Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Use of innovative courses of innovative character in increasing
the quality of education and efficiency of education
М. AHMEDOV
1
G. KHOJIKARIMOVA
2
Fergana State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online
5 April 2021
In all periods of the historical development of personality, play
has been recognized as the first and most important type in the
process of formation and development of the subject's activity.
Consequently, important types of personal activities - work, along
with reading, play are also important in its formation and
development. Through life, the life experience accumulated by the
older generation, the acquired knowledge, the basics of lifestyle and
social relations, cultural values are consistently passed on to the
younger generation. In modern conditions, it is advisable to use
innovative forms of education in order to strengthen the learning
activities of students, improve the quality and effectiveness of
teaching. Today, practical games, problem-based learning,
interactive learning, modular-credit system, distance learning,
blended learning and master classes are recognized as innovative
forms of education [1].
This paper discusses these innovative forms of education.
Opinions are expressed about their content and importance in
the educational process.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
game,
module-credit system,
distance learning,
didactic games,
practical games,
modern pedagogy.
Ўқитишнинг сифати ва таълим-тарбия самарадорлигини
оширишда инновацион характерга эга бўлган инновацион
дарс шаклларидан фойдаланиш
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ўйин,
Кишилик тарихий тараққиётининг барча даврларида
ўйин субъект фаолиятининг шаклланиши ва ривожланиш
жараёнида энг биринчи ва муҳим тури сифатида тан
1
Candidate of Technical Sciences, Associate Professor of Fergana State University, Fergana, Uzbekistan.
2
lecturer of Fergana State University, Fergana, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415
2
модул-кредит тизими,
масофали ўқитиш,
дидактик ўйинлар,
амалий ўйинлар,
замонавий педагогика
олинган. Бинобарин, шахс фаолиятининг муҳим турлари –
меҳнат, ўқиш билан бирга ўйин ҳам унинг шаклланланиши
ва ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Ўйинлар
воситасида катта авлод томонидан тўпланган ҳаётий
тажриба, ўзлаштирилган билим, турмуш тарзи ва ижтимоий
муносабат асослари, маданий қадриятлар ёш авлодга изчил
узатиб келинган.
Замонавий
шароитда
талабаларнинг
ўқув-билиш
фаолликларини кучайтириш, ўқитиш сифатини ошириш ва
самарадорлигини
яхшилаш
мақсадида
инновацион
характерга эга таълим шаклларидан фойдаланиш мақсадга
мувофиқдир. Бугунги кунда амалий ўйинлар, муаммоли
ўқитиш,
интерфаол
таълим,
модул-кредит
тизими,
масофали ўқитиш, blended learning (аралаш ўқитиш) ва
маҳорат дарслари таълимнинг инновацион шакллари
сифатида эътироф этилмоқда [1].
Мазкур мақолада таълимнинг инновацион характерга
эга бўлган ушбу шакллари тўғрисида сўз юритилган.
Уларнинг мазмун-моҳияти ва таълим-тарбия жараёнидаги
аҳамияти ҳақида фикрлар баён этилган.
Использование
инновационных
форм
обучения
инновационного характера в повышении качества и
эффективности образования
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
игры,
модульно-кредитная
система,
дистанционное обучение,
дидактические игры,
практические игры,
современная педагогика.
Во все периоды исторического развития личности игра
признавалась первым и важнейшим видом в процессе
становления
и
развития
деятельности
субъекта.
Следовательно, важные виды личной деятельности –
работа, наряду с чтением, играми также важны в ее
становлении и развитии. В течение жизни жизненный опыт,
накопленный старшим поколением, полученные знания,
основы
образа
жизни
и
социальных
отношений,
культурные
ценности
последовательно
передаются
подрастающему поколению. В современных условиях
целесообразно
использовать
инновационные
формы
обучения с целью усиления учебной деятельности
студентов, повышения качества и эффективности обучения.
Сегодня практические игры, проблемное обучение,
интерактивное обучение, модульно-кредитная система,
дистанционное обучение, смешанное обучение и мастер-
классы признаны инновационными формами обучения [1].
В этой статье обсуждаются эти инновационные формы
образования. Высказываются мнения об их содержании и
значении в образовательном процессе.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415
3
Ушбу мавзуни мушоҳада этишдан аввал “Ўйин” тушунчасининг мазмун-
моҳиятини тушиниб олиш зарур.
Ўйин, бу бола ёки ўқувчи фаолиятининг муҳим тури бўлиб, ижтимоий
муносабатлар мазмунининг болалар томонидан имитациялаш (кўчириш, тақлид
қилиш) асосида ўзлаштириш шакли ҳисобланади
.
Ҳозирги замон ўқув, таълим-тарбия жараёни амалиётида, айниқса,
ривожланган ҳорижий мамлакатларда амалий-инновацион характерга эга амалий
ўйинлардан самарали фойдаланиш кенг йўлга қўйилган.
Амалий ўйинлар - муайян амалий ўйинлар ҳаракатларнинг ташкил
этилишини имитациялаш имкониятини берадиган ўйинлардир [1-3].
Таълим амалиётида қўлланиладиган амалий ўйинлар мазмун-моҳиятига кўра
ўзига ҳос дидактик хусусиятларга эга эканлиги бойис кўп ҳолатларда “дидактик
ўйинлар” деб номланади.
Кишилик тарихий тараққиётининг барча даврларида ҳам ўйин субъект
фаолиятининг энг биринчи ва муҳим тури сифатида тан олинган. Бинобарин, шахс
фаолиятининг муҳим турлари – меҳнат, ўқиш билан бирга ўйин ҳам унинг
шаклланланиши ва ривожланишида муҳим аҳамият касб этган.
Ўйинлар воситасида катта авлодлар томонидан тўпланган ҳаётий тажриба,
ўзлаштирилган билим, кўникмава малакалар, кишилик жамиятининг турмуш тарзи
ва ижтимоий муносабат асослари, маданий ва миллий қадриятлар авлоддан
авлодга ўтиб келган.
Ўйинлар
ёш
авлод
шахсини
тарбиялаш,
ривожлантириш
ва
такомиллаштириш, унга таълим бериш ҳусусиятларига эга. Ўйиннинг ушбу
ҳусусиятлари асосида ўйинлар қадим-қадимдан халқ педагогикасининг муҳим
асосларидан бири бўлиб келмоқда.
Бевосита ўйинлар болаларда идрок, сезги, хотира, тафаккур, нутқни
ривожлантиришга ёрдам бериш орқали уларни маънавий-ахлоқий, ақлий,
жисмоний ва эстетик жиҳатдан тарбиялашга хизмат қилади. “Мактабгача ёшдаги
бола ўйин фаолиятида ўқиш ва меҳнатга тайёрланади. Ёш улғайган сари ўйиннинг
роли бироз камайиб боради. Ўйинларнинг тарбиявий аҳамияти боланинг бутун
ҳаёти давомида сақланиб қолади” [6,7].
Агарда жисмоний хатти-ҳаракатларни ривожлантиришга хизмат қиладиган
ўйинлар болаларда чаққонлик, эпчиллик, чидамлилик, қатъийликни тарбияласа,
интеллектуал, конструкцияли ўйинлар уларни ўйлашга, фикрлашга, мантиқий
тафаккур юритишга ўргатади.
“Ўйин инсон ҳаётининг ҳаётининг ҳар бир даври учун унинг руҳий
ривожланишини белгиловчи етакчи фаолият тури ҳисобланади. Фақат ўйинда ва
ўйин орқали бола воқеликни, шу жумладан, кишилар ижтимоий муносабатларини,
ҳулқини, хатти-ҳаракатларини билиб олади”.
Тарихий тараққиёт жараёнида ўйин нафақат болалар, балки катталар
ҳаётидан ҳам алоҳида ўрин эгаллашга муваффақ бўлинди. Замонавий шароитда
интеллектуал, компьютер, иқтисодий, ҳарбий, касбий, спорт ва маиший ҳордиқ
чиқаришга кўмаклашадиган ўйин моделлари ҳам катталар орасида ҳам кенг
оммалашган.
Замонавий педагогикада ўйинлар таълим жараёнининг самарадорлигини
ошириш, таълим олувчиларнинг ўқув-билиш фаоллигини кучайтириш мақсадида
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415
4
тушунча, мавзу ва алоҳида бўлим моҳиятини ўзлаштиришда алоҳида технология
сифатида, педагогик технологияларнинг элементи сифатида, ўқув машғулоти
шакли ёки унинг бир қисми сифатида, синф (аудитория)дан ташқари ишлардан
бири сифатида “Заковат”, “Билимон”, “Ҳуқуқ фани билимдони” ва ва шу кабилар
сифатида фойдаланиб келинмоқда.
Ўйиннинг моҳияти ва тузилиши маълум билим, кўникма, малака, қобилият
каби сифатларнинг ҳар бир иштирокчида бутун ўйин давомида шаклланишини
таъминлайди. Таълим жараёнда ўйин технологияларидан фойдаланишда ўқитувчи
педагогик вазифаларини сенарийда аниқ ифодалай олиши зарур.
Ўйин фаолиятининг психологик механизмлари шахснинг ўзини намоён
қилиш, ўзининг ҳаётда ўрнини белгилаш, ўзини ўзи бошқариш, ўз имкониятларини
амалга оширишан иборат асосий эҳтиёжларни қондириш имкониятини яратади.
Ўйин ижтимоий тажрибаларни ўзлаштириш ва қайта яратишга йўналган
вазиятларда, фаолият тури сифатида белгиланади ҳамда ўйин жараёнида шахснинг
ўз хулқини бошқариши шаклланади ва такомиллашади.
Ўқув фаолиятининг асосий мотиви – бу ўқув-билиш мотиви бўлса, ўқув
фаолиятининг энг муҳим мотивацияси эса талабада ўзи танланган ва асосларини
ўзлаштираётган касбга бўлган қизиқиши саналади. Талаба ўқув жараёнидаги
эгаллаган билимларидан, касбий малакалари ва кўникмаларидан ҳиссий жиҳатдан
қониқа олиши лозим.
Ўйин технологиялари. Педагогик мақсадда таълим-тарбия жараёнида
фойдаланилаётган ўйинлар ўйин технологиялари деб номланади.
Ўйин технологиялари (ўйин таълими) – ижтимоий тажрибаларни
ўзлаштиришнинг барча кўринишлари: билим, кўникма, малака ва компетенциялар
ҳамда ҳиссий-баҳоловчи фаолият жараёнини ҳосил қилишга йўналтирилган
шартли ўқув вазиятларини ифодаловчи шахсга йўналтирилган таълим (педагогик
технология) турларидан биридир.
Ўйин технологиялари таълим олувчиларни муайян жараёнга тайёрлаш,
уларда маълум ҳаётий воқелик, ҳодисалар жараёнида бевосита иштирок этиш учун
дастлабки кўникма, малакаларни ҳосил қилишга хизмат қилади.
Таълим жараёни иштирокчилари сифатида турли ролларни бажариш талаба
(ўқувчи)ларга педагогик фаолият мазмуни билан яқиндан танишиш имкониятини
яратиш асосида маълум фаолиятни самарали ташкил этишга назарий, амалий ва
руҳий тайёргарликка эришиш нуқтаи назаридан ёрдам беради.
Педагогик ўйинлар. Ўқув жараёнида ўйин технологияларининг ўрни, роли,
шунингдек, ўйин элементлари ҳамда таълимнинг ўзаро уйғунлиги кўп жиҳатдан
ўқитувчи томонидан педагогик ўйинлар моҳияти, функцияси ва турларининг
қанчалик тушунилиши билан белгиланади.
Ҳар қандай ўйинлар каби педагогик жараёнларда фойдаланиладиган ўйинлар
ҳам ўзининг аниқ мақсади ва натижасига эга бўлади.
Таълим муассасаларида кўп ҳолатларда ролли ва касбий характерга эга
ишбилармонлик ўйинлариан фойдаланилади. Муҳими педагогик мақсадларда
қўлланиладиган ўйинли технологияларининг асосини талабларнинг фаоллик ва
тезкорликка асосланган фаолияти ташкил этади.
Педагогик ўйинлар янги ўқув материалини ўзлаштириш, мустаҳкамлаш,
талабанинг ижодий қобилиятини ривожлантириш, умумий касбий тайёргарлик
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415
5
кўникма, малакаларини шакллантириш каби масалаларни ечишга қаратилади.
Айни ўринда ўйин методикасига кўра гуруҳланган ўйин технологияларининг
моҳияти хусусида сўз юритилади.
1.
Дидактик ўйинлар – ўрганилаётган объект, ҳодиса, жараёнларни
моделлаштириш
асосида
ўқувчиларнинг
билишга
бўлган
қизиқишлари,
фаолликларини оширадиган ўқув фаолияти тури ҳисобланади. Бу каби ўйинлар
ўқувчилар томонидан ижтимоий-фойдали меҳнат ва ўқиш кўникмаларини фаол
ўзлаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, уларнинг аҳамияти натижалар билан
эмас, балки жараённинг мазмуни ва кечиши билан белгиланади; бу каби ўйинлар
болаларни ижтимоий муносабатлар жараёнида фаол иштирок этишга тайёрлайди,
улардаги турли психологик зўриқишларни камайтиради.
2.
Сюжетли ўйинлар – педагогик воқелик, ҳодисалар баёнининг муайян
изчиллиги ва унда иштирок этаётган шахслар фаолиятининг ўзаро боғлиқлигига
асосланган ўйинлар саналади. Бу каби ўйинлар одатда педагогик муаммоларнинг
ечимини излаш, таъим-тарбия жараёнида юзага келган муаммоли вазиятларни
бартараф этиш, шахсни қайта тарбиялаш мақсадида қўлланилади.
3.
Ролли ўйинлар – маълум бир шахснинг вазифа ва мажбуриятларини
бажаришдаги руҳий ҳолати, хатти-ҳаракатлар моҳиятини очиб беришга
йўналтирилган ўйинлар, уларда роллар мажбурий мазмуни билан тақсимланади.
Ролли ва ишбилармонлик ўйинлари ўқувчиларни муайян жараёнга тайёрлаш,
уларда маълум ҳаётий воқелик, ҳодисалар жараёнида бевосита иштирок этиш учун
дастлабки кўникма-малакаларни ҳосил қилишга хизмат қилади. Таълим жараёни
иштирокчилари (м: ўқувчилар, ота-оналар, педагогик жамоа аъзолари, таълим
муассасаларининг раҳбарлари, жамоатчилик ташкилотларнинг вакиллари ва б.)
сифатида турли ролларни бажариш талабаларга педагогик фаолият мазмуни билан
яқиндан танишиш имкониятини яратса, ўқувчиларга маълум фаолиятни самарали
ташкил этишга назарий, амалий, энг муҳими, руҳий жиҳатдан тайёрланишга ёрдам
беради.
4.
Ишбилармонлик ўйинлари – маълум фаолият, жараён ёки муносабатлар
мазмунини ёритиш, уларни самарали, тўғри, оқилона уюштиришга доир кўникма,
малака ҳамда сифатларни ўзлаштириш мақсадида ташкил этиладиган ўйинлар. Бу
турдаги ўйинлар таълим олувчиларда аниқ фаолият йўналишида зарур БКМ ва
сифатларни шакллантириш ёки ривожлантириш мақсадида ташкил этилади.
Шу жиҳатдан ишбилармонлик ўйинлари ишлаб чиқариш жараёни, касбий
фаолиятининг
моделлаштирилишини
англатади.
Ишбилармонлик
ўйини
талабаларда касбий сифатларни ҳосил қилиш билан бирга шахсий сифатларни ҳам
тарбиялайди, уларнинг ижтимоийлашувини таъминлайди [8].
5.
Имитацион ўйинлар – ишлаб чиқариш корхоналари, иш ўринлари,
фирмалар, ташкилотларда ходимлар томонидан амалга ошириладиган фаолиятни
имитациялаш (тақлид қилиш, кўчириш) асосида талабаларни муайян амалий ёки
касбий фаолиятга самарали тайёрлашга йўналтирадиган ўйинлар. Бу турдаги
ўйинлар сценарияси, сюжетидан ташқари, имитация жараён, объектларнинг
таркибий тузилмаси ва аҳамиятини тўла очиб бериш мақсадиа моделлаштирилади.
Имитацион ўйинлар жараёнида таълим олувчилар муайян операцияларни, м:
масалалар ечиш, маълум бир усулни ўзлаштириш имкониятига эга бўлади.
6.
Драматик ўйинлар (психологик ва ижтимоий драмалар) – психологик ҳамда
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415
6
ижтимоий масалаларни ҳал қилишга йўналтирилган ўйинлар бўлиб, улар ташкил
этилиши, методик ҳусусиятларига кўра ролли ва ишбилармонлик ўйинларига яқин.
Одатда психологик ва ижтимоий характердаги драматик ўйинлар жамоадаги
муҳитни яхшилаш, шахслараро муносабатларнинг ижобий бўлишига эришиш,
мулоқотга кириша олиш, жамоада ягона бирликни қарор топтириш, ўзгаларнинг
руҳий ҳолатини тўғри баҳолаш, оғир вазиятларга уч келган субъектларга ёрдам
кўрсатиш ҳамда самарали, унумли фаолият кўрсатиш учун зарур шароитни
яратишга хизмат қилади.
Барча ўйинларда бўлгани каби педагогик ўйинлар жараёнида ҳам
иштирокчи-талабалар фаол ҳолатда бўлади, шериклари билан ўзаро муносабатга
киришади, шунингдек, ўз қарашларини шериклариники билан таққослаш, жамоа
билан зарур муносабатни ўрнатиш орқали ўзини ўзи ўрганади. Педагогик жараёнда
ўйинлардан фойдаланишда ўйин сценарийсини тайёрлаш, йўриқномалар тузиш,
аудиторияни ўйин моҳиятига мувофиқ жиҳозлаш
жиҳатларига эътибор қаратиш
лозим. Жумладан: Сценарий ва унинг моҳияти муҳим аҳамиятга эга. Зеро, айнан
сенарийгина тегишли таълим, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларга
эришиш имкониятини таъминлайди. Ўқитувчилар ўйин сценарийларини
тайёрлашга алоҳида эътибор қаратишлари, сценарийни тайёрлаш малакасига эга
бўлишлари зарур [9-11].
Педагогик характердаги ўйинларнинг таркибий тузилмаси ўқув мақсади,
ўйиннинг вазифаси, ўрганиладиган муаммо тафсилоти, ўйин вазиятининг
тафсилоти ва иштирокчиларнинг таснифидан иборат бўлади.
Таълим жараёнида ўйин технологиялари қўллаш гуруҳини шакллантириш,
машғулотларнинг бош мақсадини ифодалаш, муаммоли вазиятни вужудга
келтириш, ролларни тақсимлаш, ўйин регламентини ўрнатиш, материаллар,
йўриқномалар, қоидалар ва кўрсатмалар тўпламини тарқатишга асосланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Технология фанини ўқитиш методикаси модули бўйича ўқув-услубий
мажмуа. / Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги ХТХҚТМО худудий маркази. –
Тошкент. 2018 йил.
2.
Йўлдошев Ж.Ғ., Усмонов С. Илғор педагогик технологиялар. – Т.: Ўқитувчи,
2004.
3.
Ўқитишда инновацион таълим технологиялари ва замонавий ёндашувлар.
Аҳмедов М.М., Ҳудойбердиев А.М., Рўзиматова С.М. – Фаргона. “Poligraf Super Servis”
МЧЖ. 2020. – Б. 156.
4.
Селевко Г.К.
Современные
образовательные
технологии:
Учебное
пособие. – М.: «Народное образование», 1998.
5.
Селевко Г.К. Энциклопедия образовательных технологий: В 2 т. Т.1. – М.:
НИИ школьных технологий, 2006.
6.
М.М. Аҳмедов, Г. Хожикаримова. Технология фанини ўқитиш жараёнида
ўқувчилар креативлигини шакллантириш. КДПИ. “Умумий ўрта таълим
мактабларида технология фанини ўқитишнинг муаммолари ва ечимлари”
Республика онлайн илмий-услубий анжуман материаллари тўплами. 2020 йил
18 ноябрь. Б. 37–39.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 (2021) / ISSN 2181-1415
7
7.
Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А., Пардаев А. Таълимда инновацион
технологиялар / Амалий тавсиялар. – Т.: “Истеъдод” жамғармаси, 2008. – Б. 180.
8.
Mamadalyevich A.M. (2021). Fundamentals Of Development Of Creative Abilities
Of Students In Professional Training. The American Journal of Applied sciences, 3(01), 54–
57.
9.
Axmedov M.M., Hojikarimova G.T., Boybabayev R.H., & Safarova G.M. (2021).
Supporting innovative approaches in the education system. ACADEMICIA: AN
INTERNATIONAL MULTIDISCIPLINARY RESEARCH JOURNAL, 11(1), 38–41.
10.
Hojikarimova G.,
&
Safarova G.
(2020).
O’QUVCHILAR
IJODKORLIK
FAOLIYATINI SHAKLLANTIRISH SHART-SHAROITLARI. Збірник наукових праць ΛΌГOΣ,
56–58.
11.
Авазбоев А., & Хожикаримова Г. (2019). СОЦИАЛЬНО- ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ
ОСНОВЫ ФОРМИРОВАНИЯ КРЕАТИВНОСТИ УЧАЩИХСЯ. Вестник науки, 5(6),
150–153.
