Авторы

  • Дилшодбек Хомидов
    Базовый докторант кафедры «История Узбекистана» Андижанского государственного университета, Андижан, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss2-pp56-64

Ключевые слова:

“басмач” джадид репрессия коллективизация историография Туркестанская автономия ОГПУ энциклопедия

Аннотация

В статье с помощью отечественных и зарубежных источников подробно анализируется дата смерти известного джадидского просветителя Саида Носирхана Тюра Камолхана Тюра оглу, занимавшего пост министра народного образования Туркестанской автономии.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

On the date of the death of Said Nosirkhan Tura Kamolkhan Tura
ugli

Dilshodbek KHOMIDOV

1


Andizhan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2021
Received in revised form
20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online
5 April 2021

The article provides a detailed analysis of the date of death of

Said Nosirkhan Tura Kamolkhan Tura ugli, a well-known Jadid
enlightener who served as the Minister of Public Education of the
Turkestan Autonomous Region, with the help of national and
foreign sources.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

“basmach”,
jadid,
repression,
collectivization,
historiography,
Turkestan autonomy,
OGPU,
encyclopedia.

Саид Носирхон Тўра Камолхон Тўра ўғлининг вафоти санаси
хусусида

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

“босмачи”,
жадид,
қатағон,
коллективлаштириш,
тарихшунослик,
Туркистон мухторияти,
ОГПУ,
энциклопедия.

Мақолада Туркистон мухторият халқ маорифи вазири

лавозимида

фаолият

кўрсатган

таниқли

жадидчи-

маърифатпарвар Саид Носирхон тўра Камолхон тўра
ўғлининг вафоти санаси ҳақидаги маълумотлар миллий ва
хорижий манбалар ёрдамида атрофлича таҳлил қилинган.

1

basic doctoral student of the Department “History of Uzbekistan” of Andizhan State University, Andizhan, Uzbekistan


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 №01 (2021) / ISSN 2181-1415

57

О дате смерти Саида Насырхана Тюры Камалхан Тюры угли

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

“басмач”,
джадид,
репрессия,
коллективизация,
историография,
Туркестанская автономия,
ОГПУ,
энциклопедия.

В статье с помощью отечественных и зарубежных

источников

подробно

анализируется

дата

смерти

известного джадидского просветителя Саида Носирхана
Тюра Камолхана Тюра огли, занимавшего пост министра
народного образования Туркестанской автономии.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ўзбек тилини

янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги фармонида “давлат тилининг софлигини сақлаш, уни бойитиб бориш
ва аҳолининг нутқ маданиятини ошириш соҳасида амалга оширилиши зарур бўлган
ишлар қаторида “лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида «Ўзбекистон миллий
қомуси» жилдларини нашр этишни босқичма-босқич кўпайтириб бориш” алоҳида
қайд қилинган. Хусусан, Фармоннинг 3-иловаси 9-бандида “Лотин ёзувига
асосланган ўзбек алифбосида «Ўзбекистон миллий қомуси» жилдларини нашр
этиш” белгиланган.

Миллий энциклопедиянинг иккинчи нашрини тайёрлаш жараёнида аввалги

нашрда берилган маълумотларни тубдан янгилаш, мазмунан бойитиш, маънавий-
сиёсий жиҳатдан эскирган мақолаларни чиқариб ташлаш, тарихий шахслар
тўғрисидаги маълумотларни тўлдириш, мазмунан бойитишга катта эътибор
берилиши шубҳасиз. Чунки, миллий энциклопедиянинг аввалги нашри томларидан
ўрин олган айрим мақолаларда хатолик ва чалкашликлар, тарихий шахслар
таваллуд ёки вафоти саналарида ноаниқликлар учрайди. Масалан, таниқли
маърифатпарвар Носирхон тўра Камолхон тўра ўғлининг вафоти санаси миллий
энциклопедия ва бошқа илмий тадқиқотларда турлича кўрсатиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев 2020 йил 31 августда

“Шаҳидлар хотираси” хиёбонига ташриф буюрганида совет тузуми даврида
ноҳақдан қатағон қилинган буюк аждодларимизни хотирлаб, улар хусусида: “бу
инсонлар ҳақиқий етакчилар, илғор зиёлилар, адабиёт, маданият намояндалари,
бошқача айтганда, миллатимизнинг, халқимизнинг энг сара вакиллари эди.
Тасаввур қилинг, агар улар қатағон қилинмаганида Ватанимиз ривожи учун, илм-
фан, иқтисодиёт, маданият ва адабиётимиз учун қандай буюк ишлар қилган бўлар
эди, халқимизни олдинга бошларди. Шу билиб туриб қилинган. Бугун буни армон
билан эслаймиз”, дея таъкидладилар.

Ватанимиз тарихида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган, бироқ, бой ва чуқур

маънога эга бўлган илмий мероси халигача батафсил ўрганилмаган тарихий
шахслардан бири Носирхон тўра Камолхон тўра ўғлидир. У 1871 йилда Наманган
вилоятининг Косонсой туманида туғилган. У дастлабки таълимни отасининг
мактабида ва мадрасасида олганидан сўнг Бухорода, Кобул, Деҳли, Бағдод ва Ҳижоз
шаҳарларида таҳсил олган. Туркистонга қайтгач (1912) Наманган шаҳар қозиси
бўлган, 1913 йилдан жадидчилик ҳаракатининг фаол аъзосига айланган. Туркистон


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 №01 (2021) / ISSN 2181-1415

58

мухторияти ҳукумати маориф вазири (1917 – 1918), совет ҳокимиятига қарши олиб
борилган ҳаракат раҳбарларидан бири, йирик уламо бўлган.

Бугунги кунда энциклопедия ва бошқа илмий китоблар ҳамда интернет

нашрларида Носирхон тўранинг вафот этган вақти ҳақида турлича қарашлар
учрамоқда.

Мақола умумбашарий эътироф этилган тарихий тадқиқот усуллари – тарихий-

хронологик, қиёсий-мантиқий таҳлил, кетма-кетлик, холислик тамойиллари асосида
ёзилган. Унда Носирхон тўра Камолхон тўра ўғлининг вафоти ҳақидаги маълумотлар
таққослаш орқали ёритилган. Мавзуни ўрганилганлик масаласида таъкидлаш
жоизки, Ўзбекистон мустақилликка эришгач Туркистондаги жадидчилик, миллий-
озодлик ҳаракатлари, Совет давлатининг коллективлаштириш сиёсати ва унга
қарши халқ ҳаракатлари, жумладан, Саид Носирхон тўра Камолхон тўра ўғлининг
ҳаёти ва фаолияти ҳақида бир қатор янги маълумотлар илмий муомалага киритилди.
Атоқли тарихчи олим, профессор Р.Т. Шамсутдиновнинг “Босмачилик ҳақида ўйлар”
(Мулоқот журнали 1993 йил 5–6-сонлар) номли илмий мақоласи, “Тарихнинг
ҳасратли саҳифалари” (Тошкент. “Шарқ”, 2006), “Қатағон қилинган юртдошларни
хотирлаб” (Тошкент. “Akademnashr” 2018) каби асарларида, шунингдек, профессор
Қ.Ражабовнинг “20-йилларда Фарғона водийсидаги истиқлолчилик ҳаракатининг
таниқли ғоявий мафкурачилари ва йўлбошчилари” (“Ўзбекистонда ижтимоий
фанлар” журнали, 1998 йил №10-11) номли мақоласида Носирхон тўра Камолхон
тўра ўғлининг ҳаёт йўли билан боғлиқ айрим маълумотлар тарихийлик, илмий
холислик нуқтаи назаридан ўрганилган.

Совет даври тарихий китобларида Туркистон Мухторияти Халқ маорифи

вазири Саид Носирхон тўра Камолхон тўра ўғли ҳақида деярли маълумот
берилмаган. Фақатгина айрим тарихий китобларда Носирхон тўранинг 1929-1930
йилларда истиқлолчилик ҳаракатидаги иштироки масаласига бироз тўхталиб
ўтилган. Бу даврда яратилган асарларда Носирхон тўранинг фаолияти тўла
ёритилмаганлигининг сабабларидан бири Носирхон тўра шахси ва ижтимоий-
сиёсий фаолиятига доир маълумотларнинг Ўзбекистон ССР ва СССР хавфсизлик
хизмати (ОГПУ–НКВД–МГБ–МВД– КГБ) архивларида махфийлаштирилганлигидир.
Шу боисдан ҳам, бугунги кунда тарихшунослигимизда Носирхон тўранинг вафот
санаси ҳақида уч хил қараш: унинг жангда ўлгани; суд ҳукмидан сўнг отиб
ўлдирилгани; таҳминан 1930-1931 йилларда ёҳуд 1938 йил 3 сентябрда Андижон
қамоқхонасида вафот этгани ҳақидаги фактлар маълум бўлиб, бу фактлар бир-
бирини инкор қилади. Қуйида уларнинг айримларини келтириб, таҳлил қиламиз.

1957 йили Тошкентда ЎзССР Фанлар академияси нашриётида тарих фанлари

номзоди Х.Т. Турсунов масъул муҳаррирлигида чоп этилган “В боях за советскую
власть в Ферганской долине. Воспоминания участников октябрской революции и
гражданской войны. 1917-1923 гг.” китобида фуқаролар уруши иштирокчиси
Бойтматов Йўлдошнинг хотиралари “Эпизоды из героических боев советских
войск” номи остида чоп этилган бўлиб, унда “Косонсойда йирик эшон Носирхонтўра
беш йигити билан, Ёқуббек Ваала олти йигити билан аҳолини талашни давом
эттирдилар. Лекин тез орада Ёқуббек ва Носирхонтўра жангда ўлдирилдилар”[1.50]
деб қайд этган, лекин мақола мазмунидан бу воқеалар қачон содир бўлганини
аниқлашнинг деярли иложи йўқ.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 №01 (2021) / ISSN 2181-1415

59

Мустақиллик йилларида ўзбек тарихшунослигида Носирхон тўра Камолхон

тўра ўғлининг вафоти санаси ҳақидаги илк маълумот таниқли тарихчи олим Боймирза
Ҳайитнинг “Турон тарихи” журналида М.Х. Эрктурк тахаллуси билан чоп этилган
“Сайид Носирхон Тўра” номли мақоласида қуйидагича келтирилган: “1938-нчи йил
июль ойинда Носирхон Тўранинг қизи Зулайхо хонимдан тезда Тўра Қўрғонга
келувим ҳақинда бир мактуб олдим. Мактубда чақирилишим сабаби кўрсатилмаган.
Тўрамнинг ҳузурига бормасдан олдин Аҳрор Хожа билан учрашдим. Ул киши менга
Андижондан хабар келганлигини, тўрамнинг ҳозирга қадар ул ерда қамоқда
бўлганлигини ва, ниҳоят, 3.9.1938-нчида қамоқда вафот этганлигини билдирди....” –
деди[2. 20-22]. Бу маълумот кейинчалик бошқа тарихчилар томонидан ҳам
фойдаланилган. Биз, профессор Р.Т. Шамсутдинов билан Носирхон тўранинг Учқўрғон
шаҳрида яшовчи набираси (Хасанхон тўранинг қизи) Мансурахон Носирова билан
учрашиб, суҳбатлашган чоғимизда мазкур маълумот ҳақида сўраганимизда у бизга
Носирхон тўранинг Зулайхо исмли қизи бўлмаганини айтди.

Боймирза Ҳайитнинг ушбу мақоласини таҳлил қилар эканмиз, унда

“Носирхон Тўранинг Бузрукхон исмли ўғли 1938-нчи йилнинг тамуз ойида НКВД
жосуслари томонидан Қашғар йўлида тутилиб қамоқға олиниб, НКВД кишилари
ёнидан Носирхон Тўра томонидан Қашқардаги Оппоқ Хўжа авлодларидан бирисига
ёзилғон бир мактуб топилғон. Бу мактуб сабабли Носирхон Тўра ҳозирон ойининг
бошларинда қамоққа олинди”[2.20-22], деган маълумот учрайди. Агар ушбу
маълумотни ҳам қиёсий таҳлил қиладиган бўлсак, Носирхон тўра 1930 йил қўлга
олинишидан аввал ўғли Дадахон эшон қўлга олинади ва унинг ёнидан Носирхон
тўра ёзган хат топилади. Бунга кўра хулоса қиладиган бўлсак, муаллиф 1930 йилда
бўлган воқеалар ва исмларни чалкаштириб юбормоқда.

Носирхон тўра Камолхонтўра ўғлининг вафот санасига аниқлик киритмоқчи

бўлар эканмиз, бу борада таниқли тарихчи олим Қаҳрамон Ражабов ҳам бу ҳақда
турли хил маълумотлар келтирганини гувоҳи бўлишимиз мумкин. Улардан
биринчиси “Ўзбекистонда ижтимоий фанлар” журналининг 1998 йил №10–11-
сонида чоп этилган “20-йилларда Фарғона водийсидаги истиқлолчилик
ҳаракатининг таниқли ғоявий мафкурачилари ва йўлбошчилари” номли мақола
бўлиб бу мақолада Қ. Ражабов Носирхон тўранинг вафоти санасини 1938 йил деб
кўрсатади [3.30].

Қ. Ражабов Ўзбекистон миллий энциклопедиясининг 6-томидан ўрин олган

Носирхон тўра ҳақидаги мақоласида эса бу маълумотга аниқлик киритиб, Носирхон
тўрани вафот этган санаси сифатида 1938 йилнинг 3 сентябрини кўрсатган [4.401].

2017 йил 12 октябрь куни бўлиб ўтган “Ўзбек миллий давлатчилиги тарихида

Туркистон Мухторияти” номли конференциядаги Қаҳрамон Ражабов “Туркистон
Мухторияти ҳукумати вазирларининг фаолияти ва кейинги тақдири” номли
мақоласида Носирхон тўранинг вафот санаси хусусида тўхталиб: “айрим
манбаларда кўрсатилишича, қатағон қилинган Носирхон Тўра 1935 йил 27
сентябрда қамоқда вафот этган”[5.58] деб кўрсатади.

Тарих фанлари доктори, профессор Р. Шамсутдинов “Мулоқот” журналининг

1993 йил 5–6-сонларидаги “Босмачилик ҳақида ўйлар” номли мақоласида Носирхон
тўранинг фаолиятига тўхталиб, унинг вафот этган вақтини эмас вафоти сабабини
қуйидагича тавсифлаган: “20-йиллар охири 30-йиллар бошида Ўрта Осиёда,
жумладан, Ўзбекистонда ҳақсизлик, зулм, адолатсизликка қарши босмачилик


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 №01 (2021) / ISSN 2181-1415

60

ҳаракати яна юзага келади. Босмачиликка қарши кураш ниқобида кўплаб бегуноҳ
кишилар жисмонан йўқ қилинди, сургун қилинди. Шундайлардан бири Носирхон
Тўра Шўролар томонидан отиб ташланди”[6.29-30].

Р. Шамсутдиновнинг бошқа бир мақоласида эса қуйидаги маълумот келтириб

ўтилади: “Учлик”нинг 1930 йил 27 октябрдаги йиғилишида Носирхон тўра
Камолхонтўраев иши кўрилган. Бу машҳур мударрис 1917 йил Февраль
инқилобидан Октябрь тўнтаришигача бўлган даврда Наманган шаҳар думасининг
аъзоси бўлган. 1917 йил ноябрида Туркистон мухторияти ҳукуматининг вазири
лавозимида ишлаган. Истиқлолсеварлиги билан танилган бу зиёли 1925 йили
қамалиб, 1928 йилгача сургунда бўлган. 1930 йилга келиб, яна қамоққа олинган ва
отувга ҳукм қилинган [7.193].

“Водийнома” журналининг 2017 йил №3-сонидаги М.Х. Эрктурк ва Р.Т.

Шамсутдиновларнинг “Саид Носирхон тўра – маориф вазири (1871-1938)”
мақоласида Носирхон тўранинг вафоти ҳақида қуйидаги маълумотлар қайд
этилган “1938-нчи йил июль ойинда Носирхон Тўранинг қизи Зулайхо хонимдан
тезда Тўрақўрғонга келувим ҳақинда бир мактуб олдим. Мактубда чақирилишим
сабаби кўрсатилмаган. Тўрамнинг ҳузурига бормасдан олдин Аҳрор Хожа билан
учрашдим. Ул киши менга Андижондан хабар келганлигини, тўрамнинг ҳозирга
қадар ул ерда қамоқда бўлганлигини ва, ниҳоят, 3.9.1938-нчида қамоқда вафот
этганлигини билдирди. Аҳрор Хўжага: “Тўрам қамалиш вақтинда хаста эдими?» –
деб берган сўроғимга у: «Йўқ, хаста эмас эди. Бироқ ниҳоят даражада асабийлашган
эди...” – деди. Марҳум Носирхон Тўранинг уйига кирдим. Хонимлар ва у кишининг
қариндош-уруғлари билан бир неча соатлар суҳбатда бўлдим... фотиҳа ўқишиб
барчамиз келган еримизга қайтдик. Вақт ниҳоят сиқиқ эди. НКВД кишилари
кетимиздан пойлаб юрубдурми деб ҳар биримиз ҳадиксирар эдик. Бунинг учун дуо
айлаб, аъзоларига хавфни кучайтирмайлик деган фикр билан тезда тарқалишдик.
Марҳум Тўрамнинг жасадини кўра олмадик. Тўрамнинг бир қизи ва бир набираси
Андижон турмасининг олдида ҳафталарча «дадамизнинг жасадини берингиз» деб
йиғлаб фиғонлар қилдилар. Лекин талаб оқибатсиз қолди...”[8.86] дея қайд этилган.

2003 йили Тошкентда “Маънавият” нашриётида “Истиқлол қаҳрамонлари”

серияси билан туркум китоблар чоп этилган бўлиб, бу тўпламлардан бири
“Мунаввар қори Абдурашидхонов. Танланган асарлар” китобидир. Бу китобнинг
охирида ҳам “Тарихий шахслар” номли жадвал келтирилган бўлиб, унда “Н.
Камолхонтўраев (1873-1930) – мударрис, Туркистон мухтор республикаси Маориф
нозири”[9.298] деган маълумотлар келтирилган. Бу жадвалдаги маълумотларга
ишонадиган бўлсак, Носирхон тўра 1930 йилда вафот этган бўлиб чиқади.

Санъатшунос олим Сирожиддин Аҳмад “Вадуд Маҳмуд” номли мақоласида

Носирхонтўра ҳақида ушбу маълумотни келтириб ўтган: “ГПУ ходимлари у
сақланаётган хонага М.Исмоилов деган ёш талаба йигитни “қулоқ” сифатида
бириктирадилар. У 1931 йил 14 февралдаги чақувида шундай хабар беради: “Мен
билан бир хонада Вадуд Маҳмудов ва Саидносирхон тўра Камолхонтўраев
ўтиришибди”[10]. Юқоридагилардан маълум бўлмоқдаки, Носирхонтўра 1931 йил
14 февраль санасида ҳам тирик бўлган.

Яқинда ёш тадқиқотчи Баҳром Ирзаев ўзининг Фейсбук ижтимоий

тармоғидаги аккаунти орқали Носирхон тўранинг таржимаи ҳоли хусусидаги
мақолани эълон қилди ва Носирхон тўранинг вафот санаси ҳақида илгари тарихий


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 №01 (2021) / ISSN 2181-1415

61

китобларга

кирмаган

қуйидаги

маълумотни

эълон

қилди:

“Ўз

муваффақиятларининг учиб кетишидан қўрққан ГПУ жаллодлари 1930 йил 27
октябрь куни Шарқнинг буюк мутафаккирлари Муҳаммад Абдуҳ, Жамолиддин
Афғонийлар қаторидаги олим, уламо, қаҳрамон инсон Носирхон тўра Камолхон тўра
ўғлини отувга буюрди. Ноҳақ ҳукм 1931 йил 13 апрель куни Тошкентда ижро
этилди”[11].

Миллий тарихшунослигимизда номаълум бўлган далиллардан яна бири бу

2006 йил Россия Федерациясининг Ярославль областида нашр қилинган Г. Музипов
ва Р. Музиповларнинг “Чекисты небесных гор” китобидаги маълумотлардир. Бу
китоб совет чекисти Габит Музиповнинг хотиралари, ҳамкасблари билан
ёзишмаларини

жамлаш

орқали

яратилган.

Ушбу

китобга

киритилган

Б.Доскеновнинг 1971 йил 30 январь куни Г.Музиповга ёзган хатида қуйидаги
жумлалар ёзилган:

“...Ёнгинамда эса, менинг собиқ аскарим, ҳозирда милиция генерали (ёки

милиция комиссари) Эргаш ака Алиев бир журналистга шундай деди: “Раҳматли
йигитлар ... Алиев Асан, Мукашев, Кузембаев, Жўраев, Доскенов!..”Журналист бунга
нима деди деб ўйлайсанми? Унинг вазифаси – ёзиш. Ўзи кўрган ёки суҳбатдошидан
бу вазиятда эса Алиевдан эшитган нарсасини ёзишдир. Ва бу журналист
Қирғизистон ССРнинг марказий газетаси саҳифасида мени (тасаввур қиляпсанми,
мени!) нариги дунёга жўнатиб юборди. (Кайран сўзи қирғизлар томонидан
ҳамдардлик маъносида ишлатилади, рус тилидаги “бедний”, “покойний” сўзларига
маънодош – Р.М.). Ахир газета бу босма нашр ва бу хабар матн холида сақланиб
қолади. Ва мана шу Алиев Эргаш ака жангда эшон Носирхон тўра ва Мадумарларни
қилич билан чопганини айтса, яна бир “Козьма Крючков” – Лайлиев Осмон
босмачиликнинг ушбу икки раҳбарини жангда отиб ташлаганини даъво қилмоқда.
Аслида эса бу икки етакчи ўз жиноятларини тирик ҳолда якунига етказганлар –
Эшонни ОГПУнинг ваколатли вакили (фамилиясини билар эдим – марҳум Булатов
Хасан) тутган эди, кейингиси эса биз чекистларга таслим бўлган эди, мен уни
Наманган ҳарбий участкасида раҳбар бўлганимда ўз кўзларим билан
кўрганман”[12.125].

Хат давомидан шу нарса англашиладики, Г. Музипов Б. Доскеновга 1971 йил 14

январда юборган хатида Романов фамилияли одамнинг “босмачилар”га қарши
“кураши” ҳақидаги фикрларини ёзиб Б.Доскеновдан бу ҳақда ўзининг фикрларини
айтишни сўраган. Б. Доскенов хатининг давомида “Носирхон тўра. Уни аниқ қаерда
қўлга олганликларини билмайман. Лекин аниқ билганим шуки, уни ОГПУнинг Ўш
областидаги ваколатли вакили қўлга олган эди (фамилиясини билардим – Булатов).
Бу ўртоқ бу иши учун Қизил байроқ ордени билан мукофотланган эди. Умуман олиб
қараганда бу эшонни Ўш областининг Олой-Ғулжа ҳудудида қўлга олган эдилар. Агар
Тошкентда “қаҳрамон” пайдо бўлган бўлса у фақат Романов Дмитрий Никитович
бўлиши мумкин. У ОГПУнинг Наманган вилоятидаги ваколатли вакили бўлган.
Носирхон тўрани қўлга олиш билан шуғулланган, лекин уни қўлга тушира олмаган.
Мен кейин кетганман, ҳарбий участка эса тугатилган. Босмачилик гуруҳларининг
етакчилари таслим бўлганлар, айрим етакчилар, жумладан, “муқаддас” эшонни қўлга
олиш чекистларга топширилган. Энди эса шу чекистлардан фақат Романов ва
Маргайтислар қолди холос ва улар қадрдон дўстлардир. Асосий гувоҳ – Булатов ўлди,
Доскенов бўлса батамом саф командири эди – чекистлар “махинациялари”дан


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 №01 (2021) / ISSN 2181-1415

62

бехабар одам бўлган. Устига устак Романов ҳозирда Тошкент вилояти Янгийўл
тумани “Шарқ юлдузи” колхозидаги Ҳамроқул Турсунқулов музейида ишламоқда.
Ўзингга яхши маълумки, Ҳамроқул Турсунқулов Носирхон тўра ўзининг гуруҳи
билан ҳаракат қилган Қўқон атрофида туғилган. Биз эса Романов билан Қўқондан
унча узоқ бўлмаган жойда ишлаганмиз, Романовнинг гуруҳи бир неча бор ҳарбий
ҳудуднинг Наманган, Қўқон участкаларида фаолият олиб борган. Бугунги кунда
Романов уч марта Қаҳрамон бўлган, “Шарқ юлдузи” колхозининг собиқ раиси
Турсунқуловнинг музейи учун маълумотлар тўпламоқда. Нимага энди Романов бу
музейга Фарғона водийсидаги босмачилик ҳаракатининг ташкилотчиси ва диний
етакчисини қўлга олган “қаҳрамон”ни “тиқиб” қўймаслиги керак?

Романов узоққа бориб ўтирмасдан ўзини тавсия қилиб қўяверадида. Мана у

ҳам ҳозир шундай дейиши мумкин: “Бу эшонни мен тутганман!”. У Носирхонтўрани
таъқиб қилган ОГПУнинг собиқ вакили сифатида тафсилотларни яхши билади.
Габит, сен ҳозир эшонни тутганини даъво қилаётган инсоннинг фамилиясини
аниқлаштиришга ҳаракат қил. Архивда Носирхонтўра ҳақида маълумот бўлмаслиги
мумкин эмас”[12.124-125] деб жавоб ёзган.

Г.Музипов Носирхон тўранинг тақдирига қизиқиб яна бир чекист – Д.В.

Кордубга хат билан мурожаат қилган. У эса бу мурожаатга 1972 йил 9 март куни
ёзган хатида шундай жавоб қайтарган: “Салом, Габит Мазитович!

Носирхонтўра қандай вазиятда қўлга олинганини айта олмайман. Лекин у 1930

йил Намангандан унча узоқ бўлмаган жойда қўлга олинган. Лекин уни қўлга олишда
ҳам, Тошкентга конвой қилиб олиб борилишида ҳам Карвон район бўлими бошлиғи
Ермолин (ёки Ермолаев) қатнашган. Уни конвойлар соқчилигида Тошкентга кузатиб
боришда Андижон ГПУсининг ходими Турдиали ҳам иштирок этган.

Носирхонтўра бундай ҳолатда вафот этган: 1930 йилнинг ўзида навбатдаги

терговларнинг биридан сўнг Носирхонтўра 4-қават зинапоясидан пастга сакраган
ва ерга тушиб ҳалок бўлган.

Носирхонтўранинг ташқи кўриниши: ўртачадан баланд бўйли, юзи оқ, тиниқ,

бироз озғин, унчалик кўп бўлмаган чўққи соқоли бор, бурни римликларникига
ўхшайди (қирғийбурун); умуман олиб қараганда келишган эркак.

Рус тилини қай даражада билгани ҳақидаги маълумотим тўлиқ эмас, лекин

менимча у рус тилида яхши гапирар эди.

Менимча, Носирхонтўра ҳақида билганларимнинг барчаси шу. Бироқ

Турдиали ҳозир тирикми ёки йўқми суриштириб кўраман. Агар уни топа олсам бу
ҳақда қўшимча маълумот бераман.

Бундан ташқари сенга ушбу хабарни ҳам етказмоқчиман.
1940 йил... Мен бу пайтда Фрунзе шаҳрида ишлар эдим... Мени нарком

чақирди ва зудлик билан Исфахон қишлоғига боришимни ва район ижроия
комитети

ходимини

шаънини

қораловчи

маълумот

ёзилган

аризани

текширишимни сўради.

Бу ерга етиб келгач район бўлими бошлиғи билан аризачининг олдига бордик.

Аризачини кўрганимдан сўнг кўзларимга ишонмадим, олдимда Носирхонтўранинг
ўзи турарди. Анкетадаги “Фамилиянгиз нима?” деган саволга у ўзининг
Носирхонтўра эканлигини ва худонинг қудрати билан тирик қолганини айтди. Унча
узоқ ўйламасдан ундан зудлик билан Бухоро амири совға қилган қуролни
топширишини талаб қилдим. У ташқарига чиқиб қамиш том остидан “Смит-Вессон”


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 №01 (2021) / ISSN 2181-1415

63

револьвери ва араб имлосида сўзлар ёзилган шамширни (бу шамширни мен охирги
марта Мавлонов Раззоқда кўрдим) олди. Кейинчалик маълум бўлишича у аризани
ходимга бўлган нафрати туфайли ва ўша ходимни қамоқққа олишларига ишонган
ҳолда ёзган экан. Бундан ташқари протоколда унинг яшаш жойи ҳам кўрсатилган
эди: бундай олисликдаги тинч жойда яшаш унга ёқар эди.

Кейин нима бўлганидан менинг хабарим йўқ. Қолгани раҳбариятнинг иши.

Менимча билганларимнинг бари шу. Яқинларингга салом айт.”[12.132-133]. Қўшни
Қозоғистонда 2013 йили Мустафо Чўқай асарларининг тўлиқ тўплами нашр
қилинган бўлиб, 1-том тарих фанлари доктори, профессор К. Есмағамбетов
томонидан нашрга тайёрланган. Биринчи томнинг “Бостандық үшін күрес
жолында” (“Мустақиллик учун кураш йўлида”), қисмининг “Түркістан Мұхтарияты”
(“Туркистон мухторияти”) номли бобида “Нәсірхантөре 1938 жылы ату жазасына
кесілді”[5.156] (“Носирхон тўра 1938 йил отув жазосига ҳукм қилинди”) деб
кўрсатилган ва бу маълумотнинг манбаси сифатида Германия Федератив
Республикасида нашр этилган “Миллий Туркистон” журналининг 1950 йил №65-
сонига ҳавола берилган.

Китобнинг “Қўшимчалар” бўлимининг “Исмларга изоҳлар” қисмида

“Носирхон тўра Камолхон тўра ўғли, мулла, диний уламо. Фарғонадаги жадидчилик
ҳаракатининг етакчиларидан бири, Туркистон мухторияти халқ маорифи вазири.
Бутунроссия Таъсис мажлисига депутатликка номзод, 1937 йилда қамоққа олиниб,
1938 йил Андижонда вафот этган”[13.521-522] деб кўрсатилган.

Юқорида баён этилганларга асосан хулоса қилиб айтиш мумкинки, Носирхон

тўранинг вафоти санаси ҳақида турли-туман маълумотлар келтирилган ва
уларнинг тафсилотлари ҳам турфа ҳилдир. Бугунги кунда юрт тарихида ўзига хос
ном қолдирган юртпарвар, маърифатпарвар аждодларимиз қаторида Носирхон
тўра вафот этган санага аниқлик киритиш ва бу маълумотни кенг истемол олиб
кириш, Носирхон тўранинг шарафли ҳаёт йўлини атрофлича ёритиб берувчи
ҳужжатли фильм яратиш мақсадга мувофиқдир. Бундан ташқари, Носирхон тўра
Камолхон тўра ўғли хотирасини абадийлаштириш, унинг жасорати ва матонатини,
бой илмий меросини чуқур ўрганиш, кенг тарғиб қилиш, буюк аждодимизга
нисбатан тарихий адолатни тиклаш фуқароларимиз, айниқса, ёш авлод қалбида
Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини кучайтиришда катта
аҳамиятга эгадир.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

В боях за советскую власть в Ферганской долине. Воспоминания участников

октябрьской революции и гражданской войны. 1917 – 1923 гг. Ответственный
редактор кандидат исторических наук Х.Т. Турсунов. Издательство академии наук
Узбекской ССР. Ташкент. 1957. 208 с.

2.

Дўқтур М. Х. Эрктурк. Саид Носирхон тўра. “Миллий Туркистон”, Женева, июль

1952 йил, сон 5 (79). Қаранг: “Турон тарихи” журнали, 1994 йил 4 сон, 20-22-бетлар.

3.

Қ. Ражабов. 20-йилларда Фарғона водийсидаги истиқлолчилик ҳаракатининг

таниқли ғоявий мафкурачилари ва йўлбошчилари. // “Ўзбекистонда ижтимоий
фанлар” журнали, 1998 йил №10-11, 30-бет.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 №01 (2021) / ISSN 2181-1415

64

4.

Қ. Ражабов. Носирхон Тўра Саид Камолхон тўра ўғли // Ўзбекистон миллий

энциклопедияси. Т. 6. Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий
нашриёти, 2003. – Б. 736.

5.

Қ. Ражабов. Туркистон Мухторияти ҳукумати вазирларининг фаолияти ва

кейинги тақдири // Ўзбек миллий давлатчилиги тарихида Туркистон мухторияти :
конференция материаллари тўплами / таҳрир ҳайъати Б. Ҳасанов [ва бошқ.]. - Тошкент
: Тошкент ислом университети, 2017. 58-бет.

6.

Р. Шамсутдинов. Босмачилик ҳақида ўйлар // Мулоқот журнали 1993 йил 5–6-

сонлар. 29–30-бетлар.

7.

Р. Шамсутдинов Тарихнинг ҳасратли саҳифалари. – Т.: “Шарқ”, 2006, - Б. 304.

8.

М.Х.Эрктурк, Р.Шамсутдинов. Саид Носирхон тўра – маориф вазири (1871 –

1938) // Водийнома журнали 2017 йил №5(7)-сон.

9.

Мунаввар қори Абдурашидхонов. Танланган асарлар (Таҳрир ҳайъати: О.

Шарафиддинов, Н. Аминов, Н. Каримов ва бошқ.: Масъул муҳаррир: Н. Каримов. –
(“Истиқлол қаҳрамонлари” туркуми). ¬–Т.: “Маънавият”, 2003. Б. 304.

10.

https://ziyouz.uz/ilm-va-fan/adabiyot/sirozhiddin-a-mad-vadud-ma-mud/

Мурожаат санаси: 2019 йил 6 март

11.

https://www.facebook.com/bahrom.irzayev?__cft__%5b0%5d=AZUAzB8teAELW

u0FyhnvvqbhlcaeqTtSzRx8u6UIRZx8GcLozU7A3cXBzgxY85FAOA2JIo9rOnDN5YxHU-
kUXwHY4IIPzU9hNNtEHY9IGTsCbjuFsJ6thFzHL_C4Z1TESqbEwckgcq7xHXs4JjMuVRXY&__t
n__=-%5dK-R

12.

Г.Музипов, Р.Музипов. Чекисты небесных гор. Роман-хроника. Углич:

Угличская тип. 2006, 294 с.

13.

Шоқай М. Шығармаларының толық жинағы. 12-томдық. 1-том. –Алматы:

Дайк-Пресс, 2012, 544 с.

Библиографические ссылки

В боях за советскую власть в Ферганской долине. Воспоминания участников октябрьской революции и гражданской войны. 1917 – 1923 гг. Ответственный редактор кандидат исторических наук Х.Т. Турсунов. Издательство академии наук Узбекской ССР. Ташкент. 1957. 208 с.

Дўқтур М. Х. Эрктурк. Саид Носирхон тўра. “Миллий Туркистон”, Женева, июль 1952 йил, сон 5 (79). Қаранг: “Турон тарихи” журнали, 1994 йил 4 сон, 20-22-бетлар.

Қ. Ражабов. 20-йилларда Фарғона водийсидаги истиқлолчилик ҳаракатининг таниқли ғоявий мафкурачилари ва йўлбошчилари. // “Ўзбекистонда ижтимоий фанлар” журнали, 1998 йил №10-11, 30-бет.

Қ. Ражабов. Носирхон Тўра Саид Камолхон тўра ўғли // Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т. 6. Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, 2003. – Б. 736.

Қ. Ражабов. Туркистон Мухторияти ҳукумати вазирларининг фаолияти ва кейинги тақдири // Ўзбек миллий давлатчилиги тарихида Туркистон мухторияти : конференция материаллари тўплами / таҳрир ҳайъати Б. Ҳасанов [ва бошқ.]. - Тошкент : Тошкент ислом университети, 2017. 58-бет.

Р. Шамсутдинов. Босмачилик ҳақида ўйлар // Мулоқот журнали 1993 йил 5–6-сонлар. 29–30-бетлар.

Р. Шамсутдинов Тарихнинг ҳасратли саҳифалари. – Т.: “Шарқ”, 2006, - Б. 304.

М.Х.Эрктурк, Р.Шамсутдинов. Саид Носирхон тўра – маориф вазири (1871 – 1938) // Водийнома журнали 2017 йил №5(7)-сон.

Мунаввар қори Абдурашидхонов. Танланган асарлар (Таҳрир ҳайъати: О. Шарафиддинов, Н. Аминов, Н. Каримов ва бошқ.: Масъул муҳаррир: Н. Каримов. –(“Истиқлол қаҳрамонлари” туркуми). ¬–Т.: “Маънавият”, 2003. Б. 304.

https://ziyouz.uz/ilm-va-fan/adabiyot/sirozhiddin-a-mad-vadud-ma-mud/ Мурожаат санаси: 2019 йил 6 март

Г.Музипов, Р.Музипов. Чекисты небесных гор. Роман-хроника. Углич: Угличская тип. 2006, 294 с.

Шоқай М. Шығармаларының толық жинағы. 12-томдық. 1-том. –Алматы: Дайк-Пресс, 2012, 544 с.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)