Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Features of the civil status of local governments in foreign
countries (comparative legal analysis)
Khairulla KILICHEV
1
Academy of the Ministry of Internal Affairs of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received March 2021
Received in revised form
20 March 2021
Accepted 15 April 2021
Available online
20 May 2021
This article provides a comparative legal analysis of the
peculiarities of the civil legal status of local self-government
bodies in foreign countries. In particular, the author analyzes in
international practice the Anglo-Saxon, continental (French),
mixed, Iberian and socialist models of local (municipal) self-
government.
At the end of the article, proposals were made to reflect in the
national legislation some of the positive aspects concerning local
self-government bodies.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
bodies of local
self-government,
self-government of citizens,
bodies of self-government
of citizens,
gatherings of citizens,
local (municipal)
self-government.
Хорижий давлатларда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш
органлари фуқаролик-ҳуқуқий мақомининг ўзига хос
хусусиятлари (қиёсий-ҳуқуқий таҳлил)
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
маҳаллий ўзини ўзи
бошқариш органлари,
фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқаруви,
фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари,
фуқаролар йиғини,
маҳаллий (муниципал)
ўзини ўзи бошқариш.
Мазкур мақолада хорижий давлатларда маҳаллий ўзини
ўзи бошқариш органлари фуқаролик-ҳуқуқий мақомининг
ўзига хос хусусиятлари қиёсий-ҳуқуқий таҳлил этилган.
Хусусан, муаллиф томонидан халқаро амалиётда маҳаллий
(муниципал) ўзини ўзи бошқаришнинг англо-саксон,
континенталь (француз), аралаш тусдаги, иберия ҳамда
социалистик иттифоқ моделлари таҳлил қилинган.
Мақола якунида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш
органларига оид айрим ижобий тажрибаларни миллий
қонунчилигимизда
ифодалаш
тўғрисида
таклифлар
билдирилган.
1
PhD, Doctor of Philosophy in Legal Sciences, Acting Associate Professor, Academy of the Ministry of Internal Affairs
of the Republic of Uzbekistan, Tashkent. Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
877
Особенности
гражданско-правового
статуса
органов
местного
самоуправления
в
зарубежных
странах
(сравнительно-правовой анализ)
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
органы местного
самоуправления,
самоуправление граждан,
органы самоуправления
граждан,
сходы граждан, местное
(муниципальное)
самоуправление.
В данной статье проведен сравнительно-правовой анализ
особенностей
гражданско-правового
статуса
органов
местного самоуправления в зарубежных странах. В частности,
автором проанализированы в международной практике
англосаксонская,
континентальная
(французская),
смешанная, иберийская и социалистическая модели местного
(муниципального) самоуправления.
В заключении статьи были высказаны предложения по
отражению в национальном законодательстве некоторых
положительных моментов, касающихся органов местного
самоуправления.
Бугунги
кунда
мамлакатимизда
амалга
оширилаётган
ижтимоий
ислоҳотларнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари фаолиятига боғлиқ. Хусусан, фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини
индивидуал тарзда аниқлаш ва ҳал этишнинг янги шакллари – “Ёшлар дафтари”,
“Аёллар дафтари” ҳамда “Темир дафтар” асосида ишлаш бевосита фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти тнегизида амалга оширилмоқда. Шу
сабабли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини турли
ракурслардан ўрганиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Қуйида эса хорижий
давлатларда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фуқаролик-ҳуқуқий
мақомининг ўзига хос хусусиятлариқиёсий-ҳуқуқий таҳлил этилади.
Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти дунё давлатларида
турлича шаклланган. Бунга сабаб ҳар бир давлатнинг конституциявий
архитектураси, сиёсий тузуми, давлат бошқарув шакли, мараказий ва маҳаллий
давлат ҳокмияти алоқаларининг ўзига хос жиҳатларининг маҳаллий ўзини ўзи
бошқариш органларининг ҳуқуқий имиджига бевоста таъсир этиши ҳисобланади.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, фуқароларўзини ўзи бошқарувининг
номланиши ҳам турлича, хусусан мамлакатимизда мазкур институт “фуқаролар
йиғини” ёки “фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари” деб номланса,
аксарият хорижий мамлакатларда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш деб юритилади.
Бу борада юридик адабиётларда хорижий мамлакатлар конституциясини ўрганиш
шуни кўрсатадики, ўзини ўзи бошқариш органининг давлат ҳокимияти органлари-
дан ажратилганлиги тўғрисидаги норма бирор бир мамлакат қонунчилигида
(Россия Федерациясидан ташқари) кузатилмайди[1, Б. 63], деган нуқтаи назарлар
илгари сурилади. З. Рўзиевнинг фикрича, эса маҳаллий ўзини ўзи бошқариш
органлари фуқаролик жамияти институтларидан бири ҳисобланади [2, Б. 173].
Аксинча, Г. Маликованинг эътироф этишича, ҳаттоки, маҳаллий ўзини ўзи
бошқаришнинг Европа Хартиясида ҳам, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари
давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмайди, деган бирорта жумла йўқ
[1, Б .63]. Айни пайтда “Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тўғрисида”ги Европа
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
878
Хартияси қоидаларини таҳлил қиладиган бўлсак, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш
органларининг давлат ҳокимияти органларининг жойлардаги тузилмалари
эканлигини, уларнинг фуқаролик жамияти институтлари қаторига кирмаслигини
кузатиш мумкин. Жумладан, мазкур халқаро ҳужжатнинг 5-моддаси марказий ёки
ҳудудий ҳокимият органларининг ваколатларини маҳаллий ўзини ўзи бошқариш
органларига ўтказишда уларнинг мазкур ваколатларни қанчалик даражада
маҳаллий шароитларга мослашувини инобатга олиш зарурлигини, 6-моддасида
маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари сифатида ички маъмурий тузилмаларни тузишга ҳақли эканликларини
ҳамда юқори малакали кадрларни танлашга бўлган талабларни, 8-моддада эса
маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти устидан ваколатли давлат
органлари томонидан маъмурий назоратни амалга ошириш тартиб-таомилларини
назарда тутади [3]. Бошқача айтганда, “Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш
тўғрисида”ги Европа Хартиясида Г. Маликованинг таъкидлашича, маҳаллий ўзини
ўзи бошқариш концепцияси деганда “оммавий ҳокимиятни режалаштириш ва
унинг ишини йўлга қўйишга кўмаклашиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва
ваколатларининг белгиланиши; Қонун доирасида маҳаллий аҳоли манфаатларидан
келиб чиқиб, барча маҳаллий жамоат ишларини бошқариши ва ўзининг
тараққиётини таъминлаш учун ташаббускорлик ҳуқуқлари мажбуриятини ўз
зиммасига олиши” тушунилади [1, Б. 63].
Мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда
республиканинг ўзига хос шарт-шароитлари ва хусусиятлари, халқимизнинг
турмуш тарзи, анъаналари ва урф-одатлари билан бир қаторда, иқтисодий
жиҳатдан ривожланган давлатлар орттирган ижобий тажрибаларни ҳам ҳисобга
олиш анъана тусига кирган. Бинобарин, хорижий давлатларда маҳаллий ўзини ўзи
бошқариш органларининг фуқаролик-ҳуқуқий мақомини ўрганиш ҳамда тўпланган
ижобий тажрибаларни инобатга олиш миллий қонунчилигимизда ифодалаш, ўз
навбатида юртимизда “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” деган
муҳим тамойилни амалга ошириш шароитида маҳалла институтининг ҳуқуқ ва
ваколатларини кенгайтиришда[4] долзарб аҳамият касб этади.
Эътиборли жиҳат шундаки, “Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тўғрисида”ги
Европа Хартиясининг муқаддима қисмида ҳам маҳаллий ўзини ўзи бошқариш
органларининг асосий принциплари бевосита демократия ва
ҳокимият
ваколатларини марказдан қуйи поғоналарга ўтказиш
(децентрализация)
принципларига асосланиши лозимлиги ифодаланган.
Қолаверса, Хартиянинг 4-моддасида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш
органларига муайян ваколатни ўтказишда унинг ҳажми ва характери, иқтисодий
таъсири, маҳаллий шарт-шароитларга мослиги ҳисобга олиниши ҳамда ушбу
органларнинг фикри инобатга олиниши лозимлиги билан боғлиқ белгиланган
қоидалари, назаримизда, мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари фаолиятига оид қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда муҳим
аҳамият касб этади.
Юридик адабиётларда эътироф этилишича, бугунги кунда халқаро амалиётда
маҳаллий (муниципал) ўзини ўзи бошқаришнинг бир неча моделлари мавжуд.
Чунончи:
а) англо-саксон модели (АҚШ, Буюк Британия, Канада, Австралия, Янги
Зеландия ва бошқ.);
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
879
б) континенталь (француз) модели (Франция, Италия, Бельгия, Испания,
Польша, Болгария, Туркия, Монголия, Лотин Америкасининг бир қатор давлатлари,
Яқин Шарқ);
в) аралаш тусдаги модель (Германия, Австрия, Япония);
г) иберия модели (Бразилия, Португалия, Мексика ва Лотин Америкасининг
испан тилида мулоқот қиладиган бошқа давлатлари);
д) социалистик иттифоқ модели (Куба, Хитой, Шимолий Корея каби
давлатларда сақлаб қолган) [2. Б. 190–191].
Таҳлиллар
шуни
кўрсатадики,
кейинги
йилларда
бутун
дунёда
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш тизимига унга бошқарувнинг энг қуйи
босқичи, демократик давлатнинг ажралмас белгиси, жамиятни ижтимоий
бошқаришнинг бир тури сифатида қаралмоқда. Шу билан бирга, маҳаллий
(муниципал) ўзини ўзи бошқариш тизими аҳолига умуммиллий стандартлар ва
ҳукуматнинг умумсиёсий қарашлари (фаолият йўналишлари)га мувофиқ аҳолига
хизмат кўрсатиш бўйича маъмурий ташкилот сифатида қатнашадиган оммавий
ҳокимиятнинг ягона механизмини бир қисми, унинг номарказлашган ва ташкилий
тузилмасини ифода этишини қайд этиш жоиз. Айни пайтда замонавий дунёнинг
аксарият мамлакатларида маҳаллий ишларни бошқариш, одатда, маъмурий-
ҳудудий бирликларда шаклланадиган вакиллик ва ижро органлари томонидан
амалга оширилади. Ва кўпгина хорижий давлатларда мазкур органларнинг мажмуи
маҳаллий (муниципал) бошқариш тизимини ташкил этади (Россия ва Шарқий
Европадаги бошқа мамлакатларнинг конституциявий қонунларида ушбу тизим
“маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизим” деб номланади). Бундан ташқари, улар
молиявий, моддий ва бошқа имкониятларга (ресурсларга) эга бўлганлиги учун
муайян даражада мустақилликка, юридик шахс сифатида шартномалар тузиш ва
даъволар қўзғатиш ҳуқуқларига эга.
Хорижий давлатларда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фуқаролик-
ҳуқуқий мақомининг ўзига хос хусусиятларини ўрганишда қуйидагиларга эътиборни
қаратиш жоиз:
Биринчидан
, маҳаллий (муниципал) ўзини ўзи бошқаришнинг англо-саксон
моделида қуйи турувчи органларнинг юқори турувчиларга тўғридан-тўғри
бўйсуниш тизимининг йўқлиги, маҳаллий бошқарувда вакиллик органлари қўмита
(комиссия)ларининг муҳим ўринга эга эканлиги.
Ушбу модель (континенталь моделдан фарқли равишда) алоҳида маъмурий-
ҳудудий бирликларда марказий ҳукумат томонидан тайинланадиган ваколатли
вакилнинг фаолият кўрсатишини назарда тутмайди. Яна бир энг муҳим ўзига
хослик уларнинг миллий ҳамда маҳаллий даражада сиёсий жараёнлардан муайян
даражада холи эканлигида кўзга ташланади [5. С. 76–85].
Иккинчидан
, континенталь (француз) моделида эса ҳокимият ўзини ўзи
бошқаришни назорат қилувчи маҳаллий ҳукумат органларининг қўлида бўлади[2,
Б.190]. Бунда маҳаллий органлар миллий даражадаги ҳокимиятни амалга
оширишда қатнашади [6. Б. 60]. Масалан, Германия давлатининг Гессен ери
Конституциясига кўра, общиналар ўз ҳудудларида маҳаллий миқёсда оммавий
бошқарувнинг барча ҳуқуқларини мутлақ эгаси ҳисобланади. Улар оммавий
ҳокимиятнинг ҳар қандай вазифалар (жамоат манфаатлари йўлида бошқа
ташкилотлар зиммасига юклатилган ҳамда қонунларда махсус кўрсатилган
вазифалардан ташқари) ижросини таъминлашга ҳақлидирлар.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
880
Учинчидан
, аралаш тусдаги моделда эса ҳам англо-саксон, ҳам континенталь
(француз) моделига хос бўлган жиҳатлар кузатилади. Бошқача айтганда, давлат
бошқаруви билан маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ягона институт
сифатида уйғунлашади[7, Б. 30]. Хусусан, Германиянинг 1949 йилда қабул қилинган
Конституциясига кўра, общиналар ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқига эга бўлиб, давлат
ушбу ҳуқуқни уларга таъминлаб беришга мажбур [8]. Общиналар давлат
ҳокимиятининг энг қуйи ҳамда энг муҳим бўғини бўлиб, улар Германиянинг Асосий
Қонунида фуқароларга яқинлаштирилган давлат бошқаруви марказлари, деб
таърифланади[9, Б. 97]. Общиналарнинг молиявий асослари солиқ ва мажбурий
тўловлар (ер, мол-мулк, ҳунармандчилик, автотранспорт воситалари, итларни
сақлаш, кўнгилочар тадбирлар бўйича), мақсадли йиғимлар, бир марталик
бадаллар, федераль ва ерларнинг дотациялари, кредитлари ҳисобидан
шаклланади[10].
Тўртинчидан
, иберия моделида ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликда кенгаш
ва мансабдор шахс (алькад, регидор) сайланади ҳамда ушбу мансабдор шахс
ҳукумат томонидан унинг маъмурий-ҳудудий бирликдаги вакили сифатида
тасдиқланади. Мазкур моделнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, ушбу
тизимга амал қиладиган мамлакатларда муниципал ҳокимият органлари фаолияти
устидан назоратни амалга оширишда аҳоли иштирок этади[11, Б. 184].
Бешинчидан
, маҳаллий (муниципал) ўзини ўзи бошқаришнинг социалистик
моделида давлат ҳокимиятининг ягоналиги принципига таянилади. Маълумки,
ушбу модель ҳокимиятлар бўлиниши принципини инкор этиш ва тегишли ҳудудда
вакиллик органлари (кенгашлар)нинг тўла ҳокимлигини эълон қилиш билан
изоҳланган. Бугунги кунда мазкур модель у ёки бу даражада ўзини социалистик деб
ҳисоблаб келаётган давлатларда (Хитой, Куба, Шимолий Корея, Вьетнам) амал
қилиб келмоқда [6. Б. 60].
Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда ривожланган хорижий давлатларда
маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимини такомиллаштириш тенденцияларидан
бири сифатида муниципалитетларга маҳаллий моддий бойлик (неъмат)лар ва
хизматларнинг асосий ишлаб чиқарувчилар сифатида анъанавий қарашларни
қайта кўриб чиқиш кузатилмоқда. Чунончи, аҳолига хизмат кўрсатиш маҳаллий
ўзини
ўзи
бошқариш
органлари
(маҳаллий
ҳокимликлар)нинг
асосий
вазифаларидан бири сифатида ўз аҳамиятини йўқотмоқда. Аксинча, устувор
режаларда менеджментлик, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш билан боғлиқ
вазифалар белгиланмоқда.
Бошқача
айтганда,
муниципаль
органларнинг
роли
ҳокимиятни
«таъминловчи орган» сифатида қуйидаги устувор вазифаларни ҳал этмоқда.
Хусусан, аҳолининг долзарб эҳтиёжларини аниқлаш; ҳудудни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг
устувор
йўналишларини
белгилаш;
кўрсатиладиган
хизматларнинг стандартларини белгилаш ва ушбу стандартларни таъминлашнинг
қулай йўлларини излаш; маҳаллий аҳамиятга молик вазифаларни ҳал этишда
марказий ва ҳудудий ҳокимият органлари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
ҳудудда фаолият кўрсатувчи турли маҳаллий ташкилотлар фаолиятини назорат
қилиш ва мувофиқлаштириш, улар билан ҳамкорликни (одатда контракт асосида)
амалга
ошириш;
маҳаллий
бирлашмалар
(фуқаролар
уюшмалари)нинг
манфаатлари йўлида муайян лоббистик фаолиятни амалга ошириш кабилар шулар
жумласидандир.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
881
Айни пайтда хорижий давлатларда маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг барча
моделларида ҳудудий бирликларни ўзини ўзи бошқаришнинг муайян даражада
мустақиллигига риоя этиш зарурий шарт сифатида эътироф этилаётганлиги, бунда
аҳолининг давлат билан ўзаро алоқаси демократиянинг “қуйи”дан шаклланиши
орқали амалга оширилишига эътибор қаратилаётганлиги кузатилмоқда[12].
Шу билан бирга, Осиё мамлакатларида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш
органларининг ўзига хос мақомга эга, айни пайтда ижобий тажрибаларга эга
эканлигини эътироф этиш мақсадга мувофиқдир. Жумладан, Японияда фуқаролик
жамиятининг муҳим институти сифатида қўшничилик уюшмалари (чонайкалар)
бугунги кунда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳудудларни ободонлаш-
тиришни уюштириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, маданий-
маърифий тадбирларни ташкил этиш, дафн маросимларини ўтказишда
кўмаклашиш[13. P. 8.] каби чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда [14. Б. 213].
Хитойда
маҳаллий
ўзини
ўзи
бошқариш
органларининг
бошқа
мамлакатлардан фарқи шундаки, бунда ушбу органлар иерархик бўйсунувда
бўлади: жумладан, қуйи поғонадагилар юқори турувчиларга бўйсунадилар.
Мамлакат Конституциясига биноан, яшаш участкалари бўйича шаҳар ва қишлоқ
аҳоли қўмиталари ташкил этилади [15]. Қўмиталар юз нафардан икки юз нафаргача
оила истиқомат қиладиган ҳудудларни қамраб олади [16]. Эътиборли жиҳати,
мазкур қўмиталар ўзини ўзи бошқариш соҳасидаги ваколатлар билан бир қаторда,
жамоат тартибини сақлаш, вояга етганларни ҳарбий хизматга жалб этиш каби
маъмурий характердаги ваколатларни ҳам амалга оширишга ҳақли [17. С. 84].
Жанубий Корея давлатида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ўз
фаолиятларини 1949 йилда қабул қилинган “Маҳаллий автономия тўғрисида”ги
қонун асосида амалга оширадилар, улар давлат ҳокимияти тизимига киради ва
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг энг қуйи бўғини ҳисобланади ҳамда
юридик мақомга эга эмас [5. Б. 216].
Бундан ташқари, хорижий давлатларда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш
органларига ваколатлар бериш тартиби бир хил эмаслигини кузатиш мумкин.
Жумладан, АҚШ, Буюк Британия ва англо-саксон модели амал қилаётган аксарият
давлатларда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини тартибга
солишнинг “ижобий” принципи, яъни ваколатлар ҳажми уларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятларини аниқ кўрсатиш орқали белгилаш амал қилмоқда. Бир сўз билан
айтганда, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фақат қонунда бевосита
кўрсатилган ҳаракатларни содир этишга ҳақли ҳисобланади.
Континенталь (француз) модель амал қилаётган давлатларда эса маҳаллий
ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини тартибга солишнинг “салбий”
принципи, яъни ушбу органлар қонун билан бевосита ман этилмаган ҳаракатларни
амалга оширишга ҳақлидирлар. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари
ваколатларининг ҳажми ва мазмуни мазкур принципга асосан “бошқа давлат
органларига қонун билан берилмаган эркин доира билан изоҳланади”.
Бундан ташқари, ривожланган хорижий мамлакатларнинг қонунчилигида
маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига жамоат хавфсизлиги, сув
билан таъминлаш, ободонлаштириш, транспорт каби умумдавлат аҳамиятига эга
бўлган ваколатларни юклаш, айни пайтда ушбу органларнинг молиявий
имкониятларидан келиб чиқиб қўшимча равишда турли ижтимоий ҳамда маданий
тадбирлар билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга қаратилган ваколатларни амалга
ошираётганликлари кузатилмоқда.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
882
Яна бир энг муҳим жиҳат шундаки, АҚШ, Германия, Буюк Британия каби
хорижий давлатларда маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг иқтисодий
асосларини мустаҳкамлашга, улар бюджетини шакллантиришга алоҳида эътибор
қаратилаётганлиги билан изоҳланади. Жумладан, маҳаллий аҳамиятга эга солиқ
турлари (масалан, Буюк Британияда – мол-мулк солиғи, АҚШда – аҳолидан
қўшилган қиймат солиғи, Германияда – овчилик билан шуғулланганлик ва ер
солиқлари кабилар) бўйича тушумларни (шунингдек, уларнинг муайян фоизини)
маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг банклардаги ҳисоб рақамларига
ўтказиш тизими амал қилмоқда.
Қолаверса, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг молиявий
асосларини мустаҳкамлашда аҳолига кўрсатилаётган ва маҳаллий аҳамиятга эга
хизматларни (автомашиналарни турар жойларда сақлаш, фуқаролик паспортлари ва
ҳайдовчилик ҳужжатларини тақдим этиш кабиларни) кўрсатганлик учун
тўловларнинг муайян қисмини ўтказиш тартиби ҳамда айрим хорижий давлатларда
амалга қилаётганлигини таъкидлаш жоиз. Шу билан бирга, маҳаллий ўзини ўзи
бошқариш органларига ҳудуддаги савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектларига
белгиланган қоидаларни бузганлик, атроф муҳитни ифлослантирганлик учун
жарималар қўллаш ваколати берилганлигини кузатиш мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, хорижий давлатларда маҳаллий ўзини ўзи
бошқариш органларининг фуқаролик-ҳуқуқий мақоми турлича белгиланган,
аксарият давлатларда улар давлат ҳокимияти органлари тизимига киритилган, шу
билан бирга марказий муассасаларнинг ваколатлари (айниқса, маҳаллий аҳамиятга
эга ваколатлар)ни босқичма-босқич мазкур органларга ўтказиш, соҳага оид халқаро
ва миллий қонунчилик ривожига алоҳида эътибор қаратиш анъанаси амал
қилмоқда, – деган хулосага келиш мумкин.
Шу билан бирга, юртимизда маҳалла институтининг ҳуқуқ ва ваколатларини
кенгайтириш
борасида
ташкилий-ҳуқуқий
чора-тадбирлар
изчил
амалга
оширилаётган бир шароитда хорижий давлатларнинг маҳаллий ўзини ўзи бошқариш
тизимида тўпланган қуйидаги ижобий тажрибаларни миллий қонунчилигимизда
ифодалаш масаласини муҳокама қилиш зарур:
Биринчидан,
фуқароларнинг
ўзини
ўзи
бошқариш
органларининг
менеджментлик, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш билан боғлиқ вазифалар
кўламини кенгайтириш ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини аниқ
белгилаш лозим. Бунда:
–
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида назорат қилиш билан
боғлиқ вазифаларни амалга оширишда фуқаролар йиғини
(фуқаролар
вакилларининг йиғилиши) ва тафтиш комиссияси;
–
мувофиқлаштириш ишларини амалга оширишда йиғин кенгаши ҳамда
фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар;
–
менеджментлик вазифасини амалга оширишда фуқаролар йиғини раиси
ҳамда комиссиялар раисларининг ролини оширишга қаратилган ташкилий-
ҳуқуқий механизмларни ишлаб чиқиш зарур.
Иккинчидан,
фуқаролар йиғинларининг молиявий-иқтисодий имкониятлар
доирасини кенгайтириш масаласини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйиш зарур.
Назаримизда, ушбу жараёнда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг
қонунчиликда бевосита белгиланган ваколатлар моҳияти ва улар билан ўзаро
узвий боғлиқликни таъминлашга эътиборни қаратиш муҳим ҳисобланади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
883
Шунингдек, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонунининг 13-моддасига мувофиқ, фуқаролар йиғини
кенгашига аҳолидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўз вақтида тушишига
кўмаклашиш ваколати белгиланган бўлиб, бу борада ушбу вазифани самарали
амалга оширишга кўмаклашганлиги учун фуқаролар йиғинларига муайян
молиявий рағбатлантириш тизимини жорий этишни муҳокама қилиш лозим.
Чунончи, Германия Асосий Қонунининг 106-моддаси 5-бандида белгиланган
“общиналар ўз ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли томонидан тўланадиган
даромад солиғидан келиб тушадиган тушумларнинг 15 фоизини олишлари”[18]
билан қоидани миллий қонунчиликда белгилаш шулар жумласидандир.
Қолаверса, республикамизда аҳоли коммунал хизматлар ҳақини тўлиқ
тўланишини таъминлаганлиги учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органларини рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш билан бир қаторда,
солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни йиғишда кўмаклашганлиги учун имтиёзлар
бериш,
биринчидан
, давлат бюджетига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг
тўлақонли тушишини таъминлашда,
иккинчидан
, фуқаролар йиғинларининг
моддий-техник базасини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Учинчидан,
фуқаролар йиғинларининг аҳолининг долзарб эҳтиёжларини
аниқлаш, аниқ устувор йўналишларни белгилаш, кўрсатиладиган хизматларнинг
стандартларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни
таъминлашнинг қулай йўлларини излаб топиш, маҳаллий аҳамиятга молик долзарб
масалаларни ҳал этишда давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликни
мустаҳкамлашга
қаратилган
ҳуқуқий
механизмларни
қонунчиликда
ривожлантириш лозим.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Маликова Г.Р. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш институтининг
конституциявий (ҳуқуқий) асосларини такомиллаштириш муаммолари: Юрид.
фанлар доктори ... диссертацияси. – Тошкент: ТДЮИ, 2009. (Malikova G.R. Problems of
institutionalization of the constitutional (legal) basis of civil self-governance institutions:
doctor of law, ... dissertation. – T: Ministry of Justice of the Republic of Uzbekistan Tashkent
State Law Institute, 2009).
2.
Рўзиев З. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари /
Масъул муҳаррир: юридик фанлар доктори, профессор Ш.И. Жалилов. – Тошкент:
“Истиқлол нури”, 2016.
3.
Европейская Хартия местного самоуправления. – Страсбург. 15 октября
1985 г. [Электронный ресурс]: Режим доступа: www.consultant.ru / свободный. –
Загл. с экрана. – Яз., рус.
4.
Мирзиёев Ш.М. Демократик ислоҳотларни изчил давом эттириш, халқимиз
учун тинч ва осойишта, муносиб ҳаёт даражасини яратиш – барқарор тараққиёт
кафолатидир // XXI ASR. – 2016. – 20 окт.
5.
Черкасов А.И. Местное управление в зарубежных странах: модели и
тенденции эволюции // Государство и право. – 2011. – № 3.
6.
Исмаилова Г.С. Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти ва ўзини ўзи
бошқариш органларини либераллаштиришнинг давлат ҳуқуқий йўналишлари. –
Т.: Akademiya, 2013.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415
884
7.
Қирғизбоев М. Ўзини-ўзи бошқариш: асосий тушунчалар, хорижий тажриба
ва амалиёт // Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари. – 2001. – №1.
8.
ГФР Конституцияси. // www.pproektua.org. – ГФР ҳуқуқий портали.
9.
Жалилов Ш.И. Ўзбекистон Республикасининг ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи.
(Дарслик) – Т.: Ворис нашриёти, 2007.
10.
Федеративная Республика Германия // www.gmu-countries.ru.
11.
Олломов Я. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши – халқ ҳокимиятчилиги
асоси. – Т.: “Sharq”, 2006.
12.
Бутырина М.И. Зарубежные модели местного самоуправления // Вестник
Ивановского государственного энергетического университета. – 2008 г. – № 1.
13.
М.Ajisaka. Local organizations and groups in Japan. Ҳозирги кунда Японияда
чонайкалар сони 277086 та бўлиб, уларнинг ҳар бири ўртача 50-200 хонадонни ўз
ичига қамраб олади. Қаранг: Рўзиев З. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш
органларининг ваколатлари / Масъул муҳаррир: юридик фанлар доктори,
профессор Ш.И. Жалилов. – Тошкент: “Истиқлол нури”, 2016.
14.
Хитой Халқ Республикасининг Конституцияси // www.npc.gov.cn. – ХХР
Ҳукумати портали.
15.
Хитой Халқ Республикасининг 1988 йил 1 июндаги “Қишлоқ аҳоли
қўмиталарини ташкил этиш тўғрисида”ги қонуни // www.china.org.cn. – ХХР
Интернет ахборот ҳукумати портали.
16.
Мельников А.П. Система местного управления и самоуправления в КНР //
Журнал “Социальные исследования”. – 2008.
17.
ГФР Конституцияси. // www.pproektua.org. – ГРФЙ ҳуқуқий портали.
