
;
-
табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига
мўлжалланган ерлар
;
-
тарихий
-
маданий аҳамиятга молик ерлар
;
-
ўрмон фонди ерлари
;
-
сув фонди ерлари
;
-
захира ерлар
.
Ер ресурслари маълум бир этнос (халқ)нинг тарихий жойлашуви ҳудудий
-
макони, табиий базиси бўлибгина қолмай, балки бошқарувнинг мураккаб
ижтимоий
-
сиёсий
ва иқтисодий объекти ҳамдир. Ердан оқилона фойдаланиш ҳар
қайси давлатнинг ўзини ўзи сақлаш функцияси ҳисобланади. Бу эса ердан
фойдаланишнинг қатъий қоидаларини жорий этишнинг объектив заруратини
келтириб чиқаради. Замонавий иқтисодий тизимда шундай ижтимоий
-
сиёсий
вазият вужудга келганки, унда давлатнинг асосий вазифаси ер ресурсларидан
давлат барқарорлигининг асоси ва давлат сиёсий тизими ишлашини таъминловчи
меъзон сифатида урғулаш биринчи ўринга чиқди.
Сўнгги йилларда чегарадош давлатларимизда ноқулай ҳудудларда
жойлашган ёки бошқарув учун ўта узоқ ҳудудларни бошқа давлатларга маълум
келишувлар ҳисобига бериш ҳолатлари юзага келмоқда.
2011
йил январ ойида
Тожикистон парламенти ХХР билан Тоғли Бадахшон ҳудудини Хитойга ўтказиш
тўғрисидаги давлатлараро битимни ратификация қилди.
Помир ерининг 1,1 минг
квадрат километри учун Хитой Тожикистоннинг ташқи қарзининг муҳим қисмини
кечган. Шуни таъкидлаш керакки, парламент аъзоларининг 99 фоизи томонидан
маъқулланганига қарамай, бу факт кенг жамоатчиликдан яширилган эди.
Тожикистон фуқаролари ўз ерларининг Хитойга берилиши тўғрисида фақат 2015
йилнинг октябр ойида Хитой газеталаридан
[6].
Бизнингча, давлат
ҳар қандай шароитда ҳам ўз ердан оқилона фойдаланиш йўлларини топиши ва
миллий бойлигини ҳимоялаш механизмларини яратиши лозим.
Ер ресурсларини бошқариш жамият муносабатларининг барча жабҳаларини
–
ижтимоийдан тортиб иқтисодий, ҳуқуқий, экологик ва бошқарувнинг бошқа
турларини қамраб олади. Шу тариқа, ер ресурсларини бошқариш –
бу давлат ва
жамиятнинг ер муносабатларига нисбатан тизимли, онгли, мақсадли таъсирини
назарда тутади. Бу мамлакат ер ресурсларининг оқилона ва самарали ишлашини
таъминлаш мақсадида объектив қонунийликни англашга асосланади
[7].
Фикримизча, ер соҳасида давлат бошқаруви дейилганда ер эгалари, ердан
фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар манфаатларини муҳофаза қилиш
ҳамда ер муносабатларини тартибга солиш, ерлардан самарали фойдаланиш ва
муҳофаза қилишни таъминлашга қаратилган давлатнинг ваколатли органлари
томонидан амалга ошириладиган бошқарув назарда тутилиши лозим.
А.А.Варламов ердан оқилона фойдаланиш деганда ердан жамият ва
табиатнинг мавжуд объектив тамойилларига мувофиқ муайян табиий, иқтисодий,
ижтимоий ва сиёсий шароитларни ҳисобга олган ҳолда энг самарали услубда
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
670
(давлат
ва
жамиятнинг
эҳтиёжларини
таъминлаш
нуқтаи
назаридан)
фойдаланишни тушунади.
А.А.Варламов ердан оқилона фойдаланишнинг қуйидаги жиҳатларни
ажратиб кўрсатган
[8]:
-
ернинг табиат мажмуаси ва ўсимликлар ҳамда тирик организмлар учун
муҳит сифатида фаолият юритишини ўрганиш билан боғлиқ т
абиий
-
биологик
жиҳати
;
-
ерлардан ресурс сифатида фойдаланишда ижтимоий жараёнлар, давлат
сиёсати, жамоат ишлаб чиқариш муносабатларини акс эттирадиган
ижтимоий
-
иқтисодий жиҳати
;
-
ерлардан рационал фойдаланиш технологияларининг
техник таъсири
билан боғлиқ жиҳатлари
;
-
ерлардан рационал фойдаланиш ва муҳофаза қилишда акс этадиган
давлат фаолиятининг
ҳуқуқий жиҳатлари
.
Юқоридаги
мулоҳазалар таҳлилларидан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш
мумкинки, ер ресурсларини бошқариш ташкилий
жиҳатдан мураккаб бўлган
сиёсий тизим элементидир. У кўпгина услуб ва
воситалар орқали амалга оширилиб,
ўз ичига
қуйидаги жиҳатларни қамраб
олади:
-
сиёсий,
бу ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича давлатнинг
ижтимоий
-
сиёсий, иқтисодий ва экологик вазифаларининг бажарилишини
таъминлайди;
-
маъмурий
-
бошқарув,
бу давлат ва маҳаллий бошқарув органларининг ер
ресурсларидан
фойдаланиш
тизимини
шакллантириш,
ваколатларини
мувофиқлаштириш, улар томонидан ўзаро келишилган вазифаларнинг ташкил
этилиши ва бажарилишини таъминлайди;
-
ҳуқуқий,
бу ердан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг қонун
ҳужжатлари билан юридик муҳофазасини
ва бошқарув тартиб
-
таомилларини
белгилайди
;
-
илмий,
бу
илмий
-
техникавий тараққиётни
ҳисобга олган ҳолда ер
ресурсларини бошқариш бўйича илмий асослантирилган тавсияларни ишлаб
чиқиш билан боғлиқ;
-
иқтисодий,
бу ерлардан самарали фойдаланиш воситасида ундан фойдали
ҳусусиятларини ажратиб олиш шартларини белгилайди;
-
жорий қилиш,
бу
ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш
бўйича иқтисодий, ижтимоий ва бошқа дастаклар, рағбатлар ҳамда тадбирларни
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан боғлиқ.
Шу билан бирга ер табиат объекти сифатида ўз қонунлари бўйича
ривожланади, бу шубҳасиз
бошқарувнинг шакллари ва услубларига сезиларли
таъсир кўрсатади. Шунинг учун бошқарув функцияси бажарилганда ернинг асосий
хусусиятларини (яъни ернинг табиий ўсимликлари, гидрографик ва гидрогеологик
хусусиятларини, тупроқ ва унинг тавсифларини, техноген шароитларни) ҳудуднинг
иқтисодий ривожланиш шароитлари ҳисобга олиниши зарур.
Ер муносабатлари кўпчилик субъектларининг манфаатларига тааллуқли
бўлганлиги сабабли унинг бошқаруви комплекс амалга оширилади. Бу бошқарув
органларидан ер
ресурсларидан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш жараёнини
шакллантиришга тизимли ёндошувни талаб қилади, бунда ташкилий
-
технологик
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
671
шароитларни ҳал этишни эҳтимолий экологик
-
иқтисоий оқибатлар билан
боғлашни тақазо қилади
[9].
Ер ресурсларини, ер муносабатларини тартибга солувчи ҳамда ҳуқуқ
ижодкорлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш шунингдек ердан фойдаланиш
фаолиятининг умумий стратегиясини белгиловчи қонун чиқарувчи ва ижро
органлари бошқарадилар. Ижроя
органларининг ер ресурсларини бошқариш
бўйича фаолиятининг мазмуни ер ресурсларидан фойдаланишни башорат қилиш
ҳамда режалаштиришда, ердан фойдаланиш нормалари ва тартибини белгилашда,
ерларни тақсимлаш, қайта тақсимлашда, ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни
муҳофаза қилишни тезкор
-
тартибга солиш ва назорат қилишда ифодаланади.
Бунда давлат тизимининг асосий вазифалари ижро ҳокимиятининг тегишли
органлари томонидан бир қатор мақсадли вазифаларни (ўз ваколатлари
доирасида) бажариш ҳисобланади, уларнинг ичида қуйидагилари асосий
ҳисобланади:
-
ер ресурсларини тақсимлаш ва
бошқариш бўйича махсус (ижро,
назорат, рухсат бериш, тартибга солиш ва ҳ.к.) функцияларни бажариш;
-
ер ресурсларини ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш, ва муҳофаза
қилишни давлат ва маҳаллий миқёсда норматив
-
ҳуқуқий таъминлашда иштирок
этиш;
-
ерларни ҳисобга олиш ва улардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ давлат
дастурларини ишлаб чиқиш ва бажарилишини ташкил этиш;
-
давлат ер кадастрини, ер участкалари ва у билан боғлиқ кўчмас мулк
объектларининг давлат кадастр ҳисобини юритиш;
-
ер тузишни ташкиллаштириш ва ўтказиш;
-
ерларни баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш;
-
ерлар мониторингини ташкил этиш ва олиб бориш;
-
ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг давлат назорати.
Шу тариқа, ердан фойдаланиш –
бу ер ресурсларини оқилона тасарруф этишга
ва фойдали
хусусиятларини юзага чиқаришга қаратилган бошқарув тизими
функциялари мажмуидир
дейиш мумкин
.
Ер ресурсларини бошқаришдан асосий мақсад –
ернинг табиий ва ижтимоий
хусусиятларини юзага чиқариш асосида жамиятнинг ерга нисбатан эҳтиёжини
қондиришдир. Мақсадни аниқлаб олиш эса ер ресурсларининг истиқболини ҳамда
улардан фойдаланиш жараёнини акс эттиради. Ердан фойдаланиш жамият ёки
алоҳида субъектларнинг ерга бевосита таъсирида вужудга келади.
Ер муносабати субъектларининг мақсадлари кўплиги ва турлича эканлиги
сабабли жамият мазкур муносабатларни тўлиқ назорат қилишга қодир эмас,
шунинг учун ушбу жараёнларни бошқариш дейилганда ердан фойдаланишнинг
умумий қоидалари ва чегараларини белгилашни назарда тутиш лозим. Бундай
чегаралар ер муносабатлари ва ердан фойдаланиш тизимини тартибга солувчи
сиёсий
-
ҳуқуқий механизмлар
билан ўрнатилади.
Бу қоидалар ердан фойдаланишнинг исталган шакли ва тартибига
тааллуқлидир ҳамда ер муносабатларининг турли тизимлари учун умумий
ҳисобланади. Мақсад муайян вақт даврида ижтимоий, иқтисодий, экологик ёки
аралаш тусда ифодаланиши мумкин.
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
672
Хорижий адабиётларда ер ресурсларини бошқаришга тааллуқли иккита
тушунча учрайди: “Ер менежменти” ва “Ер маъмурчилиги”
[10]
. “Ер
маъмуриятчилиги”нинг моҳияти одатда давлат ерларини бошқариш, ерга бўлган
ҳуқуқларни қайд
этиш,
рўйхатдан ўтказиш, ернинг банитетини белгилаш, кўчмас
мулк солиқларини жорий қилиш, ер ресурсларини бошқариш тизимини белгилаш
ҳамда ер тузиш ва ердан фойдаланишда маъқул кўрилган техник жараёнларни
қўллаб
-
қувватлаш каби жараёнлар
билан белгиланади
[11].
Назарий асосларга кўра ер маъмуриятчилиги ер эгалигининг хавфсизлигини
ва ер ресурслари тасарруфининг шаффофлигини таъминлаши керак. Фикримизча,
“Ер менежменти” тушунчаси “Ер маъмуриятчилиги”
тушунчасига нисбатан кенгдир
ва ўз навбатида ер маъмурчилиги ер менежментининг ажралмас ва ўзак қисмидир.
Ер менежменти бу
-
ер билан боғлиқ комплекс фаолият бўлиб давлатнинг ер
сиёсати устувор қоидаларидан келиб чиққан холда ер ресурсларини бошқариш,
ерларнинг шартномавий
-
ҳуқуқий ва экологик
-
муҳофазавий ҳусусиятларини
жамлаган, самарали фойдаланишга йўналтирилган тадбирлар комплексидир.
Ер ресурсларининг замонавий, соҳалараро
бошқаруви ер менежментига, ер
ресурсларини тақдим этиш ва ташкиллаштиришга эътибор қаратади; мураккаб
товарлар билан савдо қилиш учун базавий тузилмани таъминлайди. Замонавий ер
бозорлари янги товарлар оқимини яратиши ва қўллаб
-
қувватлашга қодир, бунда
базавий инфраструктура ерга эгалик қилиш, ер ресурсларидан фойдаланиш, уларни
ривожлантириш ва баҳолаш бўйича “бир хилдаги” фаолиятни қўллаб
-
қувватлайди.
Шунингдек, улар ушбу фаолият турларининг самарадорлигини
оширишни
таъминлайдилар
[12].
Ер
ресурсларини
бошқариш
тизими
,
асосан
ҳукуматнинг
мувофиқлаштирилган ва солиқ тизимига муҳтожлиги туфайли пайдо бўлди,
кейинчалик улар ер бозорини ривожлантириш учун хизмат қилди. Ер ресурсларини
бошқаришнинг
асосий вазифалари ердан фойдаланишни тизимлаштириш, ер
ресурсларини баҳолаш, улардан фойдаланиш ва ривожлантириш ҳисобланади.
Мазкур
тизимларнинг асосий воситалари бу топографик суратга олиш, ер тузиш,
рўйхатга олиш тизимлари ва давлат идоралари томонидан бошқариладиган
маълумотлар базасидир
[13].
Ердан фойдаланишни бошқариш тизимининг аҳамияти 1990 йилдан сўнг,
замонавий иқтисодиётнинг муҳандислик, иқтисодиёт, сиёсат, ижтимоий фанлар,
ҳуқуқ ва компютер технологиялари соҳаларидаги турли мутахассисликларни
бирлаштиришни
таъминлаган техник имкониятлар пайдо бўлганидан кейин
кучайди. Халқаро ташкилотлар ва миллий ҳукуматлар ер, озиқ
-
овқат хавфсизлиги
ва ер бозорини таъминлашнинг техник имкониятларига асосланган фанлараро
ёндашувни эътироф эта бошладилар
[14].
"Ер ресурсларини бошқариш" тизимлари
ер менеджментини қўллаб
-
қувватловчи воситалар тўпламини тақдим этади. Ушбу воситалар, одатда, маълум
бир юрисдикциядаги ер сиёсати, қонунчилик, ижтимоий ва экологик шароитлар
билан белгилаб қўйилган мамлакатга хос бўлади.
Баъзи хорижий олимлар
«ер сиёсати» атамасидан фойдаланадилар, бу давлат
ҳокимияти органларининг ер ресурсларини бошқариш соҳасидаги фаолияти
сифатида тушунилади. Ер сиёсати давлат бошқарувининг элементи сифатида бир
қатор муҳим омиллардан иборат бўлиб, жумладан:
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
673
-
адолатли ижара муносабатларини таъминлаш;
-
ер тузишнинг қонунчилик ва меъёрий базасини такомиллаштириш;
-
ер ресурсларини бошқариш билан боғлиқ ваколатларни тақсимлаш
мувозанатини таъминлаш;
-
ер
-
мулк комплексига инвестицияларни жалб қилишни таъминлаш.
Ер сиёсатининг мақсади ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш,
ернинг ижтимоий, инвестицион ва ишлаб чиқариш имкониятларини кўтариш, уни
иқтисодий ўсишнинг кучли мустақил омилига айлантиришдир
[15].
Бизнинг фикримизча, "ер сиёсати" тушунчаси хорижий “
land administration
”
аналогига мос келади. Қайд этиш керакки, ер сиёсатини фақат давлат ҳокимияти
органлари фаолияти билан чеклаш мутлақо тўғри эмас, бунда фуқаролик жамияти
ва бизнес манфаатларини ҳам ҳисобга олиш керак.
"Ер маъмуриятчилиги" атамаси эса, ваколатли давлат органлар томонидан
қулай яшаш муҳитини яратиш, ишлаб чиқариш фаолияти ва ижтимоий
-
маданий
ривожланиш учун мақбул шароитларини юзага келтирадиган турли иқтисодий
қулай ва шаҳар ҳамда қишлоқ хўжалиги қадриятларини ифода этишга қаратилган
жамият манаатларини унификациялаш мақсадида ерни тасарруф этиш ва
бошқариш фаолияти деб тушунилиши керак
[16].
Шундай қилиб, ер ресурслрини бошқаришнинг асосий мақсади ҳозирги ва
келажак авлодлар учун юқори даражадаги экологик ва ижтимоий яшаш
шароитларини сақлаб қолган ҳолда, нафақат иқтисодий фойда олиш балки
барқарор ривожланишни таъминлашдан иборат. Ушбу натижа ер бошқаруви ва
барқарор ривожланиш ва миллий хавфсизлик муаммоларини ўрганишга имконият
яратади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.
Хлопцов Д.М. Основы земельной политики России. //Экономика. М.,
2008.
№15.
2.
Засядь
-
Волк В.В. Эффективное развитие земельно
-
имущественного
комплекса региона. СПб.: Вершина, 2007.
3.
Кухтин П.В., Левов А.А., Лобанов В.В., Семкина О.С. Управление земельными
ресурсами. СПб.: Питер, 2005.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ
-5742-
сон
Илова “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали
фойдаланиш” Концепцияси. www.lex.uz
5.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ
-5742-
сон
Илова “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали
фойдаланиш” Концепцияси. www.lex.uz
6.
А.Реутов
“Таджикистан
отрезал
Китаю
земли.
Ратифицировано
пограничное соглашение” Газета "Коммерсантъ"
от
13.01.2011, стр. 6
7.
Кухтин П.В., Левов А.А., Лобанов В.В., Семкина О.С. Управление земельными
ресурсами. СПб.: Питер, 2005.
8.
Варламов А.А. Земельный Кадастр Т.2. Управление
земельными ресурсами.
М.: Колосс, 2005.
9.
Варламов А.А. Земельный Кадастр Т.2. Управление земельными ресурсами.
М.: Колосс, 2005.
Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Special Issue
–
2 (2021) / ISSN 2181-1415
674
10.
Tony Burns and Kate Dalrymlry, Conceptual Framework for Governance in Land
Administration, Australia, August, 2008 // fig.net
11.
Ulfat S. Procedure Of Land Revocation Of Construction In Progress For State And
Public Needs //The American Journal of Political Science Law and Criminology.
–
2020.
–
Т. 2. –
№. 10. –
С. 37
-41.
12.
Ian Williamson and Jude Wallace, «Sustainability accounting i
n land
administration»., Munich, Germany, Session T23, FIG Congress October 8
-13, 2006 //
fig.net
13.
Хамракулов
Ш.
Ички
ишлар
органлари
ҳуқуқбузарликлар
профилактикасининг субъекти сифатида унинг бошқа субъектлар билан
ҳамкорлиги //Общество и инновации. –
2021.
–
Т. 3. –
№. 1/S. –
С. 53
-57.
14.
Ian Williamson, Stig Enemar, Incorporating Sustainable Development
Objectives into Land Administration, Australia, 2009 // fao.org
15.
Шоназаров У. Ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб
қўйишнинг фуқаролик
-
ҳуқуқий талқини //Общество и инновации. –
2021.
–
Т. 2. –
№. 2/S. –
С. 146
-152.
16.
Ulugbek M., Yuldashevich S. K. Practical-legal problems of the land procedural
affairs //Asian Journal of Multidimensional Research (AJMR).
–
2019.
–
Т. 8. –
№. 3. –
С.
21-26.
