Авторы

  • Азизжон Юлдошев
    к.ю.н., Ташкентский государственный юридический университет, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss4-pp56-67

Ключевые слова:

публичная информация общественный интерес перечень информации публичные обязанности владельцы информации информация ограниченного доступа

Аннотация

В статье рассмотрено состояние иполнения обязанности массового обеспечения информацией, представляющей общественный интерес, физических и юридических лиц органами государственной власти и управления, органами самоуправления граждан, общественными объединениями и другими негосударственными некоммерческими организациями и должностными лицами, установленной в статье 8 Закона Республики Узбекистан от 12 декабря 2002 года за № 439-II. Исследование показало, что в закондательстве регламентировано выполнение этой обязанности только государствеными и другими административными органами, не определено содержание и перечень данной информации, установлена относительно низкая эффективность государственного органа, уполномоченного управлять данной сферой. В результате исследования с учетом практики зарубежных стран дано понятие информации, представляющей общественный интерес, разработаны рекомендации по формированию перечня данной информации, определению лиц, ответственных за ее массовое предоставление, и регламентированию данного процесса.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Topical issues of providing citizens withpublic information in
Uzbekistan

Azizjon YULDOSHEV

1


Tashkent State University of Law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2021
Received in revised form
20 June 2021
Accepted 25 July 2021
Available online
25 August 2021

The article examines fulfillment of the obligation of state

authorities and administrations, self-government bodies of citizens,
public associations and other non-state non-profit organizations and
officials to mass provision individuals and legal entities with public
information, established in article 8 of the Law of the Republic of
Uzbekistan dated December 12, 2002, No. 439-II. The study showed
that the legislation regulates the fulfillment of this obligation only by
state and other administrative bodies, the content and list of this
information is not determined, and a relatively low efficiency of the
state div authorized to manage this area has been found. As a result
of the study, taking into account the practice of foreign countries, the
concept of public information was given, recommendations were
developed for forming a list of this information, identifying persons
responsible for its mass provision, and regulating this process.

2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

public information,
public interest,
information list,
public obligations, information
owners, restricted information.

Ўзбекистонда фуқароларни жамият манфаатларига тааллуқли
ахборот билан таъминлашнинг долзарб масалалари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

жамоат ахбороти,
жамият манфаатлари,
ахборот рўхати,
оммавий мажбуриятлар,
ахборот эгалари,
фойдаланиши чекланган
ахборот.

Мақолада 2002 йил 12 декабрдаги 439-II-сонли Ўзбекистон

Республикаси Қонунининг 8-моддасида белги-ланган давлат
ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқаро-ларнинг ўзини ўзи
бошқариш органлари, жамоат бирлаш-малари ва бошқа
нодавлат

нотижорат

ташкилотлари

ҳамда

мансабдор

шахсларнинг жамият манфаатларига таллуқли ахборот билан
жисмоний ва юридик шахсларни оммавий тарзда таъминлаш
мажбуриятини бажариш ҳолати кўриб чиқилди. Ўрганиш
жараёнида ушбу мажбуриятни фақат давлат ва бошқа маъмурий

1

PhD in Law, Tashkent State University of Law, Tashkent, Uzbekistan.

E-mail: a.yoldoshev@tsul.uz.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

57

органлар томонидан бажариш ҳуқуқий тартибга солингани,
жамият манфаатларига таал-луқли ахборот мазмуни ва рўйхати
аниқ берилмагани, ушбу жараённи бошқаришга ваколатли
давлат органи нисбатан самарали фаолият кўрсатмаётгани
маълум бўлди. Изланиш-лар натижасида хорижий давлатлар
амалиётини инобатга олган ҳолда жамият манфаатларига
тааллуқли ахборотга таъриф берилди, унинг рўйхатини
шакллантириш,

бундай

ахборот

билан

кенг

оммани

таъминлашга масъулларни аниқлаш, ушбу жараённи тартибга
солиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.


Актуальные вопросы обеспечения граждан информацией
в интересах общества в Узбекистане

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

публичная информация,
общественный интерес,
перечень информации,
публичные обязанности,
владельцы информации,
информация
ограниченного доступа.

В статье рассмотрено состояние выполнения обязательств

по массовому обеспечению информацией, представляющей
публичный интерес физическими и юридическими лицами,
органами государственной власти и управления, органами
самоуправления граждан, общественными объединениями и
другими

негосударственными

некоммерческими

организациями и должностными лицами, установленной в
статье 8 Закона Республики Узбекистан от 12 декабря
2002 года за № 439-II. Исследование показало, что в
законодательстве регламентировано выполнение этой
обязанности

только

государственными

и

другими

административными органами, не определено содержание и
перечень данной информации, установлена относительно
низкая

эффективность

государственного

органа,

уполномоченного управлять данной сферой. В результате
исследования с учетом практики зарубежных стран дано
понятие информации, представляющей общественный
интерес, разработаны рекомендации по формированию
перечня

данной

информации,

определению

лиц,

ответственных

за

ее

массовое

предоставление,

и

регламентированию данного процесса.


КИРИШ
Жамият манфаатларига тааллуқли ахборот тўғрисида фуқаролар хабардор-

лигини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда [1. Б. 385].
Ўзбекистонда ушбу ишларни амалга оширишга 2002 йил 12 декабрдаги
439–II-сонли Қонунда белгиланган жамият манфаатларига тааллуқли ахборот
билан жисмоний ва юридик шахсларни оммавий тарзда таъминлаш мажбурияти [2]
зарур ҳуқуқий асос бўлади. Ушбу мажбуриятни бажариш ҳолатини ўрганиш
натижасида бундай ахборот мазмунини аниқлаштириш, уни ким томонидан ва
қандай тарзда барчага оммавий етказишни тартибга солиш эҳтиёжи аён бўлмоқда.

Жамият манфаатларига тааллуқли ахборотни фуқароларга етказиш

мажбурияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 ва 30-моддалари
мазмунидан келиб чиқади [3]. 29-моддада ҳар кимнинг ўзи истаган ахборотни


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

58

излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқи мустаҳкамланган бўлса, 30-моддага кўра
барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар фуқароларга
уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа
материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим. Ушбу
конституциявий меъёрларни таъминлаш мақсадида “Ахборот олиш кафолатлари ва
эркинлиги тўғрисида” [4], “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари
тўғрисида” [3], “Ахборотлаштириш тўғрисида” [5], “Оммавий ахборот воситалари
тўғрисида”ги [6]ва бошқа қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Ўз навбатида, Конституциянинг 30-моддасига кўра ўз ҳуқуқ ва манфаат-

ларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб
чиқиш имконияти фақат фуқароларга берилган [3] деб бўлмайди. Конституциянинг
29-моддаси бундай имкониятни барчага беришни талаб қилади. Шу туфайли
2002 йил 12 декабрдаги 439-II-сонли Қонуннинг 8-моддасига кўра бундай имконият
ҳар кимга берилади [2]. 2014 йил 5 майдаги ЎРҚ–369 Қонунда ҳам жамият манфаат-
ларига тааллуқли бўлган давлат органлари фаолияти тўғрисидаги ахборот билан
барча жисмоний ва юридик шахсларни оммавий тарзда таъминлаш белгиланган [7].

Жамият манфаатларига тааллуқли ахборотни кенг оммага етказиш учун,

аввало, у қандай ахборот эканлигини аниқлаш зарурдир. Ушбу тушунча2002 йил
12 декабрдаги 439–II-сонли Қонуннинг [2] ўзида юқорида кўрсатилган мажбурият-
ларда икки марта қўлланилган бўлиб, бошқа қонун ҳужжатларида учрамайди. Ўз
навбатида, ушбу Қонуннинг 6 ва 8-моддаларида жамият манфаатларига тааллуқли
ахборот қисман очиб берилган. Уларга кўра бундай ахборотга фуқароларнинг
ҳуқуқлари, эркинликлари, мажбуриятлари, хавфсизлигига ва жамият манфаат-
ларига тааллуқли бошқа воқеалар, фактлар, ҳодисалар ва жараёнлар киритилган.
Бундай таъриф ҳам мавҳум бўлиб, жамият манфаатларига тааллуқли ахборотни
маъносини тўлиқ очиб бермайди.

Ўзбекистонда жамият манфаатларига тааллуқли ахборот мазмуни аниқ

бўлмагани туфайли, уни тегишли субъектлардан барчага оммавий тарзда тақдим
этишни талаб қилиб бўлмайди. Акс ҳолда суиистеъмолликлар ва бошқа қонун
бузилиши ҳолатларига йўл қўйиш мумкин. Ўз навбатида, бундай аборотни тақдим
этмаслик инсон ҳуқуқларини рўёбга чиқариш тўсқинлик қилади. Демак, мазкур
ҳуқуқий бўшлиқни тўлдириш ва “жамият манфаатлари” тушунчасига ойдинлик
киритиш зарурати аён бўлади.

Жамият ва оммавий манфаатларни ягона тушунча сифатида қарашга

қўшилган ҳолда [8, б.88], мавжуд таърифлардан [9. Б. 190] уларни давлат
томонидан расман тан олинган ва ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланган ижтимоий
ҳамжамият манфаати дейиш тўғри кўринади [10. Б. 5]. Чунки оммавий манфаатлар
жамиятда кўпчилик томонидан англанган инсонлар ва уларгуруҳларининг умумий
эҳтиёж-лари бўлиб, қонун ҳужжатларида зарур ҳуқуқлар, эркинликлар ва
мажбуриятлар шаклида мустаҳкамланади. Демак, ҳуқуқлар ва мажбуриятларни
белгилаш, уларни амалга оширишни таъминлаш тўғрисидаги ахборот жамият
манфаатларига тааллуқли бўлади.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

59

АСОСИЙ ҚИСМ
Хорижий давлатларда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва бошқа жамият

манфаатларига тааллуқлиахборот оммавий дейилади (public information) [11].
2002 йил 12 декабрдаги 439–II-сон Қонуннинг 3-моддасида “оммавий ахборот”
тушунчаси берилган бўлиб[2], ушбу Қонуннинг рус тилидаги матнида “массовая
информация” деб таржима қилинган. Тушунча мазмуни ҳам рус тилидаги номига
мос бўлиб, у чекланмаган доирадаги шахслар учун мўлжалланган ҳужжатлаш-
тирилган ахборот, босма, аудио, аудиовизуал ҳамда бошқа хабарлар ва материал-
ларни ташкил қилади. Инглиз тилида ҳам бундай тушунча “mass information”
[12. Б. 712] дейилади. Ушбу ҳолат юридик терминларни қўллашда тушунмов-
чиликларга олиб келиши мумкин.

Мавжуд ҳолатни тўғрилаш учун ўзбек тилида “оммавий ахборот” тушунчаси

маъносини ўзгартириб бўлмайди. Чунки “оммавий ахборот воситалари” тушунчаси
ўзбек тилига сингиб кетган. Инглиз тилида “public” сўзи ҳуқуқ, мулк ва муносабат
[13] сўзлари билан бирикма ҳосил қилганида ўзбек тилига расман “оммавий” деб,
алоқалар, эшитувлар сўзлари билан келганда “жамоатчилик” деб таржима
қилинишини инобатга олган ҳолда “public information” тушунчасини, яъни жамият
манфаатларига тааллуқли ахборотни “жамоат ахбороти” деб таржима қилиш
мақсадга мувофиқ бўлади.

Шу вақтгача “жамият манфаатларига тааллуқли ахборот” мазмуни очиб

берилмагани, уни барчага оммавий тарзда етказишга ва инсон ҳуқуқларини рўёбга
чиқаришга тўсиқ бўлгани табиий ҳол. Масалан, Ўзбекистонда сайланидиган
лавозимларга номзодлар танлаш ва кўрсатиш фақат сиёсий партияларга берилиши
улардан мазкур жараён тартиби ва ушбу масалалар билан боғлиқ бошқа ахборотни
барчага оммавий тарзда етказишни талаб қилади. Лекин ушбу талаб бажарил-
маслиги туфайли Ўзбекистон фуқароларининг сайланишга бўлган конституциявий
ҳуқуқини рўёбга чиқариш имконияти чекланмоқда.

“Жамоат ахбороти” тушунчасига расман таъриф берилмаган хорижий давлат-

ларда ҳам бундай ахборотни тақдим этишда муаммолар кузатилмоқда. Масалан,
РФда турар-жой фондига хизмат кўрсатувчи нодавлат ташкилотлар раҳбар-
ларининг ўз фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш сўровларига жавоб
бермаслиги устидан шикоятлар сонининг ошиши 2010 йилларда қайд этилган
[14. Б. 74]. Нодавлат ташкилотлар томонидан оммавий функцияларнинг бажари-
лиши туфайли айрим тақиқотчилар бу ҳақдаги ахборот очиқлигини таъминлаш
масаласини кўтаришига [15. Б. 145] қарамай, ҳозиргача Россияда бу масала тўлиқ
ҳал қилинмаган.

2002 йил 12 декабрдаги 439-II-сонли Қонуннинг 8-моддасида жамоат

ахборотини кенг оммага етказиш давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари,
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа
нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда мансабдор шахсларга юклатилгани
эътиборга лойиқ. Бугундай органлар кўпчилик давлатларда жамоат ахбороти
эгалари дейилади ва улар қаторига давлат органлари функцияларини бажарадиган
шахслар киритилади. Масалан, Ахборотга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги Хорватия
қонунида булар давлат органлари (парламент, ҳукумат, судлар, мустақил ҳокимият
органлари, масалан, омбудсманлар), давлат бошқаруви органлари (вазирликлар,
ярим автоном ташкилотлар), маҳаллий ҳокимият органлари, оммавий функция-
лари зиммасига юклатилган юридик шахслар ва бошқа органлар, давлат ёки


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

60

маҳаллий ҳокимият томонидан ташкил этилган юридик шахслар, давлат хизмат-
ларини кўрсатувчи юридик шахслар, қисман ёки тўлиқ давлат, маҳаллий бюджет
ёки давлат ресурсларидан молиялаштириладиган юридик шахслар, давлат ёки
маҳаллий ҳокимият идораларига тегишли бўлган компаниялардирдир [16. Б. 345].

Эстония ва Украина жамоат ахбороти ва унинг очиқлиги тўғрисидаги қонун-

ларида ҳам жамоат ахбороти эгалари ва бошқа эълон қилиниши зарур бўлган
ахборот белгиланган. Бундай ахборот сифатида Эстонияда оммавий мажбурият-
ларни [17], Украинада эса ҳокимият субъектлари томонидан ўз вазифаларини
бажариш жараёнида олинган ёки яратилган ахборот тушунилади [18]. Бугунги
кунда оммавий мажбуриятлар ҳокимият субъектлари баробарида, бошка ташки-
лотлар ва жисмоний шаслар бажараётганлиги туфайли Эстонияда жамоат
ахборотига тўлиқроқ таъриф берилган дейиш мумкин. Бунда оммавий ва юридик
мажбуриятларни бир хил тушунчалар сифатида қарашга қўшилиб бўлмайди
[19. Б. 153–153, 20. Б. 90], оммавий орган ўз мажбуриятлари [21. Б. 50] баробарида,
ҳуқуқлари, вазифа ва функцияларини ҳам бажариши шартдир [22. Б. 161].

Хорижий давлатларда “оммавий мажбуриятлар”ва “оммавий функциялар”

тушунчалари биргаликда қўлланилади. Кўпчилик тадқиқотчилар томонидан
оммавий функциялар турли субъектларнинг, биринчи навбатда, давлат ва
муниципалитетларнинг оммавий, яъни давлат томонидан тан олинадиган ва ҳимоя
қилинадиган жамият манфаатларини қондириш бўйича фаолият йўналишлари
сифатида қаралади [23. Б. 92]. Буюк Британияда оммавий функцияларни аниқлаш
мезонлари алоҳида қонунда белгиланиши эътиборга лойиқ [24]. Мазкур қонунга
кўра кўриб чиқилаётган функция предметига нисбатан давлатнинг жавобгарлиги,
унга жамоатчилик қизиқиши моҳияти ва даражаси каби мезонлар оммавий
функция моҳиятини очиб беради.

Демак, оммавий органлар ва бошқа шаслар томонидан инсон ҳуқуқларини

рўёбга чиқариш билан боғлиқ фаолияти тўғрисидаги ахборот жамият манфаат-
ларига тааллуқли бўлади. Масалан, Эстония [17] ва Украинанинг [18] жамоат
ахбороти ва унинг очиқлиги тўғрисидаги қонунларида жамоат ахбороти эгалари
бўлмаган хусусий-ҳуқуқий юридик ҳамда жисмоний шахслар давлат бюджетидан
олинган маблағларни сарфлаши ҳамда табиий монопол ёки бозорда бошқа
устунликларга эга бўлган тадбиркорлар товар ва хизматларни тақдим этиш
шартлари, нархлари ва уларнинг ўзгариши тўғрисидаги ахборотни ҳам кенг оммага
тақдим этиши кўрсатилган. АҚШда эса тақдим этиш сўрови билан уч марта
мурожаат қилинган ахборот жамоат ахбороти рўхатига киритилади ва оммавий
тарзда тақдим этилади [25].

Хорижий давлатлар амалиётидан жамоат ахбороти рўйхатини ва унинг

очиқлигини таъминлашга масъул субъектларни қатъий белгилаб бўлмаслиги,
бундай ахборот ва субъектлар рўйхатини тасдиқлаш ва уни заруратга қараб
кенгайтириш кераклиги аён бўлади. Шу аснода“жамоат ахбороти – оммавий
функцияларни бажариш ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ бошқа
фаолият тўғрисида ҳамма учун олиш эркин бўлган, давлат ва бошқа сирлар
бўлмаган ҳужжатлаштирилган, босма, аудио, аудиовизуал ҳамда бошқа хабарлар ва
материаллар” деб таъриф бериш мантиқан тўғридир. Бундай аниқликнинг
киритилиши Ўзбекистонда жамоат ахбороти очиқлигини таъминлаш учун зарур
чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини беради.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

61

439–II-сонли Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ давлат ҳокимияти ва

бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат
бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда мансабдор
шахсларни жамоат ахборотиэгалари дейиш мумкин [2]. Мазкур Қонуннинг 6-модда-
сида улар томонидан жамоат ахборотини қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда фақат оммавий ахборот воситаларига хабар бериш орқали кенг оммага
тақдим этиш усули кўрсатилган. Ўзбекистон қонунчилигида фақат давлат ва бошқа
маъмурий органлар томонидан жамоат ахбороти очиқлигини таъминлаш усуллари
ва тартибибелгиланган.

2014 йил 5 майдаги ЎРҚ–369-сон Қонунида давлат ҳокимияти ва бошқаруви

органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш тартиби белгиланган [7].
2018 йил 8 январдаги ЎРҚ–457-сон Қонунинг 10-моддаси биландавлат органлари
баробарида маъмурий-ҳуқуқий фаолият соҳасида маъмурий бошқарув ваколати
берилган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа маъмурий
органлар ҳам маъмурий тартиб-таомиллар ҳақидаги ахборотдан давлат ҳокимияти
ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжат-
ларида белгиланган усуллар орқали эркин фойдаланилишини таъминлаш шарти
қўйилган [13]. Ушбу талабни бошқажамоат ахбороти эгаларига қўллашга интилиш
эътиборга лойиқ.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ишлаб

чиқилган қонун лойиҳаларида 2014 йил 5 майдаги ЎРҚ–369-сон Қонуни меъёр-
ларини жамоат ахборотига эга бўлган барча субъектларга қўллаш баробарида,
ахборот эркинлиги тўғрисидаги қонунларни кодификация қилишга ҳаракат
қилинган. Шу билан бирга, 2019 сентябрь [26] ва 2020 йил январь [27] ойларида
онлайн жамоатчилик муҳокамасига қўйилганқонун лойиҳаларида жамоат
ахборотига таъриф берилмаганиваамалдаги рўйхатни қайтариш билан чекланил-
гани эътирозлидир.

Жамоат ахборотини аниқ белгилаш имконинг йўқлиги сабабли 2014 йил

5 майдаги ЎРҚ-369-сонли Қонуннинг 5-моддасида давлат органлари фаолияти
тўғрисидаги ахборотнинг намунавий рўйхати берилган [7]. Ушбу моддага кўра
мазкур ахборот жумласига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар ҳам
киритилиши мумкин ва давлат органи ўз фаолияти тўғрисидаги ахборот рўйхатини
ушбу модда қоидаларига мувофиқ тасдиқлайди. Қонуннинг ўзида, яъни унинг
13-моддасида намунавий рўйхатдаги ахборотдан ташқари давлат органлари веб-
сайтларига ва жойлаштирилиши мумкин бўлган ахборот рўйхати берилган. Мазкур
меъёрлар ижросини ўрганиш бундай ахборот рўйхати кўпчилик давлат органлари-
нинг веб-саҳифаларида йўқлиги, борларида эса намунавий рўйхатдаги маълумот-
лар мавжуд эмаслиги аён бўлади.

Интернет тармоғидаги қидирув натижасида Тошкент вилояти [28] ва

Самарқанд вилояти Жомбой тумани [29] ҳокимликлари веб-сайтларида улар
фаолияти тўғрисида тасдиқланган ахборот рўйхати мавжудлиги аниқланди.
Биринчисининг рўйхатида бюджетдан ажратиладиган маблағлардан, бюджет
ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан фойда-
ланилиши, иккинчисиникида бундан ташқари ҳокимлик томонидан ишлаб
чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, норматив ва бошқа ҳужжат-
ларнинг лойиҳалари, ўтказилган танловлар (тендерлар) ва олинган товарларнинг
етказиб берилиши, тузилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари
тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар йўқлигини кўриш мумкин.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

62

Хорижий давлатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда жамоат ахбороти

рўйхатида оммавий функцияларни бажармайдиган юридик ҳамда жисмоний
шахслар давлат бюджетидан олинган маблағларни сарфлаши ҳамда табиий
монопол ёки бозорда бошқа устунликларга эга бўлган тадбиркорлар товар ва
хизматларни тақдим этиш шартлари, нархлари ва уларнинг ўзгариши, шунингдек,
сиёсий партиялар томонидан номзод танлаш ва кўрсатиш билан боғлиқ ахборотни
ҳам ушбу рўйхатга киритиш мақсадга мувофиқ бўлади.


НАТИЖАЛАР ВА МУҲОКАМАЛАР
Жамоат ахбороти рўйхатини белгилашда фойдаланиш чекланмаган барча

жамоат ахбороти очиқ бўлиши қоидасига таяниш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг
учун фойдаланиш чекланган ахборот рўйхатини аниқ белгилаш талаб қилинади.
2014 йил 5 майдаги ЎРҚ–369-сонли Қонуннинг 6-моддасига кўра давлат орган-
ларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот қонунда белгиланган тартибда давлат
сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумот-
лар жумласига киритилган бўлса, ундан фойдаланиш чеклаб қўйилади ҳамда
фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборотга тааллуқли маълумотларнинг рўйхати,
шунингдек маълумотларни бундай ахборот жумласига киритиш тартиби қонун
ҳужжатларида белгиланади [7]. Бироқ, ушбу меъёрлар ҳам амалда тўлиқ бажарил-
маган.

Амалда фойдаланиш чекланган давлат сирлари ёки қонун билан қўриқ-

ланадиган бошқа сирларни белгилаш ва уларни сақлаш турли қонун ҳужжатлари
билан тартибга солинади [30. 31]. Шу туфайли 2014 йил 5 майдаги ЎРҚ–369-сонли
Қонунда [7] белгиланмаган бўлса ҳам, айрим давлат органлари томонидан бундай
ахборот рўйхатини тасдиқлаш амалиёти ижобий ҳолатдир. Масалан, Тошкент
вилояти ҳокимлиги сайтида ҳокимлик фаолияти тўғрисидаги фойдаланилиши
чеклаб қўйилган ахборотга тааллуқли маълумотлар рўйхати берилган [32]. Бу
мазкур рўйхатда белгиланмаган барча маълумотлар очиқ бўлиши ва аҳоли
эҳтиёжига қараб оммавий тарзда тақдим этиш кераклингини англатади.

Давлат органлари очиқ ахборотни асоссиз чеклаб қўйиш ҳолатини олиш

долзарб масалалардан биридир [33. Б. 310]. 2002 йил 12 декабрдаги 439–II-сонли
Қонуннинг 4-моддасига кўра ахборот олиш фақат қонунга мувофиқ ҳамда инсон
ҳуқуқ ва эркинликлари, конституциявий тузум асослари, жамиятнинг ахлоқий
қадриятлари, мамлакатнинг маънавий, маданий ва илмий салоҳиятини муҳофаза
қилиш, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чекланиши мумкин [2]. Ушбу қонун-
нинг 6-моддасида махфий ахборотга қуйидагилар кирмаслиги белгиланган:

фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, уларни рўёбга чиқариш тартиби

тўғрисидаги, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат
нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи қонун ҳужжатлари;

экологик, метеорологик, демографик, санитария-эпидемиологик, фавқулод-

да вазиятлар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда аҳолининг, аҳоли пунктларининг,
ишлаб чиқариш объектлари ва коммуникацияларнинг хавфсизлигини таъминлаш
учун зарур бўлган бошқа ахборотлар;


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

63

ахборот-кутубхона муассасаларининг, архивларнинг, идоравий архивлар-

нинг ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган юридик шахс-
ларга тегишли ахборот тизимларининг очиқ фондларидаги мавжуд маълумотлар.

Фойдаланилиши чеклаб бўлмайдиган ахборотни кўрсатиш баробарида,

жамоат ахбороти очиқлигини таъминлашга масъул давлат органини, ҳар бир
давлат органида масъул шахс ёки тузилмаларини белгилаш хорижий давлатлар
илғортажрибаси дейиш мумкин. Масалан, АҚШда Миллий архивлар ва ёзувлар
бошқармаси таркибида Ҳукуматнинг ахборот хизматлари идораси ташкил этилган
бўлиб, унинг раҳбари Давлат ахборот хизматлари идорасининг директори ҳисоб-
ланади. Мазкур идора агентликларининг жамоат ахбороти очиқлигини таъминлаш
сиёсати ва тартибларини, уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлигини кўриб
чиқиш ва яхшилаш чораларини аниқлайди. Идора ҳар йили камида бир марта
Вакиллар Палатасининг Назорат ва ҳукумат ислоҳотлари қўмитасига, Сенат Адлия
қўмитасига ва Президентга кўриб чиқилган ва аниқланган масалалар, қонун-
чиликни такомиллаштириш бўйича тавсияларни ўз ичига олган ҳисобот тақдим
қилади. Мазкур идора ўз вазифаларини ҳар бир агентликнинг Ахборот очиқлиги
бош амалдори орқали амалга оширади [25].

Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон

Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси раҳбар-
лигида Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини
таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича
жамоатчилик кенгаши тузишга розилик берилди [35]. Жамоатчилик кенгашига
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида жамоат-
чиликни хабардор қилишнинг самарали ва амалий механизмларини белгилаш
вазифаси юкланди.

Жамоатчилик кенгаши томонидан ўз вазифаларини самарали бажариш

мақсадида Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги
мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш методикаси тасдиқланди [36]. Ушбу
методика асосида Жамоатчилик кенгашининг http://ochiqlik.uz/ манзилидаги веб-
саҳифасида Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти “очиқлиги
индекси”нинг рейтинги эълон қилиб боришга ҳаракат қилинди. Бироқ, очиқлик
рейтинги бир марта 2018 йилда эълон қилинди ва Жамоатчилик кенгашининг
бошқа вазифаларини бажариш тўғрисида маълумот мавжуд эмас.

Хорижий давлатлар амалиётини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон

Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги ПҚ–4151-сон Қарори билан
илк бор жамоат ахбороти очиқлигини таъминлаш учун масъул бўлган давлат
органи – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигитузилди [37]. Агентликка аниқ-
ланган қонун бузилиш ҳолатлари ва Агентлик ваколатига кирадиган бошқа
масалалар бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларга огоҳлантириш, хулоса
ва ижро учун мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ҳуқуқи берилди ҳамда
унинг зиммасига давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг матбуот (ахборот)
хизматлари (жамоатчилик билан ишлаш бўйича бўлимлари) фаолиятини
мувофиқлаштиради ва методик таъминлаш функцияси юкланди.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

64

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 125-сон

қарорига кўра давлат ва хўжалик бошқаруви органининг фаолияти тўғрисида кенг
жамоатчиликни холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилиш ахборот хизмат-
ларининг асосий вазифаларидан биридир [38]. Бироқ, жамаот ахбороти очиқлиги-
нинг бугунги кундаги ҳолати ахборот хизматлари ҳамда Ахборот ва оммавий
коммуникациялар агентлигининг ўз вазифаларини етарли даражада бажармаёт-
ганларини кўрсатмоқда. Жумладан, Агентлик тўғрисидаги низомнинг 36-бандига
кўра ҳар чорак якунлари бўйича Агентлик веб-сайтида мамлакатнинг оммавий
коммуникациялари, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолияти соҳалари
ривожланиши натижалари ҳақида матбуот учун ахборот (пресс-релиз) эълон
қилиш ҳамда бунда мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф қилиш борасида
маълумот бериш мақсадга мувофиқ бўлади [39].


ХУЛОСА
Ўзбекистонда жамият манфаатларига тааллуқли ахборотни барча етказиш

масалаларининг таҳлили қуйидаги таклиф ва мулоҳазаларни илгари суриш
имконини берди:

биринчидан, жамият манфаатларига тааллуқли ахборот мазмунини аниқлаш

мақсадга мувофиқ бўлади. Жамият манфаатлари мазмуни ва хорижий давлатлар
амалиётини ҳисобга олган ҳолда оммавий функцияларни бажариш ҳамда инсон
ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ бошқа фаолият тўғрисида ҳамма учун олиш
эркин бўлган, давлат ва бошқа сирлар бўлмаган ҳужжатлаштирилган, босма, аудио,
аудиовизуал ҳамда бошқа хабарлар ва материалларни жамият манфаатларига
тааллуқли ахборот дейиш мумкин;

иккинчидан, хорижий давлатларда жамият манфаатларига тааллуқли

ахборот оммавий (public information) дейилиши, аммо Ўзбекистонда ушбу тушунча
остида барча учун очиқ ахборот (mass information) тушунилиши баҳсли ҳолатни
вужудга келтиради. Ушбу ҳолатни аниқлаштириш учун ўзбек тили амалиётини
инобатга олган ҳолда жамият манфаатларига тааллуқли ахборотни жамоат
ахбороти дейиш мантиқан тўғри бўлади;

учинчидан, Ўзбекистон ва хорижий давлатларда жамоат ахбороти рўйхатини

тузиш ижобий ҳолдир. Бундай рўйхат барча жамоат ахборотини қамраб олиши
мумкин эмаслигини инобатга олган ҳолда унга АҚШ каби тақдим этиш сўрови
билан уч марта мурожаат қилинган ахборотни киритиш мақсадга мувофиқ бўлади;

тўртинчидан, давлат органларида фойдаланилиши чекланган ахборот

рўйхатини аниқ белгилаш эҳтиёжи мавжуд. Бунда очиқ ахборотни асоссиз чеклаб
қўйиш ҳолатини олиш долзарб масалалардан биридир. Ахборот олиш фақат
қонунга мувофиқ ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, конституциявий тузум
асослари, жамиятнинг ахлоқий қадриятлари, мамлакатнинг маънавий, маданий ва
илмий салоҳиятини муҳофаза қилиш, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида
чекланишини таъминлаш муҳимдир;

бешинчидан, Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг

очиқлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб
бориш бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан Давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органлари фаолияти “очиқлиги индекси”нинг рейтингини такомиллаштириш ва


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

65

http://ochiqlik.uz/ манзилидаги ўз веб-саҳифасида ҳар йили эълон қилишни йўлга
қўйиши мақсадга мувофиқ бўлади.

олтинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси

ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан давлат
органлари ва бошқа ташкилотларнинг матбуот (ахборот) хизматлари (жамоат-
чилик билан ишлаш бўйича бўлимлари) фаолиятини мувофиқлаштириш ва
методик таъминлаш орқали ушбу хизматларнинг жамоат ахборотини кенг
жамоатчиликни холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилишига эришиш долзарб
масалалардан биридир;

еттинчидан, жамоат ахбороти эркинлигини таъминлашга оид қонунчилик

ҳужжатларини унификация ва кодификация қилиш, ушбу мақсадда ишлаб
чиқилган ва 2019 сентябрь ва 2020 йил январь ойларида онлайн жамоатчилик
муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳаларини такомиллаштириш ва қабул қилишга
эҳтиёж ортиб бормоқда.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Asadov S.G. Prospects for government reform in Uzbekistan // Theoretical &

Applied Science. – 2020. – № 7. – P. 385.

2.

Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган

“Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги 439–II-сонли
Қонунини // https://lex.uz/docs/52268.

3.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Ўн иккинчи чақириқ

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил
8 декабрда қабул қилинган // https://lex.uz/docs/20596#93813.

4.

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган

“Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги 400–I-сонли Қонуни //
https://lex.uz/docs/1319.

5.

Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган

“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги 560–II-сонли Қонуни // https://lex.uz/docs/83472.

6.

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган

“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги 541-I-сонли Қонуни. Ўзбекистон
Республикасининг 2007 йил 15 январда қабул қилинган ЎРҚ–78-сонли Қонуни
таҳририда // https://lex.uz/docs/1106870.

7.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майда қабул қилинган “Давлат

ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги
ЎРҚ–369-сонли Қонуни // https://lex.uz/docs/2381133.

8.

Морозова Л.А. Проблемы современной российской государственности. – М.:

Юрид. лит., 1998. – С. 88.

9.

Gale Encyclopedia of American Law, 3rd Edition: Volume 8: Po to San / Project

Editor: Donna Batten. – Farmington Hills: Gale, Cengage Learning, 2010. – P. 190.

10.

Тихомиров Ю.А. Публичное право: падение и взлеты // Государство и

право, 1/1996. – С. 5.

11.

https://www.ip-rs.si/en/freedom-of-information/access-to-information/

what-is- public-information/.

12.

Encyclopedia of Media and Communication / Edited by Marcel Danesi. –

Toronto, Buffalo, London: University of Toronto Press, 2013. – P. 712.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

66

13.

2018 йил 8 январда қабул қилинган “Маъмурий тартиб-таомиллар

тўғрисида”ги ЎРҚ–457-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни 4-моддаси //
https://lex.uz/docs/3492199.

14.

Куликова С.А. Законодательное закрепление права граждан на доступ к

информации в актах субъектов Российской Федерации // Государственная власть и
местное самоуправление. 2010. № 11. – С. 74.

15.

Терещенко Л.К. Публичная власть в Интернете // Право. Журнал Высшей

школы экономики. 2017. № 4. – С. 145.

16.

Bianca V. Radu and Dacian C. Dragos. In the Laws of Transparency in Action. A

European Perspective / Edited by Dacian C. Dragos, Polonca Kovač, Albert T. Marseille. –
Cham: Palgrave Macmillan, 2019. – P. 345.

17.

Статья 5 Закона Эстонии «О публичной информации» // https://www.

juristaitab.ee/ru/zakonodatelstvo/zakon-o-publichnoy-informacii (дата посещения
сайта 22.03.2019).

18.

Статья 1 Закона Украины «О доступе к публичной информации» от 13 января

2011 года за №2939-VI // https://zakon.rada.gov.ua/laws/show/2939-17?lang=ru.

19.

Жеребцов А. Общая теория публично-правовой обязанности. – СПб.: изд-

во «Юридический центр-Пресс», 2013. – С. 152–153.

20.

Заболотских Е.М., Попова С.П. О некоторых вопросах правового

регулирования механизма исполнения публичных обязанностей // Актуальные
проблемы российского права. 2015. №6. – С. 90. URL: https://cyberleninka.ru/
article/n/o-nekotoryh-voprosah-pravovogo-regulirovaniya-mehanizma-ispolneniya-
publichnyh-obyazannostey (дата обращения: 30.03.2021).

21.

Яровой Александр Валерьевич К вопросу об исполнении публичной

обязанности при ликвидации аварийного жилищного фонда // Сибирский
юридический вестник. 2017. №4. – С. 50. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/k-
voprosu-ob-ispolnenii-publichnoy-obyazannosti-pri-likvidatsii-avariynogo-zhilischnogo-
fonda (дата обращения: 30.03.2021).

22.

Теория государства и права: Учебник для вузов / Под ред. проф. В. М.

Корельского и проф. В.Д. Перевалова. – 2-е изд., изм. и доп. – М.: Издательство
НОРМА, 2002. – С. 161.

23.

Бугаевская Наталья Валентиновна Выполнение публичных функций как

признак субъекта коррупционных преступлений // Человек: преступление и наказание.
2015. №3 (90). – С. 92. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/vypolnenie-publichnyh-
funktsiy-kak-priznak-subekta-korruptsionnyh-prestupleniy (дата обращения: 30.03.2021).

24.

HumanRightsAct 1998 (MeaningofPublicFunction) Bill. Revised 13 May 2008 //

https://publications.parliament.uk/pa/cm200708/cmbills/045/08045.i-i.html.

25.

FreedomofInformationActStatute // https://www.foia.gov/foia-statute.html.

26.

“Ахборот олиш эркинлиги ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар

фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси. ID-8523 // https://
regulation.gov.uz/uz/d/8523.

27.

“Ахборотдан фойдаланиш эркинлиги ҳамда давлат органлари ва бошқа

ташкилотлар фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси. ID-12272.
https://regulation.gov.uz/uz/d/12272.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

67

28.

Тошкент вилояти ҳокимлиги фаолияти тўғрисида чоп этилиши лозим

бўлган ахборот материаллари Рўйхати // http://toshvil.uz/uz/pages/regulatory_
documents_toshvil/?PAGEN_1=2.

29.

Жомбой туман ҳокимлиги фаолияти тўғрисида расмий веб-сайт

(jomboy.uz)га жойлаштириладиган ахборот рўйхати // http://www.jomboy.uz/
ru/node/545.

30.

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган “Давлат

сирларини сақлаш тўғрисида”ги 848-XII-сонли Қонуни // https://lex.uz/docs/98850.

31.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 сентябрда қабул қилинган

“Тижорат сири тўғрисида”ги ЎРҚ–374-сонли Қонуни // https://lex.uz/docs/2460801
ва бошқалар.

32.

Тошкент вилояти ҳокимлиги фаолияти тўғрисидаги фойдаланилиши

чеклаб қўйилган ахборотга тааллуқли маълумотлар Рўйхати // http://toshvil.uz/
uz/pages/regulatory_documents_toshvil/?PAGEN_1=2.

33.

Каспирович-Шумак А.А. Правовое регулирование реализации права

граждан на информацию / Материалы междунар. науч.-практ. конф., Минск,
26 марта 2020 г. Часть 2. – 2020. – С. 310.

34.

Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган

“Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги 439-II-сонли
Қонуни

35.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ҳокимияти ва

бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс
чора-тадбирлар кўриш тўғрисида” 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон Қарори //
https://lex.uz/docs/2809591#3053787.

36.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги

мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш методикаси. Давлат ҳокимияти ва
бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш фаолиятини
мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик
кенгашининг 2016 йил 7 январдаги қарори билан тасдиқланган //
http://ochiqlik.uz/uz/%d1%83%d1%81%d0%bb%d1%83%d0%b1/

37.

ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентиАдминистрациясиҳузуридаги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тўғрисидаги низом. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги ПҚ–4151-сон Қарори //
https://lex.uz/docs/4188851.

38.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

“Ўзбекистон

Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари
фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил
15 февралдаги 125-сон қарори // https://lex.uz/docs/3561681.

39.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг веб-сайти // https://aoka.uz.

Библиографические ссылки

Asadov S. G. PROSPECTS FOR GOVERNMENT REFORM IN UZBEKISTAN //Theoretical & Applied Science. – 2020. – №. 7. – С. 385.

Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги 439-II-сонли Қонунини // https://lex.uz/docs/52268

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган // https://lex.uz/docs/20596#93813.

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги 400-I-сонли Қонуни // https://lex.uz/docs/1319

Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги 560-II-сонли Қонуни // https://lex.uz/docs/83472.

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги 541-I-сонли Қонуни. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 15 январда қабул қилинган ЎРҚ-78-сонли Қонуни таҳририда // https://lex.uz/docs/1106870.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майда қабул қилинган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-369-сонли Қонуни // https://lex.uz/docs/2381133

Морозова Л.А. Проблемы современной российской государственности. – М.: Юрид. лит., 1998. – С. 88.

Gale Encyclopedia of American Law, 3rd Edition: Volume 8: Po to San / Project Editor: Donna Batten. – Farmington Hills: Gale, Cengage Learning, 2010. – P. 190.

Тихомиров Ю.А. Публичное право: падение и взлеты // Государство и право, 1/1996. С. 5.

Encyclopedia of Media and Communication / Edited by Marcel Danesi. – Toronto, Buffalo, London: University of Toronto Press, 2013. – P. 712.

йил 8 январда қабул қилинган “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги ЎРҚ-457-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни 4-моддаси // https://lex.uz/docs/3492199.

Куликова С.А. Законодательное закрепление права граждан на доступ к информации в актах субъектов Российской Федерации // Государственная власть и местное самоуправление. 2010. № 11. – С. 74.

Терещенко Л.К. Публичная власть в Интернете // Право. Журнал Высшей школы экономики. 2017. № 4. – С. 145.

Bianca V. Radu and Dacian C. Dragos. In the Laws of Transparency in Action. A European Perspective / Edited by Dacian C. Dragos, Polonca Kovač, Albert T. Marseille. – Cham: Palgrave Macmillan, 2019. – P. 345.

Статья 5 Закона Эстонии “О публичной информации” // https://www.juristaitab.ee/ru/zakonodatelstvo/zakon-o-publichnoy-informacii (дата посещения сайта 22.03.2019)

Статья 1 Закона Украины “О доступе к публичной информации” от 13 января 2011 года за №2939-VI // https://zakon.rada.gov.ua/laws/show/2939-17?lang=ru.

Жеребцов А. Общая теория публично-правовой обязанности. – СПб.: изд-во «Юридический центр-Пресс», 2013. – С. 152-153.

Заболотских Е.М., Попова С.П. О некоторых вопросах правового регулирования механизма исполнения публичных обязанностей // Актуальные проблемы российского права. 2015. №6. – С. 90. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/o-nekotoryh-voprosah-pravovogo-regulirovaniya-mehanizma-ispolneniya-publichnyh-obyazannostey (дата обращения: 30.03.2021).

Яровой Александр Валерьевич К вопросу об исполнении публичной обязанности при ликвидации аварийного жилищного фонда // Сибирский юридический вестник. 2017. №4. – С. 50. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/k-voprosu-ob-ispolnenii-publichnoy-obyazannosti-pri-likvidatsii-avariynogo-zhilischnogo-fonda (дата обращения: 30.03.2021).

Теория государства и права: Учебник для вузов / Под ред. проф. В. М. Корельского и проф. В. Д. Перевалова. — 2-е изд., изм. и доп. — М.: Издательство НОРМА, 2002. – С. 161.

Бугаевская Наталья Валентиновна Выполнение публичных функций как признак субъекта коррупционных преступлений // Человек: преступление и наказание. 2015. №3 (90). – С. 92. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/vypolnenie-publichnyh-funktsiy-kak-priznak-subekta-korruptsionnyh-prestupleniy (дата обращения: 30.03.2021).

Human Rights Act 1998 (Meaning of Public Function) Bill. Revised 13 May 2008 // https://publications.parliament.uk/pa/cm200708/cmbills/045/08045.i-i.html.

Freedom of Information Act Statute // https://www.foia.gov/foia-statute.html.

“Ахборот олиш эркинлиги ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси. ID-8523 // https://regulation.gov.uz/uz/d/8523.

“Ахборотдан фойдаланиш эркинлиги ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси. ID-12272. https://regulation.gov.uz/uz/d/12272.

Тошкент вилояти ҳокимлиги фаолияти тўғрисида чоп этилиши лозим бўлган ахборот материаллари Рўйхати // http://toshvil.uz/uz/pages/regulatory_documents_toshvil/?PAGEN_1=2.

Жомбой туман ҳокимлиги фаолияти тўғрисида расмий веб-сайт (jomboy.uz)га жойлаштириладиган ахборот рўйхати // http://www.jomboy.uz/ru/node/545

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги 848-XII-сонли Қонуни // https://lex.uz/docs/98850;

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 сентябрда қабул қилинган «Тижорат сири тўғрисида»ги ЎРҚ-374-сонли Қонуни // https://lex.uz/docs/2460801 ва бошқалар.

Тошкент вилояти ҳокимлиги фаолияти тўғрисидаги фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборотга тааллуқли маълумотлар Рўйхати // http://toshvil.uz/uz/pages/regulatory_documents_toshvil/?PAGEN_1=2.

Каспирович-Шумак А. А. Правовое регулирование реализации права граждан на информацию / Материалы междунар. науч.-практ. конф., Минск, 26 марта 2020 г. Часть 2. – 2020. – С. 310.

Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги 439-II-сонли Қонуни

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида” 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон Қарори // https://lex.uz/docs/2809591#3053787.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш методикаси. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгашининг 2016 йил 7 январдаги қарори билан тасдиқланган // http://ochiqlik.uz/uz/%d1%83%d1%81%d0%bb%d1%83%d0%b1/

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тўғрисидаги низом. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сон Қарори // https://lex.uz/docs/4188851.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги 125-сон қарори // https://lex.uz/docs/3561681.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг веб-сайти // https://aoka.uz.