Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Lucien Keren in the views of an uzbek scientist
Ergash YUSUPOV
1
Andijan State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
15 June 2021
The article reviews the newly created works of French and
Uzbek scientists of the historiographic school of history of Amir
Temur and the Temurids.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
School of Temurid studies,
Decree,
“The State of Amir Temur”,
repression,
scientific heritage,
teacher,
“Lucien Keren – Temurid
studies scientist,
Akmal Saidov works,
comprehensive analysis,
note.
Люсьен Керен ўзбек олими нигоҳида
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Темуршунослик мактаби,
Фармон,
“Амир Темур салтанати”,
қатағон,
илмий мерос,
яловбардор,
“Люсьен Керен –
темуршунос олим”,
Акмал Саидов асарлари,
теран таҳлил,
изоҳлар.
Мақолада француз ва ўзбек олимлари томонидан Амир
Темур ва Темурийлар тарихшунослиги мактабида янгитдан
яратилган асарлар тақриз қилинади.
1
Associate Professor of the Department of History of Uzbekistan Andijan State University, Andijan, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
41
Люсьен Керен во взглядах узбекского ученого
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
школа Темуроведения,
Указ,
«Государство Амира
Темура»,
репрессия,
научное наследие,
преподаватель,
«Люсьен Керен – ученый-
темуровед»,
произведения Акмаля
Саидова,
всесторонний анализ,
примечание.
В статье рецензируются вновь созданные работы
французских и узбекских ученых историографической
школы Амира Темура и Темуридов.
Миллий-маданий меросни тиклаш долзарб аҳамият касб этаётган ҳозирги
кунда Амир Темур ва Темурийларнинг жаҳон цивилизацияси тарихида тутган
ўрнини ўрганишгина эмас, балки ўзбек маданиятининг Шарқ ва умумжаҳон
маданияти тарихидаги ўрни ва ролини баҳолаш учун ҳам зарур.
Соҳибқирон Амир Темурнинг марказлашган буюк Темурийлар салтанатига
асос солиши, Мирзо Улуғбек даврида фан ва маданият равнақи, Хусайн Бойқаронинг
адабиёт ва санъат, илм ва ҳунар аҳлига раҳнамолиги, Заҳириддин Муҳаммад Бобур,
Ҳумоюн, Акбаршоҳ, Шоҳ Жаҳонларнинг турли дин ва мазҳабдаги халқларни
бирлаштириб, энг инсонпарвар давлатни вужудга келтириш йўлидаги ислоҳотлари
улкан аҳамиятга молик. Амир Темур ҳақидаги ёзма манбаларни ўрганиб борсангиз,
шўро мафкураси фақат бизгагина Соҳибқирон номини ман қилиб қўйгани маълум
бўлади. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов Амир Темурни миллий
қаҳрамонимиз, буюк жаҳоншумул сиймолардан бири сифатида халқимизга
қайтаришдек савобли ишнинг бошида турди.
Бугунги кунда Амир Темурга бағишланган асарлар сони Европа тилларида
900 дан зиёд, Шарқ тилларда эса 1000дан ортди. Кейинги йилларда яна 400 дан
ортиқ тадқиқотлар аниқланди [4. Б. 15–19]. Бу йўналишда Э.М. Лангле, Х. Мозер,
В. Жерар, Л. Керен, Ф. Брессанд каби француз олимлари фаолияти ўлароқ
Францияда темуршунослик мактаби шаклланди ва тараққий топди. Унинг
карвонбошиси фидойи олим, проф. Люсьен Керен (1920–2013 йй.) 1996 йилда
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.А. Каримов фармонига кўра, “Шуҳрат”
медали билан тақдирланган, Франция Президенти Жак Ширак эса уни юксак иззат-
икром рамзи бўлган “Эҳтиром легиони” ордени билан сийлаган эди.
Француз темуршунослари яратган асарлар қаторида проф.Л.Кереннинг китоб
ва мақолалари алоҳида ўрин тутади. Хассос олим Люсьен Керен ўз тадқиқотларида
Амир Темур ва Темурийлар даври тарихий манбалари – Шарофиддин Али Яздий,
Ибн Арабшоҳ, Ғиёсиддин Али, Хондамир, Заҳириддин Муҳаммад Бобур солнома-
лари, Руи Гонсалес де Клавихо кундаликлари, архив ҳужжатлари ҳамда Европа
шарқшунослари асарларини танқидий нуқтаи назардан ўрганиб чиққан. Ўз
навбатида, монографик характердаги асарлар, эссе ва этюдлар муқояса қилиб
асосли тарози босадиган далиллар илмий мушоҳадага тортилган. Натижада, Амир
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
42
Темурнинг мукаммал таржимаи ҳоли ва образини яратишга муваффақ бўлинган.
Соҳибқирон фаолияти теран ҳамда холис баҳоланган [5. Б. 79–86]. Нафсиламбр,
Францияда Л.Керен Темурийлар даври тарихи билан жиддий шуғулланаётган бир
даврда бизда Амир Темур ва ворислари даври тарихи тинимсиз қораланаётган,
буюк бобокалонимиз ёмонотлиққа чиқарилиб, у зотнинг номига “золим”,
“босқинчи”, “саводсиз” каби нохолис ёрлиқлар ёпиштирилаётган, академик
И. Мўминов каби миллат фидойиларига туҳмат тошлари отилаётган, темур-
шунослик йўналиши жонкуярлари қатағонга учраётган эди.
“Амир Темур салтанати”да Соҳибқироннинг таржимаи ҳоли, салтанат тарихи
солномалари тўлиқ қамраб олинган. Асарда Амир Темур давлатининг тақдири,
хусусан Темурийлар сулоласи, яъни Шоҳрух Мирзо. Мирзо Улуғбек, Заҳириддин
Муҳаммад Бобур ҳаёти ва фаолияти ҳақида бой тарихий маълумотлар ҳамда
Темурийлар шажараси берилган [3. Б. 224]. Улуғбекнинг бутун дунё миқёсида унга
шуҳрат келтирган асосий асари “Зижи Улуғбек”, “Зижи султоний” ва “Зижи жадиди
Кўрагоний” номлари билан маълум, “Бобурнома” эса Бобурмирзога иккинчи ҳаётни
бахш этган асардир.
Ўрта Шарқнинг маданий марказларидан бири бўлган Ҳирот шаҳри энг аввало,
Хусайн Бойқаро. Алишер Навоийлар номи билан боғлиқ. Улар маърифий давлат
яратишдаги Амир Темур анъаналарини давом эттириб, тараққий йўлини тутдилар.
Навоий эса бутун Моварауннаҳр, Хуросон, Хоразмда санъат ва адабиёт ҳомийси
бўлиб танилди. Жавоҳарлал Неру эътироф этганидек, Шимолий Ҳиндистон
маданияти тушкунликка учраган, унинг ижтимоий ҳаётида қотиб қолган диний
ақидалар ҳукмрон бўлган бир шароитда Бобурийлар ислом ва унинг маданиятини
Ҳиндистонда кенг тарқатдилар Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Бобурийлар
“Ҳиндистонга “сарой одоб-ахлоқ қоидаларини, назокатлиликни олиб келдилар”.
Олимнинг йирик асарларидан яна бири “Самарқандга, Амир Темур даврига
саёхат” [2. P. 354] бўлиб, бу мукаммал тадқиқотга Юртбошимиз юксак баҳо берган
эди. Китобнинг учинчи нашри Амир Темур шахсига катта қизиқиш уйғотгани,
шубҳасиз. Асар япон тилига ҳам таржима қилинган ва 2006 йилда нашр этилган.
Темуршунос олим илмий меросини ўрганиш ва Ўзбекистонда тарғиб қилишда
таниқли давлат ва жамоат арбоби, академик Акмал Саидовнинг хизматлари
беназир. Ҳуқуқшунос олим 1995 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг
Франциядаги фавқулодда ва мухтор элчиси ҳамда унинг ЮНЕСКОдаги вакили
сифатида фаолият юритди. Француз темуршунослигининг яловбардори Л. Керен
ўзбек олими Акмал Саидов билан ҳамкорликда бир қанча салмоқли тадқиқотларни
амалга оширди. Қатор китоб ва мақолалар нашр эттирди, кўплаб илмий
анжуманлар уюштирди: 30 дан ортиқ монография, рисола ва мақолалар нашр
юзини кўрди. Айни пайтда ҳам академик Акмал Саидов бу соҳада самарали илмий
тадқиқот ишларини олиб бормоқда.
Амир Темурининг бунёдкорлик даҳосини, далиллар асосида ўрганиш
мақсадида, ўз хаёти, ижодий фаолиятини тўла сафарбар этган атоқли француз
олими билан ижодий ҳамкорлиги унинг ижод намуналарини ўзбек халқи ҳамда
жаҳонга етказишда жункуяр олим А.Саидов шижоат намунасини кўрсатди.
“Люсьен Керен – темуршунос олим”[6] китоби олти қисмдан иборат бўлиб,
“Люсьен Керен француз ва ўзбек замондошлари нигоҳида” бобида “Люсьен
Кереннинг “Амир Темур салтанати” китобига сўзбоши” (Луи Базен), “Темурийлар
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
43
яратган боғлар” (Фредерик Брессанд), “Давлатларимиз ўртасидаги азалий дўстона
муносабатлар учун Амир Темур олдида қарздормиз” (Франсуа Готье), “Амир Темур
номи Францияда” (Жан Клод Ришар), “Амир Темур –илм-фан ва санъат ҳомийси,
ўзидан бой маданий мерос қолдирган тарихий шахс” (Жак Анри Эльс), “Амир Темур
ҳаётини чуқур ихлос ва садоқат билан ўрганган олим” (Б.Аъламов), “Амир Темур
ва темурийлар тарихининг катта билимдони ва хассос тарғиботчиси”
(А. Бердимуродов), “Люсьен Керендан ўзбек халқига чексиз муҳаббат, улкан илмий
мерос қолди” (А. Мелибоев), “Биринчи Президентимиз Ислом Каримов эҳтиромини
қозонган француз олими” (Ш. Миноваров), “Французларнинг ўзбеклар қалбидан
мангу жой олган зиёли фарзанди” (Р. Шамсутдинов) каби хотиралари берилганлиги
асарнинг қийматини янада оширган.
“Люсьен Керен илмий ижодий фаолиятидан намуналар”га олимнинг “Амир
Темур ва унинг саройи ҳақида хотиралар”, “Архиепископ Иоанн. Амир Темур ва
унинг саройи ҳақида хотиралар”, “Темур хоқон салтанати”, “Амир Темур, Боязид ва
насроний қироллар”, “Амир Темур ва Ибн Халдун”, “Темурийлар давлатининг
асосчиси ва ҳукмдори Темурбек элчи Клавихо нигоҳида”, “Улуғбек ва Самарқанд
астрономия мактаби (XV аср)” каби бўлимлар,, Амир Темурга бағишланган саҳна
асари ҳам киритилган.
Л.Керен ва А.Саидов ҳамкорлигида“Амир Темур ва Франция” [1. Б. 560] номли
рисола тайёрланган. Ушбу рисола тўлдирилган ҳолда 2016 йили Ўзбекистон
Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги ва Амир Темур таваллудининг
680 йиллигига бағишланиб қайта нашр этилди. Ушбу асарда Соҳибқирон илм-фан,
санъат хомийси, ўзидан бой мерос қолдирган тарихий шахс сифатида ҳаққоний
баҳоланган. Асарнинг Францияда, кўплаб мамлакатлар ҳамда юртимиздаги
нашрларда босилиб чиққанлиги ҳам теран таҳлил этилган. Шунингдек, нафақат
Л.Керен ҳаёти ва илмий мероси, балки XIV–XVI асарлардаги француз, қолаверса,
жаҳон темуршунослигига оид маълумотлар ҳам келтирилганлиги диққатга
сазовордир.
Академик А.Х. Саидовнинг кенг китобхонларга мўлжалланган мазкур
китобида ярим асрдан зиёд умрини темурийлар даври тарихига бағишлаган
Л. Керен ҳаёти ҳамда алломанинг илмий ижодий фаолиятидан намуналар
келтирилган. Асарда Амир Темур ва темурийлар тарихшунослиги бўйича илмий
билимлар тўпланиши жараёни ёритилган. Ушбу контекстда мустақиллик даврида
темуршунослик мактабида муаммонинг ўрганилиш даражаси, ҳолати ва кўлами
аниқланган. Л.Кереннинг Амир Темур ҳақида пурҳикмат иборалари, олим ҳаёти ва
илмий фаолиятининг муҳим саналари, унинг темуршуносликка оид асосий
асарлари рўйхатининг келтирилганлиги ҳамда мазкур китоб аннотацияси,
эпиграфия ва мундарижасининг француз тилида ҳам берилганлиги унинг янада
мукаммал бўлишига хизмат қилган, албатта. “Люсьен Керен – темуршунос олим”
номли китоби замонавий темуршунликка қўшилган мумтоз асарлардан бири
саналади.
А. Саидовнинг хизматларидан бири тадқиқотчилик амалиётида темур-
шуносликда қарор топган Франция олимлари, хусусан Люсьен Керен ижодини
ёритиш орқали илмий тарихий билим чегараларини кенгайтириб, авлодлар
ўзлигини англаш йўлида беқиёс аҳамият касб этади. Ушбу китоб ниҳоятда
ўқимишли, далилларга бой, равон тарзда ёзилган бўлиб, иқтибослар орқали
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
44
хорижий атамаларга зарур изоҳлар ҳам берилган. Шунингдек, китоб бобларидаги
маълумотлар кўплаб илмий тўплам ва марказий журналларда мақолалар тарзида
дастлаб босилиб чиқарилиб, аллақачон китобхонларнинг қизиқиши ва эътирофига
сазовор бўлган. Давлат ва жамоат арбоби, етук ҳуқуқшунос ва темуршунос олим,
фидойи инсон Акмал Саидовнинг ушбу мукаммал асари фан оламининг мулкига
айланди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Керен Л, Саидов А. Амир Темур ва Франция / Тўлдирилган ва қайта
ишланган иккинчи нашр. – Тошкент. “Адолат”, 2016. – Б. 560.
2.
Kehren L. La route de Samarkand au temps de Tamerlan. 3e edition – Paris:
Imprimerie Nationale, 2006
3.
Kehren L. Tamerlan – Tempire du Seigneur de Fer. Neuchatel, 1978; Л. Керен
Амир Темур малтанати / француз тилидан таржимон ва изоҳлар муаллифи
Б. Эрматов; махсус муҳаррир Х. Султон; Сўз боши Луи Базен. – Т.: Маънавият, 1999.
4.
Саидов А.Х. Европа шарқшунослиги ҳамда Амир Темур ва Темурийлар
тарихи // Темурийлар даврида илм-фан ва маданият. Халқаро конф.тезислари.
2017 йил 13–14 сентябрь. – Тошкент: Akademnashr, 2017.
5.
Саидов А.Х. Европа ҳалоскорининг сиймоси – француз адиби нигоҳида //
Амир Темур Ғарб адиблари нигоҳида. – Т.: Davr press. 2016.
6.
Саидов А.Х. Люсьен Керен – темуршунос олим. – Тошкент: Чўлпон номидаги
НМИУ, 2018.
