Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Linguodidactic approach in teaching translation
Elmirza ERKAYEV
1
University of Public Security of the Republic of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received April 2021
Received in revised form
20 April 2021
Accepted 15 May 2021
Available online
15 June 2021
This article discusses the unique approach to teaching
translation in foreign language teaching, the practical
importance of translation in foreign language teaching.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
foreign language,
quality of education,
educational process,
translation,
linguodidactic approach.
Таржимани ўргатишда лингводидактик ёндашув
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
чет тили,
таълим сифати,
таълим жараёни,
таржима,
лингводидактик ёндашув.
Ушбу мақолада чет тили таълимида таржимани
ўргатишда ўзгача ёндашув, чет тилини ўқитишда
таржиманинг амалий аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар
баён этилган.
Лингводидактический подход в обучении переводу
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
иностранный язык,
качество обучения,
учебный процесс,
перевод,
лингводидактический
подход.
В статье рассматривается сравнительный подход к
обучению иностранному языку, практическое значение
перевода в обучении иностранных языков.
1
Candidate of Pedagogical Sciences, University of Public Security of the Republic of Uzbekistan, Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: elmirza@rambler.ru.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
121
Чет тилларни ўргатиш жараёнида машқлар бажаришга кенг ўрин берилади.
Машқ тушунчаси методик адабиётларда турли таъриф ва тавсифларга эга бўлиб келган
[2]. Чет тилни амалий ўрганиш жараёнининг ўзи машқлар бажаришдан иборатдир.
Машқнинг таркибий қисмлари методик адабиётларда машқ талаби ва машқ материали
номи билан юритилади. Ўз навбатида машқ кичик йиғиндилар
системаси
дан иборат
бўлиб, улар нутқ фаолияти турлари ва тил материаллари машқларига бўлинади. Нутқ
ва тил материалини ўргатиш машқлари кичик системаларни ташкил этади, чунончи:
гапириш, тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзув ва лексик, грамматик, талаффуз машқлари. Зикр
этилган машқларнинг барчаси таржима ёки таржимасиз бажарилиши мумкин.
Машқ тушунчасига методик адабиётларда турли таъриф-тавсифлар берилган
бўлишига қарамасдан, мазкур масала чет тил методистлари орасида ҳанузгача
тўхтовсиз мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда. Ҳозиргача машқ системаси унинг
таркибий қисмлари, машқлар системасининг таснифи борасида бир қанча лингвистик,
психолингвистик ва дидактик тадқиқот ишлари олиб борилган (И.В. Рахманов,
В.А. Бухбиндер,
Н.И. Гез,
М.С. Ильин,
Ж.Ж. Жалолов,
И.М. Берман
ва бош.).
В.А. Бухбиндер фикрича, машқ деганда, тил ҳодисаларига оид билимларни
эгаллаш, лексик, грамматик, талаффуз кўникмаларини шакллантириш, мазкур
бирликларни нутқ вазиятида тўғри қўллаш амали тушунилади.
Илмий манбаларда машқ таърифи қуйидагича келтирилади: бирор фаолиятни
пухта ўзлаштириш ёки сифатини яхшилаш мақсадида уни кўп марта такрорлаш. Машқ
таълимда
кўникма
ва
малака
лар ҳосил қилишда муҳим ўрин тутади. Машқнинг
самарали бўлиши учун унга онгли равишда ёндашиш, шу жараённи бажаришда мавжуд
шароитни ҳисобга олиш, йўл қўйилган хато, камчиликларни англаш ва уларни тузатиш
йўлларини билиш керак… [7].
Таниқли методистлардан профессор И.В. Рахманов барча машқларни лингвистик
нуқтаи назардан тил ва нутқ машқлари номи билан юритган.
Тадқиқотчилардан профессор В.А. Бухбиндер психолингвистик нуқтаи назардан
информацион, операцион ва мотивацион машқлар ҳақида илмий изланишлар олиб
борган. Информацион машқлар билим ўргатадиган, операцион машқлар тил
материалини ўргатиш орқали кўникмани шакллантирадиган, мотивацион машқлар
деганда эса нутқий малака ҳосил қилишда бажариладиган машқлар тушунилади.
Мамлакатимизда ҳам машқлар системасининг таснифига доир нуфузли тадқиқот
ишлари олиб борилган. Мазкур тадқиқотда чет тил машқлар системасини дидактик
нуқтаи назардан шакллантирувчи, ривожлантирувчи ва такомил-лаштирувчи машқ
турларига бўлиниши аниқланган. Шакллантирувчи машқлар тил материали (лексика,
грамматика,
талаффуз)ни
ўзлаштиришда,
ривожлантирувчи
машқлар
тил
материалини эгаллаш, тилга оид дастлабки кўникмаларни мустаҳкам-лашда,
такомиллаштирувчи машқлар эса чет тилда фикр баён этиш ва ўзга шахс фикрини
идрок этиб тушуниш мақсадида бажарилади. Бошқача айтганда, билим олиш
(шакллантирувчи машқлар), кўникмани эгаллаш (ривожлантирувчи машқлар) ва
малакани ўстиришга (такомиллаштирувчи машқлар) йўналтирилган машқлар деб
аталади [2].
Таржимани
олимлар
турлича
талқин
қиладилар.
Тадқиқотчилардан
А.В. Федоров [4] ва Л.С. Бархударовлар [1] таржимага лингвистик жиҳатдан ёндашиб,
уни икки маънода қўлланишини таъкидлайдилар: 1. Муайян бир матн (ёки матн
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
122
парчасини) иккинчи бир тилга ўгириш. 2. Таржиманинг ўзи, “таржима қилмоқ”
феълидан келиб чиққан ҳосила.
“Таржима” деганда, турли соҳа вакиллари уни турлича тушунадилар ва талқин
этадилар. Масалан, адабиётшунослар ёки тилшунослар биринчи навбатда, бадиий
таржимани, яъни муайян бадиий асарнинг бир тилдан иккинчи тилга ўгирилиши
ҳақида фикр юритадилар ёки фан-техника мутахассислари шу соҳадаги илмий ва
техникавий асарларни аслиятдан бошқа бир тилга ағдаришни назарда тутадилар.
Иккаласида ҳам таржима ижодий ёки илмий фаолият ҳисобланади. Учинчи бир ҳолат:
сўзловчининг нутқини бошқа бир тилга оғзаки таржима қилишга дуч келамиз. Унинг
турлари таржимашуносликда тадқиқ этилади.
Чет тил ўқитиш методикасида эса таржима қуйидагича тушунилиши мумкин:
метод, усул, восита мақомида талқин этилади.
Маълумки, асрлар давомида чет тил машғулоти таржима методи орқали ўтказиб
келинган. Унда тил ўрганувчининг тафаккурини ривожлантириш мақсад қилиб
қўйилган. Кейинчалик ушбу методнинг фақат ўлик (лотин, қадимий юнон) тилларни
ўргатишга мос келиши, жонли тилларни эса мазкур метод билан ўргатиш имкони
йўқлиги илмий асосланди ва халқаро миқёсда кўпчилик мутахассисларга маълум
бўлган тўғри метод, аудиолингвал метод, аудиовизуал метод, интенсив метод кабилар
пайдо бўлди. Ҳозирги пайтда дунё мамлакатларида чет тил ўргатиш коммуникатив
метод орқали амалга оширилмоқда. Бу методнинг қўлланишида таржиманинг ўрни
бутунлай ўзгача тавсиф этилади. Хусусан, таржима метод мақомида эмас, усул ва восита
тарзида бажарилмоқда.
Усул деганда, сўз, сўз бирикмаси ва жумлаларни ўргатишда мавжуд
қийинчиликни бартараф этиш учун айрим ҳолларда таржимадан фойдаланамиз.
Бундай методик усул тилнинг қийин бирликларини ўрганишда кам вақт сарф қилиш
учун восита бўлиб хизмат қилади.
Демак, таржима машқлари чет тил ўрганиш воситаларидан бири сифатида
талқин этилмоқда. Шуни таъкидлаш лозимки, чет тилни амалий ўрганишда ёзма
таржима нутқ фаолиятининг тури ёки илмий-ижодий фаолият эмас балки, юқорида
таъкидлаганимиздек, методик восита сифатида қаралмоқда.
Чет тиллар таълимида таржиманинг икки йўналиши (таржима ва тўғри
методлар) бир-биридан фарқ қилади. Биринчи йўналиш таржимани ёқласа, иккинчиси
ундан воз кечади. Бу борада икки тилли машқларнинг алоҳида ўрни бор. Чет тилларни
ўқитишда таржима сўзлар маъносини очиш, ўқилган материални мустаҳкамлаш,
билим, кўникма ва малакаларни назорат қилишда муҳимдир.
Таржима бир тилда ифодаланган мазмунни иккинчи тилга тўлиқ ўгириш
ҳисобланади. Тўлиқ ўгириш (“полноценная передача”) тушунчаси “адекват таржима”
деб юритилади. Бу хил таржимага қарама-қарши равишда сўзма-сўз таржима, таглама
(“подстрочник”) таржима, формал таржима, қисқартма таржима, рефератив таржима,
тасвирий таржима, изоҳ таржима, эркин таржима, қоралама таржима, ички таржима ва
бошқалар таржимашунослик фанида муҳокама қилинади.
Ўқув таржима
деганда талаба вақтини бежо сарфламаслик мақсадида
бажариладиган ўқув машқи тушунилади. Қийин тил материалини таржимасиз
ўрганишда кўп вақт кетказишнинг олдини олиш учун унга эҳтиёж сезилади. Ўқув
таржима нутқий малакага тезроқ эришиш йўлидаги таълимий воситадир. Таржима
жараёнида луғат билан ишлаш учун алоҳида аҳамият берилади. Матн билан танишиб
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
123
чиққан талабалар унинг таҳлилига киришадилар. Бунда матннинг жанр-услубий ва
композицион тузилиши, матндаги реалиялар каби жиҳатлар назарда тутилади.
Таржима машқини мана бундай тартибда ўтказилиши тажрибамизда самарали натижа
берди: талабалардан бири ўзининг таржима вариантини ўқийди, бошқа талабалар бу
таржима мазмунига эътироз билдиришлари, унга қўшимчалар қилишлари, айрим
жумлалар таржимасини ўзгартиришлари, сўнгра мантиқан боғланишга эътибор
беришлари, таржиманинг камчиликларини таҳлил қилиб, танқидий фикрлар
билдиришлари лозим. Муҳокама жараёнида таржиманинг энг мақбул варианти ишлаб
чиқилади. Ушбу вариант матнни қайта ўқишда яна бир бор текширилади ва дафтарга
ёзиб олинади.
Оғзаки таржима турларидан бири
синхрон таржима
дир. Синхрон таржима
интенсив ва комплекс равишда амалга ошириладиган таржимадир. Оғзаки таржимани
амалга оширишда кўникмаларни комплекс автоматлашувига, яъни бунда бир вақтнинг
ўзида ҳам тинглаш, ҳам эсда сақлаб қолиш, ҳам бир тилдан иккинчи тилга тез ўтишга
эришилади. Оғзаки таржимада талаба реал коммуникатив вазиятда фаолият юритади.
Таржимон аудиторияни ҳисобга олиши талаб этилади ҳамда “нотиқ–таржимон–
публика” ёки “думалоқ стол” атрофида иш кўриши, шу тахлитда ўқув-илмий
конференциялар, ўзаро суҳбатлар, мунозаралар олиб бориши машқ қилинади.
Бадиий таржима
адабий ва илмий таржимага яқиндир. Чет тил амалий курсида
талабалар бадиий таржима билан шуғулланишмайди. Бадиий таржима ҳақида махсус
фан – таржима назарияси ва амалиётида баҳс юритилади (унинг муаммолари алоҳида
тадқиқот объектини ташкил этади).
Умуман таржима ҳақида таржимашуносларнинг баъзи мулоҳазаларини
келтириб ўтишни ўринли деб топдик.
П. Хэгболдт [6] таржима ҳақида фикр юритиб, унча қийин бўлмаган матн-ларни
ўқишда таржимага эҳтиёж сезмаслик, аксинча қийинчилик туғдирадиган матнларда
таржимага мурожаат қилиш лозимлигини айтади.
И.В. Рахманов таржима билан бевосита боғлиқ масалаларга тўхталиб, чет тилни
ўргатишнинг икки қонуниятини кўрсатган эди: 1) чет тилни ўргатиш она тили асосида
бўлиши (ушбу қонуният ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини сақлаб турибди, чунки она
тили орқали чет тилни ўрганиш реал воқеликни акс эттиради); 2) чет тилни ўргатиш,
қандай мақсадда бўлмасин, тинглаб тушуниш ва гапириш машқларини бажариш
эвазига бўлиши керак [3].
Л.В. Шчерба фикрича, “бир тилда нутқ юритувчи ўша тилдаги белгиларни топа
билади, аксинча чет тил билган ушбу вазиятдан чиқиб, бошқа тилда ҳам фикрлаш
имкониятига эгадир” [6].
Чет тил ўрганиш тарихида икки ҳолатни кузатишимиз мумкин: биринчидан, узоқ
муддат чет тилни жаҳон миқёсида она тилига таржима қилиш орқали ўргатиб / ўрганиб
келинган (бунда биз “таржима методи”ни эслатиб ўтмоқчимиз), иккинчидан, бадиий ва
бошқа
адабиётларни
таржимада
ўқилиши
таъсирида
“чет тил – таржима” тарзидаги фикрий боғланиш (ассоциация) ҳосил бўлган.
Чет тиллар ўқитиш тарихида таржимага у ёки бу меъёрда ўрин ажратиб
келинган. Бунинг маъноси шуки, чет тил ўрганувчилар маълум даражада таржима
билан машғул бўлишган, яъни ўрганилаётган хорижий тилдаги машқлар тизимида
таржиманинг иштироки доимо кўзга ташланиб турган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
124
Аслан арабий калима бўлмиш “таржима” атамасини идрок этиш (ўқиш ва
тинглаш) чоғида ёки хаёлдан ўтказилганда, у билан боғлиқ турли тушунчалар фикран
қўзғалади.
Таржима сўзининг маъно доираси шунчалар кенгки [2], қуйидаги бирикмаларда
буни осон илғаб олиш мумкин; (1) таржима методи, таржима машқи, таржима усули; (2)
бадиий таржима, илмий таржима, таржима маҳорати: (3) матн/ибора/cўз таржимаси,
оғзаки/ёзма таржима, синхрон таржима: (4) қўҳна матнларни/манбаларни ҳозирги
замон адабий тилига ағдариш/ ўгириш ва ҳ.к.з. Таржима қатор фанларда тадқиқот
объекти бўла олади. Биринчиси чет тиллар ўқитиш методикаси, иккинчиси
адабиётшунослик, учинчиси тилшунослик, тўртинчиси адабий алоқалар, ва, ниҳоят,
бешинчиси матншунослик каби соҳаларда ўрганилади.
“Таржима” сўзининг чет тил ўқитиш методикасидаги терминологик маъноси
доираси “таржима методи”, “таржима машқи”, “таржима усули” каби бирикмаларда
ифодаланади. Зеро, чет тилни нутқ фаолияти сифатида ўргатиш/ўрганиш жараёнида
вақти-вақти билан таржимага мурожаат қилиш зарурияти чет тил ўқитиш
методикасида муфассал баён этилган.
Оддийроқ айтганда, чет тилда гапириш, тинглаб тушуниш, ўқиш ва ёзувни нутқ
фаолияти турлари сифатида эгаллаш алоҳида таржима машқларини талаб этади.
Луғатдан фойдаланишни ўрганиш мақсадида матн ёзма таржима қилинади, бунинг
учун дарсликда махсус машқлар берилади: “Матнни ўқинг ва уни луғат ёрдамида ёзма
таржима қилинг”. Матндаги янги сўзлар маъносини талаба мустақил тарзда луғатдан
топиши ҳисобга олинади.
Таржимани ўрганиш чет тил ихтисослиги бўйича касбий малакани эгаллаш, деб
қаралиши мумкин, яъни таржимонлик бўлимлари (факультетлари)да таҳсил
олувчилар учун бу соҳа махсус мақсад саналади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Бархударов Л.С. Язык и перевод. – М., 1972. – С. 310.
2.
Jalolov J.J. Chet til o‘qitish metodikasi: Chet tillar oliy o‘quv yurtlari (fakultetlari)
talabalari uchun darslik. – T.: O‘qituvchi, 2012. – B. 432.
3.
Рахманов И.В. Обучение устной речи на иностранным языке. – М.: Высшая
школа, 1980. – С. 120.
4.
Федоров А.В.
Основы
общей
теории
перевода
(Лингвистические
проблемы): – М.: Высшая школа, 1983. – С. 303.
5.
Хэгболдт П. Изучение иностранных языков. Некоторые размышления из
опыта преподавания. Сокрашенный перевод с англ. Л.А. Морозовой. – М.: Гос.
учебно-метод. изд. министрства просвещения РСФСР, 1963. – С. 160.
6.
Щерба Л.В. Преподавание иностранных языков в средней школе. Общие
вопросы методики / Под ред. И.В. Рахманова. – 2-е изд. – М.: Высшая школа, 1974. – С. 112.
7.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 5 жилд. Конимех–Мирзоқуш. Таҳрир
ҳайъати: М.Аминов, Т.Даминов, Т.Долимов ва б. –Т.: Ўзбекистон миллий
энциклопедияси “Давлат илмий нашриёти”, 2003. – 704 б.
