Авторы

  • Ибрагим Атамирзаев
    старший преподаватель юридического факультета Наманганского государственного университета, Наманган, Узбекистан
  • Бехруз Эргашев
    студент 1 курса Юридического факультета Наманганского государственного университета, Наманган, Узбекистан
  • Нуршод Усаров
    студент 1 курса Юридического факультета Наманганского государственного университета, Наманган, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss4/S-pp411-415

Ключевые слова:

Преступление пробация наказание система наказаний условный контроль условное предложение

Аннотация

В статье освещается работа, проделанная над приоритетом человеческого фактора в обновленном Узбекистане, повсеместное применение принципа гуманности в пенитенциарной системе, а также концепция контроля над условным осуждением и контроля над условным осуждением в зарубежных странах.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Probation control in the update of Uzbekistan
(On the example of foreign countries)

Ibrahim ATAMIRZAEV

1

, Behruz ERGASHEV

2

, Nurshod USAROV

3


Namangan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received March 2021
Received in revised form
20 March 2021
Accepted 15 April 2021
Available online
20 May 2021

The article highlights the work done on the priority of the

human factor in the renewed Uzbekistan, the widespread
application of the principle of humanity in the penitentiary
system, as well as the concept of control over conditional
sentences and control over conditional sentences in foreign
countries.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

crime,
probation,
punishment,
punishment system,
conditional control,
probation.

Янгиланаётган Ўзбекистонда пробация назорати
(Хорижий мамлакатлар мисолида)

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

жиноят,
пробация,
жазо,
жазо тизими,
пробация назорати,
шартли хукм.

Мазкур мақолада Янгилаётган Ўзбекистонда инсон

омилининг устуворлиги, жазони ижро этиш тизимида
инсонпарварлик тамойилини кенг қўллаш борасидаги
амалга оширилган ишлар шунингдек Пробация назорати
тушунчаси ҳамда хорижий мамлакатлардаги Пробация
назорати масалалари ёритиб берилган.

1

Senior lecturer of the Law Faculty of Namangan State University. Namangan, Uzbekistan.

2

1st year law student of Namangan State University, Namangan, Uzbekistan.

3

1st year law student of Namangan State University, Namangan, Uzbekistan.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415

412

Пробационный контроль в обновляемом Узбекистане
(На примере зарубежных стран)

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

преступление,
пробация,
наказание,
система наказаний,
пробационный контроль,
условный приговор.

В

статье

освещается

работа,

проделанная

над

приоритетом человеческого фактора в обновленном
Узбекистане,

повсеместное

применение

принципа

гуманности в пенитенциарной системе, а также концепция
контроля над условным осуждением и контроля над
условным осуждением в зарубежных странах.


Инсон дунёга ёмон бўлиб келмайди, унинг қилган хатти-ҳаракатлари нотўғри

бўлиши мумкин, холос. Ҳеч бир инсон атайлаб бошқа бир кишига зиён етказишни
истамайди. Қотиллик, ўғирлик ва муштумзўрлик каби иллатларни эса билиб-
билмай жаҳл устида, ё бўлмаса, мажбур бўлгани учун қилиши мумкин. Ўз
қилмишидан пушаймон бўлган, тузалиш йўлига ўтган инсонларни қўллаб-
қувватлаш эса савобли амаллардандир.

Ҳар қандай жамиятда турли тоифадаги шахслар фаолияти давомида

интеллектуал ҳолати ёки яшаш муҳити, шароити таъсирида хато ва камчиликларга
йўл қўяди, мавжуд тартиботни бузади, жиноят деб аталмиш ножўя хатти-ҳаракатни
содир этади. Бундай ҳолатда қонунбузар шахсни тарбиялаш, унда муносиб хулқ-
атворни қайта тиклаш ва нуқсонли хулқини тузатиш фаровонлик ва
барақарорликни мақсад қилган жамиятнинг энг муҳим вазифаларидан бири
ҳисобланади.

Шу боис мамлакатимиздаги жазони ижро этиш муассасалари фақатгина

озодликдан маҳрум этилган шахсларни сақлаш билан шуғулланмайди, аксинча
уларни соғлом турмуш тарзига қайтариш, жамиятга мослаштириш ишларини ҳам
бажаради. Айниқса, бунда оғир жиноятларга қўл урмаган, ахлоқ тузатиш ишлари,
мажбурий жамоат ишлари, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, озодликни ва шартли
ҳукм қилиш каби таъсир чоралари қўлланган шахсларни жамиятга мослаштириш
нисбатан осонроқ кечади. Аммо уларни жамиятда ўз ҳолига ташлаб қўйиш ҳам
ярамайди. Бундай шахслар билан алоҳида ишлаш, ахлоқий чоралар, психологик
мулоқот ва суҳбатлар ўтказиш, бандлигини таъминлаб, ҳаётини изга туширишига
кўмаклашиш талаб этилади.

Хусусан, юртимизда назорат остидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан

таъсирчан вазифаларни бажариш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро
этиш бош бошқармаси ҳузурида Пробация хизмати фаолияти йўлга қўйилган.
Тузилма

Президентимизнинг

2018

йил

7

ноябрдаги

“Жиноят-ижроия

қонунчилигини

тубдан

такомиллаштириш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги

қарори [1] асосида ташкил этилди.

2019 йил 1 январдан ўз фаолиятини бошлаган ушбу хизмат маҳкумларнинг

ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, қайта
жиноят содир этилишининг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Бугунги кунда кўплаб ривожланган мамлакатларда бундай хизмат фаолият

юритади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415

413

Пробация – “синов” деган маънони англатиб, халқаро амалиётда озодликдан

маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижро этилишини таъминлаш ва
назоратини олиб бориш билан шуғулланади. Хусусан, шартли ҳукм қилинган
маҳкумларни қайта тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқариш борасида
ишлар самарадорлигини оширадиган тизим ҳисобланади. Яъни суд ҳукми ёки
ажрими билан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм
қилинган шахслар томонидан жазонинг ижро этилишини таъминлайди. Бу эса
шахсни жамиятдан ажратмаган ҳолда тарбиялаш имконини беради.

Айни пайтда тизим томонидан шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташдан

муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан
таъсирчан назорат амалга оширилмоқда. Назорат остидагиларнинг қайта жиноят
содир этиш хавфи аниқланиб, бунга йўл қўймаслик бўйича профилактик чора-
тадбирлар бажарилмоқда.

2020 йилнинг 14 феврал куни “Ички ишлар органлари пробация хизмати

фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
Вазирлар Маҳкамаси қарори [2] қабул қилинди. Унга кўра, 2020 йил 1 мартдан
бошлаб назорат остидаги шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам
кўрсатиш бўйича вазирлик ва идоралар ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Қарордан кўзланган асосий мақсад- назорат остидаги шахсларда қонунга

итоаткор хулқ-атворни, инсонга, жамиятга, меҳнатга, мавжуд турмуш қоидалари ва
анъаналарига ҳурмат муносабатини шакллантиришдан иборат.

Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, пробация хизмати тегишли

ташкилотлар билан, хусусан, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, нодавлат нотижорат
ташкилотлар, ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа мутасадди идоралар билан
самарали ҳамкорликни йўлга қўяди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги назорат остидагилар ва

уларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлаш, касбга йўналтириш, улар учун
бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этиш билан шуғулланади. Уларни ҳақ
тўланадиган жамоат ва мавсумий ишларга жалб қилади. Соғликни сақлаш
вазирлиги эса назорат остидаги шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга
тиббий масалаларда ёрдам кўрсатиш, ичкиликка ружу қўйган шахсларни
реабилитасия қилиш, энг асосийси, назорат остидагилар ўртасида соғлом турмуш
тарзини тарғиб қилишга қаратилган вазифаларни бажаради.

Тизимнинг самарадорлигини ошириш мақсадида қилинаётган ишлар

натижасида биргина шахс тузалиш йўлига ўтади, бир неча жиноятларнинг олди
олинади, ишга жойлашиб, жамиятда ўз ўрнини топишга интилса, у яшаётган
оиланинг турмуш фаровонлиги таъминланади.

Ҳар бир инсон миллатнинг бир бўлаги. Жамиятнинг юксалишида

барчасининг алоҳида ўрни бор. Шундай экан, жамиятимизда шахсни тарбиялаш
орқали соғлом муҳит яратиш вазифасина фақат давлат ва мутасадди ташкилотлар,
балки кенг жамоатчилик, қолаверса, ҳар бир фуқаронинг бурчи эканини
унутмаслик лозим.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, авваламбор, инсон, унинг

манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоясини таъминлашга хизмат қилади.
Ривожланаётган мамлакатимизда инсонпарварлик, инсоннинг қадр-қиммати ва
эркинлиги ҳар доим энг муҳим масала сифатида қадрланиб келган.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415

414

Айниқса, ёшлик чоғида билиб билмай, ҳавойи ҳавасга берилиб жиноят

кўчасига кириб қолган ёшларни ахлоқан тузатиш, уларни жамиятдан ажратмаган
ҳолда кенг жамоатчилик билан узвий ҳамкорликда қайта тарбиялаш борасида кенг
кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Пробация назорати остида турган ёшлар билан мунтазам равишда

“Синовдан юксалишга қатъий қадам” шиори остида профилактик тадбирлар амалга
оширилаётганлиги,

Ёшлар

иттифоқининг

маҳаллий

кенгашлари

билан

ҳамкорликда “Синовдан кўтарилиш учун ҳал қилувчи қадам” шиори остида
ўтказилган турли спорт мусобақалари ва маданий тадбирларнинг ўтказилиб
келинаётганлиги

назорат

остидаги

ёшларнинг

онгида

қонунларимизга

итоаткорлик, Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат
руҳиятини шакллантиришга хизмат қилмоқда. Бу борада Пробация хизмати ва
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда унинг жойлардаги кенгашлари билан тизимли
ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Аввало, бу хизматни янада самаралироқ қилиш, халқаро тажрибага

асосланган янгии нновацион тизимни яратиш ва озодликдан маҳрум қилиш билан
боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этиш бўйича оммавий фаолиятни амалга
оширишга қаратилган.

Хусусан, Қозоғистон, Қирғизистон ва Марокашдаги пробация ходимлари

пробация хизмати фаолиятини назорат қилиш, жазоларни ижро этишда
ошкораликни тарғиб қилиш, ижро ва жиноий қонунчиликни қўллаш соҳасидаги
қонунларнинг бажарилишини таъминлашга масъулдирлар.

Пробация хизмати фаолиятида илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва

жорий этиш, хорижий экспертлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда тажриба
алмашиш мақсадида мамлакатимизда Пробация хизмати ва унинг ҳудудий
бўлинмалари ходимлари иштирокида семинарлар ва тренинглар ўтказилмоқда.

Биргина қўшни мамлакат бўлган Қозоғистон Республикасида 2016 йил

30 декабрда “Пробация тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Янги қонун жазо
тизими органларининг кўп йиллик тажрибасига, Қозоғистон Республикасида
Жиноят кодексининг, Қозоғистон Республикасида Жиноят – процессуал
кодексининг янги қоидалари талабларига асосланган. Қозоғистон Республикасида
ҳам

Ўзбекистон

Республикасида

бўлгани

каби

пробация

хизматининг

мақсади жамият хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашишдир. Қозоғистон
Республикасининг “Пробация тўғрисида”ги қонуннинг 1-моддасида пробациянинг
мақсади белгилаб қўйилган. Унга кўра Пробация – тоифалари қонун билан
белгиланадиган шахсларнинг хатти-ҳаракатларини тўғрилашга қаратилган, улар
томонидан жиноий ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишга
қаратилган фаолият турлари ва индивидуал равишда белгиланган назорат ва
ижтимоий-ҳуқуқий хусусиятлар тизими дейилган [3].

Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган

шахсларнинг ҳаётга қайтиши, содир этилган жиноятлар учун чинакам
пушаймонликнинг уйғониши, уларни касбга ўргатиш, ўқитиш ва иш билан
таъминлаш учун пробация тизими фаолият олиб бормоқда.

Мазкур хизмат маҳалла фуқаролар йиғинлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи

органлар, муддатидан илгари озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва
ижтимоий яраштириш марказлари, бандликка кўмаклашиш марказлари билан
яқин ҳамкорликда кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415

415

Президентимизнинг жорий йилнинг 29 декабрида Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида ҳам содир этган жинояти учун
озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларга енгиллик, яна бир
бор имконият бериш таомилини такомиллаштириш орқали инсонпарварлик
тамойилини тўла-тўкис рўёбга чиқаришни назарда тутадиган қарашлар баён
этилди.

Хусусан, Мурожаатномада жазони ижро этиш тизимида инсонпарварлик

тамойилларини кенг қўллаш борасидаги ишлар келгуси йилда ҳам давом
эттирилиши, халқаро стандартлардан келиб чиқиб, 25 та манзил колониялари
босқичма-босқич қисқартирилиши, бундан буён биринчи марта озодликдан маҳрум
этилган шахсга берилган жазо енгилроғи билан алмаштирилса, у манзил колонияга
ўтказилмасдан, пробация назоратига олиниши, мазкур енгиллик асосида ҳозирги
кунда жазомуддатини ўтаётган 6 минг нафар шахсга ўз маҳалласи назорати остида
оиласи бағрида бўлиш имконияти яратилиши таъкидланди [4].

Мазкур Мурожаатнома чинакам маънода инсонпарварликнинг ёрқин

ифодаси сифатида намоён бўлиб, содир этган жинояти учун жазога ҳукм қилинган
шахсларни ҳам рози қилиш, уларни фаровон жамиятга мутаносиб қилиб тарбиялаш,
муҳими, хато қилган шахсларни жамиятдан ажратмасдан, уларнинг хулқини
тузатишни жазони ижро этиш муассасасидан кўпроқ жамиятга, яъни
жамоатчиликка ўтказишни назарда тутди. Бу эса ўз навбатида, жиноят содир этган
шахснинг ўз қилмишининг моҳияти ва оқибатларини тушуниб етиши, тегишли
хулоса чиқариб олиши, натижада тузалиш йўлига ўтишини таъминлаш
имкониятини кенгайтиради.

Хулоса қилиб айтганда пробация ходимларининг саъй-ҳаракатлари туфайли,

агар назорат остидаги битта одам реабилитация қилинса, бир нечта
жиноятларнинг олди олинади ва агар у иш топишга ва жамиятда ўз ўрнини
эгаллашга ҳаракат қилса, унинг оиласи фаровон бўлади.

Шундай экан, унутмаслик керакки, шахсни тарбиялаш орқали жамиятимизда

соғлом муҳитни яратиш нафақат ички ишлар идораларининг пробация бўлимлари,
балки кенг жамоатчиликнинг ва, албатта, ҳар бир фуқаронинг бурчидир.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

“Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш

чора-

тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–4006-сон
қарори 2018 йил 7 ноябрь Тошкент шаҳри.

2.

“Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил

этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси 2020 йилнинг 14 февраль 84-сон қарори

3.

Қозоғистон Республикаси “Пробация тўғрисида”ги қонуни 2016 йил

30 декабрь.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисга Мурожаатномаси, 2020 йил 29 декабрь.

Библиографические ссылки

«Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4006-сон қарори 2018 йил 7 ноябрь Тошкент шаҳри.

«Ички ишлар органлари пробация хизмати фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2020 йилнинг 14 февраль 84-сон қарори

Қозоғистон Республикаси “Пробация тўғрисида”ги қонуни 2016 йил 30 декабрь

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга Мурожаатномаси 2020 йил 29 декабрь