Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The role of civil society institutions in the process of political
modernization
Nazir SABIROV
1
Oliy Majlis The Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
15 June 2021
The article analyzes the role of non-governmental
organizations and other institutions of civil society in the process
of modernization of society. The philosophical essence of the
concepts of “civil society”, “modernization” is revealed. Special
attention is paid to the factors of increasing the social and
political activity of citizens in the process of modernization.
Focusing on the role of civil institutions in achieving this goal, the
author emphasizes that this is one of the most pressing problems
of our time, as well as an expression of the most important
directions of the Strategy of Action.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
Civil society,
the process of
modernization,
non-governmental
organizations,
political and legal culture,
political parties.
Сиёсий модернизация жараёнида фуқаролик жамияти
институтларининг роли
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
Фуқаролик жамияти,
модернизация жараёни,
нодавлат нотижорат
ташкилотлар,
сиёсий-ҳуқуқий маданият,
сиёсий партиялар.
Мақолада жамиятни модернизациялаш жараёнида
нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти-
нинг бошқа институтларининг роли таҳлил қилинган.
“Фуқаролик жамияти”, “модернизация” тушунчаларининг
фалсафий моҳияти очиб берилган. Модернизация жараён-
ларида фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини
ошириш омиллари кўрсатиб берилган. Муаллиф фуқаролик
институтларининг ушбу мақсадга эришишдаги роли
хусусида тўхталиб, ҳозирги замоннинг долзарб масала-
ларидан бири, шунингдек Ҳаракатлар стратегиясининг энг
муҳим йўналишлари ифодаси эканлигини таъкидлайди.
1
Independent researcher, Deputy of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis The Republic of Uzbekistan. Tashkent,
Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
148
Роль институтов гражданского общества в процессе
политической модернизации
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
Гражданское общество,
процесс модернизации,
негосударственные
некоммерческие
организации,
политическая и правовая
культура,
политические партии.
В
статье
анализируется
роль
негосударственных
некоммерческих
организаций
и
других
институтов
гражданского общества в процессе модернизации общества.
Раскрыта философская сущность понятий «гражданское
общество», «модернизация». Уделяется особое внимание на
факторы повышения общественно-политической активности
граждан в процессе модернизации. Акцентируя внимание
на роли гражданских институтов в достижении этой цели,
автор подчеркивает, что это одна из самых актуальных
проблем современности, а также выражает важнейшие
направления Стратегии действий.
КИРИШ
Ўзбекистон Республикаси инсонпарвар ҳуқуқий демократик давлат ва
фуқаролик жамияти қуриш йўлидан дадил бормоқда. Ушбу олижаноб, аммо,
мураккаб вазифани амалга ошириш Республикамизда яшовчи ҳар бир кишидан
ижтимоий фаол бўлишни, эркин ва фаровон ҳаёт, озод ва обод Ватан барпо этиш
учун фидойилик кўрсатиб яшаш ва меҳнат қилишни талаб этади.
АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг фалсафий,
ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий масалалари файласуф олимлар
С. Абдухолиқов [3], Б. Алиев [4], Ф. Мусаев [5], С. Мамашакиров [6], Б. Тўйчиев [7],
А. Файзуллаев, Э. Юсупов [8], Д. Норқулов [9], Н. Шермухамедова [10], Т. Қўйлиев,
Х. Шайхова, Қ. Назаров, Г. Нажимов, У. Қорабоев, Қ. Хоназаров, С. Шермухамедов [11],
А. Ҳусейнова [12] каби тадқиқотчилар томонидан ўрганилган.
Тадқиқотда илмий билишнинг диалектик, тарихийлик, мантиқийлик, анализ
ва синтез, комплекс ёндашув, контент-анализ каби усулларига таянилди.
НАТИЖАЛАР
“Фуқаролик жамияти” тушунчаси ва унинг генезиси ҳақида илмий
адабиётларда турли фикрлар билдирилмоқда. Академик М. Шарифхўжаев-нинг
фикрича, “жамият” ва “фуқаролик жамияти” тушунчаларини бир хилда талқин
қилмаслик лозим. Гап шундаки, фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожи
инсоният, давлат, ҳуқуқ тарихининг муайян цивилизациялашган даври билан
боғлиқ. Давлатдан фарқли ўлароқ, жамият ҳамиша мавжуд бўлган. Лекин ҳамиша ва
ҳар доим ҳам у фуқаролик жамияти мақомига эга бўлмаган, бўла олмайди ҳам.
Фуқаролик жамияти, инсоният жамиятининг олий кўриниши, олий шакли”. “Арасту
давлат – бу фуқароларнинг, фуқаролик жамиятининг умумуюшмасидан бўлак нарса
эмас, деб таъкидлаган эди” [13] деб
ёзади.
“Фуқаролик жамияти” категорияси, – деб ёзади З. Исломов, – тарихан
инсоният тараққиётининг ҳар бир давр мутафаккирларининг ақл-идрок, эркинлик,
фаровонлик ва адолат ҳукм сурадиган идеал ижтимоий тузум моделини яратиш
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
149
йўлидаги интилишлари билан тавсифланадиган алоҳида бир даврини акс эттиради.
Фуқаролик жамиятини шакллантириш ҳамиша у ёки бу тарзда давлатни
такомиллаштириш (усиз бу жамият яшай олмайди), ҳуқуқ ва қонун ролини
юксалтириш муаммолари билан боғлаб кўрсатиб келинади. Чунончи, қадимги
дунёда Афлотуннинг Эйдос (давлат ғояси) назарияси шунга хизмат қилган. Давлат
фуқароларнинг ўз эҳтиёжларини ўзи қоплаб яшай оладиган даражадаги
бирлашмаси, яъни айнан фуқаролик жамиятидир, деган Арастунинг фикрига ҳам
шу аснода қараш керак” [14].
Т. Дўстжонов ва С. Ҳасановлар эса, “Қадимги дунё мутафаккирлари Суқрот,
Демокрит, Афлотун, Полибий, Цицерон ҳуқуқий давлат ҳусусиятлари ва назарий
асосларини биринчи бўлиб очиб беришга уринишган. Бинобарин, ҳуқуқий тан
олинадиган ва айни пайтда чекланган давлат ҳокимияти, қадимги мутафаккирлар
фикрича, адолатли ҳуқуқий давлат ҳисобланади... Хуллас, қадимги Юнон ва Рим
мутафаккирларининг ғоялари улардан кейинги тараққийпарвар сиёсий ҳуқуқий
таълимотларнинг юзага келиши ва ривож топишига сезиларли таъсир кўрсатди” [15].
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва демократик
ҳуқуқий давлат куришнинг илмий назарий муаммоларини фалсафий-хуқуқий
тадқиқ этганда, қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш лозим:
–
Шарқ халқларининг сиёсий ва фалсафий-ҳуқукий меросини тадқиқ этиш,
улардаги фуқаролик жамияти ва демократик ҳуқуқий давлат куришга тааллуқли
жиҳатлар;
–
“Ўзбек модели”да Шарқ ва Ғарб демократиясининг уйғунлиги;
–
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш доктринаси,
бу борада амалга оширилаётган демократик ўзгаришлар жараёни;
–
“Кучли давлатдан кучли жамият сари” тамойилини рўёбга чиқаришнинг
ўзига ҳос жиҳатлари, хуқуқий масалалари;
–
Ўзбек парламентаризми ва парламент ҳуқуқининг шаклланиши;
–
фуқаролик жамияти ва демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг миллий-
мафкуравий, ижтимоий-маънавий ва ҳукуқий-маданий асослари;
–
Ўзбекистонда халқ ҳокимиятчилигини мустаҳкамлашнинг ижтимоий-
ташкилий ва хуқуқий муаммолари;
–
нодавлат жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш
органлари ва институтларининг фаолияти;
–
сиёсий партияларнинг сиёсий демократия ва плюрализмни шакллан-
тиришдаги ўрни ва аҳамияти;
–
жамиятда сиёсий ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш муаммолари [16].
Аслида миллий давлатчиликни яратиш ва сиёсий тизимни модернизациялаш
ўзбек халқининг ижтимоий-тарихий анъаналарига таянади. Шу билан бирга
модернизация глобаллашаётган дунё, ижтимоий борлиқнинг ҳам талаби
эканлигини унутиб бўлмайди.
“Модернизация ўзгаришларни ботинан англаб етиш, объект, институт
ривожланишининг мантиқий мазмунидан келиб чиқади. Фақат имманент шароит
модернизация жараёнларига ижобий таъсир кўрсатиши, ташқи даъватларни
қўллаб-қувватлаши мумкин. Объект ривожининг ўзига хосликларидан келиб
чиқмайдиган ислоҳотлардан эртами-кечми юз ўгиради. Шунинг учун модернизация
жамиятнинг этносиёсий ва этномаданий анъаналарига таяниши лозим” [17, 18].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
150
“Модернизация” тушунчаси “янги”, “замонавий” деган маънони беради.
“Сиёсий” модернизация” деганда эса, “анъанавий жамиятдан замонавий жамиятга
ўтиш даврида сиёсий ҳаётнинг тизимли сифатлари ва сиёсий тузум институтлари
вазифаларидаги ўзгаришлар жараёни” [19] тушунилади.
Модернизация жараёнларида фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги
сиёсий тизимларни янгилашда қатнашиш билан боғлиқдир. Бу борада улар сиёсий
тизимлар – давлат, маҳаллий ҳокимият, суд тизими, сайлов институтлари, ННТлар
фаолияти, сиёсий партиялар каби фуқаролик институтларини шакллантириш, улар
фаолиятида демократик қадриятларни қарор топтиришда қатнашишлари билан
миллий демократик тараққиётга ўз ҳиссасини қўшмоқдалар.
Модернизация ижтимоий-сиёсий институтларнинг барча учун тенг шарт-
шароит яратиш, миллати, жинси ва мавқеидан қатъий назар ҳар бир инсон учун,
унинг иқтидори ва ижодий кучларини тўла рўёбга чиқариш учун зарур
имкониятлардан тўла фойдаланишга ундайди. У сиёсий тизимни янгилашга даъват
этганида фақат демократия ва либерализмга таянмайди, мавжуд демократик ва
либерал қадриятлар қанчалик муҳим аҳамиятга эга бўлмасин, модернизация
шахсни давр талабларига мувофиқ ўз онги, билими ва ҳаёт тарзини ўзгартириб,
янгилаб яшашга ҳам ўргатади.
Ижтимоий ҳаёт соҳаларидаги модернизациянинг бир қанча мезонларини бор.
Сиёсий соҳада ҳокимиятнинг рационал тақсимланиш принципи асосида
бошқариладиган марказлашган давлатнинг шаклланиши, кенг аҳоли оммасининг
сиёсий жараёнларга жалб этилиши, демократия ва унинг институтлари қарор
топиши; турли ижтимоий гуруҳларнинг англанган манфаатлари шаклланиши
назарда тутилади.
Ҳозирги ижтимоий-сиёсий жараёнлар шуни кўрсатаяптики, фақат кучли
давлатгина жамиятда барқарорликни, қонунларнинг тўлиқ ишлашини, ижтимоий
институтларнинг емирилиб кетмаслигини таъминлаши мумкин. Фуқаролик
жамиятида давлат куч ишлатиш, тазйиқ ўтказиш, зўравонлик институтидан
жамият ҳаётини рационал ташкил этувчи, фуқаролар уюшмаларининг ишлашини,
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминловчи, кенг миқёсда маънавий-
тарбиявий фаолият олиб борувчи институтга айланади. Бу жараён фуқароларнинг
давлат ишларини бошқаришда кенг ва фаол иштирок этиши орқали кечади.
Маълумки, замонавий жамият ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотлар
муҳим ўрин тутади. Аҳолининг муайян қатламлари манфаатлари ифодалайдиган
сиёсий партиялар дастурларида жамоатчилик фикрини турли усуллар билан,
айниқса, оммавий ахборот воситалари ёрдамида ўзларининг мақсадларига
мувофиқлаштиришга ҳаракат қилади. Сиёсий партиялар сиёсий тизимнинг бошқа
барча таркибий элементлари билан ҳамкорликда фаолият юргизиши ҳозирги
замон сиёсий амалиётининг алоҳида усулларидан биридир. Ана шундай усуллардан
бири бу давлат ва сиёсий партиялар ўртасидаги муносабатлардир. Бундай
боғлиқлик фуқароларнинг давлатга бўлган ишончини янада мустаҳкамлайди,
жамиятни барқарорлаштиради, унинг олдида турган муҳим вазифаларни тўла
бажариш имконини яратади., ижтимоий ҳаётда сиёсий популизм ва анархияга чек
қўйилади. Сиёсий партияларни замонавий демократик жамиятнинг том маънода
сиёсий мактабига айлантириш ҳозирги даврда Ҳаракатлар стратегияси [2]да
кўрсатилган устувор йўналишлар учун муҳим аҳамиятга эгадир.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
151
Ҳар
қандай
ижтимоий-сиёсий
жараён
ва
ўзгаришлар
негизида
субъектларнинг назарий, психологик, маънавий тайёргарлиги, воқеликни идрок
этиш ва ўзгартиришга бўлган хоҳиш-иродалари ётади. Ушбу субъектив омиллар
билим, қизиқиш ва модель тарзида кишилар онгида акс этади. Сиёсатшуносликда у
“сиёсий қадриятлар”, “сиёсий-ҳуқуқий маданият”, “сиёсий онг” ёки “сиёсий
дунёқараш” каби тушунчалар билан аталади [20, 22].
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида қайд этилган “халқ давлат
ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир” [1] деган қоида давлат ҳокимиятини
фуқаролик жамиятига хизмат қиладиган институтга айлантиради.
Ижтимоий фаолликнинг негизини инсоннинг сиёсий-ҳуқуқий маданияти
ташкил этади. Фаолият қандай мақсадга ва қандай механизмларга таянишини яхши
англамай, билмай туриб жамият ҳаётини ташкил этиш ва бошқаришда қатнашиб
бўлмайди. Шунинг учун махсус адабиётларда сиёсий маданиятга давлат-жамият-
шахс муносабатлари ўртасида риоя этиладиган нормалар, қадриятлар,
установкалар сифатида жамиятнинг сиёсий идеалини, тажрибасини ва бошқарувга
оид фаолиятларини ифода қиладиган воқелик, сифатида таъриф берилади [23, 26].
сиёсий-ҳуқуқий маданиятни шахс – давлат – жамият ўртасидаги сиёсий мақсад ва
сиёсий манфаатларни амалга ошириш жараёнида риоя этиладиган нормаларнинг,
хулқ-атворнинг ифодасидир, деб атасак бўлади.
ХУЛОСА
Фуқаролик жамиятида нодавлат ташкилотлари ва ўзини ўзи бошқариш
органлари кишиларнинг ижтимоий фаоллигини уюштириш институтлари
ҳисобланади.
Кишиларнинг
сиёсий-ҳуқуқий
фаолияти
айнан
уларнинг
ташкилотчилик фаолиятида мужассам бўлади.
Фуқаролик жамияти умуминсоний демократик тамойилларга таянган ҳолда
шахсга ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маънавий-маданий ҳаётда ўзини тўла
намоён қилиш имконини берадиган ижтимоий макондир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т.: 2018.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
ПФ–4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони.
3.
Абдухолиқов С. Виждон эркинлиги: методология муаммолари. – Тошкент:
ФАН, 1997.
4.
Алиев Б. “Ёшлар йили” давлат дастури ва янги авлод истеъдодларини
тарбиялаш. – Тошкент: “Иқтисодиёт”, 2008.
5.
Мусаев Ф. Демократик давлат қуришнинг фалсафий-ҳуқуқий асослари. –
Тошкент: Ўзбекистон, 2007.
6.
Мамашокиров С. Экологик таълим-тарбиянинг методологик масалалари. –
Тошкент: Нур, 1993.
7.
Тўйчиев Б.Т Хукук фалсафаси. – ЎзМУ Тошкент. 2004. Философия,
психология и правознание: проблемы взаимосвязи. “Хуқуқ-право-LAW” журнал
2000. № 2. Проблемы формирования праваго сознания. Демократия и право.
Тошкент 1995.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
152
8.
Юсупов Э. Ёшларнинг маънавий камолоти. – Тошкент: ФАН, 1995.
9.
Норқулов Д. Вақт ва инсон. – Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ, 2006.
10.
Шермухамедова Н. Фалсафа ва фан методологияси. – Тошкент:
Университет, 2005.
11.
Шермухамедов С. Инсон фалсафаси. – Тошкент: Фан, 2007.
12.
Ҳусейнова А.А. Фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнида аёллар
фаоллигини ошириш муаммолари: Фалсафа фан. докт. ... дис. автореф. – Тошкент,
2010.
13.
Шарифхўжаев М.
Ўзбекистонда
очиқ
фуқаролик
жамиятининг
шаклланиши. – Тошкент: Шарқ, 2003. – Б. 9.
14.
Исломов З.М. Фуқаролик жамияти: кеча, бугун, эртага. – Тошкент: ТДЮИ,
2002. – Б. 8.
15.
Т. Дўстжонов, С. Ҳасанов. Ўзбекистон демократик таракқиёт йўлида. – Т.,
2004. – Б. 8.
16.
Мусаев Ф. Демократик давлат қуришнинг фалсафий-ҳуқуқий асослари. –
Т.: “Ўзбекистон” матбаа ижодий уюшмаси. 2007. – Б. 8.
17.
Хўжагелдиев А. Қорақалпоғистон Республикаси сиёсий институтларининг
вужудга келиши ва ривожланиши. – Т.: Янги аср авлоди, 2009. – Б. 137.
18.
Кодиров А. Политическая модернизация – фактор демократизации и
обновлении общества // Жамиятни демократлаштириш, янгилаш ва ислоҳ қилиш
муаммолари. – Т.: ТДЮИ, 2005. – Б. 41.
19.
Мухаев Р. Политология. – М., 1997. – С. 305.
20.
Панарин А.С. Политология. – М.: Проспект, 1997.
21.
Умарова К. Политическая культура народов Узбекистана и Каракалпакстана:
исторический опыт формирования. – Нукус: Каракалпакстан, 1995.
22.
Таджиханов У., Саидов А. Ҳуқуқий маданият назарияси. Т.: Академия,
1998. в.б.
23.
Khajieva, I., Khujaniyazova, G., Kenjaeva, K., & Jumaniyozov, F. (2020). Foreign
language competenceformation of the future teacher of vocational education in the
information and educational environment. European Journal of Molecular & Clinical
Medicine, 7(2). – PP. 360–365.
24.
Zhabborova O.I., & Kenjaeva H.P. (2018). Bases of gender equality of rights in
Uzbekistan. Международный журнал гуманитарных и естественных наук, (5-2).
25.
Кенжаева Х.П., Тожиев Ф.И., & Жураев Б.Н. (2014). Роль женщин в создании
и развитии демократического общества в Узбекистане. In Инновации в технологиях
и образовании (PP. 119–123).
26.
Кенжаева Х.П. (2021). Фуқаролик маданияти мезонлари шарқ фалсафаси
талқинида. Academic research in educational sciences, 2(3).
