Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Organizational and methodological fundamentals of audit
inspections on special questions
Makhsud HUSANOV
1
Samarkand Institute of Economics and Service
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received March 2021
Received in revised form
20 March 2021
Accepted 15 April 2021
Available online
20 May 2021
The article describes the essence, importance, tasks and
organizational basis of audits on specific issues.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
special question,
audit,
thematic audit,
plan,
program.
Махсус саволлар бўйича ўтказиладиган аудиторлик
текширувларининг ташкилий ва методологик асослари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
махсус савол,
аудит, тематик аудит,
режа, дастур.
Мақолада махсус саволлар бўйича ўтказиладиган
аудиторлик
текширувларининг
мохияти,
аҳамияти,
вазифалари ва ташкилий асослари ёритилган.
Организационно-методические
основы
аудиторских
проверок, проводимых по специальным вопросам
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
специальный вопрос,
аудит,
тематический аудит,
план, программа.
В статье описаны сущность, важность, задачи и
организационные основы проверок по специальным
вопросам.
1
Lecturer, Samarkand Institute of Economics and Service. Samarkand, Uzbekistan.
E-mail: u_shirinov@mail.ru.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
565
Республикамиз
мустақилликка
эришгандан
кейинги
даврда
бозор
муносабатлари асосланган иқтисодиётни қуриш йўлидан шаҳдам қадамлар билан
бормоқда. Босиб ўтилган чорак асрдан ортиқроқ давр мабойнида республикамиз ўз
бошидан (1) режали иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига ўтиш (1991–2000 йил-
лар), (2) бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш (2000-2008 йиллар), (3)
иқтисодиётни модернизациялаштириш ва диверсификациялаш (2009–2016 йил-
лар), (4) инновацион ва рақамли иқтисодиётга ўтиш (2017 йилдан ҳозирги
пайтгача) каби босқичларни ўтказди. Ушбу қисқа вақт ичида республикамизда
бозор иқтисодиётининг кўплаб элементлари пайдо бўлди ва улар борган сари ўз
равнақини топиб бормоқда.
Бозор иқтисодиётига ўтиш унга хос бўлган назорат турларини ҳам вужудга
келишига ва уларни борган сари ривожланишига олиб келди. Шундай назорат
турларидан бири бўлиб аудит ҳисобланади.
Ўтган чорак асрдан ортиқ вақт мабойнида республикамизда аудит,
аудиторлик фаолияти, аудиторлик хизматлари, комплекс аудит, тематик аудит,
махсус савол тарзидаги аудит, солиқ аудити, экологик аудит ва бошқа кўплаб шу
каби терминлар лексиконимиздан жой олди, улар махсус хўжалик юритувчи
субъектларнинг, ушбу субъектларда меҳнат қилувчи ходимларнинг одатий ишига
айланди. Республикамизда ишчи-хизматчилар классификаторида “аудитор”,
“аудитор ёрдамчиси”, “ички аудит хизмати ходими” ёки “ички аудитор” каби махсус
касб эгалари лавозимлари пайдо бўлди. Молиявий назоратнинг муҳим турларидан
бири бўлган аудит тадбиркорлик фаолияти сифатида иқтисодий фаолият турлари
классификаторидан жой олди.
Республикамиз Молия вазирлигининг расмий маълумотларига кўра,
2020 йил 1 январь ҳолатига мамлакатимизда юридик мақомдаги 96 та аудиторлик
ташкилотлари фаолият юритмоқда, уларда махсус малака сертификатига эга
бўлган 558 та аудиторлар ишламоқда.
2019 йил 1 январь ҳолатига республикамизда фаолият кўрсатаётган 34 та
аудиторлар СIPA, ACCA, CPA сертификатларига, 42 таси эса АССА ДипИФР
сертификатига эга. Охирги 4 йилда аудиторлик текширувларини халқаро
стандартлар асосида ўтказаётган аудиторлик ташкилотлари сони 10 тадан
52 тагача етди, халқаро стандартлар асосида ўтказилган аудиторлик текширувлари
сони эса эса 62 тадан 357 тага етди.
Кўрсатилган аудиторлик хизматлари ҳажми 2018 йилга келиб, 2015 йилга
нисбатан 47108,1 млн сўмдан 65701,5 млн сўмга етди. 2017–2018 йилларда
республикамизда жами 20794 та хўжалик юритувчи субъектларда аудиторлик
текширувлари ўтказилди, уларнинг 95 фоизида ижобий фикр билдирилган
аудиторлик хулосалари берилди.
Юқоридаги
маълумотлардан
кўриниб
турибдики,
республикамизда
аудиторлик хизматлари бозорида маълум ютуқлар ва сифат даражаларга
эришилди.
Изланишлар дунё мамлакатлари, шу жумладан бизнинг республикамизда ҳам
охирги йилларда махсус савол тарзидаги аудитга бўлган талабнинг борган сари
ошиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Табиий равишда, қуйидаги саволлар
туғилади: (1) Махсус савол тарзидаги аудиторлик текширувлари нима? (2) Ушбу
аудиторлик текширувининг характерли хусусиятлари нималарда ёрқин намоён
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
566
бўлади? (3) Махсус савол тарзидаги аудиторлик текширувларига талабларнинг
ошиб бораётганлигига нималар сабаб бўлмоқда? (4) Ушбу аудиторлик
текширувларининг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?
1-расм. Махсус саволлар тарзидаги аудит атамасининг синонимлари.
Таъкидлаш жоизки, махсус савол тарзидаги аудитнинг моҳияти, мақоми,
турлари, объектлари ва бошқа жиҳатлари қонун ҳужжатлари билан белгиланмаган.
Айрим манбаларда махсус савол тарзидаги аудитга синоним ҳисобланадиган
“тематик аудит” атамаси қўлланилган, унинг таърифи ва тавсифи келтирилган.
Чунончи, проф. К.Б. Уразов тематик аудитга қуйидагича таъриф ва тавсиф берган:
“Тематик аудит
деганда хўжалик юритувчи субъектларнинг, шунингдек бошқа
қизиқувчи томонларнинг ташаббуси билан хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятига тегишли бўлган у ёки бу операцияларни, жараёнларни, аниқ активлар
ва мажбуриятларни, молиявий муносабатларни, бухгалтерия ҳисобининг тегишли
бўлимларини ёки хужжатларини аудиторлик текширувидан ўтқазиш тушунилади.
Тематик аудитда аудиторлик хулосаси фақатгина текшириш объектига нисбатан
берилади. Мақсадига кўра тематик аудит тасдиқловчи аудит ҳисобланади, чунки
унинг натижасида аудиторлар текшириш объекти бўйича мавжуд ҳолатларни
харакатдаги қонунлар ва бошқа меъёрий хужжатларга мос келиш ёки келмаслиги
тўғрисида хулоса берадилар. Иқтисодий адабиётларда тематик аудитни турлича
бошқа номлар билан ҳам атайдилар, масалан, молиявий аудит, бошқарув аудити ва
бошқалар.
Молиявий аудит
– бу хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолатига
баҳо бериш мақсадида ўтқазилган аудит.Ушбу аудит корхоналарнинг ўзлари, унинг
инвесторлари ва таъсисчилари, акционерлари, кузатув кенгаши ва назорат
органлари ташаббуси билан ўтқазилади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
567
Бошқарув аудити
деганда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
бошқарув тизими самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилган аудит
тушунилади. Бошқарув аудитининг объекти бўлиб хўжалик юритувчи
субъектларнинг ташкилий тузилмалари (бўлинмалари) фаолияти, хўжалик
жараёнлари, уларга сарфланган харажатлар ва бошқалар ҳисобланади. Ушбу аудит
хўжалик юритувчи субъектлар, уларнинг таъсисчилари ва инвесторларининг
ташаббуси билан ўтказилади”.
Тематик аудит – бу ташаббусли аудитнинг бир тури бўлиб, унда аудиторлик
текшируви буюртмачи томонидан танланган фаолияти тури бўйича бошланғич
бухгалтерия
ҳужжатларини
тўғри
тузилганлиги,
бухгалтерия
ҳисоби
регистрларида молиявий-хўжалик операцияларини тўғри акс эттирилганлиги,
аниқ молиявий-хўжалик операцияларини амалга оширишда қонунчилик
талабларига амал қилинганликни тасдиқлаш мақсадида ўтказилади. Комплекс
аудитдан фарқли ўлароқ тематик аудит корхонанинг пул маблағларини
аудиторлик текширувларига кетадиган вақтни ҳамда аудиторлик тасдиғини
олишни тежайди. Тематик аудитнинг муҳим шарти бўлиб аудитор олдига аниқ
вазифани қўйиш ва уни аудиторлик фирмаси билан тузиладиган шартномада
белгилаш ҳисобланади.
Тематик аудит – бу бухгалтерия ҳисоби ва (ёки) солиқ ҳисобининг алоҳида
қисмларини (участкаларини) холис аудиторлик текширувидан ўтказиш. Ушбу
аудит ўз ичига алоҳида операцияларни, ҳисоботлар тасдиғини, алоҳида
солиқларнинг ҳисобланишини ва бошқаларни олади.
Адабиётларда махсус аудит термини ҳам эътироф этилган. Махсус
аудит
– бу
хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг аниқ масалаларини маълум
процедуралар, нормалар ва тартибларга амал қилиш нуқтаи назаридан текшириш
(масалан, солиқ ҳисобоини тўғри тузиш, махсус фондларни ишлатилиши ва
бошқалар).
Ўзбекистон республикасида аудитга бағишланган Auditor.Uz лойиҳаси
порталида ҳам махсус савол тарзидаги аудиторлик текширувларига доир диққатга
молик материаллар берилган. Чунончи ушбу лойиҳа сайтида аудитнинг мазкур
турига қуйидагича таъриф ва тавсифлар берилган.
“Махсус савол тарзидаги аудиторлик текшируви – бу корхонани унинг
фаолиятига тегишли қизиқтирадиган аниқ саволларни текшириш. Бундай аудит
комплекс текширувга зарурат бўлмаганда ўтказилади ва у корхона фаолиятининг
аниқ масалаларини, маълум процедура, норма ва қоидаларга амал қилишни
текширишга йўналтирилади.
Махсус савол тарзидаги аудиторлик текшируви,одатда, бошқарув органлари
томонидан корхонанинг молиявий-хўжалик фаолияти ҳолати тўғрисида объектив
ва холис ахборотларни олиш мақсадида ўтказилади (шу жумладан йўл қўйилган
хато-камчиликлар
ва
четланишлар
тўғрисида)...
Ушбу
аудит
бизнес
самарадорлигини ошириш учун резервларни аниқлаш ва қўшимча имкониятларни
ниқлашга имкон беради”.
Махсус савол тарзидаги аудитга юқорида келтирилган таъриф ва
тавсифлардан қуйидаги хулосаларни қилиш мумкин .
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
568
Биринчидан, аудитнинг ушбу турининг моҳияти ва мақоми қонун
ҳужжатлари билан белгиланмаганлиги сабабли уни турлича номланиши (тематик
аудит, махсус аудит, махсус савол тарзидаги аудит) мавжуд.
Иккинчидан, республикамизда амалда бўлган 80-сон АФМС “Махсус саволни
текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботи” деб номланган. Фикримизча,
аудитнинг ушбу турини “махсус савол тарзидаги аудиторлик текшируви” деб аташ
мақсадга мувофиқ.
Учинчидан, махсус савол тарзидаги аудиторлик текширувига қуйидагича
таъриф беришни тавсия этамиз: “Махсус савол тарзидаги аудиторлик текшируви –
бу корхона томонидан унинг молиявий-хўжалик фаолиятига доир муаммоли ва
мунозарали ҳисобланган хўжалик ситуацияларини, юзага келган муаммоли
саволларни, шубҳа туғдирган ҳужжатлар, ҳисоботлардаги ахборотлар реаллигини,
иш фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини амалдаги қонунчилик талаблари
асосида холис аудиторлик текширувидан ўтказиш ва баҳолашдир
.
Бизнингча, махсус савол тарзидаги аудиторлик текширувига юқоридаги
мазмундаги таъриф унинг мазмуни ва мақомини етарлича ифодалайди.
Фикримизча, ушбу таърифни республикамизнинг амалдаги “Аудиторлик фаолияти
тўғрисида қонуни”га, шунингдек 80-сон АФМС “Махсус саволни текшириш
натижалари бўйича аудитор ҳисоботи”га киритиш махсус савол тарзидаги
аудиторлик текшируви атамасининг турлича талқин қилишларнинг ҳам олдини
олишга, унинг мақсад ва вазифаларини, шунингдек аниқ объектларини белгилашга
имкон беради.
Махсус савол тарзидаги аудиторлик текширувининг бош мақсади бўлиб
мижоз корхона томонидан текшириб берилиши талаб қилинаётган масала, савол,
ситуация, кўрсаткич ёки бошқа мунозарали жиҳат бўйича мавжуд ҳолатнинг
республикамиз қонунлари талабларига мос келиши ёки келмаслиги тўғрисида
холис исботу-далилларни тўплаш ва аудиторлик хулосасини шакллантириш
ҳисобланади. Ушбу мақсаддан келиб чиқиб, махсус савол тарзидаги аудиторлик
текшируви бўйича аудиторлар олдида турган асосий вазифалар сирасига
қуйидагиларни киритиш лозим деб ҳисоблаймиз:
Корхоналар махсус саволлар бўйича аудиторлик текширувидан ўтказишнинг
бошланғич босқичи бўлиб режалаштириш ҳисобланади. Режалаштириш жараёни
3 босқичда амалга оширилади:
–
Дастлабки режалаштириш;
–
Аудитнинг умумий режасини тайёрлаш ва тузиш;
–
Аудит дастурини тайёрлаш ва тузиш.
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, махсус саволлар аудити
жараёнида қуйидаги амаллар бажарилади (3-расм):
Махсус савол тарзидаги аудиторлик текширувларининг предмети ва методи
меъёрий ҳужжатларда махсус белгиланмаган. Улар аудитга оид адабиётларда ҳам
атрофлича очиб берилмаган. Шу боис ҳам, бугунги кунда махсус савол тарзидаги
аудиторлик текширувларининг предмети айнан нималарни ўз ичига олади, уларни
амалга оширишда айнан қандай усуллар қўлланилади деган масалалар ўта долзарб
бўлиб ҳисобланади. Махсус савол тарзидаги аудитнинг предмети ва объектлари
борасида қуйидаги хулосалар қилинди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
569
2-расм. Махсус савол тарзидаги аудиторлик текшируви бўйича аудиторларнинг
асосий вазифалар.
Биринчидан, республикамизда махсус савол тарзидаги аудиторлик
текширувлари предметини ташкил қилувчи объектларнинг илмий асосланган
таснифи ва тавсифи тўлиғича шаклланмаган.
Иккинчидан, республикамизда амалда бўлган 80-сон АФМС “Махсус саволни
текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботи”да махсус савол тарзидаги
аудиторлик текширувларининг аниқ турлари таснифи ва тавсифини бериш
мақсадга мувофиқ.
Учинчидан, махсус савол тарзидаги аудиторлик текшируви предметини
ташкил қилувчи объектларни, бизнингча, қуйидаги тўртта гуруҳга ажратиш
фойдадан холи бўлмайди:
*Молиявий ҳисобот элементларига доир объектлар
*Шартномалар ижросига доир объектлар
*Корхона бизнес режаси ва молиявий бюджетига доир объектлар
*Корхона ва унинг бўлинмалари иш фаолияти самарадорлигининг муҳим
кўрсаткичлари.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
570
Фикримизча, махсус савол тарзидаги аудиторлик текширувлари предметини
ташкил қилувчи объектлар таснифи ва тавсифига оид таклифларимизни қонун
ҳужжатларимизга киритиш улар борасида мавжуд муаммоларни ҳал қилишга
имкон беради.
Махсус савол тарзидаги аудиторлик текширувлари ушбу текширув
объектлари турларига қараб турлича режа ва дастур асосида ўтказилади. Ушбу
дастакларни барча объектлар бўйича яхлит мазмунга келтириб бўлмайди.
Ишимизда махсус савол тарзидаги аудиторлик текширувларининг режа ва
дастурларини ҳар бир объект хусусиятидан келиб чиқиб тузиш тартиби тавсия
этилди. Фикримизча, биз томонимиздан ишлаб чиқилган ташқи аудит режаси ва
дастури махсус савол тарзидаги аудиторлик текширувларини ўтказишда
аудиторлик ташкилотлари томонидан яхлит ёндашувларга эришишга имкон
беради.
3-расм. Махсус саволлар аудитини режалаштиришнинг асосий амаллари.
Ишимизда корхоналар молиявий ҳолати, таъсисчиларнинг хусусий
капиталдаги улуши, инвестицион мажбуриятлар ҳамда меҳна ва ёнғин хавфсизлиги
масалаларини аудиторлик текширувидан ўтказиш кетма-кетлиги, уларни
расмийлаштириш тартиблари очиб берилди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Уразов К.Б. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит. Ўқув қўлланма, – Т.: Ўқитувчи,
2004. – Б. 259–260.
2.
Shirinov, U. (2020). Accounting in the digital economy: Significance and
advantages.
International
Finance and Accounting, 2020
(3), 23.
3.
Shirinov, U. (2017). The ways of accounting over telephone communication
services in the existence of billing systems. TRANS Asian Journal of Marketing &
Management Research (TAJMMR),
6
(2and3), – PP. 23–31.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
571
4.
Abduxalilovich S.U., & Azamat o‘g‘li B.A. (2021, March). Improvement of
accounting of income from communication services. In Euro-Asia Conferences (Vol. 3,
No. 1, PP. 108–111).
5.
Ширинов У.А. (2019). Учет расходов в субъектах, оказывающих услуги
телерадио. Интернаука, (5-2). С. 19–21.
6.
Ширинов У.А. (2019). Телефон хизматларидан олинадиган даромадлар
ҳисобини такомиллаштириш. Интернаука, (2-2), – С. 83–85.
7.
http://auditor.uz.
8.
https://accounting.ua.
