Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The importance of using the visual principle in the organization
of physical training in military units and institutions
Erkaboy USENOV
1
University of Public Security of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received March 2021
Received in revised form
20 March 2021
Accepted 15 April 2021
Available online
20 May 2021
This article describes the methodological aspects, the
meaning and features of the use of the principle of visibility in the
organization of physical training by commanders, as well as in
independent studies in military units and institutions.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
combat training,
combat mission,
physical training,
methodological principles,
military units and
institutions,
personnel, exercises.
tasks, training,
Ҳарбий қисмлар ва муассасаларда жисмоний тайёргарликни
ташкил
этишда
кўргазмалилик
принципидан
фойдаланишнинг аҳамияти
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
жанговар тайёргарлик,
жанговар вазифа,
жисмоний тайёргарлик,
методик принциплар,
ҳарбий қисм ва
муассасалар,
командирлар, шахсий
таркиб, машғулотлар,
тренировка,
машқлар.
Ушбу мақолада ҳарбий қисмлар ва муассасаларда
командирлар
томонидан
жисмоний
тайёргарлик
машғулотларини
ташкил
этишда
ҳамда
мустақил
машғулотлар жараёнларида кўргазмалилик принципидан
фойдаланишнинг услубий жиҳатлари, аҳамияти ҳамда
ўзига хосликлари ёритиб берилган.
1
Applicant, University of Public Security of the Republic of Uzbekistan, Tashkent, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
14
Значение
использования
визуального
принципа
в
организации физической подготовки в воинских частях и
учреждениях
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
боевая подготовка,
боевая задача,
физическая подготовка,
методические принципы,
воинская часть и
заведения,
командиры,
личный состав,
занятия,
тренировка,
упражнения.
В этой статье изложены методические аспекты, значение
и особенности использования принципа наглядности в
организации
физической
подготовки
командирами,
а также в самостоятельных занятиях в воинских частях и
заведениях.
КИРИШ
Жисмоний тайёргарлик жанговар тайёргарликнинг асосий ажралмас
қисмларидан бири бўлиб, ҳарбий хизматчиларнинг тинчлик ва уруш пайтидаги ўз
зиммаларига
юклатилган
вазифаларни
бажариш
самарадорлигиушбу
тайёргарликнинг қай даражада сифатли амалга оширилганлигига тўғридан-тўғри
боғлиқдир.
МАВЗУГА ОИД АДАБИЁТЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ
Жисмоний
тайёргарликорқали
ҳарбий
хизматчиларнинг
интизоми
мустаҳкамланиши ҳам қўйилган вазифанинг сифатли бажарилишига хизмат
қилади. Жисмоний куч, чидамлилик, чиниққанлик хусусиятларини талаб қилувчи
вазифанинг ўз муддатида бажарилиши бажарилувчи вазифа самарадорлигини
оширади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Ички хизмат низоми 40-
бандидаги: “Командирнинг (бошлиқнинг) буйруғи сўзсиз, аниқ ва муддатида
бажарилиши шарт” [1], ‒ деган қоида ҳам ҳарбий хизматчилар томонидан
бажариладиган хатти-ҳаракатлар самарадорлигини ва ҳарбий хизматдаги
интизомнинг мустаҳкам бўлиши лозимлигини назарда тутади.
Жанговар тайёргарлик амалиётидан маълумки, жангдаги муваффақият,
аввало, нафақат аъло ўзлаштирилган техник маҳоратдан, балки ҳарбий
хизматчилардаги ахлоқий-иродавий ва жисмоний сифатларнинг максимал
даражада юқори ривожланганлиги, шунингдек, жанговар фаолият шароитлари ва
характерига мос келадиган ҳаракат малакаларига боғлиқ.
Жанговар
маҳоратни
шахсий
қурол
ва
жанговар
техникаларни
муваффақиятли ишлата олиш учун керак бўладиган амалий ҳаракатлар
мажмуаларини эгалламасдан тасаввур қилиш қийин. Бу маҳоратлар спорт ва
жисмоний тайёргарлик машғулотлари жараёнида кўп мартали такрорлашларда
шаклланади ва такомиллашади.
Жисмоний тайёргарлик методикаси таълим ва тренировка принципларига
энг қисқа йўл билан етишишдек фундаментал вазифани ечишга хизмат қилади [2].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
15
Ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлигида муҳим омиллар
мақсадлар,
вазифалар,
принциплар,
воситалар,
методлар
ва
шакллар
ҳисобланади [3].
Жисмоний тарбиянинг онглилик ва фаоллик, кўргазмалилик, бажара билиш,
мунтазамлик, тараққиёт каби методик принциплари [4] ичида кўргазмалилик
принципи муҳим ўрин тутади.
ТАДҚИҚОТ МЕТОДОЛОГИЯСИ
Педагогика назарияси ва амалиётида кўргазмалилик тушунчаси шу сўзнинг
асл маъно доираси (“кўрсатиш” феъли)дан аллақачон ажралиб чиққан. Ўқитиш ва
тарбиялашнинг кўргазмалилиги кўриш сезгилари, идрок образларидан кенг
фойдаланишни ҳам, воқелик билан бевосита муносабатда бўлишни таъминловчи
барча сезги органларига таянишни ҳам тақозо этади.
Шуғулланувчининг жисмоний хатти-ҳаракатлари, асосан, амалий характерга
эга бўлганлиги ва сезги органларини ҳар томонлама ривожлантириш зарурати
туфайли жисмоний тайёргарлик жараёнида кўргазмалилик, айниқса, муҳим роль
ўйнайди.
Жисмоний тайёргарлик жараёнида бевосита кўргазмалилик жисмоний
машқларни намойиш қилиб кўрсатиш, шунингдек, бу машқларни шахсий
тажрибада ҳис этишдан иборатдир. Бевосита кўргазмалиликка, биринчидан, расм,
схема, макетлардан, видеоматериаллардан ва бошқа кўргазмали қуроллардан,
шунингдек, ҳаракатларнинг айрим томонларини кўрсатувчи ва уларнинг бевосита
идрок этишини осонлаштирувчи ҳар хил махсус техник воситалардан, масалан,
товуш орқали ахборот бериш учун, предмет билан ориентация қилиш
мосламаларидан фойдаланиш; иккинчидан, образли сўз ва жумлалардан
фойдаланиш мумкин. Кўргазмалилик принципини амалга оширишда воқеликдан
бевосита узилиб қолмаслик ҳам муҳим роль ўйнайди.
Шу билан бирга, билвосита кўргазмалиликнинг аҳамияти ҳам каттадир.
Билвосита кўргазмалилик маълум ҳолларда тўғридан-тўғри идрок этишга
нисбатан кам бўлмаган, баъзида эса бундан ҳам кўпроқ натижа келтириши мумкин.
Бевосита кузатиш қийин бўлган ёки умуман кўринмайдиган ҳаракатларнинг
қисмлари ва механизмларини тушунтиришда, айниқса, бу усул кўпроқ қўл
келади.Жисмоний тарбиянинг ҳозирги амалиётида кўргазмали қурол вазифасини
бажарувчи видео ва бошқа техник воситалар тобора кенг татбиқ этилмоқда, чунки
улар ёрдамида ҳаракатлар ҳақида кенг тасаввур олишга эришилади. Шу боис,
ҳарбий қисмлар ва муассасаларда ҳам жисмоний тайёргарликни ташкил этишда
билвосита кўргазмалилик усулининг асосий элементларидан бири сифатида
видеоматериаллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Кўргазмалиликнинг ҳар хил шакллари бир-бири билан боғланибгина қолмай,
балки ўзининг таъсири бўйича бири иккинчисининг ўрнини босади. Бу билишнинг
ҳиссий ва мантиқий босқичларининг бирлигини, физиологик нуқтаи назардан эса,
воқеликнинг биринчи ва иккинчи сигнал системаларининг бирлигини кўрсатади.
Ҳиссий образ ва образли сўз алоқаси алоҳида аҳамиятга эгадир. Сўз бошқа
ҳамма сигналларнинг асосидир. Яъни, ҳаёт ва ўқитиш давомида сўз, шартли
рефлекторли алоқа механизмига кўра, ҳамма ташқи ва ички қўзғатувчилар билан
боғланишда бўлади, гўё уларни алмаштиради, тасаввур эттиради ва ҳиссий
қўзғовчилар билан бўладиган ҳамма ҳаракатларни келтириб чиқариш мумкин.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
16
Шундай қилиб, сўзн кўргазмалиликнинг таъминловчи муҳим воситалардан
бири деб ҳисоблаш мумкин. Лекин, шуни назарда тутиш керакки, жисмоний
тайёргарлик жараёнида сўзлар шуғулланувчиларнинг ҳаёт тажрибаларида аниқ
таянчга эга бўлгандагина, кўргазмалилик аҳамиятини касб этади. Агар сўзлар
тасвирлаш билан, масалан, ҳаракат тасвири билан қисман бўлсада боғланмаса, улар
“жарангламайди”, сўзлар билан тушунтириш қанчалик образли бўлмасин,
ҳаракатларнинг жонли образини юзага келтирмайди.
Шундай қилиб, сўзнинг роли билвосита кўргазмалилик омили сифатида
жисмоний тарбия жараёнида шуғулланувчиларнинг ҳаракат тажрибаларини
кенгайтириш билан ортиб боради, деб хулоса чиқарса бўлади.
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
Ҳаракат тажрибаси қанча кўп бўлса, образли сўзлар ёрдамида керакли ҳаракат
тасвирини яратиш учун шунча кўп имкониятлар бўлади. Ҳар хил ёшдаги кишиларни
тарбиялашда сўзлар билан баён қилиш усуллар салмоғининг бир хил бўлмаслиги сабаби
мана шундадир.
Кўргазмалилик ҳаракатларини ўрганиш шартдир. Ҳар қандай билим, маълумки,
ҳис этиш босқичидан ‒ хаёл қилишидан бошланади. Ўрганиладиган ҳаракатларнинг
жонли образи ташқи ва ички рецепторларнинг кўриш, эшитиш органлари идрок қилиш
рецепторларининг қатнашиши билан таркиб топади. Бунда ҳар хил сезги органларининг
сезган, идрок этганларини бир-бирига тўлдириб, ҳаракатларнинг манзарасини
аниқлаши муҳимдир. Ҳиссий образ қанча бой бўлса, унинг асосида мукаммал кўникма ва
малакалар шунча тез ва осон (албатта, ҳар қандай тенг бўлган шароитда) таркиб топади,
жисмоний ва идоравий сифатлар шунча самарали намоён бўлади.
Ҳаракатларни ўзлаштириб олиш учун ҳиссий шарт-шароитлар яратишда маълум
бир услубий қийинчиликларни енгиб ўтишга тўғри келади. Масалан, ҳаракатни
чинакамига “ҳис қилиш” учун уни бажариш лозим, лекин ҳаракат ҳақида олдиндан
тегишли тушунчага эга бўлинмаса, уни тўғри бажариш мумкин эмас. Бу қарама-
қаршиликлар икки йўл билан ҳал қилинади.
Ўқитишда мақсадга мувофиқ изчилликка риоя қилиш туфайли олдинги
босқичларда ҳосил қилинган ҳаракат тажрибалари табиий равишда янги ҳаракат
малакаларини ҳосил қилади.
Иккинчидан, кўргазмалиликнинг турли хил шакллардан, чунончи, ўрганилаётган
ҳаракатларни ҳамда бу ҳаракатларнинг айрим томонларини ифодалаб сўзлаб бериш,
идеомотор машқлар, шунингдек, тақлид машқлари ва шу ҳаракатни билиб олишга ёрдам
берувчи бошқа машқларни қўллаб билан бирга турли хил кўргазмали қуроллардан
фойдаланиш.
Кўргазмалилик фақат дастлабки шарт-шароит эмас, балки бутун ҳаракат
фаолиятини такомиллаштириш жараёнининг ажралмас шартидир. Аниқ сезгиларга,
идрок, образли тасаввурларга суянмай туриб, ҳаракат малакаларини такомиллаштириш
ҳам, жисмоний қобилиятларни ўстириш ҳам мумкин эмас.
Ҳаракат қисмларининг ўзлаштириб борилишига қараб турли сезги органлари
ўзаро тобора маҳкамроқ алоқада бўлган ҳолда фаолият кўрсатади.Бу эса, ҳаракатларни
мукаммал бошқариш учун ғоят зарур бўлган энг нозик ва шу билан бирга, умумлашган
идрокка
ёрдам
беради,
масалан,
баландликка
сакраш
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
17
вақтида планкани ҳис этиш, сузиш вақтида сувни сезиш, чанғи учиш чоғида қорни сезиш
ва ҳ.к.
Турли анализаторлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ҳар доим ҳам ижобий
натижа беравермайди. Баъзи анализаторларнинг функцияси маълум шароитларда
бошқа фойдали функцияларни сусайтириб юбориши ёки жуда бўлмаганда уларни тез
такомиллаштиришга таъсир этмаслиги мумкин.
Турли анализаторлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ҳар доим ҳам ижобий
натижа беравермайди. Баъзи анализаторларнинг функцияси маълум шароитларда
бошқа фойдали функцияларни сусайтириб юбориши ёки жуда бўлмаганда уларни тез
такомиллаштиришга таъсир этмаслиги мумкин. Мазкур такомиллашиш жараёнини
тезлатиш учун маълум тизимларга, жумладан, ҳаракат анализа-торларига тўғри таъсир
кўрсатиш мақсадга мувофиқ, чунки ҳаракатни бошқаришда бу анализаторнинг алоҳида
аҳамияти бор. Шу муносабат билан, айрим анализаторлар фаолиятини сунъий равишда
вақтинча тўхтатиб туриш ғоясига сазовордир. Масалан, ҳаракат анализаторига бўлган
талабни ошириш мақсадида кўриш анализаторини тўхтатиш ва шу йўл билан ҳаракат
анализатор функциясининг тезроқ такомиллашувига ёрдам бериши мумкин.
Ҳарбий қисм ва муассасаларда жисмоний тайёргарлик бўйича мустақил
машғулотлар жараёнида кўргазмалилик принципига таянган ҳолда, кўргазмали
воситалар, расмли қўлланмалар, видеоматериаллардан фойдаланилиши мақсадга
мувофиқ. Зеро: “Жисмоний тренировкалар бўйича мустақил тайёргарлик жисмоний
тайёргарлик
шаклларидан
бири
бўлиб,
ҳарбий
хизматчилар
жисмоний
хусусиятларининг ривожлантирилиши ва такомиллаштирилишига ҳамда спорт
кўрсаткичларининг ушлаб турилишига хизмат қилади” [5].
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳарбий қисмлар ва муассасаларда жисмоний
тайёргарлик сифати ва самарадорлигини оширишда кўргазмалилик принципидан
фойдаланишни янада кенгроқ, янги услубларга асосан ташкил этиш, шунингдек,
қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш лозим:
–
ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланувчи
командирларнинг жисмоний тарбиянинг методик принциплари, жумладан,кўргазмали
машғулотлар ўтиш бўйича услубий тайёргарлигини ошириш;
–
ҳарбий қисмларда видеоматериаллардан кўргазмали фойдаланиш учун техник
воситалар бўйича етишмовчиликни бартараф этиш;
–
ҳарбий қисм ва муассасаларда жисмоний тайёргарлик бўйича мустақил
машғулотлар, айниқса, тренажёрлар билан ишлаш бўйича машғулотларсифати ва
самарадорлигини ошириш, жароҳатлар олдини олиш мақсадида, ушбу машғулотларни
кўргазмали материаллар, жумладан, видеоматериаллар билан таъминлаш.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий низомлари. ‒
Т.: “Шарқ” ‒ 2007 ‒ Б. 19.
2.
Мешев И.Х. Пути реализации принципов физической подготовки
слушателей образовательных организаций МВД России // Образование. Наука.
Научные кадры ‒ 2019‒ № 3 ‒ С. 153.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
18
3.
Матвеев Е.Г., Частихин А.А., Физическая подготовка как основной элемент
боевой готовности военнослужащих к выполнению учебно-боевых задач // Вестник
ТГУ ‒ 2011 ‒ № 1, Т. 16 ‒ С. 306–309.
4.
Беспалова Т.А. Принципы занятий физическими упражнениями: Учебно-
методическое пособие для студентов Института физической культуры и спорта //
Саратов, 2019 ‒ С. 61.
5.
Сотников Е.С., Старовойтов А.Л. О результатах исследований содержания и
методики проведения самостоятельной физической тренировки в условиях
казармы с использованием тренажёра «Спортивная комната» // Актуальные
проблемы физической и специальной подготовки силовых структур. ‒ 2018 ‒
№ 2 ‒ С. 9.
