Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Leadership views of Mahmudkhoja Behbudi
Otabekhoja SOBITOV
1
, Bakhtiyorjon NOSIROV
2
Tashkent State Pedagogical University
National University of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2021
Received in revised form
20 May 2021
Accepted 15 June 2021
Available online
15 July 2021
This article describes the scientific and political activities of
Mahmudhoja Behbudi in the early twentieth century, the
education of young people, the importance of old-fashioned
schools based on the Jadid movement, the psychological
approaches to educating young people in the socialization
process, the psychological features of Behbudi’s articles and
works, as well as comments on Behbudi’s leadership views.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
jadidism,
education,
youth,
article,
socialization,
psychology,
enlightenment,
ideas,
look.
Махмудҳўжа Беҳбудийнинг лидерлик қарашлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
жадидчилик,
таълим,
ёшлар,
мақола,
ижтимоийлашув,
психология,
маърифатпарвар,
ғоялар,
қараш.
Ушбу мақолада ХХ аср бошларида Маҳмудхўжа Беҳбудий-
нинг илмий-сиёсий фаолияти, ёшлар таълим-тарбияси,
жадидчилик ҳаракатлари асосида яратилган эски усул
мактабларининг аҳамияти, ўша даврларда ижтимоийлашув
жараёнларида ёшлар тарбиясига қаратилган эътиборнинг
психологик ёндашувлари, Беҳбудийнинг ёзиб қолдирган
мақолалари ва асарларида илгари сурилган ғоялар ва
қарашларининг психологик ҳусусиятлари, шунингдек
Беҳбудийнинг лидерлик қарашлари ҳақида фикр-мулоҳаза-
лар билдирилган.
1
1st year student, Tashkent State Pedagogical University. Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: sobitov572@gmail.com.
2
Basic doctoral student of the National University of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: baxtiyornosirov101eo@gmail.com.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
63
Лидерские взгляды Махмудходжи Бехбуди
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
джадидизм,
образование,
молодежь,
статья,
социализация,
психология,
просвещение,
идеи,
взгляд.
В этой статье описывается научная и политическая
деятельность Махмудходжи Бехбуди в начале ХХ века,
воспитание молодежи, важность старых методологических
школ,
созданных
на
основе
движений
джадидов,
психологические подходы к обучению молодежи в процессе
социализации, психологические особенности статей и работ
Бехбуди, а также комментарии к лидерским взглядам
Бехбуди.
Тарихдан маълумки, ҳар қандай даврда ҳар бир миллатнинг миллий-
маънавий манфаатлари, қадриятлари, эрк ва озодлигининг жонкуяр ҳимоячилари,
фаол тарғиботчилари майдонга чиқиб, турли зиддиятли ва кескин вазиятларга
қарамасдан, ўз фидойилиги, ташаббускорлиги билан миллат равнақига,
абадиятини таъминлашга муҳим ҳисса қўшиб келади. Хусусан, ўзбек халқининг бу
жиҳатдан фахрланадиган тарихий сиймолари бир сўз билан айтадиган бўлсак
миллат лидерлари ниҳоятда кўп. ХХ аср бошларида Ўзбекистон тарихи, маданияти
ва маърифати саҳнасидаги жараёнларни шиддатли ҳаракатлантирган миллат-
парварлар ана шундай юксак ифтихор бахш этувчи лидерлардир. Шу боисдан ҳам
юртимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 24 январида Олий Мажлисга
Мурожаатномасида бу борада алоҳида тўхталиб, жумладан шундай деди:
“Биз
жадидчилик ҳаракати, маърифатпарвар боболаримиз меросини чуқур ўрганиши-
миз керак. Бу маънавий хазинани қанча кўп ўргансак, бугунги кунда ҳам бизни
ташвишга солаётган жуда кўп саволларга тўғри жавоб топамиз. Бу бебаҳо бойликни
қанча фаол тарғиб этсак, халқимиз, айниқса, ёшларимиз бугунги тинч ва эркин
ҳаётнинг қадрини англаб етади”.
Мана шундай маърифатпарварлардан бири Туркистон халқининг миллий
қаҳрамони, жадидчилик ҳаракати лидерларидан, жамоат, маданият ва маориф
арбоби, биринчи ўзбек драматурги, миллий театр муассиси, улуғ матбуотчи, адиб,
таржимони Маҳмудхўжа Беҳбудий номи фақатгина Туркистон зиёлиларига эмас,
балки мамлакат сарҳадларидан ошиб, Осиё ва Европанинг кўпгина мамлакатларида
ҳам маълум ва машҳур.
1905 йил арафасида Беҳбудий замонасининг кўзга кўринган зиёлиси бўлиб
танилди. 1912–1913 йилларда Беҳбудий Самарқандда “Самарқанд” газетаси, “Ойна”
журналига асос солади. У 1914 йилда яна Туркия, Мисрга бориб, у ердан муҳим
китоблар, ўқув қўлланмаларини олиб келади, янги усулдаги мактаб дастури устида
ишлашга киришади.
Маҳмудхўжа Беҳбудий адабиёт, тарих фанлари қатори сиёсатшунослик билан
ҳам жиддий шуғулланади. Рўзнома ва ойпомалардан жаҳонда содир бўлаётган
сиёсий воқеалар билан яқиндан танишиб боради. У Маккага бориш мақсадида араб
тилини ўрганишга киришиб, ислом тарихи ва назарияси билан шуғуллана
бошлайди. 1902 йилда Маккага бориб, хўжа ва муфти унвонларига эга бўлиб
қайтади. Сўнгра Қозон ва Уфа шаҳарларида бўлиб, Оврўпо маданияти билан ҳам
қизиқади. Ўша даврдаги Қозон, Оренбургда чиқадиган араб имлосидаги журнал ва
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
64
газеталар билан ҳамкорлик қилади. Унинг қатор мақолалари ҳам мазкур журнал ва
газеталар чиқа бошлайди. Мактаб, маориф, маданият, маърифатпарварлик
ғояларининг тарғиботи ушбу мақолаларнинг марказида турарди.
“Сиёсий,
ижтимоий фаолияти, билимининг кенглиги жиҳатидан ўша замонда Туркистон-
даги жадидлар орасидан унга тенг кела оладигани бўлмаса керак”
деб ёзади
Файзулла Хўжаев.
Беҳбудий томондан илгари сурилган ғояларнинг асосий эътибори илм
олишга, ёшларни чет тилларни ўрганишга Туркистон замини мустақиллигига
эришишга туртки мужассам бўлган. Туркистон ёшларини таълим-тарбияси
масаласи Беҳбудийни ҳам чуқур қайғуга солган. Ёшлар тақдирини бевосита миллат
тақдирига боғлаган. Миллатнинг тараққий этиши ёки йўқ бўлиб кетиши ўсиб
келаётган ёш авлоднинг илм-маърифати, мақсад-маслагига чамбарчас боғлиқ деб
ҳисоблаган. Ушбу улуғвор ғояларини, муҳим амалий қарорларини жамиятга
сингдириб, барчани хайрли ташаббусларга, ислоҳотларга ундаган. Маърифат-
парвар ўз қарашлари ва қайғуларини “Ёшларға мурожаат”, “Муҳтарам ёшларға
мурожаат”, “Икки эмас, тўрт тил лозим”, “Эҳтиёжи миллат”, “Миллатлар қандай
тараққий этарлар?” каби кўплаб мақолаларида, адабий манзумаларида аниқ
таҳлилий маълумотлар асосида, рақамли кўрсаткичлар билан чуқур ва таъсирчан
ёритиб берган.
Жумладан, Беҳбудий ўзининг “Муҳтарам ёшларға мурожаат” номли
мақоласида шундай хитоб қилади:
“Муҳтарам биродарлар! Барчамизга офтоб каби
равшан ва аёндурки, макотиб – тараққийнинг бошланғичи, маданият ва саодатнинг
дарвозасидур. Ҳар миллат энг аввал, макотиби ибтидоийсини замонча ислоҳ этиб
кўпайтурмагунча тараққий йўлиға кируб маданиятдан фойдаланмас. Маданияти
ҳозирадан маҳрум қолуб, саноеъ ва маориф салоҳи ила қуролланмаган миллат эса,
дунёда роҳат ва саодат юзини кўролмас. “Муборизаи ҳаёт” майдонида мутлақо
мағлуб бўлур, оёқлар остида эзилур, диний, иқтисодий ишларда ўзгаларнинг асири
бўлуб, бора-бора миллият ва диёнатини ҳам қўлдан берур. Ана ушбу йўллар ила
охири маҳв ва нобуд бўлуб кетар”.
Дархақиқат ушбу мақолада эски усул
мактабларига урғу қаратилиб, саодатнинг ва маданиятнинг дарвозаси деб
“мактаб”га урғу берилган, шунингдек ёш авлодни таълим тарбиясига, уларни
миллатини севувчи ҳақиқий лидерларга эътибор зарурлиги ҳақида фикрлар
билдириб ўтилган. Шунингдек “Самарқанд” газетасида “Эҳтиёжи миллат” номли
мақоласида:
“Бошқа миллатларга қаралса кўрилурки, мунтазам мактаблари бор ва
аввал мактабда диний илм устида дунёвий илм ва фанлар ҳам ўқилур. Чунки дунёда
турмок учун дунёвий фан ва илм лозимдур. Замона илми ва фанидан бебаҳра
миллат бошқа миллатларга поймол бўлур. 50 сана муқаддамги замонда, биз
туркистонлилар якка ва танҳо яшаб, бошқалар ила муомала ва муносабатимиз йўқ
эди. Энди замон ўзгариб, бошқа миллатлар ила махлут бўлдук, шариъат ва ўз
урфимиз устига қонун ва Оврупо одатига итоат қилмоққа мажбурмиз. ... хулоса,
мактабимиз, дуконимиз, корхонамиз, мадрасамиз ва ҳар нимарсамизни замонча
ислоҳи лозимдур. Валлоҳ, ҳар нимарса қўлдан кетар, бизда муздурликдан бошқа ҳеч
иш қолмас. Бир ускуна, дўкон ва саройни ишлатмоға ҳам илми замоний ва замона
шумлигини билмоқ лозим”,
деган фикрлари ўша даврда Туркистон аҳолисини
маърифатли қилиш биринчи ўринда миллатнинг эҳтиёжи бўлмоғи лозим
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
65
эканлигини ушбу мақоласида таъкидлайди. Ушбу мақола орқали маърифатпар
бобомиз Туркистон ёшларини тарбиясига ижтимоий-психологик ёндашган.
Беҳбудийнинг мақолаларида асосий ғоя – бу Туркистон замини аҳолисини
айнан ёшларни ижтимоийлашув жараёнида бирлашиш лозимлигига урғу берган.
Жумладан, машхур романнавис ёзувчи Герман Мелвилл шундай таъкидлайдики,
“Биз, фақат ўзимиз учунгина яшай олмаймиз, бизнинг ҳаётимиз бошқаларнинг
ҳаёти билан бир-бирига минглаб ришталар билан чамбарчас боғлангандир”
деган
ғоявий фикрлари Беҳбудий томонидан илгари сурилган ғоялар ва жадидчилик
ҳаракатларига хамоҳангдир. Психологиянинг тармоқларидан бири бўлган
ижтимоий психологиянинг асосий моҳияти ва замини ҳам аввало инсон
маърифатидур.
Беҳбудийнинг аксар мақолалари ва асарларида шахс ва жамият ўртасидаги
муносабатлари, ёшларни эртанги кунда муносиб авлод бўлиб вояга етиши,
шунингдек таълим-тарбияга урғу бериб, ёшларни диний илмлардан ташқари
дунёвий илмларини олишга ҳам кенг даъват этган. Бундан ташқари Беҳбудий
яшаган ХХ асрда ижтимоийлашув юқори жараёнда бўлгани инобатга олиб,
“Психология” фанида илгари сурилган аввало шахсга эътибор қаратиилган бўлиб,
Беҳбудий қаламига мансуб мақолаларда ҳам ушбу қадриятлар айни мужассамдир.
Маърифатпарварнинг мақолаларида инсон – бу жамиятнинг бир аъзоси сифатида
қараб, турли хил ўзаро муносабатлар доирасида бирдамликда, ҳамжихатликка
чақирилган.
Беҳбудий жадидичилик ҳаракатларидаги фаолиятида ҳам шахснинг
шаклланиш жараёнига шахслараро муносабатлардан ташқари жамиятдаги мавжуд
сиёсий доиралар ва мафкуравий қарашлар ҳам катта таъсир кўрсатган.
Бундан ташқари, Беҳбудийнинг “Самарқанд” газетасида илгари сурилган
“Миллатлар қандай тараққий этарлар?” мақоласида:
“Хулоса, ҳар миллатни
уламоси, аҳли қалами миллат учун сўйлар, ёзар ва хавоижи миллийа ва замонияни
ўз миллат мансубасига билдирарлар. Замона ағниёлари ўз миллатларини
замонийча кераклиги йўлинда оқча сарф этарлар, масалан, янги усулда замонавий
мактаблар бино этиб, замонийча одам тайёрламоқ учун ҳаракат этарлар”
, дея ўша
даврда янги усул мактабларининг ривожлантириш ва маърифат орқали ёшларни
турли ёт йўллардан ва касблардан озод қилиш ҳақидаги фикрлари бугунги кунда
ҳам аҳамиятини йўқотмаган.
Ҳулоса сифатида шуни айтиш жоизки, жадидчилик ҳаракатининг Туркистон
заминида вужудга келиши, ушбу ҳаракатга миллатпарвар боболаримиз фаолият
юритиш ҳам бежиз эмас албатта, ўша машум даврда Туркистон ўғил-қизларини
илм-маърифатдан узоқ қилиш, мактаблар, мадрасаларни ёпиб илмсиз қилиш
мафкураси кенг тарқалган вақтда “уруш майдони”га миллатпарварлар илм-
маърифати билан курашдилар, шундай жараёнларда фаол иштирок этган
маърифатпарварлардан бири ва ташаббускори Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг шундай
оғир шароитларда ҳам ёшларга таълим беришга бўлган “чақириқлари”, ёшлар
тарбиясига қаратилган “қарашлари”ни қўрқмасдан эълон қилиб, маълум бир
маънода ёшларни Туркистон замини мустақиллика олиб чиқишда руҳий тайёрлади
десак муболаға бўлмайди. “Самарқанд” газетаси, “Ойина” журналида эълон
қилинган мақолаларида ёшларни илмга бўлган рағбатини олишишга қаратилган
даватдир. Оғир бўлган бир шароитга қарамасдан аҳолини айниқса ёшларни
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
66
ижтимоийлашув жараёнларида фаол бўлиши нақадар муҳимлигига алоҳида
аҳамият касб этган.
Тарихнинг зиддиятли ва кескин вазиятларида эрк ва озодлик, илм ва
маърифат учун кураш майдонига чиқиб келган аллома юқоридаги каби қараш-
ларини “Падаркуш” драмасида ҳам санъаткорлик билан акс эттирганки, мазкур асар
ўз давриданоқ театр саҳналарини забт этиб, жамиятга, бутун инсоният қалбига,
шуурига маърифат уруғларини, илм зиёсини сочиб, жоҳилиятдан қочишга чорлаб
келади. Бойликка ҳирс қўйиш ва очкўзликнинг, илмсизликнинг салбий оқибат-
ларини шахс фожеасида гавдалантирган мазкур драма жамики инсоният учун
муҳим ибрат мактабидир.
Президентимизнинг 2020 йил 30 сентябрдаги “Маърифатпарвар жадидчилик
ҳаракати намояндаларини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, миллий
таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган мутафаккир
Маҳмудхўжа Беҳбудий “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.
Бу эса юртимизда улуғ аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, уларга
ҳурмат кўрсатиш каби хайрли ислоҳотлар амалга оширилаётганидан далолат
беради.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Н. Исмоилова, “Ижтимоий психологик” дарслик, 2013. – Б. 3.
2.
М. Беҳбудий, “Самарқанд” газетаси, 1913 йил 30 июль – Б. 898–900.
3.
М. Беҳбудий, “Ойна” журнали, 1914 йил, 41-сон. – Б. 970–972.
4.
М. Беҳбудий, “Ойна” журнали, 1913 йил, 1-сон. – Б. 12–14.
5.
М. Беҳбудий, “Самарқанд” газетаси, 1913 йил 12 июль
6.
М. Беҳбудий, “Ойна” журнали, 1914 йил, 21-сон. – Б. 390–391.
7.
Муаллифлар, М. Беҳбудий меросининг миллий ғоя тарғиботидаги
аҳамияти, Тошкент – 2014. – Б. 10.
8.
Файзулла Хўжаев “Танланган асарлари” 1-том. – Б. 90.
9.
https://uza.uz/uz/posts/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-
mirziyeevning-oliy-25-01-2020
10.
https://ziyouz.uz/ozbek-ziyolilari/mahmudxoja-behbudiy/.
11.
https://www.uza.uz/uz/posts/mahmudxozha-behbudiy-millat-
allomasi_191360.
