Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Ways to modernize and improve the system of heat supply
services
Abdumalik BEKTEMIROV
1
Samarkand Institute of Economics and Service
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received March 2021
Received in revised form
20 March 2021
Accepted 15 April 2021
Available online
20 May 2021
The article provides an analysis of the role of heat supply
services in human life, the current state of the system and ways
to modernize and improve it on the basis of modern technologies
and foreign experience.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
definition of heating
services,
national market of heating
services,
centralized system, open
system,
closed system,
single customer model,
payment order,
econometric modeling.
Иссиқлик таъминоти хизматлари тизимини модернизация
қилиш ва такомиллаштириш йўллари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
иссиқлик хизматлари
таърифи,
иссиқлик хизматлари
миллий бозори,
марказлаштирилган
тизим,
очиқ тизим,
ёпиқ тизим,
ягона харидор модели,
тўлов тартиби,
эконометрик
моделлаштириш.
Мақолада иссиқлик таъминоти хизматларининг инсон
ҳаётий таъминотидаги ўрни, тизимнинг бугунги ҳолати
таҳлили ҳамда уни замонавий технологиялар ва хориж
тажрибалари асосида модернизациялаш ва такомиллаш-
тириш йўллари кўрсатиб берилган.
1
Associate Professor of Samarkand Institute of Economics and Service, Samarkand, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
451
Пути модернизации и совершенствования системы
теплоснабжения
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
определение услуг
отопления,
национальный рынок
услуг отопления,
централизованная
система,
открытая система,
закрытая система,
модель единого
потребителя,
платежный порядок,
эконометрическое
моделирование.
В статье показана роль услуг теплоснабжения в жизни
человека,
проанализировано
современное
состояние
системы
и
пути
ее
модернизации,
а
также
совершенствования на основе современных технологий и
зарубежного опыта.
КИРИШ
Жаҳонда инсонлар ҳаёти учун зарур физиологик эҳтиёжлардан бири – бу
иссиқлик энергиясига бўлган эҳтиёждир. “Дунё миқёсида анъанавий энергия
турлари орасида иссиқлик энергияси устунлик қилади. Дунё электр энергиясини
ишлаб чиқаришда 46 % кўмирдан, 18 % газдан, тахминан, 3 % биомассадан, 0,2 %
нефтдан фойдаланилади. Умуман олганда, иссиқлик электр станциялари дунёдаги
барча электр станциялари умумий ишлаб чиқаришининг 2/3 қисмини
таъминлайди” [5]. Бугунги кунда жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви
шароитида мамлакатларда энергия тежамкорлигига алоҳида аҳамият берилмоқда.
Бундай шароитда иссиқлик таъминоти тизимида табиий монополиянинг
мавжудлиги сабабли мазкур соҳада кўрсатилаётган хизматлар тизимини
такомиллаштиришнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
Ўзбекистонда бугунги кунда ҳар хил қувватдаги 1991 йилгача қурилган
2300 га яқин қозонхона мавжуд бўлиб, уларнинг эскириш даражаси 70 %ни ташкил
этади. Айрим ҳудудларда эса, қозонлар 1940–1960 йилларда ўрнатилган ва
уларнинг фойдалилик даражаси ҳақиқатда 50-65 % ни ташкил этади (белгиланган
меъёр 75 %). Тизим ускуналарининг эскирганлиги сабабли, 1 Гкал иссиқлик
қувватини ишлаб чиқишга сарф қилинадиган ёқилғи белгиланган меъёрдан
1,5 баробарга ошиб кетиш ҳолатлари кузатилмоқда. Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек: “Энергия ресурсларидан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун мамлакатимиз энергетика тизимини
ислоҳ қилишимиз, бу борада аниқ стратегия ишлаб чиқишимиз лозим. Аввало,
самарасиз ва зарар билан ишлайдиган корхоналарни хусусийлаштириш,
монополияни тугатиш керак” [1]. Бу вазифаларни самарали ҳал этиш иссиқлик
таъминоти хизматлари тизимини такомиллаштиришни, бу борада илмий
асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишни тақозо этади.
Жаҳонда иссиқлик энергияси таъминоти соҳасидаги тажрибалар негизида
иссиқлик таъминоти тизимини тубдан модернизациялаш, иссиқлик таъминоти
хизматлари
бозорини
ташкил
этиш,
уни
монополиядан
чиқариш
ва
ривожлантириш, бошқаришни такомиллаштириш, иссиқлик энергияси ва уни
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
452
етказиб бериш ҳамда ундан фойдаланиш сифати мезонларини ишлаб чиқиш ва
қонунийлаштириш, иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатишнинг иқтисодий
самарадорлигини ошириш, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқишда шамол, қуёш,
геотермал энергия, биоэнергетика каби қайта тикланувчи энергия манбаларидан
фойдаланиш бўйича илмий тадқиқотларни жадаллаштириш каби йўналишлардаги
илмий муаммоларни тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эгадир.
ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
Иссиқлик таъминоти хизматлари тизмини такомиллаштириш бўйича
тадқиқотларни амалга ошириш йўналишларини учта катта гуруҳга ажратиб амалга
ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Бунда
биринчи йўналиш
иссиқлик
таъминоти хизматлари тизимининг мазмун моҳиятини назарий жиҳатдан
такомиллаштириш ва хориж тажрибасига таянган ҳолда иссиқлик таъминоти
хизматлари
миллий
бозорини
такомиллаштириш,
иккинчиси
иссиқлик
энергиясини ишлаб чиқиш ва истеъмолчиларга етказиб беришни такомиллаш-
тириш ва
учинчиси
молиявий таъминот ва инвестициялар самардорлигини
таъминлаш масалаларини ўз ичига олади.
Иссиқлик
таъминоти
тизимини
такомиллаштиришнинг
биринчи
йўналишида иссиқлик таъминоти хизматлари тўғрисидаги тушунчаларни назарий
жиҳатдан таҳлил қилиш, у тўғрисидаги тушунчалар асосида иссиқлик таъминоти
хизматлари таърифини такомиллаштириш масаласи ётади. Шунга кўра шу соҳага
оид иқтисодий адабиётларда берилган тавсиф ва таърифларни таҳлил қилайлик.
Иссиқлик таъминоти хизматлари эса ўзига хос алоҳида тавсифга эга эканлигини
С.Б. Сиваев, Э.К. Трутнев ва В.Ю. Прокофьевлар [2] кўрсатиб берган. Унга кўра:
коммунал хизматлар истеъмоли муҳим тавсифга эга. Инсоният турмушини замонавий
ташкил этишда табиат иссиқликлари ва тасодифларидан холи бўлган ўз ҳаёт турмуши
масаласини керакли тарзда ҳал эта олди; коммунал хизматларга талаб умумий
тавсифга эга. Одамларнинг қисқа ёки узоқ вақт бўлишларига боғлиқ ҳолда инсон ҳаёт
фаолиятининг барча объектлари уларга мухтождир; коммунал хизматни истеъмол
қилиш кечиктириб бўлмайдиган тавсифга эга, яъни хизматга эҳтиёж пайдо бўлган
заҳотиёқ уни кўрсатиш мумкин; коммунал хизматга бўлган эҳтиёж мажбурийлик
тавсифига эга, яъни хизматга бўлган эҳтиёж сутканинг қайси пайтидан қатъий назар
доимо пайдо бўлади; коммунал хизматларни алмаштириб бўлмайди, яъни хизматнинг
ҳар бир тури инсоннинг аниқ эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган; хизмат
истеъмоли индивидуал тавсифга эга, ҳар бири инсоннинг сифатлари, одатлари, касби
ва турмуш тарзига боғлиқ ҳолда уй хўжалиги ёки инсоннинг шахсий эҳтиёжларини
қониқтириш учун мўлжалланган; коммунал хизматни истеъмол қилишнинг
индивидуал мотиви эҳтимоллик тавсифини беради. Иситиш, бир қарашда, бундай
рўйхатдан истиснодек туюлади, лекин бу фақат хонадаги ҳароратни назорат қилиш
муаммоси билан боғлиқ технологик чегаралашдир; коммунал хизматлар истеъмоли
сифатларини инсонларнинг ҳаёт тарзи, сутка ва ҳафтанинг аниқ вақтлари ритмига
буйсунганлиги ва шунга муносиб тарзда сутканинг аниқ соатлари ва ҳафтанинг аниқ
кунларига мўлжалланган ҳолда мунтазамлилик ва даврийликни намоён этади.
Мазкур хусусиятлар иссиқлик таъминоти тушунчасининг таърифида ўз
аксини топиши лозим. Зеро мазкур тушунчанинг таърифи иқтисодий адабиётларда
ҳамон берилмаган. Тадқиқотлар натижасида ушбу тушунчага қуйидагича таъриф
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
453
беришни мақсадга мувофиқ деб топдик:
иссиқлик таъминоти хизматлари деганда,
инсонлар турмушини табиатдаги ўзгаришлар ва тасодифларидан ҳоли ҳолда, инсон
ҳаётининг барча жабҳаларида унга эҳтиёж пайдо бўладиган, муҳтожлик сезилган
заҳотиёқ уни кўрсатиш лозим бўлган, алмаштириб бўлмайдиган, мунтазамлилик,
даврийлик, мажбурийлик, узлуксизлик ва тўхтовсизлик ҳолатларини ўзида мужассам
этган замонавий хизматлар тушунилади.
Мамлакатимиз
исиқлик
таъминоти
хизматлари
тизимида
бозор
муносабатларининг жуда суст даражада эканлиги, иссиқлик энергиясига товар
сифатида қаралмаслиги, рақобатнинг йўқлиги, энергия тежамкор технология-
лардан фойдаланиш даражаси жуда пастлиги сақланиб қолмоқда. Бу йўналишда
илмий тадқиқотларни жадаллаштириш ва мамлакатимизда иссиқлик миллий
бозорини шакллантириш ва ривожлантириш долзарб масалалар ҳисобланади.
Иссиқлик таъминоти хизматлари миллий бозорини такомиллаштириш ва
ривожлантириш мақсадида тизимнинг асосий техник ва технологик хусусият-
ларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики,
республика-мизнинг йирик шахарларида
истеъмолчиларга иссиқлик таъминоти марказлаштирилган ва марказлаш-
тирилмаган иссиқлик таъминоти тизими орқали амалга оширилади ва унда узатиш
тармоғининг узунлиги ҳамда истеъмолчиларнинг қанчалик кўп жалб этилганлиги
унинг марказлаштирилганлик даражасини белгилайди.
Марказлаштирилган
иссиқлик
энергияси
таъминотида
истеъмолчи
объектларига жамоат, маъмурий ва турар-жой бинолари киради. Улардан жуда
кўпчилиги кўп қаватли турар-жой бинолари бўлиб, бунда хонадон эгалари якуний
истеъмолчилар ҳисобланади.
Марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими бошқа ишлаб чиқариш
соҳаларидан фарқ қилиб, иссиқликни ишлаб чиқиш ва уни етказиб бериш тизими
ўзига хос хусусиятга, яъни тармоқланган сувқувур орқали амалга оширилади. Уни
таъмирлаш, баъзи ҳолларда эскирган қувурларни алмаштириш, шахарнинг янги
массивлари бўйича тармоқни кенгайтириш мумкин, лекин унга рақобат қиладиган
яна бир марказлаштирилган муқобил (дубликат) тармоқни вужудга келтириш
жуда катта капитал харажатларни талаб этади ва у ўзини оқламайди. Бу ҳолат
иссиқликни етказиб бериш тизимига бошқа алтернатив тизим йўқлигини ва унинг
табиий монополияга айланиб қолганлигини билдиради. Бу эса ўз навбатида тизим
фаолиятини ташкил этишда сезиларли салбий таъсир кўрсатади. Иссиқлик
таъминоти хизматлари тизимида ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг
асосий йўлларидан бири бу ишлаб чиқаришни рақобат асосида ташкил этишдан
иборат. Юқорида таъкидланганидек табиий монополия шароитида масаланинг
ечимига махсус иқтисодий ва молиявий институтларни яратиш орқалигина
эришиш мумкин.
Тизимдаги яна бир салбий ҳолат, бу тизим бошқарувининг маъмурий
бошқарув тамойилларига асосланганлигидир. Бу ҳолат бошқарувда мотивацияни
пасайтиради ва иссиқлик ишлаб чиқаришдаги харажатларнинг қопланмаслигига,
иссиқлик таъминоти хизматлари сифатининг пасайишига олиб келади.
Олиб борилган тадқиқотлар, кузатувлар ва таҳлиллар натижасида
марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимининг салбий ҳолатларини
бартараф этишда қуйидаги ташкилий, иқтисодий ва молиявий механизмаларни
такомиллаштириш зарурлиги аниқланди: соҳада бозор ва рақобат муҳитини
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
454
шакллантириш; қулай инвестиция муҳитини яратиш; тежамкорлик тамойилларига
асосланган ҳолда ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар институтини ва шунга
мос қонунчиликни такомиллаштириш; иссиқлик таъминоти тизимларини
инвестор-фирмаларга ижарага ёки хусусий фирмаларга концессияга бериш;
барқарор тарифларда пул маблағларини тезда қайтарадиган жозибали
инвестициялар билан фарқланадиган устувор лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
инвестициянинг янги манбаларини излаб топиш; соҳада юқори ҳароратли иш
тартибидан паст ҳароратли иссиқлик таъминотини сифатли бошқаришга ўтиш;
иссиқлик энергиясини ишлаб чиқишда ҳамроҳ махсулот – электр энергиясини
биргаликда ишлаб чиқишни (когенерацияни) ривожлантириш; хорижий
давлатларнинг
энергетик
инқироздан
чиқиш
тажрибасининг
ижобий
жиҳатларидан тўлиқ фойдаланиш; иссиқлик таъминоти тизимининг барча
қисмларини техник модернизация қилиш ва абонентлик ускуналарини
100 % рақамли бошқарувга ўтказиш; иссиқлик тармоғи магистрал қувур
ўтказгичларнинг коррозияли бузилишлар сонини камайтириш чораларини кўриш;
иссиқлик тармоғидаги сувни соддалаштирилган технология бўйича тайёрлаш
орқали
капитал
ҳаражатларни
камайтириш;
қонуний
жиҳатдан
турли
мулкдорларга қарашли иссиқлик манбаларининг тармоққа дискриминацион
бўлмаган уланиш имкониятларини яратиш; иссиқлик электр марказлари (ИЭМ)
субсидияларини аниқ вақт ўлчамида аста-секин қисқартириб бориш.
Тадқиқотлар натижасида олинган ушбу хулосалар Ўзбекистонда иссиқлик
таъминоти хизматлари миллий бозорини энергия тежамкорлигига эришиш ва
когенерацияга асосланиб соҳанинг рақобатбардошлигини таъминлаш ҳамда ушбу
хизматлар сифатини оширишнинг рақамли бошқарувини жорий этиш асосида
такомиллаштириш имконини яратади.
Тадқиқотимизнинг иккинчи йўналиши марказлаштирилган иссиқлик
таъминоти тизимида иссиқлик энергиясини ишлаб чиқиш ва истеъмолчиларга
етказиб беришни такомиллаштиришга қаратилган. Марказлаштирилган иссиқлик
таъминоти тизимининг ташкилий нуқтаи назардан ижобий ва салбий ҳолатлари
мавжуд. Жумладан, марказлашган иссиқлик таъминотининг асосий афзаллиги
ёқилғидан кўпроқ самарали фойдаланиш имконияти бўлиб, синергетик самарага
эришишдир. Бунга иссиқлик ва электр энергияларини қўшиб (ҳамрох махсулот)
ишлаб чиқариш ҳисобига эришиш мумкин бўлади. Марказлаштирилган тизимда
шартли ёнилғи тежалишига кучли қувватга эга бўлган қозонлар ва газли ёки буғли
иссиқлик турбинали ускуналарнинг юқори фойдали иш коэффициенти ҳисобига
эришилади. Марказлашган тизимнинг яна бир афзаллиги паст навли мазутни ёки
кўмир ёқилғисини ҳамда маиший чиқиндиларни самарали ва экологик хавфсиз
ёқиш ҳисобланади. Бундай турдаги ёқилғиларни ажратиш, узатиш ва ёқиш ҳамда
зарарли чиқиндиларни ушлаб қолиш учун газ тутунларини тозалаш
тизимларининг қимматлиги ва жуда мураккаблиги боис уларни фақат катта
марказлашган иссиқлик манбаларида қуриш техник ва экологик жиҳатдан ўзини
оқлайди. Марказлашган манбалар энг кам даражада шахар атмосферасини
ифлослантиради, чунки иссиқлик ишлаб чиқриш манбаалари сезиларли масофада,
қоида бўйича, шахар чегарасидан ташқарида жойлашган бўлади. Катта шахарларда
марказлашган
манбалар
ҳисобига
маъмурий
ресурслардан
фойдаланиш
имкониятини беришда экологик жиҳат сезиларли рол ўйнайди. Марказлашган
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
455
манбаларнинг энергетик самараси асосан замонавий ускуналардан фойдаланиш
ҳисобига эришилади.
Иссиқлик таъминоти хизматлари бозорида муносабатларнинг ривожланиши
иссиқлик ишлаб чиқиш манбалардан фойдаланишда анъанавий ва муқобиллик
асосида унинг турли ишлаб чиқарувчилари ўртасида рақобат муҳитини
шакллантириш имконини яратади. Мамлакатимизда охирги йилларда бу соҳада
ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга
солувчи қонунчилик ва норматив-хуқуқий база яратилди, бошқарувнинг бозор
тамойиллари жорий этилмоқда. Шу билан биргаликда аҳолини узлуксиз ва сифатли
исиқлик энергияси билан таъминлашдаги муаммо ва камчиликлар, иссиқлик
энергиясини ишлаб чиқишда энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги
пастлиги, уни узатиш ва истеъмол қилишдаги меъёрдан ортиқ йўқотишлар
мамлакатимизда мавжуд иссиқлик таъминоти тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг
концептуал ёндошувини тақозо этади.
Иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш соҳасидаги асосий жиҳозларнинг
кўпи жисмонан ва маънан эскирган. Қозон ускуналрининг эскириш 65–70 %ни
ташкил этади. Баъзи худудларда қозонхоналар 1938–1960 йилларда ўрнатилган
бўлиб, уларнинг самарадорлиги 60 % ни ташкил этади.
Марказлаштирилган тарзда иситиш ҳамда иссиқ сув билан таъминлаш
мақсадида республикамизда ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси 14,7 млн.
Гкал.ни ташкил этиб, шундан 9030,4 минг Гкал. аҳолига (66,0 %), 2685,5 улгуржи
истеъмолчиларга (34,0 %) реализация қилинган. Тошкент шахри бўйича аҳолига
8542 минг Гкал, улгуржи истеъмолчиларга эса 1253 минг Гкал реализация
қилинган. Республикамиз бўйича умумий ишлаб чиқарилган иссиқлик
энергиясининг 78,0 % (10955 минг Гкал) Тошкент шахрида ишлаб чиқарилган
бўлиб, шундан иссиқлик таъминоти тармоғига чиқарилган 10955 минг Гкал дан
9795 минг Гкал реализация қилинган.
Республикамиз бўйича иссиқлик тармоқларининг умумий узунлиги 4992 км
канални ташкил этади, шундан 3744 km (75,0 %) ёроқсиз ҳолатда ва мукаммал
таъмирлашга муҳтож. Тошкент шахридаги иссиқлик тармоқларининг умумий
узунлиги 2707,5 км канални ташкил этади, шундан 1885,7 км (69,6 %) қониқарсиз
ҳолатда ва мукаммал таъмирлашга муҳтож.
Иссиқлик таъминотининг мавжуд очиқ тизимининг жиҳоз ва ускуналари
эскириши натижасида марказлаштирилган иссиқлик таъминотини сув билан қайта
тўлдиришнинг ҳақиқий миқдори белгиланганидан 1,54 баробар, шу билан бирга
Тошкент шахрида 1,35 баробар кўп. Бу маълумотлардан келиб чиқадики, иссиқлик
таъминоти тизимининг мавжуд очиқ тизими бугунги кун талабларига жавоб
бермайди.
Юқоридаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида хорижий мамлакатлар
тажрибаларидан келиб чиқиб,
марказлаштирилган иссиқлик таъминоти мавсумида
иссиқлик энергиясини узлуксиз таъминланаш имкониятини берадиган, иссиқлик
ташувчи қувурларнинг экспуатацияси даврини узайтирадиган, аҳолининг иссиқлик
таъминоти хизматларига бўлган харажатларни камайтирадиган, энергия
самардорлиги катта бўлган иссиқлик таъминотини ёпиқ тизимга ўтказишни тақозо
этади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
456
Тажрибалардан маълум бўладики бу тадбирни амалга ошириш натижасида
қуйидаги ижобий натижаларга эришилади:
1.
Иссиқлик таъминоти хизматлари сифати юқори даражада бўлади ва иссиқ
сув таъминоти йил бўйи (365 кун) узлуксиз таъминланади.
2.
Иссиқлик ташувчи қувурларнинг экспуатацияси даврининг узайиши
натижасида уларнинг ишончлилигини ошириш мақсадида кўрсатиладиган
хизматларга маълум муддатларда зарурат бўлмайди.
3.
Иссиқлик энергиясини истеъмол қилишнинг уй (кўп қаватли турар жой
биноси) даражасида тартибга солиниши натижасида аҳоли томонидан иссиқлик
таъминоти хизматларига бўлган харажатлар камаяди.
4.
Иссиқлик таъминоти учун альтернатив манбалардан фойдаланишдаги
харажатларга зарурат қолмаганлиги сабабли аҳоли турмушини яхшилаш учун
қўшимча шарт-шароитлар яратилади
5.
Янги энергия самардорлиги катта бўлган асбоб-ускуналардан ҳамда
ҳисобга олиш ва автоматлаштирилган назорат тизимидан фойдаланиш натижасида
иссиқлик
таъминоти
хизматларини
амалга
оширувчи
компанияларнинг
харажатлари камаяди.
Иссиқлик таъминоти хизматларининг ёпиқ тизимга ўтказиш бир қатор
элементларни ўз ичига олади (1-расм):
1-расм. Иссиқлик таъминоти хизматларини ёпиқ тизимга ўтказиш элементлари
Шу билан бирга иссиқлик таъминоти хизматлари тизимини ёпиқ тизимга
ўтказиш эксплуатация харажатларини камайтиришга олиб келади (2-расм):
2-расм. Иссиқлик таъминоти ёпиқ тизими самарадорлиги кўрсаткичлари
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
457
Ёпиқ тизимда марказлаштирилган иссиқлик тармоғига турли мулкдорларга
қарашли иссиқлик манбаларининг тармоққа дискриминацион бўлмаган уланиш
имкониятларининг қонуний жиҳатдан яратилиши натижасида иссиқлик
манбаларининг рақобатини, яъни: жамланган қувватнинг умумлаштирилган
талабга нисбатан ортиқчалиги – таклиф рақобатини, янада тежамли янги
манбаларни лойиҳалаштириш ва амалга ошириш – таҳлика рақобатини ёки
истеъмолчиларнинг тизимдан кетиш эҳтимоли – талаб рақобатини вужудга
келтиради.
Бундай шароитда барқарор тарифларда пул маблағларини тезда
қайтарадиган
жозибали
инвестициялар
билан
фарқланадиган
устувор
лойиҳаларни
ишлаб
чиқиш
зарур.
Лойиҳаларда
иссиқлик
таъминоти
тизимларининг аниқ участкаларида унинг инвестиция баҳоси ўртачадан жуда
юқори бўлган тақдирда ҳам 1-2 йилда қопланишини ҳисобга олиш зарур.
Иссиқлик таъминоти хизматининг ёпиқ тизимга ўтиши ва унинг фаолиятини
ташкил этишдаги яна бир ёндашув, бу – ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи
ўртасидаги муносабатларни оптимал ташкил этиш масаласи ҳисобланади. Шуни
алоҳида таъкидлаш зарурки, истеъмолчиларнинг иссиқлик таъминоти учун
тўловларни амалга ошириш, уларни ҳисобга олишдаги муносабатларни ўрнатиш
зарурати, иссиқлик ишлаб чиқарувчилар фаолиятини жуда кенгайтириб, иссиқлик
таъминоти хизматини кўрсатувчи корхоналарнинг ҳар бир мижоз билан ишлаши
учун махсус бўлимлар ташкил этиш заруратини келтириб чиқарадики, бу қўшимча
харажатларга олиб келади. Тўғри, иссиқлик таъминоти хизматини кўрсатувчи
корхона тўғридан тўғри тўловларни қабул қилиши фойдалироқ кўринади, лекин
таҳлиллар шуни кўрсатадики, иссиқлик таъминоти учун мижозлар томонидан ўз
вақтида тўловларнинг амалга оширмасликлари, уларни назорат қилишнинг
мушкуллиги, бу фаолиятни такомиллаштириш зарурлигини кўрсатади. Шу асосда
иссиқлик таъминоти хизматлари бозорида муносабатларни ривожлантириш учун
иссиқлик ишлаб чиқиш манбаларидан фойдаланишда турли ишлаб чиқарувчилар
ўртасида
рақобат
муҳитини
шакллантириш
ва
ривожлантириш
учун
марказлаштирилган иссиқлик таъминотининг ягона харидор (ЯХ) моделидан
фойдаланишни таклиф этамиз.
Ягона харидор истеъмолчиларга сотиш учун
иссиқлик энергиясини ишлаб чиқиш манбаларини рақобат асосида танлашни
амалга оширади. Агар, иссиқлик энергиясининг харид нархи рақобат асосида
амалга оширилса, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқиш манбалари ўртасида ўзаро
рақобат пайдо бўлади ва ривожланиб бориши учун шароит яратилади. Иссиқлик
энергиясини харид қилишда рақобатнинг мавжуд бўлиши мезони қонунчиликда
ифодаланади ва аниқ энерготизимда ЯХ моделига ўтиш имкониятини ва бу
моделни амалга ошириш вариантларини аниқлашда қўлланилади. Бу модел
ўрнатилган бошқарув қоидаларига мос равишда давлат ёки ҳокимият органлари
томонидан назорат қилинади.
Тадқиқотимизнинг учинчи йўналиши молиявий таъминот ва инвестициялар
самардорлигини таъминлашни ўз ичига олади. Бу масалани тадқиқ қилишда
мамлакатимизнинг энг йирик шахарлари бўлган Тошкент ва Самарқанд
шахарларининг иссиқлик таъминоти тизимларининг техник аҳволи тўғрисидаги
маълумотлардан фойдаланамиз. Маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики,
марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизими ХХ асрнинг 30-40-чи йиллардаги
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
458
техник ғоялар базасида 50-70 чи йилларда шаклланган. Оқибатда тизимнинг
самарадорлик кўрсаткичи меъёрдагидан анча паст.
Тошкент ва Самарқанд шахарларида иссиқликнинг тармоқдаги йўқотилиши
27-35 фоизни ташкил этади (1-жадвал). Бу белгиланган меъёрдагидан қарийб
3,5 баробар кўп.
1-жадвал
Тошкент ва Самарқанд шахарлари бўйича иссиқликнинг йиллик ишлаб
чиқарилиши, иссиқликнинг норматив ва нормативдан ортиқ ҳаражати
№
Кўрсаткичлар
Иссиқлик таъминоти ҳудуди
Тошкент шаҳри
Самарқанд шаҳри
1.
Иссиқликнинг йиллик ишлаб чиқарилиши,
минг Гкал
9795
246,1
2.
Турар жой ва жамоат биноларининг
иситилиши, минг Гкал
7677,9
211,6
3.
Даражани 70
0
С ушлаб туриш учун иссиқлик
энергиясининг ҳаражатлари, минг Гкал
1140,9
24,6
4.
Иссиқликнинг норматив йўқотишлари,
минг Гкал
783,6 (8,0%)
19,7 (8,0%)
5.
Иссиқликнинг нормативдан ортиқ
йўқотилиши, минг Гкал
2644,7 (27,0%)
86,1 (35%)
Турар жой уйларида иссиқлик энергиясини ҳисобга олувчи ва назорат
қилувчилар бўлмаса, иссиқлик истеъмолига тўловлар ҳақиқий ҳаражатлар бўйича
эмас, балки нормативлар бўйича амалга оширилади. Бу истеъмолчиларда
иссиқликни тежашга рағбат уйғотмайди. Натижада хонадонларда иссиқлик
исрофгарчиликка йўл қўйилади, нормативдан ортиқ йўқотишлар содир бўлади. Бу
иссиқлик ишлаб чиқарувчиларнинг ҳаражатларига қўшилади, чунки нормативдан
ортиқ истеъмол иссиқлик энергияси тарифларига киритилмаган, зарарнинг бир
қисми шахар ва давлат бюджетидан қопланади.
Ҳар бир хонадонда иссиқ сув ҳисоблагичларининг ўрнатилиши ҳар бир
хонадонда иссиқ сув ҳисоблагичларининг ўрнатилиши истеъмолчига маблағларни
реал тежаш имконини беради, иссиқ сувга тўловни камайтиради. Тошкент шахрида
тажриба тариқасида иссиқ сув ҳисоблагичларини ҳонадонларга ўрнатиш иссиқ сув
ҳаражатларининг 10% гача тежалишига олиб келади, бу Тошкент шаҳри бўйича
йилига 6 млн тоннадан ортиқ иссиқ сув тежалашини ташкил этади.
Ўтказилган таҳлил натижалари гелеотехник қурилмаларнинг талабларга
тўлиқ жавоб бера оламслиги боис қуёш энергияси муқобил бўла олмаслиги, ишлаб
чиқариш ва тақсимлаш қувватини ошириш зарурати мавжудлиги туфайли электр
иситиш асбоблари рақобатбардош бўлмаслиги, қулай нархларда иссиқлик ва
электр энергиясини ҳамкор маҳсулот сифатида биргаликда ишлаб чқариш
имконияти мавжудлиги туфайли марказлаштирилган иссиқлик таъминоти энг
тежамли
муқобил
эканлиги,
Ўзбекистонда
электр
энергиясини
ишлаб
чиқаришнинг мавжуд усуллари комбинациясида агар қувватларни ошириш талаб
этилса, комбинирлашган электр станциялар (КЭС) ўрнига янги ИЭМ ни қуриш
мақсадга мувофиқлиги асослаб берилди. Таклиф этилаётган тизим бўйича
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
459
иссиқлик электр энергиясини биргаликда ишлаб чиқариш алоҳида ишлаб
чиқаришга нисбатан – 15,5% иссиқликнинг иқтисод қилиниши таъминлайди.
Иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммо ва қийинчиликларни аниқлаш
мақсадида Тошкент ва Самарқанд шахарлари иссиқлик таъминоти бозори
ҳолатининг сифат таҳлили ўтказилди. Шу мақсадда турли тоифадаги
респондентлар танлаб олинди. Сўровнома натижалари асосан тизимда меъёрий
базани, шартномавий муносабатларни, иссиқлик энергиясини етказиб бериш
механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга асос бўлди.
Иссиқлик таъминоти хизматларига хақ тўлашда иссиқлик таъминоти
харажатлари ҳамда аҳоли жон бошига реал пул даромадлари кўрсаткичлари
ўртасидаги мутаносиблик муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда 2012-2018 йиллар
мобайнида марказий иситиш таъминоти хизматлари харажатларининг ва аҳоли
жон бошига тўғри келадиган реал пул даромадлари динамикасини таҳлил қиламиз
(2-жадвал).
2-жадвал
2012–2018 йилларда марказий иситиш таъминоти хизматларидан фойдаланаётган
1 кишига (яшовчига) иссиқлик таъминоти харажатлари динамикаси*
Қаралаётган йиллар
КЎРСАТГИЧЛАР
1 кишига иссиқлик
таъминоти
ҳаражатлари, сўмда
Иссиқлик
таъминотига
харажатлар индекси
Аҳоли жон бошига
реал пул даромадлари
индекси
2012
52897,0
1,17
1,110
2013
68702,6
1,30
1,099
2014
69692,0
1,01
1,098
2015
87505,0
1,26
1,071
2016
103038,0
1,18
1,007
2017
107902,0
1,05
1,126
2018
131378,5
1,22
1,12
Ўсиш даражаси, марта
2,48
2,93
1,83
*Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика бошқармаси маълумотлари
асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган
Жадвал кўрсаткичлардан маълум бўладики, аҳолининг реал пул
даромадларининг ўсиши иссиқлик таъминотига харажатлари нархининг ўсишига
нисбатан паст. Бу бир томондан, аҳолининг иссиқлик таъминоти харажатларига
тўлов имкониятларининг пасайиш тенденциясини ифодаласа, иккинчи томондан
марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари тизимидаги асбоб
ускуналарнинг жисмонан эскириши, аварияларнинг кўплаб содир бўлиши
натижасида меъёрдан 1,5 баробар ортиқ ёқилғи ишлатилиши натижасида
харажатларнинг кўпайиб боришига олиб келмоқда. Шу билан бир вақтда
берилаётган иссиқлик энергияси учун ҳақ тўланмаслик етказиб берилаётган
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
460
ҳажмнинг 40-50%ни ташкил этади, бу ўз навбатида соҳа инқирозини
жадаллаштиради.
Иссиқлик таъминоти хизматларига тарифларни белгилашнинг бугунги
ҳолати иссиқлик ишлаб чиқиш ва истеъмолчини таъминлаш билан боғлиқ
харажатлар ҳажмини реал қайд эта олмайди. Масаланинг иккинчи томони
иссиқликка ягона тарифнинг мавжудлиги боис аҳолининг уни тежашдан
манфаатдор бўлмайди ва иссиқлик етказиб берувчининг монопол мавқеи сақланиб
қолади.
Тадқиқотлар натижасида иссиқлик таъминотига хақ тўлаш тартиби бугунги
кун талабларига жавоб бераолмаслигини ҳисобга олиб,
иссиқлик ишлаб чиқиш ва
истеъмолчини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар ҳажмини реал қайд этадиган,
аҳоли томонидан иссиқлик сарфини тежашга рағбат уйғотадиган терморегуляторли
ўлчагичларни ҳар бир хонадонга ўрнатиш йўли билан такомиллаштирилган тўлов
тартиби
таклиф этамиз.
3-расм. Тўлов тартибини такомиллаштиришнинг ижобий томонлари
Таклифнинг тажрибавий жорий этилиши тизимда молиявий барқарорликни
таъминлаш билан бирга, энергия тежамкорлигига олиб келди. Тўлов тартибини
такомиллаштиришнинг ижобий томонлари 3-расмда келтирилган.
Тадқиқотнинг учинчи йўналишидаги яна бир муҳим масала молиявий
таъминот ва инвестициялар самардорлигини таъминлашдан иборат. Бу масала-
нинг ечимини аниқлашда бир қатор шартлар бажарилиши зарур. Жумладан
иссиқлик энергетика объектларини модернизациялашга жалб этиладиган
инвестициялар ҳажми иссиқлик энергетика қувватларини ишга туширишнинг
режали тузилмасига, пудрат ташкилотларининг бўш бўлган қувватига, иссиқлик
энергетика объектларини модернизациялашнинг давом этиш меъёрларига мос
бўлиши ва иссиқлик энергетикаси объектларини модернизациялашда пудрат
ишларининг ритмиклигини таъминлаши лозим. Шу билан бирга: режалаш-
тирилаётган объект меъёрий муддат ичида ишга туширилиши лозим;
модернизация ва капитал таъмирлаш ишлари хажмлари пудрат ташкилотларининг
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
461
ишлаб чиқариш қувватлари билан мослаштирилиши лозим; олдинги даврдан
ўтадиган объектлар албатта режага киритилиши зарур; ишлаб чиқаришнинг
ритмлилиги таъминланиши, лозим; объектлар мажмуаси бўйича умумий йиллик
ишлар хажми инвестициянинг кўзда тутилган тузилмасига мос бўлиши керак;
модернизация қилинадиган иссиқлик энергетикаси объектларини ижрочиларга
рационал бириктириш зарур.
Юқоридаги чегаравий шартларни эътиборга олган ҳолда биз томондан ишлаб
чиқилган
иссиқлик таъминоти объектларини модернизациялашга жалб этиладиган
инвестициялардан самарали ва оптимал фойдаланишнинг эконометрик моделини
таклиф этамиз.
Таклиф қилинаётган модел ва эконометрик модел ёрдамида
Самарқанд шаҳридаги “Иссиқлик манбаи” жамияти маълумотлари асосида
иссиқлик таъминоти объектларини модернизациялаш бўйича ишлаб чиқилган
режа вариантлари алоҳида [3] тадқиқот ишимизда келтирилган.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, тадқиқотлар натижасида ишлаб
чиқилган таклиф ва тавсиялар республикамиз йирик шахарларида мавжуд бўлган
марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимларини модернизациялаш орқали
улар фаолиятининг смарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йил
23 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномаси, https: // president.uz/uz/lists/view/1371.
2.
Сиваев С.Б., Трутнев Э.К., Прокофьев В.Ю. Государственная поддержка
жилищного
строительства
и
развития
коммунальной
инфраструктуры.
Издательский дом “Дело” РАН ХиГС, 2009 г. Электронная библиотека онлайн чтение.
3.
A. Bektemirov Economic-mathematical model of optimization of the annual plan
of building of heat power objects // Journal of Management Value & Ethics. - ISSN: 2249-
9512. July-Sept. 2016, Vol. 6, No. 3. – Р.67-77. www.jmveindia.com.
4.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари,
https://stat.uz.
5.
https://ru.wikipedia.org/wiki/ Теплоэнергетика.
