Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The history of naqshbandi-mujaddidi sects
Feruza MIRZAEVA
1
Ferghana State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online
5 April 2021
The article discusses the role of the Naqshbandiyya-
Mujaddidiyya in the development of Sufi orders in the region, the
influence of the Mujaddids on other teachings and the
relationship
of
the
Naqshbandiyya-Mujaddidiyya
representatives with other members of the tariqats were
revealed by sources. Thus, a scientific analysis was carried out of
the practical reflection of the teachings of the Naqshbandiyya-
mujaddidiyya in the life of the Muslim people, the history of the
formation of the doctrine, their views on dhikr and other rituals
and their role in public life.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
sufism,
naqshbandi-mujaddidi
order,
silent dhikr,
vocal dhikr,
shariah,
murid,
shaykhs.
Нақшбандия – мужаддидия тариқатлари тарихи
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
тасаввуф,
нақшбандия-мужаддидия
тариқати,
ҳафий зикр,
жаҳрий зикр,
шариат,
мурид,
шайхлар.
Мақолада
минтақадаги
тасаввуфий
тариқатлар
ривожида нақшбандия-мужаддидиянинг тутган ўрни,
мужаддидиянинг бошқа тариқатларга ҳам ўз таъсирини
кўрсатганлиги
манбалар
асосида
ёритиб
берилган.
Шунингдек,
нақшбандия-мужаддидия
тариқати
таълимотидаги қарашларнинг мусулмон оммаси ҳаётида
амалий жиҳатдан намоён бўлиши, тариқатнинг шаклланиш
тарихи, зикр тушиш ва бошқа маросимларга бўлган
қарашлари ҳамда уларнинг халқ ҳаётида тутган ўрни аниқ
мисоллар билан илмий асосда таҳлил этилган.
1
Researcher at Ferghana State University, Ferghana, Uzbekistan
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 1 (2021) / ISSN 2181-1415
46
История тарикатов накшабандия-муджаддидия
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
суфизм, течение
накшбандия-
муджаддидия, тихий зикр,
громкий зикр, шариат,
мурид, шейхи.
В статье освещена роль накшбандия-муджаддидия в
развитии суфийских течений в регионе, были раскрыты
источниками влияние муджаддидов на другие учения и
течения на основе учений накшбандия-муджаддидия.
Таким
образом,
был
проведен
научный
анализ
практического
отражения
учений
накшбандия-
муджаддидия в жизни мусульманского народа, истории
формирования учения, их взглядов на зикр и другие
ритуалы и их роли в общественной жизни.
Маълумки, ислом тарихининг маълум бир даврларида тасаввуфнинг қодирия,
ишқия, рифоия, шозилия, маломатия, суҳравардия, яссавия, кубравия, нақшбандия
каби бир неча йўналишлари вужудга келиб, улар муайян давр ва минтақаларда
ўзининг ижтимоий-сиёсий, диний-фалсафий нуфузига эга бўлган.
Ислом оламида кенг тарқалган, XVII-XVIII асрлар Марказий Осиё ижтимоий-
сиёсий ҳаётида етакчи роль ўйнаган [1. C. 284] сулуклардан бири – Баҳоуддин
Нақшбанд асос солган нақшбандия тариқатидир. Бунга сабаб ушбу тариқат соддалиги,
халқ оммаси томонидан осон қабул қилиниши ва исломнинг асосий манбалари –
Қуръон ва Суннатга мувофиқ экани билан бир қаторда, муайян фиқҳий мазҳабга, яъни
суннийликнинг ҳанафия мазҳабига мослаштирилганидадир. Умуман олганда,
нақшбандия суннийликнинг барча меъёрларини ўзида мужассам қилган, диний
тамойилларга қаттиқ амал қилувчилар танлаган бир тариқатдир [2. Б. 37].
Шу ўринда “нақшбандия” тариқатининг бир тармоғи сифатида юзага келган
“нақшбандия-мужаддидия”
тариқати
назариётчиларидан
бири
–
Аҳмад
Сирҳиндийнинг бу борада “Мактубот” асарида ёзган фикрларини келтириб ўтамиз:
“Хожагон тариқати суннатни маҳкам тутган ва бидъатлардан сақланган. Ушбу
тариқатни тутганлар рухсатга амал қилишни жоиз деб билмайдилар. Гарчи уни
зоҳирда ботиний иш сабабли фойдасини кўрсалар ҳам. Азиматга амал қилишдан
ажрамайдилар, гарчи уни кўринишида зарарли деб билсалар ҳам. Ҳолатлар ва ҳис
туйғуларни шаръий аҳкомларига тобе қиладилар. Завқлар ва маърифатлар шаръий
илмларга хизмат қилади, деб эътиқод қиладилар. Шариатнинг нафис
жавҳарларини гўдаклар сингари вужуд ёнғоғи ва ҳол бананига алмаштирмайдилар.
Жоҳил суфийларнинг шатаҳотлари билан алданиб қолмайдилар. Уларнинг
ботиллари сабабли фитнага дучор бўлиб қолмайдилар. Нассларни фасслар сабабли
тарк қилмайдилар. (Яъни, Қуръон ва Суннани Ибн Арабийнинг “Фусус ал-ҳикам”
асари деб тарк этмайдилар). Футуҳоти Маданийяни тарк қилиб Футуҳоти
Маккийяга эътибор қаратмайдилар. Уларнинг ҳолати ҳар доим бир хил. Бошқалар
учун чақмоқ каби бўлган зотий (ички) тажалли бу тариқат улуғлари учун
доимийдир. Ортидан ғийбат эргашадиган ҳузур-ҳаловат бу улуғлар наздида
эътибордан четдадир. (Кишилар бордирки, уларни на тижорат ва на савдо
(ишлари) Аллоҳнинг зикридан, намозни баркамол адо этишдан ва закот беришдан
чалғита олмас. Улар диллар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган кун (қиёмат)дан
қўрқурлар). Лекин ҳамманинг ҳам фаҳм-фаросати бу улуғлар ҳис этган нарсаларга
етавермайди. Аксинча, ушбу тариқатнинг юқори даражаларига чиқмаганлар
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 1 (2021) / ISSN 2181-1415
47
(қосир) бу улуғларнинг баъзи камолотларини инкор қилишгача борадилар. Агар
уларни қосир кимса аҳмоқлик қилиб таъна етказиб айблаганда ҳам уларни йўллари
фахш сўзлардан покдир” [3. Б. 125].
Аҳмад Сирҳиндий шариат, тариқат борасида етук олим бўлган ва ўзининг
инсонпарвар ғоялари билан жамият аъзоларини ақидавий бузғунчи хатарлардан
сақлаб қолди. Имом Раббоний номи билан машҳур бўлган Аҳмад Сирҳиндий
шогирдларга зоҳирий ва ботиний илмларни ўргатиб, уларни камолот чўққисига
етказиш билан машғул бўлди. Алломанинг атрофида катта-катта илм ҳалқалари
ташкил этилиб, унда минглаб талабалар, муридлар таълим-тарбия олишарди.
Дунёдаги барча тариқат вакиллари Имом Раббонийнинг “Мактубот” асарини
жуда қадрлайдилар. Айниқса, нақшбандия тариқатида бу китоб жуда эътимодли
муҳим манбалардан ҳисобланади. Зеро, ҳозирда ҳам янги пайдо бўлиб қолган
тариқатлар, уларнинг айрим тутуриқсиз шайхларининг фаолияти, муридларининг
асоссиз амалларга мубтало қилиниши каби бугунги ҳолатлар, Имом Раббоний
даврида ҳам авж олгани шу асарни ёзишга ундаган эди. Шу боис ҳам асар ўз
аҳамиятини ҳамон сақлаб келмоқда. Бу ўринда тадқиқот жараёнида ижтимоий
ҳаётдаги, яъни ҳозирги пайтда кенг тарқалган айрим “тариқат раҳнамолари”нинг
кўрсатмаларини манбалар асосида таҳлил қилдик.
Ҳозирда атрофимизда кенг тарқалган “шайхнинг таҳорат қилинган сувини
ичиш, илмни шарт эмаслиги” каби масалалар борасида қисқача тўхталиб ўтамиз.
Таҳорат қилинган сувни ичиш: жумладан, пирнинг таҳоратидан қолган сувни
табаррук қилиб ичиш масаласида улар қўпол хатога йўл қўймоқдалар.
Биринчидан, биз XXI асрда яшамоқдамиз ва “тоза сув”, “ифлосланган сув”,
“микроб”, “юқумли касаллик” деган тушунчалар барчага маълум. Одам ювинганда
ёки таҳорат қилганда сувга унинг юз-қўлидан турли зарарли микроблар тушиши
мумкин ва уни ичишнинг оқибати оғир касаллик билан тугаши мумкин.
Имом Раббоний “Мактубот” асарида бу масалада Шайх Низомиддин
Таҳонайсарийга ёзган йигирма тўққизинчи мактубида шундай келтирилади:
“Билингки қурбат ниятида ёки таҳоратсизликни кетказиш учун ишлатилган сувни
ичиб бўлмайди. Албатта бу сув Имом Аъзам наздиларида нажосати ғализадир.
Фуқаҳоларимиз бу сувни ичишдан қайтардилар ва уни ёмон дедилар.....” [3. Б. 37].
Кўриниб турибдики, айрим тариқатчиларнинг қилаётган амаллари шариат
асосларига ҳам, тариқат анъаналарига ҳам тўғри келмайди. Бундан ташқари
оддийгина инсоний мантиқ мезонига ҳам мос эмас [4.Б.18].
Бу ўринда далил сифатида ҳадиси шарифдан мисол келтирилади, Абу Ҳурайра
(р.а.)дан ривоят қилинади: “Пайғамбар (а.с.)дан: “Вақтики мусулмон ёки мўъмин
банда таҳорат қилса, бас, у юзини ювганда ўша сув ёки ўша сувнинг охирги қатраси
ила унинг кўзининг назари орқали қилган хатолари юзидан тўкилади ..”, дедилар.
Бу ҳадисда Пайғамбар (с.а.в.) инсон таҳорат қилганида ташқи аъзоларидан кирлари
тўкилса ҳам, аслида унинг гуноҳлари ювилишини айтиб ўтмоқдалар. Шунингдек, бу
борада Абу Ҳанифадан қуйидаги ривоят келтирилади. Имом Аъзам (р.а.) киши
таҳорат қилаётганида уни сувини охирги қатраси ила гуноҳлари тўкилишини
Бағдод масжидидаги таҳоратхоналарда Аллоҳнинг фазли билан кўрганлигини ва бу
ҳодиса анча вақтгача давом этганлигини айтишади.
Тариқатга кирган кишига илмнинг шарт эмаслиги ва ҳатто илмни тарк қилиш
афзаллиги тўғрисидаги масала ҳам айни пайтда долзарб. Бунда “тариқатчилар”
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 1 (2021) / ISSN 2181-1415
48
қуйидагиларни далил қилиб келтирадилар: Аввало илмнинг моҳияти ибодатга
восита бўлишдир. Ибодат орқали инсон Роббини танийди ва унга бандалик
қилишга ҳаракат қилади. Модомики, инсон Аллоҳга ибодат қилиш йўлига ўтган
экан, унга илмнинг кераги йўқ [4.Б.17]. Қуръони Карим оятларида илмни зиёда
бўлишини сўрашликка тарғиб қилинган.
Пайғамбардан ривоят қилинган Хизр ва Мусо алайҳиссалом ҳадиси ҳақида
Ҳофиз Хатиб Бағдодий “Ҳадисни талаб қилишда сафар қилиш” китобларида ушбу
ҳадисни ортидан шундай дейдилар: “Албатта Мусо алайҳиссаломни илм ўрганиш
учун сафар қилишлари, одоб ўрганишлари, қийинчиликларга чидашлари, Хизрга
бўйсуниб ҳурматларини қилишлари, У кишини Пайғамбарликлари, Аллоҳни олдида
мартабаларини баланд эканлиги, илмнинг қадрини, аҳлини улуғлигига далолат
қилади”.
Ўрта Осиё тасаввуф тариқатларида исломга ҳар бир мўъмин шунчаки
бажарадиган аҳкомлар мажмуидан иборат таълимот деб эмас, балки уни маънавий
баркамол қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган йўналиши сифатида қаралган,
уларда инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати улуғланган. Жумладан, нақшбандия –
мужаддидия тариқати инсонларни илмли, ахлоқли, одобли, меҳр-мурувватли
бўлишга, ҳалол яшаш ва меҳнат қилишга ундайди. Нақшбандия – мужаддидия
тариқатининг марказида инсон, унинг ҳаёт тарзи, ғоявий етуклиги ва ахлоқий
поклиги туради.
Ушбу тариқат ўзидан олдинги тариқатлардан бевосита ҳаётга яқинлиги
билан ажралиб туради. Нақшбандия-мужаддидия тариқати тасаввуфдаги илгари
амалда бўлган қаттиқ қоидаларни бир қадар юмшатди, мўътадиллаштирди,
кундалик турмушга мослаштирди. Бу эса нақшбандия-мужаддидиянинг кенг аҳоли
қатламлари ичига кириб боришини таъминлади, Ўрта Осиё, Ўрта ва Яқин Шарқ
халқларининг ижтимоий-сиёсий, маънавий-маданий ҳаётида муҳим ўрин эгаллади.
XVIII-XIX асрларда нақшбандия – мужаддидия тариқати ислом оламининг
кўпгина соҳаларида ўзининг гуллаган даврини бошдан кечирди. Нақшбандия-
мужаддидия олимлари нафақат Ҳиндистон, балки усмонийлар империясининг
Қоҳира, Дамашқ ва Истанбул каби илмий зиё марказларида ўрнашиб олиб,
Ҳарамайнда ҳам кучли нуфузга эга бўлганлар. Бобурийлар империясида
мужаддидия 1740 йилга қадар сиёсатга аралашиб келиб, диний ғоя етакчилари
бўлганлар. 1750 йилдан сўнг Ҳиндистондан ташқаридаги нақшбандийлар бошқа
тариқат аъзолари билан яқин алоқаларни ўрнатганлар.
Нақшбандия – мужаддидиянинг усмонийлар ерида тарқалиши тариқат
аъзоларининг икки томонлама ҳаракати туфайли амалга ошган. Биринчиси, суфий
ва зоҳидларнинг усмонийлар империясида тизимли тартибда такяхоналар қуриши,
иккинчиси, мужаддидия тариқатчиларининг фаолияти.
1681 йилда Шариф Муҳаммад Мурод (ваф.1719 й.) иштирокида Туркиянинг
пойтахти Истанбулга мужаддидиянинг кириб келиши биланоқ Султон Маҳмуд II
(1808-1839) каби буюк раҳбарга эга бўлди. У суннийлик таълимоти тарафдори
бўлганлиги боис бектошия тариқати ва яничарлар жамоаси таъсирини чеклашга
қаратилган сиёсат олиб борди. Бундай ҳолатга Султон Маҳмуд II нинг замондошлари
унга “XIII аср тикловчиси” дея ном бердилар. Дамашқда бундай унвонга “холидия”
тариқатининг асосчиси шайх Холид (1776-1827) сазовор бўлган эди. Холидиянинг
кўп йўналишлари кейинчалик мужаддидия деб ном олган [5. С. 276].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 1 (2021) / ISSN 2181-1415
49
Нақшбандия-муджаддидия яна хатмия, санусия ва саммония каби Африка
тариқатлари билан алоқалар ўрнатган [6. P. 275] ҳамда ушбу тариқат вакиллари
яссавия, хилватия, қодирия тариқатларига ҳам ўз таъсирини кўрсатган.
Нақшбандия-мужаддидия шайхларидан яна бири ҳиндистонлик Халифа
Муҳаммад Сиддиқ бўлиб, сулукка раҳбарлик қилишда, тариқатни ривожлантириш
ва ёйишда ноанъанавий усулни қўллаган. Бу услуб кўпчиликка маъқул келганини
сулук тарафдорларининг сони кескин кўпайиб кетганидан ҳам билиш мумкин.
Бироқ бундай ҳолат билан келиша олмаган ёки уни ўзига сингдира олмаганлар ҳам
кўплаб учраб турган. Айниқса, бошқа сулук соҳиблари, шайхлар, эшонлар орасида
Халифа Муҳаммад Сиддиқ йўлини хушламайдиганлар кўп бўлган.
Аллома Жумақули Хумулийнинг “Тарих-и Хумулий” асаридан олинган
қуйидаги парча мазкур фикрга ёрқин далил бўла олади: “Бу жаннатнишин мажлис
диний илмларнинг музокараларисиз ўтмас эди. Бир куни акобирлардан бири савол
бердики: “Пирларимиз суҳбатида бирон дарснинг музокараси ёки китоб ўқиш урф
бўлмаган эди. Сиз бу йўлни ихтиро қилдингиз ва ўз шайхларингизга хилоф равишда
тариқатда муҳдаса (янгилик) амрига журъат қилдингиз”. Шунда айтдиларки: “Бу
ишда бир сир бор эди. Уни изҳор қилиш маслаҳат берилмасди, лекин бизга туҳмат
қилганингиз учун ночор, маломатни даф қилиш учун изҳор этамиз. Ҳиндистон
вилоятида бир шайх бўлиб, у Расулуллоҳ(с.а.в.)нинг руҳи билан мулоқот қила
оларди. Бизнинг ҳазратимиз (яъни Мусохон Даҳбидий) билан ул азиз ораларида
тариқат ақди воқе бўлиб эди. Бир кун пиримизга бош эгиб, синиқлик билан илтимос
қилдимки, менга шафоат қилиниши ёки қилинмаслиги борасида ул бузрукка
топшириқ берсангиз, бу осий ҳақида ул Ҳазрат(с.а.в.)нинг жавобларини олиб
берсалар. Ҳазрати Эшон ниёзманднинг илтимосини ул бузрукка етказибдилар ва у
кишининг покиза хотирларига менинг илтимосим мақбул бўлибди. Ўз аҳдларига
вафо қилиб, бу ҳақир борасида бандалик арзини айтиб, ҳазрати Эшонга дебдики:
“Ўтган кеча ўша муридингиз арзини Расули акрам(с.а.в.)га етказдим. Ул нубувват
осмонининг қуёши башорати тамом билан айтдиларки, “Сиддиқ мақбуллардандир.
Бироқ илми йўқ, омийдур. Агар илми бўлганда, солиҳи комил бўларди. Шаръий
илмларни доимий равишда ўрганмоғи лозим”. Дарҳақиқат, ўша пайтда диний
илмлардан бебаҳра эдим. Ўша кундан бошлаб, уламолар суҳбатини ўзимга лозим
топдим ва илмнинг натижаси ва баракотини ўз ҳолимга яраша топиб турибман.
Уламолар суҳбатининг фойдаси, Пайғамбар (с.а.в.) ҳадисларини тинглаш гўё менга
манзил томон учишда икки қанотдай жавлон қилишимнинг боиси бўлди” [7. Б. 66].
Бу ҳолатнинг яна бошқа жиҳати ҳам бор. Нақшбандия тариқатига оид
маҳаллий сулуклар (Ҳиндистон, Қашқар минтақаларидан тортиб то Болқон ва
шимолий Африкагача) ўзларининг мамлакатларида сиёсий ва иқтисодий
барқарорлик ва осойишталик ўрнатиш, қабилалар ўртасида тинчлик ва тотувликка
фақат шариат аҳкомларининг мустаҳкамлиги орқали эришиш мумкин деган
хулосага келдилар. Айнан шу боис, улар шариат аҳкомларини мустаҳкамлаш
мақсадида сиёсий жараёнларга аралашишни лозим, деб топдилар. Бундай сиёсий
фаолликни баъзи шайхлар анъанавий услубда, яъни сиёсий арбоблар билан махсус
суҳбатлар ва танбеҳ мажлислари (амри маъруф шаклида) уюштирган бўлсалар,
бошқалари эса – XVII асрда Қашқарда қоратоғли ва оқтоғли нақшбандия шайхлари
сингари тахтни эгаллашга интилганлар.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 1 (2021) / ISSN 2181-1415
50
Халифа Муҳаммад Сиддиқ амалда кўп жиҳатдан устозининг изидан борди: у
ҳам амир Шоҳмурод Маъсум билан алоқани узмади, балки унинг Бухоро амирлиги
ҳудудидаги тарафкаш оқимларга қарши муносабатларини ҳимоя қилди.
Халифа Муҳаммад Сиддиқ ўз фаолияти давомида Мусохон Даҳбидийнинг
назарий кўрсатмаларини нафақат ижро этган, балки уларни ўзининг рационал
ғоялари билан бойитиб, ривожлантириб борган. Тариқат маросимларининг муайян
доирада қотиб қолмаслигини, балки замон ва макон тақозосидан келиб чиқиб,
соликлар эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда янгиликлар қилиниши мумкинлигини
яна бир карра исботлади.
Халифа Муҳаммад Сиддиқ нақшбандия – мужаддидия маросимларини Аҳмад
Сирҳиндийдан аввалги давр намояндаларининг фикрлари билан бойитди, яъни
уларни уйғунлаштириб, тариқат амалиёти ва таълимотини шариат илмлари билан
боғлашга ҳаракат қилди. Бироқ бу усулни Халифа Муҳаммад Сиддиқнинг ўзи
таъкидлаганидек, у ихтиро этган эмас, балки нақшбандия сулукининг йирик
намояндалари, жумладан, Махдуми Аъзам ҳам қўллаган.
Нақшбандия шайхларининг сиёсий ҳаётга аралашуви ва ҳукмрон доираларга
таъсир ўтказишга интилишлари аввалги асрларда ҳам кузатилган. Масалан, буни
Жўйбор шайхлари фаолиятида кўриш мумкин. Нақшбандия –мужаддидия тариқати
шайхларига кескин раддиялар билдирган муаллифлардан бири яссавия тариқати
[8. С. 37] вакили Шайх Худойдоддир [9. С. 92]. У Даҳбидий билан деярли бир вақтда
яшаган бўлса, иккинчидан, мужаддидия ва яссавия пешволари орасидаги баҳс-
мунозараларда “Яссавияга оид кўплаб асарлар муаллифи сифатида энг етакчи
ўринлардан бирини эгаллаган”. У “Бўстон ал-муҳиббин”, “Писанд-и зикр-и жаҳр”,
“Баҳр ал-улум” каби кўплаб асарлар муаллифидир ва бу асарларда, ўз навбатида,
ўзига замондош нақшбандия – мужаддидия шайхлари фаолияти кескин танқид
остига олинади.
Шайх Худойдод яссавия тариқатидаги муридларнинг мужаддидия шайхларига
ўтиб кетишларига қаттиқ норозилик билдириб, тариқатдошларини шундай
огоҳлантиради: “Уларнинг суҳбатларини (тарк қилинглар), парҳез қилинглар ва
уларнинг суҳбати заҳри қотил, аниқ ботилдир”. Бу ўринда тариқатлараро кечган
мунозаралар ва айбловларда масаланинг яна бир томони муридлар ва мухлислар
учун ўзаро кураш майдони бўлганини ҳам эътиборда тутиш лозим.
Шайх Худойдоднинг асосий норозилиги, нақшбандия – мужаддидия
таълимотига қарши эмас, балки ушбу тариқат вакиллари томонидан зикри
жаҳрнинг инкор этилганини восита қилиб олиш билан ҳукмрон доираларни ўз
таъсири доирасига туширишга муваффақ бўлган ўзига замондош мужаддидий
шайхларнинг сиёсий ҳаётга аралашувларига қарши қаратилгандир.
Умуман олганда, тариқатларда муридлар учун олиб борилган курашлар
анчадан бери давом этиб келаётган анъана бўлиб, илгари хожагон-нақшбандия ва
яссавия тариқатлари ўртасида кечган бўлса, кейинги асрларда нақшбандия –
мужаддидия ва яссавия тариқатлари орасидаги ўзаро “кураш” кўринишида кечди
[7. Б. 82].
Тасаввуф шайхларининг асосий диний маросимларидан бири – айнан зикр
тушиш бўлиб, унда зикр асосан дил, фикр, туйғуни Аллоҳга йўналтириб, Аллоҳ
билан илоҳий ришта боғлаш, Унинг исмларини маълум маънода бир сўз билан
айтганда зикр этиш асосида Аллоҳнинг чексиз қудрат ва унинг гўзаллигини идрок
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 1 (2021) / ISSN 2181-1415
51
этиш ҳисобланади. Шунингдек, зикр – сўзлаш, баён қилиш, хотирлаш, ёд айлаш,
хотирадагини унутмаслик маъноларни ҳам англатади.
Шу билан бирга, зикр қилиш энг аввало овоз чиқариб “Зикр ал-Жаҳрий” ҳамда
унга қарама-қарши, яъни овозсиз “Зикр ал-Ҳафий” турлардан иборат.
Бундан ташқари, яна бир муҳим жаҳрий зикр ҳам мавжудки у асосан Ўрта
Осиёда кенг тарқалган бири бўлиб, бунда бир гуруҳ суфийлар даставвал давра
қуриб ўтириши белгиланган бўлиб, унда бир шахс муайян ибораларни маълум
оҳангда мукаммал ўқийди, унга айрим зарурий санъат асбоблари жўр бўлиб; аста-
секин мазкур оҳангга кишилар ўрнидан туриб, ўзига хос ҳаракатлар қила
бошлайдилар. Ушбу зикр этиш вақтида такрорланган сўзлар ва иборалар айниқса
мусиқа ва рақс натижасида зикр тушаётган суфий асосан ўзлигини унутади,
Аллоҳдан бошқа ҳеч ким ва ҳеч нарсани ёдига эсламайди ҳамда келтирмайди. Зеро,
суфийлар учун зикр тушишдан асосий кўзланган мақсад, Аллоҳга яқинлашишдан
иборат. Айтиш жоизки, изоҳ берилган зикр кейинчалик мавлуд ва бошқа диний
маросимларнинг таркибий қисмига айланди [10. Б. 94].
Юқорида айтиб ўтилганидек, жаҳрий зикр асосан Ўрта Осиё тариқатлари
орасида кенг тарқалган ҳисобланиб, мазкур тариқатлар жумласига хилватийлик,
қодирийлик, мавлавийлик ва яссавийлик тариқатларини мисол келтиришимиз
мумкин.
Хилватийлик тариқати асосчиси, Сирожиддин Умар Хилватий (ваф. 800/1397
й.) бўлиб, тариқат Миср ва Туркияда кенг тарқалган. Тариқат жаҳрий зикрга
асосланган. Хилватийлик тариқати вакиллари зикр тушиш маросимларида Зикри
давронга амал қилишган.
Қодирийлик тариқати асосчиси Абдулқодир Жийлоний (1077 – 1166) бўлиб,
тариқат Ироқ, Покистон, Марказий Осиёда, жумладан, Фарғона водийсида кенг
тарқалган. Қодирийлик тасаввуфий таълимотида саховат, ризо, сабр, ишорат,
ғурбат, саёҳат, фақр, жунли либос кийиш мақомлари бор. Тариқатнинг зикр
тартиби “Зикри даврон” бўлиб, алоҳида тарзда, зикри хафий ва умумий тарзда эса
зикри жаҳрий тарзида зикр тушилган.
Мавлавийлик тариқати асосчиси Жалолиддин Румий (ваф. 672/1273) бўлиб,
тариқат Эрон, Туркияда кенг тарқалган. Тариқат “ишқ”, “жазба, “самоъ” ва “сафо”га
асосланган. Унинг вакиллари зикр тушиш вақтида зикри жаҳрий ва зикри давронга
амал қилинган.
Яссавия тариқатида жаҳрий зикр ижро этилади. Зикр чоғида дарвишнинг
томоғидан арранинг саси каби овоз чиққани учун яссавия зикрига “Зикри арра”,
“Зикри миншори” дейилади. Бу зикр қуйидагича ижро этилади: Дарвиш икки
қўлини тиззасини устига қўйиб нафасини қорнига чиқариб “ҳа” деб, яна қорни
томонидан нафас олиб бош, бел, елка қимирламаган ҳолда “ҳайй” дейди ва зикр шу
тарзда давом этади.
Зикри хуфия – Аллоҳ исмларини овоз чиқармасдан такрорлаш, яширин зикр.
Хожагон – нақшбандия тариқати суфийлари буни кўнгил (ботин) зикри деганлар.
Шу боис мазкур тариқат асосчиси Нақшбанд хилватнишинликни рақсу ҳамда
самога асосланган жаҳрия зикрини ҳам риёга алоқадор дея рад этган.
Шунингдек, таъкидланган ушбу хавф-хатар ботинда ўрнашиб қолмаслиги
учун, яъни дунё меҳри дилни банд этмаслиги учун инсон ўзини мукаммал тарзда
кузатиши ҳамда нафас олиш ва унинг йўли асосида уни бўшатиб туриши керак, деб
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 1 (2021) / ISSN 2181-1415
52
таъкидлади. Ана шу жиҳат орқали эса ирода ҳамда ихтиёр қайси томонда мавжуд
бўлиши ошкор бўлади. Шахс қай даражада ботиний жиҳатга сафар қилсагина, у
ўзини ўзи англаб боради, чунки ўзингга кетиш ҳамда ўзидан кетишлик бу бир сўз
билан айтганда ўзингга қараб бориш ҳисобланади.Ўзликни тарк этиш эса ўз
навбатида ўзини танимоқдир.
Ҳазрат Нақшбанд таъкидлаган “вуқуфу замон” (айни пайтда бир оз тўхтаб,
ўзликни текшириш), “вуқуфи ададий” (бу эса айнан зикр ҳисобини аниқлаш учун
тўхтатиш) ҳамда “вуқуфи қалбий” ( асосан қалб аҳволини билиш учун тўхтлиш)
тамойиллари ҳам яширин зикрни мустаҳкамлаш ва кузатиб, натижасини билиш
учун амал қилган. Бироқ бу жиҳат орқали шу нарса маълум бўладики, Нақшбандий
кўпроқ зикрга катта эътибор қаратиш лозимлигини уқтиради.
Шундай қилиб, биз юқорида айтиб ўтганимиздек, зикр тушишнинг икки хил
тури мавжуд бўлиб, Баҳоуддин Нақшбанд ва Аҳмад Сирҳиндий каби тасаввуф
алломалари асосан зикри хафийни ёқлаб, зикри жаҳрийга қарши чиққанлар.
Мужаддидий шайх Мусохон Даҳбидий ўз асарларида зикрнинг моҳияти ва
кайфиятини баён қилгач, унинг бир неча шартларини ҳам кўрсатиб ўтади. Улар:
1. Ножинс (нопок ёки имони мустаҳкам бўлмаган) шахслар суҳбатидан
сақланиш;
2.
таҳоратли бўлмоқ;
3.
“ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини дилдан айтиш;
4.
“ла илаҳа иллалоҳ” калимасини доимий айтиш. Яъни бошқа ишлар билан
машғулликда ҳам зикрни ташлаб қўймаслик;
5.
зикрни махфий қилиш. Ҳатто зокирнинг ёнида турган киши ҳам у нима
билан машғул эканини билмаслиги лозим;
6.
истеъмол қилаётган луқманинг ҳалол бўлиши.
Юқоридаги шартларни бажаргач, солик “фано” (йўқлик) мақомига эришади.
Даҳбидий фанони уч қисмдан иборат деб кўрсатади ва улар соликларнинг
даражасига қараб содир бўлишини айтади: “Эй, садоқатли толиб билгинки, фано
уч
қисмдан иборатдир: биринчиси – башарий вужуд фаноси. Бу тариқат мубтадий
(бошловчи)ларнинг ниҳоясидир. Иккинчиси – солик нафсининг фаноси. Бу тариқат
мутавассит (ўрта даражали)ларининг ниҳоясидир. Учинчи – солик васфининг
фаноси. Бу тариқат мунтаҳий (якунловчи)ларининг ниҳоясидир” [7. Б.117].
Даҳбидий ўз асарларида зикрнинг турлари, шартлари ва моҳиятини талқин
қилиш билан бирга ўзидан аввал ўтган тасаввуф намояндаларининг бу борадаги
фикрларини қиёсий таҳлилига ҳам алоҳида эътибор қаратади.
Нақшбандия – мужаддидия сулуки томонидан зикри хафийнинг кенг тарғиб
қилиниши ва жаҳрий зикрнинг инкор этилиши ҳудуддаги яссавия ва кубравия
вакиллари томонидан ҳам норозиликка сабаб бўлди. Бошқача қилиб айтганда, XVIII
асрга келиб Ўрта Осиёдаги тариқатлар орасида мафкуравий кураш авж олди. Бу,
асосан, иккита кенг тарқалган тариқат: Мужаддидий шайх Мусохон Даҳбидийдан
кейинги биринчи авлод нақшбандия – мужаддидия вакиллари ва яссавия вакиллари
орасида кечди. Маълумки, зикр масаласи Бухоро амирлигида нақшбандия –
мужаддидия пирларига қўл берган Шоҳмурод Маъсум даврига келиб, давлат сиёсати
даражасига кўтарилади ва амалиётда жаҳрий зикрни қўлловчи тариқатлар таъқиб
остига олинади [5. С. 296]. Амир Шоҳмурод томонидан бундай диний ислоҳот
ўтказилиши суфийлик тариқатида юз берган бўлинишларга барҳам бериб,
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 1 (2021) / ISSN 2181-1415
53
амирликни сиёсий жиҳатдан мустаҳкамлашга ҳаракат қилганидан далолат беради.
Лекин Шоҳмуроднинг яссавия тариқати амалларини шариатга зид ҳисоблаб, унга
қарши кескин курашишига қарамай, тариқатларда амалиётда зикри жаҳрни қўллаш
ва уни шаръий асослашга интилиши кучли бўлган. Амир Ҳайдар даврига келиб эса
жаҳрий зикрнинг шариатга мувофиқлигини исботловчи далил-ҳужжатлар
(фатволар) бирмунча кенгайиб, улар тўплам ҳолига келтирилган [11. С. 237].
Бухоро амирлигида жаҳрийларга қарши курашни мужаддидия тарафдорлари
олиб борган эди. Мужаддидийлар асосан жаҳрийларнинг баъзи бир одатларига
қоришиб кетган ноисломий деб топилган урфларга қарши йўналтирилган. Бухоро
амирлигидаги “ҳамма исломга зид бўлган одатларга чек қўйилсин” деган шиор
мужаддидия тарафдорлари томонидан ўз таъсир кучини ягоналаштириш ва
хонликдаги бошқа тариқатларни сиқиб чиқариш мақсадида фойдаланилди. Айни
шу пайтда мужаддидийлар жаҳрийларга қаршиликларини янада кучайтириб, улар
тарғиб қилаётган “тасаввуф йўлини” ёлғонга чиқаришди. Мужаддидия шайхлари
томонидан уларга қарши йўналтирилган айбловлар, энг аввало, жаҳрийларнинг
маросим амалиётига тааллуқли бўлиб, шайхларнинг фикрига кўра бу маросимлар
ислом шариатига зиддир. Бу борадаги баҳслар ақидавий масаладан сиёсий масалага
тус олиб, жаҳрийлик тариқатининг баъзи шайхларининг Бухородан чиқарилиб
юборилишига олиб келди. Мужаддидия тарафдорлари бу муаммога юқори
лавозимдаги
сиёсатчиларни
жалб
этишган.
Мужаддидия
тарафдорлари
фойдаланган усуллар ҳақида ўша даврда яшаб ўтган бир яссавий муаллифи
қуйидагича ёзган:
“Иш шу даражагача борган эдики, бизга ҳасад қилувчилар шариатга зид бўлган
ишларни бизнинг бўйнимизга осиб қўйдилар. Ўз ишларидан уялиш ўрнига бизга
қарши қаратилган айбловларни ҳукумат олдига олиб чиқдилар. Бундай ёлғончи
инсонлар олдин ҳам бўлган, ҳозир ҳам бор ва улар ўзларини уялмасдан суфийман деб
атайдилар. Лекин улар шу йўлда юрувчи яхши инсонларни ҳақорат қилмоқдалар, ўз
ишларидан уялмай жиноят қилишгача бориб суфийларнинг номига доғ ҳам
туширмоқдалар. Агар улар бу ишларни ўзлари бажара олмасалар, султонларга
мурожаат қилиб ўз мақсадларига ёвуз йўл билан етмоқдалар. Шубҳасиз бундай
инсонлар шариатдан аллақачон четга чиқиб бўлганлар” [12. С. 352].
Мужаддидийларнинг жаҳрийларга бўлган душманлик муносабати ҳақида
жаҳрийлик тариқати муаллифлари ўз асарларида “бу икки тариқатнинг илдизи бир
жойга бориб тақалади ва ибодат амалларининг бир-биридан ажралиб туриши бу
“Аллоҳга етишга бўлган йўл”ларнинг турли бўлишидир” деб маълумот берадилар.
Лекин шу билан биргаликда улар мужаддидия ибодат амалларида бир қанча
хатоликлар борлигини таъкидлаб ўтадилар. Жаҳрийлар уларни шариатдан
четлашган “адашганлар” ва уларнинг зикрининг икки турини ҳам (ташқи ва ички)
ноқонуний деганлар.
Шунингдек, бу борада мужаддидия тариқати асосчиси Аҳмад Сирҳиндийга
қарши қаратилган айбловлар эътиборга лойиқдир. Улар Сирҳиндий “зикри
жаҳрий”ни бидъат деб атаганини қатъий рад этганлар. Баҳснинг яна бир мавзуси –
мужаддидия тариқати шайхларининг ҳукмдорлар ва юқори лавозимдаги
амалдорлар билан муносабати (алоқаси) эди. Тасаввуф таълимотига биноан
тариқат тарафдорлари сиёсатга аралашишлари қатъиян ман этилар эди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 1 (2021) / ISSN 2181-1415
54
Хулоса қилиб айтганда, юқорида келтириб ўтилган маълумотлардан шуни
тушуниш мумкинки, тариқат аъзоларининг ибодат маросимлари ва ўз тариқат
аъзоларининг бошқа тариқат таъсири доирасига кириб қолмаслигини олдини
олишдаги жонбозликлари табиий ҳол албатта.
Шунингдек, тасаввуф тариқатларининг асосий диний маросимларидан бири
бўлган “зикр тушиш” маросими ҳам, ҳар бир тариқатда ўзига хос бўлган, булар
жумласига хилватийлик, қодирийлик, мавлавийлик ва яссавийлик тариқатларини
олайлик, бу тариқатларда зикр тушиш жаҳрий бўлиб, бунда ҳам ҳар бир
тариқатнинг зикри тушиш жараёнида фарқлар кўзга ташланади, гарчи уларнинг
барчаси “жаҳрий зикр”га асосланган ҳолда зикр тушсаларда, уни бажариш
жараёнидаги бир-бирига ўхшамаган жиҳатлари кўп.
Шу билан бирга тариқат шайхлари нафақат тариқат доирасини
шакллантириш ва ривожлантиришда, балки давр ижтимоий-сиёсий жараёнларида
ҳам ўзига хос ўрин тутганлари манбалар асосида тасдиқланганлигига гувоҳ
бўламиз. Шу билан бирга илмий изланишларимиз жараёнида нақшбандия –
мужаддидия тариқатининг ривожланишида турли даврларда ҳукмронлик қилган
ҳукмдорларининг ҳам ҳиссаси катта бўлганлигини кўришимиз мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Анне-Мари Шиммель. Мир исламского мистицизма. – Москва: Алейта-
Энигма, 2000. – 414 с.
2. Маҳмуд Асъад Жўшон. Тасаввуф ва нафс тарбияси. – Тошкент: Чўлпон, 1998.
– 88 б.
3. Мактубот Имом Раббони. Икки томлик. 1-том /P.Tура таҳрири остида. –
Истанбул:Yasin Yayinevi, 2006. – 396 б.
4. Юлдашходжаев Х. Тариқатчиликнинг замонавий кўринишлари.–Тошкент:
ТИУ, 2010. – 80 б.
5. Анке фон Кюгельген. Расцвет Нақшбандия-Мужадидия в средней
Трансоксании с XVIII – до начала XIX в.в.: опыт детективного расследования.
/Суфизм в Центральной Азии (зарубежные исследования). Санкт-Петербург:
Филологический факультет СПбГУ, 2001. – 394 с.
6. David V.D. Cheminement et situation actuelle d'un ordre mystique musulman,
(eds. A. Popovic , M. Gaborieau, T. Zarcone). – Istanbul: Editions Isis,. 1990. – 750 p.
7. Юлдашходжаев Х. Мусохон Даҳбидийнинг нақшбандия-мужаддидия
тариқати ривожида тутган ўрни (XVIII аср): Тарих. фан. номз. ... дисс. –Тошкент,
2008. – 127 б.
8. Девин Д.В. Яссавия // Ислам на территории бывшей Российской империи.
Энциклопедический словарь / Отв.ред. С.М. Прозоров. – Москва: Восточная
литература, 2003. – Вып. 4. – 160 с.
9. Бабаджанов Б. Худайдад // Ислам на территории бывшей Российской
империи. Энциклопедический словарь / Отв.ред. С.М. Прозоров. – Москва: Восточная
литература, 2003. – Вып. 4. – 160 с.
10. Зикр // Ислом. Энциклопедия /З.Ҳусниддинов таҳрири остида. – Тошкент:
Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2004. – 396 б.
11. Каталог суфийских произведений XVIII-XX вв. из собрании Института
Востоковедения им. Абу Райхан ал-Бируни Академии Наук Республики Узбекистан
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 1 (2021) / ISSN 2181-1415
55
/Составители: Б.Бабаджанов, С.Гулямов и др. Издатель: Ю.Пауль. – Stuttgart: Franz
Steiner Verlag, 2002. – 237 с.
12. Бабаджанов Б. Возрождение деятельности суфийских братств в
Узбекистане // Суфизм в Центральной Азии (зарубежные исследования). Сборник
статей памяти Фритца Майера (1912-1998) /Составитель и отв. редактор
Хисматуллин А.А. – СПб., 2001. – 393 с.
