Авторы

  • Баходир Хаитов
    старший преподаватель кафедры Гуманитарных дисциплин, Чирчикское высшее танковое командно-инженерное училище, Чирчик, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss4/S-pp297-302

Ключевые слова:

молодёжь реформы политика политическая культура политический процесс политическая власть

Аннотация

Данной статье рассказывается оказенное внимание молоджам нашей страны, созданы болшые возможности для них, всё это показана в работах людей которых оказали болшое влияние в развитии политической культуры общества. А также рассказыется мнения в процессе развитии  политической культуры молодежы,  обеспечивается мир и процветание  в стране.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Youth is the basic subject of political culture in our society

Bahodir KHAITOV

1


Chirchik Higher Tank Command Engineering School

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received March 2021
Received in revised form
20 March 2021
Accepted 15 April 2021
Available online
20 May 2021

This article expresses on the attention paid to young people

in our country, the wide range of opportunities created for them.
Here are some of the scholars who have made significant
contributions to the development of political culture. It also
highlights the need for peace and stability in the country as a
result of increasing the political culture among young people.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

youth,
reforms,
politics,
political culture,
political process,
political power.

Ёшлар – жамиятимиз сиёсий маданиятининг таянч субъекти
сифатида

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

ёшлар,
ислоҳотлар,
сиёсат,
сиёсий маданият,
сиёсий жараён,
сиёсий ҳокимият.

Ушбу мақолада юртимизда ёшларга қаратилаётган

эътибор, уларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар
тўғрисида фикрлар билдирилган. Сиёсий маданият
ривожига улкан ҳисса қўшган олимлар санаб ўтилган.
Шунингдек ёшларда сиёсий маданиятнинг оширилиши
натижасида

мамлакатда

тинчлик

ва

барқарорлик

таъминланиши тўғрисидаги фикрлар ёритилган.

1

Senior lecturer, Chirchik Higher Tank Command Engineering School, Chirchik, Uzbekistan.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415

298

Молодёжь – как субъект опоры политической культуры
общества

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

молодёжь,
реформы,
политика,
политическая культура,
политический процесс,
политическая власть.

В данной статье отражено внимание, уделяемое

молодежи в нашей стране, широкие возможности,
предоставляемые им. Перечислены ученые, внесшие
огромный вклад в развитие политической культуры. Также
были освещены мысли о том, что в результате повышения
политической культуры молодежи в стране будет
обеспечен мир и стабильность.


КИРИШ
Бугунги кунда нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунёда ёшларга,

уларнинг сиёсий-ижтимоий фаоллигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг
ўзига хос сабаблари бор албатта. Бу эса қуйидагилар билан белгиланади:

биринчидан, XXI асрга келиб ёшларга бўлган муносабатнинг ошиши ер

юзининг барча минтақаларида қонуниятга айланганлиги яъни ёшлар мамлакат
тараққиётини таъминлайдиган, уни амалга оширадиган етакчи кучга айланиб
бораётганлиги;

иккинчидан, жамият ривожи, мамлакат тарақққиёти бевосита ёшларнинг

билимлилик, касбий малака, маънан ва руҳан баркамоллик каби ижтимоий
сифатларига боғлиқлилиги билан белгиланмоқда.

Ушбу омиллар ёшларнинг алоҳида ижтимоий демографик қатлам сифатида

мамлакат сиёсатининг фаол субъектига айланиб бораётганлигини кўрсатади.


АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев ўзининг Ўзбекистон Республикаси

Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий
Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида: “Ҳозирги вақтда
мамлакатимиз аҳолисининг 32 фоизини ёки 10 миллионини 30 ёшгача бўлган
ёшларимиз ташкил этади.

Ёшларимиз ҳақли равишда Ватанимизнинг келажаги учун жавобгарликни

зиммасига олишга қодир бўлган, бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал этувчи
кучига айланиб бораётгани барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди”, деб
таъкидлаган эди [1, 13].

Бугунги “ахборот асри”да асосий мақсадимиз – мустақил, кенг дунёқараш ва

фикрлашга эга, иймон-эътиқодли ва иродаси мустаҳкам, юксак маънавиятли,
аждодларимизнинг бебаҳо меросига таяниб яшайдиган баркамол шахсларни
тарбиялашдир.

Мустақиллигимизнинг илк йилидаёқ яъни 1991 йил 20 ноябрда Мустақил

Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ичида биринчи бўлиб, “Ёшларга оид давлат
сиёсатининг

асослари

тўғрисида”

ги

Қонуннинг

қабул

қилинганлиги,

мамлакатимизнинг ёшларга бўлган эътиборнинг, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-
қувватлашнинг тамал тоши бўлди дейишимиз мумкин. 2016 йил 14 сентябрида
“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415

299

Умуман олганда ёшларга оид сиёсат йўналиши мустақил соҳа сифатида бир

қатор ривожланган давлатларда XX асрнинг 60-70 йилларида пайдо бўла бошлади.
1985 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан “Самарали ёшлар сиёсатини
шакллантиришнинг асосий қоидалари тўғрисида” ги резолюция қабул
қилингандан сўнг бу масала янада долзарб аҳамият касб этди [2, 16].

Инсонларнинг бевосита маънавий ҳаёти, қадриятлари, дунёқараши, урф-

одатлари билан боғлиқ ҳолда намоён бўлувчи сиёсий ҳодиса бўлган сиёсий
маданият сиёсатнинг ўзи каби узоқ тарихга эгадир. Сиёсий маданият тушунчаси у
ёки бу тарзда қадимги мутафаккирлар томонидан ҳам маълум даражада талқин
қилинган. Сиёсат оламининг буюк донишмандлари бўлмиш Конфуций, Арасту,
Афлотун, Абу Наср Фаробий, Юсуф Хос Хожиб, Макиавелли ва бошқаларни бунга
мисол қилиб келтириш мумкин.

“Сиёсий маданият” терминининг ўзи эса анча кейинроқ пайдо бўлди. Уни

илмий муомалага XVIII асрда немис файласуфи ва маърафатпарвари И.Гердер олиб
кирган. Кейинчалик сиёсий маданият ривожига Г.Алмонд, Х.Файер, С.Верба,
А.Липсет, М.Дюверже, У.Розенбаум, Г.Пауэлл, Л.Пай каби олимлар улкан ҳисса
қўшишди.


НАТИЖАЛАР
Ёшлар мамлакат ва миллатга ҳаётбахшлик бағишлаб, давлатни куч-қувватга

тўлдириб, ҳаракатга келтирувчи, янгилаб турувчи катта ижтимоий қатламдир.
Ўзбекистон Республикасида баркамол авлодни шаклланиши умуммиллий ва
умумдавлат миқёсидаги вазифа бўлганлиги учун ҳам мамлакатимизда 2000 йил
“Соғлом авлод йили”, 2008 йил “Ёшлар йили”, 2010 йил “Баркамол авлод йили”,
2014 йил “Соғлом бола йили”, 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли
саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинди. Бугунги кунда
ёшларимизнинг таълим олишлари, ўз билим ва кўникмаларини ошириш йўлида
республикамизда 132 та олий ўқув юрти фаолият юритмоқда [3, 28]. Жумладан,
Вестминстер университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти,
Турин политехника университети, Россия нефть ва газ университети, Москва
давлат университети, Россия иқтисодиёт университети, Инха университети, Пучон
университети, Аджу университети, Амити университети каби юксак халқаро обрў-
эътибор ва чуқур тарихий илдизларга эга бўлган Европа ва Осиёнинг етакчи олий
ўқув юртларининг филиаллари ташкил этилди ва муваффақиятли фаолият
кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши ёшларга доир

сиёсатида муҳим босқич ҳисобланиб, сиёсат ва ёшлар ўртасида ўзаро уйғунликни
шакллантириш, сиёсатда ёшлар муаммосига алоҳида эътибор қаратиш учун кенг
имкониятларни очиб берган [4, 165].

Бугунги янги давр бошқа мустақил давлатлар қатори Ўзбекистон ёшларини

ҳам ўз мамлакатининг ва келажагининг тақдири учун янги фуқаровий, ҳуқуқий,
ватанпарварлик ва сиёсий жавобгарлик вазиятига қўйди. Бу эса ўз навбатида
қуйидагилар билан белгиланади:

биринчидан, она-Ватани, юрти ва халқи манфаатлари йўлида ўз кучи, билими

ва малакасига таянган ҳолда онгли фидойилик кўрсатиш;


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415

300

иккинчидан, жамият ҳаётининг барча соҳаларини эркинлаштириш

жараёнлари, ғоялар ва фикрлар хилма-хиллиги, кўппартиявийлик, ҳуқуқий,
ижтимоий-сиёсий тизимлар шароитида миллий янгиланиш, давлат барқарорлиги,
фуқаровий ва миллатлараро келишув манфаатларига асосланган сиёсий танлов
зарурлигини тушуниш;

учинчидан, иқтисодиётда рўй бераётган таркибий ўзгаришлар ва соҳани

янада кенг эркинлаштириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга қулай
шароитлар яратилаётгани орқали шахснинг иқтисодий ташаббускорлиги учун кенг
имкониятлар юзага келаётган ҳолатдан иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ ва
жамият учун фойдали бўлган тадбиркорлик ва ишбилармонлик фаолияти билан
шуғулланиш, бу борада фаол ташаббускор бўлиш;

тўртинчидан, давлат ҳокимияти, бошқарув органларининг ислоҳ қилиниши,

ижтимоий-сиёсий тизим ривожи натижасида малакали, элим деб, юртим деб ёниб
яшайдиган, фидокорона меҳнат қиладиган, ватанпарвар ёш кадрларга эҳтиёж
ортишини англаш;

бешинчидан, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги юксак халқаро мавқеи

ва нуфузи ёшларнинг маданият, таълим, санъат, тадбиркорлик, ўзаро ахборот
алмашинуви

соҳасидаги

алоқаларини

халқаро

майдонга

олиб

чиқиш,

ривожлантириш ва дунё тараққиётига умумлаштириш имкониятини яратиб
беришдан самарали фойдаланиш.


МУҲОКАМА
Ёшларимизнинг мамлакат сиёсий ҳаётига кенг жалб қилиш, уларнинг сиёсий

маданиятини ривожлантириш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлиги
барчамизга маълум. Хўш, шундай экан, сиёсий маданият ўзи нима? деган саволга
жавоб бериш ўринлидир.

Дaвлaт ҳoкимиятини бoшқaриш вa у ҳaқдaги тaсaввурлaрни oдaтдa “сиёсaт”

тушунчaси oрқaли ифoдaлaймиз. Глoбaл жaрaёнлaр кeчaётгaн бугунги дaврдa
“сиёсий мaдaният” дeгaн тушунчага ҳaм тeз-тeз дуч кeлaмиз. Aслидa мaзкур
тушунчaнинг aсл мoҳиятини aнглaб eтa oлгaнмизми? Мaзкур oғриқли сaвoлгa тўлa-
тўкис ижoбий жaвoб қaйтaриш мушкул, aлбaттa. Шундaй экaн, aввaлo, мaзкур
тушунчaгa бироз oйдинлик киритсaк.

Сиёсий мaдaният бу – жaмиятдa яшaётгaн фуқaрoлaрнинг дaвлaт ҳoкимияти

вa сиёсaтигa бўлгaн мунoсaбaтидир. Бу мунoсaбaт фуқaрoлaрнинг сиёсий ҳaётдaги
фaoллиги билaн изoҳлaнaди. Бунинг учун эсa шу юртнинг ҳaр бир фуқaрoси дaвлaт
қoнунлaри, ҳукумaт қaрoрлaри, Прeзидeнт фaрмoнлaридaн ўз вaқтидa бoxaбaр
бўлиб туриши дaркoр. Фуқaрoлaрдa сиёсий вa ҳуқуқий oнг қaнчaлик юқoри бўлсa,
сиёсий мaдaният ҳaм шу дaрaжaдa юксaлa бoрaди. Ҳaр қaндaй фуқaрo қaйси жaбҳaдa
бўлмaсин, ўз сиёсий, иқтисoдий вa бoшқa ҳуқуқлaрини, шу билaн биргa бурчлaрини
тўлa-тўкис aнглaй oлиши дaркoр. Сиёсий мaдaният шундaй ҳoдисaки, у xaлқнинг
сиёсий oнги билaн биргa ўсиб бoрaди. Сиёсий oнгнинг ўзи нимa? Сиёсий oнг бу
xaлқнинг дaвлaт oлиб бoрaётгaн сиёсий жaрaёнлaргa мунoсaбaти ифoдaсидир.
Мисoл сифaтидa муҳим сиёсий жaрaёнлaрдaн бири бўлмиш сaйлoв жaрaёнини
кeлтиришимиз мумкин. Ҳар бир фуқaрo xoҳ у ишчи бўлсин, xoҳ у зиёли бўлсин,
мaзкур жaрaёнгa бeфaрқ бўлмaслиги дaркoр. Чунки у ўзининг эртaсини кимнинг
қўлигa тoпширaётгaнидaн xaбaрдoр бўлиши кeрaк.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415

301

Юқоридаги дастлабки фикрлардан сўнг сиёсий маданиятга қуйидагича

таъриф бериш мумкин. Сиёсий маданият бу – сиёсий ҳокимият, сиёсий ҳаётга
бўлган муносабат, уни идрок этишдаги сиёсий тафаккур ва сиёсий фаолият
маданиятидир [5, 178].

Жамиятда сиёсий маданиятнинг нечоғлик ривожланганлик даражасига

қараб унинг сиёсий тизими қанчалик мукаммал ташкил қилинганлигига баҳо
бериш мумкин. Сиёсий маданият фуқароларнинг сиёсий жиҳатдан лаёқатлилик
даражасини ифода этиб, жамиятда сиёсий ва давлат институтларининг
шаклланиши, фаолият кўрсатишига, шунингдек, давлат ва жамият ўртасидаги
муносабатларнинг ташкил қилиниш жараёнига ҳал қилувчи, таъсир ўтказувчи
омил сифатида намоён бўлади.

Бугунги кунга келиб тўпланган илмий-назарий билимлар, эмпирик

манбаларга таянган ҳолда сиёсий маданиятнинг “тоталитар-авторитар”, “либерал-
демократик”, “шарқона сиёсий маданият” моделлари мавжуд.

Шарқона сиёсий маданият модели – сиёсий маданиятнинг шарқона модели,

жумладан, ўзбек халқининг ўзига хос сиёсий маданияти асослари кўп асрлик
тараққиёт йўлини босиб ўтган ниҳоятда бой маданий ва маънавий маконда
шакллангандир.

Марказий Осиё тарихида сиёсий ақл-идрок билан маънавий жасоратни, диний

дунёқараш билан қомусий билимдонликни ўзида мужассам этган буюк арбоблар кўп
бўлган. Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳожа Баҳовуддин Нақшбанд, Ҳожа Аҳмад
Яссавий, Ал-Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин
Бобур

ва

бошқа

кўплаб

буюк

аждодларимиз

миллий

маданиятимизни

ривожлантиришимизга улкан ҳисса қўшдилар, халқимизнинг миллий ифтихори бўлиб
қолдилар. Уларнинг номлари, жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган буюк
ҳиссалари ҳозирги кунда бутун дунёга маълум. Бизнинг маданиятимиз бутун
инсониятни ўзига ром этиб келаётган марказ бўлиб қолганлиги тасодифий эмас” [6, 141].

Ёшларнинг сиёсий маданияти – мураккаб ва кўп қиррали ҳодиса. Бу тушунча

уларнинг аксар ҳолларда жамият тарихи ва башарий маданиятни қандай қабул
қилиши, сиёсий онг ва сиёсий фаолият йўналишлари мажмуи, қолаверса, ўзига хос
сиёсий тизим сифатида талқин этилади. Ёшларнинг миллий ва умуминсоний
тамойилларни қабул қилиши, аввало, кенг билим, сиёсий фаоллик ҳамда ҳокимият
тизимига хайрихоҳлик каби омилларга асосланади. Бинобарин, мазкур жараён
уларда дастлаб сиёсатга қизиқиш юзага келиши орқали намоён бўлади. Ёшлар
сиёсий жараёнларга қизиқиш билдирса ва давлат давлат бошқарувида иштирок
этишдан манфаат кўрса, ўзининг фуқаро сифатидаги ҳуқуқ ва бурчларини адо
этишда ҳам фаол бўлади. Шу тариқа уларда сиёсий жараён ва сиёсий ҳокимиятга
таъсир кўрсатишда лаёқатлиман, деган ишонч қарор топади.

“Сиёсий маданиятни юксалтиришимиз керак. Одамлар ҳокимият қарорлари

қандай қабул қилинишини, уларнинг ижросини қандай назорат қилинаётганини
билишлари, бу қарорларни тайёрлаш ва амалга оширишда фаол иштирок этишлари
зарур. Бошқача айтганда, жамият марказда ва жойларда сайланган ҳокимият ўз
тақдирини қай тарзда ҳал этаётгани, уларнинг истиқболини қай тарзда
белгилаётганидан хабардор бўлиб туриши керак” [7, 383].


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415

302

ХУЛОСА
Дарҳақиқат, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси нафақат ўз сиёсий

ҳуқуқлари билиш билан чекланиб қолмай, балки давлат сиёсий ҳаётига фаол
иштирок этиши, ўз сиёсий нуқтаи назарига эга бўлишини, ўз билим ва кўникмалари
билан жамиятнинг барча жабҳаларида иштирок этишини бугунги даврнинг ўзи
тақозо этмоқда.

Хулоса сифатида бугунги кунда ёшларнинг йирик ижтимоий демографик

қатлам сифатида мамлакат сиёсатининг фаол субъектига айланиб бораётган-
лигини айтишимиз мумкин. Ёшлар сиёсий маданиятини шакллантириш,
ривожлантиришда миллий ва умуминсоний негизлар: янги авлодда давлатнинг
ички ва ташқи сиёсатига қизиқиш; сиёсатга таъсир кўрсатишга лаёқатлилик
туйғусини шакллантириш; жамият сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиш истагини
вужудга келтириш; демократик институтлар ва қадриятларга нисбатан
хайрихоҳликни кучайтириш орқали сиёсий маданият ривожига эришиш мумкин.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини

биргаликда барпо этамиз. – Т.: Ўзбекистон, 2017.

2.

Тангриев Л.Х. Ёшлар сиёсат субъекти: Бандлик муаммоси. Дис. – Т.: 2001.

3.

Хаитов Б.Т. Ҳаракатлар стратегияси – тараққиёт омили (ўқув қўлланма). –

Чирчиқ ОТҚМБЮ нашриёти, 2021.

4.

Отамуродов С. Эргашев И. Акромов Ш. Қодиров А. Политалогия. – Т.:

Ўзбекистон, 1998.

5.

Политалогия. И. Эргашев муҳаррирлигида. – Т.: А. Қодирий номидаги халқ

мероси нашриёти, 2002.

6.

Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид,

барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – Т.: Ўзбекистон, 1997.

7.

Каримов И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Асарлар. 7-жилд. – Т.:

Ўзбекистон, 1999.

8.

Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини

биргаликда барпо этамиз. – Т.: Ўзбекистон, 2017.

9.

Тангриев Л.Х. Ёшлар сиёсат субъекти: Бандлик муаммоси. Дис. – Т.: 2001.

10.

Хаитов Б.Т. Ҳаракатлар стратегияси – тараққиёт омили (ўқув қўлланма). –

Чирчиқ ОТҚМБЮ нашриёти, 2021.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. -Т.: Ўзбекистон, 2017.

Тангриев.Л.Х. Ёшлар сиёсат субъекти: Бандлик муаммоси. Дис. -Т.: 2001.

Хаитов Б.Т. Ҳаракатлар стратегияси – тараққиёт омили (ўқув қўлланма). -Чирчиқ ОТҚМБЮ нашриёти, 2021.

Отамуродов С. Эргашев И. Акромов Ш. Қодиров А. Политалогия. -Т,: Ўзбекистон, 1998.

Политалогия. И.Эргашев муҳаррирлигида. -Т.: А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 2002.

Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. -Т.: Ўзбекистон, 1997.

Каримов.И.А. Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда. Асарлар. 7-жилд. -Т.: Ўзбекистон, 1999.