Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Issues of increasing the efficiency of commercial banking assets
in the conditions of diversification of the economy
Gulxon MELIBAEVA
1
Department of Business at Kokand University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received March 2021
Received in revised form
20 March 2021
Accepted 15 April 2021
Available online
20 May 2021
The article analyzes the ways to increase the activity of banks,
which are one of the main pillars of our economy, as well as the
efficiency of commercial banking assets, based on international
experience.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
digital economy,
e-government,
banking system,
Central Bank,
commercial bank,
bank assets,
asset efficiency
(profitability),
asset quality,
asset liquidity,
portfolio.
Иқтисодиётни диверсификациялаш шароитида тижорат
банк активлари самарадорлигини ошириш масалалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
рақамли иқтисодиёт,
электрон ҳукумат,
банк тизими,
Марказий банк,
тижорат банки,
банк активлари,
активлар самарадорлиги
(даромадлиги),
активлар сифати,
активлар ликвидлиги,
портфел.
Мақолада иқтисодиётимизни асосий ричагларидан бири
бўлган банкларнинг фаоллигини ошириш ҳамда тижорат
банк активлари самарадорлигини ошириш йўллари халқаро
тажрибаларига таянган ҳолда таҳлил қилинган.
1
Lecturer of the Department of Business at Kokand University, Kokand, Uzbekistan.
E-mail: gulhonmelibaeva@gmail.com.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
283
Вопросы
повышения
эффективности
использования
активов коммерческого банка в условиях диверсификации
экономики
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
цифровая экономика,
электронное
правительство,
банковская система,
Центральный банк,
коммерческий банк,
банковские активы,
эффективность активов
(прибыльность),
качество активов,
ликвидность активов,
портфель.
В статье анализируются способы повышения активности
банков, которые являются одним из основных столпов
нашей экономики, а также эффективность использования
коммерческих
банковских
активов
на
основе
международного опыта.
КИРИШ
Жаҳон банклари амалиётига кўра, соғлом активлар ҳажмининг ошиб бориши
банклар ривожланишининг муҳим кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Хусусан,
“Banks around the World” ва “S&P Global Market Intelligence” нашрларининг
ҳисоботларига кўра, “жаҳон банклари активларининг асосий улуши 100 та банк,
жумладан Хитой – 20 та, АҚШ – 10 та, Буюк Британия – 6 та, Франция – 6 та, Япония
– 9 та, Германия – 6 та, Канада – 5 та, Жанубий Корея – 5 та, Бразилия – 5 та,
Австралия – 4 та, Италия – 3 та, Испания – 3 та, Нидерландия – 3 та, Сингапур – 2 та,
Швейцария – 2 та банклари ҳиссасига тўғри келмоқда”2.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, жаҳон банклари активлари шаклланишидаги
айрим номутаносибликлар халқаро миқёсда банклар тармоғининг инқирозга юз
тутиши, халқаро иқтисодий ўсиш кўрсаткичларининг пасайиши хавфини оширади.
Шу боис хорижий банклар ва халқаро молия институтлари рақамли банк
концепциясини йўлга қўйиш, активларни мақбул соҳаларга жойлаштиришнинг
илғор инновацион технологияларга асосланган усулларини ривожлантириш,
активларни
ҳимоялашнинг
мукаммал
тизимларини
жорий
этиш,
банк
таваккалчиликларини баҳолашнинг замонавий механизмларини ишлаб чиқиш
каби жиҳатларга алоҳида эътибор қаратмоқда. Шунингдек, жаҳоннинг етакчи
илмий марказлари ва олий таълим муассасалари томонидан глобаллашув
шароитида халқаро миқёсда банк тизимининг амал қилиш механизмлари, халқаро
банк активларининг шаклланиш ва тақсимланиш тамойилларини тадқиқ этиш
каби илмий тенденциялар фаоллашмоқда.
Ўзбекистон Республикасида жаҳон молиявий бозоридаги тенденциялар
таҳлили асосида миллий банк тизимини ислоҳ қилиш, банклар томонидан халқаро
стандартлар даражасида мижозларга хизматларни йўлга қўйишни давр тақозо
этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
7 февралдаги ПФ–4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида банк тизими, шу
"The world's 100 largest banks"
. Standard & Poor. April 6, 2018, 2. https://www.relbanks.com
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
284
жумладан, тижорат банклари фаолиятини янада ривожлантириш ва банк хизмат
турларини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш
устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган
3
. Таҳлилларга кўра, миллий
банк тизими фаолияти самарадорлигини баҳолаш соҳасида олимлар ва
амалиётчилар томонидан кўплаб тадқиқотлар олиб борилишига қарамасдан, ушбу
соҳада бир қатор масалалар мунозарали бўлиб қолмоқда. Жумладан, банк
фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш бўйича ягона стандартлар, умумий қабул
қилинган ва келишилган методологиянингмукаммал эмаслиги мавжуд муаммолар
етарли даражада тадқиқ этилмаганлигини кўрсатади.
Миллий банк тизимининг иқтисодиёт равнақини белгиловчи асосий
механизмга айланиб бораётганлиги замонавий банк маҳсулотлари қаторида актив
амалиётларнинг сифат даражасини оширишни тақозо этмоқда. Бундай шароитда
тижорат банклари молиявий ҳолатини яхшилашнинг асосий омиллари
қаторида соғлом ва самарадор банк активлари портфелини шакллантириш муҳим
аҳамиятга эга.
Банк активлари самарадорлигини ошириш фақатгина банк тизимининг эмас,
балки бутун иқтисодиётни ривожлантириш доирасидаги масалалардан бири
ҳисобланади. Тижорат банклари активлари самарадорлигининг пастлиги банклар
вакиллик ҳисоб рақамларида ресурслар етишмовчилигининг юзага келиши,
банкнинг молия бозоридаги мавқеининг пасайиши, аҳолининг банкка нисбатан
ишончсизлиги каби муаммоларга олиб келади. Бундан ташқари, жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирози оқибатларидан маълум бўлишича, банклар амалиётидаги
иқтисодий тангликнинг салбий таъсирлари муайян давлат ёки ҳудуд билан
чекланмасдан, балки жаҳон иқтисодиётида оғир муаммоларни юзага келтиради.
Банк активлари самарадорлигини таъминлашнинг комплекс табиати унинг
моҳияти, муаммолари ва услубий асосларини аниқ белгилаб бериш зарурлиги
билан ифодалаш мумкин.
Мамлакатимиз банклари амалиётида “банк активлари самарадорлиги”
тушунчаси моҳиятининг етарлича ёритиб берилмаганлиги оқибатида банклар ўз
активлари ҳақиқий ҳолатини акс эттиришда, асосан, “активлар сифати”, “активлар
ликвидлиги” бўйича талабларгина бажарилишига кўпроқ эътибор қаратмоқда. Бу
эса, ўз навбатида, айни пайтда банкларда хорижий инвесторлар томонидан
қизиқиш билдирилаётган активлар даромадлиги (ROA) кўрсаткичини яхшилашга
салбий таъсир кўрсатмоқда (1-жадвал).
Шу ўринда, мамлакатимиз Президенти Ш. Мирзиёевнинг “…биз, аввало,
четдан кредит ва сармоялар олиб келиш бўйича самарали тизим яратишимиз, ҳар
бир кредитни аниқ ишлатишни ўрганишимиз лозим. Бу масалани етти ўлчаб, бир
марта кесадиган, оқибатини пухта ўйлаб иш олиб борадиган давр келди”
4
, деб
таъкидлагани тижорат банклари актив маблағларининг иқтисодий-ижтимоий
самарадорлигини оширишнинг барқарор тизимини ишлаб чиқиш долзарб
эканлигидан далолат беради.
3
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Ўзбекистон Республикасини янада
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони. - Т.: "Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами", № 6, 2017 йил 13 февраль.
4
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. - Т.: «Ўзбекистон»
НМИУ, 2018. – 80 б. (47 ва 48-бетлар).
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
285
1-жадвал
Тижорат банкларида «активлар самарадорлиги (даромадлиги)», «активлар сифати»,
«активлар ликвидлиги» тушунчаларининг қиёсий-услубий фарқланиш жиҳатлари
5
№
Тавсифловчи
жиҳатлар
Активлар
самарадорлиги
(даромадлиги)
Активлар сифати
Активлар ликвидлиги
1.
Мақсади
Банкнинг
даромадлилик
кўрсаткичларини
таъминлаш
Активлар билан
боғлиқ рискларни
пасайтириш
Банкнинг ўз
мажбуриялари тўлиқ
бажарилишини
таъминлаш
2.
Вазифалари
Жойлаштирилган
активларнинг
даромадлилигини
ошириш
Активлар
қадрсизланишини
олдини олиш
Банк мажбуриятларини
доимий таъминлаш
имконини берадиган
барқарор маблағларни
шакллантириш
3.
Объекти
Активлар ҳажми,
даромад, харажат
Активлар ҳажми
Актив ва мажбуриятлар
ҳажми
4.
Қамрови
Банкнинг барча
кўрсаткичлари
Барча актив
амалиётлар
Активлар, мажбуриятлар,
капитал
5.
Таъминлаш
усуллари
Диверсификацияла
ш, баҳолаш, назорат
Захира яратиш,
баҳолаш,
мониторинг
ўтказиш
Фарқ (ГЕП), баҳолаш, пул
оқимини таҳлил қилиш
2-жадвал
Ўзбекистондаги айрим тижорат банклари активлари рентабеллиги кўрсаткичининг
динамикаси, фоизда
6
№
Банклар номи
2014
2015
2016
2017
2018
2019
1. “Алоқабанк” АТБ
2,6
2,6
2,5
3,2
3,2
2,7
2. “Ипак йўли” АИТБ
2,4
2,4
2,7
3,3
4,5
3,9
3. “Ҳамкорбанк” АТБ
3,5
4,1
3,6
3,5
3,1
3,4
4. “Ипотека-банк” АТИБ
1,7
1,6
1,5
2,9
1,5
1,8
5. “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ
1,0
1,0
0,9
0,5
1,1
1,9
2-жадвал таҳлилидан кўринадики, 2014–2019 йиллар оралиғида танланган
тижорат банкларида активлар рентабеллиги кўрсаткичининг ўртача йиллик
ўзгариш фоизи “Алоқабанк” АТБ (+0,02), “Ипак йўли” АИТБ (+0,30), “Ҳамкорбанк”
АТБ (-0,02), “Ипотека-банк” АТИБ (+1,80), “Қишлоқ қурилиш банк” АТБда (+0,18)
турлича миқдорларни ташкил этмоқда.
Шу ўринда, тижорат банклари активлари самарадорлигини таъминлашнинг
комплекс чора-тадбирларини ифодаловчи янги, поғонали модели таклиф этиш
мумкин (1-расм):
5
Тадқиқотлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
6
Тижорат банкларининг йиллик молиявий ҳисоботлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
286
1-расм.
Тижорат банклари активлари самарадорлигини оширишнингпоғонали
модели ва уни қўллашнинг асосий йўналишлари
7
Тижорат банклари активлари самарадорлигига омиллар таъсирини
баҳолашнинг амалдаги механизмидаги мавжуд муаммолар тизимлаштиришимиз
мумкин. Бунда,
биринчи гуруҳ муаммолари
га банк менежменти даражаси билан
боғлиқ,
иккинчи
гуруҳ
га
омиллар
таъсирини
баҳолаш
усулларини
такомиллаштириш жараёнидаги,
учинчи гуруҳ
га эса омилларни таҳлил этишнинг
дастурий-технологик муаммолари киритилган.
Тадқиқотлар натижаси ўлароқ, чизиқли, экспоненциал ва полиномиал
сценарий усуллари бўйича танланган омиллар таъсирида банк активлари қиймати
ўсишининг 2020-2023 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари кўришимиз
мумкин (3-жадвал):
7
Муаллиф томонидан тузилган.
Активларсамара
дорли-
гиниоширишконц
епциясини
яратиш
Активларнижой
лаштириш-
нингмақбулҳаж
мларинибелгил
аш
МУАММОЛИ
АКТИВЛАР
БИЛАН
АЛОҲИДА
ИШЛАШ
Ташқиваички
омиллартаҳли
ли
Активларнибо
шқариш-
нингпухта
стратегия-
сини
жорийэтиш
Активларсиф
атинидоимий
таснифлаббо
риш
Банк маркетинги
Активларриски
нибаҳолаш
Активларнирежалашти
риш
Эконометрик
башоратлаш
Омиллартаъси
ри
Юқорибўлганид
Активларназо
ратиникучайт
ириш
Сифатдаража
сипасайганида
Активларгает
арли
захираяратиш
Активларпортф
елинидивер-
сификациялаш
АКТИВЛАР
ПОРТФЕ-
ЛИНИ
ОПТИМАЛ-
ЛАШТИ-
РИШ
Тармоқларга
кредит меъё-
ринибелгилаш
Мижозларгами
қдорий кредит
меъёрларинибе
лгилаш
II-
поғона
I
-
п
о
ғ
I
I
I
-
п
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
287
3-жадвал
«Алоқабанк» АТБ активлари қиймати ўсишининг 2020–2023 йилларга
мўлжалланган прогноз кўрсаткичи, (млрд.сўмда)
Йиллар
1-сценарий чизиқли
y=0.5316x+2,7032
R²=0,960183
2-ценарий экспоненциал
y=2,7032e
0,005x
R²=0,52
3-сценарий полиномиал
y=0,2955x2+0,5436x+ 6,4205
R²=0,950289
2020
9 712
9 199
10175
2021
10 237
9 912
11545
2022
10 790
12 678
13 099
2023
11685
17 679
14862
3-жадвалга мувофиқ, эконометрик таҳлил натижаларига кўра, танланган
омиллар таъсирида 2023 йилда “Алоқабанк” АТБ активлари қийматининг ўсиши
чизиқли сценарий усулида 11685 млрд. сўмни, экспоненцал сценарий усулида
17679 млрд. сўмни, полиномиал сценарий усулида 14 862 млрд. сўмни ташкил
этиши кутилмоқда.
Ўтказилган эконометрик таҳлил бўйича хулосаларига кўра, “Алоқабанк” АТБ
активлари қиймати ўсишига банк ресурслари ҳажми ва банк капиталлашуви
даражаси каби омиллар ижобий, ҳудудларда банклар сонининг ошиши омили эса
салбий таъсир кўрсатади.
Тижорат банкларида фақат даромадли актив амалиётлар ҳажмини ошириш
стратегиясига асосланиш активлар самарадорлигини оширишни тўлиқ кафолатлай
олмайди. Чунки кредит бозорида етарли талабнинг мавжудлиги, ҳукуматнинг
кредит экспансиясини рағбатлантириш сиёсати ҳам актив амалиётлар фаоллигига
ижобий таъсир қилиши мумкин.
Фикримизча, актив амалиётлар самарадорлигига эришиш учун дастлаб
молия-кредит тизимининг соғломлигини таъминлаш, активларни иқтисодиёт
соҳаларига жойлаштириш борасидаги муносабатлар ва дастакларни оқилона
ташкил этишни таъминлаш лозим.
Шу мақсадда, бугунги кунда тижорат банклари амалиётида активлар
ҳажмини интенсив ошириш борасидаги мавжуд амалий ва услубий муаммоларни
аниқлаш ҳамда уларни ижобий ҳал этиш борасида қатор зарур таклифларни ишлаб
чиқиш зарур. Бунда муаммолар активлар портфелини шакллантириш, активларни
жойлаштириш, активларни назорат қилиш бўйича гуруҳларга ажратишимиз
мумкин.
Хусусан,
биринчи гуруҳ муаммолари
га банк ички меъёрий ҳужжатларида
соғлом активлар портфелини шакллантириш бўйича талаблар етарлича
белгиланмаганлиги,
иккинчи гуруҳ муаммолари
га инсон омили орқали амалга
ошириладиган актив амалиётларни банкларнинг барча филиалларида ягона
стандартлар бўйича бажаришнинг мураккаблиги, мижозларни кредитлаш
ҳужжатлари, аксарият ҳолларда, қўлда расмийлаштирилиши сабабли, кредит
ажратиш муддатини ниҳоятда чўзилиб кетаётганлиги, кредитлаш айрим ортиқча
босқичларда амалга оширилаётганлиги, активларни жойлаштириш бораси-даги
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
288
қарорларда номувофиқликларнинг мавжудлиги,
учинчи гуруҳ муаммолари
га эса
тижорат банкларида муаммоли активларни олдиндан аниқлашнинг самарали
механизми амал қилмаётганлиги, комплекс омилли таҳлилнинг талаб даражасида
ташкил этилмаганлиги каби масалаларни киритишимиз мумкин.
Тижорат банкларида соғлом активлар портфелини шакллантириш
муаммосини ҳал этишнинг муҳим омили сифатида кредитлаш салоҳиятини
мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаш лозим.
Хусусан, тижорат банкларининг кредитлаш салоҳиятини мустаҳкамлашда
дастлаб банкнинг самарали инфратузилмасини шакллантиришга эътибор қаратиш
зарур. Банк инфратузилмаси оптимал даромадлиликни таъминлаш учун зарур
кредит ресурслари манбаини тўплашда муҳим ўрин тутади. Бунда иқтисодий
ресурслар фаол ҳудудларда ихчам банк офисларини жойлаштириш, уларни
ривожлантириш бўйича қарорларни қисқа муддатларда қабул қилишни йўлга
қўйиш тавсия этилади.
Шунингдек, барқарор кредит ресурслари манбаини шакллантириш
мақсадида депозит манбаларини диверсификациялаш, мунтазам равишда
мижозларга йўналтирилган, эгилувчан тариф сиёсатини шакллантириб бориш,
банк хизматлари кўрсатиш механизмини мижозларга қулай тарзда, инновацион
бизнес жараёнлар ва янги технологияларга асосланган ҳолда амалга ошириш,
депозит ва фоиз сиёсатини ресурс бозоридаги вазият таҳли-ли асосида қисқа
муддатларда қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Тижорат банкларида ресурсларни актив амалиётларга самарали тақсимлаш
сиёсатининг амал қилиши кредит маблағларининг даромадли қайтувчанлигини
таъминловчи муҳим омил ҳисобланади. Шу боис ресурсларни самарали
жойлаштиришнинг муҳим мезонлари сифатида депозит маблағларини тез
айланувчан, юқори ликвидли активларга жойлаштириш, банк даромадлилигини
таъминловчи оптимал фоиз сиёсатини юритиш зарур.
Тижорат банкларида иқтисодиётнинг турли соҳаларини кредитлаш
ҳажмлари ошиб бораётган бугунги шароитда кредит портфели шаклланишига
омиллар таъсирини ҳаққоний баҳолай оладиган янгича ёндашувларга кучли
эҳтиёж сезилмоқда.
Айни пайтда республикамиз банкларида кредит портфелига омиллар
таъсирини баҳолашда, асосан, кредитлаш мониторингини анъанавий (дастлабки,
жорий, ҳужжатли, жойига чиққан ҳолда ўрганиш) усулларидан фойдаланилмоқда.
Аммо мижоз фаолияти кўрсаткичлари ва улардаги ўзгаришларни ўзаро
боғлиқликда, таҳлилий ўрганадиган механизмлар етарлича шаклланмаган.
Сўнгги йилларда ҳамон давом этаётган жаҳон молиявий инқирози банк
тизимига салбий таъсир қилди. Банклар амалиётида муаммоли активларнинг
шаклланиши иқтисодий тизим барқарорлигининг пасайишига олиб келди.
Тижорат банклари бундай шароитда ўз активларини ҳимоя қилиш, муаммоли
кредитлар хавфини камайтириш ва тўловларни кечиктириш оқибатларини
бартараф этиш учун самарали эрта огоҳлантириш тизимини яратишлари зарур.
Эрта огоҳлантириш тизими (ЭОТ) – янги босқичда хавфларни аниқлаш учун
қўлланиладиган жараёнлар тўплами бўлиб, яхши ишлаб чиқилган ЭОТ банк
тизимига салбий таъсир кўрсатадиган ҳамда яқинлашиб келаётган хавф-
хатарларни аниқлашга ёрдам беради.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
289
Тижорат банклари кредитлаш амалиётида “эрта огоҳлантирув эҳтимолий
индикаторлари тизими” ни кенг қўллаш асосида соғлом активлар портфелини
шакллантириш бўйича таклифлар берилган (2-расм).
2-расм. Банклар кредитлаш амалиётида «эрта огоҳлантирув эҳтимолий
индикаторлари тизими»ни жорий этиш йўналишлари
8
Кредитлаш амалиётидаги “эрта огоҳлантирув эҳтимолий индикаторлари
тизими” мижоз фалияти билан боғлиқ ҳар қандай ўзгаришнинг кредит портфелига
таъсирини дастурлаштирилган ҳолда тўғри баҳолай олишни назарда тутади.
8
Муаллиф томонидан тузилган.
Молиявий
кўрсаткичла
р
Хулқ-атвор
кўрсаткичлари
Географик
кўрсаткичла
р
Саноат
кўрсаткичлари
Ахборот
кўрсаткичлар
и
«Эрта огоҳлантирув эҳтимолий индикаторлари тизими» (ЭОТ)
АВТОМАТЛАШГАН АХБОРОТ ТИЗИМИГА КИРИТИШ
Рискларни
таҳлил
қилиш ва
баҳолаш
ЭОТ маълумотларининг шаклланиш манбалари
Мижоз
харитаси
ва ҳисоб
рақа-
мидаги
ўзгаришла
Банк назо-
рати
бўлин-
малари тек-
шируви
маъ-
Кредит
бюролари
маълу-
мотлари
Активлар
монито-
ринги
маълумо
т-лари
Ташқи
назорат
органлари
маълумот-
лари
Ички
манбалар
Ташқи
манбалар
Бошқа (ка-
дастр, ста-
тистика ва
ҳ.к.)
маълу-
мотлар
М и ж о з л а р н и н г к р е д и т т а р и х и н и ш а к л л а н т и р и ш
ЭОТ маълумотларидан фойдаланиш доираси
Дастлабк
и монито-
рингни
ўтказиш
Активларнин
г муаммога
айланиш
манбаларини
аниқлаш
Ягона
тармоқ
мониторинги
тизимини
Активларнинг
потенциал
муаммога
айланиш
эҳтимолини
кескин
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
290
ХУЛОСА
Иқтисодиётни диверсификациялаш шароитида тижорат банк активлари
самарадорлигини ошириш бўйича хулосаларни шакллантириш мумкин:
●
тижорат банк активлари ва пассивларини самарали бошқариш ҳамда
уларнинг сифатини ошириш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унда банк активлари
самарадорлигини таъминлаш бир қатор иқтисодий-ижтимоий асосларга
ажратилди ҳамда тижорат банкларида актив амалиётлари самарадорлигини
таъминлаш услубиёти бир қатор муҳим тамойилларга асосланиши лозим;
●
банкларни
хусусийлаштириш
ва
давлат
тасарруфидан
чиқариш
жараёнларини чуқурлаштириш, тижорат банкларини янада акциялаштириш,
банкларга раҳбарлик қилишда акциядорларнинг ролини ошириш йўли билан
корпоратив бошқариш тизимини мустаҳкамлаш зарур;
●
банк тизимини институционал ривожлантириш, банкларнинг активлари,
шу жумладан, валюта активлари сифатини яхшилаш ҳисобига уларнинг молиявий
барқарорлигини ошириш, банк ишини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган
банк хизматлари турларини кенгайтириш лозим;
●
жаҳон амалиёти ҳамда амалга оширилган таҳлиллар бугунги кунда тижорат
банклари активларини ҳимоялашда “риск-иштаҳаси (аппетити)”ни аниқлаш, улар
асосида
стресс-тестлаш
услубларидан
самарали
фойдаланиш
мақсадга
мувофиқлигини таъкидлаш имконини бермоқда. “Риск-иштаҳаси (аппетити)” бу
банклар ўзининг стратегик мақсадларига эришиш учун кўриши мумкин бўлган
хавфнинг умумий миқдори сифатида намоён бўлиб, хатарларни бошқариш
стратегиясини тасдиқлаш вақтида таваккал қилишга тайёр бўлган ўз маблағлари
ва ликвидлигини белгилайди;
●
тижорат банклари асосий мақсадларидан бири – бу кредит тизимида
даромадлилик ва ликвидлилик кўрсаткичларининг оптимал даражасига эришиш
ҳамда активлар хажмини ошириш ҳисобланади. Тижорат банкларида “кредит
конвейери” усулида кредитлаш механизмини жорий этиш, хусусан, скоринг
технологиясидан самарали фойдаланиш орқали активлар хажмини ошириш;
●
самарасиз кредитлар хавфини камайтириш учун тижорат банклари ўз
активларини ҳимоя қилиш ва тўловларни кечиктириш оқибатларини камайтириш
учун самарали эрта огоҳлантириш тизимини яратишлари лозим. Самарасиз
активларнинг таъсири қўшимча нархлар кўтарилишига олиб келади – бу бозорнинг
айрим сегментларида (масалан, чакана ва ипотека банки) барқарорликни
йўқотишга сабаб бўлади. Бунда тижорат банклари кредитлаш амалиётида “эрта
огоҳлантирув эҳтимолий индикаторлари тизими”ни кенг қўллаш орқали соғлом
активлар портфелини шакллантириш бўйича таклифлар;
●
тижорат банкларида даромад келтирувчи активларнинг ҳажми ва
таваккалчилик даражасининг юқорилиги активлар портфелини оптималлаш-
тиришни тақозо этади. Бу борада тижорат банкларида соғлом активлар
портфелини шакллантириш моделини амалга оширишнинг таклиф этилаётган
намунавий лойиҳаси, тижорат банклари активлари портфелини оптималлаштириш
тизими ҳамда уни ривожлантириш муаммолари ва чора-тадбирлари дастури
шакллантирилиши лозим.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
291
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ahunov M., (2018) “Financial Inclusion, Regulation, and Literacy in Uzbekistan”,
Asian Development bank Institute Survey.
2.
Baydaulet Y., (2019) “Islomiy moliya asoslari”, O’zbekiston, ”O‘zbekiston” NMIU.
(Baydaulet Y., (2019) “Fundamentals of Islamic Finance” / Baydaulet Y., Khasanov Kh.
Jorayev B. / “Uzbekistan” PH, Uzbekistan).
3.
Gazeta (2020) “Islomiy moliya tizimiga yo‘l ochilsa, O‘zbekistonga foizsiz
kreditlar kirib keladi” / Abdurasulov J., Zayniyev F. / “Milliy tiklanish” ijtimoiy-siyosiy
gazetasi, № 17-18 (1068), 5-bet. (Newspaper (2020) “With the opening of the
Islamic financial system, Uzbekistan will receive interest-free loans” / Abdurasulov J.,
Zayniyev F./published in the social-political newspaper “National Revival” № 17-18
(1068), P:5, June 10th, 2020.
4.
Boboqulov T.I., (2017) “Tijorat banklari resurslarini boshqarish”, O‘zbekiston,
“Iqtisod-moliya”. (Boboqulov T.I., (2017) “Resource management of commercial banks” /
Boboqulov T.I. / “Economics-Finance PH, Uzbekistan).
5.
Gilmanov E., (2008) “Islomiy banking: bankning amaliy faoliyati”, Qozon, Islomiy
iqtisodiyot va moliyalar Rossiya markazi. (Gilmanov E., (2008) “Islamic banking: practical
activities of the bank” / Gilmanov E. / Russian Center for Islamic Economics and Finance,
Kazan).
6.
Jo‘rayev B. (2014) “Islomiy moliyalar va bank tizimi”, O‘zbekiston, “O‘zbekiston”
NMIU, 2014. (Jo‘rayev B. (2014) “Islamic finance and banking system” / translation of
Jorayev B. / “Uzbekistan” PH, Uzbekistan).
7.
ICD (2018) Islamic Corporation for the development of the Private Sector “Russia:
Bridging new horizons”, Islamic Finance in the Commonwealth of Independent States (CIS)
Region).
8.
Mansur A. (2013) “Qur’oni Karim tarjimasi va sharhi”. (Mansur A. (2013)
“Translation and Interpretation of the Holy Quran” / Mansur A. / ziyo.uz web-source).
9.
Ma’ruza (2019) O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning
2019-yil 25-oktabrdagi “Bank tizimini isloh qilish va banklarning investitsiyaviy faolligini
oshirish” borasidagi ustuvor vazifalarga bag‘ishlangan yig‘ilishidagi ma’ruzasi. (Speech
(2019) Report of the President of the Republic of Uzbekistan, Shavkat Mirziyoyev on the
priorities of “The reformation of the banking system and increasing the investment activity
of banks” on October 25th, 2019.).
10.
Hassan K. (2011) “Islomiy moliya bo’yicha eng zarur kitob” (Mervin Lyuisning
“Handbook of Islamic banking” kitobiingliz tilidagi nusxasi tarjimasi) Ostona, TOO
“Istisna’s”.
