Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Ways to develop logistics services in railway transport
Dilshoda BAKHTIYOROVA
1
Manzura BURANOVA
2
Tashkent State Transport University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2021
Received in revised form
20 May 2021
Accepted 15 June 2021
Available online
15 July 2021
This article discusses the ways of developing logistics services
in railway transport. This is also reflected in the need to reform
the activities of transport and logistics centers and implement
measures. In addition, statistical data on the effective
management of transport and logistics infrastructure and modes
of transport and cargo turnover were analyzed. In addition,
conclusions and proposals were made for the development of
logistics services in the railway sector.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
railway transport,
transport and logistics
centers,
logistics infrastructure,
modes of transport,
transit corridors,
local transport logistics,
national railway transport.
Темир
йўл
транспортида
логистик
хизматларни
ривожлантириш йўллари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
темир йўл транспорти,
транспорт-логистика
марказлари,
логистика
инфратузилмаси,
транспорт турлари,
транзит йўлаклар,
маҳаллий транспорт-
логистикаси,
миллий темир йўл
транспорти.
Ушбу мақолада темир йўл транспортида логистик
хизматларни
ривожлантириш
йўллари
ёритилган.
Шунингдек, транспорт-логистика марказлари фаолиятини
ислоҳ қилиш ва чора тадбирларни амалга ошириш зарур
эканлиги ёритилган. Қолаверса, транспорт-логистика
инфратузилмасини самарали бошқариш ва транспорт
турлари бўйича юк ташиш ва юк айланмаси бўйича
статистик рақамлар таҳлил қилинган. Бундан ташқари,
темир йўл транспортида логистик хизматларни ривож-
ланририш бўйича хулоса ва таклифлар берилган.
1
Master, Tashkent State Transport University, Tashkent, Uzbekistan.
E-mail: dilshoda.baxtiyorova96@mail.ru.
2
Candidate of Technical Sciences, Associate Professor, Tashkent State Transport University, Tashkent, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
277
Пути развития логистических услуг на железнодорожном
транспорте
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
железнодорожный
транспорт,
транспортно-
логистические центры,
логистическая
инфраструктура, виды
транспорта,
транзитные коридоры,
местная транспортная
логистика,
национальный
железнодорожный
транспорт.
В данной статье рассматриваются пути развития
логистических услуг на железнодорожном транспорте. Это
также отражается в необходимости реформирования
деятельности
транспортно-логистических
центров
и
реализации мер. Кроме того, были проанализированы
статистические данные по эффективному управлению
транспортно-логистической инфраструктурой и видами
транспорта, и грузооборотом. Кроме того, были сделаны
выводы и предложения по развитию логистических услуг в
железнодорожном секторе.
КИРИШ
Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда
маҳаллий маҳсулотни сотиш бозорларини кенгайтириш зарурияти ташқи савдо
йўналишларини диверсификациялаш учун қулай шарт-шароитлар яратишни,
Ўзбекистон Республикасининг экспорт маҳсулоти истиқболли халқаро бозорларга
чиқишини таъминлайдиган максимал даражада самарали, муқобил транзит
йўлакларини шакллантиришни тақазо қилмоқда [1].
Ташқи савдо транспорт йўлакларини янада диверсификациялаш учун
қўшимча қулай шарт-шароитларни яратиш, мамлакатимизнинг транзит
салоҳиятини ошириш, шунингдек, маҳаллий транспорт-логистика компания-
ларини ривожлантириш ҳамда уларнинг ташқи ва ички бозорлардаги рақобат-
дошлигини юксалтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
02.12.2017 йилда “2018–2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомил-
лаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3422-сонли қарори қабул қилинган.Ушбу
қарорга асосан автомобилларда халқаро юк ташишни амалга ошираётган миллий
автотранспорт корхоналари ва транспорт-логистика компанияларини ривож-
лантириш мақсадида уларга 2022 йилнинг 1 январига кадар бир қатор имтиёзлар
тақдим этилган [2]. Бироқ, соҳада ўтказилган таҳлил натижалари шуни кўрсат-
моқдаки, транспорт-логистика марказлари фаолиятини етарлича тўғри йўлга
қўйиш ва соҳа фаолиятини тўлиқ қамраб оладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
баъзаси шакллантирилмаган.
Шунингдек, транспорт-логистика марказлари фаолиятини ислоҳ қилиш учун
учун бир қатор муҳим ишларин амалга ошириш лозим. Ўзбекистон транспорт
тизими қўшни мамлакатлар транспортчилари билан рақобатни кучайтириш билан
бир қаторда жаҳон транспорт тизимига фаол интеграциялашиш ва қўшни
давлатларнинг транспорт-коммуникация тизимларини яқинлаштириш сиёсатини
амалга ошириш заруратидан келиб чиқмоқда. Ўзбекистон иқтисодиётини ривож-
лантиришда темир йўл юк ташиш транспорти катта ўрин тутади. Бу бир қатор
омиллар билан белгиланиши мумкин [3]:
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
278
⮚
биринчидан, Ўзбекистон Ўрта Осиёнинг марказий қисмида жойлашган
бўлиб, худудий давлатлар билан умумий чегарага эга: шимол ва шимолий-ғарбда
Қозоғистон билан, жанубий-ғарбда Туркманистон билан, жанубда Афғонистон
билан, жанубий-шарқда Тожикистон билан ва шарқда Кирғизистон билан
чегарадош;
⮚
иккинчидан, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ҳудудида марказий ўринга
эгалиги унинг ҳудудий жараёнларда муҳим ўрин тутишини белгилаб беради;
⮚
учинчидан, Ўзбекистон географик жойлашуви ва транспорт коммуни-
кацияларини ривожланган тизимига эгалиги билан ҳам аҳамиятга эга;
⮚
тўртинчидан, Ўзбекистонда автомобиль йўллари тармоғи юқори зичликка
эга – 100 км2 – 41 кмни ташкил этади; (солиштириш учун: Тожикистонда – 100
км2га – 19,4 км, Қирғизистонда 100 км2 – 17 км, Қозоғистонда – 100 км2 га – 4,7 км,
Туркманистонда – 100 км2 га – 2,8 км).
⮚
бешинчидан, минтақанинг қуруқлик ва ҳаво алоқалари, Марказий Осиё
геосиёсий маркази сифатида, замонавий Ўзбекистон халқаро транзитнинг ноёб
имкониятларига эга;
⮚
олтинчидан, халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш ва
барқарор стратегияни шакллантириш Ўзбекистоннинг иқтисодий хавфсизлигини
таъминлайди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси транзит салоҳиятини кенгайтириш
ва келажакда ривожлантириш учун барча шароитлар яратилмоқда. Мамлакатда
ички батамом янги темир йўл ва автомобиль магистраллари қурилиши амалга
оширилмоқда. Халқаро аэропортлар қайта таъмирланиб, ихтисослашган халқаро
транспорт терминаллари яратилмоқда. Ўзбекистон ҳудуди орқали маҳсулот-
ларнинг тўсиқсиз транзитини таъминловчи транзит товарларнинг норматив-
ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилмоқда. Республика асосий транспорт конвенцияси ва
халқаро шартномаларга қўшилди ва бу иш давом этмоқда.
Ўзбекистон транспорт коммуникациялари масалалари бўйича 70 дан ортиқ
халқаро конвенция, икки томонлама шартномалар аъзоси сифатида уларни
интеграцияси бўйича халқаро дастурларда қатнашмоқда. Кўпчилик амалга
оширилаётган транспорт лойиҳалари мамлакатнинг транзит салоҳиятини
ўстиришга йўналтирилган. Бугунги кунда Ўзбекистон ҳудуди чет эл юк ташувчи
ҳаракатланувчи транзитга мўлжалланган 99 та маршрут ўтмоқда.Жаҳон
ҳамжамияти эволюциясининг негизи ва иқтисодий, ижтимоий ривожланишнинг
асосий тенденциялари сифатида глобаллашув тан олинган. Глобаллашув
жараёнлари базис инфратузилмасининг шаклланиш даври сифатида замонавий
шароитни таснифлаш мумкин. Марказий Осиёнинг улкан энергоресурс,
коммуникация ва ҳарбий стратегик салоҳияти унга Евроосиёдан географик
жиҳатдан узоқроқ (АҚШ, Хитой, Ҳиндистон) давлатларининг киришига замин
бўлди [4].
Жаҳон савдо тузилмаси таҳлили кўрсатишича, бирор бир минтақада юз
берган сиёсий ва иқтисодий шароит жаҳоннинг бошқа минтақаларига ҳам
таъсирини кўрсатади. Қатор иқтисодчи-таҳлилчилар фикрича, охирги ўн
йилликларда иқтисодий фаоллиги ўсган Жанубий–Шарқий Осиёнинг жаҳон
иқтисодиётига, Европа иқтисодиётига яқин келажакдаги таъсири янада кучаяди.
Шарқий Осиё, шу жумладан, Хитой Ғарбий Европани ЯИМ ҳажми бўйича ўзиб
кетиши мумкин ва 2020 йилдан кейинги даврда Шимолий Америкадан ҳам.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
279
Халқаро Валюта Фонди экспертлари баҳоси бўйича Европа ва Осиё ўртасидаги
товар айланмаси 600 млрд. долларни ташкил этади. Жаҳон иқтисодиёти
ривожланишини баҳоловчи прогнозлар XXI асрнинг бошларида асосий молия ва
маҳсулот оқимлари учбурчак – АҚШ-Европа-Жанубий-Шарқий Осиё, шу жумладан,
Хитойга жамланишини кўрсатган. Ҳозирнинг ўзида Европадан Осиёга ва аксинча,
юкларни етказиш муаммоси борлигини кузатишимиз мумкин. Шунинг учун
Хитойнинг Марказий Осиёда йирик инфратузилмавий лойиҳаларни амалга
оширишга қизиқиши юқори, бундан ташқари, Кирғизистон, Ўзбекистон ва
Туркманистон ҳудудлари орқали темир йўл қурилиши режаси, ХХРнинг Эрон ва
Туркия темир йўл тармоқлари билан боғланишига, у орқали Ғарбий Европа
бозорларига чиқишига имкон яратади. Шу мақсадда Ўзбекистонда транспорт-
логистика тизимини сифатли ва тезкор ривожлантирувчи кенг кўламли ва
мақсадли дастурий чоралар амалга оширилмоқда [5].
Хусусан, мураккаб тоғ ва чўл шароитларида янги линияларни барпо этиш,
тезюрар поездлар ҳаракатини ташкил қилиш, темир йўлларни электрлаштириш,
юк ва йўловчи ташиш вагонларини ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳаларнинг
амалга оширилиши нафақат транспорт инфратузилмасини ривожлантирди, балки
бутун мамлакатни тараққий эттиришга хизмат қилмоқда.Мамлакат ягона темир
йўл тизимини барпо этиш, йўловчи ва юк ташиш ҳажмини оширишга қаратилган
кўплаб йирик лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилди. Жумладан, Қорақалпоғистон
Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисини пойтахт ва бошқа худудлар билан
боғлаш мақсадида узунлиги 341,6 км.ни ташкил этувчи “Навоий – Учқудуқ –
Султонувайстоғ – Нукус” янги темир йўл линияси қуриб фойдаланишга
топширилди. Лойиҳа доирасида Амударё узра узунлиги 680 метрдан зиёд темир йўл
ва автомобиль ўтишига мўлжалланган қўшма кўприк барпо этилди.
Тармоқдаги йирик лойиҳалардан бири, бу – умумий узунлиги 346 км.га тенг
бўлган “Аср қурилиши” деб ном олган, “Тошғузор–Бойсун–Қумқўрғон” янги темир
йўл линиясининг ишга тушиши бўлди. Денгиз сатҳидан 1 минг 800 метр
баландликда бунёд этилган мазкур магистрал Сурхондарё ва Қашқадарё
вилоятларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда, аҳоли турмуш шароит-
ларини янада яхшилашда, қурилиш ва ободонлаштиришни юксалтиришда янги
даврни бошлаб берди. Лойиҳа доирасида 42 та темир-бетон ва металл конструк-
цияли кўприклар барпо этилди, бир қанча тунеллар қурилди. Ушбу лойиҳанинг
фойдаланишга топширилиши ҳудуднинг халқ хўжалигида, оғир ҳамда енгил саноат
маҳсулотларини импорт ва экспорт қилишда бир қанча қулайлик туғдирди. Айни
пайтда ушбу йўл тўла электрлаштирилиб, замонавий электро-поездларнинг
мунтазам қатнови ташкил этилди. Бундан ташқари, Фарғона водийсини
мамлакатимиз пойтахти билан боғлайдиган умумий узунлиги 123.2 км.ни ташкил
этувчи “Ангрен – Поп” электрлаштирилган янги темир йўли ҳам барпо этилди.
Лойиҳа доирасида хитойлик ҳамкорлар билан 19.2 км. бўлган туннель ҳам бунёд
этилди [6].
Шунингдек, “Қамчиқ” туннелиДенгиз сатҳидан 2 минг 200 метр баландликда
жойлашган бўлиб, мураккаблиги бўйича жаҳонда 8-ўринда, узунлиги бўйича эса
13-ўринда туради. Ушбу янги йўналишда бир қанча вокзаллар, йирик кўприклар,
электростанциялар ҳам барпо этилди. Бу магистрал водий вилоятларини ўз
ҳудудимиз орқали тўғридан-тўғри боғлаш билан бирга, қадимий Буюк Ипак йўли
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
280
бўйлаб Хитой мамлакати билан темир йўл орқали алоқа қилиш имконини яратди.
Хусусан, 2010 йилда умумий узунлиги 344 км. бўлган “Тошкент – Самарқанд”
линиясида кенг кўламли модернизация ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Натижада 2011 йилдан бошлаб мазкур йўналишда “AFROSIYOB” деб номланган
юқори тезликда ҳаракатланувчи замонавий поезд мамлакатимиз аҳолиси ва
меҳмонларига халқаро талаблар даражасида хизмат кўрсатишни бошлади. Шуни
алоҳида таъкидлашжоизки, ушбу поездлар қатнови Марказий Осиёда биринчи
бўлиб мамлакатимизда йўлга қўйилди. Шундан сўнг тармоқда амалга оширилган
электрлаштириш ишлари натижасида 2015 йил Тошкентдан Қаршига, 2016 йилда
эса Тошкентдан Бухорогача ана шундай замонавий поездларнинг мунтазам
қатнови бошланган бўлса, “Қарши – Китоб” темир йўл линиясини модернизация
қилиш ва электрлаштириш лойиҳаси амалга оширилган сайъ-ҳаракатларнинг
мантиқий давоми ҳисобланади [7].
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Юқоридагилардан келиб чиқиб мазкур соҳага оид ишларда санаб ўтилган
маълумотлардан ташқари темир йўл транспортининг қатнов тиғизлиги, тезлиги,
манзилга етиб бориш учун сарфланадиган вақт, тўхтаб ўтиш станциялари, у
ерлардаги инфраструктуранинг ташкил топишига таъсири, аҳоли бандлигидаги
иштироки, халқаро ва маҳаллий юкларнинг ташилиш йўналишлари, уларнинг
турлари, юкларни темир йўлларда ташиш мавсумийлиги, халқаро ва маҳаллий
юкларнинг оқими, мамлакат ва халқаро доирада ташилаётган юкларнинг
ассортименти ва ҳажми каби маълумотларни ҳам умумлаштиришни тақозо
этмоқда. Д. Бауэрсокснинг фикрича, анъанавий усулларга нисбатан юк ташув-
ларини ташкил этишнинг афзаллиги ва иқтисодий самарадорлиги масалаларини
киритган ҳолда мультимодал ва интермодал юк ташувларини ташкил этиш
муаммоларига алоҳида эътибор қаратган. Шу билан бирга муаллиф, транспорт
тармоқлари, транспорт воситалари ва транспорт компаниялари ўз ичига олган
транспорт-логистика инфратузилмасини алоҳида қайд этади [8].
Ўзбекистонда мавжуд бўлган транспорт турлари орасида етакчи ва муҳим
ўринни темир йўллар эгаллайди. Темир йўл транспортининг бошқа транспорт
турларига нисбатан яна бир афзаллиги атроф-муҳитга кам зарар етказади, унинг
юк ва йўловчилар ташиш қобилияти жуда юқори бўлиб, об-ҳавонинг ноқулай-
ликларига қарамай мунтазам равишда ҳаракатда бўлади. А.Л. Носов, ҳозирги
шароитда халқаро транспорт-логистика тизимларининг ташкил этилиши ва
мақбул фаолият юритиши муаммолари тадқиқ этилади. Ҳалқаро қатновларда
аралаш ташқи савдо ташувларини ташкил этишни такомиллаштириш
йўналишларини кўрсатган ҳолда аралаш юк ташувларини ривожлантириш
истиқболлари алоҳида таъкидлайди [9]. С.М. Резер, ўз ишида ўзгаришлар
шароитида минтақавий транспорт тизимларини бошқариш моделлари ва муаммо-
лари кўриб чиқилган. Мамлакат ишлаб чиқариш-транспорт тизимида транспорт
турларининг ўзаро таъсир усуллари, транспорт ишлари бозорини прогнозлаш
методологияси ва магистрал йўл транспортида юклаш ишларини режалаштириш
принциплари тўлиқ таҳлил этган [10]. Бу ўринда айтиш мумкинки, аксарият
хорижий мамлакатларда милллий темир йўллар яқин йилларда хусусийлаш-
тирилган ва ислоҳотлар ўтказилиб, улар фаолияти қайта кўриб чиқилмоқда, бу
темир йўл транспорти фаолиятининг янада операцион мослашувига сабаб бўлади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
281
Тадқиқот методологияси
Мамлакатимизда
темир
йўл
транспортида
логистик
хизматларни
ривожланриришнинг жаҳон тажрибаси, ушбу жараёндаги муаммоларни ҳал этиш
мақсадида ривожланган мамлакатларнинг логистика кўрсаткичлари индекси,
транспорт-логистика инфратузилмасини бошқаришда замонавий усулларни
таҳлил қилдик, қиёслаш, анализ, синтез усуллари орқали улар фаолиятини
ривожлантириш йўналишларини келтирдик.
Таҳлил ва натижалар
Бу ўринда айтиб ўтиш жоизки, хориж тажрибасига кўра, темир йўл
транспортининг умумий юк айланмасидаги улуши автомобиль транспортига
нисбатан анча паст эканлигига қарамай, умумий йўналиш бўйича ташишлар
масофасини узайтириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ҳисобига
унинг рақобатбардошлилигини ошириш йўли билан темир йўл транспортини
ривожлантиришга хизмат қилади. Темир йўл транспортининг самарали
фаолиятини таъминлаш мақсадида кўплаб мамлакатларда темир йўл инфра-
тузилмасидан тенг ҳуқуқли ва барча учун бир хил тарзда фойдаланишни, ҳаракат
хавфсизлигини таъминлайдиган махсус органлар, шунингдек инфратузилма
ривожига инвестициялар киритиш учун инвестиция ташкилотлари яратилмоқда
[11]. Транспорт турлари бўйича автомобил транспорти 2014 йилда 868,9 млн.т.ни
ташкил қилган бўлса, 2017 йилда эса 1 013,1 млн.т.га етган, 2020 йилда келиб
1 245,6 млн.т.га етган. Кейинги ўринларда эса темир йўл транспорти 2020 йилда
70,4 млн.т.ни ташкил қилди (1-жадвал).
1-жадвал
Транспорт турлари бўйича юк ташиш ва юк айланмаси
2014
2015
2016
2017
2018
2019
2020
2)
Жўнатилган юклар,
млн.т
1 000,4
1 070,5
1 132,5
1 146,2
1 243,0
1 319,8
1 378,8
шу жумладан транспортда:
темир йўл
65,7
67,2
67,6
67,9
68,4
70,1
70,4
автомобил
868,9
943,3
1002,8
1 013,1
1 102,2
1 177,7
1 245,6
қувур йўли
65,8
60,0
62,2
65,1
72,4
72,0
62,8
ҳаво йўли, минг
23,0
24,6
26,5
26,4
13,1
10,4
5,1
Юк айланмаси,
млрд. т-км
66,2
65,8
65,3
66,9
71,3
72,6
69,1
шу жумладан транспортда:
темир йўли
22,9
22,9
22,9
22,9
22,9
23,4
24,0
автомобил
11,9
12,8
13,3
13,6
14,6
15,9
16,1
қувур йўли
31,2
30,0
28,9
30,2
33,6
33,2
28,9
ҳаво йўли,
млн. т-км
125,1
131,1
132,2
156,9
123,5
119,0
219,1
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маьлумотлари.
Xусусан, транспорт турлари бўйича йўловчи ташиш бўйича 2015 йилда энг
кўп автомобил транспорти 5293,2 млн. кишини ташкил қилган бўлса, 2017 йилда
эса 5 591,3 млн. кишини ташкил қилган, 2020 йилга келиб эса 5 192,9 млн.кишини
ташкил қилди. Темир йўли транспорт 2019 йилда 22,9 млн. кишини ташкил қилди
(2-жадвал).
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
282
2-жадвал
Транспорт турлари бўйича йўловчи ташиш ва йўловчи айланмаси
2015
2016
2017
2018
2019
2020
Ташилган йўловчилар,
млн.киши
5 380,0
5 560,4
5 679,0
5 951,5
6 025,1
5 240,4
шу жумладан транспортда:
темир йўли
20,1
20,5
21,1
22,1
22,9
6,2
автомобил
5293,2
5480,8 5 591,3
5 852,8
5 915,2
5 192,9
троллейбус
0,8
0,8
0,5
0,5
0,7
0,4
трамвай
11,4
2,7
2,3
4,4
3,8
1,2
метрополитен
52,3
53,5
61,6
69,1
79,2
38,8
ҳаво йўли
2,2
2,1
2,2
2,6
3,2
0,9
Йўловчи айланмаси,
млрд. йўловчи-км
120,1
126,0
130,0
135,3
140,1
116,7
шу жумладан транспортда:
темир йўли
3,8
4,0
4,3
4,3
4,4
1,8
автомобил
109,1
114,9
117,7
121,6
124,1
111,6
троллейбус
0,02
0,02
0,01
0,02
0,02
0,01
трамвай
0,04
0,01
0,01
0,03
0,02
0,0
метрополитен
0,4
0,4
0,5
0,5
0,6
0,3
ҳаво йўли
6,8
6,7
7,5
8,8
11,0
3,0
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маьлумотлари.
Логистика тизимига етказиб бериш занжирининг тарқоқлиги, етказиб берувчидан
қабул қилувчигача товарларни ортиш ва тушириш бўғинларининг ортиқчалиги хосдир, бу
эса ишлаб чиқарувчиларнинг транспорт-логистика хизматларига бўлган харажатларнинг
ошишига олиб келмоқда. Бу транспорт-логистика компаниялари ва тегишли
инфратузилманинг суст даражада ривож ланганлиги билан боғлиқ.
Манба: Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси
маьлумотлари.
1-расм. Турлари бўйича транспорт хизматларининг таркиби (2021 йил
январь-апрель ойларида)
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
283
Транспорт соҳасида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмининг сезиларли
даражада пасайишига қарамай, хизматларнинг умумий ҳажмида уларнинг улуши
устун бўлиб қолмоқда – 13,7 % (1-расм). Транспорт хизматларининг энг катта
улуши автомобил транспортида юк ва йўловчиларни ташиш бўйича хизматларга
тўғри келади. Транспортнинг ушбу тури бошқа транспорт турлари билан
таққосланганда унинг мослашувчанлиги ва кўрсатилаётган хизматларнинг
нисбатан арзонлиги сабабли юқори талабга эга ҳисобланади [11].
2-расм. Замонавий транспорт-логистика инфратузилмасининг умумий
кўриниши.
Замонавий транспорт-логистика инфратузилмасини тўртта асосий қисмга
бўламиз (2-расм) [12]:
1.таьминот
2. омборхона
3. Ахборот
4. транспорт
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, темир йўл транспортида логистик
хизматларни ривожланриришва шу билан биргаликда ушбу хизматларнинг миллий
иқтисодиётимизни янада ривожлантириши, айнан транспорт-логистик инфра-
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
284
тузилма масалалари билан боғлиқдир. Замонавий транспорт-логистик марказ-
ларда барпо этилаётган экспорт-импорт юкларни ташувчи транспорт мажмуалар,
омборлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини совуткичларда сақловчи терминалларни
ташкил этилиши, биринчи навбатда, экспортга йўналтирилган корхоналар
фаолиятини янада ривожлантиришга, иккинчидан, кичик бизнес субъектлари
сонини ортиши ва шу билан биргаликда иқтисодиётимизни барча тармоқларини
жадал ривожлантиришга хизмат қилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ballou R.H. Business Logistics / Supply Chain Management: Planning, Organizing,
and Controlling the Supply Chain / R.H. Ballou. – Pearson / Prentice Hall, 2015. – P. 789.
2.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси – http://strategy.regulation.
gov.uz/uz/document/2
3.
Бауэрсокс Д. Логистика. Интегрированная цепь поставок. – М.: илим Бизнес,
2001.
4.
Носов А.Л. Региональная логистика. – М.: Альфа-Пресс, 2007.
5.
Файзуллаев Ж.С. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг бошқарув самара-
дорлигини ошириш йўллари // Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар илмий
электрон журнали. – Тошкент, ТДИУ. 2016. – №1, – Б. 6. www.iqtisodiyot.uz. (08.00.00;
№10).
6.
Ўртача ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодий ислоҳотлар нуқтаи
назаридан Ўзбекистонда транспорт сектори ва транзит: муаммолар ва ечимлар,
2016.
7.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, https://www.railway.uz/uz/ расмий сайти
маълумотлари.
8.
Файзуллаев Ж.С. Интеграциялашган транспорт тизимини бошқариш
самарадорлигини ошириш // Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар илмий
электрон журнали. – Тошкент, ТДИУ. 2018. – №6, – Б. 7. (08.00.00; №10).
9.
Миротина Л.Б. Транспортная логистика. – М.: Издателство – Экзамен,
2016. – С. 512.
10.
Wells S.S., Hutchinson B.G. (1996) Impact of commuter-rail services in Toronto
region. Journal of transportation engineering.
11.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси. 2020 йил.
