Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Interpretation of the emergence, functions and ideological threat
of mass culture
Feruza MADRAKHIMOVA
1
Tashkent State Pedagogical University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received February 2021
Received in revised form
20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online
5 April 2021
In this article considered what appeared the mass culture and
from what consists her true purposes and negative influence of
the threat under mask of the «mass culture» in development to
public national culture.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
popular culture, ideological
threat, globalization, youth,
spirituality.
Оммавий маданиятнинг пайдо бўлиши, функциялари ва
мафкуравий таҳдид сифатидаги талқини
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
оммавий маданият,
мафкуравий таҳдид,
глобаллашув, ёшлар,
маънавият.
Мақолада оммавий маданият тушунчаси объектив
маънода ўрганилган. Шунингдек унинг мафкуравий таҳдид
сифатида намоён бўлиб, ёшлар онгига салбий таъсирлари
очиб берилган.
Интерпретация возникновения, функций и идеологической
угрозы массовой культуры
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
массовая культура,
идеологическая угроза,
глобализация, молодежь,
духовность.
В этой статье показано возникновение массовой
культуры и некоторые точки зрения о ее формировании и
отрицательные влияния угрозы под маской «массовой
культуры» в развитии общественной национальной
культуры.
1
Doctor of Philosophy, Tashkent State Pedagogical University, Tashkent, Uzbekistan
e-mail: fmr88@mail.ru
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415
106
Оммавий маданият пайдо бўлиш даврида унинг асосий мақсади шахсни ишлаб
чиқарувчи ёки маълум бир ғоя муаллифига айлантириш эмас, балки тайёр
маҳсулотларни истеъмолчисига қилиб ташлашдир. Шахс фақат ҳаётда оддийгина
истеъмолчи сифатида намоён бўлса, у фақат бир оқим бўйича сузаверади ва улар
миллий менталитет, миллийлик, ўзлик деган нарсалардан узоқлашади. Оммавий
маданиятнинг асосий функцияси (вазифаси) оммавий маданият ўз таъсир доирасига
яширган мақсадини тарқатиш яъни оммалаштиридан (бу миллат тараққиёти учун
салбий мақсад ёки ижобий мақсадлар бўлиши мумкин) иборат бўлган.
Оммавий маданиятнинг айрим йўналишлари жамиятдаги ишлаб чиқариш
соҳасида хукмронлик қилган молиявий жараёнларни бадиий маданият соҳасига
кўчиши билан боғлиқ. Бунда кўпгина ижодий ташкилотлар, банк ва саноат
ташкилотлари билан узвий боғлиқ бўлгани учун, уларни (кино, дизайн, ТВ бўлиши
мумкин) тижорат, кўнгилочар дастурларига чиқарилиши олдиндан белгилаб
қўйилади. Ушбу маҳсулотни истеъмол қилиш – бу оммавий истеъмол қилишдир,
чунки ушбу маданиятни истеъмол қилувчи аудитория – бу катта заллар,
стадионларнинг оммавий аудиториясидир, телевизион киноэкранларнинг миллион
томошабинларидир. Ижтимоий нуқтаи назардан оммавий маданият “ўрта қатлам”
номини олган янги жамият қатламини шакллантиради. Унинг маданият соҳасидаги
шаклланиш жараёни француз файласуфи ва жамиятшуноси Э. Маренанинг “Давр
руҳияти” (1962й) китобида аниқ ёритилган. “Ўрта синф” тушунчаси Ғарб маданиятида
ва фалсафасида асосий бўлиб қолди. Бу “ўрта синф” индустриал жамиятнинг ҳаётида
асосий моҳиятга айланади. Айнан у оммавий маданиятнинг шунчалик машҳур
бўлишига имкон берди[1].
Шу ўринда оммавий маданиятнинг пайдо бўлишига оид сабабларни
келтиришимиз мумкин, улар қуйидагилар:
а) Гутенберг босма дастгоҳи ихтиро қилиниши. Бунинг натижасида ҳар қандай
ҳажмдаги китобни тайёрлаш муаммоси ҳал этилди. Ушбу холат китобларни чоп этиш
жараёнини бир неча бор тезлаштирди, китоб баҳосини ва иш рентабеллигини
иқтисодий жиҳатдан мақбул даражага келтирди. Натижада оммавий маданиятнинг
манбалари кенгайди яъни Европа адабиётида ХVII-ХVIII асрларда пайдо бўлган
саргузаштли, детектив, авантюра романларининг пайдо бўла бошлади. Улар улкан
тиражлар ҳисобига китобхонлар аудиториясини кенгайтирдилар. Бу ерда мисол
сифатида икки ёзувчининг ижодини келтирадилар. Инглиз ёзувчиси Даниел Дефо
(1660-1731) – машхур «Робинзон Крузо» романининг муаллифи ва рус ёзувчиси
Матвей Камаров (1730-1812) – ХVIII-XIX асрларнинг машҳур бестселлер «Инглиз
милорди Георгнинг саргузаштлари ҳақида қисса» асари муаллифи. Ҳар иккала
ёзувчининг китоблари ҳам содда ва тушунарли тилда ёзилган.
б) Умуммажбурий саводхонликни жорий қилиниши. Оммавий маданиятнинг
пайдо бўлишига, 1870 йилда Буюк Британияда умуммажбурий саводхонлик ҳақидаги
қонун ҳам таъсир ўтказди деган фикрлар ҳам бор. У XIX асрнинг бадиий ижодини
ўзгартириш имконини берди яъни романларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бундан
ташқари илгари адабиёт имтиёзли табақа кишилари бойлиги бўлиб, ўрта асрлар
Европаси ишчи ва деҳқонлари, ўзларининг саводсизлиги сабаб ундан бебаҳра қолган
бўлсалар, энди шаҳарлик ҳар бир киши арзон брошюрани сотиб олиш имконига эга
бўлган[2].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415
107
в)
Индустриялаштириш
ва
урбанизация.
Фан-техника
тараққиёти
натижаларидан фойдаланиш саноат ишлаб чиқаришнинг гуркираб ривожланиши
учун шарт-шароит яратди. Натижада йирик корхоналарнинг яратилиши ва
ривожланиши кишиларнинг оммавий ишлаб чиқариш жамоаларига бирлашишини
ҳамда уларнинг чекланган ҳудудларда ихчам тарзда истиқомат қилишини талаб этди.
Бу эса урбанизация билан яъни шаҳарда ҳаёт кечириш билан боғлиқ ҳолат.
г) Оммавий коммуникация воситаларини пайдо бўлиши. Газеталар, журналлар,
радио ва телевидениенинг ихтиро қилиниши ва ривожланиши оммавий
маданиятнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ.
д) Истеъмол жамиятини янада кенгайиши. Оммавий маданиятнинг пайдо
бўлиши истеъмол маҳсулотларига талабнинг кўпайиши билан боғлиқ. Бунда
истеъмолчилар учун янги маҳсулотларни тез ва миқдор жиҳатдан кўпроқ тақдим
қилиш керак. Яъни индустрия ва урбанизациянинг ривожланиши натижасида энг кам
ҳаражатлар билан энг кўп товар массаси чиқаришга асос солинди.
е) Реклама ва тижоратни кенгайиши. Бирон бир неъматнинг юқори мақоми
реклама билан шакллантирилади, уни яратувчилар янги ахборот маконидан фаол
фойдалана бошлашади, бу эса оммавий маданиятнинг ҳамма жойда тижоратлашувига
олиб келади.
Оммавий маданият тузилиш жиҳатдан оммавий онг, оммавий ғоя, оммавий
тарғибот ва оммавий асарлар (маҳсулотлар)дан иборат.
Оммавий онг битта одамга тегишли бўлмаслиги ва айнан оммавий маданият
асосида тарқалиб шаклланиши билан хақиқий инсон онгидан фарқ қилади. У кўп
қиррали бўлиши мумкин, бироқ фаолиятсизлиги ва чекланганлиги билан ажралиб
туради. Шунинг учун ҳам у барча ривожланиш жараёнларини қамраб олмайди.
Умумий маънода оммавий маданиятнинг амалиётида, оммавий онг ўзига хос ифода
воситасига эга. Оммавий онгни бўйсундиришда оммавий маданият асосан реал
образларга эга эмас, балки сохта яратилаётган образларга (имидж) йўналтирилган
бўлади. Оммавий маданиятда формула (айнан у сохта яратилаётган образни моҳияти
ҳисобланади) – бу муҳимдир. Бунда асосан муайян бир жараённи, кўпроқ истеъмолга
йўналтирилган нарса-ҳодисани, ёки «санъаткор»ни ёхуд замон «қаҳрамони»ни
идеаллаштириш, уни илоҳийлаштириш назарда тутилади.
Оммавий маданиятнинг тузилиши яъни структуравий элементлари қаторда
оммавий ғоя ҳам мавжуд. Оммавий маданиятнинг илк ўринларда турувчи ғояси бу бўш
вақтни кўнгил очиш ва лаззатланиш билан ўтказиш ғояси ҳисобланади. Бунинг пайдо
бўлиш даврини мил. авв. V асрда Суқротнинг дўсти Аристип томонидан асос солинган
қадимги юнон мактабларидан бири киренаиклар мактаби билан боғлаш мумкин.
Ушбу мактаб асосчилари томонидан, айнан, хозирги мавзуимиз учун долзарб бўлган
гедонизм ғояси яратилган. Шу ерда табиий савол туғилади. Гедонистларнинг оммавий
маданиятга қандай алоқаси бор? Маълумки, «оммавий маданият» америкача яшаш ва
турмуш тарзига асосланган, у ўзини амалий фаолиятида ёки бошқача қилиб айтганда
амалиёт жараёнида гедонистик психологияга таянади. «Гедонизм» қадимги юнонча
сўз бўлиб, «завқланиш», «ҳузурланиш», «лаззатланиш», «роҳатланиш» каби
маъноларни англатади. Гедонизм қадимги Рим давлатида зодагонларнинг яшаш
тарзига ва уларнинг мафкурасига айланган. Гедонизм – инсоннинг бутун ҳаёт мазмуни
роҳатланишдан иборат, деган ақидани ўзида ифода этади. «Гедонизмга биноан
роҳатланишга
интилиш
инсоннинг
табиий
эҳтиёжи,
ҳаётининг
асосий
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415
108
ҳаракатлантирувчи
кучидир»[3]
деб
ҳисобланади.
Гедонистларнинг
таъкидлашларича, лаззат хисси инсоннинг барча ҳаракатларининг мақсади ва асоси
ҳисобланади. Гедонизм ғояларини кейинчалик эпикурияликлар ривожлантирдилар.
Кўриниб турибдики, оммавий маданиятнинг қадимий ғоялар манбаи мавжуд. Бу
айрим файласуфларнинг ХХ асрда техник воситаларгина «глобал маданият» «оммавий
маданият» турини келтириб чиқарди деган қарашларга қарши далил бўлди[4].
Албатта, оммавий маданият феноменининг методологик дунёқараш асослари тарихий
майдонга буржуазиянинг чиқиши вақтида жадал суръатда шаклланиб борган. Айнан
шу вақтдан бошлаб гедонистик кўнгил очадиган ҳолатлар оммавий маданиятда
асосийлардан бири ҳисобланиб қолди.
Оммавий ғоялар оммавий маданиятнинг ижтимоий тузилиши шаклларидан
бири бўлган оммавий асарлар билан бевосита боғлиқ ҳолда ўрганилади. Оммавий
маданият асарлари инсонни реал ҳаётдан узоқлаштириб, уни ҳаёлот оламига
етаклайди. Масалан, телесериалларнинг инсон ҳаётининг бир бўлагига айланиш
жараёнлари. Бунда сунъий яратилган образлар бирданига катта бойлик меросхўрига
айланади, ҳеч нимаси билан кўзга ташланмайдиган йигит кутилмаганда катта пул
ютуғини қўлга киритиб, эътиборли ҳомий ёрдамида кишини эсанкиратувчи
муваффақиятга эришади. Бунда сюжетлар кишини кундалик турмуш билан боғлиқ
муаммолардан чалғитиб, кишини ҳаёлот дунёсига олиб кетади. Шунингдек,
санъатнинг
натуралистик
асарларида
моддий
муҳит
бўрттирилиб,
шахс
шаклланишида ижтимоий омил ролига етарлича баҳо берилмайди. Натуралистик
мактаблар биринчи навбатда бадиий асарларда турмушни тасвирлашга, диққатни
инсон ҳаётининг физик тавсифларига қаратишга олиб келди, бироқ турмушнинг
ижтимоий асосларига кам эътибор қаратилди[5].
Оммавий маданият тузилишининг муҳим шаклларидан бири бу оммавий
тарғибот ҳисобланиб, бунинг асосида бадиий маданият ётади. Шуни айтиб ўтиш
жоизки, бугун бутун дунёда бадиий маданиятнинг дабдали асарлари (яъни оммабоп
рекламалар, кинолар, ўйинлар)ни яратиш учун шиддатли компаниялар олиб
бормоқда. Масалан, оммани ўзига жалб қилувчи кинофильмлар, интернет ўйинларни
яратилиши шулар жумласидандир. Бу эса реал ҳолатга ўхшамайдиган пардоз
қилинган хаёлий ҳаёт манзараларининг келиб чиқишига сабаб бўлади. Инсон ақлий
онги меъёрий чегарадан ўтиб, асосан ушбу позитивистик фикр «америкача орзулар»
номли мазмунни реаллаштиради. «Америкача орзу» — бу америка ривожи ҳақидаги
тасаввурлар мажмуидир ва ҳар бир инсон бахт ва омадга эриша олиш имкониятларига
эга. Америкача ҳаёт контекстидаги «америкача орзу» тушунчаси ўзгартирилди, турли
мазмунлар билан тўлдирилди ва расмий шиорга, «америкача ҳаёт тарзи»нинг
эквивалентига айланади.
Даврлар ўтиши билан оммавий маданиятни ижтимоий мазмун моҳияти ўзгара
борган. Мингйилликнинг бошланиш даврларида оммавий маданият урф-одат,
халқларни ўзига хос қадриятларини оммалаштирган бўлса, замонлар ўтиши билан бу
жараёнлар ўзгарган. Яъни, замонавий оммавий маданиятни (замонлар ўтиши билан
ўзгарган шакли) ижтимоий мазмун моҳияти кўра шуни қайд этиш мумкинки, у инсон
онгини реал ҳаётдан узоқлаштиради. Табиатда ва инсон жамиятида содир бўладиган
реал жараёнларни мистифициялаштиради. Онгда рационал бошланиш (ақлий
фикрлашдан)дан чекиниш содир бўлади. Оммавий маданиятнинг мақсади бўш вақтни
тўлдириш ва босимни тушириш, инсонда ва жамиятда рухий зўриқишни босиш эмас,
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415
109
балки томошабин, тингловчи, китобхонда истеъмолчилик онгини кучайтиришдир, бу
эса алоҳида типни шакллантиради – инсонда бу маданиятни пассив ва танқидсиз
ўзлаштиришга олиб келади. Буларнинг барчаси алдовга осон ишонадиган шахсларни
пайдо қилади.
Натижада юқоридаги замонавий оммавий маданиятнинг мазмун моҳиятини
ахлоқсизликларга ниқоб қилиб олиш қийинчилик туғдирмайди. Аниқроқ айтадиган
бўлсак, ушбу жараёнда замонавий оммавий маданиятнинг кўриниши ва мақсадлари
ниқоб сифатидаги “оммавий маданият” мафкуравий таҳдидига яқин бўлиб қолади.
Масалан, юқорида оммавий маданиятнинг мақсади бўш вақтни тўлдириш деб ўтдик,
демак, ниқобдаги “оммавий маданият” ушбу гапни ўзига асос қилиб, “бўш вақтни
тўлдириш учун” ҳар хил ахлоқсиз ҳодисаларни ўйлаб топиб, тарғиб қилаверади. Инсон
онгига салбий таъсир қилувчи ушбу таҳдидларни эса “оммавий маданият” ниқобида
олиб боради.
Шу ерда “оммавий маданият”нинг ниқоб сифатидаги кўринишига тўхталсак.
Оммавий онгни бўйсундиришда “оммавий маданият” ниқобидаги таҳдидларнинг
асосан реал образларга эга эмас, балки сохта яратилаётган образларга (имидж)
йўналтирилган. Оммавий маданиятда формула (айнан у сохта яратилаётган образни
моҳияти ҳисобланади) – бу муҳимдир. Бунда асосан муайян бир жараённи, кўпроқ
истеъмолга йўналтирилган нарса-ҳодисани, ёки “санъаткор”ни ёхуд замон
“қаҳрамони”ни идеаллаштириш, уни илоҳийлаштириш назарда тутилади.
Юқоридаги жараёнларни кўриб айтишимиз мумкинки, талафотлар инсон
қалбларида жавоб олади, чунки биз ҳамиша ва ҳар ерда хақиқий талафотлар содир
бўладиган беқарор дунёда яшаяпмиз. Иқтисодий ва экологик инқироз, муайян
жойлардаги урушлар, миллатчилик, қарама-қаршиликлар шароитларида ҳаётий
талафотлардан кафолат мавжуд эмас. Шундай қилиб, секин-асталик билан “талафот”,
“қўрқув” мавзуси айрим пайтларда билиб-билмай инсонларни қамраб олади. ХХ
асрнинг охирги ўн йиллигида талафот тасвири сифатида кино ва телеэкранларда
ҳаётнинг фожеали ҳодисалари ишлатиларди. Бу дастурларни айлантириш учун
шавқатсизлик, сенсация, авантюрлик муҳим ҳисобланади. Натижада талафотли
филмларда пишган инсон психикаси секин-аста реал ҳаётдаги ҳолатларга ҳиссиз
бўлиб қолади. Айниқса, болалар ва ёшлар орасида бу нарсанинг авж олиши кучаяди.
Ҳулоса ўрнида “оммавий маданият” ниқобидаги мафкуравий таҳдидларни
олдини олишга оид қуйидаги амалий таклиф-ҳулосаларни беришимиз мумкин:
биринчидан, жамият фаровонлиги, янгиланиш жараёнлари, ёшларнинг юксак
маънавиятли бўлишларига оид, шунингдек, уларнинг бир қанча салбий таъсирларни
ўзида мужассамлаштирган «оммавий маданият» ниқобидаги маънавий таҳдидлар
таъсирига осонликча тушиб қолмайдиган комил инсон бўлиб шаклланишларига оид
илмий-тадқиқот ишларини мунтазам олиб бориш, бу тадқиқотларда, ахлоқий-
тарбиянинг умумбашарий тамойиллари билан бирга миллий жиҳатларига ҳам
алоҳида эътибор бериш;
иккинчидан, инсонлар тафаккурида “оммавий маданият” таҳдидларини асл
мақсадлари нимага қаратилганлигини англаб етиш, инсонларнинг миллий ўзлигини
англаши, миллий маданияти намуналарига бефарқ бўлмаслиги ва маънавий онгини
шакллантирадиган
ижтимоий-маданий
омилларнинг
уйғун
таъсирини
ташкиллаштириш;
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 2 (2021) / ISSN 2181-1415
110
учинчидан,
инсонларда
миллий
маданиятга
хурмат,
шунингдек,
ватанпарварлик туйғусини шакллантириш ва уни шахс ҳаёт тарзига айлантириш,
шунингдек халқ миллий-маданиятига таъсир этувчи маънавий-мафкуравий
таҳдидларга қарши курашнинг ҳар бир шахс ижтимоий-маънавий, ҳаётий эҳтиёж
мазмунига айланиши;
тўртинчидан, ёшларда мустақил фикрни шакллантириш, даҳлдорлик
фазилатини кучайтириш, лоқайдлик ва бефарқлик туйғуларига йўл қўймаслик;
бешинчидан, “оммавий маданият” ниқобидаги таҳдидлар айнан нимага
қаратилганлигини ҳар томонлама англаб олиш ва уни кенг жамоатчиликка, айниқса
ёшларга етказиш;
олтинчидан, ўқув муассасаларида болаларни турли спорт тўгаракларига ва
бошқа илмий фаолият билан шуғулланувчи гуруҳларга жалб қилиш, шунингдек,
ёшларни миллий-маънавий меросимиз наъмуналари билан мунтазам равишда
таништириб бориш;
еттинчидан, мамлакатимизда амалга оширилаётган миллий ғоя тарғиботи ва
мафкуравий жараёнларнинг амалий ишлари ва ижобий натижаларини ёшларга
тушунтириш, ҳамда “оммавий маданият” ниқобидаги таҳдидларни олидини олишда
бундан фойдаланиш;
саккизинчидан, ёшларда “оммавий маданият” ниқобидаги таҳдидларга қарши
мафкуравий иммунитетни шакллантириш, шунингдек, уларда соғлом турмуш тарзи
тамойилларини қарор топтириш. Ёшларнинг четдан кириб келаётган зарарли
таъсирларни, яъни ахлоқсизликни “замонавий маданият” деб билишларига йўл
қўймаслик;
тўққизинчидан, ўзбек миллий маданиятини ривожлантириш жараёнида
миллий қадриятларини эъзозловчи, мустақиллик руҳияти сингган, юрт манфаати ва
миллат истиқболи йўлида қайғурадиган, ўз миллий маданияти ривожига салбий
таъсирини кўрсатадиган «оммавий маданият» ниқобидаги маънавий таҳдидлар
таъсирига осонликча тушиб қолмайдиган инсонни тарбиялашдан иборат.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Российская массовая культура конца ХХ века. Материалы круглого стола. 4
декабря
2001 г.
Санкт-Петербург.
СПб.: Санкт-Петербургское
философское
общество. 2001.
2.
Фишер К. Артур Шопенгауэр. — СПб.: Лань, 1999. — 608 с. — (Мир
культуры, истории и философии) — Электрон кутубхонадан олинган китоб. ISBN 5-
8114-0142-6
3.
Ортега-и-Гассет. Эстетика. Маданият фалсафаси, М., 1991. 224 бет
4.
З.Фрейд. «Психология масс и анализ человеческого „Я“» . 1921. Электрон
кутубхонадан олинган китоб.
5.
www.countries.ru/library/typology/mcult.htm
