Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Prospects of entrepreneurship development
Abdukhamid BEKTEMIROV
1
Samarkand Institute of Economics and Service
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received March 2021
Received in revised form
20 March 2021
Accepted 15 April 2021
Available online
20 May 2021
This article analyzes the effective use of existing potential for
the rapid development of entrepreneurship and the work to be
done in the future, as well as the paper provides scientific
recommendations.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
entrepreneurship,
national development,
small business and private
entrepreneurship,
venture capital,
business system.
Тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
тадбиркорлик фаолияти,
миллий тараққиёт,
кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик,
венчур капитал,
бизнес тизим.
Ушбу мақолада тадбиркорлик фаолятини жадал
ривожлантириш
учун
мавжуд
салоҳиятдан
унумли
фойдаланиш ва келгусида амалга оширилиши лозим булган
ишлар таҳлил қилинган ҳамда илмий таклиф-тафсиялар
берилган.
Перспективы развития предпринимательства
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
предпринимательство,
национальное развитие,
малый бизнес и частное
предпринимательство,
венчурный капитал,
бизнес-система.
В статье анализируется эффективное использование
имеющегося
потенциала
для
быстрого
развития
предпринимательства и работа, которую предстоит
проделать в будущем, а также представлены научные
рекомендации.
1
Basic doctoral student of Samarkand Institute of Economics and Service, Samarkand, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
435
КИРИШ
Бугунги кунда амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий
ислоҳотлардан кўзланган мақсад мамлакатимизга хорижий инвестициялар
кўламини ошириш, рақобатбардош товар (хизмат)лар ишлаб чиқариш ва экспорт
ҳажмини муттасил кўпайтириш, янги иш ўринларини ташкил этиш орқали аҳоли
бандлигини таминлаш, кам таъминланган ва имконияти чекланган фуқароларни
қўллаб-қувватлаш, ҳалқ даромадларини тадрижий равишда ошириб бориш
натижасида барқарор ривожланишга эришиш ва фаровон жамият қуришдан
иборатдир. Ушбу режаларни тадбиркорлик фаолияти учун зарур шароит ва
имкониятларни яратмасдан туриб амалга ошириш жуда мушкил. Зеро, жаҳон
тажрибасидан маълумки, барча тараққий этган мамлакатлар тадбиркорлик
фаолиятига катта эътибор бериши натижасида бугунги иқтисодий юксалишга
эришган. Шу сабабли, давлатимиз томонидан мустақиллигимизнинг илк
йилларидан
бошлаб
тадбиркорлик
фаолиятига
миллий
тараққиётни
таъминлашнинг асосий омили сифатида қаралиб, соҳани ривожлантиришга
жиддий эътибор бериб келинмоқда ва бунинг натижасида сўнги йигирма йил
давомида ялпи ички маҳсулотидаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик (КБХТ)
улуши 22,9 % га ошган (
1-расм
) [3].
1-расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички
маҳсулотдаги улуши
Юқоридаги мулоҳозаларимизни давом эттирган ҳолатда таъкидлаб ўтиш
лозимки, миллий иқтисодиётимизни ривожлантириш жараёнида тадбиркорлар ва
инвесторларга қулай ишбилармонлик муҳитининг яратилаётганлиги ҳалқаро миқёсда
ҳам эътироф этиб келинмоқда. Масалан, Жаҳон банки ва Ҳалқаро молия корпорацияси
томонидан бизнес юритиш бўйича мунтазам равишда эълон қилиб келинувчи “Doing
business” халқаро рейтингининг сўнги беш йилида давлатимиз ўз ўрнини 18 поғонага
31%
38,20%
52,50%
62,90%
53,90%
0%
10%
20%
30%
40%
50%
60%
70%
2000 йил
2005 йил
2010 йил
2015 йил
2020 йил
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
436
яхшилагани ва “Doing business-2020” йиллик ҳисоботи натижаларида190 мамлакат
ичидан 69-ўринни эганлаганлиги фикримиз тасдиғи бўла олади [2].
Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ижобий
марраларнинг қўлга киритилаётгани ҳамда бу ишларнинг халқаро миқёсда эътироф
этилиши ҳукуматимиз томонидан ислоҳотларнинг тўғри йўналишда амалга ошириб
келинаётганлигидан далолатдир. Айнан ислоҳатларнинг амалга оширилиши ва унинг
самараси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович
Мирзиёев ўзининг 2021 йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига
мурожаатномасида: “...амалий натижа билан мустаҳкамланган, ўз меваси, ҳосилини
бераётган ислоҳот одамларнинг қалбига, юрагига тез кириб боради. Ва бундай ислоҳотни,
бундай шиддатли жараённи ҳеч ким, ҳеч қандай куч, тўхтата олмайди...”, – деб таъкидлаган
эди [1].
Бугунги кунда, тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, ҳорижий
инвестициялар кўламини ошириш ва маҳаллий товар (хизмат)лар экспортини
кўпайтириш учун мамлакатимизда етарли даражада салоҳият мавжуд. Бу ўз навбатида
ички имкониятлардан келиб чиқиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни (КБХТ)
ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизм-ларини, КБХТнинг фаоллигини ва
самарадорлигини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини такомиллаштириш, хизмат
кўрсатиш соҳасида КБХТнинг самарадорлигини оширишга таъсир этувчи омилларни ва
уларнинг фаолият самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар бўйича чуқур илмий
тадқиқотларни амалга оширишни тақозо этади [4].
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
Бугунги кунда тадбиркорлик фаолияти миллий иқтисодиётимизнинг асосий
ҳаракатлантирувчи кучига, драйверига айланиб бормоқда. Бунга КБХТ ҳажми
иқтисодиёт тармоқлари кесимида йилдан йилга ортиб бораётганлиги мисол бўла олади
(
1-жадвал
) [3].
1-жадвал
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиёт тармоқларидаги асосий
кўрсаткичлари ҳажми (млрд.сўм)
Йиллар
Саноат
Қурилиш
Савдо
Қишлоқ, ўрмон ва
балиқ хўжалиги
Хизматлар
2010
10132,9
4163,2
186,16
31900,4
15214,1
2011
13586,8
6188,3
24741,9
46704,5
19556,5
2012
17114,6
7925,5
32242,9
56926,6
24841,8
2013
23312,0
10377,7
40564,5
67510,7
31409,1
2014
30907,0
13944,9
50197,8
82957,2
40187,9
2015
39643,5
16954,0
61972,3
101197,5
47269,6
2016
50654,5
19671,0
78935,6
118011,4
61346,2
2017
61367,8
22464,4
92973,0
152010,5
69212,7
2018
87962,0
37451,7
114869,4
191759,2
84433,4
2019
83344,2
53960,9
138920,7
219466,9
103106,6
2020 (январь-декабрь)*
100796,9
63614,9
160085,3
252485,7
112743,5
* Дастлабки маълумотлар
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
437
Шу ўринда такидлаб ўтиш лозимки, жаҳоннинг барча давлатлари қатори
мамлакатимизда ҳам тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдан кўзланган
асосий мақсадлардан бири аҳолини иш билан таъминлашдан иборат. Шунга кўра,
статистик маълумотлар орқали шуни кўришимиз мумкинки, сўнгги йигирма йилда
КБХТда банд бўлган аҳоли сони 44,9 % га ошган, яъни 2000 йилда КБХТда банд
бўлган аҳоли сони 4467,1 минг кишига тенг бўлган бўлса, 2020 йилда бу кўрсатгич
9938,2 минг кишини ташкил этган (
2-расм
) [3].
2-расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда
банд бўлган аҳоли (минг киши)
Шунингдек, сўнги ўн йил давомида КБХТнинг экспорт ва импорт ҳажми
муттасил ортиб бораётганлиги, бунда импорт ҳажмининг экспорт ҳажмидан анча
юқорилигини қуйида кузатишимиз мумкин (
3-расм
) [3].
3-расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг экспорт ва импорт
кўрсаткичлари (
умумий ҳажмга нисбатан % да
)
4467,1
6602,5
8643,9
10170,4
9938,2
0
2000
4000
6000
8000
10000
12000
2000 йил
2005 йил
2010 йил
2015 йил
2020 йил
10,2 %
13,7 %
20,5 %
22,8 %
35,8 %
51,8 %
0,00%
10,00%
20,00%
30,00%
40,00%
50,00%
60,00%
70,00%
80,00%
2000 йил
2010 йил
2020 йил
Экспорт
Импорт
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
438
Олиб борган таҳлилларимиз ва кузатишларимиз асосида айтишимиз
мумкинки, мамлакатимизда нафақат КБХТнинг экспорт кўрсаткичларини ошириш,
балки тадбиркорлик фаолиятини янада янги поғоналарга кўтариш ва
ривожлантириш учун ҳали ишга солинмаган катта салоҳият мавжуд. Ушбу
салоҳиятдан фойдаланишда тадбиркорлар дуч келаётган муаммоларни тизимли
ўрганиш ва бартараф этиб бориш, янги турдаги тадбиркорлик фаолятини ташкил
этаётган жисмоний ёки юридик шахсларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларнинг
ишчанлик кайфиятини ошириш бўйича рағбатлантириш чора-тадбирларини
амалга ошириш лозим.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Юқоридаги фикр ва мулоҳазаларга таяниб мамлакатимизда тадбиркорлик
фаолятини янада ривожланишига замин яратадиган қўйидаги таклифларни тавсия
этамиз:
1.
Хозирда тадбиркорлик фаолиятига оид бир қатор қонун ва қонун ости
ҳужжатлари қабул қилинган. Ушбу ҳужжатларни жамлаган ҳолатда “Тадбиркорлик
кодекси”ни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш бўйича юртбошимиз томонидан асосли
таклиф билдирилди. Бизнинг фикримизча ушбу кодексда мавжуд қонун нормалари
билан бир ўринда хозирда юзага келаётган тадбиркорликнинг янги фаолият
турлари
(ижтимоий тадбиркорлик, инновацион тадбиркорлик, бизнес-стартаплар,
венчур капиталва ҳ.к)
ҳамда тадбиркорларнинг иш юритиш жараёнидаги одоб-
аҳлоқ қоидалари ва ўзаро, давлат органлари, хорижлик ҳамкорлар билан бўладиган
муносабатларини тартибга солувчи “бизнес этикет” ҳамда “ишбилармонлик
дипломатияси” нормаларини киритиш лозим.
2.
Юртимиздаги мутасадди давлат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар
ҳамда маҳаллалар ҳамкорлигида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш,
уларнинг бизнес кўникмаларини ошириш, тадбиркорлик фаолятини ташкил этиш
ва ривожлантиришда кўмаклашиш бўйича комплекс ишларни амалга оширувчи
“Бизнес 3.0” тимизими йўлга қўйиш лозим. Бунда ушбу тизим қуйидагича амалга
оширилади: биринчидан, “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида, мутасадди давлат
идораларининг масъул ходимлари ва мувоффақиятга эришиб келаётган бизнес
вакиллар иштирокида тадбиркорлик учун яратилаётган шароитлар, имкониятлар
ва берилаётган имтиёзлар, шунингдек, тадбиркорликни бошлаш ҳамда фаолят
юритиш жараёнида юзага келадиган турли ҳолатлар ва олинган тажрибалар
тўғрисида маълумотлар бериш, тушунтириш ишлари олиб бориш; иккинчидан,
тадбиркорлик фаолиятига қизиқаётган шахсларнинг бизнес режа тузишлари,
кредит маблағлари олишлари ва фаолиятини ташкил этишларида кўмаклашиш;
учинчидан, фаолиятини янги бошлаган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, бунда
уларни зарурий ахборот ва маълумотлар билан таъминлаб бориш, бизнес
маслаҳатлар бериш, ҳамкорлар топишида ёрдамлашиш, товар (хизмат)ларини
реклама қилиш ҳамда экспорт қилишида кўмаклашиш, юзага келаётган
муаммоларни қонуний асосда ҳал этишда ёрдам бериш.
3.
Бугунги рақамли технологиялар ривожланиб бораётган ақлли иқтисодиёт
шароитида, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жаҳон миқиёсида тобора
мураккаблашиб бормоқда. Негаки, тадбиркорлик субъектлари рақобатбардош-
ликни таъминлаш учун янада креатив ва ташаббускор бўлишлари ҳамда товар
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
439
(хизмат)лар ишлаб чиқариш жараёнида инновацион ечимлардан фойдаланиши
талаб этилмоқда. Табиийки, бу ҳолатамалга ошириш режалаштирилган
инновацион лойиҳалар ва бизнес-стартапларнинг мувоффақиятли бўлишлигига
кафолат йўқлиги сабабли тадбиркорлик субъектлари учункатта рискларни юзага
келтиради. Шу сабабли, мамлакатимизда риск даражаси юқори бўлган инновацион
ғоялар, ташаббуслар, бизнес-стартапларни амалга ошириш ва ривожлантиришда
(ўзининг молиявий, ташкилий-бошқарув ҳамда техник-технологик капитали
орқали)
кўмаклашувчидавлат
таъсисчилиги
ва
назоратидаги
“Венчур
капиталбанк” ва унинг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш лозим деб ҳисоблаймиз.
Ушбу банк инновацион тадбиркорлик субъектлари билан бир ўринда
мамлакатимизда янги венчур фонлар ва компаниялар ташкил этилишига ҳам
кўмаклашувчи масъул идора сифатида белгиланиши лозим. Шунингдек, банк
маблағлари сарфланиши шаффоф бўлишини қатъий таъминлаш, бунда аввало банк
фаолияти юзасидан оммавий аҳборот воситалари (ОАВ) ва ижтимоий тармоқларда
доимий
хисоботлар
бериб
борилиши
ҳамда
банк
ходимлари
ўзларинингдаромадлари ва харажатлари юзасидан мунтазам равишда деклорация
топшириб боришлари мақсадга мувофиқ иш бўлади.
4.
Тадбиркорликни ривожлантиришда Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва
Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликда республикамизда миллий исломий
банк фаолиятини ташкил этиш ва хорижий исломий банклар инвестицион
маблағларини жалб этиш.
5.
Маҳаллий тадбиркорларни ўзларига боғлиқ бўлмаган (
табиий ҳамда
техноген офатлар, эпедимиялар, фовқулотда ҳолатлар ва ҳ.к
) вазиятлар ҳамда
тадбиркорлик рискларини келтириб чиқарувчи (
нархларнинг ўзгариши, бозордаги
ноқулайликлар, фойдани юқотиш ва ҳ.к
) ҳолатларда қўллаб-қувватлаш тизимини
амалалга ошириш ҳамда уларнинг катта миқдордаги молиявий зарар кўришини,
банкротликга учрашини ва фаолиятини тугатишини олдини олиш мақсадида
суғурталаш меҳанизимини такомиллаштириш.
6.
Тадбиркорликда
инвестицион
лойиҳаларни
(бизнес
режаларни)
иқтисодий жиҳатдан баҳолаш ва бу лойиҳаларни амалиётга тадбиқ этиш ёки
этмаслик тўғрисида қарор қабул қилишга ёрдам берадиган, инвестицион
лойиҳаларга (бизнес режаларга) баҳо беришда амалий жиҳатдан тадбиркор учун
қулай, тушунарли услубиятни такомиллаштириш.
7.
Хорижий сармоядорлар ва ишбилармонларни миллий бозор (
хусусан, янги
ва секин ривожланаётган тармоқлар
)га жалб этиш ва маҳаллий тадбиркорлар
билан ҳамкорлигини ривожлантириш, бунда:
хорижий инвесторлар ва ишбилармонлар мамлакатимиз, тарихимиз,
давлатимиздаги ижтимоий-сиёсий вазият, амалга оширилаётган ҳуқуқий ва
иқтисодий ислоҳотлар, бизнес имкониятлар ва ҳар бир ҳудуд (вилоят, шаҳар,
туман) кесимидаги мавжуд салоҳият тўғрисидаишончли маълумотларни
олишига ҳамда маҳаллий ҳамкорлар топишига замин яратиш мақсадида
“invest.uzbekistan.com”
интернет саҳифасини ишга тушириш;
мамлакатимизнинг хорижий мамлакатлардаги элчихоналарида ушбу
мамлакатларда фаолят юритаётган тадбиркорлар ва инвесторлар учун
мамлакатимиз ва ундаги бизнес имкониятлар тўғрисида мунтазам равишда
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
440
маълумотлар бериб бориш ҳамда уларнинг маҳаллий тадбиркорлар билан бизнес
мулоқотларини ташкил этиш;
мамлакатимизнинг бизнес имкониятларини хориж оммавий ахборот
воситалари (ОАВ), халқаро инфлюенсерлар, блогерлар, ижтимоий тармоқлар,
халқаро спорт мусобақалари ҳамда оммавий тадбирларда кенг миқёсда тарғиб
қилиш;
мамлакатимизга келишга қизиқиш билдираётган хорижлик инвесторлар ва
ишбилармонлар учун махсус (имтиёзларга эга) бизнес турлар ташкил этиш;
маҳаллий тадбиркорларнинг хорижий бозорларга кириб бориши ва товар
(хизмат)ларини экспорт қилишида кўмаклашиш бўйича сифатли ва арзон бизнес-
консалтинг, маркетинг ва логистик хизматлар кўрсатувчи марказлар фаолиятини
такомиллаштириш.
8.
Тадбиркорларга маслаҳатлар бериш, уларни зарурий (солиқ ва божхонага,
банк кредитларига, биржа савдоларига ва ҳ.к оид) маълумотлар билан таъминлаш
ва фаолиятига кўмаклашиш бўйича 24/7 (24 соат, ҳафтада 7 кун) режимида
фаолият юритувчи, ўзининг ишонч телефон рақамига, интернет тармоғидаги
расмий саҳифасига эга бўлган “Тадбиркор ахборот марказ”ларини ташкил этиш;
Ўйлаймизки, юқорида билдирилган таклифларнинг амалга оширилиши
мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожланишига, аҳоли
фаровонлигини оширишга ва албатта, миллий иқтисодиётимиз юксалишига
хизмат қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисига мурожаати. 24.01.2020., https://president.uz/uz/lists/view/3324.
2.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни
қисқартириш вазирлиги маълумотлари. https://mineconomy.uz.
3.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.
https://stat.uz.
4.
A.A. Bektemirov (2020) “Economic Assessment of Investment Projects In
Entrepreneurship”, GIS Business, 15(3). – PP. 121–131. Available at: https://gisbusiness
.org/index.php/gis/article/view/19569 (Accessed: 11 May 2021).
