Авторы

  • Бекзод Наримонов
    д.ф.ю.н., Ташкентский государственный юридический университет, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss4-pp48-55

Ключевые слова:

граждане юридические лица негосударственные некоммерческие организации

Аннотация

Одним из самых сложных вопросов в деятельности негосударственных некоммерческих организаций является их взаимодействие с государственными органами. Это прежде всего процесс, основанный на независимости НПО и принципе невмешательства государственных органов в их деятельность.

Однако следует отметить, что сформировались две основные модели регулирования взаимоотношений НПО и государственных органов.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Relations of non-governmental organizations with tax
authorities: economic and legal analysis

Bekzod NARIMONOV

1


Tashkent State Law University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2021
Received in revised form
20 June 2021
Accepted 25 July 2021
Available online
25 August 2021

One of the most difficult issues in the activities of non-

governmental non-profit organizations is their interaction with
government agencies. This is primarily a process based on the
independence of NGOs and the principle of non-interference of
state bodies in their activities.

However, it should be noted that two main models of

regulating the relationship between NGOs and government
agencies have been formed.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

citizens,
legal entities,
non-governmental non-
profit organizations.

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг солиқ органлари
билан муносабатлари: иқтисодий ва ҳуқуқий таҳлил

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

фуқаролар,
юридик шахслар,
нодавлат нотижорат
ташкилотлар.

Нодавлат

нотижорат

ташкилотлари

фаолиятини

юритишда давлат органлари билан ўзаро муносабатлари
мураккаб масалалардан бири ҳисобланади. Бу энг аввало,
ННТларининг мустақиллиги ва улар фаолиятига давлат
органларининг

аралашмаслиги

принципидан

келиб

чиқадиган жараён саналади.

Шунга қарамасдан, ННТлари ва давлат органлари

ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солишнинг
икки асосий модели шаклланганлигини қайд этиш зарур.

1

PhD in Law, Tashkent State Law University, Tashkent, Uzbekistan.

E-mail: narimonovbekzod@mail.ru.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

49

Отношения негосударственных некоммерческих организаций с
налоговыми органами: экономический и правовой анализ

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

граждане,
юридические лица,
негосударственные
некоммерческие
организации.

Одним из самых сложных вопросов в деятельности

негосударственных некоммерческих организаций является
их взаимодействие с государственными органами. Это
прежде всего процесс, основанный на независимости ННО и
принципе невмешательства государственных органов в их
деятельность.

Однако следует отметить, что сформировались две

основные модели регулирования взаимоотношений ННО и
государственных органов.


Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини юритишда давлат орган-лари билан

ўзаро муносабатлари мураккаб масалалардан бири ҳисобланади. Бу энг аввало, ННТларининг
мустақиллиги ва улар фаолиятига давлат органларининг аралашмаслиги принципидан
келиб чиқадиган жараён саналади.

Шунга қарамасдан, ННТлари ва давлат органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни

тартибга солишнинг икки асосий модели шаклланганлигини қайд этиш зарур: биринчи
модел бу аксарият МДҲ давлатларида нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини
назорат қилиш ва уларнинг давлат бошқарув орган-лари олдида ҳисобдорлиги тенденцияси
кузатилади [1]; иккинчи модел хусусият-ларини ривожланган хорижий давлатлар
тажрибасида кузатиш мумкин. Унга кўра нодавлат нотижорат ташкилотларида ўзини ўзи
назорат қилиш ва кенг жамоат-чиликка ҳисобдорлик тартиби ўрнатилган. Истиснолар
хорижий агентлар ва хорижий молиявий манбаларга тааллуқли ҳисобланади [2. С. 103–108].

Ўзбекистон

Республикаси

Фуқаролик

кодексининг

74-моддасида

жамоат

бирлашмалари тушунчаси ишлатилган бўлиб, унга кўра “маънавий ёки ўзга номоддий
эҳтиёжларни қаноатлантириш учун ўз манфаатларининг муштараклиги асосида қонунда
белгиланган тартибда бирлашган фуқароларнинг ихтиёрий бирлашмалари жамоат
бирлашмалари ҳисобланади”[3].

Лекин, Фуқаролик кодексида ҳам нодавлат нотижорат ташкилотлари тушунчаси

ҳақида ҳеч қандай норма мавжуд эмас. Ушбу кодекснинг 75-моддаси-дагина “фуқаролар ва
(ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил
этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни
кўзлайдиган, аъзолиги бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти жамоат фонди деб эътироф
этилади”[3], деган қоида мавжуд. Ушбу нормада жамоат фонди нодавлат нотижорат
ташкилотнинг бир шакли сифатида мустаҳкамланган.

Ушбу тушунча Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари

тўғрисида”ги Қонунда белгиланган бўлиб, унга кўра “Нодавлат нотижорат ташкилоти –
жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий-лик асосида ташкил этилган,
даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган
даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини
ўзи бошқариш ташкилотидир”.

Ушбу қонунда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва юқорида таҳлил қилинган

Фуқаролик кодексида турли шакллари кўрсатилган тижоратчи бўлмаган ташкилотларни


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

50

нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро алоқаси аниқ белгилаб қўйилган. Хусусан,
қонунинг 10-моддасига кўра “Нодавлат нотижорат ташкилотлари жамоат бирлашмаси,
ижтимоий фонд, муассаса шаклида, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқа шаклда
ташкил этилиши мумкин”[3].

Бундан кўриниб турибдики, тижорат мақсадларини кўзламайдиган барча нодавлат

ташкилотлари миллий қонунчиликда “нодавлат нотижорат ташкилот-лари” тушунчаси
остида бирлашиб, бир қанча ташкилий-ҳуқуқий шаклларда намоён бўлиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 58-моддасида нотижорат ташкилотлар

тушунчасига солиқ қонунчилиги нуқтаи назаридан таъриф берилган бўлиб, унга кўра қонун
ҳужжатларида нотижорат ташкилот учун белгиланган шаклда рўйхатдан ўтказилган,
қуйидаги шартларга мувофиқ бўлган юридик шахс ушбу Кодекс мақсадида нотижорат
ташкилот деб эътироф этилади, агар: даромад олиш мақсадига эга бўлмаса; даромадларни
ёки мол-мулкни иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламаса[3]. Ушбу норма
нотижорат ташкилотлар фаолиятини иқтисодий жиҳатларига эътибор қаратади.

Лекин, амалдаги Солиқ кодексида ҳам “нотижорат ташкилотлар” тушунча-сидан

фойдаланган, унинг учта моддасида 48, 339, 378-моддаларида нодавлат нотижорат
ташкилотлари кўрсатилган бўлса, бошқа барча ўттиздан ортиқ норма-ларда нотижорат
ташкилот терминидан фойдаланилган[3].

Е.А. Злобинанинг “ташкилотларни тижорат ва нотижорат турларга бўлиш фуқаро

муомаласи манфаатида амалга оширилган, яъни мулкий муносабатлар ва уларга боғлиқ
бўлган, субъектларнинг тенглиги, эрк мухторияти ва мулкий мустақиллигига асосланган
номулкий муносабатлар соҳасига оид” деган фикрига қўшилиш керак[4].

Хорижий давлатлар тажрибасига эътибор қаратсак, улар қонунчилигида кўриб

чиқилаётган ташкилотлар бўйича турли ҳуқуқий тушунчалардан фойда-ланилганлигини
кузатиш мумкин [5. PP. 299–311]. Мисол учун, АҚШ қонунчи-лигида “ноҳукумат нотижорат
ташкилотлар”, Буюк Британияда “нотижорат ташки-лотлар” [6. PP. 299–311], Арманистонда
эса якдил равишда “жамоат ташкилотлари” тушунчасидан фойдаланилган [7. С. 17–21].
Францияда нотижорат ташкилотлар ассоциация деб аталади ҳамда уларнинг фаолияти 1901
ва 1971 йилларда қабул қилинган Ассоциациялар тўғрисидаги қонунлар билан тартибга
солинади [8].

Яна бир муҳим масалани қайд этиш зарурки, АҚШ, Франция ва Германия каби

давлатлар қонунчилиги тажрибаси шуни кўрсатдики, қонунчилик даражасида ННТларининг
ташкилий ҳуқуқий шаклларини ажратиб, уларни таснифлаш тажрибаси асосан МДҲ
давлатларида учрайди. Бундай фарқлаш ва таснифлаш тажрибасини Европа давлатлари ва
англо-саксон давлатлари қонунчилигида аниқ белгилаб берилмаганлигини қайд этиш зарур.
Ушбу давлатларда фақатгина ноҳукумат ташкилотлар ёки учинчи сектор тушунчаси умумий
таъриф берилган бўлиб, фаолият мақсади ушбу тушунчага мос келган ҳар қандай ташкилот
ноҳукумат ташкилот сифатида тан олинади ва солиққа тортилади. Ушбу нуқти назарларни
N. Kolleck [9] ва M. Lyons [10] томонидан ўтказилиб эълон қилинган тадқиқот натижалари ҳам
тасдиқлайди.

АҚШдан нотижорат ташкилотлар фаолиятига оид федерал даражада алоҳида қонун

мавжуд эмас. АҚШда нотижорат ташкилотлар фаолияти муайян штат қонунчилиги асосида
тартибга солинади. АҚШ Солиқ кодексининг 15-моддасига асосан юридик шахсларни, хусусан
нотижорат ташкилотларни солиқ органлари рўйхатдан ўтказади. АҚШда федерал даражада
нотижорат ташкилотлар учун ягона намунавий Устав мавжуд. Нотижорат ташкилотларни
ҳуқуқий тартибга солиш ҳар бир штат қонунчилигида мустаҳкамланган. Мисол сифатида,


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

51

Нью-Йоркда хорижий нотижорат ташкилотлар миллий режимга қараганда бошқача тартибга
солинади.

Ушбу соҳада АҚШ тажрибасига эътибор қаратсак, ушбу давлатда ноҳукумат

ташкилотларнинг ҳисобдорлигига бўлган федерал талаблар АҚШ Солиқ хизмати томонидан
белгиланади. АҚШда хайрия ташкилотлари ташкилотнинг фаолияти ва молияси ҳақида
батафсил маълумотни ўз ичига олган йиллик солиқ декларация-сини топширишлари керак.
Йиллик ҳисоботлар ва бухгалтерия фаолиятига оид маълумотлар базалари онлайн режимда
барча учун очиқ тақдим этиб борилади.

ФАС 117 стандартида “нотижорат ташкилотларнинг молиявий ҳисоботлари” (Financial

Statements of Not-for-Profit Organizations) ташқи фойдаланувчилар учун умумий мақсадли
ҳисобот масалаларини батафсил баён қилади. Мазкур стандарт-нинг мақсади, бир томондан,
нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ҳисоботнинг долзарблиги ва зарурлигини
тушунтириш ва исботлаш, бошқа томондан, турли нодавлат нотижорат ташкилотлари
ҳисоботларининг таққос-ланишини таъминлашдир. Ҳисобот бутун юридик шахс ҳақида
маълумотни акс эттириши ва ташқи фойдаланувчиларнинг умумий эҳтиёжларини
қондириши керак.

ННТларининг молиявий фаолияти тўғрисида ҳисобот бериши талаб этилади. Солиқ

имтиёзларидан фойдаланган ННТлари кўпроқ пухта текширувдан ўтади. Масалан, одатдаги
молиявий ҳисоботлардан ташқари бошқа ННТларига нисбатан энг афзал имтиёзли солиқ
мақомига эга бўлган “хайрия” ёки “ижтимоий фойдали” ташкилотлар ўз фаолияти тўғрисида
ҳисобот тақдим этишлари керак. Айрим ҳолларда ННТларига тижорат фирмаларига нисбатан
соддалаштирилган қоидалар бўйича ҳисобот бериш ҳуқуқи берилади. Мисол учун, АҚШда,
умумий йиллик даромади 100,000 АҚШ долларидан дан кам бўлган ННТлари федерал
даромад солиғидан озод этилган. Активлар миқдори 250,000 АҚШ долларидан кам бўлган
ННТлари соддалаштирилган ахборот шаклини тақдим этади [11].

Германия Марказий ижтимоий тадқиқотлар институти (GIZ) ва “Transparency

International” жамоатчилик ташкилотининг молиявий ва солиқ масалалари бўйича мунтазам
равишда тақдим этилган молиявий ҳисобот ва йиллик ҳисоботлар эвазига нодавлат
нотижорат ташкилотлари ташкилот ишининг “сифат кафолати” ролини ўйнайдиган рамзий
логотип (сўзма-сўз Siegel-штамп) дан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритадилар [12. С. 13].

Исроилда нодавлат нотижорат ташкилотларининг молиявий фаолияти ташқи

аудиторлар томонидан назорат қилинади. Молиявий ахборот ташкилотдан исталган вақтда
талаб қилиниши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилоти билан боғлиқ ҳар қандай
молиявий қарор судга шикоят қилиниши мумкин. Бундан ташқари, рўйхатга олиш органи
ташкилотнинг молиявий фаолиятини текшириш-лар ўтказиши мумкин [13].

Қайд этилганидек ноҳукумат ташкилотлар тушунчаси БМТнинг Уставида

белгиланган. Мазкур Уставда халқаро ноҳукумат ташкилотлар ҳақида қоида назарда
тутилган бўлиб, унда белгилаб берилган халқаро ноҳукумат ташкилот-ларнинг белгилари,
яъни давлатдан ажратилган хусусийлик ва нотижорий йўналиш барча нодавлат ва ноҳукумат
ташкилотларга ҳам тегишли хусусиятлар саналади [14. PP. 303–314].

Ўз навбатида БМТ Котибиятининг Жамоат ахборот департаменти ноҳукумат

ташкилотга маҳаллий, давлат ёки халқаро даражада ташкил этилган ҳар қандай
фуқароларнинг нотижорат иттифоқи сифатида таъриф берган. Бунда миллий қонунчиликда
ҳар қандай шахс учун аъзолик принципига асосланган ноҳукумат ташкилотига аъзо бўлиш
учун чегараланишлар бўлмаслиги кераклиги кўрсатилган [15. Б. 400].


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

52

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги “Ўзбекистон

Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги қарорига асосан ННТ фаолият кўрсатишининг қонунийлигини таъминлаш
Адлия вазирлигига юклатилиши ННТ ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш,
уларнинг ижтимоий-иқтисодий, гумани-тар ривожланиш дастурларини амалга ошириш,
маҳаллий, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида қонун
ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан тизимли мониторинг олиб боришнинг
ҳуқуқий механизми-ни белгилади. Мазкур ҳужжатларга асосан адлия органлари ННТ
тадбирларига эркин кириш имкон бериши ҳамда солиқ ва статистика органларига ўз
фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиши белгиланди.

Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини назорат қилишни

назарий жиҳатдан икки гуруҳга ажратишимиз мумкин. Биринчиси, нодавлат нотижорат
ташкилотлари фаолиятини ўзини ўзи назорат қилиши тизими, иккинчиси, нодавлат
нотижорат ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тизими.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан назорат

қилишнинг турли шакллари мавжуд. Қайд этишимиз керакки, нодавлат нотижорат
ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш тартиблари ҳам улар фаолиятини
давлат томонидан назорат қилишнинг бир кўришини ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сон буйруғи

(рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) билан тасдиқланган[16] ҳисобот шаклларга
эътибор берадиган бўлсак, мазкур ҳисобот шакли 5 та мураккаб жадваллардан иборат бўлиб,
ундаги маълумотларнинг ҳаммаси ҳам кенг жамоатчилик учун фонд фаолиятини назорат
қилишда муҳим ахборот бўлиб ҳисобланмайди. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, фондлар
томонидан ушбу қонун талаби деярли бажарилмаяпти.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги

Қонун молиявий ҳисобот йилнинг ҳар чорагида солиқ ва статистика органларига ҳисобот
тақдим этишнинг мураккаб тартиби белгиланган.

Фикримизча, фонд томонидан ҳисоботларни эълон қилишда келиб тушган пул

маблағлари ва мол-мулк ҳамда улардан фойдаланиш, шунингдек унинг устави ва раҳбар
органларидаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисобот электрон платформада эълон қилиш билан
чегараланиш мақсадга мувофиқ.

Қонун ҳужжатларида нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб

қўйишнинг оқибатлари тўлиқ ёритилмаган. Ўзбекистон Республикаси “Нодавлат нотижорат
ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддасида акс этган нодавлат нотижорат
ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш оқибатлари мавхум ва гоҳида бир талаб
иккинчи талабни инкор қилади.

Хусусан, қонуннинг юқоридаги моддасига кўра, фаолияти тўхтатиб қўйилган нодавлат

нотижорат ташкилотига банк омонатларидан фойдаланиш тақиқлансада, унинг қуйида
хўжалик фаолияти, меҳнат шартномалари, ўз ҳаракатлари (ҳаракат-сизлиги) оқибатида
етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш ва жарималар тўлашга доир харажатлар бундан
мустасно эканлиги қайд қилинган.

Бу эса, амалда нодавлат нотижорат ташкилоти орқали деярли барча молиявий

фаолиятни олиб бориш имкониятини беради. Бундан ташқари, мазкур модда талабларга
кўра, нодавлат нотижорат ташкилотига оммавий тадбирлар ташкил этиш тақиқлансада,
бошқа тадбирларни ўтказиш тақиқланмаган. Бу ҳам нодавлат нотижорат ташкилоти


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

53

фаолиятини тўхтатиш амалда нодавлат нотижорат ташкилоти фаолияти кўрсатишга деярли
кам таъсир кўрсатишни ёки айрим моддаларни такомиллаштириш заруратини билдиради.

Шу боис, қонун ҳужжатларига нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятини тўхтатиш

қўйиш билан боғлиқ қуйидаги таҳрирдаги қўшимчаларни киритиш таклиф қилинади.

“Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги

суднинг қарори қонуний кучга кирган кундан унинг фаолияти, оммавий ахборот воситалари
муассиси ва таҳририяти тариқасидаги ҳуқуқлари, уставида назарда тутилган мақсад ва
вазифалари ҳамда тарғибот ишларини амалга ошириш, тадбирлар ташкил этиш,
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, мол-мулк ва банк ҳисобварақларидаги
маблағлардан фойдаланиш мазкур қарорда назарда тутилган муддатга тўхтатиб қўйилади.

Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб қўйилган муддат

давомида, истисно тариқасида, мазкур ташкилот томонидан ходимларнинг ўртача иш ҳақи
сақланиб қолиниши (меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, локал ва ички ҳужжатларга
мувофиқ) мол-мулкини сақлаш билан боғлиқ тўловлар, ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)
оқибатида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш, солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловларни тўлашга доир харажатлар амалга оширилиши мумкин”.

Нодавлат нотижорат ташкилоти ва унинг бўлинмаларини тугатиш билан боғлиқ

бўлган молиявий ҳисоботлар, бухгалтерия билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрплаш бўйича
амалдаги қонун ҳужжатлари бир қатор мураккабликларга ва чалкашликларга ҳам эга
эканлигини қайд этиш зарур.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 5-сон қарори билан

тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги
низомнинг 17–18-бандларига мувофиқ, ихтиёрий тугатишда кредиторлар томони-дан
талаблар тақдим этилиши учун белгиланган муддат тугагач ва давлат солиқ хизмати органи
томонидан ўтказилган текшириш натижаларини, шунингдек тузилган ижро ҳужжатлари
реестрини ҳисобга олган ҳолда тугатиш комиссияси оралиқ тугатиш баланси лойиҳасини
тузади.

Оралиқ тугатиш баланси нодавлат нотижорат ташкилотининг юқори органи

томонидан тасдиқланади. Тугатиш комиссияси оралиқ тугатиш баланси тасдиқлан-гандан
кейин беш иш куни мобайнида, тасдиқномани (қабул қилиб олинган санаси тўғрисидаги
белги, почта квитанцияси, ёзма ёки электрон хабар ва шу кабиларни) олган ҳолда ҳар қайси
кредиторни унинг талаблари эътироф этилгани ёки рад қилингани, эътироф этилган
талаблар суммаси ҳақида ёзма равишда хабардор қилади.

Бундан ташқари, мазкур Низомнинг 25–26-бандларига мувофиқ кредитор-ларнинг

талаблари тўлиқ қондирилгандан кейин қолган мол-мулк белгиланган тартибда тасарруф
этилгандан сўнг тугатиш баланси лойиҳасини тузади. Тугатиш баланси нодавлат нотижорат
ташкилотининг юқори органи томонидан тасдиқ-ланади ва давлат солиқ хизмати органига
топширилади.

Хориж тажрибасидан маълумки, ҳомийлик ва хайрия фаолияти билан шуғулланувчи

нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти ҳақидаги маълумот-лар бир қатор бир-
биридан мустақил манбаларда эълон қилинади. Турли рейтинг агентликлари фондлар
фаолиятини таҳлил қилиб уларнинг рейтингларини эълон қилиб боради. Мазкур ҳолат
ҳомийлик ва хайрия фаолиятини амалга оширувчилар учун ҳам ўзига хос ҳисобот вазифасини
ўтайди.

Ижтимоий фойдали деб эътироф этиш ва солиқ имтиёзларини тақдим этиш

масалалари Германия ва Нидерландия каби давлатларда Солиқ кодексида мустаҳ-камланган


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

54

бўлиб, мазкур модел ижтимоий фойдали деб эътироф этиш солиққа тортишнинг предмети
ҳисобланиши билан маъмурий ҳуқуқни қўллашда устунлик беради. Ушбу моделнинг
камчилиги сифатида солиқ қонунчилигида ижтимоий фойдали деб эътироф этилган
нодавлат нотижорат ташкилотини ҳуқуқий тартибга солишининг имкони йўқлигини
келтириш мумкин [17. С. 126–130].

Бошқа моделга кўра нодавлат нотижорат ташкилотини ижтимоий фойдали деб

эътироф этиш Босния, Болгария, Руминия каби давлатларда муайян доиравий қонунлар
билан тартибга солинади. Мазкур моделни камчилиги сифатида жамоат бирлашмалари,
фондлар ва шу каби нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳар бир ташкилий-ҳуқуқий шакли
учун алоҳида қонун ҳужжатларида ижтимоий фойдали деб эътироф этиш тартиби
келтирилади. Мазкур ҳолат нодавлат нотижорат ташкилотларининг турли ҳуқуқий
шакллари учун ижтимоий фойдали мақомини қўллашда турлича ёндашувларни келтириб
чиқаради [18].

Шу сабабли, айрим давлатларда ижтимоий фойдали деб эътироф этиш бўйича ягона

ҳуқуқий механизмни таъминлаш мақсадида Венгрияда 1997 йил ижтимоий фойдали деб
эътироф этиш қонунчилик нормалари, Литвада 2002 йилда Хайрия ва ҳомийлик фаолияти
тўғрисидаги қонун, Польшада ижтимоий фойдали фаолият ва кўнгиллилик тўғрисидаги
қонунлар қабул қилинди [19].

Аксарият давлатларда “учинчи сектор”га ижтимоий фойдали мақомини солиқ

органлари тақдим этади. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, мазкур мақомни тақдим этишда
қонунчиликда ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларига эътибор қаратмайди. Дания,
Финляндия, Германия, Ирландия, Нидерландия, Португалия, Швеция мазкур тартиб асосида
иш юритади. Данияда солиқ органлари ҳар йил якунига кўра қайси ташкилотни ижтимоий
фойдали мақомига эга ташкилотлар кенг жамоатчиликка эълон қилинади.

К.А. Черепов

нодавлат

нотижорат

ташкилотларининг

маъмурий-ҳуқуқий

муносабатлардаги иштирокини тадқиқ қилиб, ННТлари ва давлат органлари ўртасидаги
муносабатларга ҳуқуқий баҳо берар экан, МДҲ давлатларида шаклланган амалиётни
рўйхатдан ўтказувчи орган ва солиқ органлар томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари
устидан назорат ва контроль фаолиятини “советча модел” сифатида баҳолайди.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Горный М. Б. Взаимодействие некоммерческих организаций и органов власти:

сравнительный анализ законодательства // Журнал исследований социальной политики. –
2011. – Т. 9. – №. 2.

2.

Агишев Р.А. Законодательство об иностранных агентах в России и США:

сравнительно-правовая характеристика // Терроризм и права человека: новые вызовы в
эпоху глобализации. – 2019.

3.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й.,

2-сонга илова.

4.

Е.А. Злобина, Медведев А.В. Практические аспекты взаимодействия органов

государственной власти и религиозных объединений при исполнении уголовных наказаний
и ресоциализации лиц, отбывших наказание. Вестник Российского университета кооперации,
(1 (39)). 2020.

5.

Dupuy K., Ron J. and Prakash A., 2016. Hands off my regime! Governments’ restrictions on

foreign aid to non-governmental organizations in poor and middle-income countries. World
Development, 84.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

55

6.

Lewis D., Nongovernmental organizations, definition and history. International encyclopedia

of civil society, 2010.

7.

Овсепян В.В. Проблема классификации НПО // Вестник РУДН. Cер. Политология. 2016.

№ 2.

8.

Cohen S. A model of its own? State-NGO relations in France. 2004.

9.

Kolleck N. The power of third sector organizations in public education // Journal of

Educational Administration. – 2019.

10.

Lyons M. Third sector: The contribution of non-profit and cooperative enterprise in

Australia. – Routledge, 2020.

11.

Phillips S., Smith S.R. (ed.). Governance and regulation in the third sector: International

perspectives. – Routledge, 2011.

12.

Zimmer A. et al. The third sector and the policy process in Germany // Third Sector

European Policy Working Paper. – 2005. – Т. 9.

13.

Gidron B., Bar M., Katz H. The Israeli third sector: Between welfare state and civil society. –

Springer Science & Business Media, 2003.

14.

Joachim J., Non-governmental organizations and decision making in the United Nations. The

Ashgate Research Companion to Non-State Actors, 2016.

15.

Ўзбекистон Республикасида нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат

томонидан рўйхатга олиш масалалари бўйича амалий қўлланма = Практическое пособие по
вопросам государственной регистрации негосударственных некоммерческих организаций в
Республике Узбекистан. / Ш.М. Асьянов, М.Ш. Куликова. – Тошкент: «ART FLEX» нашриёти,
2015.

16.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2003 йил 17 октябрдаги

118-сон (рўйхат рақами 1209-1, 2003 йил 12 ноябрь) буйруғи.

17.

Сигидаева А.В.,

Коропец А.А.,

Павлова В.С.

Анализ

зарубежного

опыта

налогообложения некоммерческих организаций // Проблемы развития предприятий: теория
и практика. – 2019. – №. 1-3.

18.

Михеева Е.М., Пешкова Н.Н. Статус благотворительной организации в структуре

региона. – 2012.

19.

Гончаренко Л.И. и др. Налогообложение некоммерческих организаций. – 2017.

Библиографические ссылки

Горный М. Б. Взаимодействие некоммерческих организаций и органов власти: сравнительный анализ законодательства //Журнал исследований социальной политики. – 2011. – Т. 9. – №. 2.

Агишев Р. А. Законодательство об иностранных агентах в России и США: сравнительно-правовая характеристика //Терроризм и права человека: новые вызовы в эпоху глобализации. – 2019.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова.

Е.А.Злобина, Медведев, А.В. Практические аспекты взаимодействия органов государственной власти и религиозных объединений при исполнении уголовных наказаний и ресоциализации лиц, отбывших наказание. Вестник Российского университета кооперации, (1 (39)). 2020

Dupuy, K., Ron, J. and Prakash, A., 2016. Hands off my regime! Governments’ restrictions on foreign aid to non-governmental organizations in poor and middle-income countries. World Development, 84.

Lewis, D., Nongovernmental organizations, definition and history. International encyclopedia of civil society, 2010.

Овсепян В. В. Проблема классификации НПО // Вестник РУДН. Cер. Политология. 2016. № 2.

Cohen, S. A model of its own? State-NGO relations in France. 2004

Kolleck N. The power of third sector organizations in public education //Journal of Educational Administration. – 2019.

Lyons M. Third sector: The contribution of non-profit and cooperative enterprise in Australia. – Routledge, 2020.

Phillips S., Smith S. R. (ed.). Governance and regulation in the third sector: International perspectives. – Routledge, 2011.

Zimmer A. et al. The third sector and the policy process in Germany //Third Sector European Policy Working Paper. – 2005. – Т. 9.

Gidron B., Bar M., Katz H. The Israeli third sector: Between welfare state and civil society. – Springer Science & Business Media, 2003.

Joachim, J., Non-governmental organizations and decision making in the United Nations. The Ashgate Research Companion to Non-State Actors, 2016.

Ўзбекистон Республикасида нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан рўйхатга олиш масалалари бўйича амалий қўлланма = Практическое пособие по вопросам государственной регистрации негосударственных некоммерческих организаций в Республике Узбекистан. / Ш. М. Асьянов, М. Ш. Куликова. –Тошкент: «ART FLEX» нашриёти, 2015.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2003 йил 17 октябрдаги 118-сон (рўйхат рақами 1209-1, 2003 йил 12 ноябрь) буйруғи

Сигидаева А. В., Коропец А. А., Павлова В. С. Анализ зарубежного опыта налогообложения некоммерческих организаций //Проблемы развития предприятий: теория и практика. – 2019. – №. 1-3.

Михеева Е. М., Пешкова Н. Н. Статус благотворительной организации в структуре региона. – 2012.

Гончаренко Л. И. и др. Налогообложение некоммерческих организаций. – 2017.