Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The relationship between the development of historical
consciousness and axiological world view in students perception
Javokhir YULDASHEV
1
Namangan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online
15 April 2021
This article describes the pedagogical basis for the
development of axiological worldview through the development
of historical memory and consciousness in students’ educational
process.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
popularization,
global Historical
consciousness,
innovator,
internet,
patriotism,
nationalism.
Талабаларда тарихий онг ва аксиологик дунёқарашни
ривожлантиришнинг ўзаро алоқадорлиги
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
оммавийлашиш,
глобал тарихий онг,
инноватор,
интернет,
ватанпарварлик,
миллатпарварлик.
Ушбу мақолада таълим жараёнида талабаларда тарихий
хотира ва онгни ривожлантириш орқали аксиологик
дунёқарашни ривожлантиришнинг педагогик асослари
ёритилган.
1
Researcher at Namangan State University, Namangan, Uzbekistan.
E-mail: yuldashevjavohir2018@mail.ru
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
54
Взаимосвязь
развития
исторического
сознания
и
аксиологического мировоззрения в восприятии студентов
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
массовость,
глобальное историческое
сознание,
инноватор,
интернет,
патриотизм,
национализм.
В статье раскрываются сведения о педагогических
основах расширения аксиологического мировоззрения
путем развития исторического сознания и интеллекта у
студентов.
Бугунги кунда тобора ривожланиб, инсоният онги ва қалбига кириб
бораётган оммавий маданият ўзининг ижобий таъсири билан бир қаторда салбий
таъсирини ҳам намоён этмоқда. Бинобарин, глобал аҳамият касб этаётган ушбу
жараён мамлакатларнинг миллий чегараларини ювилиб кетишига, уларнинг
тарихи, миллий маданияти ва қадриятларининг йўқ бўлиб кетишига сабаб
бўлмоқда. Зеро, “оммавийлашиш” ёшларга хос одатлардан бўлиб, бу жараён
уларнинг руҳияти ва дунёқарашига тез сингади, чунки ёмон одатлар ҳамма вақт
юқумли бўлган. Уларни юқтирмаслик учун эса кучли мафкуравий иммунитет
даркор бўлади. Бундай иммунитетни ҳосил қилишда энг аввалло тарихий онг ва
тарихий хотирани шакллантириш долзарб масала бўлиб, бу борада Биринчи
Президентимиз И.А. Каримовнинг ушбу таърифини таъкидлаш мақсадга мувофиқ:
“Тарихий хотирасиз – келажак йўқ. Ўтганларни хотирламайдиган халқнинг эртаси
ёруғ бўлмайди. Агар миллат ўзининг келажагини порлоқ кўрмоқчи бўлса, унинг
хотираси уйғоқ бўлмоғи шарт. Боиси ҳар қандай халқ ва миллат кечаги ҳаётидан
ўзининг, ўзи босиб ўтган оғир ва машаққатли кунларидан, тарих синовларидан
зарур хулоса ва сабоқлар чиқармоғи лозим” [1:154].
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тарихий ҳақиқат ва тарихий
хотирани тиклашга имкон берилиши ҳамда бунга етарлича шарт-шароитларнинг
яратилиши туфайли халқнинг келажакка бўлган ишончи анчагина ошди. Бу эса,
ўз навбатида, жамият тақдири ва тараққиётига дахлдорлик ҳиссини кучайтирди,
ижтимоий фаолликни оширди, инсон маънавий дунёсини бойитди ҳамда
демократик-ҳуқуқий жамиятнинг муҳим элементи бўлган эркин фикрлаш
жараёнини ривожланишига хизмат қилди.
Маълумки, тарихий онг ва тарихий хотира инсон ҳамда жамият маънавияти-
нинг ажралмас қисми бўлиб, у қанчалик бой мазмунли бўлса, инсонда ўтмишдан
фахрланиш туйғусини уйғотади, халқни уюштиради, уни тарихдан сабоқ чиқариб,
улуғвор, бунёдкор ишларни бажаришга чорлайди. Шунинг учун ҳам тарихий онг ва
тарихий хотира, миллий ғояниниг ҳам тарихий, ҳам замонавий асосларидан бири
ҳисобланади.
Шуни таъкидлаш зарурки, тарихий онг ва тарихий хотиранинг илмий таҳлил
қилишга Республикамизда катта эътибор берилмоқда. Тарихий онг ва тарихий
хотиранинг педагогик мазмун-моҳиятини, уни шахс фаолияти ва жамият ҳаёти,
миллий онг тизими ҳамда дунёқарашни шакллантиришдаги ўрни ҳақида кўплаб
фикрлар билдирилган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
55
Ижтимоий онг шаклларидан бўлган тарихий онг ва тарихий хотира мураккаб
ҳамда серқирра ҳодисадир. Тарихий онгга, шунингдек унинг таркибий қисми
бўлган тарихий хотирага, уларнинг ўзаро ҳамда ижтимоий онгнинг бошқа
шакллари билан алоқасига кўплаб таърифлар берилган. Тарихий онг, бу – ҳар
қандай билимда бўладиган, ҳамма нарса, ҳатто маънавий борлиқ ҳам бўлиб
ўтганлигини англашдир [2:12].
Тарихий онг ижтимоий онг шакли бўлиб, жамият томонидан ўзининг келиб
чиқиши ва замондаги ўрни, ўтмиши, бугунги куни ва келажаги ўртасидаги
алоқадорликнинг
англаниши,
ижтимоий
воқеликнинг
объектив
идрок
этилишидир. Тарихий онг “илгари содир бўлган тарихий воқеаларни ўзида акс
эттирган турли-туман манбалар, ашёлар авлоддан-авлодга мерос сифатида ўтиб,
тарихимиз, маданиятимизнинг узлуксизлигини таъминлайди.
Илм-фанда тарихий онг деганда, одатда, ижтимоий гуруҳлар, синфлар,
халқлар, миллатларда ўзининг келиб чиқиши, ўз тарихидаги муҳим воқеалар ва
ўтмиш-даги буюк арбоблар ҳақида, ўз тарихининг бошқа кишилик жамоалари ва
умуман башарият ҳамжамияти тарихи билан нисбати ҳақидаги қарашлар,
анъаналар, удумлар, одатлар, концепциялар мужассами тушунилади [3:82].
Тарихий хотира селектив хусусиятга эгалиги туфайли уларни (тарихий онг
элементларини) саралай олади, бир тизимга солишга хизмат қилади” ёки “тарихий
хотирада санъат, урф-одат, маросимлар билан боғлиқ ахборотлар сараланган
тарзда жамланади ва сақланади. Шунингдек, тарихий хотира – аждодлар томонидан
яратилган моддий ва маънавий бойликларнинг кишилар онги ва кундалик амалий
фаолиятида қайта намоён бўлиши, эсланиши, қадрланиши ҳам ўзида акс эттиради.
Юқорида баён этилганлардан ташқари, тарихий онг тизимида хотира
“нафақат тарихий хотирани саклайди, балки инсон онгида шаклланган билим
асосида ўтмишда рўй берган воқеаларни таҳлил этади, хулоса чиқаради, характерли
томонларини қабул қилади, турмушга жорий этади ва жамиятнинг ҳозирги
шароити билан солиштириб, қадрини белгилайди.
Демак, тарихий онг билимлар, тасаввурлар, қарашлар, анъаналар,
маросимлар,
урф-одатлар,
ғоялар,
концепциялар,
фикрларнинг
шундай
йиғиндисини, мажмуини ташкил этадики, улар воситасида индивидларда,
ижтимоий гурухдарда, халқларда, миллатларда ўзининг келиб чиқиши, ўз
тарихидаги энг муҳим воқеалар ва ўтмишдаги буюк арбоблар тўғрисида, ўз тарихи
билан кишиларнинг бошқа муштараклиги, шунингдек инсон социуми ва ўзининг
ундаги ўрнининг нисбати тўғрисида муайян тасаввур пайдо бўлади.
Ўз навбатида тарихий онгни шаклланишида аксиологик ёндашувлар ҳам
муҳим роль ўйнайди. Шуни ҳисобга олган ҳолда, ҳар қандай ижтимоий
муштараклик ўзининг келиб чиқиши, ўз тарихидаги энг муҳим воқеалар,
ўтмишдаги буюк (баъзан унчалик буюк бўлмаган) арбоблар тўғрисида,
ўз тарихининг инсоният тарихидаги ўрни ҳақида, ўз тарихининг бошқа халқлар
тарихи билан нисбати тўғрисида муайян тасаввурлар тизимига эга.
Таълим жараёнида тарихий хотира ва онгни ривожлантиришдан бошлаб, ҳар
бир ўқувчининг қобилиятини аниқлаб, уни ўстиришга ўргатилса, сифат кескин
ошади ва талабаларнинг саломатлиги ҳам яхшиланади. Демак, ўқувчиларни
ўқитишдан олдин соғлиқни сақлаш, таълим тизими ва оила деярли ҳар куни
уларнинг хотираси, ўйлаш тезлиги ҳамда мантиқий фикрлаш усулларини ҳар бир
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
56
талабага индивидуал организмига мос илмий асосда ишлаб чиқиши ҳамда қўллаши
зарур. Шунда таълим, тадбиркорлик ва жамиятнинг барча соҳаларида
самарадорлик ошади ҳамда юксак натижаларга эришилади.
Маълумки, интеллектуал меҳнатнинг жисмоний меҳнатдан фарқи бор,
албатта. Жисмоний меҳнаткаш киши 20–30 ёшида кўтарган юкни 60–70 ёшида
кўтаролмайди. Интеллектуал салоҳиятли одамда эса тажриба ва билимлар
йиғилиб, кўпайиб бораверади ҳамда янги билимлар яратиш қобилияти ҳам ўсади.
Демак, улар билимларини ёшларнинг ўзлаштиришлари ниҳоятда зарур! Бироқ,
инноватор билимларини тарғиб қилиш ва тарқатиш учун тўсқинлик қилиш салбий
ҳолат ҳисобланади. Чунончи, айрим ривожланмаган мамлакатларда экспорт
қилиниши мумкин бўлган инновация ва янги технологиялар деярли яратилмайди
(масалан, Африка мамлакатларида).
Олимларнинг таҳлилига кўра, одамзот ҳаёти даврида интеллектуал
потенциалининг ўртача
10 % ини
ишлатар
экан.
Африканинг айрим
мамлакатларида ушбу кўрсаткич 0,1 %ни, Европа мамлакатларида эса 10–20 % ни
ташкил этади [4:32]. Ўз ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ХХ асрнинг иккинчи
ярмида Хитойда биттадан ортиқ фарзанди бор оилалар учун иқтисодий ва юридик
жазо қўллаш қонуни ишлаб чиқилган эди. Аммо, ушбу усул жамиятнинг тез қариши
ва нафақахўрларнинг кўпайишига олиб келмоқда. Яқинда эса ХХ асрда битта болани
тадбиркор қилиб тарбиялашга эришган интеллектуал оилаларга иккинчи фарзанд
кўришлари учун рухсат берилди. Ўзбекистонда бундай ҳолат ўзгача кўринишга эга.
Бизда 2–3 та фарзанди бор ота-оналарни ишсиз деб бўлмайди. Ота-оналар, буви ва
бувалар ўз фарзандларининг соғлиғи, маънавияти ҳамда интеллектуал
қобилиятларини ривожлантириш билан машғул бўлишлари орқали жамият олдида
жавоб беришлари учун масъулдир.
Олий салоҳиятли Хоразмийлар, Термизийлар, Фарғонийлар, Шошийлар,
шунингдек, Франко Делано Рузвельт, Дэн Сяопин, Шарль де Голль, Махатма Ганди
ва шу каби бошқа буюк шахслар юксак намунавий оилаларда камол топиб, ўз
юртларини равнақ топтириш учун катта ишларни амалга оширган. Бундай буюк
инсонлар миллионлаб одамлар, ҳатто бошқа сайёралар ресурслари ҳисобига ҳам
боқиши ва кийинтириши мумкинлигини башорат қилишган. Масалан, Франко
Делано Рузвельт тўрт марта АҚШ президенти лавозимига сайланиб, мамлакатини
қудратли давлатлар сафидан муносиб ўрин олишига катта ҳисса қўшган эди.
Агар ўқитувчилар ҳақиқий устоз бўлишни хоҳласалар, улар тез эскираётган
дарсликларни ёдлатиш ўрнига ўзлари маъруза матнларини ёзиб, ҳар дарсдан олдин
уларга янги (интернет) билимларни қўшиб, ўқувчиларга электрон шаклда
тарқатиши керак. Сўнгра қайси ўқувчи маъруза матнидан кўпроқ ва сифатлироқ
камчиликларни топиб, дарсда рақобатбардошликда исботлаб берса, ана шу талаба
энг юқори баҳо олади деса, ўқувчилар қобилияти ҳар йил ўсиб, билимларни
ўзлаштириш 80–90 %га кўтарилади ҳамда инноватор, тадбиркор ва модернизатор
кадрларнинг барқарор ривожланишни таъминлайди.
Дарҳақиқат, мустақиллигимизнинг илк кунларидан бошлаб ўзлигимизни
англаш, миллий қадриятларимизни тиклашга алоҳида эътибор қаратилди. Бундан
кўзланган ягона мақсад эса эртанги кунимизнинг эгалари бўлмиш ёшларни юксак
интеллектуал салоҳиятли, баркамол шахс қилиб тарбиялашдир. Ўз навбатида
ёшларда ватанпарварлик рухини уйғотиш, энг аввало, уларнинг маънавий
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
57
дунёсини шакллантириш масалаларининг қанчалик самарали ҳал этилишига
боғлиқ. Шунинг учун ҳам ҳозирда ёшларда тарихий онг ва тарихий хотирани
шакллантириш муаммосини ўрганиш долзарб бўлиб қолмоқда.
Ана шу йўлда аждодларимизнинг бой илмий мероси ва тарихий хотираси
муҳим аҳамият касб этади. Зеро, аждодларимиз тафаккури ва даҳоси билан
яратилган энг қадимги тошёзув ва битиклар, халқ оғзаки ижоди намуналаридан
тортиб, бугунги кунда кутубхоналаримиз хазинасида сақланиб келинаётган минг-
минглаб қўлёзмалар, уларда мужасамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ,
фалсафа, тиббиёт, математика, минералогия, кимё, астрономия, меъморчилик,
деҳқончилик ва бошқа илм соҳаларига оид бебаҳо асарлар бизнинг буюк маънавий
бойлигимиздир. Ана шундай катта кўламдаги бой илмий меросга эга халқ дунёда
камдан кам топилади.
Чунончи, ёшларимизни ана шундай бой тарихий тажриба ва ажододлар
ўгитлари асосида тарбиялаб, халқимиз менталитетига ёт, бузғунчилик ва
ахлоқсизликни тарғиб қилувчи “оммавий маданият” таъсиридан ҳимоя
қилмоғимиз ва мустақил фикрли, юксак маънавиятли баркамол шахс қилиб
тарбияламоғимиз даркор. Жумладан, баркамол шахснинг яна бир белгиси
ватанпарварлик, халқпарварлик бўлиб, шахсда ушбу хусусиятни шакллантиришда
ва тарихий хотиранинг ўрни беқиёсдир.
Ҳозирги замонда яшаётган ёшларнинг онгига Ватанни севиш, умуминсоний
ахлоқий-маънавий қадриятларни сингдириш, миллий ўзлигини англатиш; меҳр-
шафқатли, виждонли, андишали қилиб тарбиялаш”да миллий онг ва унинг асосий
таркибий элементлари бўлган тарихий онг ҳамда тарихий хотиранинг роли улкан
бўлиб, улар катта аҳамият касб этади.
Тарихий ҳодисалар рўй берган жойлар, ёдгорликлар муҳитида талаба, ўқувчи
томонидан назарий билимларни қабул қилиниши унда комилликнинг яна бир
жиҳати – ватанпарварлик, миллатпарварлик, ўз халқи, Ватанига садоқат, аждодлар
яратган бойликларни асраб-авайлаш, миллий ифтихор туйғуси – ўз халқининг бой
тарихи, маданияти, маънавиятидан, унинг жаҳон цивилизациясига қўшган
ҳиссасидан ғурурланиш ҳиссини шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Хулоса қилиб айтганда, бугун ёшларни юксак интеллектуал салоҳиятга эга
маънавий баркамол шахс бўлиб етишишида миллий маънавий тарбия муҳим
эканлигини вақтнинг ўзи исботламоқда. Бинобарин, қайсики жамиятнинг,
халқнинг миллий маънавияти, дину диёнати кучли ва мукаммал бўлса, ундай
жамиятга ҳар қандай бузғунчи ёт ғоялар, экстремистик оқимлар ўзларининг ёвуз
қарашлари билан раҳна сололмайди. Чунки, ўз тарихи ва ўзилигини англаган,
ўзининг миллий маънавияти билан қуролланган жамиятни енгиб бўлмайди.
Ёшларда миллий маъанавиятни шакллантиришнинг ўзига хос омиллари
мавжуд бўлиб, биринчидан, ёш авлоддда ватанпарварлик хиссини шакллан-
тиришда, аввало, қарийб уч минг йиллик кўҳна ва бой тарихга эга бўлган ушбу
заминдан не-не давлат арбобларию мутафаккир олимлар етишиб чиққанлигини,
улар мана шу замин учун, фаровон ҳаёт учун бор билим ва тажрибаларини,
ҳатто ўз жонларини фидо қилганликларини, улар қолдирган моддий ва маънавий
мероснинг аҳамияти қанчалик юксак эканлигини англатмоқлик керак.
Иккинчидан, ёшларни дунёқараши ва маъанавияти шакллантиришда
аждодлар илмий мероси, айниқса, IX–XII ҳамда XIV–XVI асрларда яшаб ижод қилган
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
58
мутафаккирлар ва шоиру олимларнинг жаҳон илм-фан тараққияёти миллий
маънавиятимиз ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини англатмоқлик лозим.
Учинчидан, ёшларнинг таълими ва тарбияси соҳасида ўтказилган ҳамда
амалга ошрилаётган ислоҳотлар мувафаққиятли бажарилиб, тарихий онг ва
тарихий хотирани ҳар томонлама уйғун ривожланган, илмий дунёқарашга эга,
мустақил фикрловчи, халқимизга ёт таъсирларга берилмайдиган шахсни, ватанига
муҳаббат руҳида тарбияланаётган, Ўзбекистоннинг буюк келажагини унинг
бугунги кунига айлантиришга қодир ёшларни шакллантириш ва ривожлантириш
борасида олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бера бошлади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ / Биз келажагимизни
ўз қўлимиз билан қурамиз. – Тошкент: Ўзбекистон, 1998. – Б. 154.
2.
Абдуллаев Р. Тарихий онг ва Ўзбекистоннинг замонавий тарих фани /
Тарих ва ўзликни англаш. Ўзбекистон ва Германия XX асрда. – Тошкент, 2007. –
Б. 6–12.
3.
Абдуллажонова Д. Тарихий онг ва тарихий хотира // Фалсафа ва хуқуқ. –
2004. – № 2. – Б. 82.
4.
Аргументы и факты. – 2012. – №24. – С. 32.
