Авторы

  • Сирожидин Хужакулов
    к.ф.н., доцент, Кафедра таджикского языка и литературы, Самаркандский Государственный Университет, Самарканд, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss4/S-pp403-410

Ключевые слова:

лирика жанр рифма литературный процесс принцип новое стихотворение газель ода поэма таржебанд постепенность традиция и новаторство

Аннотация

В статье исследуются социально-политические реалии второй половины XIX века, исторические условия и экономическая ситуация, существующие эстетические принципы, нововведения в литературном процессе на основе некоторых изменений в литературной и культурной жизни. Во второй половине XIX-начале XX века принципы формирования поэтических произведений, синтез традиционных литературных жанров на основе появления новых поэтических форм в искусстве, принципы традиции и обновления в системе рифмования лирических жанров. и возникновение новых типов поэтических форм.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Changes in the rhymed structure of Tajik poetry at the beginning
of the twentieth century as an important factor in the formation
of lyric genres

Sirozhidin KHUJAKULOV

1


Samarkand State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received March 2021
Received in revised form
20 March 2021
Accepted 15 April 2021
Available online
20 May 2021

The article examines the socio-political realities of the second

half of the 19th century, historical conditions and economic
situation, existing aesthetic principles, innovations in the literary
process based on some changes in literary and cultural life. In the
second half of the 19th and early 20th centuries, the principles of
the formation of poetic works, the synthesis of traditional
literary genres based on the emergence of new poetic forms in
art, the principles of tradition and renewal in the rhyming system
of lyric genres. and the emergence of new types of poetic forms.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

lyrics,
genre,
rhyme,
literary process,
principle,
new poem,
gazelle,
ode,
poem,
tarjeband,
gradualness,
tradition and innovation.

ХХ

аср

бошлари

тожик

шеърияти

қофияланиш

структурасидаги ўзгариш лирик жанрлар шаклланишининг
муҳим омили сифатида

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

лирика,
жанр,
қофия,
адабий жараён,
тамойил,

Мақолада XIX асрнинг иккинчи ярмидаги ижтимоий–

сиёсий воқелик, тарихий шароит ва иқтисодий вазият,
мавжуд эстетик тамойиллар, адабий ва маданий ҳаётдаги
айрим ўзгаришлар замирида адабий жараёнда юзага келган
янгиликлар ӯргнилган. XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX аср

1

Ph.D., Associate Professor, Department of Tajik Language and Literature, Samarkand State University, Samarkand,

Uzbekistan


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415

404

янги шеър,
ғазал,
қасида,
маснавий,
таржеъбанд,
тадриж,
анъана ва новаторлик.

бошларида шеърий асарларнинг шаклланиш тамойиллари,
бадиий ижодда янги шеърий шаклларнинг пайдо бўлиши
асосида анъанавий адабий жанрларнинг синтезлашуви,
лирик жанрлар қофияланиш тизилмасида анъанавийлик ва
янгиланиш тамойиллари ва шу адабий ҳодиса асосида янги
типдаги шеърий шаклларнинг вужудга келиши тадқиқ
этилган.

Изменения в рифмованной структуре таджикской поэзии в
начале ХХ века как важный фактор формирования
лирических жанров

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

лирика,
жанр,
рифма,
литературный процесс,
принцип,
новое стихотворение,
газель,
ода,
поэма,
таржебанд,
постепенность,
традиция и новаторство.

В статье исследуются социально-политические реалии

второй половины XIX века, исторические условия и
экономическая ситуация, существующие эстетические
принципы, нововведения в литературном процессе на
основе некоторых изменений в литературной и культурной
жизни. Во второй половине XIX-начале XX века принципы
формирования

поэтических

произведений,

синтез

традиционных литературных жанров на основе появления
новых поэтических форм в искусстве, принципы традиции и
обновления в системе рифмования лирических жанров. и
возникновение новых типов поэтических форм.


ХХ аср бошлари адабиётининг жанрий янгиланиш ва шаклланиш

тамойиллари масаласи ӯзига хос жараён бӯлиб, адабий анъаналарнинг давом
этишига боғлиқ бўлмаган ҳолда, маълум объектив ва субъектив омиллар асосида
мумтоз шаклий қолипларнинг такомилига муайян даражада таъсир кӯрсатди.
Анъанавий мумтоз жанрларнинг мазкур давр адабий жараёнида давом этиши ва
улардаги мазмун–мундарижанинг шаклланиши ва янгиланиши Эрон, Афғон, Турк
ҳамда Марказий Осиё халқлари адабиёти учун умумий ва типологик ҳодисадир.
Адабий жараёндаги бу ўзгаришларнинг асосий тамойиллари давр тарихий,
ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий-маърифий ҳодисаларнинг заминида
юзага келганлиги ҳам айни ҳақиқат. Парвиз Нотили Хонларий шу маънода
таъкидлайдики, “Эрон маърифатпарварлик адабиётида шеърий қолипларнинг
ўзгаришига майл ва эҳтиёж ижодкорларнинг кенгроқ доирада иш юритиш истаги
туғилган пайтда вужудга келди, яъни ижодкор хитобининг объекти махсус тор
доирадан бутун миллатга ўтди” [7, 117]. Эронда бу хусусият ижтимоий ўзгаришлар
ва миллий машрутият (ислоҳотпарастлик) жунбуши билан изоҳланади ва бу XIX аср
II ярми, ХХ аср бошларидаги тожик адабий жараёнидаги ўзгаришларга бой
ҳодисалар билан муштарак хусусиятларга эга. Бу ҳолат, шубҳасиз, ижтимоий-
сиёсий ва маънавий ҳаёт ўзгаришлари, маърифатпарварлик ғояларининг
еврилиши билан чамбарчас боғлиқдир.

А. Маниёзов “Садриддин айний шеърияти эврилиш босқичлари” номли

мақоласида Айний ижодининг ӯзига хос хусусиятлари ва йӯналишлари ҳақида сўз
юритиб, уни мадраса давридаги шеъриятдан, хитобат ва инқилобий маршларгача


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415

405

таҳлил қилиб чиқади ҳамда ундаги анънавий жанрлар тадрижи (ғазал, қитъа,
қасида, рубоий, маснавий, мухаммас, мусаддас), мастазоднинг янгиланиши, марш,
тарона, рубоий ва мустазодларнинг янги инқилобий мазмун учун хизмат қилиши ва
бошқа жиҳатларни ёритди. Олим тўғри таъкидлайдики, “устоз Айний ўз шоирлик
фаолиятининг бу босқичида тожик шеъриятида инқилобий, сиёсий шеъриятни
бошлаб берди ва унга шеъриятнинг янги навъларини татбиқ этди ҳамда ўз асри
шеъриятида янги йўналишни юзага келтирди” [3, 87].

Муҳаммаджон Шукуров бу борада таъкидлайдики, “Айний шеърияти

(йигирманчи асрнинг дастлабки икки ўн йиллигида ёзилган шеърлар)
маърифатпарварлик реализми сифатида Европа реализмининг илк босқичларига
яқиндир” [8, 56]. Нафақат Айний шеъриятида, балки XIX асрнинг II ярми ва ХХ аср
бошлари адабиётининг бошқа намояндалари шеърларида ҳам сўзлашув унсурлари
халқона оғзаки нутқнинг таркибий қисмлари йўл топди. Бу янгича халқона
топилмалар

“ағлоти урфия”

ва

“мусталиҳотил урфия”

(халқ оғзаки ижоди ва

урфиятда машҳур сӯзлар) ХХ аср бошлари шеъриятининг умумий хусусиятларини
ойдинлаштириш учун биргина мисол. Ҳар ҳолда, давр адабий жараёнида
ижодкорлар ӯз асарлари услубини содалаштиришга интилиб, бадиий асар тилини
халқ оғзаки ижодига маълум даражада яқинлашдилар. Муҳаммаджон Шукуров
таъбири билан айтганда, «оддий нутқ унсурлари шоирлар нутқининг матонат ва
устуворлигини камайтирмади. Янги шеър (янгича услуб, шеърда ифоданинг янгича
тарзи) шеър ва шоирлик маҳоратининг пасайиши эмас, балки адабиётда янги
эстетик сифатнинг пайдо бўлишидир” [9,117]. Бу давр адабиётининг янги эстетик
сифати бадиий асарлардаги шакл ва мазмун мутаносиблиги, бадиий сўзнинг
ижтимоий-маданий ҳаётнинг бошқа соҳалари билан муносабати, ўтмиш ва
замонавий асарларнинг юзага келишидаги аҳамияти, ижтимоий-сиёсий, ахлоқий-
маънавий масалаларнинг муҳокамага қӯйилиши ҳамда уларнинг ҳаётдаги ечими ва
адабиётдаги талқин йўлларидир.

Шулардан келиб чиқиб, ХХ аср бошлари назмий адабиётида лирик

жанрлардаги анъанавий рамкаларнинг қисман парчаланишини кўриш мумкинки,
ана шу ҳодиса ӯша давр тили билан айтганда “янги шеър” нинг пайдо бўлишини
таъминлаб берди. Шеър тузилишидаги силжиш, авваламбор, қофияланишда ўзини
кўрсатди. Бу ҳодисани Шамсиддин Шоҳин, Савдо, Мирзо Сирож, Абдурауф Фитрат,
Мунзим, Аҳмаджон махдум Ҳамдий, Садриддин Айний ва бошқа тараққийпарвар
шоирларнинг айрим шеърларида кўриш мумкин. А. Шукуров фикрига кўра, шаклий
ўзгаришнинг бу тарзи тожик шеъриятига Рус ва Европа адабиётидан ўтди [9, 127].
Мушоҳадалар ва қиёсий таҳлиллар асосида тадқиқотчининг бу масаладаги фикри
ҳақиқатга яқинлигини таъкидламоқчимиз. Бошқа томондан, янги мавзу ва
оҳанглар жанрлар тузилишининг янгиланишини тақозо этди ва бу табиий ҳол эди.
Ҳар ҳолда, тожик шеърияти қофияланиш тизиминидаги янгича услуб, янгича
формулалар, қофиланишдаги жанрлараро синтезлашув, қофия тарзида келган
янгича атамалар янгидан янги жанрларнинг пайдо бўлишига йўл очди. Бу
ҳолатнинг ёрқин мисолини Абдурауф Фитратнинг “Болқон Уруши” шеърида кўриш
мумкинки, бу шеър ҳам Садри Зиёнинг “Тазкори ашъор” асарида келтирилган. Бу
ўринда шеър шакли-тузилишидаги ўзгаришларни аниқроқ тасаввур қилиш учун
тилга олинган шеърнинг нисбатан тўлиқроқ иқтибосини келтириш мақсадга
мувофиқ кўрилди.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415

406

Эй ҳама, эй рафиқи садоқатқарини ман,
Эй ёваргузидаву ёри гузини ман,
Эй чашм дар ду дидаи оташфишони ман.
Эй қалби ғамрасидаи оташнишони ман,
Эй сина, эй хазинаи андўҳу меҳнатам,
Эй сабр, эй тасаллии ҳангоми кулфатам.
Эй гиря, эй аниси дами ғамрасидаам,
Эй нома, эй рафиқи гаҳи дард дидаам.
Эй ёвари ягонаи айёми бекасем,
В–эй ёри ғамгусори шаби дил тапидагем.
То ман–манам ба даҳр набудаст ҷуз шумо,
Як кас маро рафиқу ҳамоҳангу ғамзудо... [5, 18].
Мазкур шеър академик М.Шукуровнинг “Садри Бухоро” китобида мусаддас

жанрига нисбат берилган. Шеърнинг асосий мавзуси сиёсийдир. Унда асосий ғоя
ўзликни англашга, ҳақиқат учун курашишга даъват, адолатпарварлик ва тарихий
ифтихор ва азалий қадриятдир. Бироқ мазкур шеърий бандлардаги боғловчи байт
олдинги байтлардан истисно тарзда ҳам мазмунан, ҳам қофияланиши жиҳатидан
фарқланиб туришига кўра, бизнинг назаримизда у таркиббанд жанрига мансуб.
Дарҳақиқат, Фитратнинг мазкур шеъри мазмун-моҳият жиҳатидан ХХ аср бошлари
адабиётининг ӯзига хос шеърий топилмаларидан бўлиб, юксак исёнкор руҳга эга
ҳамда унда тарғибот-ташвиқотнинг ўзига хос услуби қўлланган. Шеърий
қофиянинг янгича тузилиши ва шакли унинг муҳим жиҳатларидандир.
Қофияланишга кўра, ушбу шеър жанрини аниқлаш қийин. Зеро, шеърда 11 байт
қофияланишнинг бу кўриниши маснавийнинг қофияланишига ўхшайди. Бироқ
эътибор билан қараганда, ушбу шеърда шоир маснавийнинг анъанавий
қофияланиш тартибини ўзгартирганини пайқаш қийин эмас. Гўё анъанавий
қофиялар янги тарихий шароитда сифат ўзгаришига учрагандек. Бу ўзгаришлар,
авваламбор, янги сиёсий мавзу тақозоси билан юзага келган. Шеър мавзуси янги
давр ва ҳаётий мавзу ва унинг асосий масаласи сиёсий масала экан, шеърда эркин
қофияланиш тизимидан фойдаланилган. Шеър ва унинг қофияланиш тартибида
мумтоз шеърият ва жаҳон шеърияти қофияланиши синтезининг бир кўриниши
кўзга ташланади. Қофия гўё шеърнинг оҳангига мутаносиб бўлиб, ритм ва зарб
янги, ҳар бир сӯз шиддатли тус олиб, ўзига хос хитобат, даъват, мурожаат, марш ва
сафарбарлик оҳангига моил бўлган. Агар шеърнинг дастлабки 11 байтини
қофияланишини истисно қилиш мумкин бўлса, шеърнинг бир-биридан ажралган
бандларига асосланиб, уни таркиббанд жанрига нисбат бериш мумкин. Шу
жиҳатдан, Фитратнинг мазкур шеърида анъанавий жанрий қолипларнинг жиддий
тарзда дарз кетишини кузатиш мумкин. Зеро, унинг ҳар банди

аа, бб, вб, вб, гв ав, бв

ва ҳоказо тарзда қофияланиш кузатилади. Бу ўринда Фитрат шеър тузилишида
янгиликлар киритганлигини пайқаш қийин эмас. Бу ҳолат шуни исботлайдики,
баъзи маърифатпарвар шоирларнинг саъй-ҳаракатлари билан ХХ аср бошларидан
шеъриятда қофияланишнинг янгича комбинациялари вужудга келди. Абдурауф
Фитрат қофияланишнинг янгича комбинациялари (таржеъотларнинг қофияланиш
шакли асосида) шоир учун улкан имкониятлар туғдиришини амалда кўрсатиб
берди. Авваламбор, мисралар ўзаро мустаҳкам маънавий, мантиқий ва синтактик
алоқага эга бўлади. Иккинчидан, банддаги қофиядан озод бўлган мисра якка маъно
андозасини ҳосил қилиб, банддаги қофиядош мисралар билан биргаликда


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415

407

конкретлашган муайян бир маъно ифодалаш хусусиятини юзага келтирди.
Фитратнинг тилга олинган шеърида ҳар банднинг бешинчи мисраси шундай
вазифани бажарганлигини қайд этиш мумкин. Шеърнинг бошқа бандларида байт
ва мисраларнинг умумий маъноси банднинг яхлит мазмунини ташкил этади. Бироқ
ҳар банднинг бешинчи мисраси юқорида келгани каби, шеърнинг махсус
қофияланиш тарзига эга эканлигини кўрсатади. Фитратнинг мазкур шеъри
маснавий ва таркиббандга хос қофияланиш тартибининг синтези, комбинацияси
асосида яратилган бўлиб, уни икки қисм, яъни 2+4 га ажратиш мумкин. ХХ аср
бошлари шеъриятидаги бундай қофияланишнинг муҳим жиҳати шундаки, бундай
қофияланиш комбинацияси, қофияланишнинг янгича шакли бўлиб, у адабий
синтез ҳодисаси асосида ё худ форс-тожик адабиёти ҳамда Рус ва Европа
адабиётидаги маънавий ва мантиқий ифодаларни ўрганиш, Турк танзимат даври,
Эрон машрутият (ислоҳотпаварлик) адабиёти вакиллари ижодидан таъсирланиш
асосида вужудга келди ва бу нарса форс-тожик назмининг анъанавий жанрлар
тизимида (қофияланиш тартиби мисолида) янгича ҳолатлар, ўзгаришлар, шаклий
ва мазмуний, мантиқий, мавзу-мундарижавий алмашинишларни юзага келтирди.
Бу шундан гувоҳлик берадики, Фитрат новатор шоир сифатида янги мантиқий ва
маънавий ифодалар учун шеър яратишнинг ўзига хос тарзи ва махсус шаклларини
ишга солган, унинг янгича эстетик диди ҳам айнан шунда намоён бўлади. Зеро
маърифатпаврар ва жадид ижодкорларининг ӯзига хос ижодий тамойиллари
мавжуд бӯлиб, бу принциплар ҳеж қандай мумтоз адабиёт поэтикаси меъёрий
андозаларига тобеъ бӯлмайди. Тадқиқотчи Ш. Раҳмонов таъкидлаганидек, “Қофия
ва унинг комбинациялари жаҳон шеъриятининг маънавий ва мантиқий ифодалари
синтезидан пайдо бўлиб, жанрий ифодаларнинг янги тизимини вужудга келтириб,
шу тариқа мавзу мазмунни ҳаракатлантирди. Янги комбинацияларда жанр табиати
зарар кўрмади, балки янги ифода йўллари очилди ҳамда ижодий имкониятлар
кенгаяди” [4,50]. Адабиётшунос олима Н. Афоқова фикрига қўшилган ҳолда айтиш
мумкинки, Абдурауф Фитрат асарларида эркин шеър (истилоҳда “Сарбаст шеър”)
ҳамда анъанавий ҳижоли шеър шаклларининг синтези ёки қўшилуви кўзга
ташланади. Хусусан, Фитратнинг ўзбекча шеърларида нафақат ҳижолар
миқдорининг камайиши ёки кўпайиши, балки шеърнинг янги эркин шаклларида
ҳижолар вазнининг очиқ ва эркин алмашиниши кўзга ташланади [2, 22].
Тадқиқотчи фикрича, “Яна ёндим” шеърида 30 мисрадан уч мисрасидагина (3, 7,
13-мисралар) шеърдаги ҳижолар миқдорининг яхлитлиги қонуниятига амал
қилинган бўлиб, шеър мисраларининг қолган қисми эркин шаклда ҳамда ўзига хос
оҳанг ва ритмда ёзилган [2,22]. Айтилган мулоҳазалар исботи учун биз ҳам
шеърнинг бир бандини тўлиқ иқтибос қилишни лозим кўрдик.

Бироқ у
Менга сира боқмади,
Йиғладим,
Кулдим,
Ёлиндим,
Тушундим.
Биттаси ҳам мижозига ёқмади.
Йиғла бироз ўксузланган тилагим,
Мен ҳам сендай бахтсизликка тутиндим.
Умидсизлик ора тушиб йўқсул жоним ўртанди [6, 29].


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415

408

Шеър яратилишининг бу тарз ва услуби Фитратнинг ўзбекча шеърларида бир

ёки икки марта эмас кўп марталаб такрорланади. Жумладан, “Шарқ” номли
шеърида ҳам шу ҳолатни кузатиш мумкин. Ӯзбек адабиётида ХХ аср бошларида
нафақат Фитрат, балки Чўлпон, А.Мажидий, Ҳамза ва бошқа қатор шоирлар шеърий
ижоднинг шу тарзига қўл урди ва айтиш мумкинки, бу адабиётда истилоҳда “эркин
ва янги” деб аталган шеърнинг илк намуналарига асос солди. Зеро, Чўлпон
шеърлари таркибидаги “Тун”, “Ҳукм куни” (1919), Ҳамза ижодидаги “Шеъри
мансур” (Бу шеър 1914 йилда “Садои Туркистон” рўзномасида чоп этилган) ва
“Қутлуғ бўлсун” (1927) шеърлари ўзининг шакли ва мазмунида янгича
хусусиятларга эга бўлиб, Ғарб адабиётининг шеърий шакли-верлибрга ўхшашликка
эга [2, 22-23]. Бу шеър яратишнинг янги шакли Миллий уйғониш даври адабиётида
“Янги шеър” ёки “Эркин шеър”нинг пайдо бўлиши нишонасидир ва бу ҳодиса
тадқиқ этилаётган давр адабиётининг умумий йўналишини аниқлашда ўзига хос
ўринга эга.

Шу тариқа, “янги шеър” ва “эркин шеър”нинг муҳим шартларидан бири

қофияланиш комбинацияларининг дарз кетиши бўлса, хулоса қилиш мумкинки,
тожик “янги шеър”и пайдо бўлишининг бошланиш нуқтаси ХХ аср бошлари
адабиётидир. Шу типдаги Муҳаммаджон Шакурий Баҳороийнинг назарига тушган
шеър Садриддин Айнийнинг 1324 ҳижрий қамарий ёки 1907 мелодий йилда
ёзилган. У қуйидагича:

Субҳоноллоҳ,
Имрўз ба мо ҳодисае саъб расид,

гаштем хароб

Аз хоҳиши чархи фалаки дўлобий.
Оҳи бепоён каш, пурсанд чи ҳол?
Баргўй: бад ҳол!
Жангидани ғиждувониву кўлобий,

ин аст жавоб[1,167].

(Мазмуни: Субҳоноллоҳ, бугун тақдир тақозоси бирла бизнинг бошимизга

мушкул иш тушди, хароб бўлдик. Агар бугун ҳолинг сўрасалар, чуқур оҳ ила жавоб
бергил, ҳолим ёмон! Зеро кўлоблик бирла ғиждувонлик ўртасидаги низо ва уруш
ушбу савол жавобидир).

Мазкур парчада муаллифнинг шеър шаклида янгилик яратиши яққол кўзга

ташланади. Зеро, олимнинг ишончли мулоҳазаларига кўра, “эътиборга лойиқ
томони шундаки, шеърнинг вазни рубоийга, қофияланиш тартиби эса қитъа
жанрига хос. Гарчанд у ҳазажи мусаммани ахраби макфуфи абтар (ва мажбуб)
вазнида ёзилган бўлса–да, рубоий эмас, негаки унинг қофияланиши қитъага хос.
Орттирилган бўлак ҳам гўё номаълум қофияланишга эга, иккинчи мисра
орттирилган (мустазод) эмас, аниқроғи шуки, унинг орттирилган қисми олдинда
келган “Субҳоноллоҳ”дир, яъни мустазод (ярим мисра орттириш) қоидаси бузилган
ва ғайритабиий тус олган. Бу ерда устоз Айнийнинг анъанавий шаклларни парчалаб
катта жасорат кўрсатганлиги аён бўлади” [8,49]. Бизнингча мазкур шеърий парча
бадиий синтез ҳодисаси асосида, мумтоз адабиётнинг илғор анъаналари ва давр
адабий жараёнида юзага келган янги тамойиллар уйғунлигида вужудга келган
ҳамда у тожик адабиётида сарбаст шаклидаги шеърнинг дастлабки намуналаридан
биридир ва бу жанр мустазод яратиш қоидалари асосида юзага келган. Шунингдек,
унинг вужудга келиши бевосита Ғарб адабиётидаги анъаналаргагина боғлиқ ҳам


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415

409

эмас. Зеро унда мумтоз адабиёт анъаналари ва тамойиллари устувор. Яъни
шеърнинг вазни рубоий, қофияланиш тартиби қитъа, тузилиши мустазод
жанрларига монанд. Ушбу шеърий парчанинг ўзи ХХ аср бошларида тожик назми
тараққиётида анъанавий қолипларнинг синиши, шеърнинг вазни ва қофияланиш
тартибида янгиликка интилиш юзага келганини ва бу ҳаракатнинг асосчилари
Садриддин Айний ҳамда Абдурауф Фитрат бўлганини тасдиқлайди. Агарда янада
чуқурроқ назар ташланса, шеърдаги янгилик фақатгина қофияланиш тизими ва
вазни ё худ унинг «зинапоя» шаклида яратилганлигида эмас, балки ундаги ифода
тарзи, лирик қаҳрамонннинг руҳияти, шеърдаги метафорик тафаккурнинг
уйғунлигида, ундаги сўзларнинг мантиқий ва ритмик кучга эга эканлигида намоён
бўлади. Шунинг учун шеърдаги реалистик маъно ва танқидий оҳангнинг
кучайганлигини англаш мумкин.

Шулар асосида айтиш мумкинки, мазкур шеърий парчанинг ўзи ХХ аср

бошларида тожик поэзияси тараққиётида анъанавий шаклларнинг синиши,
шеърнинг вазни ва қофияланиш тартибидаги новаторликка интилиш юзага келди
ва бу ҳаракатнинг асосчилари маърифатпарварлик ва жадид абиёти намояндалари
бўлдилар.

Демак тожик жадидчилик адабиётининг лирик жанрларида янги мазмун ва

ғоялар тақозоси билан юзага келган шакл унсурларидаги ўзгариш ва
янгиланишларни юқорида билдирилган фикр, мулоҳазаларнинг умумлашма
хулосаси тарзида қуйидагича санаб ўтиш мумкин: шеърнинг тузилиши,
архитектоникасидаги жиддий ўзгаришлар. Ажзий, Ҳамдий, Мирзо Сирож, Фитрат,
Асирий, Айний, ғазаллари мисолида; шеърнинг вазни ва оҳангидаги янгиланиш;
анъанавий жанрларнинг мазмун, ғоя ва мундарижа жиҳатидан янгиланиши,
жумладан, ғазал, маснавий, таржеъбанд, мусаддас, мустазод ва бошқалар; шеърда
поэтик тимсоллар ва бадиий тасвир тарзининг янгиланиши; қофияланиш
тартибининг янги комбинациялари вужудга келиши; бадиий санъатларни
қўллашда янгича топилмалар; “янги шеър”нинг янги бадиий шакл сифатида
вужудга келиши; “миллий шеърият”нинг “ишқий шеърият”га нисбатан устуворлик
касб этиши; -анъанавий мумтоз Шарқ ва Европа шеърияти тузилишларининг
синтезлашуви; соддабаёнлик ва шеърнинг ифода тарзи услубида ўзгариши;
маърифатпарвар шоирлар шеърларида воқеабандликнинг кучайиши ҳамда
маърифатпарварлик ва жадидчилик даври намояндалари шеърларида халқона
оҳангларнинг кириб келиши.

Бу ўзгаришлар, ва қайта шаклланишлар шуни кўрсатадики, XIX аср охири ва

ХХ аср бошлари адабиёти янги тарихий шароити, сиёсий-ижтимоий ҳаёт маҳсули
ҳаёт воқелигининг турли жабҳаларидаги умумий ўзгаришлар маҳсулидир. Унинг
юзага келиш даври Марказий Осиё халқларининг янги тарихий, иқтисодий, сиёсий
ва маданий даврига мувофиқ келди. Давр адабиётида янги ижтимоий
мазмунларнинг кириб келиши олдинга қараб қўйилган жиддий қадам эди ва бу
адабий жараённинг шаклланиши, таҳаввулида муҳим омил сифатида хизмат қилди.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Айний С. Куллиёт, ҷ. 8. – Душанбе: Ирфон, 1981. – С. 167.

2.

Афоқова Н. Жадид шеърияти поэтикаси. – Тошкент: Фан, 2005. – Б. 140.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 4 (2021) / ISSN 2181-1415

410

3.

Маниёзов А.М. Марҳилаҳои таҳаввули шеъри С. Айний. // Ҷашнномаи

Айний, ҷ. IХ. – Душанбе: Дониш, 2002. – С. 69–87.

4.

Раҳмонов Ш. Сухане чанд аз лирикаи форсии тоҷикӣ. – Душанбе: Шарқи

озод, 1999. – С. 133.

5.

Фитрат Абдуррауф. Тавофи ватан (Сўзбоши, таҳрир ва луғатлар тавзеҳи

Муҳаммадюсуф Имомов ва Масрур Абдуллоев). – Душанбе: Шарқи Озод, 2013. – С. 46.

6.

Фитрат Абдурауф. Танланган асарлар, 4 жилдда (Сўз боши ва изоҳлар

муаллифи Ҳ.Болтабоев). – Тошкент: Маънавият, 2000. – Б. 98–179.

7.

Хонларий Парвиз Нотил. Пасту баланди шеъри нав. – Теҳрон: «Сухан»,

давраи сездаҳум, 1341, – №2. – С. 142–153.

8.

Шакурий М. Сайри адабии Садриддин Айний ва марҳилаҳои он. Ҷашнномаи

Айний, ҷ. 9. – Душанбе: Дониш, 2002. – С. 49–50.

9.

Шукуров М. Нигоҳе ба адабиёти тоҷикии садаи XX. – Душанбе: Пайванд,

2006. – 455 саҳ.

10.

Шукуров М. Садри Бухоро. Чопи дувум. – Душанбе: Деваштич, 2005. – С. 327.

Библиографические ссылки

Айний С. Куллиёт, ҷ. 8. - Душанбе: Ирфон, 1981. - С. 167.

Афоқова Н. Жадид шеърияти поэтикаси. - Тошкент: Фан, 2005.140 б.

Маниёзов А.М. Марҳилаҳои таҳаввули шеъри С.Айний. //Ҷашнномаи Айний, ҷ. IХ. – Душанбе: Дониш, 2002.– С. 69–87.

Раҳмонов Ш. Сухане чанд аз лирикаи форсии тоҷикӣ. – Душанбе: Шарқи озод, 1999. – 133 с.

Фитрат Абдуррауф. Тавофи ватан” (Сӯзбоши, таҳрир ва луғатлар тавзеҳи Муҳаммадюсуф Имомов ва Масрур Абдуллоев). - Душанбе: Шарқи Озод, 2013. - 46 с.

Фитрат Абдурауф. Танланган асарлар, 4 жилдда (Сўз боши ва изоҳлар муаллифи Ҳ.Болтабоев). – Тошкент: Маънавият, 2000. – Б. 98 – 179.

Хонларий Парвиз Нотил. Пасту баланди шеъри нав. – Теҳрон: «Сухан», давраи сездаҳум, 1341, – №2. – С. 142 – 153.

Шакурий М. Сайри адабии Садриддин Айний ва марҳилаҳои он. Ҷашнномаи Айний, ҷ. 9. - Душанбе: Дониш, 2002. - С. 49-50.

Шукуров М. Нигоҳе ба адабиёти тоҷикии садаи XX. –Душанбе: Пайванд, 2006. 455 саҳ.

Шукуров М. Садри Бухоро. Чопи дувум. – Душанбе: Деваштич, 2005. – 327 с.