Авторы

  • Рамиз Зохиров
    доктор философских наук по философии (PhD), директор Кашкадарьинского регионального Центра повышения квалификации сотрудников органов самоуправления граждан, Карши, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss6/S-pp152-161

Ключевые слова:

этнологические и этносоциальные аспекты диахронические отношения формирование семьи народные сказки генеалогические отношения территориальное единство этнокультурные и этносоциальные отношения

Аннотация

В статье рассматриваются этапы становления народа как социальной единицы, ученые, изучавшие этногенез узбекского народа, высказываются мнения о том, что в древности племена связывали свою жизнь с одной территорией, с названиями городов, местностей, экономическая хозяйственная единица играла важную роль в формировании этноса, в настоящее время существование народа, нации и семьи невозможно представить без государства.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Institutional formation of the family in Uzbekistan: ethnological
and ethnosocial aspects

Ramiz ZAHIROV

1


Kashkadarya Regional Center for Advanced Training of Employees of Citizens’ Self-government Bodies

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received May 2021
Received in revised form
20 May 2021
Accepted 15 June 2021
Available online
15 July 2021

The article gives an idea of the stages of formation of the

people as a social unit, scientists who studied ethnogeny of the
Uzbek people, the fact that in ancient times the tribes connected
their lives with one territory and City, Place Names, the economic
unit played an important role in the formation of Ethnos, the
existence of the people, nation and family.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

ethnological and ethnosocial
aspects,
diachronistic relations,
family formation,
folk tales,genealogical
relations,
territorial unity,
ethnomadanic and
ethnosocial relations.

Ўзбекистонда оиланинг институционал шаклланиши:
этнологик ва этносоциал жиҳатлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

этнологик ва этносоциал
жиҳатлар,
диахрон муносабатлар,
оиланинг шаклланиши,
халқ эртаклари,
авлодлараро
муносабатлар,
ҳудудий бирлик,
этномаданий ва
этноижтимоий
муносабатлар.

Мақолада халқнинг ижтимоий бирлик сифатида шакл-

ланиш босқичлари, ўзбек халқи этногенизини ўрганган
олимлар, қадимда қабилалар ўзларини ҳаётларини бир
ҳудуд ва шаҳар, жой номлари билан боғлаб келганликлари,
иқтисодий хўжалик бирлиги этнос шаклланишида муҳим
роль ўйнагани, ҳозирги даврда халқ, миллат ва оиланинг
мавжудлигини давлатсиз тасаввур этиб бўлмаслиги ҳақида
фикр юритилади.

1

Doctor of philosophy in philosophy (PhD), Director of the Kashkadarya Regional Center for Advanced Training of

Employees of Citizens’ Self-government Bodies, Karshi, Uzbekistan.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

153

Институциональное формирование семьи в Узбекистане:
этнологические и этносоциальные аспекты

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

этнологические и
этносоциальные аспекты,
диахронические
отношения,
формирование семьи,
народные сказки,
генеалогические
отношения,
территориальное
единство,
этнокультурные и
этносоциальные
отношения.

В статье рассматриваются этапы становления народа как

социальной единицы, ученые, изучавшие этногенез
узбекского народа, высказывают мнения о том, что в
древности племена связывали свою жизнь с одной
территорией,

с

названиями

городов,

местностей,

экономическая хозяйственная единица играла важную роль
в формировании этноса, в настоящее время невозможно
представить существование народа, нации и семьи без
государства.


Оила институтининг ижтимоий тарихий, ҳуқуқий, социодемографик шакл-

ланиши борасида кўплаб тадқиқотлар ўтказилган бўлсада, унинг этнологик ва
этносоциал нуқтаи назардан таҳлили деярли амалга оширилмаган.

Тўғри, бундай таҳлилга оид материаллар барча тадқиқотларда учрайди, аммо

улар маълум бир илмий, фалсафий концепция нуқтаи назаридан жамланмаган ва
таҳлил қилинмаган. Бундан ташқари, этнология ўзининг методологияси ва
усулларига эга фан сифатида, этносоциал муносабатлар эса миллий ўзликни
англаш, ижтимоий борлиқни ана шу феномен орқали янгилашга қаратилган
жараёнлар сифатида эндигина эътироф этилмоқда. Бизни оиладаги авлодлараро
(диахрон) муносабатлар, уларнинг динамикаси, ижтимоий муносабатлар
тизимидаги ўрни ва оиланинг микрожамият, махсус институт сифатида шаклланиш
жараёнларига таъсири қизиқтиради. Этнологик ва этносоциал таҳлил мазкур
ёндашув нуқтаи назаридан амалга оширилади.

Этнология халқлар, уларнинг шаклланиши, ижтимоий маданий ҳаёти,

миллатнинг шаклланишига таъсири, ўзига хос ҳаёт тарзи ва урф-одатларини
ўрганувчи фан соҳасидир. Халқнинг ижтимоий бирлик сифатида шаклланиш
босқичларини тадқиқ этиш этнологиянинг предмети ҳисобланади. Бу жараёнлар
этносоциал муносабатларсиз кечмайди. Демак, этнологик ва этносоциал таҳлил
айрим воқеликлар, ҳодисалар сифатида эмас, балки диалектик уйғунликда амалга
оширилади.

Оиланинг иституционал шаклланишида эркак ва аёл, улар ўртасидаги

жинсий, маънавий ахлоқий ва мулкий муносабатлар ҳал қилувчи роль ўйнайди.
Мазкур муносабатлар эса маълум бир маданий этник ва ижтимоий муҳитда
шаклланади, кечади. Шу нуқтаи назардан оиланинг институт сифатида
шаклланиши мазкур муносабатларнинг тадрижий маҳсули ҳисобланади.

Тадқиқотчиларнинг этнологик муаммоларни ибтидоий даврдан бошлаб

ўрганишларида маълум бир маъно бор. Айнан ушбу даврдаги мифологик,
анимистик ва тотемистик тасаввурлар, қарашлар этносларнинг кейинги
тараққиётида муҳим роль ўйнаган. Бу тасаввурлар ва қарашларнинг юз миллион
йиллар, то “Homo sapiens” пайдо бўлганига қадар давом этганини, шаклланганини


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

154

эсласак, уларнинг аҳамияти ҳанузгача сақланиб қолаётганининг боисини тўғри
англаймиз. Шунинг учун миф, мифологик тасаввурлар инсон ҳаёт тарзининг, у
яратган маданиятнинг атрибутига айланган. Ҳатто, этнографларнинг таъкид-
лашича, одамнинг қараши (нигоҳи), чиқарадиган товуши (талаффузи), мимикаси
ҳам этнологик белгиларга эга. Шундай экан, ҳар қандай жинслараро ва авлодлараро
муносабатларда этнологик хусусиятлар бўлиши табиий ҳолдир.

Жинслараро муносабатлар авлодлараро муносабатлардан аввал пайдо

бўлган. Жинсий муносабатлар авлодлараро (диахрон) алоқаларнинг ибтидоси,
биринчиси инсон ўзини онгли мавжудот сифатида англамаган даврларда ҳам
мавжуд эди. Халқ эртаклари ва мифларда ярим одам, ярим ҳайвон мавжудотларнинг
тасвирлангани бесабаб эмас, илк одамлар ўзини ҳайвонот олами билан узвий
қараган.

Масалан, турк халқлари мифологиясидаги Алвасти образи бадбашара аёл.

Зарафшон воҳасида у “сариқ қиз” деб аталган. Алвасти истаган пайтида ҳайвонга
ёки бошқа жонсиз предметларга айланиши мумкин бўлган. Қозонлик татарлар уни
эчкига, сомон тўпламига, дарахтга, қозоқлар эса отнинг туёғига айланади, деб
билганлар. Кўпинча у бир кўзли мавжудот сифатида тасвирланган, одам билан
жинсий муносабатлар ўрнатиши мумкин бўлган. Бундай зооморф ва тераморф
белгили мавжудотлар, одамлар образлари деярли барча халқлар мифологиясида
учрайди. Баъзи қабилаларнинг, элатларнинг номлари у ёки бу ҳайвон, жониворлар
билан аталиши ҳам шундандир.

Ушбу эпонимик (“эпома”, юнонча сўз бўлиб, ном демакдир) мифлардаги

анимистик тасаввурларни машҳур этнограф Э.Б. Тайлор бой эмпирик материаллар
асосида очиб берган.

Авлодлараро муносабатлар эса кейинги ижтимоий тарихий босқичларда,

яъни оила бўлиб яшаш, фарзандлар тарбиялаш ва улар ҳақида қайғуриш онгли
фаолиятга айланганида пайдо бўлган. Ибтидоий инстинктларнинг онгли фаолият
тарзига айланиши, авлодлараро муносабатларга таянибгина оила институтини
асраш мумкин, деган фикр, ғоянинг шаклланиши учун миллион йиллар керак
бўлган. Ушбу узоқ тарихий маданий жараён инсон онгида, тасаввурларида шундай
ўчмас из қолдирганки, оила ва анъаналарни қанча марта нигилистча рад этишга
ҳаракат қилинган бўлса-да, инсоният улардан воз кечмади.

Хўш, оила ва авлодлараро муносабатлар этнологик ва этносоциал нуқтаи

назардан қандай генезисларига эга? Нималар уларнинг тарихий маданий
парадигмага айлантирган? Мазкур саволлар бизни ўзбек халқи этногенезига назар
ташлашга, мавжуд илмий ва амалий тажрибаларни ретроспектив таҳлил қилишга
ундайди.

Ўзбек халқи этногенезини ўрганишга В. Якубовский, Г.А. Пугаченкова,

Э.В. Ртвеладзе, А. Асқаров, К. Шониёзов, И. Жабборов каби тарихчи, этнограф
олимлар катта ҳисса қўшишган. Этнографик ва археологик топилмаларнинг ҳар
бири ўзбек халқи этногенези ҳақида ўзига хос ахборот беради, уларга таянмай биз
мавзуни ретроспектив очиб беролмаймиз. Ўрни келганида шуни айтиб ўтишимиз
лозимки, муаммога тарихий, ретроспектив ёндашув бизга кўп ҳам маълум
бўлмаган, гоҳо тадқиқотчилар эътиборидан четда қолган жиҳатларни топишга ва
шу тарзда мавзуга оид қарашларни бойитишга ёрдам беради. Тарихий маданий
тараққиёт тадрижий тарзда давом этиб келаётган бўлса-да, унинг барча


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

155

жиҳатларини илғаш, очиб бериш имкони йўқ, шунинг учун ҳар бир мавзуга тарихий,
ретроспектив назар ташлаш объектив илмий талабга айланган. “Халқ тарихининг
этногенез қисми, деб ёзади Ўзбекистон ФА академиги А. Асқаров, унинг элат, халқ
бўлиб шаклланишига қадар бўлган даврни ўз ичига олади. Этногенезнинг
бошланғич нуқтаси, унинг ибтидоси қабиладан бошланади.

Агар биз Ўрта Осиёнинг энг қадимги ўтроқ, туб жой аҳолиси ўзбек ва тожик

халқлари мисолида оладиган бўлсак, у ҳолда ўзбек ва тожик халқлари этногенези
кишилик жамияти тарихий тараққиётининг ибтидоий жамоа тузуми охиридан
(сўнгги бронзадан) бошланиб, то ривожланган феодал жамиятининг ХI асригача
давом этади. Этногенез якунида этносга хос барча этник белгилар, этник аломатлар
бирин-кетин юзага чиқиб, мужассамлашган бўлади. Этник аломатларни эса
ҳудудий бирлик, иқтисодий хўжалик бирлиги, этномаданий бирлик, антропологик
тип бирлиги, этник ном, ўзликни англаш, тил бирлиги ва ниҳоят сиёсий уюшма
бирлиги ташкил этади”.

Ҳурматли академигимиз А. Асқаров бу жараённи биринчи, феодал жамиятига

оид жараённи иккинчи ва феодал тузумдан кейинги жараённи учинчи босқич, деб
кўрсатади. Демак, мавзуга тарихий, ретроспектив назар ташлаш уни мазкур этник
шаклланиш ва ривожланишга мувофиқ таҳлил қилишни тақозо этади.

Этнологик нуқтаи назардан мавзу:

ҳудудий бирлик;

иқтисодий хўжалик бирлиги;

этномаданий бирлик;

антропологик тип бирлиги;

этник ном;

ўзликни англаш;

тил бирлиги;

сиёсий уюшма бирлиги ва этносоциал нуқтаи назардан эса қулдорлик,

феодал, капиталистик, социалистик ва фуқаролик жамияти муносабатлари синтези
орқали қаралиши мумкин.

Тан

олишимиз

керакки,

этносоциал

муносабатлардаги

қулдорлик,

капиталистик, социалистик босқичлар турли саволлар ва баҳслар уйғотиши
мумкин. Тарихий маданий тараққиётимизнинг феодал тузуми ва ҳозирги
босқичларигача бўлган этносоциал муносабатлар қандай кечгани ҳақида бирор
асосли фикр йўқ. Кўпгина тадқиқотчилар у ёки бу тарзда эски марксистик
формацияларни такрорлашади, баъзилари эса улар ҳақида умуман гапиришни
лозим топишмайди. Агар биз тарихий маданий босқичларнинг ҳар бири ўзининг
хусусиятлари ва қонунларига эга бўлганини тан олсак, у пайтда ҳар бир босқичда
қандай этносоциал муносабатлар устувор бўлганини аниқ билишимиз даркор, акс
ҳолда ҳар қандай этногенез ва этносоциал муносабатлар ҳақидаги фикрлар асоссиз
чиқаверади. Этнологик тадқиқотларнинг ҳудудий бирликка эътибор бериши
бекорга эмас.

Қадимдан қабилалар ва уруғлар ўзини, ҳаётини маълум бир ҳудуд, жуғрофий

макон, шаҳар, жой номлари билан боғлаб келган. Масалан, самослик Пифагор,
эфесслик Гераклит, кипрлик Зенон, юнонлик Зенон, элидлик Пиррон, лаэртлик
Диоген, синоплик Диоген, болосоғунлик Юсуф (Юсуф Болосоғуний), бухоролик


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

156

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил (Имом ал Бухорий), термизлик Абу Исо
Муҳаммад ибн Исо (Имом ат Термизий), самарқандлик Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн
Абд ар Раҳмон ад Доримий (ас Самарқандий) шулар жумласидандир.

Марказий Осиёда топономик тадқиқотлар олиб борган В.А. Никонов,

В.Н. Топоров, Ҳ. Ҳасанов, Э. Бегматов, Т. Нафасов, С. Қораев, З. Дўсимов, Х. Эгамов,
Н. Охуновлар ўлкамиз халқлари ўзининг ижтимоий иқтисодий ва хўжалик ҳаёти
типларини ўтроқ ва кўчманчи аҳоли маданиятига мувофиқ яратганларини
таъкидлашади. Сув ҳавзаларига яқин жойларда яшаган қабилалар ва элатлар
асосан деҳқончилик билан кун кечирган, улар ўтроқ яшашган. Дашт ва қирларда
яшовчи қабилалар ва элатлар эса чорвачилик, йилқичилик билан шуғулланишган,
улар бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юришган. То ҳанузгача деҳқончилик ва
чорвачилик ўлкамиз ижтимоий иқтисодий ҳаётида, этносоциал муносабатларида
устувор ўринни тутади. Бу анъананинг сақланишида этник тасаввурлар ва ҳаёт
тарзи ҳал этувчи роль ўйнаган. Авлодлараро муносабатлар мазкур анъанага
қурилган.

Машҳур ёзувчи Чингиз Айтматовнинг “Биринчи ўқитувчи”, “Бўтакўз”,

“Жамила” ва бошқа қиссалари қаҳрамонларини эсланг, улар қандайдир сабаблар
билан шаҳарга кетишган, умрининг маълум бир қисмини шаҳарда ўтказишган,
кейинчалик авлодлараро муносабатлардаги анъаналарни бузганлари учун изтироб
чекадилар, туғилиб ўсган овулини соғиниб куйинадилар. Шундай қаҳрамонларни
биз Тоғай Мурод, Нортўхта Қилич асарларида ҳам учратамиз.

Демак, инсон туғилиб ўсган она заминини, маълум бир ҳудудга тааллуқли

эканини унутолмайди. Ҳудудга, она замин ва ота маконга боғлиқлик этноанъана-
ларимизга айланиб, ёдимизга қаердан келиб чиққанимизни, кимлар билан азалдан
уруғдош, қабиладош ва қондош эканимизни эсимизга солиб туради. Бу
этноанъанани бузиш мумкин эмас, уни бузишга журъат этган шахс, ижтимоий
ҳуқуқий эмас, аммо маънавий руҳий жазоланади. Оила институти ва ундаги
авлодлараро муносабатлар ҳам ушбу анъанага қурилган.

Ҳудудий бирлик шунчаки жуғрофий макон, у ёки бу табиат неъматларидан

баҳраманд бўладиган жой эмас. Тарихчи Л.Н. Гумилевнинг ёзишича, этнослар
маълум бир жуғрофий ҳудуд таъсирида ўзига куч-қувват олади ва яратувчанликка,
тарих саҳнасида фаол ҳаракат қилишга, пассионарликка тайёрланади. Марказий
Осиёдаги жуғрофий муҳитнинг этнос ҳаётига, унинг хўжалик маданий типига ва
этоносоциал муносабатларига таъсир қилувчи омилларни махсус ўрганган
Л.Н. Гумилев улардан учтасини муҳим деб кўрсатади: “Биринчидан, этноснинг
хўжалик фаолияти маҳсули бўлган тарихий тақдири мавжуд ландшафтнинг
динамик ҳолатига бевосита боғлиқ. Иккинчидан, мазкур этнос тарихий тақдири-
нинг кристаллашган излари бўлмиш археологик маданияти мутлақ аниқланган
вақтдаги ландшафтнинг палеогеографик ҳолатини ифода этади. Учинчидан,
тарихий ва археологик материалларнинг мувофиқлиги у ёки бу даврда мавжуд
ландшафтнинг хусусиятлари, демак, унинг ўзгариши ҳақида хулосалар чиқариш
имконини беради”.

Бошқа бир, қадимги турклар тарихига бағишланган асарида Л.Н. Гумилев

Турк хоқонлигида жуфт оила, яъни ота-она ва уларнинг оила қурган
фарзандларидан иборат оила (“парная семья”) ва бир неча оилалардан иборат оила
(“куринная семья”) бўлганини, улар асло уруғ аймоқчилик тузумининг ривож-


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

157

ланиши ёки таназзулга учраши билан боғлиқ эмаслигини таъкидлайди. Бироқ ҳар
бир оила маълум бир ҳудудий маконга эга бўлган, унда бошқаларнинг хўжалик
қилиши ёки ўзбошимчалик билан ерни эгаллаб олиши қораланган.

Таниқли саёҳатчи, тарихчи Н.Я. Бичуриннинг келтиришича, туркларга

қарашли бўлган ерлардан бир қисмини Хитой императори олмоқчи бўлибди. У турк
элати бошлиғига одам юбориб энг чопқир отини беришни сўрабди. Элат аҳли бу
талабга қарши чиқиб, рад жавоб беришни маъқул кўришибди. Элат бошлиғи от
топилади, у учун кучли император билан низолашиш яхши эмас, деб жавоб берибди.
Бир оз вақт ўтгач Хитой императори турк элати бошлиғига одамини юбориб
севимли ва ёш хотинини унга чўриликка беришни сўрабди. Элат аҳли императорга
рад жавоб беришни, керак бўлса, жанг қилишини билдирса элат бошлиғи, аёл
топилади, у учун кучли император билан урушиш оқиллик эмас, дебди. Учинчи
сафар Хитой императори турк элати бошлиғига одамини жўнатиб чегара яқинидаги
ишлатилмаётган, ташландиқ бир парча ерини беришни сўрабди. Турк элати
бошлиғи, отимни олдинг индамадим, хотинимни олдинг чидадим, аммо еримга кўз
олайтирган экансан, уни бермайман, урушга тайёргарлик кўравер, деб жавоб
берибди.

Кўриниб турибдики, ҳудуд бирлиги ўлкамиз халқлари учун қадимдан энг

муқаддас нарса ҳисобланган, уни асраш ва авлодларга етказиш кексаларнинг бурчи
ҳисобланган. Кейинги ижтимоий тарихий босқичларда чет эл босқинларига қарши
олиб борилган мардонавор курашлар, миллий озодлик ҳаракатлари ҳам бунинг
исботидир.

Иқтисодий хўжалик бирлиги этнос шаклланишида муҳим роль ўйнаган. Уй-

жой қурилиши, яшаш тарзи, оила учун зарур шароитлар, озиқ-овқат топиш,
кийиниш учун зарур ашёларни тайёрлаш, этносоциал алоқалар ана шу бирликни
ифода этади. Фалсафа фанлари доктори, профессор Исо Жаббаров мазкур бирликни
“хўжалик маданий типлари” деб атайди ва академик А. Асқаров назарда тутган
иқтисодий хўжалик бирлиги билан навбатдаги этномаданий бирликни бирлаш-
тиради. Бизнинг фикримизча, академик А. Асқаров ёндашуви мавзуга кўп манбалар
беради ва этнологик ва этнографик тадқиқотлар доирасини кенгайтиради.

Қадимги кўчманчи турк этнослари тўғрисида махсус тадқиқотлар олиб

борган Л.Н. Гумилев тўпланган бой археологик, этнографик ва этномаданий
материаллар асосида ўтов ҳақида қизиқарли фикрларни билдиради. “Европа ва Олд
Осиё халқлари, деб ёзади у, цивилизация босқичига ўтиб ҳайратга солувчи ва фахр
уйғотувчи шаҳарлар қурди, архитектура яратди. Турклар эса уйлар қуришмади,
боғлар барпо этишмади, чунки жазирама иссиқлик дарахтларни куйдирарди, совуқ
об-ҳаво уларни ушбу шаҳарларни ташлаб кетишга мажбур этарди. Аммо ҳеч ким
томонидан бир жойдан осонгина иккинчи жойга кўчириладиган, иссиқ, кенг,
жундан ясалган ўтовдан тош сарой, лой деворлар афзал экани исботланмаган.

Табиат билан уйғун яшовчи кўчманчи элатлар учун бундай ўтовларда яшаш

эрмак эмас, балки зарурият эди. Ёзда қир-адир куйганида Тянь Шан, Олтой, Ханха,
Хэнтей адирларидаги яйловларда чорвани боқиш зарур эди. Қишда эса тоққа кўп
қор ёққанда чорва пастдаги адирларга қайтган, бу адирларда қор юпқа бўлган,
унинг тагидаги қуруқ, ейимли ўт ўланларни топиш осон эди”.

Хитой шоири Бо Цзюйи эса кўчманчи туркларнинг ўтовини “аслзода князлар

уруғининг саройларига бермайман” деб таърифлаган. Бу этносларда чорвачилик
асосий иқтисодий хўжалик машғулоти, этносоциал муносабатлар эди. Уларнинг бир


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

158

қир адирдан, иккинчи қир-адирга кўчиб юриши, чорва учун қулай жойларда яшаши
ва хўжалик юритиши, этносоциал муносабатларни ҳам шу асосда олиб бориши
табиий ҳол эди, албатта. Ўтроқ яшаган турк қабилалари, этносининг иқтисодий
хўжалик ҳаёти эса деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан боғлиқ эди.

Ўзбек этномаданиятини тадқиқ этган фалсафа фанлари доктори О. Нишонова

қизиқарли бир ҳолни илғайди. У ёзади: “Кейинги йилларда айрим асарларда ўзбек
этномаданияти ўтроқ халқлар маданияти асосида юзага келган, деган қараш
учрайди. Бу тарихий ҳақиқатдан йироқ қарашдир”.

Ҳақиқатан ҳам, ўзбек этномаданиятини қўчманчи қабила ва элатлар, айниқса

қозоқ, қирғиз, туркман, асосан чорвачилик билан шуғулланиб келган қардош
халқлар этномаданиятидан ажратиш мумкин эмас. Лекин айрим тадқиқотчилар
миллий ўзликни англаш, миллий ғурур байроқлари остида мазкур, тарихий
маданий ривожланиш жараёнида шаклланган, объектив талабни унутишади.
О. Нишонова ўз фикрини асослаш учун К. Шониязовнинг қуйидаги фикрларини
келтиради: “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида асосан икки турдаги маданият
мавжуд бўлган: деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо сотиқ билан шуғулланиб
келган турғун аҳоли маданияти ва кўчманчи, ярим кўчманчи ва ярим ўтроқ
чорвадор қабилалар маданияти... Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, юқорида
эслатилган ҳар иккала турдаги маданият тараққиёти, бир хилда (бир текисда)
ривожланмаган. Воҳаларда деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо сотиқ билан
шуғулланиб келган қишлоқ ва шаҳар аҳолисининг маданияти, кўчманчи, ярим
кўчманчи ва ярим ўтроқ чорвадор қабилаларнинг маданиятига нисбатан бирмунча
тараққий этган бўлган. Бу билан биз чорвадор қабилаларнинг маданияти паст
бўлган, демоқчи эмасмиз. Бундай десак, қўпол хатога йўл қўйган бўламиз. Ҳар бир
халқ ўз тараққий даражасида, ўз даврига хос маданиятга эга бўлган”.

Биз учун муҳим жиҳати шундаки, турк этноси маданиятига хос ушбу икки

омил оиладаги авлодлараро муносабатларнинг негизини ташкил этиб, то ҳанузгача
тарихий маданий тараққиётга ўзига хослик бахш этиб келади. Этномаданий
бирликнинг моҳиятини ҳам ушбу омиллардан изламоқ керак.

Антропологик тип бирлиги бутун турк этноси (суперэтноси)нинг умумий

сиртқи тузилиши, белгиларини ифода этади. Уларда ҳам юқоридаги икки омил
таъсири мавжуд. Аммо ушбу тип бирлигини мутлақлаштириш ёки бошқа
этносларнинг антропологик тузилишларига қарши қўйиш мумкин эмас. Баъзи бир
тадқиқотчилар ўз миллатининг “олий ирқ” деб аташдан қайтмайди. Бундай
ғайриинсоний тасаввурларнинг оилаларга, авлодларга сингдирилиши ўта
хавфлидир.

Турли халқлар аёллари типларини антропологик ўрганган доктор Г. Плоссь

улар ўртасидаги ташқи тузилишда маълум бир фарқлар борлигини кузатган, аммо
антропогенези нуқтаи назаридан ҳеч бир халқ, этнос хотин-қизлари бошқалардан
фарқ қилмаслигини, яъни барча хотин-қизлар бир генезисга бориб тақалишини
исботлайди. Улар ўртасидаги фарқлар, ўзига хосликлар этномаданий ва этносоциал
муносабатлар маҳсулидир, деган хулосага келган.

Оилавий ва авлодлараро муносабатларнинг шаклланишида ҳам ўша

этномаданий ва этносоциал омиллар ҳал этувчи роль ўйнайди. Антропологик
типлар таҳлилининг оила институти ва авлодлараро муносабатларга таъсири
принципиал аҳамиятга эга эмас. Айниқса бугун, жаҳон халқлари ўртасида кенгайиб
бораётган интеграция жараёнлари, глобаллашув антропологик фарқларни орқага
суриб, умуминсоний жиҳатларга эътиборни қаратмоқда.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

159

Этник ном, шубҳасиз, зарур. Усиз халқ, миллат шаклланиши мумкин эмас.

Этник ном халқни, миллатни ижтимоий тарихий, этномаданий бирлик эканини
англатиб туради. Оила институти ўзлаштирадиган анъаналар, ҳаёт тарзи,
этносоциал алоқалар ва авлодларнинг бир-бирини таниши, бир-бири билан
алоқалар ўрнатиши кўпинча этник номга бориб тақалади. Мазкур этник ном уларни
дунёнинг қайси нуқтасида бўлишидан қатъий назар тез бир бирлари билан
топишиб, иноқлашиб кетишига олиб келади. Тўғри, этник ном бирлигининг фақат
ўзи эмас, балки этномаданий бирлик уларнинг тез тил топишиб кетишида етакчи
ўрин тутади. Шундай бўлсада, этник ном бирлигининг муҳим этнопсихологик омил
эканини унутиб бўлмайди.

Ўзликни англаш бирлиги экстравертив воқелик сифатида оиланинг, этнос-

нинг бошқа оила ва этнослардан ўзини фарқлаши, ижтимоий борлиқда ўз ўрнини
билиши, тарихий маданий жараёнларнинг фаол субъекти эканини англаши
кабилар билан боғлиқдир. Ўзлигини англаган этносгина миллат сифатида
шаклланишга қодир. Шу тариқа миллий ўзликни англаш феномени пайдо бўлади.

“Миллий ўзликни англаш, деб ёзади сиёсатшунослик фанлари доктори,

профессор В. Қўчқоров, миллат ва ҳар бир миллат вакилининг экзистенционал
борлиқда ўз ўрнини идрок этиши, умумий маданий негиз, қадриятларни ҳал этиш
ижтимоий тарихий ва маънавий маданий тараққиёт ўзининг яратувчанлик
фаолияти, эвристик изланишлари, интеллектуал салоҳиятига боғлиқлигини,
шунинг учун ҳаёти ва фаолиятини тараққиёт талаблари нуқтаи назаридан
рационал ташкил этиш, бошқариш зарурлигини англашидир. Миллат ва миллат
вакиллари ўртасида ижтимоий тараққиёт мақсадларида якдиллик бўлиши миллий
онгнинг, миллий ўзликни англашнинг бош талабидир. Шахс миллатнинг
мақсадларини, ижтимоий тараққиёт ҳақидаги ғояларни қабул қилмай, у билан
якдил бўла олмайди”. Шу нуқтаи назардан тадқиқотчи “халқ руҳи” категориясини
истеъмолга киритади ва унинг миллий ўзликни англаш ғоясининг ядроси эканини
таъкидлайди.

“Руҳ, деб ёзади Гегель, мудом ғоядир”. Айнан ушбу ғоя халқ руҳи бўлиб

авлодлараро муносабатларга ўтади. Этнологик ва этнопсихологик тадқиқотлар
миллий ғоя ва халқ руҳи борлигини таъкидлайди, демак, оила институтининг
шаклланиши, ундаги анъаналарга риоя этиш, фарзандлар тарбияси ҳам улардан
ташқарида содир бўлмайди. Этносоциал муносабатлар ташқаридан қараганда
этносга дахлдор эмасдек, космополитик ҳодиса кўринади, бироқ улар ҳеч қачон
этник бирлик мақсадларидан алоҳида рўй бермаган. Буни бугунги давлатларнинг
ташқи алоқалардаги икки томонлама ва кўп томонлама алоқаларида назарда
тутадиган сиёсати, яъни ўзаро манфаатдорликдан келиб чиқиши ҳам тасдиқлайди.

Тил бирлиги нафақат этноснинг, шунингдек оила институти шаклланиши-

нинг бош омили бўлиб келган. “Халқ, миллат шаклланаётган пайтда қайси элатнинг
тили, шеваси устунлик қилса, ўша тил миллий тилга айланади, албатта.

VIII асрнинг 60 йилларида қарлуқлар туркешлар устидан ғалаба қозониб,

Еттисувда ўз ҳукмронлигини ўрнатади. Натижада ушбу ҳудудда яшаётган орғу,
тухси, туркеш, аз, уз, яғмо, халач элатлари қарлуқ лаҳжасини қабул қилади.
IХ–Х асрлар давомида қарлуқ қорахонийлари ҳукмронлик қилган минтақада қарлуқ
тили вужудга келади ва у давлат тилига айланади. А. Югнакий (775–869), Юсуф Хос
Ҳожиб (ХI аср), А. Яссавий (1041–1167) ана шу тилда ижод қилган. Қарлуқ тилига


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

160

араб, форс, тожик лексикаси ҳам таъсир қилган. Айнан шу тиллар таъсирида
IХ-Х асрларга келиб, қарлуқ тили ўзининг фонетик, лексик ва грамматик
хусусиятлари билан эски турк (Ўрхун-Енисей) битиклари тилидан бирмунча фарқ
қилган ва кейинчалик ўзбек номини олган туркий тилнинг тили бўлиб қолади”.
Лексик ва фонетик хусусиятлар боис биз кишининг қайси юрт ёки вилоятдан,
тумандан эканини биламиз. Лаҳжалар асосан оила муҳити ва авлодлараро
муносабатлар орқали барқарор ҳодисаларга айланган. Этносоциал алоқалар лаҳжа-
ларнинг интернационаллашувига таъсир этиш имконига эга бўлса-да, тилда
фонетик ва лексик ўзига хосликлар этник борлиқнинг ядроси сифатида яшаб
келади.

Миллий бирликнинг юқори поғонаси сиёсий уюшма, яъни давлатнинг пайдо

бўлиши ҳисобланади. Давлатнинг генезиси масалаларини тадқиқ этган олимлар-
нинг таъкидлашича, сиёсий институтлар суверен бўлишга интилиб келган, ўзлари
қабул қилган қонунларни, тартибларни жамиятга сингдиришга интилишган. Шу
нуқта назардан ҳам давлат бошқа ижтимоий бирликларга, уюшмаларга ўхшамайди,
у истаган объектига таъсир этиш кучига эга институтдир.

Бугун халқ, миллат ва оиланинг мавжудлигини давлатсиз тасаввур этиб

бўлмайди, бироқ бу халқ, миллат ва оиланинг сиёсий институтга қарамлигини
англатмайди. Улар нисбатан мустақил ижтимоий бирликлар сифатида ўзининг
функционал вазифаларини бажаришга даъват этилган. Бугун давлат институти
халқ, миллат, оила ва авлодлараро муносабатларга сигнификатив (интеграция-
лашув ва дифференциаллашув жараёнларини уюштириш орқали) таъсир этади,
натижада юқоридаги ижтимоий бирликлар ўзининг нисбатан мустақиллигини
сақлаган ҳолда ворисийлик тамойилига мувофиқ фаолият кўрсатади. Мазкур
тамойил негизида, буни алоҳида эсда сақлаб қолиш керак, ҳар бир ижтимоий
бирлик ўз манфаат ва эҳтиёжларини мутлақлаштириши эмас, балки уларни жамият
ҳамда тараққиёт талабларига интеграциялашиб яшаши ётади.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Семенов Ю.И. Происхождение брака и семьи. – Москва: Наука, 1974.

2.

Мид М. Культура и мир детства. Избранные произведения. – Москва: Гл. ред.

Восточ. Лит-ры, 1988.

3.

Убайдуллаева Р.А. Семья ва Узбекистане. – Ташкент: 2012.

4.

Аширов А., Ахмаджонов Ш. Этнология. – Тошкент: Фан, 2007.

5.

Аширов А. Ўзбек халқининг қадимий эътиқод ва маросимлари. – Тошкент:

Фан, 2007.

6.

Пайзиев М. Ўзбек мотам маросимлари. – Тошкент, Фан, 2014.

7.

Ўзбекистон халқининг дини, маданияти ва урф одатлари: тарих ва ҳозирги

ҳолати. – Тошкент, Наврўз, 2011.

8.

Топоров В.П. Святость и святие в русской духовной культуре. – Москва,

Лик, 1995. – С. 121–122.

9.

Чеснов Я.В. Лекции по исторической этнологии. – Москва: Гардарика, 1998.

С. 24–25.

10.

Женшина в мифах и легендах. Энциклопедический словарь. – Ташкент:

Гл. Ред. Энциклопедий, 1992. – С. 18–19.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415

161

11.

Тайлор Э.Б. Первобытная культура. – Москва: Изд. Политической

литературы, 1989. – С. 195–196.

12.

Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи. – Тошкент:

Университет, 2007. – Б. 58.

13.

Охунов Н. Жой номлари таъбири. – Тошкент, Фан, 1994.

14.

Гумилев Л.Н. Этногенез и биосфера. – Москва: ТОО “Мишель и К”, 1993. –

С. 31, 272–273.

15.

Гумилев Л.Н. Древние тюрки. – Москва: Товаришество “Клишников

Комаров и К”, 1993. – С. 70.

16.

Бичурин Н.Я. (Иакинф). Собрание сведений о народах, обитавших в

Средней Азии в древнее времена. Т. 1. – Москва: Гл. Ред. Восточной литературы,
1950. – С. 249–250.

17.

Жаббаров И. Ўзбек халқи этнографияси. – Тошкент: Ўқитувчи, 2006. –

Б. 34–37.

18.

Нишонова О. Ўзбек этномаданиятининг эстетик моҳияти. – Тошкент: Фан,

2013. – Б. 10.

19.

Шониязов К. Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни. – Тошкент: Шарқ,

2001. – Б. 86.

20.

Плоссь Г. Женшина: Монография. Кн. 1. Сыктивкар Киров, ПЕРЯ МАА ГИПП

“Вятка”, 1995.

21.

Қўчқоров В. Миллий ўзликни англаш ва ижтимоий сиёсий жараёнлар. –

Тошкент: Академия, 2007. – Б. 14–15, 20–21.

22.

Гегель. Энциклопедия филоофских наук. Т. 3. Философия духа. – Москва:

Мысль, 1977. – С. 32.

23.

Саидов А., Тожихонов У. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Икки томлик. 1 том.

Давлат назарияси. – Тошкент: Адолат, 2001. – Б. 29–31.

Библиографические ссылки

Садриддин Айний туғилиб вояга етган Бухоро вилояти Ғиждувон туманига қарашли Соктаре қишлоғидаги Айний уй музейи материаллари.

Айний С. Қисқача таржимаи ҳолим / Асарлар. 8 жилдлик. 1-ж. – Тошкент: Тошкент бадиий адабиёт нашриёти, 1963. – Б. 55-87.

Хайруллаев М. “Буюк сиймолар”, – Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1997.-Б.134-136.

Айний С. Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар. – Москва: СССР халқлари марказий нашриёти, 1926. – Б.29-32.

Айний С. Таҳсиб ус-сибён. – Самарқанд, 1917. – Саҳ. 26.

Абдулқодир Ш. Ёш бухоролилар хитоби // Вақт. 1917 йил 18 апрель. № 2209.

Айний С. Мухтасар таржимаи ҳоли худам / Куллиёт. 16 чилд. Чилди - 1. – Сталинобод, 1958. – Саҳ. 91.

Холида Айни. Жизнь Садриддин Айни (краткий хронологический очерк). – Душанбе, 1982. – С. 63.

Ҳасанов М. Файзулла Хўжаев. – Тошкент: Ўзбекистон, 1990. – Б. 46.

Айний С. «Бир халқ тақдири», «Янги ҳаёт» (Новое время) журнали 45-нашр, 1951.йил.

Темиров Ф. Садриддин Айнийнинг Бухородаги жадидчилик ҳаракатида тутган ўрни ва ижтимоий фаолияти/ тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати.- Тошкент, 2020.-Б.8-18.