Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Historical foundations and modern interpretation of uzbek folk
dance
Alina MAGDIEVA
1
State academy of choreography of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2021
Received in revised form
20 June 2021
Accepted 25 July 2021
Available online
25 August 2021
The article presents the features of the Uzbek dance art and
the development of folklore dance.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
dance,
art,
ensemble,
choreographer,
folklore,
lazgi.
Ўзбек фольклор рақсининг тарихий асослари ва замонавий
талқини
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
рақс,
санъат,
ансамбль,
балетмейстер,
фольклор,
лазги.
Мақола ўзбек рақс санъатининг ўзига хос жиҳатларига
эга эканлиги ҳамда фольклор рақсининг ривожланиш
жараёни ҳақида.
Исторические основы и современная интерпретация
узбекского фольклорного танца
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
танец,
искусство,
ансамбль,
балетмейстер,
фольклор,
лазги.
В
статье
представлены
особенности
узбекского
танцевального искусства и развитие фольклорного танца.
1
Associate professor, State Academy of Choreography of Uzbekistan, Tashkent, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
142
XXI асрга келиб илм-фан ютуқлари ва технологиялар инсоният маънавий
оламини ўзгартириб, уларнинг бадиий ҳис этиш эстетикаси масаласида жиддий
ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Бир вақтлар инсон онги қабул қила олмайдиган
воқеа ҳодисалар, бадиий ечим ва асарлар бугунги кун ҳаётида оддий ҳолга айланиб
бормоқда. Бу каби мураккаб жараёнлар барча санъат турлари сингари ўзбек миллий
рақс санъати масаласида ҳам жиддий амалий чораларни олиб боришга туртки
бўлмоқда. Рақс санъати билан боғлиқ бу каби жараёнларда кўпгина хусусий рақс
ансамбллари балетмейстерлари ривожланган давлатларнинг бадиий жамоа-
ларидан ўрнак олишга, кўр-кўрона жаҳон тажрибаси ютуқларини миллий рақс
намуналарига олиб киришга уринаётганликларини ҳам кўришимиз мумкин.
Глобализм шароитида “оммавий маданият” номи билан оммалашиб, миллий
санъатлар ва қадриятлар кушандасига айланган анти маданият ҳар жиҳатдан ўзбек
миллий рақс санъати тараққиёти жараёнларига ҳам ўзининг салбий таъсирини
ўтказмоқда.
Қадимий урф-одатлар, анъаналар, турли байрамларимизни қайта тиклаш,
ушбу тарихий бойлигимизни асраб-авайлаш борасида уларни тубдан илмий
ўрганиш зарурати туғилади. Ўзбек халкининг энг кадимий байрами хисобланган
Наврўз байрамини нишонлашдаги турфа удумлар, халк ўйинлари, фольклор
рақсларни тарихий боскичларини тадкик этиш зарур масаладир.
Хар бир тараққий этган, маданиятли халқнинг ўз тили, урф одати, адабиёти,
осори атиқалари, анъанавий моддий ва маънавий бойликлари бўлади. Ўзбек халқи
хам дунёдаги энг қадимий маданиятга эга бўлган халқлардан бири сифатида
ўзининг маънавий ва моддий хазинасига эга. Ўтмиш авлодларимиздан бизга
қадимий урф-одатлар, тантаналар, халқона мерос бўлиб авлоддан-авлодга ўтиб
келган. бу билан биз хақли равишда фахрлансак арзийди. Хар бир халқ ана шу
удумлар, урф-одат, ўтмишга чуқур томир отиб кетган ўқ илдизлари билан жаҳон
маданиятида ўзига хос ўрин тутади. Одамзод онгли хаёт кечира бошлагандан буён
вужудга келган урф-одату маросимлар, удум ва анъаналарни хисоблаб чикиш
кийин. Миллий урфодат ва анъаналарда бутун бир халкнинг ижтимоий эхтиёжлари,
ахлок нормалари, манфаатлари, амалий тажрибалари ва тарихий яшаш шароитлари
узига хос равишда мужассамланган булади. Улар халкнинг фаолияти жараёнида
туғилади, хар бир халк бу тун тарихи давомида яшаш шароитининг характери ва
хусусиятларидан келиб чиккан холда кишилар уртасидаги муносабатларнинг
маълум нормада йўл- йўриқларини яратади. Бу норма ва йўл-йўриқлар авлоддан-
авлодга ўтиш билан такрорланиб, урф-одатлар ва анъаналарга айланиб колади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, қадим қадриятларимиз ажралмас бир бўлаги,
урф-одатларимиз маржон шодасини бирдек мужасамлаштирувчи янгиланиш,
яшариш байрами “Наврўз”, неча асрлар давомида минг йилликлар тарихини аждод-
у авлодларимиз шуурига сингдириб, халқимиз маънавий-маданий турмуш тарзи ва
ҳаётини бойитиб келмоқда.
Мавсумий маросим фольклори ўзбек халқи қадим замонлардан деҳқончилик,
боғбонлик, чорвачилик билан шуғулланган. Деҳқончилик ҳам, чорвачилик ҳам
мутлақ табиат муруввати ва инжиқликлари билан боғлиқдир. Эрта баҳордан кеч
кузгача деҳқон далада меҳнат қилади. Қишда эса ерга иложи борича кўпроқ нам
сингдириш чораларини кўради. Чорвадор эса йил давомида чорвани семиртириш,
кўпайтириш билан банд бўлади. Бинобарин, йил фаслларининг қулай келиши
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
143
деҳқон хирмонига хирмон қўшади, чорвадор меҳнати самарасини рўёбга чиқаради.
Шунинг учун оталар ва момолар ёмғир чақириш, ёмғир тўхтатиш, шамол чақириш
ва тўхтатиш тажрибасини ипидан игнасигача кейинги авлодга мерос қилиб
қолдиришга одатланган. Натижада, ўнлаб маросимлар кашф этилган. Маросимлар
эса, албатта, сўзнинг сирли таъсири билан яшаган, амалга оширилган. Бизнинг
халкимизда йилнинг 365 кунидаги деярли ҳар бир кун деҳқончилик, боғдорчилик,
чорвачилик касби бўйича ўзининг махсус номи, маросим билан боғлиқ жиҳатлари
жуда кўп.
Ўзбек мавсумий маросим фольклори йил фаслларида ўтказиладиган
маросимлардан иборат. Баҳорги мавсум маросимлари лой тутиш, шох мойлаш,
Наврўз, ёмғир чақириш, дарвишона; ёзги маросимлар чой момо; кузги маросимлар
шамол чақириш; қишки маросимлар ясан-юсунлардан иборатдир.
Мустақиллик ҳар бир миллатни, халқ ва давлатни аввало ўзлигини англаш,
тарихини ҳақиқатлар асосида ўрганиш бутун дунёга бор бўйи билан намоён
бўлишга йўл очади. Йиллар давомида таъқиқланган, атай беркитилган хақиқатлар
юзага чикади. Халқ ўзини топишга интилишлари самарасида минг йиллар
қаъридаги чинакам маънавий бойликлар намоён бўлади. Бизнинг ана шундай бой
меросимиз мингларча десак янглишмаймиз.
Наврўз ўзбек халқининг том маънодаги ота-бободардан қолган меросий
байрамидир. Сабаби ушбу байрам уз камровига бир нечта удумлар, урф-одатлрни,
анъаналарни олади. Уларнинг ичида энг қадимийси ҳамда халқ севгани фолкьлор
санъати ҳисобланиб, бу санъат ҳам ўз навбатида жуда бойдир. У турли
йўналишларга эга бўлиб, уларнинг барчаси Наврўз айёмларида халқ эътиборига
ҳавола этилади.
Мустақилликнинг илк йилларидан то шу кунга қадар хар йилги Наврўз
умумхалқ байрамида фольклор санъатининг барча намуналари катта саҳнада
намойиш этилади. Аскиябозликдан тортиб дорбозлик санъати, лапарлару яллалар
ижро этилади. Айниқса, барча ҳудудларнинг ўзига хос фольклор қўшиқларига
саҳналаштирилган рақсларнинг ранг-баранглиги рақс санъатимизни нақадар бой
санъат эканини яна бир бор дунёга намоён этади.
Сурхонча шўх яллаларга мос тарзда ижро этиладиган фольклор рақслар худди
Сурхон вохаси табиатидан садо бераётганга ўхшайди. Раққос ва раққосаларнинг
либосларидаги худудга хос гул кашталар, бобокуёшни англатувчи турфа
тасвирларга хамоханглашиб кетган ракс харакатлари билан худди саррин шамол
эсаётгандай, бахорги жилғалар шўх рақсга тушаётгандай бўлади гуё.
Фарғона водийси фолкьлори эса лирикага уйғун тарзда ифодаланади.
Уларнинг ижроларида табиатнинг сеҳрли тароватини, меҳр-муҳаббат туйғуларини
ҳис этамиз. Шойи атласу беқасамлар, адраслардан либос кийган фольклор ракс
ижрочиларининг ҳаракаталарида байрамона завк-шавк, ҳазилкашлик туйғулари
уфуриб тургандек булади. Табиатнинг етти камалак жилоси акс этган либослар
саҳнага хўп ярашган, катта тантана руҳига янада кўтаринки руҳ бахш этади.
Фолкьлор ракс санъати миллий профессионал рақс санъатимизнинг асоси,
пойдевори десак адашмаймиз. Чунки хар қандай санъат ибтидоий кўринишдан,
ҳаваскорликдан дунёга келади. Фольклор асарларида халқнинг орзу-умидлари, хис-
туйғулари намоён бўлади. Шунинг учун хам ушбу санъат оддий халқ қалбига, руҳига
якинроқ ҳисобланади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
144
Чиндан хам хақиқий санъат асари билан муомалада бўлганимизда эса
руҳиятимизда муайян ҳиссий ўзгаришларни сезамиз. Фолкьлор раксларига
нисбатан одамда инсон иқтидори, маҳорати, ақли, заковати, ўзига хос кашфиёти
билан мазкур санъатга нисбатан ҳайрат, қойил қолиш туйғусини уйғотади. Айнан
шу фазилати билан ушбу санъат намунаси руҳиятимизга ижобий таъсир этади.
Миллий ғурур, миллий уйғониш, миллий ўзликни англаш каби буюк ғоялар учун
самарали хизмат қиладиган фольклор асарларни бавлат даражасидаги катта
байрамларда намойиш этилишининг ҳам аҳамияти мана шундадир.
Хар бир миллат, хар бир халқнинг фақат ўзигагина хос санъати бўлгани каби
бизнинг ҳар бир вилоятимизнинг ўз фольклор санъати мавжуд. Аммо бошқа
саҳнавий бойликларимиз каби мазкур санъатимиз ҳам бир қанча йиллар
унутилишга маҳкум этилди.
Унутилаётган ёки бутанлай унутилиб кетган удумларимиз, урф-одат,
маросимларимизни фольклор саҳна асарлари сифатида саҳналаштириш ва халққа
намойиш этиш орқали ушбу аждодлардан мерос қолган бойликларимизни асраб
колишга эришилади.
Мустақилликкача канча удуму анъаналаримиз катъий чекловлар билан
унутилди. Уларни асарларида баён этгани учунгина канча-канча маърифат-
парварларимиз катагонга учради. Мустакиллик эса бизга уз сузимизни айтишга,
ким эканимизни англашга туртки берди.
Рақс санъати вакилларининг сайъ харакатлари ўлароқ қанчадан-қанча
фольклор рақсларимиз қайта тикланди. Ҳар бир оммавий байрамларда алоҳида
ахамият касб этди. Ҳар бир вилоят ўз худудига хос фольклори билан умумхалқ
байрамларимизда иштирок этиши шарт ҳисобланди. Бу дегани ҳар бир вилоят
маданият ва санъат вакиллари, санъат ихлосамандалари хамда фидоийлари
зиммасига залворли масъулият юклади. Эндиликда барчага изланиш зарурати
туғилди. Хар бир ҳудуд унутилган фолкьлор, ҳаваскор санъатларини қайта
тиклашга киришди. Фольклор рақсларни саҳналаштириш учун уларнинг тарихий
асослари қайта тикланди ва Наврўз умумхалк байрамининг энг аввалги бадиий
қисмидан ўрин олди.
Шунингдек, Юртбошимиз томонидан ҳар йили анъанага айланиши
режалаштирилган “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали хамда беш муҳим
ташаббус доирасидаги “Келажак фольклори” курик танлови оркали ҳам фольклор
рақсларнинг қадимий аммо янгилаган кўринишлари саҳналаштирилиб рақс
санъати ихлосмандлари эътиборига ҳавола этилади.
Фольклор-этнографик ансамбллари ижодий фаолиятида рақс санъатининг
ўрни Халқ рақс санъати ашула ва мусиқа билан чамбарчас боғланиб кетган. Бу
анъана ҳозирги кунгача ҳам давом этиб келмоқда. Шу сабабдан, бугунги кунда
республикамизда халқ бадиий ижодиётининг энг ривожланган тури фольклор-
этнографик ансамбллари маданий ҳаётимизда олдинги ўринларда туради.
XX асрнинг 60-йилларидан бошлаб республикамизнинг барча вилоят-
ларидаги туманларда бир эмас, бир нечталаб ашула ва рақс ансамбллари гуркираб
ўса бошлади. Жойлардаги фаолият юритаётган илғор маданият ходимлари бўлган
ҳонандалар, созандалар, раққосаларга услубий ва амалий ёрдам бериш учун
пойтахтдан малакали мутахссислар, бастакорлар, балетмейстерлар таклиф
қилинган. Улар янги ансамблларни ташкил қилишда, репертуарларини бойитишда
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
145
ўз ҳиссаларини қўшганлар. Ўзбек мусиқа ва рақс санъатининг меросига айланган
“Баёт”, “Наманганнинг олмаси”, “Отмагай тонг”, “Тановор”, “Муножот”, “Роҳат”,
“Кўнгил таронаси”, “Андижон полькаси” каби кўплаб оммавий ва якка рақсларни
саҳналаштириб берганлар.
Бундай ансамбллар йиллар давомида халқнинг хизматида бўлиб, уларнинг
меҳрини қозонган. Республика миқиёсида ўтказилган турли танловлар, фестивал-
ларда иштирок этиб юқори натижаларга эришган ансамблларга “Халқ ансамбли”
унвони берилган, уларнинг чет давлатларда ўтказиладиган халқ ижодиёти
фестивалларида иштирок этиши таъминланган. Ўзбекистон мустақилликка
эришгандан сўнг, истиқлолимиз шарофати билан миллий анъаналаримиз,
қадриятларимиз тикланиб халқ бадиий ижодига кенг йўл очилд, халқ ижоди
фестиваллари, турли кўрик-танловларнинг ўтказилиши натижасида фольклор
жанри ривожланиб республикамизнинг турли ҳудудларидаги ашула ва рақс
ансамбллари негизида ўзига хос фольклор-этнографик ансамбллар ташкил
қилинди.
Фольклор-этнографик асосий вазифаси – халқимиз учун бадиий, оммавий
тадбирларни ўтказишдан иборат. Мустақиллик ва Наврўз умумхалқ байрамлари,
“Шарқ тароналари”, “Бойсун баҳори”, “Барҳаёт анъаналар”, “Келажак фольклори” ёш
ижодкорлар фестивалларида фольклор рақсларнинг ижро этилиши анъанага
айланиб улгурган. Айниқса, Наврўз байрамининг мазмун-моҳиятини тўла очишда
фольклор рақслар алоҳида аҳамиятга эгадир. Маромига етказиб ижро этилган рақс
эса, томошабинни зериктирмайди, эстетик дидини оширади, завқ беради. Наврўз
байрамида қадимдан мавжуд бўлган маросим рақслари, меҳнат рақслари, оилавий
ва маиший рақслар ижро этилади. Ушбу рақсларда урф-одатлар, анъаналар,
қадриятларимиз акс эттирилади. Масалан, Сурхандарё вохасининг рақс мактабига
хос бўлган “Чанқовуз”, “Қошиқ”, “Кади”, рақслари аёлларнинг хурсандчилигини,
“Сўзана”, “Урчуқ”, рақслари ўзбек аёлларининг нозик меҳнат жараёнини
тасвирлайди. “Чироқ” рақси эса, бир томондан фалсафий-тарбиявий маънога эга
бўлиб инсоннинг зулматдан ёруғликка, ёмонликдан яхшиликка, ёвузликдан
эзгуликка интилиши тасвирланади. Иккинчи томондан маросим рақс ҳисобланиб,
қадимда йилнинг энг узун кечасида ўтказиладиган маросим акс эттирилади.
Эркакларнинг “Подачилар”, “Товоқ”, “Чорқарсак”, “Пичоқ”, “Уфо-жақала”, “Яққу-яқ”,
“Чавондозлар”, “Дучова” каби рақслари жанговор. Меҳнат ва маросимларни
ифодалайди.
Хоразм воҳаси фольклор рақс санъатининг энг гўзал намуналари бўлган
тўққиз турдаги “Лазги” рақсининг ҳар бири алоҳида ўз тарихи ва мазмунига эга.
“Олов”, “Қайроқ”, “Гармон”, “Дутор”, “Сумай”, “Ҳива”, “Ўғлон бола”, “Масхарабоз”,
“Замонавий” лазги рақсларининг ўз ижрочилари бор.
“Масхарабоз лазги”сининг мураккаб йўсиндаги эпчиллик билан ўтириш ва
умбалоқ ошиб бажариладиган “Коса”, “Пичоқ”, “Таёқ” рақслари, маиший турмуш
билан боғлиқ “Чўгирма”, “Сипса ўйини”, “Нон ёпиш” каби рақслар, ёмон хулқли
инсонларни танқид қилувчи, ҳайвон ёки қушларга тақлид қилиб ижро этиладиган
тақлидий-патомимик “Чағаллоқ”, “Хўроз”, “Қумпишак”, “Ғоз”, “От ўйини” каби
рақслари халқ характерини очиб беради.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
146
Тошкент-Фарғона водийсига хос “Кичкинажон-кичкина”, “Омон ёр”, “Воҳай
бола”, Бухоро-Самрқанд воҳасига хос меҳнат ва ҳазил-мутойибали рақслари билан
томшабин қалбидан чуқур жой олади.
Ушбу фольклор рақслар Наврўз байрамининг шукуҳига шукуҳ қўшади.
Фольклор-этнографик ансамбллар дастуридаги рақсларнинг ижроси натижасида
миллий қадриятларимиз, гўзал ва нафис санъатимизнинг қирралари, урф-
одатларимиз, анъана ва маросимларимиз янада жонланади. Фольклор рақслар халқ
қалбига яқин бўлган оддий ва содда ҳаракатлар билан саҳнавий рақслардан фарқ
қилади. Халқ орасида шаклланган рақсларда ижрочи ўзи билганидай эркин
тақлидий ҳаракатлар қилади. Профессионал ижрочи эса маълум ҳаракатлар
чегарасидан чиқмасдан, маълум қоидалар асосида муайян ҳаракатларни ижро этиб,
ўзи ижро этаётган рақснинг фалсафий мазмунини англаган холда ижро этади.
Бундан ташқари, фольклор рақсларда ишлатиладиган қошиқ, сўзана, кади,
таёқ, палак, урчиқ, қайроқ, ангишвона ва ликоп, чойнак-пиёла, ёғоч товоқ каби
атрибктларнинг ҳамда ҳар бир воҳанининг ўзига хос бўлган, бетакрор либослари,
тақинчоқларнинг ўрни беқиёсдир. Бу ансамбллар “Наврўз”, “Мустақиллик” умум-
халқ байрамлари, “Шарқ тароналари”, “Бойсун баҳори”, турли халқ ижодиёти
халқаро фестивалларида иштироки орқали нафақат ўзбек халқининг, балки чет
давлатлардан келган меҳмонларнинг ҳам олқиши ва таҳсинига сазовор бўлмоқ-
далар.
Наврўзнинг мазмун-моҳиятини очиб беришга қаратилган образли фольклор
рақсларни яратишда балетмейстерлар нафақат ижрога, балки, либосу тақинчоқ-
ларга эътибор қаратадилар. Ҳудудий фольклор рақсларни саҳналаштиришда ҳар
бир ҳудуднинг ўзига хос рақс ҳаракатларига аҳамият қаратишлари, мусиқа ва
қўшиқ мазмунига хос ҳаракатлар, қолаверса ҳар йилги Наврўз тантанасининг
бадиий ғоясини очиб беришга кўмаклашувчи бадиий ифодавий образларни рақс
ҳаракатларига сингдирадилар.
Бу эзгу ишларнинг барчаси ўзбек халқининг қанчалик бой тарих ва санъатга
эга эканини бутун дунёга намоён этиш мақсадида амалга оширилмокда. Чунки
фольклор санъат турлари, хусусан рақслар ўзгача жозибадорлиги, мазмундорлиги
қолаверса, кўтаринки руҳ бағишловчи хусусиятга эга экани билан алоҳида
ахамиятга эгадир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Avdeyeva L. O‘zbek milliy raqsi tarixidan. – T.: Mukarrama Turgunboyeva
nomidagi “О‘zbek raqs” milliy raqs birlashmasi, 2001. – B. 204.
2.
Sayfullayeva D., Kazakbayeva Z. О‘zbek raqs san’ati tarixi va raqs sahnalashtirish
sirlari. – T.: “Voris – Nashriyoti” MCHJ. 2006. – B. 87.
3.
Махмуд Саттор “Ўзбек удумлари” “Фан” нашриёти – 1993.
4.
Х. Алимов “Миллийлик ва ижтимоий рухият”. – Т.: 1992.
