Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The use of problem learning technology in teaching biology
S.Sh. AKHMADZHONOVA
1
O.I. KAYUMOVA
2
Fergana State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received March 2021
Received in revised form
20 March 2021
Accepted 15 April 2021
Available online
20 May 2021
The article presents the features and advantages of the
problem learning system. In problem-based learning, the process
by which the teacher introduces the schoolboy to the content of
complex concepts, systematically poses problems to him, and
also summarizes and draws certain concepts, rules and
conclusions with the help of the teacher.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
problem learning,
advanced pedagogical
technologies,
didactics,
blood,
blood pressure,
maximum,
minimum.
Биология фанини ўқитишда муаммоли таълим технологиясидан
фойдаланиш
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
муаммоли ўқитиш,
илғор педагогик
технологиялар,
дидактика,
қон,
артериал босим,
максимал,
минимал.
Мақолада муаммоли ўқитиш тизимининг ўзига хос
хусусиятлари, афзалликлари келтирилган. Муаммоли
таълимда ўқитувчи ўкувчини мураккаб тушунчалар
мазмуни билан таништириш жараёни унга системали
равишда муаммолар қўйиб бериши, умумлаштириш ва
ўқитувчи ёрдамида маълум тушунча, қоидалар, хулосалар
чиқариш ёритиб берилган.
1
Fergana State University, Fergana, Uzbekistan.
2
Fergana State University, Fergana, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
43
Использование технологии проблемного обучения в
преподавании биологии
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
проблемное обучение,
передовые педагогические
технологии,
дидактика,
кровь,
артериальное давление,
максимум,
минимум.
В статье приведены особенности и преимущества
системы
проблемного
обучения.
В
проблемно-
ориентированном обучении процесс, с помощью которого
учитель знакомит ученика с содержанием сложных
концепций, систематически ставит перед ним проблемы, а
также обобщает и делает определенные концепции,
правила и выводы с помощью учителя.
Методиканинг асрлар давомидаги асосий муаммоларидан бири таълим жараёни
самарадорлигини ошириш, таълим мазмунини ўқувчилар томонидан пухта
ўзлаштирилишига эришиш масаласи бўлиб келган. Турли даврларда бу масалага турлича
ёндашилган. Жумладан, таълим сохасида қалам тебратган М.И. Махмудов, М.Н. Скаткин,
А.М. Матюгиквен, И.Я. Ларнер каби методист олимларни ишларини келтириш мумкин.
Бугунги кунда таълимга технологик ёндашиш, дарсларда ўқитишнинг илғор усуллардан
кенг фойдаланиш ушбу муаммони самарали ечими сифатида тан олинмоқда. Чунки дарс
натижаларининг юқори бўлишини кўп жиҳатдан, ўқитувчи усулни тўғри танлай олиши ва
қўллаши белгилаб беради. Илғор педагогик технологиялардан фойдаланиб, дарсларни
ташкиллаш ўқувчини фикрлаш, дарс мавзуси ва матни устида мустақил ишлаш, қарор
қабул қилиш кўникмаларини шаклланишини таъминлайди. Шу сабабли, хар бир ўқитувчи
ўз олдига ўқувчиларнинг фикрлаш қобилятлари, ижодкорлик қобилятларини
ривожлантиришни бош мақсад килиб олса, унда ўқувчиларни мустақил фаолият юритиш
малакаларини шакллантириш зарур. Интерфаол усуллардан бири муамоли таълим
асосида,ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш, таълим жараёнига ва ўқув-билув
жараёнига “муаммоли ўқитиш” дидактикасини жорий этиб бориш ўқитувчининг асосий
максадига айланмоғи керак.
Муаммоли таълим-тарбия жараёнини фаоллаштириш, ўқувчиларнинг ўқув–билув
жараёнига эхтиёжи, кизикиши, хохишини ортишига сабаб бўлади. Агар ўқитувчи
муаммоли таълимнинг мазмун – мохиятини яхши ўзлаштириб олса, ўкув жараёнининг
шакли ва методларини, техник жихатдан жихозланишни амалда қўллай олса у ўз-ўзидан
мувофаққият келтиради.
Таълимни мувофаққиятли кечиш шартлари:
1. Ўқув материалини муаммолаштириш.
2. Ўқувчиларнинг фаоллигини ташкил этиш.
3. Ўқитишнинг ўқувчи хаёти,турмуш тарзи, ўйин билан алоқаси.
Масалан, “Қон нима учун қизил рангда кўринади, хашаротларда эса бундай эмас,
нима учун?”, деган саволга жавоб топиш учун ўқувчилар аввал органик моддаларнинг
тузилишини, анорганик моддаларнинг кимёвий тузилиши ва уларнинг органик
моддалардан фарқ қилиш сабабларини, органик ва анорганик моддаларнинг табиатдаги
ўзаро чегараси ва бир-бири билан интеграциялашган кўринишларини билиши, уларни
ўзаро таққослаб кўриши, тўпланган маълумотлар асосида хулоса ясаб, фикрини
далиллаши лозим. Саволнинг бу тарзда муаммоли қўйилиши ўқувчиларда таҳлилий ва
мантиқий фикр юритиш кўникмаларини эгаллашига имкон беради.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
44
Муаммоли вазиятларни вужудга келтиришда дастлаб ўқувчилар мавзу матнини
тўғри таҳлил қила олишига, муаммоли савол қўяётганда эса уларнинг ёши ҳисобга олиниш
лозим.
Биология дарсларида “Қон” мавзусини ўтиш жараёнида қўллаш мумкин бўлган бир
қанча муаммоли саволлар ва вазиятлар келтирилади:
–
қоннинг томирлар деворига кўрсатган босим кучи нима дейилади
–
максимал артериал босим кандай хосил булади?
–
минимал артериал босим кандай хосил булади?
–
максимал босим нима?
–
минимал босим 70-80мм булса,бундан хам паст булиши мумкинми?
–
қон нима учун айланади?
–
қоннинг ивиш хоссаси қачон камайди?
–
қоннинг ёпишқоқлиги нимага боғлиқ?
–
III-қон гурухига эга ота-онанинг II-қон гурухиига эга фарзанди бўлиши мумкинми?
Ўқитувчи дарс ўтиш жараёнида муаммоли таълим даражалари босқичма босқич
амалга ошириши зарур:
Биринчи босқич. Ўқитувчи муаммони тўлиқ ёритади ва уни ечимини топиб беради,
қарши саволлар ёрдамида ўқувчиларни фикрлашга ихтиёрий мажбур этади.
Иккинчи босқич. Ўқитувчи муаммони қўйиб, унинг мазмунини ифодалайди. Кейин
ўқувчиларни муаммо ечимини мустақил изоҳлашга йўналтиради.
Учинчи босқич. Ўқитувчи муаммони баён этмайди, балки муаммоли вазият яратади.
Ўқувчилар мустакил фикр юритиб, муаммоли вазиятдан чиқиш йўлларини излаб
топадилар.
Тўртинчи босқич. Бунда ўқитувчи изланиш сохасини белгилайди холос, муаммога
яқинлашиб боради, лекин унинг мазмуни ва ечимини кўрсатмайди. Ўқувчини мустақил
фаолиятга йўналтирилади.
Муаммоли таълимда ўқитувчи ўкувчини мураккаб тушунчалар мазмуни билан
таништириш жараёнида унга системали равишда муаммолар қўйиб беради, ўқувчига
ахборот беради, ўқувчи мустақил равишда хулосалар чиқаради, умумлаштиради ва
ўқитувчи ёрдамида маълум тушунча, қоидалар, хулосалар чиқаради.
Янги мавзу баёни жараёнида ўқитувчи қатор муаммоли вазиятларни вужудга
келтиради. Шу янги билимларни ўзлаштириш жараёнида муаммони ҳал этишга ундайди.
Муаммоли вазият -бу инсоннинг интеллектуал қийинчиликда пайдо бўлган
вазиятдан чиқиш жараёни, бунда маълум ва номаълум фактларга суяниб, мақсад сари
интилиш, вазиятдан чиқа олишга интилиш, қизиқишлар орқали ижодкорликка йўл очади.
Муаммоли вазиятлардан ақлий ҳаракат орқали чиқиш кетма-кетлиги бир қанча
босқичлардан иборат:
–
муаммонинг вужудга келиши;
–
қийинчилик нимадан иборатлигини тушуниб олиш;
–
унинг ечими йўлларини қидириб топиш, бунда ечим бўйича фикр, таклифларни
юзага келтириш, исботлаш;
–
тахминларни изохлаш;
–
муаммо ечимининг тўғрилигини текшириш.
Муаммоли таълим натижасида ўқитувчи ўқувчилар томонидан билимларни
ўзлаштириб олиниши ва мустақил равишда билимга бўлган қизиқишларининг ортиши,
ўқувчининг ижодий қобилиятлари ўсишига эришади
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
45
Муаммоли вазиятни юзага келтиришнинг бир қанча усуллари маълум бўлиб:
1.
Муаммоли баён этиш, бунда ўқитувчи мустақил равишда муаммоли
вазиятни вужудга келтиради ва унинг ечимини ўқувчилар гурухчаларидан сўрайди.
2.
Ўқитувчи мустақил равишда муаммони қўяди, аммо унинг ечимини ўқувчиларни
жалб қилган ҳолда ҳамкорликда излайдилар, топадилар, хулосалайдилар.
3.
Ўқув жараёнида ўқитувчи ўқувчилар олдига муаммони қўяди. Ўқувчилар уни
излайдилар, ахборот алмашадилар, қайта ишлаб, ўзларининг иштирокларидагина
ечимини топадилар.
4.
Муаммоли вазият ўқувчиларнинг ўзлари томонидан вужудга келтирилади. Унинг
ечимини бошқа ўқувчилар изланиш, янгича фикрлаш орқали топадилар, ўзаро ечим
қидирадилар. Ўқитувчи ўқувчиларга мавзу бўйича йўлланма беради,муаммоларга
берилган жавобларга маъқуллаш орқали пассив иштирок этади.
Юқорида кўрсатилгандек дарсларни турли илғор усуллар ёрдамида ноанъанавий
холатда ташкилланса,ўқувчиларни билим самарадорлиги ортади. Бундан ташқари
ноанъанавий дарсларни кўрган ўқувчи ўша мавзуни кўз олдига келтириб, кўникма ҳосил
қилади.Бунинг натижасида ўқувчилар мустақил фикрлай бошлайди.
Ўқувчиларнинг мустақил фикрлай бошлаши куннинг асосий талаби хисобланади.
Ҳулоса қилиб, замонавий педагогика ўқитувчиларга турлича самарали илғор
педагогик технологияларни таклиф қилмоқда экан, улардан ҳар бир таълим усули
моҳиятини англаб етиш, дарсни лойиҳалашда унинг ҳам таълимий, ҳам тарбиявий, ҳам
ривожлантирувчи мақсадларига эришишни таъминловчи усулларни тўғри танлаш ва
қўллай олиш зарур, деб таъкидлашимиз мумкин.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ишмуҳаммедов ва бошқалар. Таълимда инновацион технология. – Т.: 2008. – Б. 29.
2.
Азизхўжаева Н.Н. Ўқитувчи тайѐрлашнинг педагогик технологияси. – Т.: ТДПУ,
2000. – Б. 52.
3.
А.П. Панфилова. «Иновационные педогагогические технологии» активное
обучение Москва. – 2009. – С. 120.
4.
С. Ахмаджонова, М. Акбарова “Oiv-oits” mavzusini o‘qitishda interfaol usullardan
foydalanish “Ўзбекистон ОТМ педагог кадрларининг малакасини ошириш тизими: тажриба,
ютуқлар ва риавожланиш истиқболлари” илмий-амалий анжуман материаллари.
Тошкент. – 2018. – Б. 20–21.
5.
С. Ахмаджонова, М. Акбарова. Биология фанини ўқитишда ностандарт
тестлардан фойдаланиш. Globallashuv sharoitida fan va ta’limni rivojlanish
tendensiyalari. Respublika ilmiy-amaliy internet konferensiyasi. Farg‘ona. 2017.
