Авторы

  • Ирода Ганиева
    кандидат искусствоведения, доцент кафедры "История узбекской музыки", Государственная консерватория Узбекистана, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss4-pp152-157

Ключевые слова:

танавор Восток фольклор исполнитель традиция песня танец

Аннотация

«Танавор» – это уникальная сторона узбекской культуры. В национальном восприятии «Танавор» имеет более или менее философское влияние на региональную историю, уникальные традиции, социальные, эмоциональные и фольклорные. Это явление является примером устного и профессионального творчества узбекского народа, которое можно отнести к высоким образцам и особенностям национального музыкального фольклора, сложившегося в конце XIX века и продолжающего развиваться в музыке по сей день.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Following in the footsteps of tanavor…

Iroda GANIEVA

1


State Conservatory of Uzbekistan

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2021
Received in revised form
20 June 2021
Accepted 25 July 2021
Available online
25 August 2021

“Tanavor” is the unique aspect of the Uzbek culture. In the

national perception, “Tanavor” has more or less philosophical
effect to the regional history, unique traditions, social, emotional
and folklore. This phenomenon is an example of the oral and
professional creativity of the Uzbek people, which can be
attributed to a high samples and features of national music
folklore, shaped at the end of the XIX century, and which
continues to evolve to this day in music.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

Tanavor,
East,
folklore,
performer,
tradition,
song,
dance.

Танаворлар изидан…

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

Танавор,
Шарқ,
фольклор,
созанда,
анъана,
ашула,
рақс.

“Танавор” ўзбек мусика маданиятида нодир асарлардан

биридир. Миллий идрокида “Танавор” минтақавий тарихга,
ўзига хос анъаналарга, ижтимоий, ҳиссий ва фолклорга
озми-кўпми фалсафий таъсир кўрсатади. Танавор-ўзбек
халқининг оғзаки ва профессионал ижод намунаси бўлиб,
уни XIX-асрнинг охирида шаклланган ва шу кунгача
мусиқада ривожланиб келаётган миллий мусиқий фольк-
лорнинг юксак намуналари ва хусусиятларидан бири деб
айтишимиз мумкин.

1

Candidate of Art History, Associate Professor of the Department “History of Uzbek Music”, State Conservatory

of Uzbekistan. Tashkent, Uzbekistan


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

153

По следам танавор…

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

Танавор,
Восток,
фольклор,
исполнитель,
традиция,
песня,
танец.

«Танавор» – это уникальная сторона узбекской культуры.

В национальном восприятии «Танавор» имеет более или менее
философское влияние на региональную историю, уникальные
традиции, социальные, эмоциональные и фольклорные. Это
явление является примером устного и профессионального
творчества узбекского народа, которое можно отнести к
высоким

образцам

и

особенностям

национального

музыкального фольклора, сложившегося в конце XIX века и
продолжающего развиваться в музыке по сей день.


Ўзбек халқининг беҳисоб мусиқий мероси жанрларга бойдир. Уларда мужас-

сам топган ранг-баранг мусиқий намуналар, миллий қадриятлар ва воҳавий
хусусиятлар билан суғорилган анъанавийлик касб этган халқ фольклори ва мумтоз
асарларидан ташкил топган. Марказий Осиёнинг азал-азалдан илм-фан марказлари
ҳисобланмиш Бухоро, Хоразм ва Фарғона водийсида мусиқанинг мумтоз намуна-
лари муносиб ўрнини топганлигини эътироф этиш лозим. Халқ мусиқа ижодиётида
чолғу ижрочилигининг юксалиши билан бирга, мумтозлик касб этувчи мақом
йўлларини ривожланишини кузатамиз. “Қаландарлар”, “Мискинлар”, “Ушшоқлар”,
“Танаворлар” каби мусиқий туркумларни бунга ёркин далил сифатида эътироф
этиш мумкин. Давримизга келиб ўзбек мусиқа ижрочилиги амалиётида танавор-
ларнинг 20 дан ортиқ чолғу ва айтим ҳамда 100дан ортиқ талқин намуналари
мавжуд эканлиги устоз созанда-хонандалар томонидан эътироф этилади. Лекин,
ҳар бир намуна ўз характери ва хусусиятларига эга. Ҳозирги кунда Танаворлар
мусиқа ижодиёти ҳамда ижрочилигининг жонли жараёнида оммалашиб, кун сайин
янгиланиб ўз инъикосини топмоқда.

“Танавор”ларни яратилиш жараёнини ўрганиш, ушбу намуналарни алоҳида

хусусиятлар касб этган омилларини англашда муҳим аҳамият касб этади. Барча
намуналарда ижрочилик йўналишларига хос бўлган шаклланиш мезонларини
кузатиш мумкин. Мусиқа ижодиётида йўналишлар ва жанр-шакл билан боғлиқ
аҳамиятли босқичлар мавжуд. Улар йиллар давомида, аввало таркиб ва тартиб,
қолаверса ҳамфикр ва маслакдошлар ижодида шаклланиб ривожланиб келган.
Мумтоз ва халқ мусиқа ижодиётида хар бир оқим, йўналиш, жанр ўзининг шакли,
хусусиятлари ҳамда муносиб сифатларини ўзида мужассам этади. “Танавор”лар ҳам
бундан мустасно эмас. Улар ана шу улкан жараёнда юзага келган ва ижодкорлар
маҳсули сифатида давом этибкелаётган халқ мусиқа ижодиётининг ноёб
жанрларидан биридир.

Ижро этиш амалиётида юзага келган “Танавор”ларнинг ҳар бири муайян асар,

муайян шакл, муайян сўз матнига асосланган. Бу хусусиятлар уларга нисбатан
илмий ёндошганда ўзини намоён этади.

“Танавор”ларнинг илк намунаси – XIX-аср иккинчи ярми, XX-асрнинг

бошларида “Қора сочим” ашула йўли деб бошқа кўп сўзлар билан ҳам айтилган
(юқорида бу ҳақда қайд этилган). Ўзининг шакл, тузилиши ва хусусияти дойрасида
“Танавор”ларнинг асосий намунаси ҳисобланади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

154

“Қора сочим” номи билан машҳур “Танавор”ни кейинги яратилган”Танавор”

намуналарига асосий замин эканлиги, ўтмиш ва ҳозирги замон устоз хонанда ва
созандалари Орифхон Ҳотамов, Турғун Алиматов, Саодат Қобулова, Ғуломжон
Ҳожиқулов, Камолиддин Раҳимов, Маҳмуджон Тожибоев кабилар томонидан
таъкидланган. Асарнинг “Қора сочим” деб номланишига сабаб, ўзбек мусиқий
меросида куй асосидаги шеър ёки ғазалнинг бошланғич сатри ёки доимо
такрорланувчи (сатр охирида) сўзлар билан номлаш одатланган. Ушбу ҳолатда
“Танавор”нинг мазкур намунаси қуйидаги сўзлар билан
бошланади:

“Қора сочим” ўсиб қошимга тушди,
Не савдолар менинг бошимга тушди...
Асар ижроси даставвал “Қора сочим...” сўзи билан бошлан-

гани учун тингловчиларнинг эътиборига тушган. Айнан шу асар
“Танавор”ларнинг кейинги намуналарини яратилишига, шакл-
ланишига, таркибий тузилишига, лад хусусиятларига, усул билан
боғлиқ жиҳатларига ва айниқса, куй – оҳанг тизимларига асос
бўлиб ҳизмат қилади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

155

Халқ орасида машҳур бўлган “Қора сочим” намунаси

илк бор машҳур композитор А. Козловский томонидан
атоқли ўзбек хонандаси Ҳалима Носирова ижросидан ёзиб
олиниб, нотага туширилган ва композитор томонидан
профессионал асар кўринишида қайта ишланган. Куй –
оҳанг аслига сақланиб, оркестр ижросига мўжалланган. Бу
намуна Ўзбекистонда фаолият олиб бориб, ўзбек халқ
мусиқасини ўрганиш, ёзиб олиш, ноталаштириш ва шунга
мос тадқиқ этишда муносиб ҳисса қўшган Е. Романовская-
нинг илмий тадқиқотларида ўз аксини топган. “Қора
сочим”нинг Ҳалима Носирова ижросидаги нота намунаси
асосий манба сифатида олинади.

“Қора сочим” намунасининг машхурларидан бири – “Адолат Танавори”.

Ижрочилик амалиётида “Адолча”, “Адолча Танавор”, “Адолат” ва “Адолат Танавори”
номларида юритилган. “Адолат Танавори” номи эса XX аср бошларида, Марғилонда
лапарчи аёл сифатида машҳур бўлган Адолатхон номи ва унинг талқини билан
боғлиқ эканлиги қайд этилади. Хонанда асар талқинига ўзига хос даромад қўшиб,
ўта дардли ижро этганлиги сабабли “Адолат”, “Адолча Танавор” деб аташ халқ
орасида расм бўлган. Мазкур намунани ўзбек қўшиқчилик санъатида фаолият
кўрсатган барча аёл санъаткорлар ижро этган бўлсалар-да, Меҳри Абдуллаеванинг
талқинидаги юксак ижро эътироф этилади.

Меҳри опа ашулаларни ўзлари дутор чалиб айтардилар. Улар керакли

пардани ростлаб олганидан кейин асбобни унча чалиб ўтирмасди. Қўл дастада юриб
турар, майин, “ипак” овоз билан куйлардилар, ўзларидан сўз қўшиб осмону –
фалакка сайр қилиб кетаверардилар. Ўзларидан қўшиб, ижодий ёндошиб айтарди-
лар. Ана шу хусусиятлари у кишини бошқа санъаткорлардан ажратиб турарди.
Меҳри опанинг дойра чалиб айтадиган одатлари ҳам бор эди...” [8].

Шу ўринда қайд этиш жоизки, ҳар бир асарнинг ўзига хослик даражасида

“Танавор” алоҳида аҳамият касб этган, “Танавор”ларнинг бошқа жанрлардан
ажралиб турадиган хусусиятлари ҳам шунда бўлса керак. Танаворларга берилган
таърифларни барчаси ҳам ана шу санъатимизнинг икки дарғаларини фикрини
тасдиқлайди ва мухтасар қилиб Турғун Алиматовнинг “Ҳар бир одамнинг ўз
Танавори бор” деган сўзларига яна бир далил деб қабул қилишимиз тўғри бўлади.

Водийда, халқ мусиқа санъати намояндалари томонидан “Танавор”лар

яратилишининг асосий сабаби бу давр тақозосидир. “Танавор”нинг яна бир
намунасига “Ёввойи” сўзини қўшиб айтишни Марғилонлик устоз санъаткорлар
Маматбува Сатторов ва Жўрахон Султоновлар расм қилишганлиги устоз санъат-
корлар томонидан эътироф этилган.

“Ёввойи” ибораси мусиқа ижрочилиги, таълим тизимида ва ҳаётнинг бошқа

соҳаларида кенг оммалашган. Фарғона–Тошкент ижро йўлларида “Ёввойи Чоргоҳ”,
“Ёввойи Ушшоқ” каби намуналар мавжуд ва амалиётда кенг оммалашган.

“Ёввойи Танавор” ижрочилик амалиётида деярли ўзгартирилмасдан ижро

этиб келинади. Фақатгина ижро услуби ёки талқин нуқтаи назаридан айрим
ўзгаришларга учраши мумкин. У ҳам хонанда услубининг таъсири ёки мукаммал
ўзлаштирмаганидан бўлиши мумкин. Бу ўзбек ижрочилик амалиётида анъана
ҳисобланади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

156

“Ёввойи Танавор”ни Жўрахон Султонов мумтоз ялла усулига мослаштирган

ҳолда яратган ва халқ сўзи асосида айтилган. Амалиётда икки услубга хос тарзда
(фарқи усул ва суръатда) ижро этилади. Ҳозирги даврга келиб «Ёввойи
Танавор»нинг иккинчи услуби оммалашган. Деярли барча анъанавий хонандалар
репертуаридан муносиб ўрин эгаллаган.

“Танавор”ларнинг яна бир машхур намунаси бу “Энди сендек” намунаси –

“Фарғона Танавори”дир. Шу билан бирга “Қора сочим”нинг вариантларидан бири
бўлиб, мукаммал мумтоз шаклга эгадир. Асарнинг матни “Энди сендек жоно, жонон
қайдадур” сўзи билан бошланадиган Муқимийнинг мураббасига асосланган.
“Танавор”нинг ушбу намунаси XX асрнинг 30-йилларигача, халқ орасида содда
кўринишда ижро этилган [7. 25]. Шу йилларда ушбу намунага катта эътибор
берилди ва мумтоз шаклга хос тарзда равнақ топди. Ижро жараёнида оммалашган
намуна сифатида Бобораҳим Мирзаевнинг илк ижросини ривожлантирган атоқли
санъаткорлардан Таваккал Қодиров ижросидир. Айнан шу ижродаги танаворга
хозирги кунда кўп раққосалар рақсга тушадилар.

Фарғона водийсида бастакор Мухторжон Муртазоев ва устоз санъаткор

Мамасиддиқ Мадалиевдир ижодкорлар томонидан яратилган Марғилон Танавори
машхурдир. Ушбу танавор Яратилиш тарихини М. Мадалиев шундай ҳикоя қилади:
“Уста (Мухторжон Муртазоев) Марғилонга тез-тез келиб турардилар. Гап-гаштак-
ларда бирга юрардик. Уста “Танаворлар”ни ижро этганда жуда бошқача нолалар ва
бошқача куй йўлларини қўшиб кетардилар. Шунда бир фикр туғилди: “Биргаликда
бир “Танавор” яратсак. Уни Марғилонда яратилганлиги учун “Марғилон Танавори”
десак”-дедик. Шу билан барча “Танавор”лардан озгина – озгина олиб, халқ йўлига
мос ҳолда бир шаклга келтирдик. Ўзи “Танавор”ларнинг ўзаги бир. Бизники ҳам
шуларнинг бирига айланди. Қўшимча ҳолда “Марғилон”ники эканлигини ифода-
лайдиган бир оҳанг қўшдик. Бу оҳанг асарнинг учинчи тактида ўз аксини топган.
Айнан мана шу учинчи тактдаги оҳанг йўли “Марғилон Танавори” эканини
кўрсатади” [5].

Ўзбекистон халқ артисти таниқли хонанда – Камолиддин Раҳимов

“Танавор”ларнинг яна бир намунаси “Наманган Танавори”ни ижро анъаналарига
мосланган холда яратди. Хонанданинг берган маълумотига кўра, бу намуна азалдан
Андижонда оммалашган қўшиқ асосида ишланган. Асарнинг оҳанги халқга мансуб
бўлиб, унга сайқал бериб, ашула шаклида талқин қилинган. Оқибатда, бир чиройли
асар юзага келди ва унга, ички хусусиятлари “Танавор”га хос бўлганлиги учун
“Наманган Танавори” деб унга ном берилди. Қайд этиш жоизки, ушбу асарнинг
айнан “Наманган Танавори” дейилишига икки жараён сабаб бўлган. Биринчиси, бу
намунанинг сўз матни айнан “Мани борар жойим, ўшал Наманган” бўлса, иккинчиси
Наманганлик таниқли санъаткор ишлаган ва айтган намунадир. Нима бўлганда ҳам
бу асар халқ оғзаки ижоди меросида “Наманган Танавори” номи билан машҳурдир.

Машхур санъаткор, ижрочи Турғун Алиматовнинг танбур ва дутор созидаги

ижроси асосида танаворларнинг бирқатор ижро талқинлари пайдо бўлди. Бу
танаворлар “Фаргона” ва “Тошкент” танаворлари деб юритила бошланди. Ўзига хос
эркин ижро аломатлари мавжуд. Халқимизнинг “Куйга созанда жон бахш этади”
деган ибратли ҳикмати мавжуд. Турғун Алиматовнинг “Танавор”ларни танбур ва
дуторга хос ижродаги талқини билан унга ўзгача жилов берган десак тўғрироқ
бўлади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

157


“Танавор”лар туғрисида гапирадиган бўлсак, яна бу ноёб асарнинг яна бир

талай намуналари хақида фикр юритишимиз мумкин. Булар “Сунбула”, “Гулбахор ва
Танавор”, “Қўқон Танавори”, “Улкун жонон” “Янги Танавор” ва бошқалардир.

“Танавор” – ўзбек ҳалқ мусиқа меросидан ўрин олган ва замонавийлик

жараёнида равнақ топиб келаётган номоддий бойликдир. “Танавор” илк намуна-
сидан ҳозирги замонда яратилган намуналаригача устоз-шогирд анъаналари
асосида жанрлик, ритмик ва мавзуйлик хусусиятлари сақланган ҳолда ўз ифодасини
топган.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Вызго Т.С. Алексей Козловский М.: «Музыка» 1966.

2.

Ганиева И. Танаворлар Т., “Uzincomcenter” 2003.

3.

Каримова Р. Танавор. Т.: “Ғ.Ғулом”, 1993.

4.

Кароматов Ф.М. Ўзбек халқмусиқамероси. Қўшиқ. Т.: “Фан”.

5.

Мамасидиқ Мадалиев билан бўлган суҳбатдан. Марғилон ш. 2002й. Январь.

6.

Мукаррама Турғунбоева. Т.: 1959.

7.

МуқимийМавлоно. Танланганасарлар. Т.: 1958.

8.

Турғун Алиматов “Созвасфи”. // Шарқ юлдузи. 1996 й.

9.

Усмонова Ф. “Танавор сеҳри”. //Баҳормаликаси. Т.: 1974. 1980 й.

Библиографические ссылки

Вызго Т.С. Алексей Козловский М:, «Музыка» 1966.

Ганиева И. Танаворлар. Т., «Uzincomcenter» 2003.

Каримова Р. Танавор. Т.; «Ғ.Ғулом», 1993.

Кароматов Ф.М. Ўзбек халқмусиқамероси. Қўшиқ. Т.; «Фан»,

Мамасидиқ Мадалиев билан бўлган суҳбатдан. Марғилон ш. 2002й. Январь.

Мукаррама Турғунбоева. Т.; 1959.

МуқимийМавлоно. Танланганасарлар. Т.; 1958.

ТурғунАлиматов «Созвасфи». // Шарқ юлдузи. 1996 й.

Усмонова Ф. «Танавор сеҳри». //Баҳормаликаси. Т.; 1974. 1980 й.