Авторы

  • Алишер Эрназаров
    Независимый научный исследователь, кафедра педагогики и психологии, Самаркандский государственный университет, Самарканд, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss3/S-pp444-448

Ключевые слова:

содержание цель форма навыки технология формирование инструменты условия возможности образование и воспитание.

Аннотация

В этой статье рассматриваются многие вопросы, связанные с качеством обучения, их целью, задачами, содержанием, правильным выбором формы, метода, технологий и инструментов, мобилизацией учащихся на овладение учебными материалами для достижения этой цели


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Features of defining goals and objectives in training

Alisher ERNAZAROV

1


Samarkand State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received February 2021
Received in revised form
20 February 2021
Accepted 15 March 2021
Available online
15 April 2021

This article addresses many issues related to the quality of

training, their purpose, objectives, content, proper choice of
form, method, technology and tools, the mobilization of learners
to master the training materials to achieve this.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

content,
purpose,
form,
skills,
technology,
formation,
tools,
conditions,
opportunities,
education.

Ўқув машғулотларида мақсад ва вазифаларни аниқлашнинг
ўзига хос хусусиятлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

мазмун,
мақсад,
шакл,
кўникмалар,
технология,
шакллантириш,
воситалар,
шароит,
имкониятлар,
таълим-тарбия.

Ушбу мақолада ўқув машғулотларининг сифати,

уларнинг мақсадини, вазифаларини, мазмунини, шакл,
метод, технология ва воситаларини тўғри танлашга, бунга
ҳамкорликда эришиш учун ўқув материалларини эгаллашга
таълим олувчиларни сафарбар этишга кўп жиҳатдан боғлиқ
масалалар борасида сўз юритилган.

1

Independent scientific research, Samarkand State University, Samarkand, Uzbekistan.

E-mail: ern_alisher@mail.ru


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

445

Особенности определения целей и задач в обучении

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

содержание,
цель,
форма,
навыки,
технология,
формирование,
инструменты,
условия,
возможности,
образование и воспитание.

В этой статье рассматриваются многие вопросы,

связанные с качеством обучения, их целью, задачами,
содержанием, правильным выбором формы, метода,
технологий и инструментов, мобилизацией учащихся на
овладение учебными материалами для достижения этой
цели.


Ўқув машғулотлари таълим олувчиларда самарали меҳнат фаолиятини

амалга ошириш имкониятини таъминлаш мақсадида, уни ўқитиш ҳамда
тарбиялашга қаратилган мақсадли, таълим-тарбия масалаларини ҳал қилишнинг
амалий ва қулай шакли, педагог томонидан аниқ мақсад ва вазифаларни кўзлаб,
белгиланган вақт ичида таълим олувчиларга давлат таълим стандартлари, фан
дастури, дарслик, ўқув-услубий қўлланмалар, дидактик материаллар, ноанъанавий
педагогик усуллар, услублар, ўқитишнинг педагогик ва ахборот-коммуникация
технологиялари орқали амалга ошириладиган бир бутун жараён бўлиб, унинг
моҳияти инсон томонидан тўпланган тажриба, билим, малака ва кўникмаларни
ўсиб келаётган ёш авлодга беришдан иборат бўлиб, мақсади, мазмуни, усуллари,
тамойиллари, ташкилий шакллари ва таркибий қисмлари биргаликда намоён
бўлади.

Ўқув машғулотининг асосий мақсад ва вазифаларига қуйидагилар киради:

асосий эътиборни мақсад ва вазифаларни аниқлашга қаратиш, педагог ва таълим
олувчиларнинг самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш, илғор педагогик технология
ва улар асосида яратилган интерфаол усуллардан фойдаланиш, натижаларини
баҳолаш тизимини такомиллаштириш, унинг барча шаклларини янги техника ва
технология ютуқларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш ва амалга ошириш,
таълим олувчиларда мустақил фикрлаш, ижодий қобилият ҳамда касбий
маҳоратларини замон талаблари даражасида шакллантириш, ўқув машғулот-
ларини ноанъанавий ўқиш ва илмий-тадқиқот ишлари билан узвий ҳамда узлуксиз
алоқасини яратиш, касбий, иқтисодий, тафаккур этиш, маънавий қизиқишларни
уйғотиш, мустақил тарзда керакли маълумотларни йиғиш, муаммони аниқлаш,
ечимларини топиш, олинган билим, малака ва кўникмаларни танқидий таҳлил
этиш ва уларни янги вазифаларни ҳал этишда қўллаш, ташкилий, психологик-
педагогик, ўқув-услубий, ахборот, моддий-техник таъминотни ўз ичига олувчи ўқув
машғулотлари тизимини яратиш, керакли маълумотларни излаб топишнинг қулай
усул ва воситаларини аниқлаш, ахборот манбаларидан самарали фойдаланиш,
берилган топшириқнинг муҳим ечимини белгилаш, иш натижалари хулосасини
тайёрлаш ва қайта ишлаш, топшириқларни бажаришга тизимли ва ижодий
ёндашиш. Ўқув машғулотлари таълим олувчиларнинг таълим-тарбия олиши,
интеллектуал ривожланиши учун омил бўлиши, уларнинг фаоллиги, мустақил
фикр юритиши, мавзуни ўзлаштириши, ижодий изланишга йўналтирилиши зарур.
Машғулотнинг илмий асосланганлиги, ёритилаётган мавзуларнинг аниқлиги,


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

446

замонавий илм-фан ривожининг ўрни, шунингдек, фанлар ўртасидаги алоқани
узвийлиги, муаммоли вазиятларнинг мавжудлиги таълим олувчиларнинг пухта
билим олишларини таъминлаши мақсадга мувофиқ.

Аммо, таҳлил ва кузатишлардан таълим муассасаларида бу борада

камчиликлар ва муаммолар борлиги аниқланмоқда, улар: ўз педагогик
маҳоратларини ошира боришнинг аҳамиятини етарли даражада ҳис қилмаслик,
ўқув машғулотлари жараёнининг илмийлигига, замон талабларига мослигига,
турмуш ва амалиёт билан боғланишига юзаки қарашлик, кўпроқ эътибор янги
билимларни баён этиш, уни мустаҳкамлаш ва натижасини ҳисобга олишга
қаратилиши, билим беришда таълим олувчиларнинг аввалги билимлари, ҳаётий
тажрибалари етарлича ҳисобга олинмаслиги, янги ўтилаётган мавзулар бўйича
уларнинг билимини аниқлаш, мавзуга хос бўладиган дастлабки маълумотларни
бериш етарлича амалга оширилмаслиги, ўқитишнинг техник воситаларидан,
электрон дарслик ва бошқа материаллардан самарасиз фойдаланиш, иш
услубларини нотўғри танлаш, таълим олувчи шахси ва гуруҳни яхши билмаслик,
бир хил машғулот ўтиш, ўқув материаллари мазмунига етарлича эътибор
бермаслик, мавзудан чекиниш ҳолатлари, олинган назарий билимлардан
амалиётда фойдалана олмаслик, таълим муассасаларида касбий малаканинг
ҳозирги замон талабларига тўла жавоб бермаслиги, ўзаро рақобатнинг йўқлиги,
ўқув машғулотларини ташкил этиш ва бошқариш муаммоларига оид
тадқиқотларни ривожлантириш, уларнинг натижаларини ўқув жараёнига қўллаш
сустлиги, битирувчилар мутахассислик муаммоларини мустақил еча олиш
тажрибасига асосланган касбий малака ва кўникмаларга етарли даражада эга
эмаслиги, бу фаолиятни шакллантиришга оид ўқув машғулотлари асосан
таништирув характерига эга эканлиги, кўпинча битирувчилар ишлаб чиқаришни
яхши

билмаслиги

ҳамда

ўз

касбий

фаолиятини

такомиллаштириш,

замонавийлаштиришга астойдил қизиқишни намоён қилмаслиги.

Таълим олувчилар ўқув машғулотларига тайёрланиш ва уни ташкил этиш

жараёнида турли камчиликларга дуч келади, бу албатта мазкур жараён
самарадорлигини оширишга тўсқинлик килади. Бу асосан ўқув машғулотлари
мақсадини аниқ ифодалай олмасликда, таълим олувчиларда қандай янги
тушунчаларни шакллантириш ва ривожлантириш, тарбиявий вазифаларни амалга
ошириш, машғулотларни жиҳозлашда керак бўладиган таълим воситаларини
танлашдаги ноаниқликларда намоён бўлади.

Биз

томондан

ўтказилган

таҳлиллар

натижасида

ҳозирги

ўқув

машғулотларини ташкил этишда учраётган қуйидаги умумий камчиликлар
қуйидагилар эканлиги аниқланди: машғулотларни ташкил этишда таълим
йўналишлари ўртасида қиёсий таҳлил келтирилмаганлиги, замонавий таълим
талаблари

эътиборга

олинмаганлиги,

янги

қонунлар,

меъёрий-ҳуқуқий

ҳужжатлардан

фойдаланиш

ҳолати

кўрсатилмаганлиги,

ҳар

бир

ўқув

машғулотидан кейин қисқача хулоса, муаммоли савол ва топшириқлар
берилмаганлиги, мазкур жараёнга қандай ахборот ва педагогик технологияларни
қўллаш, веб-сайтлардан фойдаланишга тавсиялар келтирилмаганлиги ҳамда
республиканинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини ифодаловчи расмий
статистик маълумотлардан фойдаланилмаганлиги, фанлараро узвийлик ва
узлуксизлик тамойилларига риоя этилишига кам эътибор қаратилганлиги, илм,


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

447

фан, техника ва технологияларнинг сўнгги ютуқларидан фойдаланилмаганлиги.
Ўқув машғулотларининг сифати, уларнинг мақсадини, вазифаларини, мазмунини,
шакл, метод, технология ва воситаларини тўғри танлашга, бунга ҳамкорликда
эришиш учун ўқув материалларини эгаллашга таълим олувчиларни сафарбар
этишга кўп жиҳатдан боғлиқ. Ҳар бир ўқув машғулоти уларда ўқиш кўникмаларини
шакллантиришга, дарсликдан, ўқув қўлланмалардан, қўшимча адабиётлардан
керакли ахборотларни мустақил топишга йўналтирилган бўлиши лозим.

Ўқув машғулотларининг сифати ўқилаётган, таҳлил қилинаётган мавзуларга

педагогнинг масъулият билан ёндашиши, ушбу мавзуларнинг мазмунини таълим
олувчиларга етказишга қаратилган маҳорати, унинг машғулотларни бугунги кун
талаблари асосида ташкил этиш ва бошқариш услубий фаолияти билан
белгиланади. У мавзуларни ёритиш учун, уларнинг муҳим бўлган назария билан
асосланганлиги, фикрларни мантиқан боғланганлигини тушунтира олса, маълум
мақсадга эришган бўлади. Бунинг учун замонавий ўқитиш восита ва қуролларидан
фойдаланиш, педагогик технология имкониятлари ва усуллари асосида мавзуни
ёритиш муҳим ҳисобланади.

Жумладан, ўқув машғулотларида муаммоли, модулли, лойиҳалаш, эвристик

ҳамда ҳамкорликда ўқитиш технологияларидан фойдаланиш таълим олувчиларни
ижодий ва мустақил фикр юритишга ўргатиш, мустақиллигини ошириш, уларда ўз
қобилиятларига

бўлган

ишончини

мустаҳкамлаш,

масъулият

ҳиссини

шакллантиришни кўзда тутади.

Бугунги кун талаблари ўқув машғулотлари сифатини ошириш масаласига

янгича ёндашишни, бажарилган ишлар билан чекланмасдан, уни мунтазам равишда
такомиллаштириш, янги услуб ва шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга
жорий этиш вазифаларини қўймоқда. Жумладан, олий таълим муассасаларида
ўқитиладиган барча фанлар бўйича ўқув машғулотларини янги муаммоли
масалалар, топшириқлар, вазифалар билан бойитиш устида иш олиб бориш бош
масалалардан бирига айланмоқда.

Ҳар бир таълим йўналиши бўйича: ўқув машғулотлари жараёнининг

мантиқий-тузилиш шаклини (ўқув машғулотларини ташкил этишда кетма-кетлик)
аниқлаш,

уларни

бевосита

ҳаёт

талабларига

мослаштириш,

муаммоли

топшириқларни тузиш, улар асосида услубий тавсиялар ва кўрсатмаларни
тайёрлаш,

педагогик

технологияларнинг

замонавий

турларини

қўллаш,

тажрибадан ўтказиш, натижаларига қараб, ўқув жараёнига жорий этиш, шу тариқа
таълим олувчиларда касбий кўникма ва малакаларни шакллантириш ҳамда
ривожлантиришга эришиш, педагоглар фаолиятини рағбатлантиришда барчага
бир хил ёндашиш тамойилларидан воз кечиш, унинг ўрнига фаоллигига ҳамда
машғулотлар сифатини оширишга тааллуқли бўлган муайян ишининг сифати,
ҳажмига қараб, моддий-маънавий рағбатлантириш лозим.

Бу борада, яъни ўқув машғулоти сифатини янги босқичга кўтариш мақсадида

қуйидагиларни амалга ошириш лозим деб ҳисоблаймиз: ўқитиладиган барча
фанлар бўйича тайёрланган топшириқлар асосида ўқув машғулотларини ташкил
этиш ва бошқариш, фанлар бўйича муаммоли топшириқларни тайёрлашга
малакали мутахассисларини жалб этиш, уларни тайёрлаш жараёнида муайян
йўналиш бўйича фан, техника ва технология соҳаларида дунё миқёсида тан олинган


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 3 (2021) / ISSN 2181-1415

448

янгиликлар, йўналишлар бўйича нашр этилган янги авлод адабиётларининг
мазмун ва моҳиятини акс эттириш ва бошқалар.

Таълим олувчиларнинг билим эгаллаш жараёнини ташкил этиш учун

педагоглар ўқув машғулотларидаги тескари алоқаларни амалга ошириш керак.
Бундай маҳоратга у таълим олувчилар билан мулоқат қилганда кузатувчанлиги,
яхши ривожланган тасаввур ва чуқур мулоҳазали бўлгандагина эришади. Бунда
тажрибали педагоглар паст ўзлаштирувчи таълим олувчиларни қуйидаги
даражаларга ажратиши мумкин: билиш доираси паст (диққатсиз, хотираси ёмон,
фикрлаш, мулоҳаза юритиш доираси яхши ривожланмаган), эмоционал-
иродалигидаги камчиликлар (паст, ортиқча ҳаяжон, қунт йўқлиги), шахсий
сифатларнинг яхши шаклланмаганлиги (билим олишга қизиқиш, мустақил иш
юритиш, жавобгарлик, маъсулият).

Амалга ошириладиган ишларнинг самарали йўлини аниқлаш учун

қуйидагиларга амал қилиш керак деб ҳисоблаймиз: тегишли меъёрда барчага тўғри
келадиган ўқув машғулотларини ташкил этиш, таълим олувчиларнинг индивидуал
имкониятини ҳисобга олиш, машғулот шаклларини танлаб олиш, таълим
олувчилар фаолияти турларини янгилаб бориш, вақтдан унумли фойдаланиш, ўқув
машғулотининг самарасини аста-секинлик билан ошириб бориш.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Азизхўжаева Н.Н. “Замонавий педагогик технологиялар”, Тошкент, 2002 й.

2.

Алимов Н., Турматов Ж. Таълим олувчиларнинг ижодий кобилиятларини

шакллантириш жараёнида муаммоли таълимнинг ўрни // Замонавий техника
ва

технологияларнинг

долзарб

муаммолари.

Республика

илмий-техник

конференцияси материаллари. – Жиззах, 2008. – Б. 180–183.

3.

Аъзамов А., Юсупов А. Таълим олувчиларга билим беришда инновацион

усуллардан фойдаланиш. Тошкент. – 2003.

4.

Исмоилова З.К. Таълим олувчиларнинг касбий педагогик малакаларини

шакллантириш: дисс... п.ф.н. – Т.: 2000. – Б. 133.

5. Мавлянов А., Абдалова С., Юсупова Л. Интерфаол усуллардан фойдаланиб

ўтиладиган машғулотларда таълим олувчиларнинг мустақил фикрлашини
ривожлантириш. – Т.: Фан ва технология, 2009. – Б. 102.

Библиографические ссылки

Азизхўжаева Н.Н. «Замонавий педагогик технологиялар», Тошкент, 2002 й.

Алимов Н., Турматов Ж. Таълим олувчиларнинг ижодий кобилиятларини шакллантириш жараёнида муаммоли таълимнинг ўрни // Замонавий техника ва технологияларнинг долзарб муаммолари. Республика илмий- техник конференцияси материаллари. - Жиззах, 2008. -Б. 180-183.).

Аъзамов А., Юсупов А. Таълим олувчиларга билим беришда инновацион усуллардан фойдаланиш. Тошкент-2003.

Исмоилова З.К. Таълим олувчиларнинг касбий педагогик малакаларини шакллантириш: дисс... п.ф.н. - Т.: 2000.- 133 б.

Мавлянов А., Абдалова С., Юсупова Л. Интерфаол усуллардан фойдаланиб ўтиладиган машғулотларда таълим олувчиларнинг мустақил фикрлашини ривожлантириш. - Т.: Фан ва технология, 2009. - 102 б.