Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Factors of improvement of young people unified relationships of
national-folk traffic and traditions
Orifa NOROVA
1
Bukhara State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received May 2021
Received in revised form
20 May 2021
Accepted 15 June 2021
Available online
15 July 2021
The article analyzes the importance of familiarizing
schoolchildren with the national crafts and traditions of our
people. Particular attention was paid to the views of our
ancestors on the importance of vocational training for young
people. The main directions of the development of national folk
crafts have been studied. The content of the normative
documents adopted by the state on the development of this
sphere is revealed. Factors have been worked out to improve the
common relations of national-folk handicrafts and traditions
among young people.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
crafts,
customs,
excursions,
national values,
methods.
Ёшларда миллий халқ ҳунармандчилиги ва урф-одатлар
бирлиги муносабатини такомиллаштириш омиллари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ҳунармандчилик,
урф-одатлар,
экскурсия,
миллий қадрият,
методика.
Мазкур мақолада ўқувчи ёшларни миллий ҳунар-
мандчилик ва халқимиз урф-одатлари билан таништириш-
нинг аҳамияти таҳлил қилинган. Шунингдек, аждодлари-
мизнинг ёшларга касб-ҳунар ўргатишнинг аҳамияти
хусусидаги фикрларига алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳозирги кунда миллий халқ ҳунармандчиликни ривожлан-
тиришнинг асосий йўналишлари тадқиқ қилинган.
Давлатимизнинг бу соҳани ривожлантириш борасида қабул
қилган меъёрий ҳужжатлари мазмуни очиб берилган.
Талабаларда миллий халқ ҳунармандчилиги ва урф-одатлар
бирлиги муносабатини такомиллаштириш омиллари
ишлаб чиқилган.
1
Doctoral student, Bukhara State University, Bukhara, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
221
Факторы
усовершенствования
у
молодёжи
единых
отношений национально-народного ремесленничества и
традиций
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
ремесленничество,
обычаи,
экскурсия,
национальные ценности,
методика.
В статье анализируется важность ознакомления
учащуюся молодежь национальным ремеслам и традициям
нашего народа. Особое внимание уделяется взглядам наших
предков на важность профессионального обучения
молодежи. Изучены основные направления развития
национальных
народных
промыслов.
Раскрывается
содержание
принятых
государством
нормативных
документов по развитию данной сферы. Разработаны
факторы
усовершенствования
у
молодёжи
единых
отношений национально-народного ремесленничества и
традиций.
Маълумки, Шарқ мутафаккирлари таълимотида ёшларга таълим ва тарбия
бериш, уларга касб-ҳунар ўргатиш ғояси муҳим ўрин эгаллайди. Тарихий тараққиёт
давомида устозидан касб-кор ўрганиб, ҳалол меҳнат қилган шогирдларни халқимиз
жуда ҳурмат қилган. Доно ҳалқимиз “Устозидан ўзмаган шогирд – шогирд эмас”,
“Ҳунарли киши асло хор бўлмас”, “Устоз отадек улуғ”, “Таълим берган устозингдан
айрилма” сингари мақолларни ижод этганлар ва фарзандаларининг баркамол
бўлиб улғайишини орзу қилганлар.
Ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш ишининг муҳим омилларидан бири
уларга касблар, ҳунарлар ҳақида маълумот беришдир. X–XV асрларда форс тилидаги
манбаларга Наршахийнинг “Тарихи Бухоро”, Низом ул-Мулкнинг “Сиёсатнома”,
Рашидуддиннинг “Жомеъ ат-таворих”, Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома”
асарларида, шунингдек XVI–XIX асрлардаги Муҳаммад Солиҳнинг “Шайбонийнома”,
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома”, мулла Шодийнинг форс-тожик
тилида чоп этилган “Фатҳнома”, Камолиддин Биноийнинг “Шайбонийнома”, Мир
Муҳаммад Амин Бухорийнинг “Убайдулланома” асари ва бошқа асарларда халқнинг
урф-одатлари ҳамда ҳунармандчилик соҳаси тараққиётига доир қимматли
маълумотлар бор.
ХХ аср бошларида миллий халқ ҳунармандчилигига оид бир неча асарлар
яратилган. Жумладан, 1924–1926 йилларда “Ўрта Осиёнинг ҳозирги қишлоғи”
туркумида кўп жилдлик китоб нашр қилинди. 20-йилларда ўзбекларнинг
анъанавий ҳунармандчилик соҳасини ўрганувчи, амалий безак санъатини тадқиқ
этган асарлар пайдо бўлди. Унда миллий ҳунармандчилик соҳаларининг халқнинг
урф-одати уйғунлигида тараққий қилганлигини кўриш мумкин.
Касбий тарбия шахсни шакллантириш жараёнидир. Тарбиянинг таркибий
қисмларига: мафкуравий, экологик, меҳнат, ахлоқий, жисмоний, ақлий ва эстетик
тарбиялар киради. Касбий тарбия дарс ва дарсдан ташқари фаолият жараёнида
амалга оширилиб, касбни ўзлаштириш бўйича ўқув-тарбия жараёнини педагогик
йўналтиради. Шундай қилиб, касбий тарбиянинг бош мақсади ёшларнинг меҳнатга
ва касбий фаолиятга бўлган эҳтиёжларини шакллантиришдан иборатдир [7-9].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
222
Миллий ҳунармандчилик ва урф-одатлар бирлиги тараққиётига оид
материаллардан фойдаланиш ўқувчилар билимига янада аниқлик киритиб, уни
мазмунан бойитади. Мазкур материаллардан фойдаланишнинг таълимий аҳамияти
шундаки, улар ёшларда дарсга нисбатан қизиқиш уйғотади, уларнинг дарсдаги
фаолиятини оширади, мустақил фикр юритиш қобилиятини ўстиради [4-6]. Дарсда
ўрганилаётган ҳунармандчилик турининг мазмунига мос урф-одатларнинг
ўрганилиши ўқувчиларнинг ўтилаётган мавзуни чуқурроқ ўзлаштиришига хизмат
қилади. Бу эса, педагогиканинг муҳим дидактик тамойилларидан ҳисобланган
таълимда онглилик, фаоллик ҳамда билимни пухта ва мустаҳкам ўзлаштириш
тамойилини амалга оширишнинг воситаларидан биридир. Этнографик материал-
лар тарбиявий вазифаларни бажаришда муҳим воситадир. Ўқувчиларнинг моддий
маданият ашёлари билан, турли даврларда яшаган халқларнинг ижод маҳсули
билан яқиндан таништириш уларда гўзалликка бўлган муносабатини тарбиялайди.
Ўқувчи ёшларнинг миллий ҳунармандчилик соҳалари тараққиёти,
шунингдек ушбу соҳада урф-одатлар мужассамлигини тушуниб олишлари,
билимларини кенгайтиришлари, касб-корга бўлган муносабатларини тўғри
ташкил этишда экскурсияларнинг роли беқиёс. Ўқувчиларнинг ўқитувчи раҳбар-
лигида экскурсия ишларида иштирок этишининг амалий аҳамияти шундаки,
экскурсия давомида тўпланган материаллар мактабда “ҳунармандчилик бурчаги”
ёки ҳунармандчилик музейи ташкил қилиш имкониятини беради.
Таъкидлаш жоизки, экскурсия ишларида иштирок этиш ўқувчиларнинг
интизомига ҳам таъсир қилади. Таътил ёки дарс вақтида ташкил қилинган
экскурсиялар натижаси асосида айтиш мумкинки, интизоми бўш ўқувчилар
ташрифлар сўнггида пешқадамлар сафига қўшилган ва кейинчалик ўзлаш-
тиришлари ҳам яхшиланган. Демак, ҳунармандчилик соҳаларига уюштирилган
экскурсияларда бўш ўзлаштирувчи ва интизоми паст ўқувчиларнинг иштирок
этиши ҳар томонлама мақбул ҳисобланади.
Миллий ҳунармадчилик соҳалари ва урф-одатлар бирлигини ўрганишда
қуйидаги йўл-йўриқларга риоя қилиш тавсия этилади:
Биринчидан, бу материаллар ўқувчиларнинг онги ва сезгисига таъсир қилиб,
уларда дарсга нисбатан қизиқиш уйғотиши лозим;
Иккинчидан, ҳунармандчилик соҳаси урф-одатлар билан боғлаб ўрганилса,
мавзу ўқувчилар учун аниқ ва тушунарли бўлади, аниқ касб-корга йўналтирилади;
Учинчидан, ўқувчиларда ҳунармандчилик соҳаси тараққиётини кузатиш ва
уни урф-одатлар билан боғлаш хусусияти вужудга келади;
Тўртинчидан, ўқувчиларда ўз жонажон ўлкасига нисбатан қизиқиш уйғотади,
она-Ватанга бўлган меҳрини янада оширади.
Ўқувчиларнинг дарсдаги фаолияти ўқитувчи томонидан бериладиган тайёр
хулосаларни ўзлаштириб олишдангина иборат эмас. Ўқитувчи дарснинг мақсади ва
вазифаларига қараб, уларда янги билимларни эгаллаш учун мустақил фикр юритиш
кўникма ва қобилиятини шакллантиришга интилиши шарт. Шу боисдан ўқитувчи
ҳунармандчиликка оид материаллардан фойдаланишда ўрганиладиган янги
мавзуни ўзлаштириш учун ўқувчиларнинг фаоллик кўрсатишларини ҳисобга
олиши керак.
Ўқитувчи ҳунармандчиликка оид материаллардан фойдаланганда уларни
намойиш этиш билан чекланмасдан, балки шунга мувофиқ равишда кўрсатмалар
бериши керак. Бунга сабаб ҳунармандчилик соҳаларининг ўзига хослигидир
[10-11].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
223
Мактабда миллий ҳунармандчилик тўгараги синфдан ташқари ишларни
ташкил этишнинг ихчам шакли бўлиб, ўқувчиларнинг ҳунармандлар билан иш
устида учрашуви ва касб-корни ўрганишида тайёргарлик кўриш, мактабда миллий
ҳунармандчилик бурчаги ёки музейи ташкил қилишнинг асосий ўчоғи ҳисоб-
ланади.
Тўгарак ташкил қилишдан олдин ўқитувчи дарс ҳамда синфдан ташқари
ишлар давомида ўқувчиларда тўгаракка нисбатан қизиқиш уйғотиши лозим.
Тўгарак асосини ҳунармандчилик соҳаларига ҳавас қўйган, уни чуқурроқ
ўрганишга интилган иштиёқманд ўқувчилар ташкил қилади.
Тўгаракнинг фаолияти кўп ҳолларда унинг дастлабки машғулоти қандай
ўтилишига боғлиқ. Тўгарак муайян режа асосида ўз фаолиятини амалга ошириши
лозим. Режада тўгаракнинг мақсади, иш услуби ўз аксини топиши керак.
Тўгаракнинг мақсади ўқувчиларни ҳунармандчилик соҳалари билан
таништириш ва уларни миллий урф-одатларга ҳурмат руҳида тарбиялашдан
иборат. Тўгарак ташкил этишдан мақсад ва вазифалар қуйидагилардан иборат
бўлиши керак:
Ўқувчиларнинг олган назарий билимларини амалиётга қўллаган ҳолда,
мустақил ижодий меҳнат қилиш кўникмаларини таркиб топтириш;
Ҳунармандчиликнинг барча соҳалари билан танишиш ва уларни ўрганиш;
Касбий масъулият ҳиссини таркиб топтириш, миллий урф-одатларга,
қадриятларга ҳурмат руҳини юксалтириш.
Тўгарак ишига ҳунармандчилик соҳалари билан астойдил қизиқадиган,
изланувчан ўқувчиларни жалб этиш лозим. Машғулотларни ҳафтада икки марта
ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Машғулотларни ўтказишдаги асосий мақсад қуйидагиларни ҳал қилишга
қаратилмоғи даркор:
1. Миллий халқ ҳунармандчилиги ривожи.
2. Ҳунармандчилик соҳалари ва урф-одатлар бирлиги.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон халқларининг бой маданий мероси ва
тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш ва кўпайтириш, миллий ҳунарманд-
чилик, ҳалқ бадиий ва амалий санъатини янада ривожлантириш, ҳунармандчилик
фаолияти билан шуғулланувчи фуқароларни ҳар томонлама кўллаб-қувватлаш
бўйича мақсадли ва комплекс чора тадбирларни амалга ошириш мақсадида
17.11.2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳунармандчиликни
янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5242-сонли Фармони [1] қабул қилинди. Мазкур
Фармонда бошқа вазифалар сингари халқ ҳунармандчилиги ва ижодий анъаналари
кенг ривожланган шаҳар ва туманларда ҳунармандчиликни ривожлантириш
марказлари ташкил этиш; ҳунармандчиликнинг ноёб турларини қайта тиклаш ва
янада ривожлантириш; истеъмолчиларга ҳунармандчилик маҳсулотлари етказиб
бериш учун бозор инфратузилмасини шакллантириш; ҳунармандчилик маҳсулот-
ларини экспорт қилишни рағбатлантириш, хорижий мамлакатларда ўтказиладиган
кўргазма ва ярмаркаларда миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини тақдимот
қилишга кўмаклашиш кабилар белгилаб берилди. Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 28.11.2019 йил “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва
ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ–4539-сонли Қарори [2] эълон қилиниб, мамлакатимизда миллий ҳунарманд-
чилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, бу орқали халқимизнинг
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 6 (2021) / ISSN 2181-1415
224
бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш, банд бўлмаган
аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни ҳунарманд-
чиликка кенг жалб этиш орқали уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш
масаласи ўз аксини топди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Камбағал ва
ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини
ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини
таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 11 августдаги
ПҚ–4804-сон Қарори[3]да ҳам айнан ёшларни касб-корга ўргатиш, ҳунарманд-
ларни қўллаб-қувватлаш масаласига катта эътибор қаратилган.
Бугунги кунда мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимида олиб борилаётган
кенг қамровли ислоҳотларнинг асосий мақсадларидан бири ёшларни чуқур билим
олишлари, истеъдодларини рўёбга чиқаришда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,
шу билан биргаликда уларнинг мустақил ҳаётга тайёрлаш кўникмаларини ҳам
шакллантириб бориш таълим тизимининг устувор йўналишларидан бири
ҳисобланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳунармандчиликни янада
ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора
тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5242-сонли Фармони.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.11.2019 йил “Ҳунарманд-
чиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича
қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4539-сонли Қарори.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Камбағал ва ишсиз фуқаро-
ларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-
ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 11 августдаги ПҚ–4804-сон Қарори.
4.
Кенжаева Х.П., Тожиев Ф.И., & Жураев Б.Н. (2014). Роль женщин в создании
и развитии демократического общества в Узбекистане. In Инновации в технологиях
и образовании (PP. 119–123).
5.
Кенжаева Х.П. (2021). Аёллар ижтимоий фаоллигини оширишда фуқаролик
институтларининг ўрни. Scientific progress, 1(6). – PP. 957–961.
6.
Кенжаева Х. (2021). Миллий маънавий меросимизда таълим-тарбия
масалалари. Общество и инновации, 2(6/S). – PP. 18–24.
7.
Пардаева М.Д. (2021). Ўтмиши шарафли, келажаги буюк халқ маънавиятида
ҳазрат алишер навоий қарашларининг ўрни. инновации в педагогике и психологии, 4(3).
8.
Pardaeva M.D. (2020). The role of the jadid's thinking views in the fight against
enlightenment against ignorance. Ўтмишга назар журнали, 10(3).
9.
Пардаева М.Д., Узбекистан Р., & Голди-Скотт М.Р. (2020). Реформа
школьного образования в Узбекистане: переосмысление методики обучения и
оценки. ISBN 978-5-9929-0917-3 © ОГУ имени ИС Тургенева, 2020© МОО «Академия
информатизации образования», 2020 © Коллектив авторов, 2020, 25.
10.
Pardayeva M.D. (2020). “Lazerlar va ularning turlari” mavzusini innovatsion
usullarda o‘qitishning afzalliklari. In Молодой исследователь: вызовы и перспективы
(PP. 722–724).
11.
Пардаева М.Д. (2018). Использование средств народной педагогики в
воспитании толерантности у молодежи. Проблемы педагогики, (6 (38)).
