Авторы

  • Манзура Абдумурадовна
    преподаватель, Термезский государственный университет, Термез, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss3/S-pp160-168

Ключевые слова:

национальный интерес безопасность Духовная безопасность национально – идейная и идеологическая безопасность государственный интерес конфликт интересов интересы народа

Аннотация

В статье представлены теоретические и практические взгляды на проблему обеспечения идейной и идеологической безопасности узбекского народа появляющейся в период перехода от национального возрождения к национальному прогрессу. Также дается философское определение понятиям «интерес» и «национальный интерес» в новой обстановке и показаны текущие тенденции их развития в настоящее время.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Ideological issues of protecting national interests during the
period of national growth development in Uzbekistan

Manzura KHOLMIRZAEVA

1


Termez State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2021
Received in revised form
20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online
15 April 2021

The article presents theoretical and practical views on the

problem of ensuring the ideological and ideological security of
the Uzbek people, which appears during the transition from
national revival to national progress. It also gives a philosophical
definition of the concepts of “interest” and “national interest”
in a new environment and shows the current trends in their
development at the present time.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

national interest,
security,
spiritual security,
national – ideological and
ideological security,
interests of the people,
state interest,
conflict of interests.

Ўзбекистонда

миллий

юксалиш

давридаги

миллий

манфаатларни ҳимоя қилишнинг мафкуравий масалалари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

миллий манфаат,
хавфсизлик,
маънавий хавфсизлик,
миллий ғоявий-
мафкуравий хавфсизлик,
халқ манфаати,
давлат манфаати,
манфаатлар тўқнашуви.

Ушбу мақолада ўзбек халқининг миллий тикланишдан

миллий юксалиш босқичига ўтиш даврида юзага келаётган
янгича мазмундаги миллий манфаатларини ҳимоя қилишга
қаратилган ғоявий-мафкуравий хавфсизлигини таъминлаш
масаласи ҳақидаги назарий ва амалий аҳамиятга молик
бўлган фикрлар баён қилинган. Шунингдек, янги шароитда
“манфаат” ва “миллий манфаат” тушунчаларига фалсафий
таъриф берилган ва уларнинг ҳозирги кундаги ривожланиш
тенденциялари кўрсатиб ўтилган.



1

Assistant lecturer, Termez State University, Termez, Uzbekistan


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

161

Идеологические вопросы защиты национальных интересов
в период развития национального роста в Узбекистане

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

национальный интерес,
безопасность,
духовная безопасность,
национально – идейная и
идеологическая
безопасность,
интересы народа,
государственный интерес,
конфликт интересов.

В статье представлены теоретические и практические

взгляды на проблему обеспечения идейной и идеологической
безопасности узбекского народа появляющейся в период
перехода от национального возрождения к национальному
прогрессу. Также дается философское определение понятиям
«интерес» и «национальный интерес» в новой обстановке и
показаны текущие тенденции их развития в настоящее время.


КИРИШ ВА ДОЛЗАРБЛИГИ
Ўзбекистон халқи ўтган 30 йил ичида оғир ва машаққатли меҳнатлардан

иборат бўлган катта йўлни босиб ўтди. Бу йўл ўзининг моҳият ва мазмунига кўра:
мустақилликни қўлга киритиш, уни сақлаб қолиш учун кураш ва айрим кимсалар
томонидан тобеликни қўмсаш; тинчликни сақлаш ва ғанимлар томонидан
фуқаролар уруши оловини ёқиш; адолат ва адолатсизлик; демократия ва
бюрократия; халқнинг дардига қулоқ солмаслик ва ҳокимиятга интилишнинг
кучайиши; ҳар соҳада коррупциянинг авж олиши ва унга қарши курашмаслик;
раҳбарларнинг ўз қилмишлари билан халқнинг давлат ҳокимиятига бўлган
ишончининг йўққа чиқариши; реалликни тан олмаслик, хўжакўрсинлик,
лаганбардорликнинг, айниқса, раҳбарлардан “худо ясовчилик”нинг авж олиши;
яхши кўшничиликнинг ёмонлпшиб бориши ва ниҳоят мамлакатдаги иқтисодий,
сиёсий ва маънавий вазиятни халқ манфаатидан келиб чиққан ҳолда тубдан
ўзгартириш учун кенг қамровли ислоҳотларнинг бошланганлиги билан ифодалаш
мумкин.

Чунки, юзага келган бундай зиддиятли ҳолатларнинг олди олинмаса,

мамлакатимиз мусақиллигини қўлдан бой бериб қўйиш ҳеч гап эмас. Чунки, бой
табиий (ер ости ва усти) бойликларига, қулай об-ҳаво шароитига, малакали арзон
ишчи кучига, меҳнаткаш, саводли фарзандларига эга бўлган бундай мамлакатдан
унумли фойдаланиш жаҳондаги энг ривожланган мамлакатларнинг манфаатларига
тўлиқ мос келади. Шу сабабли ривожланганайрим мамлакатлар Ўзбекистонни
ўзининг манфаатлар доирасига ҳар қандай йўл, восита ва усуллар билан тортишга
ҳаракат қилиб келмоқдалар.


МЕТОДЛАР ВА ЎРГАНИЛИШ ДАРАЖАСИ
Мақола сиёсий таҳлил, қиёсий-мантиқий таҳлил, илмий ва холислик

тамойиллари асосида сиёсий аспектда ёритилган. Ўзбекистон халқинингмиллий
юксалиш давридагимиллий манфаатларини ҳимоя қилишнинг ғоявий –
мафкуравий масалалари баён этилган.

Мустақиллик

даврида

мамлакатимизда

ушбу

мавзу

юзасидаги

маълумотларни А. Азизхужаев, А. Бегматов, Р. Жумаев, Н. Жўраев, Ш. Пахрутдинов,
С. Сафоев, И. Иргашев, Ж. Яхшиликов, У. Убайдуллаев, Н. Умарова, И. Ахмедов каби
олимларнинг тадқиқотларида учратамиз.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

162

ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ
Аввало, мавзуни ёритишда “манфаат нима?” деган савол туғилади. Бу саволга

биринчилар қаторида Қадимги Римда яшаб ўтган бир қатор файласуфлар жамият
ва давлат ҳаётида манфаатларнинг ролини тушунишга ва тушунтириб беришга
ҳаракат қилишган. Натижада, антик даврда ижтимоий институтлар ва нормаларга
нисбатан ҳаётнинг турли соҳаларида фаолият олиб борадиган одамларнинг
манфаат ва эҳтиёжларининг борлигини, уларни қондиришнинг ҳал қилувчи
ролини тушунадиган ғоялар шаклланган. Масалан, Аристотелнинг фикрича, “инсон
ҳаётининг энг олий мақсади – бу фаровонлик бўлса, унинг бунга ўз манфаатларини
қондириш орқали эришиши эса жамиятда вужудга келган сабаблар орқали юзага
келаётган эҳтиёж ва пайдо бўлаётган манфаатларнинг натижасидир” [1, С. 371].
Демак, антик давр олимлари ҳам гарчанд “манфаат” тушунчасига фалсафий
категория сифатида таъриф бермаган бўлсаларда, унинг вужудга келиши ва
шаклланиши, ижтимоий ҳаётдаги ўрни ҳақида тасаввурларга эга бўлишган.

Шундай қилиб, антик давр файласуфларининг манфаат масаласини тизимли

тарзда тушунишга оид фикрлари XVIII асрда яшаган файласуфларининг “манфаат”
тўғрисида ўзига хос бўлган фалсафий парадигма яратишга ёрдам берган [2].
Масалан, бу хусусда француз файласуфи Поль Анри Гольбах ўзининг “Табиат тизими
ёки моддий ва маънавий олам қонуниятлари ҳақида” номли асарида: ”Манфаат
деганда ҳар бир кишининг феъл-атвори ва ғояларига қараб ўзининг бахт-саодати
ҳақидаги фикри тушунилади, бошқача қилиб айтганда, манфаат ҳар биримизнинг
бахтимиз учун зарур деб ҳисоблаган нарсалардир. Демак, бундан келиб чиқадиган
хулоса шуки, бирон бир инсон ўзининг манфаатларидан тўлиқ маҳрум бўлмайди.
Масалан, савдогарнинг манфаати бойлик тўплашдир. Демак, ҳар бир инсон ўз бахти
ҳақидаги тасаввурни боғлайдиган объект манфаат деб аталади” [3, С. 311.]. Яна бир
француз файласуфи Клод Адриан Гельвеций эса ўзининг “Инсон, унинг ақлий
қобилияти ва тарбияси ҳақида” номли китобида: “Манфаат бизнинг барча
фикрларимиз ва қарашларимизнинг негизидир”[4, С. 346.], – деган таъриф ва
тавсиф берганлар. Бундан шу нарса кўриниб турибдики, улар манфаатнинг объекти
ва субъекти масаласини мавжуд реалликда яшаётган инсон омилидан келиб чиққан
ҳолда ҳал этишга ҳаракат қилганлар.

Шундай қилиб П. Гольбах, Р. Дидро, К. Гельвеций ва бошқалар манфаатда

ахлоқ, сиёсат, ижтимоий тартибнинг ҳақиқий асосларини кўрдилар. Бизнинг
фикримизча,уларетакчи фаолият бўлмиш манфаатларнинг моҳиятини тушунишда”
манфаатлар одамлар ҳаётини ўзгартиради” [5], деган бирдан бир тўғри хулосага
келган бўлсалар, ажаб эмас.

Машҳур ўзбек шоири ва мутаффаккири Алишер Навоий тарихнинг

ҳаракатлантирувчи кучлари ҳақида фикр юритиб, моддий манфаат ва ақлни,
инсонларнинг қилмишини белгиловчи асосий омилдир, деб ҳисоблаган. Бунда
унинг фикрича, биринчи омил айрим камдан кам учрайдиган мустаснолардан
ташқари устунлик қилади. Шундай қилиб, у инсонларнинг қилмишини маънавият
эмас моддий манфаат белгилайди деган хулосага келган. Асарлардан бирида
Навоий: “Инсонлар зарурат сезмасалар ҳаракат қилмайдилар. Одамлар ўз
манфаатидан келиб чиқиб ҳаракат қилади, фойда чиқадиган нарсага интилади.
Билгинки, одам натижаси бўлган ишни қилмайди”. Гарчи иқтисодий илм
билимдони бўлмаса ҳам, Навоий айрим одамларгина эмас, балки бутун кишилик


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

163

жамиятининг қилмишида моддий манфаат ҳал қилувчи омил эканлигини яхши
тушунган. У: “Халқнинг тўқлиги, қониқиши ҳар қандай бошқа мураккаб
муаммоларни ҳал қиладиган неъматдир. Унга асосан бутун дунёни забт этиш
мумкин”, [6, Б. 26] – деб ёзган.

Бундай мисолларни ижтимоий фалсафа тарихидан кўплаб келтириш мумкин.

Бироқ, ҳамма гап бугунги кунда мустақил Ўзбекистон халқининг миллий
манфаатларини таъминлаш, уларнинг ғоявий-мафкуравий хавфсизлигини ҳимоя
қилиш ҳақида борар экан, бир гуруҳ ўзбек олимлари томонидан тайёрланган
“Миллий манфаатлар ва бошқарув масъулияти. Огоҳлик ва ҳушёрлик тамойиллари”
номли китобда қуйидагича берилган: “манфаат борлиқ предметларини
ўзгартириш, уларни ижтимоий субъект эҳтиёжларига яқинлаштиришга қараб
мўлжал олади, яъни одамларни борлиқни ўзгартириш бўйича онгли фаолиятга
даъват этувчи фаол куч сифатида амал қилади. Айни шу сабабли манфаат одамлар
фаолиятининг мотиви сифатида амал қилади... манфаатлар одамларнинг амалий
фаолияти жараёнида юзага келади ва унинг таъсирида объектив ва субъектив
нарсаларнинг бир-бирига ўтишида зарур боғловчи бўғин вазифасини бажаради.
Ижтимоий борлиқнинг онгда акс этиши ҳам, ўзгариши ҳам доим манфаатлар
орқали амалга ошади” [7, Б. 12]. Х.Ф. Хайдаровнинг “Ислоҳотлар қонунияти” номли
китобида эса: “Манфаат деганда, биз субъектнинг шарт-шароитга, яъни ўзининг
турли эҳтиёжларини қондириши билан боғлиқ бўлган муносабати ва
фаолиятининг мажмуини тушунамиз” [8, Б. 49], – деган хулосага келган. Албатта, бу
фикрларнинг рационал мағзи жиҳатидан тўғри бўлсада, бироқ унда фалсафий
категория сифатидаги таъриф яққол кўзга ташланмайди.

Бу масалага ойдинлик киритиш учун энг авволо бу сўз қандай луғавий

маънони англатишини билиб олиш зарур. Бу хусусда “Ўзбек тилининг изоҳли
луғати”да: “Манфаат [арабча – фойда, даромад] – бу моддий, маънавий, жисмоний
ва бошқа жиҳатдан (кўриладиган) фойда, наф” [9, Б. 540], – деган маъноларни
англатади деб ёзилган. Шу сўз асосида “Манфаатдор – бирор ишдан манфаати
бор, манфаатли бўлган”, “Манфаатли – манфаати, фойдаси бор; фойдали”,
“Манфаатпараст – шахсий манфаатларини кўзловчи”, “Манфаатсиз – манфаати,
фойдаси йўқ, бефойда, фойдасиз”, – деган тушунчалар шакллантирилиб, улар ўзбек
халқининг кундалик ҳаётидаги тил ва тафаккури тарзидан чуқур жой олган [10].
Албатта, бу луғавий тушунча фалсафий таърифга давогарлик қилмайди. Бироқ,
сўзнинг маъно-мазмунидан келиб чиққан ҳолда, унга қуйидагича фалсафий таъриф
бериш мумкин: “Манфаат – бу индивид, шахс, элат, миллат, халқ, давлат ва жамият
томонидан мавжуд реалликда вужудга келган зарурий объектив ва субъектив
омиллар талабларидан келиб чиққан ҳолда моддий, маънавий, жисмоний ва бошқа
жиҳатдан бирор бир фойда, наф кўриш мақсадида амалга ошириладиган
фаолиятлар тизимидир”.

Манфаатларни объекти ва субъекти, макон ва замондаги ўрни, фаолият

юритиш тартиби, эҳтиёжларининг қондирлиши, ахлоқий мазмуни, сиёсатдаги
ўрни, жамиятнинг социал структураси ва бошқа жиҳатларига қараб бир неча
турларга ажратиш мумкин. Улар ичида миллий манфаат масаласи алоҳида ўрин
тутади. Чунки, бирон бир миллатга мансуб бўлган ижтимоий гуруҳ, бирлашма,
ташкилот, уларнинг ҳуқуқий бирлигини ўзида ифодаловчи миллий давлатчилик
бор экан, миллий манфаат ҳам ўзининг онтологик ва гносеологик табиатига эга


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

164

бўлган инсонлар, жамоалар, давлатларнинг фаолиятлар тизими сифатида мавжуд
бўлади [11].

Ўзбек халқининг миллий тикланишдан – миллий юксалишга ўтиш давридаги

миллий манфаатлари нималарда ўз аксини топади, деган саволга жавоб топиш энг
долзарб масалалар қаторига киради. Бу хусусда Ўзбекистон Республикасининг
Президенти Ш.М. Мирзиёв: “Миллий юксалиш деганда, биз мамлакатимиз
тараққиёти, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва турмуш сифатини ҳар томонлама
юқори босқичга кўтаришни тушунамиз. Биз бугун қандай ислоҳотларни, қандай
ўзгаришлар, қандай янги лойиҳаларни амалга ошираётган бўлмайлик, уларнинг
барча-барчаси ягона, улуғ бир мақсадга қаратилган. У ҳам бўлса, мана шу
меҳнаткаш, заҳматкаш, олижаноб халқимизни рози қилиш, ҳаётнинг барча
синовларини матонат билан енгиб яшаётган ватандошларимизнинг ишончини
оқлаш, оғирини енгил қилишдан иборатдир” [12], – деган эди. Ана шу билдирилган
фикрларнинг рационал мағзидан келиб чиққан ҳолда “ўзбек халқининг миллий
манфаати” тушунчасига қуйидагича фалсафий таъриф бериш мумкин.

Давлатимиз раҳбарининг парламентга Мурожаатномалариида халқ билан

яқиндан мулоқот қилиш, унинг дарду ташвишлари, муаммоларини самарали ҳал
этиш борасидаги ишларни изчил давом эттириш заруратига эътибор қаратилиб,
бу бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди [13, 14].

Ўзбекистон халқининг миллий манфаати – бу ўзининг миллийлик ва

умуминсонийлик хусусиятларига мос равишда мавжуд реалликда вужудга келган
зарурий объектив ва субъектив омиллар талабларидан келиб чиққан ҳолда моддий
ва маънавий жиҳатдан бирор бир фойда, наф кўриш мақсадида амалга оширадиган
фаолиятлари тизимидир. Бунинг ядросини ўзбек халқининг меҳнатсеварлиги,
инсофлилиги, шукроналиги, баҳам кўриши ва адолатпешалиги каби бир қатор
ахлоқий-маънавий фазилатлари ташкил қилади [15]. Миллий манфаат –
миллатнинг юксак ахлоқий-маънавий фазилатлари ва умуминсоний ахлоқ
нормаларига таянмас экан, у ўзининг маънавий асосини йўқотиб, ички ва ташқи
сиёсатда қонунийлик тамойиллари ижросининг заифлашувига олиб келади. Бу эса
ўз навбатида миллий манфаатлар тизимини издан чиқариш билан тугалланади.

Глобаллашув шароитида Ўзбекистон халқининг миллий манфаатларини

таъминлаш биринчидан, кенг маънода инсон манфаатлари, иккинчидан эса
нисбатан тор маънода давлат манфаатлари сифатида, уларнинг ғоявий-
мафкуравий хавфсизлигини таъминлаш ишларини йўлга қўйиш орқали амалга
оширишга ҳаракат қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари Ш.М. Мирзиёев айтганидек, “Бугун ҳаётимизнинг ўзи

Конституциямизда ифодасини топган энг асосий мақсад – инсон манфаатларини
ҳар томонлама таъминлаш масаласини долзарб вазифа қилиб қўймоқда. Инсон
манфаатларини таъминлаш учун эса, аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот
қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва
эҳтиёжларини яхши билиш керак” [16, Б. 114]. Ана шу фикрга асосланган ҳолда,
инсонларнинг манфаат ва эҳтиёжларини билиш мақсадида, Президент ташаббуси
билан халқ билан кенг қамровли мулоқотлар йўлга қўйилди. Барча
туман, вилоятларда “Халқ қабулхоналари” ташкил этилди. Ўтган уч йил
2017–2020 йилнинг март ойига қадар Президентнинг виртуал қабулхонасига


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

165

фуқаролардан 3644701 та мурожаат келиб тушган бўлса, шуларнинг 3592502 таси
кўриб чиқилган [17].

Ўзбекистон халқининг манфаатларини ҳар томонлама ғоявий-мафкуравий

хавфсизлигини таъминлаш борасидаги биринчи йўналиш бу – халқ билан очиқ
мулоқот қилишни йўлга қўйишдан иборат. Бу йўналишдаги ғоявий-мафкуравий
хавфсизликни таъминлашнинг асосини мулоқот олиб бораётган мутасадди
раҳбарнинг ёлғон гапирмаслиги, бажариш имконияти бўлмаган нарсаларни ваъда
қилмаслиги, ўзига берилган ваколотлар даражасида иш юритиши кабилар ташкил
қилади. Ҳаётий тажрибадан шу нарса маълумки, мутасаддининг “халқнинг қўйнини
ёлғон ваъдалар бериб пуч ёнғоққа тўлдириши” ҳар доим одамларни ғоявий-
мафкуравий парокандаликка олиб келган [18] ва давлат ҳокимиятига нисбатан
ишончсилик билан қараш каби ғоявий-мафкуравий онгни шакллантиришга замин
ҳозирлаган.

Ўзбекистон халқининг манфаатларини ҳар томонлама ғоявий-мафкуравий

хавфсизлигини таъминлаш борасидаги иккинчи йўналиш бу – уларнинг ҳаётий
эҳтиёжлари учун зарур бўлган уй-жой, озиқ-овқат, кийим-кечак кабиларга бўлган
манфаатларини таъминлашни ҳимояқилиш ҳисобланади. Бу соҳада минглаб уй-
жойлар қурилмоқда, озиқ-овқат, кийим-кечак кабиларга бўлган манфаатли
эҳтиёжларини қондириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Масалан,
биргина 2019 йилда қишлоқ жойларида – 17 минг 100 та, шаҳарларда – 17 минг
600 та, жами 34 минг 700 та арзон ва шинам уйлар қўрилди [17]. Бу соҳадаги ғоявий-
мафкуравий хавфсизликни таъминлаш биринчи навбатда уйларни муҳтож, кам
таъминланган оилаларга, ёлғиз қолган ногирон қарияларга бериш каби ишларни
амалга ошириш ишларини ташкил этишда кўринади. Бордию, аслида бир нечта уйи
бўла туриб, уй олди-соттисидан фойда кўриш мақсадида фирибгарлик йўли билан
арзон уй сотиб олган “кўрнамак” ҳам ғоявий-мафкуравий бузғунчилар қаторига
киради. Чунки, улар биринчи навбатда оддий халқ, кейинчалик давлатнинг миллий
манфаатидан ўзларининг шахсий манфаатларини устун қўювчи “манфаатпараст
кимсалар” ҳисобланади. Бундай кимсалар ички миллий манфаатларимизнинг
ижобат бўлиши илдизларига ғоявий-мафкуравий жиҳатдан болта урувчи
“дунёпараст-молпараст” кимсалар ҳисобланади.

Ўзбекистон халқининг манфаатларини ҳар томонлама ғоявий-мафкуравий

хавфсизлигини таъминлаш борасидаги учинчи йўналиш бу – ижтимоий
йўналтирилган бозор иқтисодиёти талабларига мос равишда инсонларнинг
тадбиркорлик фаолияти борсаидаги манфаатларини таъминлашдан иборатдир.
Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек:” Тадбиркор нафақат ўзини
ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Тадбиркорликни
ривожлантиришга тўсқинлик қилиш – давлат сиёсатига, Президент сиёсатига
тўсқинлик қилиш, деб баҳоланади” [19, Б. 147–148]. Демак, мамлакатимизни
ривожлантиришнинг “драйвери” ҳисобланган тадбиркорларнинг манфаатларини
ҳар томонлама ҳимоя қилиш, бу борада давлат томонидан олиб борилаётган
сиёсатни ғоявий-мафкуравий жиҳатдан ҳимоя қилиш объектив зарурият
ҳисобланади. Зеро, бугунги кунда тадбиркорнинг қонуний манфаатини ҳимоя
қилиш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Тадбиркорни “яширин
иқтисодиёт” ҳамласидан ғоявий-мафкуравий жиҳатдан ҳимоя қилиш арсеналлари


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

166

қаторига аждодлардан авлодларга маънавий меърос сифатида ўтиб келаётган
қадриятлар киради.

Ўзбекистон халқининг манфаатларини ҳар томонлама ғоявий-мафкуравий

хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тўртинчи йўналиш йўналиш бу – “Инсон
манфаати ҳар нарсадан улуғ” деган эзгу ғояга содиқ бўлган фарзандларни
тарбиялаб вояга етказишдир. Чунки, “... фарзандларимиз эртага бизга ё ташвиш
олиб келади, ё манфаат олиб келади” [20, Б. 91].

Маълумки, бугунги кунда жаҳонда моддий ва маънавий ресурсларга эгалик

қилиш учун манфаатлар тўқнашуви тобора кучайиб бормоқда ва таҳликали тус
олмоқда. Бунда асосий эътибор жаҳонда 2 миллиардан ортиқ бўлган ёшларнинг
онги ва қалбини эгаллаш учун ғоявий-мафкуравий кураш кун сайин кучайиб
бормоқда. Ёшлар манфаатлар тўқнашувининг қурбонларига айланиб қолмоқда.
Шунинг учун ҳам катта молиявий имкониятларга эга бўлган халқаро ташкилотлар
томонидан аҳолининг 60 фоизга яқинини ташкил қилувчи Ўзбекистон ёшларини
ҳам ҳар хил баҳоналар билан(чет элга олиб бориб ўқитиш, иш билан таъминлаш ва
бошқалар) жаҳонда кечаётган манфаатлар тўқнашувига тортишга зимдан ҳаракат
қилинмоқда [21].

Ўзбекистон халқининг манфаатларини ҳар томонлама ғоявий-мафкуравий

хавфсизлигини таъминлаш борасидаги бешинчи йўналиш йўналиш бу – инсон
манфаатларининг тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилувчи пинҳона куч бўлган
коррупцияга қарши кураш ишларинининг ғоявий-мафкуравий хавфсизлигини
таъминлашдан иборат. Бу хусусда Президент Ш.М. Мирзиёев “коррупцияга қарши
курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас
экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси”
билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз
коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан аввал унинг барвақт олдини
олишга ўтишимиз керак” [17], – деган эди. Бу соҳадаги ишларни амалга
оширишдаги энг ёмон ғоявий-мафкуравий бузғунчилик, бу ҳам бўлса ўзининг
ўтмиши ва ҳозирги кундаги қилаётган фаолиятида бевосита ёки билвосита
коррупция билан боғлиқ бўлган мутасаддиларнинг коррупцияга қарши кураш
борасида катта-катта йиғин ва мажлисларда вазхонлик қилишидир.


ХУЛОСА
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон халқининг асосий миллий

манфаати – бу мустақил, озод ва обод Ватанда, эркин ва фаровон ҳаёт кичиришдан
иборатдир. Бизнинг мамлакатимиздаги бугунги кундаги миллий манфаатлар ва
миллий ғоя ва мафкураларнинг муштараклиги қонуният сифатида “энг муҳими,
ислоҳотларимизнинг самарасини юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир оила
бугун ҳаётида ҳис этиши керак. Бунинг учун барча бўғиндаги раҳбарлар фоизлар,
рақамлар, қоғознинг ортидан қувмасдан, ҳар бир фуқаро учун, унинг ҳаётий
манфаатларини таъминлаш учун ишлаши шарт. Шунда нуроний кексаларимиз,
муҳтарам отахон ва онахонларимиз, ҳурматли аёлларимиз, азиз фарзандларимиз,
жажжи набираларимиз, кўпмиллатли бутун халқимиз биздан рози бўлади”.
Мустақиллик биз учун энг олий қадрият бўлиб, уни асраб авайлаш эса ҳар
биримизнинг муқаддас бурчимиз эканлигини халқимизнинг қалби ва онгига
сингдириш лозим. Шунингдек, ёшларда бузғунчи ғояларнинг таъсиридан ҳушёр,


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

167

огоҳ бўлиш шартлари ва мезонлари ҳақидаги ҳаётий ва хаққоний тасаввурларини
шакллантирмоғимиз керак.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Аристотель. О душе // Сочинения. Т. 1. – Москва: «Мысль», 1976.

2.

Abdumuradovna K.M. Ideological and Ideological Issues of Protecting the Interests

of the People of Uzbekistan in the Period of National Growth // International Journal of
Multicultural and Multireligious Understanding. – 2020. – Т. 7. – №. 5. – С. 206-212.

3.

Гольбах Поль Анри. Система природы или о законах мира физического и мира

духовного // Гольбах П.А. Избранные произведения в двух томах. Под общ. ред. и со
вступит, статьей X.Н. Момджяна. Пер. с фр. Т. I. – Москва, СОЦЭКГИЗ, 1963. – С. 715.

4.

Гельвеций Клод Адриан. О человеке, его умственных способностях и его

воспитании. – Москва: СОЦЭКГИЗ, 1938. – С. 346.

5.

Kholmirzaeva M., Ruzieva M. The Role of Legal Consciousness And Legal Culture

In Ensuring The Ideological Security Of The National Interests Of The People Of Uzbekistan
//The American Journal of Social Science and Education Innovations. – 2021. – Т. 3. –
№. 03. – С. 355–359.

6.

Йўлдошев Н.Қ. Абу Али ибн Сино, Абу Наср Форобий, Алишер Навоий,

Беруний, Мирзо Улуғбекларнинг бозор, эҳтиёж, моддий манфаат ҳақидаги
қарашлари (монография). – Тошкент: ТИУ, 2009. – Б. 26.

7.

Муаллифлар жамоаси. Миллий манфаатлар ва бошқарув масъулияти.

Огоҳлик ва ҳушёрлик тамойиллари. – Тошкент: “Ғафур Ғулом” номидаги нашриёт-
матбаа ижод уйи, 2008. – Б. 456.

8.

Хайдаров Х.Ф. Ислоҳотлар қонунияти. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2010. – Б. 49.

9.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. II жилд. – Тошкент: “Ўзбекистон миллий

энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2006. – 672 б.

10.

Холмирзаева М.А.

Инновацион

ривожланиш

шароитида

миллий

манфаатларни мафкуравий жиҳатдан ҳимоя қилишнинг фалсафий жиҳатлари //
Academic research in educational sciences. – 2021. – Т. 2. – № 1.

11.

Расулов Х.М. Фуқаролик жамияти: бошқарувда номарказлаштиришнинг

истиқболлари // Журнал Правовых исследований. – 2020. – Т. 5. – № 2.

12.

Президент

Шавкат

Мирзиёевнинг

Ўзбекистон

Республикаси

Мустақиллигининг

йигирма

саккиз

йиллигига

бағишланган

тантанали

маросимдаги нутқи. URL: http://uza.uz/oz/politics/prezident-shavkat- mirziyeevning-
zbekiston-respublikasi-musta-31-08-2019.

13.

Khuzhanazarov A.Z., Allamuratov S.A. LOOK AT MEDICINE ATTENTION:

PROBLEMS AND SOLUTIONS // Ўтмишга назар журнали. – 2019. – Т. 24. – № 2.

14.

Хужаназаров А.З., Алламуратов Ш.А. Система здравоохранения в Узбекистане:

проблемы и реформы // Бюллетень науки и практики. – 2021. – Т. 7. – № 2.

15.

Холмирзаева М.А. Основные принципы современной демократии // Наука

среди нас. – 2018. – № 3. – С. 105–108.

16.

Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш –

юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови // Миллий тараққиёт йўлимизни
қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1 жилд. – Тошкент:
“Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – Б. 592.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

168

17.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий

Мажлисга Мурожаатномаси. 24 январь 2020 йил// https://uza.uz/uz/posts/
zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020.

18.

Холмирзаева М.А. Научный статус методики обучения истории // Вопросы

педагогики. – 2018. – № 4-2. – С. 100–102.

19.

Мирзиёев Ш.М. Эркин ва обод, демократик жамиятни барчамиз

биргаликда барпо этамиз// Унинг ўзи. Миллий тараққи ёт йўлимизни қатъият
билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1 жилд. – Тошкент: “Ўзбекистон”
НМИУ, 2017.

20.

Мирзиёев Ш.М. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, барқарор

ривожланишини таъминлаш – халқимиз учун муносиб ҳаёт даражасини
яратишнинг кафолатидир// Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом
эттириб, янги босқичга кўтарамиз.1 жилд. – Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017.

21.

Холмирзаева М.А.

Психолого-педагогические

аспекты

становления

ценностной сферы личности //Актуальные проблемы гуманитарных и естественных
наук. – 2020. – № 1. – С. 186–189.

Библиографические ссылки

Аристотель. О душе // Сочинения. Т. 1. – Москва: «Мысль», 1976.

Abdumuradovna K. M. Ideological and Ideological Issues of Protecting the Interests of the People of Uzbekistan in the Period of National Growth //International Journal of Multicultural and Multireligious Understanding. – 2020. – Т. 7. – №. 5. – С. 206-212.

Гольбах Поль Анри. Система природы, или о законах мира физического и мира духовного// Гольбах П.А.Избранные произведения в двух томах. Под общ. ред. и со вступит, статьей X. Н. Момджяна. Пер. с фр. Т. I. – Москва, СОЦЭКГИЗ, 1963. –715 с.

Гельвеций Клод Адриан. О человеке, его умственных способностях и его воспитании. – Москва: СОЦЭКГИЗ, 1938. – С.346.

Kholmirzaeva M., Ruzieva M. The Role Of Legal Consciousness And Legal Culture In Ensuring The Ideological Security Of The National Interests Of The People Of Uzbekistan //The American Journal of Social Science and Education Innovations. – 2021. – Т. 3. – №. 03. – С. 355-359.

Йўлдошев Н.Қ. Абу Али ибн Сино, Абу Наср Форобий, Алишер Навоий, Беруний, Мирзо Улуғбекларнинг бозор, эҳтиёж, моддий манфаат ҳақидаги қарашлари (монография). – Тошкент: ТИУ, 2009.– Б.26.

Муаллифлар жамоаси. Миллий манфаатлар ва бошқарув масъулияти. Огоҳлик ва ҳушёрлик тамойиллари. – Тошкент: «Ғафур Ғулом» номидаги нашриёт-матбаа ижод уйи, 2008. – 456 б.

Хайдаров Х.Ф. Ислоҳотлар қонунияти. – Тошкент: «Ўзбекистон», 2010. – Б.49.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. II жилд. – Тошкент: «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2006. – 672 б.

Холмирзаева М.А. Инновацион ривожланиш шароитида миллий манфаатларни мафкуравий жиҳатдан ҳимоя қилишнинг фалсафий жиҳатлари //Academic research in educational sciences. – 2021. – Т. 2. – №.1.

Расулов Х.М. Фуқаролик жамияти: бошқарувда номарказлаштиришнинг истиқболлари //Журнал Правовых исследований. – 2020. – Т. 5. – №. 2.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи. URL: http://uza.uz/oz/politics/prezident-shavkat-mirziyeevning-zbekiston-respublikasi-musta-31-08-2019

Khuzhanazarov A. Z., Allamuratov S. A. LOOK AT MEDICINE ATTENTION: PROBLEMS AND SOLUTIONS //Ўтмишга назар журнали. – 2019. – Т. 24. – №. 2.

Хужаназаров А.З., Алламуратов Ш.А. Система здравоохранения в Узбекистане: проблемы и реформы //Бюллетень науки и практики. – 2021. – Т. 7. – №. 2.

Холмирзаева М.А. Основные принципы современной демократии //Наука среди нас. – 2018. – №. 3. – С. 105-108.

Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови // Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1 жилд. – Тошкент: ”Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 592 б.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 24 январь 2020 йил// https://uza.uz/uz/posts/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020

Холмирзаева М. А. Научный статус методики обучения истории //Вопросы педагогики. – 2018. – №. 4-2. – С. 100-102.

Мирзиёев Ш.М. Эркин ва обод, демократик жамиятни барчамиз биргаликда барпо этамиз// Унинг ўзи. Миллий тараққи ёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1 жилд. – Тошкент: ”Ўзбекистон” НМИУ, 2017.

Мирзиёев Ш.М. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, барқарор ривожланишини таъминлаш – халқимиз учун муносиб ҳаёт даражасини яратишнинг кафолатидир// Миллий тараққи ёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1 жилд. – Тошкент: ”Ўзбекистон” НМИУ, 2017.

Холмирзаева М.А. Психолого-педагогические аспекты становления ценностной сферы личности //Актуальные проблемы гуманитарных и естественных наук. – 2020. – №. 1. – С. 186-189.