Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Role of industry in the creation of the city of Navoi
Farida POLVONOVA
1
Navoi State Pedagogical Institute
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online
15 April 2021
In this article adduced comparative analysis of economic
development of Navoi city. Step by step explained questions of
improvement undertakings and the role of FIEZ in the period of
independence, as well as materials, evidencing crisis state of
undertakings and their role as sours of raw materials in the
period councils authorities.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Navoi city,
industrial enterprises,
HRES,
NMMK,
Navoinitrogen,
economic depression,
short undertakings,
international investments,
FIEZ.
Навоий шаҳрининг ташкил этилишида саноатнинг ўрни
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Навоий шаҳри,
саноат корхоналари,
ГРЭС,
НТМК,
Навоиазот,
иқтсодий турғунлик,
кичик корхоналар,
халқаро инвестиция,
ЭИИЗ.
Ушбу мақолада Навоий шаҳрининг иқтсодий имконият-
лари ёритиб берилган. Муаллиф собиқ иттифоқ даврида
турғунлик ҳолатига тушиб қолган саноат корхоналарини бозор
иқтсодиёти шароитида босқичма-босқич ривожланиши ва
ЭИИЗнинг шаҳар тараққиётига қўшган ҳиссасини манбалар
мисолида таҳлил қилган.
1
Senior Lecturer, Navoi State Pedagogical Institute Navoi Uzbekistan.
E-mail: kholikulova_sh@mail.ru.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
44
Роль промышленности в образовании города Навои
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
город Навои,
промышленные
предприятия,
ГРЭС,
НГМК,
Навоиазот,
экономический застой,
малые предприятия,
международная
инвестиция,
СИЭЗ.
В статье приведен сравнительный анализ экономического
развития города Навои. Освещены вопрос поэтапного
усовершенствования предприятий и роль СИЭЗ в период
независимости, а также материалы, свидетельствующие
о кризисном состоянии предприятий и их роли как сырьевой
базы в период власти советов.
Инсоният цивилизациясининг қадимги ўчоқларидан бири бўлган Ўрта Осиё,
хусусан, Ўзбекистон ҳудудларидан аждодларимиз милоддан аввалги 1 минг
йилликнинг бошларидаёқ ноёб металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш билан
шуғулланишган. Археологик манбаларнинг далолат беришича, Қизилқумнинг
жануби-шарқий қисмида жойлашган Нурота, Оқтоғ, Қоратоғ, Бўкантов (Мурунтов),
Томдитов, Довғузтов, Омонтойтов ва Жетимовлардан оқиб чиққан сойларнинг
бўйларидан ибтидоий одамлар яшаган манзилгоҳлар топилган. Академик
С.П. Толстов бу манзилгоҳларни Амударё ва Сирдарё оралиғидаги катта ҳудудларда
тарқалган Калтаминор маданиятига оид деб ҳисоблаган [1, C. 106].
Советлар даврида Ўзбекистонда геология-қидирув ишларига алоҳида
эътибор берилди. Марказий Қизилқумда олиб борилган геологик қидирув ишлари
натижасида 1952 йили геологлар Е.Ф. Трубин ва А.И. Паклар раҳбарлигида Учқудуқ
уран кони очилди [2, Б. 17]. 1956 йили унинг заҳираси аниқланиб, кон қурилиши
учун тайёргарлик ишлари бошланди. Шу йилнинг ўрталарида Россиянинг марказий
районларидан Кармана темир йўл станцияси (ҳозирги Навоий шаҳри)га қурилиш
отрядлари келтирилди ва август ойида қурилиш ишлари бошланди.
1958 йил 20 февралда 1958–1964 йилларда Учқудуқ кончилик-химия
комбинати базаси ва Учқуқдуқ конлари таркибида қайта ишловчи химия заводи
(ҳозирги № 1 гидрометаллургия заводи)ни қуриш ҳақида Ўрта машинасозлик
министрлигининг буйруғи чиқди (1958 йил 11 март) [12]. 1958 йил охирида
объектлар қурилиши учун қуйидаги зарур базалар яратилди:
–
доимий сув таъминоти комплекси;
–
Навоий район электростанцияси;
–
узунлиги 300 км бўлган Навоий-Учқудуқ темир йўли;
–
Учқудуқ рудасини қайта ишлайдиган тажриба цехи;
–
50 минг кишига мўлжалланган Навоий шаҳрини бунёд этиш ва ҳоказо [3, С. 7-8].
1958 йил сентябрда янги қурилаётган шаҳарга Ўзбекистон ҳукуматининг фармони
билан Навоий номи берилди.
Шаҳарлар жамиятнинг ижтимоий тараққиётига асосий йўналиш берувчи
муҳим таянч пункти бўлиб, айрим ижтимоий гуруҳларининг манфаати учун эмас,
балки жамиятнинг барча талабларини ҳисобга олган ҳолда ривожланиб боради.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
45
Ўзбекистондаги мавжуд шаҳарларнинг аксарияти республика ер ости
бойликларини ишга солиш туфайли вужудга келгандир. Шу йўсинда пайдо бўлган
шаҳарлар қаторига Тошкент вилоятининг Бекобод (1945 й), Чирчиқ (1935 й),
Навоий вилоятининг Навоий (1958 й), Сирдарё вилоятининг Ширин (1972 й),
Жиззах вилоятининг Пахтакор (1977 й), Андижон вилоятининг Шахрихон (1970 й)
шаҳарлари киради [4, Б. 54-55].
Навоий шаҳри тез орада кимё, энергетика саноатининг йирик марказига
айланди. 1990 йилга келиб, бу ерда ишлаб турган саноат корхоналарини сони
30 га етиб қолди. Навоий ГРЭСи ва “Навоийазот” ишлаб чиқариш бирлашмаси шаҳар
саноати аҳамиятини белгилаб берувчи энг йирик замонавий корхоналар
ҳисобланади.
Навоий шаҳри саноат корхоналари ичида алоҳида мавқега эга бўлган корхона
– бу тоғ-металлургия комбинатидир. 1958 йилда собиқ СССР ўрта машинасозлиги
Вазирлиги таркибида ташкил топган бу комбинат олдига Марказий Қизиқум
қаъридаги уран ва рудаларни ўзлаштириш вазифаси қўйилган эди [5]. Собиқ
шўролар ҳукумати олимлари 1950 йиллардан бошлаб, Қизилқум саҳросида
Менделеев даврий жадвалидаги барча элементларни мавжудлигини аниқлашди.
Ушбу бойликларни ўзлаштириш мақсадида Навоий, Учқудуқ, Зафаробод, Зарафшон,
Нуробод каби шаҳарлар қурила бошлади.
Шу тариқа Навоий саноат шаҳарчаси номини ола бошлади. 1958–80 йиллар-
нинг биринчи ярмигача бўлган даврда ишлаб чиқаришда катта юксалиш кузатилди.
Тарихан қисқа давр ичида шаҳарнинг иқтисодий қудрати бир неча мартага ортди.
Йирик саноат гигантларини сони ўсди. “Навоийазот” бирлашмаси, ГРЭС, электр
кимё ва цемент заводлари, тоғ-металлургия комбинати билан бир қаторда шаҳарда
йирик паррандачилик фабрикаси, нон-булка маҳсулотлари корхонаси, сут
маҳсулотлари заводи, пахта тозалаш заводи, ремонт-механика заводи каби бошқа
корхоналар ҳам фаолият кўсатишди.
Шуни таъкидлаш керакки, бу ривожланиш истиқболли бўлиб чиқмади.
СССР иқтисодий сиёсати бир ёқлама бўлиб ишлаб чиқаришга кам йўналтиригани
учун Ўзбекистоннинг иқтисодий қолоқлиги орта бошлади. Чунки, миллий
даромадни яратишда саноатнинг ҳиссаси пасайиб кетган эди. Бунинг устига
саноатда яратилган ялпи даромаднинг талайгина қисмини тайёр маҳсулот берувчи
эмас,
балки
хом-ашёни
бирламчи
ишловчи
тармоқлар
яратди.
Бу тармоқлар қишлоқ хўжалигини ва ўндирма саноатда олинадиган хом-ашёни
дастлабки ишловдан ўтказилиб, улардан бошқа республикаларда тайёр маҳсулот
олиш учун етказиб бериш билан шуғулланди. Бир ёқлама ишлаб чиқариш
структураси Ўзбекистонни қарамлигини кучайтирди. Ўзбекистонда яратиладиган
жами маҳсулотнинг 40 фоизини ишлаб чиқариш, бошқа ерлардан керакли ашё,
материал, ёқилғи, асбоб-ускуна ва машиналар келтиришга боғлиқ. Истеъмол
молларининг 60 фоизи четдан келтириларди [6, Б. 27].
Натижада, шаҳар саноатида 1980 йилларнинг биринчи ярмида иқтисодий
ўсиш суръати пасая бошлади, турғунлик ҳолати юзага келиб, ниҳоят,
1985–90 йилларда иқтисодий таназзулни келтириб чиқарди: “Навоийазот” ишлаб
чиқариш бирлашмаси, электр кимё, цемент заводи каби корхоналарда иқтисодий
кўрсатгичлар ушбу даврда жуда пасга тушиб кетди;
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
46
Юзага келган бу аҳволдан ҳоли бўлиш учун ишлаб чиқариш структураси
мустақиллик даврига келиб бозор талаблари асосида тубдан босқичма-босқич
ўзгариб ва ривожланиб бормоқда. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти
И. Каримов Мустақиллигимизнинг 23 йиллигига бағишланган тантанали
маросимидаги табрик сўзида таъкидлаганларидек, “...Мустақиллик биз учун – бу ўз
тақдиримизни қўлга олиб, юртимизнинг ер ости, ер усти бойликларига эгалик
қилиш, беқиёс моддий ва маънавий салоҳиятимизни амалга ошириш, жаҳон
миқёсида ўзимизга муносиб ўрин эгаллаш демакдир [7].
Бугун иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш, шу орқали жаҳон
стандартларига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқаришга эришиш хорижий
сармояларни, энг аввало, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича
қулай шарт-шароитлар яратиш ҳар қандай мамлакат учун энг долзарб ва
кечиктириб бўлмайдиган масаладир. Албатта, бундай вазифаларни амалга
оширишда эркин иқтисодий индустриал зоналар муҳим ўрин тутади. Бу эса
инновацион фаолиятни ривожлантириш, илғор технологияларни жорий қилиш,
экспорт, шунингдек, транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини жадал
ривожлантириш, маҳаллий маҳсулот ва хизматларнинг ички ва ташқи бозорларда
халқаро сифат, сертификатлаштириш талабларини жорий этиш орқали
рақобатдошлигини ошириш, янги иш жойларини барпо этиш, малакали ишчи-
муҳандислар, хўжалик ва бошқарув кадрларини тайёрлаш ва улар малакасини
ошириш каби бир қатор муҳим масалаларни ҳал этиш имконини беради.
Дарҳақиқат, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишда асосий
эътибор мамлакат ҳудудларининг табиий ресурслари ҳамда индустриал
салоҳиятидан фойдаланиш самарасини юксалтириш ва охир-оқибат экспорт
тизимини кучайтиришга қаратилмоғи лозим. Айнан шу йўналишда жаҳон
тажрибасида кенг қўлланилаётган ва ўз самарасини бераётган бир қатор воситалар
мавжуд. Халқаро тажриба шуни кўрсатмоқдаки, бугун эркин иқтисодий зоналардан
нафақат сармояларни жалб қилиш, балки ҳудудий иқтисодий сиёсат воситаси
сифатида ҳам унумли фойдаланилмоқда. Мамлакатимизда ушбу мақсадларга
эришиш, шунингдек, эркин иқтисодий зоналар фаолиятидаги халқаро тажрибалар
афзалликларини иқтисодий тузилмага жорий қилиш мақсадида Навоий
вилоятининг саноат салоҳиятини, ишлаб чиқариш, транспорт-транзит ва
ижтимоий
инфратузилмасини
ривожлантириш
мақсадида
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрда ПФ–4059-сонли Фармони қабул
қилинди [8]. Мазкур ҳужжатнинг жаҳон иқтисодий инқирози бутун дунёдаги энг
ривожланган мамлакатларга ҳам сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатаётган
бир пайтда имзолангани эса юртимизда яратилган иқтисодий пойдеворнинг
ниҳоятда мустаҳкамлигини ҳам тасдиқлайди. “Навоий” ЭИИЗ мамлакатимизнинг
марказий ҳудудида барпо этилгани шубҳасиз, мазкур ҳудуднинг иқтисодий-
индустриал ўсишига ҳам салмоқли ҳисса қўшди. Шунингдек, мазкур ЭИИЗ “Навоий”
халқаро аэропорти билан туташ равишда барпо этилгани ҳаво транспортидан кенг
фойдаланишга имкон бериш баробарида жаҳондаги етук авиа ҳамда юк ташувчи
компанияларнинг назарига ҳам тушди ва давлатимизнинг яна бир йўналиш бўйича
мавқеи ошишига олиб келди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
47
Ўтган давр мобайнида “Навоий” ЭИИЗга хорижий компаниялар томонидан
бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Айни пайтда бу ерда Жанубий Корея,
Хитой, Сингапур, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирлиги ва бошқа бир қатор
давлатлар билан ҳамкорликда 40 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилмоқда [9].
“Навоий” эркин иқтисодий-индустриал зонасини ташкил қилиш концепция-
сидан ва танланган устуворликлардан келиб чиққан ҳолда, ҳудудда қуйидаги
тармоқлар ва йўналишлардаги корхоналар жойлаштирилади:
–
Электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
–
Телекоммуникация асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш;
–
Машинасозлик, ўлчагич асбоб-ускуналари ва бутловчи қисмларни ишлаб
чиқариш;
–
Дори-дармон маҳсулотлари ва тиббий жиҳозларни ишлаб чиқариш;
–
Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш;
–
Пластик ва полимер буюмларни ишлаб чиқариш.
“Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонада рўйхатдан ўтган хўжалик
юритувчи субъектлар уларга киритилган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми
қуйидагича бўлган тақдирда ер солиғи, мулк солиғи, даромад солиғи, ободончилик
ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, ягона солиқ тўлови
(кичик корхоналар учун), Республика йўл жамғармаси ва Таълим ва тиббиёт
муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш
жамғармасига мажбурий тўловлардан озод этилган:
–
3 миллион евродан 10 миллион еврогача – 7 йилга;
–
10 миллион евродан 30 миллион еврогача – 10 йилга. Кейинги 5 йил
давомида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ҳажми амалдаги ставкадан 50 фоиз
миқдорида белгиланади;
–
30 миллион евродан ортиқ бўлганда – 15 йилга. Кейинги 10 йил давомида
фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ҳажми амалдаги ставкадан 50 фоиз миқдорида
белгиланади.
ЭИИЗда рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар фаолият
кўрсатадиган бутун муддатга экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш
мақсадида мамлакатга олиб келинаётган асбоб-ускуналар, шунингдек, хом ашё,
материаллар ва бутловчи қисмлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаш-
тируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинади.
Ўзбекистоннинг ички бозорларида сотиш учун мўлжалланган маҳсулотни
ишлаб чиқариш мақсадида мамлакатга олиб кириладиган хом ашё, материаллар ва
бутловчи қисмлар учун божхона тўловлари, агар қонун ҳужжатларида бошқа
имтиёзли тартиб кўзда тутилмаган бўлса, белгиланган ставкаларнинг 50 фоизи
миқдорида (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) ундирилади,
бунда уларни тўлаш муддати 180 кунгача кечиктирилиши мумкин [10].
Қулай инвестициявий муҳит шароитида фаолият юритаётган Навоий эркин
индустриал-иқтисодий зонаси Ўзбекистон номини дунёга танитиб, давлатимизга
хорижий инвестициялар жалб этилишига хизмат қилмоқда. Маълумки, юртимизда
автомобилсозлик саноати жадал тараққий этаётган бир вақтда, иқтисодий
самарадорлиги юқори бўлган табиий газ ёнилғисига ҳам талаб ортмоқда. Бу эса
ўз навбатида, автомобиллар учун газ баллонлари ишлаб чиқарувчи саноат
тармоқлари ташкил этилишига асос бўлаяпти. “Яқинда ҳудудда автомобиллар учун
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415
48
юқори босимли газ балонлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги корхона ишга
тушди. Энг сўнгги русумдаги ускуналар билан жиҳозланган мазкур корхонада 55
литрдан 154 литргача бўлган юқори босимли метан газ балонлари ишлаб
чиқарилади. Ҳозирги кунда бу ерда 100 нафар киши иш билан таъминланди” [11].
Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб
эркин (махсус) иқтисодий зоналар халқаро иқтисодий муносабатларнинг ажралмас
қисмига айланди. Жаҳон хўжалик алоқалари учун эркин иқтисодий зоналар
халқаро товар айир бошлашни фаоллаштириш ҳисобига иқтисодий ўсишни
тезлаштириш, сармояларни жалб этиш, иқтисодий жараёнларни чуқурлаштириш
омили сифатида муҳим рол ўйнамоқда. Юқорида қайд этилган ҳаракатлар
натижасида, бугун республикамизда бир неча йиллар олдин бошланган иқтисодий
сиёсатнинг нақадар
пухта
ишлаб
чиқилгани
ва
оқилона
эканлигини
исботламоқдаки, буни нафақат юртимиз аҳолиси, балки дунёнинг энг нуфузли
халқаро ташкилотлари, ривожланган мамлакат раҳбарлари, етук иқтисодчи-
олимлар ва йирик инвесторлар ҳам тан олмоқдалар.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Марченко В.С. Истоки горного дела и металлургии в горах Букантау //
Ўзбекистон кончилик хабарномаси. – № 33, – 2008, сентябрь.
2.
Темиров Ғ.Т., Одинаева З.Б., Ҳасанов А.С. Қизилқумда кончилик саноати. –
Тошкент: Янги аср авлоди. 2007.
3.
Навоийский горно-металлургический комбинат / История создания и
развития – Ташкент: “Шарк”. 2002.
4.
Ахмедов Э. Ўзбекистон шаҳарлари. – Тошкент. Ўзбекистон. 1991.
5.
Знамя дружба. 1993 йил. 24 сентябр.
6.
Шарифхўжаев М. Ифтихор. – Тошкент. Ўзбекистон. – 1993. – Б. 27.
7.
“Халқ сўзи”. 2014йил. 1 сентябр.
8.
www.lex.uz/pagez/getpage.aspx. ЭИИЗ ташкил этиш бўйича ПФ–4059 сон –
Т.: 2008.01.02.
9.
XXI ASR. 2012-yil, 19-iyul.
10.
Алиев А. Эркин иқтисодий зона. http://huquqburch.uz/uz/.
11.
Ўзбекистон овози 2014 йил. 5 май.
