Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Systematic analysis of education
Mahbuba ERGASHEVA
1
Samarkand State University
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2021
Received in revised form
20 June 2021
Accepted 25 July 2021
Available online
25 August 2021
Today, almost all regions of the world are governed by
knowledge and intelligence. Today humanity is very advanced in
science and education. In our information age, the prestige of
intellectual professions is growing. Bringing a person to this
potential, realizing his intellectual potential is the most
important task of the education system. However, countries
around the world see that the economies of countries with
underdeveloped education are also underdeveloped. Today it is
impossible to educate modern personnel without the
introduction of a modern education system. The synergetic
methodology is an important area that contributes to integrated
education, which can become the basis of modern education
based on a systems approach. The problem of a systems
approach to modern education, promoted in the article, focuses
on interdisciplinary integration, critical and logical thinking as
part of synergistic education. This is an approach that
corresponds to modern education, proving that it is constantly
evolving, tirelessly working on itself and that stagnation in the
learning process is unacceptable.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
system,
systems approach,
systems analysis, modern
education,
synergetic methodology,
science and education,
theory and practice.
Таълимнинг тизимли таҳлили
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
тизим,
тизимли ёндашув,
тизимли таҳлил,
замонавий таълим,
синергетик методология,
фан ва таълим,
назария ва амалиёт.
Бугун дунёда деярли барча соҳаларни билим ва ақл
бошқармоқда. Бугун фан ва таълимда инсоният жуда
илгарилаб кетди. Бугунги кунда ахборотлашган асрда
интеллектуал касблар нуфузи тобора ортиб бормоқда.
Инсонни бу салоҳиятга олиб келиш, унинг ақл имконият-
ларини рўёбга чиқариш таълим тизимининг энг муҳим
вазифасидир. Ваҳоланки таълими тараққий этмаган мамла-
1
PhD, Samarkand State University, Samarkand, Uzbekistan,
E-mail: mahbuba_ergasheva@mail.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
89
катлар иқтисодиёти ҳам тараққий этмаганлигини бутун
дунё мамлакатлари кўриб келяпти. Бугунги кунда замона-
вий таълим тизимини жорий этмасдан туриб, замон
талабига мос кадрларни етиштириб бўлмайди. Синергетика
методологияси тизимли ёндашув асосида айнан замонавий
таълим учун асос бўла оладиган, интеграцион таълимни
тарғиб этаётган муҳим йўналишдир. Мақолада тарғиб
этилаётган замонавий таълимга тизимли ёндашув масаласи
синергетик таълимнинг бир қисми сифатида фанлараро
интеграцияни, танқидий ва мантиқий тафаккурни, доимо
ривожланиб боришни, ўз устида тинимсиз ишлашни,
таълим жараёнида турғунликка йўл қўйиб бўлмасликни
исботлаб берадиган замонавий таълимга мос келадиган
ёндашувдир.
Системный анализ образования
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
система,
системный подход,
системный анализ,
современное образование,
синергетическая
методология,
наука и образование,
теория и практика.
Сегодня почти все отрасли мира управляются знаниями и
разумом. Сегодня человечество очень продвинулось в науке и
образовании. В наш информационный век престиж
интеллектуальных профессий растет. Довести человека до
этого потенциала, реализовать его интеллектуальный
потенциал – важнейшая задача системы образования. Однако
страны всего мира видят, что экономики стран со
слаборазвитым образованием также недостаточно развиты.
Сегодня невозможно воспитать современные кадры без
внедрения современной системы образования. Методология
синергетики – важное направление, способствующее
интегрированному образованию, которое может стать
основой
современного
образования,
основанного
на
системном подходе. Проблема системного подхода к
современному
образованию,
продвигаемая
в
статье,
фокусируется
на
междисциплинарной
интеграции,
критическом
и
логическом
мышлении
как
части
синергетического образования. Это подход, который
соответствует современному образованию, доказывая, что
оно постоянно развивается, неустанно работает над собой и
что стагнация в процессе обучения недопустима.
Бугунги кунда деярли барча соҳаларда тизимли ёндашув, тизимли таҳлил
тушунчалари кириб келди. Тизимли таҳлил, тизимли ёндашув масаласи мантиқий ва
танқидий тафаккур тарзи билан боғлиқ бўлганлиги учун ҳам бугунги даврнинг энг долзарб
масалалари сарасига киради. Бугун замонавий таълимсиз тараққиётга эришиш жуда мушкул.
Бугун Ўзбекистон иқтисодиёти, таълими ривожланган мамлакатлар таълим тизимидан
камида анча йиллар орқада қолиб кетгани тан олишимиз керак бўлган аччиқ ҳақиқатдир.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатини Ўзбекистоннинг жаҳон рейтингларидаги ўрни ҳақида
умумий маълумотига кўра мамлакатимиз жаҳондаги 203 давлат орасида 2019 йилги таълим
тизимининг таъсирини ўлчаш ва баҳолаш бўйича халқаро маълумотлар базасида 79-ўрин,
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
90
Фаровонлик ва барқарор иқтисодий ривожланиш индекси бўйича 101-ўрин,Инсон
тараққиёти индекси бўйича 105-ўриндақайд этилади [6]. Бугунги кунда (2021) таълим
даражаси бўйича 71 ўринда, Қирзизистондан ҳам бир поғона пасдда турганлиги таълим
сифати ва самарадорлигини ошириш учун янада катта куч, меҳнат, янгича ёндашувлар
зарурат эканлигини англатади. Бугун дунёда деярли барча соҳаларни билим ва ақл
бошқармоқда. Бугун фан ва таълимда инсоният жуда илгарилаб кетди. Бугунги кунда
ахборотлашган асрда интеллектуал касблар нуфузи тобора ортиб бормоқда. Ген
инженерияси, роботатехника, нанотехно-логиялар, космология, биотехнология ва бошқа
кўплаб соҳаларда шу қадар катта ютуқлар қўлга киритиляптики, инсонниг ақли шу қадар
кенг имкониятга эгалиги ўз исботини топиб боряпти. Инсонни бу салоҳиятга олиб келиш,
унинг ақл имкониятларини рўёбга чиқариш таълим тизимининг энг муҳим вазифасидир.
Бугунги кунда замонавий таълим тизимини жорий этмасдан туриб, замон талабига мос
кадрларни етиштириб бўлмайди.
Синергетика методологияси тизимли ёндашув асосида айнан замонавий таълим учун
асос бўла оладиган, интеграцион таълимни тарғиб этаётган муҳим йўналишдир. Бугун дунёда
таълим жараёни шу қадар илгарилаб кетдики, энди ривожланган мамлакатлар ҳеч бир
қўшимча моддий ва табиий ресурсларни сарфламасдан, ҳеч бир инергияни ишлатмасдан
фақат ақл билан юксак иқтисодий салоҳиятга эриша оляпти. Биргина мисол, иқтисодий ўсиш
даражаси энг ривож-ланган мамлакатлардан бири саналадиган АҚШ нинг 1980 йилдан 2010
йилга қадар иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари схемасига қарасак, ундаги эътиборимизни
тортган жиҳат шу бўлдики, ушбу мамлакат 1980 йиллардан бошлаб деярли ҳеч бир энергия
сарфламасдан туриб ҳам ЯИМ ҳажми бўйича, яъни бойлик даражаси бўйича ўсиб бораверган
[8]. Бунинг асосий сабаби эса фақат ақл ва билимдир. Демак бугунги кунда замонавий
таълимни тўғри йўлга қўйиш орқали жуда катта куч ва меҳнат сарфламасдан туриб ҳам
иқтисодий юксалишга эришиш мумкин. Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан 2019
йилдан бошлаб республикамизда замонавий таълим бериш мақсадида жуда кўплаб
ислоҳотлар амалга оширилди. Масалан, Президент мактаблари, ихтисослаштирилган
мактаблар, хусусий таълим муассасалари, олий таълим тизимидаги ислоҳотлар ва ҳоказо.
Таълимда синергетик қонуниятларни намоён бўлиши, аввало, фанлараро интеграцион
билим берилишида акс этмоқда. Бугунги кунда таълим тизимимизда “STEAM фанлар”,
“STEAM фанлар”ни чуқурлаштириб ўтилиши каби масалалар кириб келди. “STEAM фанлар”
нима? “STEAM фанлар”ни ўқитиш назарияси деганда қанақа ўқитиш назарда тутилади? деган
савол туғилиши табиийдир. STEAM инглизча сўзларнинг бош ҳарфлари қисқартмаси, яъни:
Science – илм-фан
Technology – технология
Engineering – муҳандислик
Arts – санъат
Mathematics – математика
“STEAM фанлар” бу айнан бир неча фанларни интеграцион уйғунлигидан ташкил
топган, назария ва амалиётни бирлаштирган, таълим жараёнида амалий ёндашувни
қўллайдиган мантиқий умумлашмадир. Аслида Ўзбекистон халқи, мутафаккирлари азалдан
кўпгина соҳаларни мантиқий уйғунликда ўрганишга, тафаккур қилишга ҳаракат қилиб
келган. Бизнинг алломаларимиз, айниқса, ўрта аср шарқ мутафаккирларининг барчаси
қомусий билим эгалари бўлганлиги бунга мисолдир. Демак биз тарғиб этаётган замонавий
таълимга тизимли ёндашув синергетик таълимнинг бир қисми сифатида фанлараро
интеграцияни, танқидий ва мантиқий тафаккурни, доимо ривожланиб боришни, ўз устида
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
91
тинимсиз ишлашни, таълим жараёнида турғунликка йўл қўйиб бўлмасликни исботлаб
берадиган замонавий таълимга мос келадиган ёндашувдир.
Аввало шуни таъкидлаш ўринлики, таълим жараёни ҳам яхлит бир система сифатида
тизимли таҳлил объекти бўла олади. Тизим тушунчасига кўплаб илмий, фалсафий
адабиётларда таъриф берилган ва барчасининг моҳияти ўзаро умумий характерга эга. Тизим
– бу элементлардан ташкил топган объект ёки объектлар йиғиндиси. Тизим – бу ўзаро боғлиқ
ва тартиблаштирилган элементлардан ташкил топган, ягона мақсад сари интилувчи объект
ёки объектлар йиғиндиси. Тизим – ҳар бири алоҳида вазифаларни бажарувчи, ягона мақсадга
йўналтирилган, ўзаро боғланган, бошқарилувчи элементларнинг муайян тузилмага эга
бўлган мажмуаси. Бу таъриф мураккаб тизимларга хос таърифдир. Бизга айнан мана шу
таъриф кўпроқ мос келади ва жамиятда ўрганишни талаб қиладиган объектлар айнан
мураккаб тизимлардир [7]. Биз тадқиқ этаётган таълим жараёни ҳам айнан мураккаб тизим
ҳисобланади. Таълим жараёнини синергетик қонуниятларга эга бўлган мураккаб тизим
сифатида талқин эта оламиз. Таълим жараёни – бу мураккаб тизимдир, чунки у ўзаро боғлиқ
ва ўзаро тузилмалаштирилган элементлардан ташкил топади: мактабгача таълим, умумий
ўрта таълим, ўрта махсус касб-ҳунар таълими, олий таълим, таълим берувчи, таълим олувчи
ва ҳ.к. Бу элементлар ўзаро иерархик тартибда бирлашган ва ягона мақсад сари интилади, шу
мақсадни амалга ошириш учун зарурий функцияларни бажаради. Аммо шуни ҳам инобатга
олиш лозимки, бугунги кунда таълим жараёнига ҳақиқатдан ҳам бир бутунликда
ривожланадиган, ундаги ҳар бир элементнинг ривожи бутун бир тизим ривожи учун муҳим
ҳисобланадиган тизим сифатида ёндашиляптими?; Ёки бу тизимдаги ҳар бир элемент ўзича
ҳаракатланяптими?; Балки Ўзбекистондаги таълим жараёнига ҳали ҳам яхлит бир бутун
тизим сифатида қаралмагани учун ҳам ягона бир миллий таълим тизимига эришиш қийин
кечаётгандир. Таълим тизими деймиз, лекин ҳақиқатдан ҳам бугун таълимга тизим сифатида
қараляптими?; Ҳақиқатдан ҳам унинг таркибига кирувчи ҳар бир элемент биргаликда ислоҳ
этиляптими?; Таълим даражасини оширишда ҳамда сифатини таъминлашда таълим
жараёнининг ҳар бир буғини биргаликда, ҳамкорликда ҳаракат қиляптими? Бу каби саволлар
жуда кўп ва бу саволлар жавобини топиш ҳам ўз қўлимизда деб ҳисоблаймиз. Таълимда
биргина олий таълимни ёки, ўрта таълимни, ёхуд мактабгача, касбий таълимни ислоҳ этиб
натижага эришиб бўлмайди. Ҳар қандай ислоҳот қўлланилганда таълимнинг қуйи
босқичидан юқорига қадар ўз босқичига мос тарзда қўлланилсагина самарадорликка эришиш
мумкин. Мисол учун олий таълим тизимида кейинги йилларда бир қанча замонавий
ислоҳотлар кириб келди. Модулли ўқитиш, масофавий ўқитиш, баҳолашдаги ўзгаришлар ва
ҳоказо. Бу инновациялар жаҳон талаби, жуда яхши, аммо бу инновациялардан умуман
хабардор бўлмаган талаба то тушуниб олгунича камида 1 йил вақт ўтиб кетмоқда, сиртқи
таълимда ўқиётган талабалар бутунлай тушуна олмасдан, ҳаттоки, ўқишни тугаллаб қўйиш
ҳолатларига гувоҳ бўлмоқдамиз, буни тан олишимиз, ечим топишимиз лозим. Бизнингча,
инновацияни қўллашда юқорида айтганимиздек ҳар бир таълим босқичида ўзига
мослаштириб, элементар тарзда бирваракайига қўлланса, у интеграцион таълим бўлади,
олий таълимга кириб келган талаба методни ўзлаштиришга ёки инновацияни тушуниб
олишга вақт сарфламасдан ўз мутахассилигини ўрганишга кўпроқ эътибор қаратади. Мақсад,
таълим жараёнига ҳақиқий бир бутун система сифатида қараш.
Ҳар бир тизим, аввало, яхлитлилик хусусиятига эга. Яъни тизимнинг яхлитлиги
шундаки, унинг тизим сифатидаги моҳияти алоҳида қисмларга бўлинганда йўқолади.
Масалан, олий таълим дейиганда биз юқори малакали кадрларни тайёрлайдиган маълум бир
системани тушунамиз. Уни қисмларга бўлганда эса (яъни педагог, талаба, кафедра, факультет,
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
92
ректорат ва ҳ.к) унинг яхлитлик хусусиятига путур етади ва тизим сифатидаги моҳияти инкор
этилади.
Тизим ўзаро боғлиқлилик хусусиятига эга. Яъни маълум бир мураккаб тизимни
ташкил этган элементлар, қисмлар ўзаро боҳлиқликда тизим тараққиёти учун кучли
таъсирга эга бўлиши лозим. Бунга мисол қилиб таълим жараёнининг тараққиёти биргина
олий таълим, ёки ўрта таълимга эмас, балки, таълим тизимини ташкил этувчи ҳар бир
элемент ривожига, ҳар бир таълим босқичи тараққиётига боғлиқлигин келтириш мумкин.
Тизимнинг мақсадга йўналтирилганлик хусусиятига – тизим ва унинг қуйи
тизимларининг ягона мақсадга йўналтирилганлиги назарда тутилади. Масалан, олий таълим
ва уни ташкил этувчи элементлар ягона мақсадга интилади – юқори малакали
мутахассисларни тайёрлаш.
Тизимнинг тузилмавийлик хусусияти дейилганда – тизимни ташкил этувчи
элементлар, қисмларни ўзаро бирор қонун қоидага мувофиқ ташкил этилганлигини
тушуниш мумкин. Масалан таълим жараёнининг ташкил этилиши маълум бир жамиятдаги,
мамлакатдаги ўзига хос қонун қоидаларга асосланган ҳолда ташкил этилади.
Тизимнинг натижавийлик (самарадорлик, фойдалилик) ҳусусияти тизим-нинг
мавжуд бўлиш шартларидан биридир. Агар тизим натижа бермаса, тизим бутунлай йўқ бўлиб
кетади ёки бундай тизимнинг мавжудлиги фақатгина ортиқча сарф-харажатга олиб келади,
бефойда хатти-ҳаракатлар бўлиб қолади. Таълим жараёнида бу хусусият энг муҳим
хусусиятлардан бири ҳисобланади. Ҳар бир таълим босқичи, албатта, натижавийлик
хусусиятига эга бўлиши заруратдир. Таълим тизимининг натижавийлик хусусияти унинг
келажагини, ривожини таъминлаб, тараққиёт учун хизмат қилиши билан белгиланади.
Таълим тизимининг ўзи ҳам бутун бир ижтимоий тизимнинг энг муҳим турларидан,
элементларидан бири саналади. Таълим ижтимоий тизимнинг ажралмас элементи сифатида
– инсонларга ва ёш авлодга таълим ва тарбия бериш, таълим жараёнини ташкил этиш ва
бошқариш мақсадларига хизмат қилувчи турли структуравий ва функционал боғлиқ бўлган
компонентлар мажмуидан иборат бўлади.
Таҳлил нима? Таҳлил тушунчаси қуйидаги таснифларга эга:
1. Нарса, ҳодиса ва шу кабиларни моҳият, қонуният ва бошқа жиҳатлардан текшириш,
ўрганиш иши;
2. Бирор нарса, маълумот ва шу кабиларни маълум нуқтаи назардан ўрганиш, баҳолаш;
3. Бирор нарсанинг таркибини белгилаш ва унинг моҳиятини тадқиқ этиш [7].
Демак таълим жараёнини тизимли таҳлил этганда, аввало, уни яхлит, ўзаро
боғлиқликдаги элементлардан ташкил топган мураккаб тизим сифатида қараймиз. Кейин
ушбу мураккаб тизимнинг қонуниятларини, моҳиятини текширамиз (таҳлил этамиз),
таълим тизимига маълум нуқтаи назардан ёндашамиз (масалан синергетик) ҳамда
таълимнинг моҳиятини янгича усулда тадқиқ этамиз.
Таҳлилнинг нисбатан мукаммал тури сифатида тизимли таҳлил алоҳида ўрин тутади.
Тизимли таҳлил – бу бир қанча фанлар (математика, кибернетика, синергетика ва ҳ.к.)
негизида ҳосил бўлган илм соҳаси ҳисобланади ва ўрганила-ётган объектнинг тизимли
масалаларини аниқлаш, уларни тасаввур этишда моделлаштиришдан фойдаланиш, шулар
асосида турли алтернатив йўллар (қарорлар)ни шакллантириш ҳамда улар асосида оптимал
вариантни танлашга ёрдам берувчи билимларни ўз ичига жамловчи соҳа ҳисобланади.
Тизимли таҳлил деб, мураккаб ҳисобланган ижтимоий, сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, илмий
характерга эга бўлган масалаларни ўрганиш учун қўлланиладиган таҳлилий воситалар
(усуллар) ёрдамида амалга ошириладиган таҳлил турига айтилади [7].
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
93
Тизимли таҳлилнинг ривожи XX аср ўрталарида пайдо бўлди. Бунда асосий ўринни
мураккаб объектларни таҳлил этиш, билиш ва амалий тадбиқ этиш жараёнлари эгаллади.
Тизимли таҳлил мустақил тадқиқот йўналиши сифатида 1950–1960 йилларда АҚШда
қуролли кучларни техник жиҳатдан ривожлантириш, космосни ўзлаштириш, давлат
бошқаруви аппаратини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш қувватларини тақсимот қилиш,
ишчи кучи ва ускуналарга бўлган талабни белгилаш, турли маҳсулотларга эҳтиёжларни
аниқлаш каби йирик бизнес вазифаларини бажаришда қўлланилган. Замонавий маънодаги
тушунча шаклида тизимли ёндашув ривожи икки йўналишда – назарий ва амалий шаклда
параллел равишда олиб борилмоқда. Назарий йўналишда турли концепциялар изчиллик
билан жиддий ўрганиладиган тизимга бирлашиб, мустақил илмий соҳа – тизим назарияси
пайдо бўлади [7]. Тизим назарияси тўғрисидаги мумтоз асарлар сирасига австриялик биолог
Людвиг Фон Берталанфи (1901–1972) ва унинг издошлари асарларини киритиш мумкин.
Ушбу соҳанинг энг кўзга кўринган вакиллари сифатида А. Пуанкаре, А. Богданов,
А. Колмогоров, В. Арнолд, И. Пригожина, Р. Акофф, Э. Ласлони киритиш мумкин.
Тизимли таҳлил жараёнида муайян таҳлил этилувчи тизим атроф-муҳитдан
ажратилиб олинади, унинг таркиби аниқланади, тузилмалар, функциялар, интеграл
хусусиятлар, шунингдек тизимни ташкил этувчи омиллар ва атроф-муҳит билан
муносабатлар таҳлил этилади. Тизимли ёндашув объектлар тўпламларига, алоҳида
объектлар ва уларнинг таркибий қисмларига, шунингдек объектларнинг хусусиятлари ва
ажралмас хусусиятларига нисбатан қўлланилади. Масалан, олий таълимда бериладиган
замонавий таълим жараёни ёки умумий ўрта таълим тизими тадқиқот объекти сифатида
ажратиб олиниб ундаги муаммолар, ютуқлар ва камчиликлар, тизимни ташкил этган
элементлар фаолияти ва ҳоказо барча қисмлари алоҳида ўрганилади, мукаммал таҳлил
этилади ва таҳлил натижасида умумий, назарий, амалий хулосага келинади.
Республикамизда бугунги кунга келиб талаба ёшларни қўллаб қувватлаш, ҳатто,
талабалар турар жойлари, ижара масаласигача давлат сиёсати даражасида ўйланаётгани
бежизга эмас [1]. Бундай ислоҳотдар жуда кўп амалга оширилмоқда. Асосийси, барча
ҳаракатлар таълим ривожига қаратилмоқдаки, уларни қабул қилишда, англаб етишда бироз
сусткашликка йўл қўйилаяпти, назаримизда.
ХХ асрнинг ўрталаридан бошлаб тизимли ёндашув ва тизимларнинг умумий
назарияси соҳасида ривожланиш давом этмоқда. Тизимли ёндашув замонавий фан ва
амалиётнинг муҳим услубий принципларидан биридир. Тизимли ёндашув усуллари кўплаб
назарий ва амалий муаммоларни ҳал қилишда кенг қўлланилади.
Тизимли ёндашувда таҳлил қилинадиган объект маълум бир элементлар тўплами
сифатида кўриб чиқилади, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ушбу тўпламнинг ажралмас
хусусиятларини аниқлайди. Асосий урғу ўрганилаётган объект ичига, унинг ташқи муҳит ва
атроф-муҳит билан ўзаро муносабатларига, юзага келадиган боғланиш ва алоқаларни
аниқлашга қаратилган. Таълим жараёнига тизимли ёндашганда, асосий урғу ўрганилаётган
объектга, яъни маълум бир таълим босқичига (масалан, олий таълим) қаратилади ва уни
ташқи олам ва атроф-муҳит билан алоқадорлиги, тизим сифатида ташқаридан
маълумотларни қабул қилиши ва ўз навбатида ташқи оламга ўзидан ахборотларни чиқариши
каби хусусиятлари таҳлил этилади.
Таълим жараёнига тизимли ёндашувни қўллашнинг муҳимлиги шундаки, таълим
очиқ тизим бўлганлиги учун ҳам, мазкур жараённи инновациялар ва билимлар, миллий ва
умуминсоний тажрибалар асосида энг яхши ташкил этишга имкон беради.
Интеграциялашган ёндашув мазкур жараённинг ички ва ташқи муҳитини ҳисобга олишни ўз
ичига олади. Бу шуни англатадики, замонавий таълим жараёнида, нафақат ички, балки ташқи
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
94
омилларни – ижтимоий, сиёсий, маънавий, маърифий, иқтисодий, геосиёсий, демографик,
экологик ва бошқа омилларни ҳам ҳисобга олиш кераклиги билан изоҳланади. Бу омиллар
замонавий таълимни таҳлил қилишда муҳим жиҳатлардир. Мисол учун, кўп ҳолларда,
жамиятда янги ижтимоий тизим ҳосил бўлганда, таълим ислоҳотлари амалга оширилганда,
янги ғоялар, инновациялар кириб келгандахудди шу каби муҳит шаклланади ва бу
шаклланиш босқичида, албатта ташқи ва ички омиллар таъсири ҳисобга олиниши шарт.
Тизимли таҳлил дейилганда бир қатор фанларни, операцияларни, ижтимоий-сиёсий
жараёнларни тадқиқ қилишни, мақбул бошқарув назариясини, шунингдек, тизимлар
назариясини ва тизимларнинг ишлашини ташкил этиш назарияси усулларини ва бошқа
тизимлар таҳлилига алоқадор назарияларни тушуниш мумкин. Белгиланган вазифаларни
муваффақиятли ҳал қилиш учун тизимли таҳлил назарий ва амалий йўналишларнинг
умумийлигидан фойдаланади. Бугунги кунда тизимли таҳлил кўплаб соҳаларда, жараёнларда
ўз муаммоларини аниқлаб, таҳлил этишда самарали тадқиқот методологияси сифатида
қўлланиб келинмоқда. Шу ўринда айтиш лозимки, тизимли таҳлил алоҳида илмий
тайёргарликни, турли илмий услубларни мақсадли танлаш ва ўринли қўллаш, ўрганилаётган
муаммо бўйича билимга эга бўлишни талаб этувчи фаолиятнинг мураккаб туридир.
“Тизимли таҳлил” атамаси биринчи марта 1948 йилдаRAND корпорацияси ишида
ташқи менежмент вазифалари билан боғлиқ ҳолда пайдо бўлган. Машҳур рус олими
А.А. Богданов ўзининг мулоҳазаларини илк бор тизимли ёндашув асосида баён қилган ва шу
тариқа тизимлар назарияси фани яратилишига асос солган. У ҳар қандай жараён ёки объект
муаян ташкиллаштирилганлик даражасига эга бўлиши тўғрисида гипотезани олға суради ва
барча ходисаларни ташкиллаштириш ва парчаланиш жараёнлари сифатида кўради:
олимнинг фикрича, объект элемент-ларининг интегративлик даражаси юқори бўлса, унинг
ташкиллаштирилганлик даражаси ҳам юқори бўлади [2]. Людвиг фон Берталанфи (1901–
1972) мураккаб тизимлар назариясига биринчи бўлиб асос солди. У мураккаб тизимларнинг
умумий ҳусусиятларини таърифлашга муваффақ бўлди. У содда ва мураккаб тизимлар
ҳусусиятларини алоҳида ўрганиб чиқди. У содда тизимлар ташқи муҳитга нисбатан ёпиқ
бўлиши ва, аксинча, мураккаб тизимларнинг ташқи муҳитга нисбатан очиқ эканлигини
кўрсатиб бера олди [3].
Тизимлар назарияси – аслида тизимлар тўғрисидаги фан, тизимли таҳлил эса –
тизимларни ўрганиш методологиясидир. 70 йиллар охирида мураккаб тизимлар
назариясининг “синергетика” деб ном олган янги йўналиши пайдо бўлди. Ушбу тушунчани
1977 йилда илк бор машҳур олим Герман Хакен ўзининг синергетика фанини асослаб беришга
бағишланган асарида таърифлаб берди.
Демак, замонавий таълим жараёнининг тизимли таҳлилидейилганда, мураккаб
тузилмавий асосга эга бўлган таълим системасининг назарий, методологик, илмий, фалсафий,
иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий, ҳуқуқий таркибга эга бўлган масалаларини, муаммо
ва камчиликларини ўрганиш учун қўлланиладиган таҳлилий усулларга айтилади. Биз ўз
тадқиқотимизда бу жараёнда тизимли ёндашувга асосланган синергетик усулларни
қўллашни тавсия этмоқдамиз.
Ваҳоланки, айнан таҳлилий ёндашув (диссертация, монография, илмий мақола, шарҳ,
ҳисобот, маълумотнома, тақриз ва бошқа шу шаклдаги манба ва ҳаттоки ижтимоий тизимлар,
шу жумладан таълим тизими бўлиши мумкин) асосидагина соҳа вакиллари стратегик
мазмунга эга бўлган масалаларни мазмун-моҳиятини изоҳлаб, ижтимоий, иқтисодий,
маданий ва сиёсий соҳалар тараққиёти-ни таъминлашнинг асосий вазифаларини белгилаб
беради. Тизимларни таҳлил қилиш бу мураккаб техник, табиий ва ижтимоий тизимларни
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
95
ўрганиш методо-логиясини умумлаштирадиган фанлараро тадқиқот усулидир. Н.Н. Моисев-
нинг ёзишича, тизимни таҳлил қилиш – бу компьютерлардан фойдаланишга асосланган ва
мураккаб тизимларни – техник, иқтисодий, экологик ва бошқаларни ўрганишга қаратилган
усуллар тўплами[4].
Замонавий таълим жараёнида тизимли ёндашувни қўллашнинг ўзига хос кучли ва
заиф томонларини фарқлаш мумкин.
Тизимли таҳлилнинг кучли томони шундаки, – у доимий равишда муайян бир
эҳтиёжларлардан келиб чиқади, амалиётга таъсир этади, тадқиқот объектлари доирасини
доимий равишда кенгайтириб боради ва жамиятнинг реал эҳтиёж-ларидан четда қола
олмайди. Бугун айнан таълим жараёни ривожи, тараққиёти ва шу орқали моддий
фаровонликка эришиш масаласи бутун бир жамиятимиз асосий эҳтиёжига айланганини
бунга мисол қилиш мумкин.
Тизимли таҳлилнинг заиф томони шундаки – ушбу таҳлил усули баъзида ҳали
шаклланиб улгурмаган, тизимни тадқиқ этишнинг етарлича ривожланмаган усулларидан
фойдаланиш натижасида қарор қабул қилади ва бу ўз навбатида ҳақиқий муаммоларни
эътиборсиз қолдиришга олиб келади. Бу каби ҳолатлар тадқиқ этиш жараёнида учраши
мумкин, аммо изчиллик ва тадрижийлик асосида кейинчалик ечим топиб кетиши мумкин.
Тизимли таҳлилнинг якуний мақсади, тизим тадқиқотлари объекти (маълум бир
ташкилот, жамоа, корхона, алоҳида минтақа, ижтимоий тузилма ва бошқалар) да юзага келган
муаммоли вазиятни ҳал қилишдан иборатдир. Бугун жамияти-мизда таълим тизимидаги
муаммоларни ҳал этилишида айнан тизимли ёндашув қўлланилиши мақсадга мувофиқдир.
Ваҳоланки, тизимли таҳлил муаммоли вазиятни ўрганиш, унинг сабабларини аниқлаш, уни
ҳал қилиш йўлларини ишлаб чиқиш, қарор қабул қилиш ва муаммоли вазиятни ҳал
қиладиган тизимнинг кейинги фаолиятини ташкил этиш билан шуғулланади. Ҳар қандай
тизимни тадқиқ қилишнинг дастлабки босқичи бу тизимни таҳлил қилиш объектини
аниқлашдан бошланади. Ушбу босқичда тизимли таҳлил методологиясини бошқа фанлар
методологиясидан тубдан ажратиб турадиган вазифалар пайдо бўлади. Аввало, таҳлил
этилаётган оъектнинг мақсади ва амал қилиш доираси, қонуниятларини инобатга олиш
лозим бўлади. Яъни замонавий олий таълимнинг мақсади, қайси доирада амал қила олиши,
фаолияти, ваколатлари, қонуниятлари, низом ва меъёрий ҳужжатлари, функциялари таҳлил
этилиб, бу таҳлил асосида қарор қабул қилиш учун турли кўринишга эга бўлган манбалар
тайёрланади. Бу манбалар маъруза, тезис, ҳисобот, тавсиянома, меъёрий ҳужжат, қарор
лойиҳаси, йиғилиш баённомаси ва бошқа шаклларда ҳам бўлиши мумкин. Жамият ҳаётида,
шу жумладан таълим тизимида эса турли қонунлар, қарорлар, кодекслар, маънавий ва
ахлоқий принципларни ишлаб чиқилиш жараёнларини тушуниш мумкин.
Замонавий таълим жараёнига тизимли таҳлилнинг асосий вазифалари:
Бир қанча хорижий ва юртимизда нашр этилган тизимли таҳлилга бағишланган
манбаларда тизимли таҳлилнинг бир қатор вазифалари кўрсатиб ўтилган. Жумладан:
Тизимли таҳлилнинг бошқарувчанлик функцияси – бошқарув жараёнини турли
босқичларида қарор қабул қилишга тайёргарлик кўриш, қарор қабул қилиш, қарорни жорий
этиш ва қарор ижросини назоратини амалга ошириш учун ахборот билан таъминлайди.
Таълим жараёнида бу функция таълим олувчи ва таълим берувчи манфааатлари ва
эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда муайян бир назарияларни, методологяларни,
иннновацияларни ишлаб чиқилиши ва ҳаётга тадбиқ этилишида муҳим ўрин тутади.
Тизимли таҳлилнинг диагностик функцияси – жараённи кечиши ёки фаолият
даовомида юзага келган ҳолат (вазият), яъни жорий ҳолат ҳақида объектив
тасаввур(манзара)ни шакллантиради (тасвирлайди). Айнан, таълим тизимининг бугунги
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
96
аҳволи, ҳар бир таълим босқичининг ривожланишидаги ютуқ ва камчиликлар, таълим
сифати, самарадорлиги, дун’ рейтингидаги ўрни масала-ларини ёритишда соҳа вакиллари
ушбу вазифага таянади.
Тизимли таҳлилнинг
огоҳлантирувчи
функцияси-жараённи кечиши давомида
вужудга келиши мумкин бўлган эҳтимолий муаммо, турли шакл ва кўринишдаги хавф ва
низолар ҳақида огоҳлик бериб, уларни баратараф этиш учун (уларга конструктив тус бериш
учун) хизмат қилади. Бу функция таълим тизимида жуда муҳим ҳисобланиб, соҳанинг
келажагини олдиндан кўра билиш маҳоратини англатади.
Тизимли таҳлилнинг билиш – ментал функцияси, фаолият давомида юзага келган
ҳолатнинг моҳиятини англаш учун, бошқарувни амалга оширишда қўлланилаётган
усулларни, ёндашувларни, қадриятларни, бир сўз билан айтганда бошқарув менталлигини
ўзгартириш учун хизмат қилади.
Замонавий таълим жараёнига тизимли ёндашув назарий-методологик, илмий-
педагогик, илмий-касбий мазмун бериб, таълим жараёнининг самара-дорлигини ошириш
учун хизмат қилади. Бу ўз навбатида таълим-тарбия соҳасида баркамол шахс тарбиясини
амалга ошириш учун зарурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш,
фан-техника ютуқларини таълим-тарбия жараёнига жорий этиб, жаҳон талабларига жавоб
берадиган мутахассислар тайёрлаш, таълим-тарбия тизимини миллий эҳтиёж ва
манфаатлардан келиб чиққан ҳолда фаолиятни такомиллашувини тақозо этади.
Замонавий таълим жараёнига тизимли ёндашувнинг зарурияти шундаки, ушбу таҳлил
усулибугунги кунда соҳада самарали тадқиқот усулларини ишлаб чиқилишида ва
жамланишида, шу билан бир қаторда амалда қўлланишида муҳим аҳамият касб этади.
Таълим жараёнини билишда, унинг хусусиятлари, жамият ривожи учун аҳамиятлилик
даражасини аниқлашда, тизимни ташкил этган ҳар бир таълим босқичи ёки бошқариладиган
қуйи системаларни келажагини прогноз қилишда амалий аҳамиятга эга бўлган тадқиқот
усулидир.
Айтиш жоизки, тизимли таҳлилда нафақат тизимнинг ўзи, балки унинг қуйи
тизимлари ҳам яҳлит ҳолатда ўрганилиши лозим. Замонавий таълим жараёнига тизимли
ёндашувнинг зарурати, у мазкур соҳадаги бугунги кунда тобора долзарб бўлиб бораётган
муаммоларни аниқлаш, таҳлил этиш, уларга қарши қаратилган таълим ва тарбия нинг
инновацион усулларини ишлаб чиқишда муҳим вазифа-ларни амалга оширади. Шу билан
бирга тизимли таҳлил натижасида таълим тараққиёти, ривожи учун конструктив
хусусиятига эга бўлган фикрлар, ғоялар шаклланади. Таълим тизими жамиятда инсоннинг ўз-
ўзини ташкиллаштиришида, яъни ўз-ўзини тарбиялаши, асраши, сақлаши, ҳимоя қилиши,
умуман, одамзотни ўз-ўзидан ҳар томонлама ташкиллаша олишига алоҳида ўринга эга. Ҳар
бир ақли расо одам ўз ҳаёти давомида таълим тизими билан ўзаро боғлиқликда умр кечиради.
Инсонннинг таълим орқали ўзини-ўзи онгли фаолият ва эзгу мақсадлар билан ташкил этиши
фақат ўзига боғлиқ эканлигини таъкидлаш мумкин. Демак оқилона таълим кафолатланган
келажак учун потенциал ҳисобланади [5].
Хулоса қилиб мулоҳаза юритадиган бўлсак:
Биринчидан,
замонавий таълимга тизимли ёндашув бугунги кунда барча таълим
босқичларини интеграцион фаолиятини амалга оширишда муҳим саналади. Таълим
жараёнидаги асосий муаммоларни аниқлаб, уларнинг бошланғич нуқта-сини топади ва
ечимларини таклиф этади.
Иккинчидан, тизимли ёндашув таълим жараёнида ҳар бир инновацияни қўллашда
танқидий ва мантиқий тафаккур асосида ёндашиб, миллий таълим тизимига
мослаштиришда назарий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқади.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415
97
Учинчидан, замонавий таълимга тизимли ёндашув бугунги замон талабига мос
келадиган таълим тизимини ишлаб чиқиш, ривожланган мамлакатлар таълимини импорт
қилишда таҳлилий ёндашиш ҳамда миллий таълим тизимига жорий этишда энг асосий ва
муҳим ёндашув ҳисобланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сон қарори.
2.
А.А. Богданов. Тектология: всеобщая организационная наука. Издание третье, заново
переработанное и дополненное. – М., 1989. // Электронная публикация: Центр гуманитарных
технологий. – 07.10.2010. URL: https://gtmarket.ru/ library/basis/5909.
3.
Л. Фон Берталанфи. Общая теория систем: критический обзор. В сборнике переводов
Исследования по общей теории систем. М.: – Прогресс, 1969. – С. 520.
4.
Моисев Н.Н. Математические задачи системного анализа. М.: – Наука, 1981. – С. 488.
5.
Ergasheva M.X. The role of the educational system in the process of self-organization of an
individual Turkish Journal of Physiotherapy and Rehabilitation; 32(3) ISSN 2651-4451 | e-ISSN 2651-
446X.
6.
https://xs.uz/uzkr/post/ozbekiston-dunyo-reytinglarida-qanday-orinlarda-bormoqda.
7.
http://staff.tiiame.uz/storage/users/269/books/DNDYvlsSx4aq6im7COBpCzeFPDgMiPalg
gmRGg94.pdf.
8.
https://energycentral.com/c/ec/decoupling-energy-carbon-and-gdp-united-states.
