Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Characteristics of socio-political values and the impact on the
spiritual revival of society
Ruxsora RUZIEVA
1
National University of Uzbekistan
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received July 2021
Received in revised form
20 July 2021
Accepted 15 August 2021
Available online
15 September 2021
This article reveals the functional features, the substantive
essence of socio-political values. Independence is seen as the
highest socio-political value. The issues of harmonization of the
achievements of our country with national and universal values,
its impact on national and spiritual development are studied.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
socio-political values,
politics,
political activity,
political forces,
social groups,
citizens’ interests,
universal values,
democracy,
centralized governance,
coordination,
cooperation,
humanization,
rule of law,
social justice,
rationalization,
socialization,
stability and peace,
modernization.
Ижтимоий-сиёсий
қадриятларнинг
хусусиятлари
ва
жамиятнинг маънавий янгиланишига таъсири
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
ижтимоий-сиёсий
қадриятлар,
сиёсат,
Мазкур мақолада ижтимоий-сиёсий қадриятларнинг
функционал хусусиятлари, субстанционал моҳияти очиб
берилади. Мустақиллик – олий ижтимоий-сиёсий қадрият
1
doctor of Philosophy, National University of Uzbekistan, Tashkent, Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
2
сиёсий фаолият,
сиёсий кучлар,
ижтимоий гуруҳлар,
фуқаролар манфаатлари,
умуминсоний қадриятлар,
демократия,
марказлашган бошқариш
(централизм),
координация,
кооперация,
гуманизация,
қонун устуворлиги,
ижтимоий адолат,
рационализация,
социализация
(ижтимоийлашув),
барқарорлик ва тинчлик,
модернизация.
сифатида қаралади. Республикамизда қўлга киритилган
ютуқларнинг миллий ва умуминсоний қадриятлар билан
уйғунлиги, уни миллий-маънавий юксалишга таъсири
масалалари тадқиқ этилади.
Характеристика социально-политических ценностей и
влияние на духовное возрождение общества
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
социально-политические
ценности,
политика,
политическая активность,
политические силы,
социальные группы,
интересы граждан,
общечеловеческие
ценности,
демократия,
централизованное
управление,
координация,
кооперация,
гуманизация,
верховенство закона,
социальная
справедливость,
рационализация,
социализация,
стабильность и мир,
модернизация.
В статье раскрываются функциональные особенности,
содержательная
сущность
общественно-политических
ценностей. Независимость рассматривается как высшая
социально-политическая ценность. Изучаются вопросы
гармонизации достижений нашей страны с национальными
и общечеловеческими ценностями, их влияние на
национальное и духовное развитие.
Ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг қадрият сифатида талқин қилиниши
“сиёсат” тушунчаси ва у билан функционал боғлиқ институтларнинг жамият
ҳаётидаги ўрнини ўрганишни, ҳеч бўлмаганда очиб беришни тақозо қилади. Сиёсат
давлат ички ёки ташқи сиёсатининг ифодаси, “сиёсат” деб аталувчи воқеликнинг
жамият ҳаётида акс этишидир.
Ўзбек сиёсатшунос олими Р.З. Жумаев сиёсий-ижтимоий жараёнларнинг
объекти ва субъектларига ҳокимият эгаси ва сиёсий фаолият, сиёсий-ижтимоий
қадриятларга эса субъект ва объектнинг ўзаро муносабати ва ўзаро ҳаракати
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
3
жараёнида амал қилинадиган нормалар, тартиблар, идеалларни киритади.
Ҳақиқатан ҳам, айнан мана шу ўзаро муносабатлар ва ўзаро ҳаракатлар “сиёсий
воқеликни акс эттиради ва турли сиёсий кучлар, ижтимоий гуруҳлар ва фуқаролар
манфаатлари курашининг, уларнинг ҳукумат тузилмаларига таъсирининг натижа-
сидир. Субъектлар ва объектлар ўзаро ҳаракатининг натижаси мустаҳкам алоқалар
ва ўзаро муносабатларнинг яратилиши, янги қоидалар ва меъёрларнинг юзага
келиши, сиёсий институтларнинг яратилиши ёки барпо бўлишидир”.
Ижтимоий-сиёсий қадриятларни функционал хусусиятларига мувофиқ
гуруҳлаш бу ўринда мақсадга мувофиқдир. Шунинг учун уларни қуйидагиларга
ажратишимиз мумкин:
1.
Демократия.
2.
Марказлашган бошқариш (централизм).
3.
Координация.
4.
Кооперация.
5.
Гуманизация.
6.
Қонун устуворлиги.
7.
Ижтимоий адолат.
8.
Рационализация.
9.
Социализация (ижтимоийлашув).
10.
Барқарорлик ва тинчлик.
11.
Модернизация.
“Демократия” кенг қамровли, турли сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий
соҳаларни, инсоннинг турмуш тарзи, тафаккури, гносеологик изланишлари билан
боғлиқ тушунчадир. У ижтимоий тараққиёт билан боғлиқ воқелик, шунинг учун
кишилар унга сиёсий-ижтимоий, эъзозланадиган, қадрланиб, ташқи тазйиқлардан
ҳимоя қилинадиган қадрият деб қарайдилар. Инсоният, тафаккур тарихи, аслини
олганда, демократик қадриятлар яратиш тарихидир, ҳеч бир тараққиёт босқичи ёки
халқ, миллат йўқки, уларни орзу қилмаган, улар учун курашмаган бўлсин.
Бугун жамиятнинг маънавий янгиланиши ҳам демократик қадриятларнинг
шаклланиши, ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг асосий мезони, кўрсаткичига айланиши
билан боғлиқдир. Ижтимоий-сиёсий қадрият сифатида у давлат институтларининг
фаолиятида, ҳокимиятнинг тақсимланишида, ўзини ўзи бошқариш органлари ва
нодавлат ташкилотларининг ривожланишида намоён бўлмоқда. Демократия
ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар орқали кишилар маънавиятига, онги ва тафаккурига
кириб келган, энди у жамиятнинг туб янгиланишига хизмат қилмоқда.
Демократия ҳам рационал бошқаришни тақозо қилади. Шунинг учун
ижтимоий-сиёсий институтлар демократик қадриятларнинг шаклланишига
бефарқ қарай олмайди, акс ҳолда улар деструктив ҳодисаларга айланиб, жамият,
кишилар маънавиятига, тараққиётга салбий таъсир қилиши мумкин. Шарқда
демократиянинг ахлоқ-одоб, маънавий императивлар билан чамбарчас боғлиқлиги
“демократия демократия учун” эмас, балки демократия жамият ва инсоннинг
ижтимоий, маънавий-ахлоқий тараққиёти учун деган қоида амал қилади. Мазкур
мақсаддан узоқ ёки унга зид демократия ғайри демократияни, халқ, миллат, ватан
тараққиётини таъминлаётган қадриятларни рад этишга, натижада нигилизмнинг
авж олишига олиб келади. Демократия тарихий-маданий парадигмадан, халқ,
миллат, асрлар давомида яратган ва эъзозлаб келаётган анъаналар, нормалар ва
қадриятлардан ташқарида ёки уларга зид тарзда позитив воқелик сифатида
шакллана олмайди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
4
Марказлашган бошқариш(централизм) давлатнинг идора усулларидан
биридир. Давлат мавжуд экан, марказлашган бошқариш ҳам сиёсий-ижтимоий
қадрият сифатида мавжуддир. Ф. Мусаев мазкур қадриятни “субординация ва
иерархик муносабатлар” деб атайди. Улар “динамик тизимларга хос бўлган
беқарорликни, рисолага тушмайдиган синергетик ҳодисаларни жамият тараққиёти
манфаатларига мувофиқ ташкил этишга қаратилган унсурлардир. Жамият ва
давлат каби динамик тизимлар мавжуд экан, субординация ва иерархик муноса-
батлар ҳам сақланиб қолаверади”.
Централизм онг аввало давлат ҳокимияти бўғинларининг, институт-
ларининг, қайси поғонада туришидан қатъий назар, умумий тартибга, қонунларга
мувофиқ фаолият кўрсатишини, юқоридан қабул қилинган қарорларнинг тўла-
тўкис бажарилишини, қуйи идораларнинг юқори идораларга итоат этиши ва уларга
ҳисобот бериб боришини йўлга қўйиш усулидир. Жамият янги поғонага, қадрият-
ларга ўтаётганида кучли давлатга эҳтиёж пайдо бўлади; давлатнинг йирик сиёсий-
ижтимоий институт эканлиги унга ислоҳотларни амалга оширишга ва улар учун
масъулиятни ўз устига олишга ундайди. Жамиятнинг маънавий янгиланиши
давлат ва марказлашган бошқаришни самарали олиб боришсиз содир бўлмайди.
Фақат марказлашган бошқаришни энг муҳим сиёсий-ижтимоий қадрият сифатида
эъзозлайдиган ва амалга оширадиган кучли давлатгина нафақат юқоридаги салбий
ҳолатларни бартараф этади, худди шунингдек жамиятнинг маънавий янги-
ланишини таъминлайди. Шу тариқа давлат марказлашган бошқаришни сиёсий-
ижтимоий қадрият сифатида эъзозлашига эришади ва маънавий ислоҳотларнинг
ташкилотчиси сифатида жамиятга бош-қош бўлади.
Координация функциялари яқин бўлган турли объектларни умумий мақсад
сари йўналтириш, бошқариш усулидир. Марказлашган бошқариш поғонама-поғона,
вертикал бошқариш усули бўлса, координация горизонтал бошқаришдир. Аслида
демократия координацияга таянади ва демократик тамойилларга асосланган
координация сиёсий-ижтимоий қадриятга айланади.
Координация умумий мақсадни англаш, унга интилиш, функцияларини
самарали бажаришга ёрдам берадиган имкониятлардан тўла фойдаланишдир.
Объектлар онтологик нуқтаи назардан турли тизимларга, институт ва жамиятларга
қарашли бўлиши мумкин. Масалан, жамиятнинг янгиланиши фақат давлатнинг
функцияси бўлиб қололмайди, маънавий ислоҳотларда бошқа институтлар –
нодавлат ташкилотлари, хусусий корхоналар, сиёсий партиялар, ОАВ, ўзини ўзи
бошқариш органлари, оила, маҳалла, жамоат ташкилотлари ҳам фаол қатнашиши
шарт.
Кооперация мавжуд кучларни, имкониятлар ва воситаларни йиғиш, улардан
жамоа бўлиб фойдаланиш усулидир. У ижтимоий-сиёсий қадрият сифатида киши-
ларни уюштиришга қаратилган фаолият туридир.
Кооперацияда маълум бир тартибларга, нормаларга риоя этилади, зарур
пайтда моддий қуроллар ва воситалар йиғилиб, бирлаштирилиб умумий мақсадга
эришилади. Биргалашиб ишлаш, фаолият олиб бориш умумий маънавий-ахлоқий
қарашларни, нормаларни шакллантиради. Жамиятнинг маънавий янгиланиши
индивидуал тарзда эмас, балки, энг аввало кооператив тарзда кечади. Кишилар
бирлашмай, бир умумий мақсадга интилмай ижтимоий-ахлоқий, маънавий
қадриятлар ярата олмайди. Шарқ халқларига хос жамоа бўлиб яшаш тарзи ҳам
кооперацияни муҳим қадрият сифатида яшаб келганидан далолат беради.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
5
Гуманизация – умуминсоний қадриятдир. У моҳиятан жамиятни, ҳаётни,
ижтимоий-сиёсий борлиқни инсонпарварлаштириш демакдир.
Ижтимоий-сиёсий ҳаётни инсонпарварлаштириш қадимдан кишиларнинг,
халқларнинг орзуси бўлиб келган. Шарқ мутафаккирлари мазкур орзусини
подшоҳни, ҳукмдорларни маънавий-ахлоқий етук шахс кўрганларида ифода
этганлар. Масалан, “Ўрта Осиё мутафаккирлари подшоҳни комил инсон сифатида
тасвирлаганларида, биринчидан, ҳукмдор ўз фазилатлари билан қолган барча
амалдорлар ва фуқаролардан юқори туриши лозим, у энг олижаноб ва эзгу
ниятларга эга бўлгани, энг хайрли мақсадларни кўзлагани туфайли элга, халққа
мураббийлик, оталик қила олади, деб билганлар”. Умуман Шарқда ижтимоий-
сиёсий ишларни олиб борганда, уларни баҳолаганда маънавий-ахлоқий меъёрларга
таянилган. “Иймон-эътиқод, эзгу амал, хушмуомалалик, бировнинг мулкига кўз
олайтирмаслик, ҳаққига хиёнат қилмаслик, муросаю мадора билан жамоа бўлиб
яшаш, ўзаро иззат-ҳурматда бўлиш, амалдорлар фаолиятини қадрлаш, фармон-
ларга бўйсуниш ва ишонч билан қараш, одамларнинг арз-додига қулоқ тутиш,
ноҳақлик рўй берганида заиф, ёрдамга муҳтож томоннинг тарафини тутиш,
покликни, меҳр-мурувватни ва беғаразликни улуғлаш каби фазилатлар –
қадриятлар ана шу меъёрларни белгилаб берган”.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча, шу жумладан, ижтимоий-сиёсий
ва маънавий ислоҳотлар ҳам, моҳиятига кўра, ижтимоий муносабатларни инсон
манфаатларига йўналтиришни, унда юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларни
шакллантиришни назарда тутади. Инсонпарварлик юксак маънавий қадрият
сифатида ижтимоий-сиёсий жараёнларга, давлат ва жамиятни бошқариш ишларига
гуманистик анъаналар, қарашлар ва меъёрларни олиб киради. Шу тарзда у
ижтимоий-сиёсий соҳани гуманистик қадриятлар билан бойитади.
Қонун устуворлиги демократик ҳуқуқий давлатда барча амал қиладиган
ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий қадрият – меъёрдир. Парламент томонидан қабул
қилинган қонунлар бевосита маънавий ишларга аралашмайди, аммо уларнинг
иштирокисиз, таъсирисиз жамиятни маънавий янгилаш мумкин эмас. Энг муҳими
шундаки, миллий парламент томонидан қабул қилинган қонунлар юртимизда кенг
кўламли ислоҳотларни амалга оширишга, бозор муносабатларини шакллан-
тиришга, худди шунингдек, тинчлик, барқарорлик, ҳамжиҳатлик каби ижтимоий-
ахлоқий, маънавий қадриятларни қарор топтиришга хизмат қилди. Мамлакатимиз
30 йил давомида шарафли йўлни босиб ўтди. Бу эса, Бош Қомусимизнинг улкан
салоҳиятидан дарак беради. Президентимиз Ш. Мирзиёев таъкидлаганидек:
“Асосий қонунимиз негизида яратилган ҳаракатлар стратегияси бугунги кунда
жонажон ватанимиз тараққиётини янги босқичда кўтаришда, инновацион ва
индустриал ривожланиш сари одимлашда беқиёс ўрин эгалламоқда”. Мазкур
фикрини давом эттириб Ш. Мирзиёев шундай дейди: “Буюк соҳибқирон Амир Темур
бобомиз Оқсарой пештоқига “Адолат – давлатнинг асоси ва ҳукмдорлар шиоридир”,
деган ҳикматли сўзларни ёздиргани бежиз эмас, албатта. Ушбу улуғвор ғоя инсон
қадр-қимматини олий даражага кўтариш борасидаги амалий ҳаракатларимиз
пойдеворига айланди”. Ҳақиқатан ҳам, қонун устуворлигини барча амал қиладиган
ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий қадриятларга айлантириш ҳам кўп вазифаларни
амалга оширишни, кўп объектив ва субъектив тўсиқларни бартараф этишга
ундайди. Бироқ бугун жамиятимиз маънавиятида “қонун устуворлиги” деган
тушунча, қадрият шаклланганини инкор қилиб бўлмайди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
6
Ижтимоий адолатга интилмайдиган давлат, жамият, инсон йўқ. Асрлар
давомида шаклланган маълум бир ижтимоий-сиёсий ғоялар, қарашлар кейинчалик
кишилар онгида, қалбида эъзозлайдиган қадриятга айланган.
Жамиятнинг маънавий янгиланиши, кишилар онги ва тасаввурида рўй
берган ўзгаришлар мудом ижтимоий адолатни қарор топтириш билан боғлиқ бўлиб
келган. Махсус тадқиқотлар кўрсатадики, қаерда адолат ўрнатилган, давлат ва
жамият ишларини бошқариш адолат принципига мувофиқ амалга оширилса, ўша
жойда тенглик ва маънавий-ахлоқий нормалар қарор топади. Демак, жамиятнинг
маънавий янгиланишида ижтимоий адолатнинг ўрни катта, уни қарор топтирмай
жамиятда соф инсоний, маънавий-ахлоқий муносабатларни, қадриятларни шакл-
лантириб бўлмайди.
Рационализация инсон фаолиятини, хатти-ҳаракатларини илмий асосланган
тавсияларга, ақлу идрокка, объектив ҳаёт талабларига мувофиқ қуришни
англатади. Ижтимоий-сиёсий ҳаётни рационаллаштирмай бошқариб бўлмайди.
Давлат, институтлар томонидан қабул қилинадиган қонунлар, дастурлар, режалар,
моделлар объектив ҳаёт талабларига жавоб бериши ва амалга ошириладиган
тадбирларни, вазифаларни рационал асослаб бериши даркор. Жамият маънавий
ҳаётини янгилаш ҳам рационал усуллар билан амалга оширилади. Ушбу талабни,
сиёсий-ташкилий қадриятни унутиш ислоҳотларни мавҳумлаштиради ва амалга
оширилмайдиган орзуга, машғулотга, утопияга айлантиради.
Социализация (ижтимоийлашув) инсонни давлат ва жамият ҳаётида фаол
қатнашишини ифодалайдиган тушунча – қадриятдир. Бугун давлат ва жамият
кишилардан фаол бўлишни талаб қилаётган, шахснинг тадбиркорлиги, ташаббуси,
фаоллиги ижтимоий борлиқни ўзгартириш омилига айланган пайтда социализация
(ижтимоийлашув) эъзозланадиган фазилат – қадрият ҳисобланади. Жамиятнинг
маънавий янгиланиши бир томондан, бутун давлат ва жамият институтларининг
ислоҳотларда кенг, фаол иштирокини, иккинчи томондан, ҳар бир шахс ўз устига
маълум бир вазифаларни, давлат ва жамият ҳаётига тааллуқли ишларни олишини
талаб этади.
Социализация давлат ва жамият ҳаётида шунчаки иштирок, шунчаки фаолият
ва фаоллик тури эмас, у энг аввало эл, юрт, ватан, келажак олдида масъулият билан
боғлиқ қадриятдир. Жамиятнинг маънавий янгиланишига шундай қадриятга эга
шахсгина эътиборли ҳисса қўшади.
Барқарорлик ва тинчлик жамиятнинг эволюцион ривожланишини кафолат-
лайдиган қадриятлар сирасига киради. Бу борада кўплаб асарлар чоп этилган,
тадқиқотлар ўтказилган. Асосий фикримиз шундаки, барқарорлик ва тинчлик,
умуминсоний қадрият сифатида, жамиятда ўзаро ишонч, ҳурмат, осуда яшаб,
ҳаётдан завқланиш, фарзандларни вояга етказиш, фаровон турмуш кечириш каби
маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантиради. Барқарорлик ва тинчлик сиёсий-
ижтимоий институтларнинг ўз вазифаларини тўла бажариш имконини беради.
Худди шунингдек, маънавий янгиланиш барқарорлик ва тинчлик ўрнатилган
жамиятдагина амалга оширилиши мумкин.
Модернизация ижтимоий ҳаётимизни янгилашга қаратилган воқеликдир.
Республикамиз мустақил ривожланишга қадам қўйган кундан бери янгиланиш,
модернизация жараёнини йўлга қўйиш билан банд.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 8 (2021) / ISSN 2181-1415
7
Модернизация нафақат ишлаб чиқариш соҳасига, балки бутун ижтимоий
ҳаётни замонавийлаштиришга қаратилгандир. Ижтимоий-сиёсий соҳада амалга
оширилган барча ўзгаришлар модернизация хусусиятига эга. Шу нуқтаи назардан
уни ижтимоий-сиёсий қадриятлар қаторига киритиш мумкин.
Маънавий янгиланиш ва миллий юксалиш ҳам модернизация кўриниш-
ларидир. Жамиятнинг маънавий янгиланишида ҳаётимизга умуминсоний тушун-
чалар, нормалар, қадриятлар қарор топди. Масалан, парламент, президент,
муниципалитет, нодавлат ташкилотлари, Омбудсман, ювинал ҳуқук, ҳуқуқий
қадриятлар, демократик қадриятлар, сиёсий кураш, сиёсий рақобат, импичмент ва
бошқалар. Бугун кишиларимиз уларни ўзининг маънавий, маърифий, илмий
тушунчаларига айлантирган ва уларга мувофиқ сиёсий-ижтимоий қадриятлар
ҳақида мулоҳаза юритадилар.
Демак, маънавий юксалиш узлуксиз, жамият ҳаётининг имманент хусусияти-
дир. Мазкур қонуният маънавий янгиланишни маълум бир давр, босқич билан
чегаралаб бўлмаслигини, тараққиёт мавжуд, давом этар экан, ижтимоий-маънавий
борлиқ ҳам ўзгариб, бойиб, трансформацияга учраб боришини англатади. Миллий
ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштириш, уларни ижтимоий-маънавий
тараққиёт манфаатларига йўналтириш жараёни ҳам тўхтамайди. Мамлакатимиз
қанчалик кенг интеграцияга киришса, модернизациялашса миллий ва умум-
инсоний тажрибаларни, бойликлар ва қадриятларни уйғунлаштириш, улардан
яхлит воқелик сифатида фойдаланиш ҳам тараққиёт кафолатига айланади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси. 2017, 7 февраль –
http://tafsilot.uz.
2.
Мирзиёев Ш.М. Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги
фаровон бўлади. Тошкент, Ўзбекистон, НМИУ, 2019. – Б. 58–59.
3.
Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари. Ўзбекистон Республикаси
Президенти Шавкат Мирзиёев асарлари ва маърузаларидан олинган фикрлар. –
Тошкент: “Ёшлар нашриёт уйи”, 2019.
4.
Мусаев Ф. Демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг фалсафий-ҳуқуқий
асослари. – Т.: O‘zbekiston, 2007. – Б. 38–39.
5.
Жумаев Р.З. Политическая система Республики Узбекистан: становление и
развитие. – Т.: Фан, 1996. – С. 32.
6.
Теория политики / Под ред. Б.А. Исаева. – СПБ.: Питер, 2008. – С. 274.
7.
Нуденко Л.А. Теория демократии. – М.: Юристь, 2001. – С. 8–9.
8.
Мамадалиев Ш.О. Халқ ҳокимияти: назария ва амалиёт. – Т.: ИИВ Академия,
2003. – Б. 7–70.
9.
Марков М. Теория социального управления. – М.: Политиздат, 1978. – С. 103–105.
10.
Мескон М.Х., Альберт М., Хераурн Ф. Основы менеджмента. – Экономика,
1997. – С. 144–146.
11.
Алексич М.Т. Социология и менеджмент. – М.: ЛОГОС, 1995. – С. 102–103.
