Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
About affixes borrowed from Tajik - Persian into Uzbek
Ihtiyor ERMATOV
1
Lutfiniso DEHQONOVA
2
Gulistan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received January 2021
Received in revised form
15 January 2021
Accepted 20 February 2021
Available online
7 March 2021
The article discusses the affixes acquired from the Tajik-
Persian language to the Uzbek language and their activity in
word formation, the relationship between the affixes of the
phenomenon of homonymy, synonymy, antonymy. The purpose
of the study is to study the affixes learned from the Tajik-Persian
language on the basis of the analysis of assimilation affixes in
Uzbek linguistics.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Affix
Affixoid
Prefix
Suffix
Own layer
Assimilated layer
Affixal homonymy
Word formation
Тожик – форс тилидан ўзбек тилига ўзлашган аффикслар
хусусида
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Аффикс
Аффиксоид
Префикс
Суффикс
Ўз қатлам
Ўзлашган қатлам
Аффиксал омонимия
Сўз ясалиши
Мақолада тожик-форс тилидан ўзбек тилига ўзлашган
аффикслар ҳамда уларнинг сўз ясашдаги фаоллиги,
аффикслар ўртасида омонимлик, синонимлик, антонимлик
ҳодисаларини келтириб чиқариш муносабатлари ҳақида
фикр юритилади. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили
тилшунослигида ўзлашма аффиксларни таҳлил қилиш
асосида тожик-форс тилидан ўзлашган аффиксларни
тадқиқ этишдан иборат.
1
Associate Professor of "Uzbek Linguistics”, Gulistan State University , Gulistan, Uzbekistan
Email:
2
Senior Lecturer
Gulistan State University Department of Uzbek Linguistics, Gulistan, Uzbekistan
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415
463
Об аффиксах, заимствованных из таджикско – персидского
в узбекский язык
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Аффикс
Аффиксоид
Префикс
Суффикс
Собственный слой
Ассимилированный слой
Аффиксальная омонимия
Словообразование
В статье рассматриваются аффиксы, заимствованные из
таджикско-персидского языка к узбекскому языку и их
активность в словообразовании, взаимосвязь между
аффиксами феномена омонимии, синонимии, антонимии.
Целью исследования является изучение аффиксов,
полученных из таджикско-персидского языка, на основе
анализа ассимиляционных
аффиксов
в
узбекском
языкознании.
КИРИШ
Жаҳон тилшунослигидан шу нарса маълумки, ҳеч қайси тил бошқа тиллардан
сўз ўзлаштирмасдан бойимайди, ҳамкорлик қилмасдан ривожланмайди. Масалан,
ҳозирги замон инглиз тили луғат бойлигининг фақат 30 фоизи соф инглиз тилига оид,
қолганлари роман ва шарқ тилларидан кирган сўзлардир[7, 252]. Тиллар ўзаро
алоқада ривожланади, тараққий этади, бойиб боради. Тилшуносликда сўз
ўзлаштириш янги воқелик эмас.
Одатда тилдан тилга сўз ўзлашади. Лекин аффиксларнинг ҳам ўзлашиш
ҳодисаси кенг тарқалган. Тилга четдан сўз ўзлашса бир тушунчани номлайди ва шу
билан чекланиши мумкин. Ўзлашма аффиксларга нисбатан бундай деб бўлмайди. Улар
бир қанча янги сўзлар ясайди ва ясашда давом этади. Ясамалар тил лексикасини
бойитади. Тилнинг бойишида дериватция ҳодисасининг ҳам ўзига хос ўрни бор.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ
Ўзбек тилшунослигида ўзлашма аффиксларнинг ўрни, уларнинг луғавий
бирликлар билан муносабатлари тадқиқот объекти сифатида ўрганилган бўлса-да,
тожик-форс тилидан ўзлашган аффикслар билан ўз қатлам аффикслар ўртасидаги
омонимлик, синонимлик, антонимлик муносабатлар етарли даражада ўрганилган деб
бўлиайди. Хусусан, Ё.Тожиевнинг 1985 йилда нашр этилган “Ўзбек тилида аффиксал
синонимия” [10, 10-15], 1992 йилда нашр этилган “Ўзбек тили морфемикаси” [11], 1978
йилда нашр этилган “Ҳозирги ўзбек тилида сўз ясалиши” [15] асарлари,
А.Бердиалиевнинг 1974 йилда чоп этилган “Ўзбек тили аффиксал синонимиясининг
баъзи хусусиятлари” [4, 2] мақоласи, М.Жўрабоеванинг 1975 йилда “Ўзбек тилида
аффиксал омонимия” [6], Ш.Шоабдурахмонов, М.Асқарова, А.Хожиев, И.Расулов,
Х.Дониёровлар томонидан 1980 йилда нашр этилган “Ҳозирги ўзбек адабий тили” [12]
кабилар ўзбек тилида ушбу йўналишда ўрганилган иш ҳисобланади. Бундан ташқари
муаллифлар гуруҳи томонидан 1975 йилда нашр этилган “Морфология” [13, 40-75],
А.Бердиалиев, Р.Хидировлар ҳаммуаллифлигида нашр этилган “Ҳозирги ўзбек адабий
тили” [3, 208] асарлари тилшуносликнинг ушбу масаласига бағишланган.
ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Тадқиқот объекти ўзбек тили лексикасида, ҳозирги ўзбек адабий тилидан ўрин
олган ўзлашма тожик-форс аффикслари ташкил этади. Тадқиқотда қуйидаги илмий
таҳлил методларидан фойдаланилган: лингвистик тавсифлаш, систем, статистик,
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415
464
контекстуал таҳлил усуллари. Тадқиқот мавзусига доир илмий адабиётларни таҳлил
қилишда лингвистик таҳлил усулидан фойдаланилган.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ ВА МУҲОКАМАСИ
Жаҳон тилшунослигидан шу нарса маълумки ҳеч қайси тил бошқа тиллардан
сўз ўзлаштирмасдан бойимайди, ҳамкорлик қилмасдан ривожланмайди. Масалан,
ҳозирги замон инглиз тили луғат бойлигининг фақат 30 фоизи соф инглиз тилига оид,
қолганлари роман ва шарқ тилларидан кирган сўзлардир[7, 252]. Тиллар ўзаро
алоқада ривожланади, тараққий этади, бойиб боради. Тилшуносликда сўз
ўзлаштириш янги воқелик эмас.
Одатда тилдан тилга сўз ўзлашади. Лекин аффиксларнинг ҳам ўзлашиш
ҳодисаси кенг тарқалган. Тилга четдан сўз ўзлашса бир тушунчани номлайди ва шу
билан чекланиши мумкин. Ўзлашма аффиксларга нисбатан бундай деб бўлмайди. Улар
бир қанча янги сўзлар ясайди ва ясашда давом этади. Ясамалар тил лексикасини
бойитади. Тилнинг бойишида дериватция ҳодисасининг ҳам ўзига хос ўрни бор.
Ўзбек тили жамоасига ҳудудий яқин бўлмаган халқлардан бири араблардир.
Ўзбек тили ва унинг луғавий таркибининг шаклланиши ва ривожланишида араб
тилининг ҳам самарали ўрни ва таъсири бор. Латин ва грек тиллари европа халқлари
тилларига қандай таъсир қилган бўлса, араб тили ҳам мусулмон мамлакатлари
халқлари тилига ўшандай таъсир кўрсатган. Шунинг учун ҳам араб луғавий
ўзлашмалари мусулмон мамлакатлари халқлари тили лексикасида байналмилал
қатламни ташкил қилади. Бу ҳам, албатта, ўзига хос нолисоний асосга эга [3, 8].
Юқорида келтирилган фикрларни тожик-форс тилига нисбатан ҳам айтиш мумкин.
Тожиклар ўзбеклар билан бир (қўшни) ҳудудда яшаб келаётган бўлса, форслар
эса Эроннинг асосий туб аҳолиси ва уни ташкил қилувчи халқ; эронийлардир [14, 359].
Бир ҳудудда яшаб келган, тилнинг келиб чиқиши бошқа-бошқа тил оилаларига
мансуб бўлган тожик-форс ва ўзбек тилларининг ўзаро алоқаси сезиларли фаол бўлган
ва бу анъана ҳозир ҳам давом этмоқда. Қадимдан тожик ва ўзбек халқлари ўртасидаги
блингвизм ҳодисасининг таъсири ҳам кучли бўлганлиги маълум. Тожик-форс тилидан
ўзбек тилига жуда кўп сўзлар билан бирга сўз ясовчи қўшимчалар ҳам ўзлашган.
Ҳозирги ўзбек адабий тилига тожик-форс тилидан ўзлашган аффикслар
қуйидагилар:
сер –
(серсув, сериш),
–
гўй
(маслаҳатгўй),
–
каш
(меҳнаткаш),
–
соз
(уйсоз, соатсоз),
–
дўз
(этикдўз),
но –
(ножинс, ноҳақ),
бе –
(беиш, бемаза),
–
хўр
(сутхўр,
ўтхўр) ва бошқалар ўзбек тилида сўз ясовчи аффикс сифатида қаралади [2, 27].
Тожик-форс тилидан айрим сўзларнинг ўзбек тилига қўшимча вазифасига
кўчиши билан ҳам аффикс морфемалар вужудга келган. Масалан
– биби
сўзи орқали
Роҳатбиби, Кумушбиби, Ойшабиби;
– хона
аффиксоиди орқали ишхона, дарсхона,
молхона, кўмирхона;
– поя
аффиксоиди билан шолипоя, ғўзапоя, маккапоя;
– нома
аффиксоиди орқали ишончнома, раҳматнома, саломнома каби;
– зода
аффиксоиди
билан Турсунзода, Собирзода, Аҳмадзода каби ясамалар ясалган.
Юқоридаги каби тилда бир қатор луғавий бирликлар, маъноси мавҳумлашиб,
хиралашиб, аффикс вазифасида ҳам ишлатила бошлайди. Бундай ҳодисалар сўз билан
қўшимча оралиғида “қалқиб” туради: мустақил сўз сифатида ҳам, аффикс сифатида
ҳам ишлатилаверади. Аффикс морфеманинг амали асос морфеманикидан фарқ
қилади. Энг аввало, бу унсур асоссиз “яроқсиз” ҳеч нарсадир: асос бўлмас экан, аффикс
морфемага “ўрин” йўқ [2, 24].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415
465
Лексемада тутган ўрнига кўра морфема аффиксга нисбатан етакчилик қилади.
Морфемага ясовчи аффикслар қўшилиши билан янги ясалма (дериват)лар пайдо
бўлади.
Аффиксоидлар ҳам асосга қўшилиш ўрнига кўра, икки хил бўлади: а)
суффиксоидлар; б) префиксоидлар.
Асосдан кейин қўшилувчи сўз-аффикслар суффиксоидлардир. Уларга
қуйидагиларни мисол қилиш мумкин:
– нома:
хабарнома, модемнома, рухсатнома;
–
хона:
ошхона, божхона, кутубхона;
– поя:
бедапоя, арпапоя, жўхорипоя;
– биби:
Зумрадбиби, Ойшабиби, Рисолатбиби каби.
Асос олдидан қўшилувчи сўз-аффикслар префиксоидлардир. Масалан,
кам–:
камчиқим, камҳаракат, каммаҳсул;
сер–:
серунум, серҳаракат, сердаромад;
ним–:
нимранг, нимжон, нимпушти;
хуш–:
хушкайфият, хушбичим, хушовоз ва бошқалар.
Тилнинг луғавий тизимида бўлганидек, аффикслар тизими ҳам икки гуруҳга
ажралади:
ўз қатлам аффикслари
ва
ўзлашган қатлам аффикслари.
Сўз ясовчилар
тизимининг салмоқли қисми ўз қатламга мансуб аффикс морфемалардир. Бу қатлам
аффиксларига тожикча-форсча ва ўзбекча аффиксларнинг бирикувидан ташкил
топган қўшма аффикслар ҳам киради. Масалан,
–
гарлик:
намгарлик, ёмғиргарлик;
–
дорчилик:
боғдорчилик, меҳмондорчилик;
–
гарчилик:
одамгарчилик, инсонгарчилик,
сипоҳигарчилик ва бошқалар киради.
Тожик-форс аффикслари ўзбек тилига дастлаб ўзлашган сўзлар таркибида
кириб келган. Улар кейинчалик аналогия йўли билан ўзбекча сўз-асосларга ҳам
қўшила бошлаган. Шу йўл билан ўзбек тилининг ўз лисоний бирликлари мақомида
расмийлаштирилган.
Тожикча-форсча аффикслар, қайси туркумга хос сўз ясашига кўра, қуйидаги
гуруҳларга бўлинади:
1)
от ясовчи аффикслар;
2)
сифат ясовчи аффикслар;
3)
равиш ясовчи аффикслар.
От ясовчи ўзлашма аффикслар, маъносига кўра,
шахс маъносидаги
ва
ўрин-жой
маъносидаги от ясовчи аффикслар
га бўлинади.
Шахс маъносидаги от ясовчилар
:
– гар
: мисгар, заргар, савдогар.
– кор:
шоликор,
ғаллакор, пахтакор.
– бон:
боғбон, саройбон, зиндонбон.
– дор:
мулкдор, дўкондор,
чорвадор.
– шунос:
тилшунос, ўлкашунос, тарихшунос.
– фуруш:
чойфуруш,
мевафуруш, сутфуруш.
– соз:
соатсоз, аравасоз, асбобсоз.
– дўз:
дўппидўз, мўйнадўз,
этикдўз.
– паз:
ошпаз, сомсапаз, кабобпаз.
– каш:
меҳнаткаш, киракаш, чизмакаш.
– боз:
мажлисбоз, масхарабоз, аризабоз.
– хон:
китобхон, газетахон, журналхон.
– вачча:
бойвачча, холавачча, амакивачча [12, 178].
Ўрин-жой маъносидаги от ясовчилар
:
– зор
: бодомзор, олмазор, экинзор.
– истон
,
Гулистон, Ўзбекистон, Тожикистон.
– гоҳ:
оромгоҳ, манзилгоҳ, сайлгоҳ.
– хона:
божхона,
ишхона, қабулхона.
– поя:
илдизпоя, ғўзапоя, шолипоя.
– обод:
Халқобод, Мирзаобод,
Меҳнатобод.
Сифат ясовчи аффикслар
ҳам тожик-форс тилидан ўзлашган от ясовчи
аффикслар каби салмоқли ўринга эга бўлиб, асосга нисбатан олд ва сўнг қўшимчалар
сифатида бирикади. Префикслар
ба–:
баҳайбат, бақувват, бадавлат;
бад–:
бадбашара,
бадбахт, баднафс;
сер–:
сершох, серташвиш, серфарзанд ва бошқалар. Суффикслар
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415
466
билан
– дор:
мулкдор, жозибадор, алоқадор;
– манд:
давлатманд, ҳунарманд, орзуманд;
– кор:
фидокор, ўймакор, омилкор ва бошқа сифатлар ясалган.
Равиш ясовчи аффикслар
тизимида тожик-форс тилидан ўзлашган
қўшимчалар кўп бўлмасада мавжуд. Масалан,
– она:
мардона, фидокорона, дўстона,
– чанг:
кўйлакчанг, яктакчанг, маҳсичанг,
– намо:
зерикканнамо, куйлаганнамо,
кулганнамо каби.
Ўзлашган қатламга оид от ясовчи аффиксларнинг кўпчилигини тожик-форс
тилидан ўзлашган сўз ясовчи аффикслар ташкил қилади. Ўзлашган аффиксларга
эътибор берилса улар ўз тилида яъни тожик-форс тилида аффикс эмас балки сўз-
морфема бўлганлигини кузатиш мумкин. Ўзлашма ясовчи аффикслар ўзбек тилига сўз
ясовчи аффикс бўлиб ўзлашган. Бундай аффиксларга қуйидагилар киради:
– соз
аффикси (“қурмоқ” маъносидаги тожикча-форсча “сохтан” сўзининг
аффикслашган муқобили): уйсоз, йўлсоз, тунукасоз, ёғочсоз, кемасоз каби.
– боз
аффикси (“ўйнамоқ” маъносидаги тожикча-форсча “бозидан” сўзининг
аффикслашган муқобили): беданабоз, хотинбоз, каптарбоз, буйруқбоз, найрангбоз ва
бошқалар.
– дўз
аффикси (“тикмоқ” маъносидаги тожикча-форсча “дўхтан” сўзининг
аффикслашган муқобили): этикдўз, пардадўз, маҳсидўз, дўппидўз ва бошқалар.
– каш
аффикси (“тортмоқ” маъносидаги тожикча-форсча “кашидан” сўзининг
аффикслашган муқобили): аравакаш, носкаш, киракаш, қулочкаш каби.
– хўр
аффикси (тожикча-форсча “хўрдан” “емоқ” сўзининг аффикслашган
муқобили): текинхўр, порахўр, қасамхўр, чойхўр, ошхўр, ароқхўр, нафақахўр ва
бошқалар.
– паз
аффикси (тожикча-форсча “пазидан” “пиширмоқ” сўзининг аффикслашган
муқобили): ошпаз, чойпаз, сомсапаз, кабобпаз каби.
– шунос
аффикси (тожикча-форсча “шинохтан” “танимоқ” сўзининг
аффикслашган муқобили): тилшунос, ўлкашунос, табиатшунос, адабиётшунос,
матншунос ва бошқалар.
– парвар
аффикси (тожикча-форсча “парвариш” “тарбияламоқ, ўстирмоқ”
сўзининг аффикслашган муқобили): етимправар, болапарвар, ватанпарвар,
тинчликпарвар, халқпарвар, инсонпарвар, адолатпарвар ва бошқалар.
– фуруш
аффикси (тожикча-форсча “фурухтан” “сотмоқ” сўзининг
аффикслашган муқобили): носфуруш, қўйфуруш, китобфуруш, нонфуруш, ватанфуруш
ва бошқалар.
– вачча
аффикси (тожикча-форсча “бачча” “бола” сўзининг аффикслашган
муқобили): холавачча, тоғавачча, амакивачча, аммавачча, итвачча, қулвачча ва
бошқалар.
Тожик-форс тилидан ўзлашган аффикслар ўзбек тилида
аффиксал омонимия,
аффиксал синонимия, аффиксал антонимия
ҳодисаларини юзага келтирган.
Аффиксал омонимия
нинг умумий белги ва хусусиятлари луғавий
омонимияникидан фарқ қилмайди. Аффиксал омонимияда ҳам ҳар хил маъноли
(мустақил) аффикслар шаклан ўхшаш келиб қолади. Лисоний маъно ва вазифада фарқ
қилувчи икки ёки ундан ортиқ аффикс морфема муштарак товуш қобиғига эга бўлади.
Мсалан, тожик-форс тилидан ўзбек тилига омонимлик хусусиятига эга бўлган иккита
“– дон”
аффикси ўзлашган: уларнинг бири ёрдамида
билимдон, гапдон, нуқтадон
каби
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415
467
сифатлар, иккинчиси ёрдамида эса,
сиёҳдон, қаламдон, гулдон
каби нарса-предмет
отлари ясалган.
Аффиксал синонимия
да бир умумий лисоний маъно ва лисоний вазифа икки ёки
ундан ортиқ ёрдамчи унсурлар воситасида ифодаланади. Аффиксал синонимияда
маънодош аффиксал бирликлар ўзига хос уя (қатор), яъни аффиксал синонимия
парадигмасини ҳосил қилади. Синонимик уяда камда иккита аффикс маънодош ва
вазифадош бўлиши талаб этилади. Бир синонимик уяда иштирок этган қўшимча
бошқа синонимик уяларда ҳам иштирок эта олиши мумкин. Масалан,
“–чи”
аффикси
тожикча-форсча
– дор, – боз, – бон, – дон, – гўй, – фуруш
суффикслари билан алоҳида-
алоҳида синонимик қаторларда иштирок этади: сиёсатчи – сиёсатдор, дорчи – дорбоз,
каптарчи – каптарбоз, туячи – туябон, иттфоқчи – иттифоқдош, саройчи – саройбон,
латифачи – латифагўй, молчи – молфуруш ва бошқалар.
Аффиксал бирликларни уюштирган умумий маъно шу парадигманинг маъноси
саналади. Масалан,
– чи
(темирчи, гулчи),
– гўй
(насиҳатгўй),
– дош
(курсдош),
– хўр
(чойхўр),
– шунос
(тилшунос),
– гар
(мисгар),
– каш
(аравакаш),
– фуруш
(молфуруш),
– соз
(соатсоз),
– кор
(санъаткор) каби ўндан ортиқ аффикс морфемалар “шахс”
маъносидаги сўз (от) ясайди. “Шахс” маъноси шу аффикслар ташкил этган тўда
(парадигма)нинг ҳам лисоний маъносидир.
Аффиксал синонимия
тизимида ўзбекча аффикс билан тожикча-форсча
аффикслар муносабатидан ташкил топган синонимик уялар (парадигмалар) катта
салмоққа эга. Буни “
– чи”
аффикси иштирокида ҳосил бўлган қаторда кўрдик. Бундан
ташқари, ўзбек тили аффиксал синонимияси тизимида суффикс ва префикслар
муносабатидан ташкил топган уялар ҳам кам эмас. Масалан,
сер–
ва
чан–
(серҳаракат –
ҳаракатчан),
– дор
ва
– сер
(пулдор – серпул),
– ли
ва
сер–
(ширали – сершира),
– ли
ва
ба–
(қувватли – бақувват) каби.
“
– чи”
аффикси мисолида келтирилган мисолларимиз от сўз туркуми
доирасидаги аффиксал синонимиянинг бир кўриниши бўлса, суффикс ва
префикслардан ташкил топган кейинги гуруҳ мисолларимиз сифат сўз туркуми
тизимига қарашлидир.
Аффиксал антонимия
қарама-қарши маъноли морфемалар муносабатига
асосланади. Масалан,
ширали
ва
ширасиз, пулдор
ва
бепул, серунум
ва
унумсиз
жуфтликларида уларни ташкил қилган сўзлар – ўзаро қарама-қарши, яъни зид
маъноли. Маънолардаги шу зидлик жуфтлик таркибидаги сўзларнинг асос қисмидан
англашилмаган (қиёсланг:
шира-шира, пул-пул, унум-унум
), улар айни бир сўзнинг
асос мақомидаги шаклларидир. Ширали билан ширасизни, пулдор билан бепулни,
серунум билан унумсизни зид маъноли ҳар хил сўзлар сифатида шакллантирган қисм
шу сўзлар таркибидаги
– ли
ва
– сиз, – дор
ва
бе–, сер–
ва
– сиз
аффикс морфемалардир.
Жуфтлик таркибидаги бу қўшимчалар
антоним аффикслар
дир.
– ли
ва
бе–
аффикс морфемаларнинг суффикс характеридаги биринчиси ўзбек
тилининг ўз қатламига хос аффикс саналса, иккинчи префикс характеридагиси эса
тожикча-форсча ўзлашган қатламга хосдир.
– ли
аффикси асос маъносидан англашилган нарса-предмет, белги-хусусиятга
эгалик маъносидаги сифатлар ясайди:
фойдали, ҳафсалали, зарарли
ва ҳокозо.
бе–
префикси эса, аксинча, асос маъносидан англашилган тушунчага эга эмаслик
маъносидаги сифатлар ясайди:
бефойда, беҳафсала, безарар
каби.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415
468
– чан
ва
бе–
аффиксларнинг суффикс характеридагиси ўз қатламга, префикс
характеридагиси ўзлашган қатлам (тожик-форс тили)га хосдир. Уларнинг ҳар иккиси
ҳам иш-ҳаракт сингари асосларга қўшилади:
ишчан – беиш, ҳаракатчан – беҳаракат.
– чан
ва
бе–
аффиксларининг синтагматик имконияти бир хил эмас: “
– чан”
нинг синтагматик имконияти фаолроқ, у (
синов – синовчан, кўнгил – кўнгилчан, сезув
– сезувчан, билув – билувчан, эрув – эрувчан
) сингари бир қатор асослардан янги
сўзлар (сифатлар) ясай олади.
бе–
префикси бундай асосларга қўшила олмайди.
Сер–
ва
кам–
аффикслари тожик-форс тилидан аффикс мақомида ўзашган.
Уларнинг биринчиси (
сер–
) асосдан англашилган тушунчанинг меъёрдан ортиқ
кўплигини, иккинчиси (
кам–
) эса, меъёр даражада эмаслигини, камлигини билдиради:
серпул – кампул, серҳаракат – камҳаракат, сергап – камгап, серодам – камодам
ва
бошқалар.
Бо–
ва
бе–
тожик-форс тилидан ўзлашган бу аффиксларнинг биринчиси (
бо–
)
асосдан англашилган тушунчанинг мавжудлигини, иккинчиси (
бе–
) эса, унинг
йўқлиги, етишмаслигини билдиради:
босифат – бесифат, боақл – беақл.
Юқорида қайд этилган аффиксларнинг ўзбек тилига ўзлаштирилишида
қуйидаги омилларнинг алоҳида роли бор:
а) ўзбек ва тожик халқларининг қадимдан бир (ёки қўшни) территорияда, бир
хил ижтимоий тузум, иқтисодий ва маданий-маънавий муҳитда яшаб келаётганлиги;
б) ўзбек-тожик ва тожик-ўзбек икки тиллилигининг (билингвизмининг) кенг
тарқалганлиги;
в) тожик ва форс тилларида ижод қилиш анъаналарининг узоқ йиллар давом
этганлиги;
г) Қўқон хонлиги ва Бухоро амирлигида тожик тилининг алоҳида мавқега эга
бўлганлиги;
д) адабиёт, санъат, маданият, урф-одатдаги муштараклик ва бошқалар [5, 188].
ХУЛОСА.
Тожик-форс тилидан ўзбек тилига лексик морфемалар билан бирга кўплаб
аффикс морфемалар ҳам ўзлашган. Тожик-форс тилидан ўзлашган аффикс
морфемалар ўтмишда ўзбек тилида кўплаб дериватларни юзага келтирган бўлса, ушбу
жараён ҳозирги ўзбек адабий тилида ҳам фаол давом этмоқда.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Асқарова М., Юнусов Р., Йўлдошев М., Муҳамедова Д. Ўзбек тили практикуми.
– Тошкент, 2006. 140-б.
2. Бердиалиев А. Ҳозирги ўзбек адабий тили. – Хужанд: Чашмаи нур, 2015. 136-б.
3. Бердиалиев А., Хидиров Р. Ҳозирги ўзбек адабий тили. – Хужанд: Раҳим
Жалил, 2013. 208-б.
4. Бердиалиев А. Ўзбек тили аффиксал синонимиясининг баъзи хусусиятлари
// Ўзбек тили ва адабиёти. 1974. №2. – Тошкент, 1974.
5. Жамолхонов Ҳ.А. Ҳозирги ўзбек адабий тили. 1-қисм. Кириш. Фонетика ва
фонология. Графика ва орфография. Орфоэпия. – Тошкент, 2004. 240-б.
6. Жўрабоева М. Ўзбек тилида аффиксал омонимия. – Тошкент, 1975.
7. Ирисқулов М. Тилшуносликка кириш. – Тошкент: Ўқитувчи, 1992. 252-б.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415
469
8. Раҳматуллаев Ш. Ҳозирги адабий ўзбек тили. – Тошкент: Университети,
2002. 437-б.
9. Сайфуллаева Р., Менглиев Б., Боқиева Г., Қурбонова М., Юнусова З.,
Абузалова М. Ҳозирги адабий ўзбек тили. Ўқув қўлланма. – Тошкент., 2006. 391-б.
10. Тожиев Ё. Ўзбек тилида аффиксал синонимия. – Тошкент, 1985.
11. Тожиев Ё. Ўзбек тили морфемикаси. – Тошкент, 1992.
12. Шоабдурахмонов Ш., Асқарова М., Хожиев А., Расулов И., Дониёров Х.
Ҳозирги ўзбек адабий тили. – Тошкент: Ўқитувчи, 1980. 448-б.
13. Ўзбек тили грамматикаси. 1-жилд. – Тошкент, 1975.
14. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. – Тошкент: Ўзбекистон миллий
энциклопедияси, 2007. – Б. 359.
15. Ҳожиев А. Ҳозирги ўзбек тилида сўз ясалиши. – Тошкент, 1978.
