Авторы

  • Джахонгир Бабаев
    к.ю.н., профессор, Кафедра гражданского права, Ташкентский государственный юридический университет, Ташкент, Узбекистан

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss4-pp79-87

Ключевые слова:

потребитель гражданские организационно-правовые отношения обязанность предпринимательство товары виртуальная лабораторная работа услуга права и интересы человека частное право публичное право правовой инструмент договор о совместной деятельности социально значимый рынок

Аннотация

Предпринимательская деятельность непосредственно связана обеспечением прав потребителей. Так как при осуществлении предпринимательской деятельности необходимо обеспечить баланс интересов потребителя, предпринимателя и государства, установить оптимальный и упрощенный порядок защиты прав потребителей от неправомерных действий социально значимых субъектов рынка. Это, в свою очередь, требует, от предприятий предоставления потребителю точной и надежной информации, а также определенных критериев для точной оценки того, какая информация является неверной для полной разработки Кодекса о предпринимательстве.

Следует учесть, что при конфликте интересов предпринимателя и потребителя, следует руководствоваться, статьей 53 Конституции Республики Узбекистан, в котором предусмотрен приоритет прав потребителей. Следовательно, при производстве товаров, услуг и работ субъект хозяйствования должен учитывать приоритет прав потребителей.

В этой связи кодификация законодательства в сфере предпринимательства должна установить приоритетные правила обеспечения и защиты прав потребителей, а также обеспечения интересов потребителей как одно из условий ведения бизнеса.


background image

Жамият ва инновациялар –

Общество и инновации –

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

Features of legal regulation of entrepreneurial activity in
ensuring the rights and interests of the consumer

Djahongir BABAYEV

1


Tashkent state university of law

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received June 2021
Received in revised form
20 June 2021
Accepted 25 July 2021
Available online
25 August 2021

Entrepreneurial activity is directly related to ensuring

consumer rights. Since when carrying out entrepreneurial
activity, it is necessary to ensure a balance of interests of the
consumer, entrepreneur and the state, to establish an optimal
and simplified procedure for protecting consumers' rights
from illegal actions of socially significant market entities. This,
in turn, requires businesses to provide accurate and reliable
information to the consumer, as well as certain criteria for
accurately assessing which information is incorrect for the full
development of the Business Code.

It should be noted that in case of a conflict of interests

between an entrepreneur and a consumer, one should be
guided by Article 53 of the Constitution of the Republic of
Uzbekistan, which provides for the priority of consumer rights.
Consequently, in the production of goods, services and works,
a business entity must take into account the priority of
consumer rights.

In this regard, the codification of legislation in the field of

entrepreneurship should establish priority rules for ensuring
and protecting consumer rights, as well as ensuring the
interests of consumers as one of the conditions for doing
business.


2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

consumer,
law,
duty,
entrepreneurship,
goods,
work,
service,
interest,
private law,
public law,
legal instrument,
contract,
socially significant market.


1

Candidate of Judicial Science, Professor, Department of Civil Law, Tashkent State University of Law, Tashkent,

Uzbekistan.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

80

Истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда
тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишнинг
ўзига хос жиҳатлари

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

истеъмолчи,
ҳуқуқ,
мажбурият,
тадбиркорлик,
товар,
иш,
хизмат,
манфаат,
хусусий ҳуқуқ,
оммавий ҳуқуқ,
ҳуқуқий восита,
шартнома,
ижтимоий аҳамиятли
бозор.

Тадбиркорлик фаолияти истеъмолчилар ҳуқуқларини

таъминлаш билан бевосита боғлиқ. Тадбиркорлик
фаолиятини амалга оширишда истеъмолчи, тадбиркор ва
давлат манфаатларини мувозанатини таъминлаш, ижти-
моий аҳамиятга эга бозор субъектларининг қонунга зид
ҳаракатлари юзасидан истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя
қилишнинг мақбул ва соддалаштирилган тартибини
белги-лаш лозим бўлади. Бу эса ўз навбатида,
тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқишда тадбиркорлик
фаолиятини амалга оширувчи субъектлар томонидан
истеъмолчига тўғри ва ишончли маълумот тақдим
этишни ҳамда айнан қандай маълумотлар нотўғри
маълумотлар экканлигига баҳо берувчи муайян мезонлар
мавжуд бўлишини тақозо этади.

Агар тадбиркор ва истеъмолчи манфаатларини

тўқнашуви вужудга келса Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 53-моддасида назарда тутилган
истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлиги ҳисобга олиниши
лозим. Шу сабабли товар ишлаб чиқариш, хизмат
кўрсатиш ва иш бажаришда тадбиркорлик субъекти
истеъмолчи-ларнинг ҳуқуқлари устунлигини инобатга
олиб фаолият юритиши тақозо этилади.

Юқоридан келиб чиқиб, тадбиркорлик қонунчилигини

кодификациялашда истеъмолчи ҳуқуқларини таъминлаш
ва ҳимоя қилишнинг устувор қоидалари белгиланиши
ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш шарт-
ларидан бири сифатида истеъмолчи манфаатларини
таъминлаш назарда тутилиши зарур.

Особенности правового регулирования предпринимательской
деятельности в обеспечении прав и интересов потребителя

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

потребитель,
право,
обязанность,
предпринимательство,
товары,
работа,
услуга,
интерес,
частное право,

Предпринимательская

деятельность

непосредственно

связана обеспечением прав потребителей. Так как при
осуществлении

предпринимательской

деятельности

необходимо обеспечить баланс интересов потребителя,
предпринимателя и государства, установить оптимальный и
упрощенный порядок защиты прав потребителей от
неправомерных действий социально значимых субъектов
рынка. Это, в свою очередь, требует, от предприятий
предоставления

потребителю

точной

и

надежной


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

81

публичное право,
правовой инструмент,
договор,
социально значимый
рынок.

информации, а также определенных критериев для точной
оценки того, какая информация является неверной для полной
разработки Кодекса о предпринимательстве.

Следует

учесть,

что

при

конфликте

интересов

предпринимателя и потребителя, следует руководствоваться,
статьей 53 Конституции Республики Узбекистан, в котором
предусмотрен приоритет прав потребителей. Следовательно,
при производстве товаров, услуг и работ субъект
хозяйствования

должен

учитывать

приоритет

прав

потребителей.

В этой связи кодификация законодательства в сфере

предпринимательства должна установить приоритетные
правила обеспечения и защиты прав потребителей, а также
обеспечения интересов потребителей как одно из условий
ведения бизнеса.

Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майдаги “Тадбиркорлик

фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ–328-сон қонунида
тадбиркорлик субъектининг “ўз фаолияти йўналишларини, товарлар (ишлар,
хизматлар) етказиб берувчиларни ва ўз товарларининг (ишларининг,
хизматларининг) истеъмол-чиларини мустақил равишда танлаш” (8-
модданинг биринчи қисми бешинчи хатбошиси) ҳуқуқи билан бирга,
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя
этиш лозимлиги (9-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошиси) назарда
тутилган. Мазкур қоидалар тадбиркорлик субъект-ларининг истеъмолчилар
ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаслигини, истеъмолчининг сифатли ва хавфсиз
товарга бўлган эҳтиёжини таъминлаш лозимлигини ҳам англатади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПФ–

6012-сон Фармонига 2-илова Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон
Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “Йўл
харитаси”нинг 32-бандида тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқишнинг
устувор

йўналишлари

белгилаб

берилган.

Ундаги

бевосита

истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари билан боғлиқ жиҳат сифатида
“тадбиркорлик фаолиятини монополияга қарши тартибга солишни тубдан
қайта кўриб чиқиш”га эътибор қаратиш лозим. Зеро, товар (иш, хизмат)ни
истеъмолчига тақдим этиш соҳасидаги монополия истеъмолчи манфаат-
ларига путур етказади.

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда иқтисодий алоқалар мураккаблашиб

бориши билан давлат томонидан иқтисодиёт соҳасидаги муносабатларни
хусусий-ҳуқуқий ва оммавий-ҳуқуқий тартибга солишни уйғунликда ислоҳ
қилиш зарурати мавжуд. Истеъмолчи иштирокидаги ҳуқуқий муносабатларни
тартибга солишда асосий эътибор истеъмолчи ҳуқуқларининг устунлиги
таъминлашнинг хусусий ва оммавий-ҳуқуқий усулларининг биргаликда ва бир
бирини тўлдирган ҳолда амал қилишига қаратилиши лозим. Чунки, фақатгина
хусусий ҳуқуқ нормалари орқали истеъмолчи иштирокидаги муносабатларни
тўлиқ ва ҳар томонлама тартибга солишнинг имкони мавжуд эмас.
Истеъмолчи манфаатларига билан тўқнаш келадиган қонунчилик нормалари


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

82

аввало ижтимоий йўналтирилган бўлиши [1], ҳуқуқий муносабатнинг заиф
томони бўлган истеъмолчи ва унинг контрагенти ўртасидаги нотенгликни
бартараф этиши ҳамда истеъмол бозоридаги монополияни юмшатиши лозим.

Мутахассисларнинг фикрича, хусусий ҳуқуқ нормалари орқали

асосланадиган тадбиркорлик фаолияти эркинлиги мутлақ ҳисобланмайди
ҳамда оммавий манфаатлар ва ўз навбатида, оммавий ҳуқуқ нормалари
билан

мувофиқлаш-тирилади

[2],

чунки

тадбиркордик

фаолияти

истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаши лозим бўлган
қонунчилик нормалари доирасига олинган. Давлат истеъмолчиларнинг
манфаатларини таъминлаш мақсадида тегишли қонунчиликни ишлаб
чиқади ва унинг ижроси устидан назорат механизмини шакллантиради.
Кейинги йиллардаги қонунчиликнинг ривож-ланиши истеъмолчиларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида давлат ҳокимиятининг ижро органлари
ва жамоат бирлашмаларининг роли ортиб бораётганлигини кўрсатади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” [3] 2019 йил 11
сентябрдаги ПФ–5817-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Моно-
полияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш Агентлиги ташкил этилганлиги, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси монополияга қарши
курашиш қўмитаси ҳузуридаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” [4] 2019
йил 19 декабрдаги 1015-сон қарори билан эса ушбу Агентликнинг низоми
тасдиқланганлиги фикримизнинг далилидир.

Тадбиркорлик

ҳуқуқида

тадбиркор

ва

давлат

ўртасидаги

муносабатларни тартибга солишга қаратилган субординациявий тусдаги
(рўйхатдан ўтиш, лицензиялаш ва бошқалар) нормалар мавжуд. Бу
нормалар ўз навбатида тадбир-корлик фаолиятини амалга оширишда
тегишли тартиботга амал қилиш, муайян таомилларни бажариш ва мавжуд
талабларга риоя этишни тақозо этади. Шу сабабли тадбиркорлик
фаолиятини билан шуғулланишда истеъмолчи ҳуқуқларини инобатга олиш
ва унинг манфаатларига путур етказмаслик асосий талаблардан бири
саналади.

Истеъмолчи

иштирокидаги

ҳуқуқий

муносабат

тадбиркорлик

фаолияти билан узвий боғлиқ, тадбиркорлик фаолияти эса ижтимоий
фаолият ҳисоблан-майди ҳамда давлат томонидан тизимли таъсир
ўтказилмас экан, тадбиркорлик фаолияти ижтимоий йўналишда бўлиши
ҳам мукин эмас, чунки тадбиркорлик фаолиятининг асосий мақсади даромад
олиш ҳисобланади. Бу вазиятда давлатнинг асосий вазифаси хусусий
манфаатларни

оммавий

манфаатлар

билан

мақбуллаш-тиришда

ифодаланади. Бундай мақбуллаштириш даражаси эса хусусий манфаат-
ларга қараганда оммавий манфаатларнинг устуворлиги билан белгиланиши
лозим.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

83

Қайд этиш лозимки, юридик фанда ҳуқуқнинг хусусий ва оммавийга

бўлиниши асосида ётадиган “манфаат” категориясини тушунишга нисбатан
кенг мунозалар давом этмоқда. С.В. Романовскийнинг фикрича, хусусий ва
оммавий манфаатларни ажратиш йўлидан қонунчиқарувчи ҳам бормоқда
[5]. Хусусий манфаатлар Фуқаролик кодексининг 1-моддаси иккинчи
қисмида, 164-моддасида келтирилган.

Хусусий ва оммавий манфаатларни талқин этишда баҳлси масалалар

ҳам юзага келиши мумкин. Масалан, оммавий манфаат ва давлат манфаати
ўзининг моҳиятига кўра айний тушунчалар ҳисобланмайди. Бунда жамият,
давлат ва хусусий шахслар манфаатининг уйғунлиги хусусида гап боради.
Оммавийликни давлат манфаатларни таъминлага тенглаштирмаслик
лозим.

В.А. Мамонтовнинг таъкидлашича, ҳуқуқнинг манфаат мезонидан

келиб чиқиб оммавий ва хусусийга ажратилиши кўпроқ шартли тус касб
этади. Унинг фикрича, агар алоҳида шахсларнинг манфаати хусусий ҳуқуқ
ҳимояси остида бўлса, бунда жамият ва давлат манфаатлари оммавий ҳуқуқ
муҳофазаси бўлиши мантиғи алдамчидир [6]. Ўз тадқиқотларининг
натижасида ушбу муаллиф манфаатнинг ўзига хос хусусияти унинг бир
вақтнинг ўзида хусусий ва оммавий эканлигида ифодаланади. Бунинг
тасдиғи эса истеъмолчи манфаатларининг мазмуни унинг контрагент билан
муносабатлари юзага келиши ҳамда ўзининг табиатига кўра хусусий
эканлиги, бироқ истеъмолчи мақоми унинг контрагентига қараганда
заифроқ бўлганлиги боис унинг манфаати оммавийлик жиҳатларига ҳам
эгалигида намоён бўлади.

Ушбу фикр ўринли эканлиги қайд этиш лозим. Чунки, истеъмолчи

манфаат-ларини нафақат битта алоҳида олинган жисмоний шахснинг балки,
товар, иш ва хизмат фойдаланувчи барча аҳолининг манфаати ҳисобланади.
Шу сабабли истеъмолчининг тадбиркорлик фаолияти субъекти билан
муносабатга кириши-шига нисбатан оммавий манфаатни ҳимоя қилиш
усули қўлланилади. Бу орқали давлат истеъмолчи билан унинг контрагенти
мақомини маълум маънода тенглаштиради. Бу борада Е.П. Губиннинг
қуйидаги фикрларини қўллаб-қувватла ўринли бўлади: тадбиркорлик
фаолиятини тартибга солининг оммавий-ҳуқуқий воситалари хусусий-
ҳуқуқий воситалар мазмунига тўғридан тўғри таъсир кўрсатади. Ушбу
ҳолатни инобатга олмасдан хусусий-ҳуқуқий воситаларни қўллаш нотўлиқ
бўлиши билан бирга, хато ҳам ҳисобланади[7].

Шу сабабли амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришда, хусусан,

тадбир-корлик кодексини ишлаб чиқишда истеъмолчилар, тадбиркорлик
субъектлари ва давлат манфаатларининг мувозанатини таъминлашга
қаратилган махсус нормани назарда тутиш лозим. Фикримизча, бу норма
қуйидаги мазмунда белгиниши мақсадга мувофиқдир:

Тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш шакллари ва

восита-ларини жорий этиш фаолият ёки ҳаракатлар (операциялар)нинг
етарли даража-даги хавфсизлигини, тадбиркорлик субъектларига минимал


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

84

зарурий юклама бўлганида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини максимал
самарали ҳимия қилишни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Давлат томонидан тартибга солишни амалга оширишда давлат

органлари тадбиркорлик субъектларидан қонунчилик ҳужжатларида
белгиланмаган ҳужжат-лар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш ҳақли
эмаслар.

Малакавий ва рухсат бериш талаблари тадбиркорлик субъектлари

амалга оширадиган фаолият, ҳаракат (операция) ёки объектнинг
хавфсизлиги учун талаб этиладиган даражани таъминлаш учун етарли
бўлган ресурслар, нормативлар ва кўрсаткичларнининг минимал зарурий
жамланмасини таъминлаши лозим.

ФК нормалари таҳлили кўрсатишича, фуқаролик қонунчилиги амалда

тўлиқ фуқаролик ҳуқуқининг хусусий-ҳуқуқий табиатини ифода этмайди.
Масалан, ФКнинг 377-моддаси (мажбурий тартибда шартнома тузиш)
муайян вазиятларда фуқаролик қонунчилиги шартномага тузишга
мажбурлашга йўл қўйишини кўрсатади. Қолаверса, ФКда фуқаролик
муомаласи иштирокчилари учун шартнома шакли, унинг давлат рўйхатидан
ўтказилиши, мажбурий шартлари а ва шу каби-ларга нисбатан мажбурий
талаблар белгиланган. Бундан ташқари, шартномани тузиш, ўзгартириш ва
бекор қилиш тартиби нисбатан қатъий ўрнатилган. Буларнинг барчаси эса
фуқаролик

муомаласи

иштирокчилари

шартнома

тузишда

эркин

бўлсаларда, бу ҳолат тегишли нормаларнинг фақат хусусий-ҳуқуқий тусини
эътироф этиш имконини бермайди.

Истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги фуқаролик-

ҳуқуқий қонунчилиги хусусий-ҳуқуқи ва оммавий-ҳуқуқий нормаларни
қамбар олади. Бу фуқароларнинг сифатли товарга бўлган ҳуқуқларини
амалга ошириш жараёнида яққол намоён бўлади. Истеъмолчиларнинг товар
(иш хизмат) сифати ва хавфсизлигига бўлган ҳуқуқининг ифодаси сифатида
намоён

бўладиган

товар

(иш,

хизмат)нинг

сифати

тўғрисидаги

шартномавий (хусусий-ҳуқуқий) шарт ўзининг асосида тадбиркорлар,
биринчи

навбатда

ишлаб

чиқарувчилар

томонидан

Ўзбекистон

Республикасининг 2009 йил 23 апрелдаги ЎРҚ–213-сон “Техник жиҳатдан
тартибга солиш тўғрисида”ги [8] ва 1997 йил 30 августдаги 483–I-сон “Озиқ-
овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги [9] Қонунлари
талабларига оғишмай амал қилишни талаб қилади.

Истеъмолчи талабларини ихтиёрий қаноатлантирмаган тадбиркордан

суд тартибида ундириладиган жарима ҳам оммавий-ҳуқуқий табиатга эга
ҳисобланади. Чунки, тегишли тартиб истеъмолчининг қонуний талаби
бажарилмаганлиги учун суд тадбиркорга нисбатан қўллайдиган жарима
давлат фойдасига ундирилади. Бу ҳолат истеъмолчига етказилган зарарни
қоплаш тўғрисидаги суднинг қарори эмас, балки истеъмолчи ҳуқуқлари
доирасида қонунчилик ҳужжатларида ўрнатилган талаблар бузилганлиги
учун тадбиркор маъмурий жаримани давлатга тўлаши лозим бўлади.

Бугунги

кунда

ижтимоий

аҳамиятли

товарлар

бозорида

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи алоҳида долзарб бўлиб


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

85

турибди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30
мартдаги “Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги [10] 249-сон Қарори
билан Нархлари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солинадиган
ижтимоий аҳамиятли товарлар (хизматлар) ва уларнинг стратегик турлари
Рўйхати тасдиқланган. Бугунги кунда 19 турдаги товарлар, хизматлар ва
ишлар мазкур Рўйхатга киритилган. Бироқ ушбу хизмат (товар, иш)
истеъмочлиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчиликда акс этмаган. Шу
сабабли ишлаб чиқилаётган тадбиркорлик кодексида ижтиомий аҳамиятли
бозор хизматлари (товарлари, ишлари) истеъмолчисининг ҳуқуқ ва
мажбуриятларига бағишланган алоҳида модда киритиш зарурати мавжуд.
Назаримизда, ушбу модда қуйидаги мазмунда ифодаланиши зарур:

Ижтимоий аҳамиятли бозор субъекти хизматлари (товарлари,

ишлари) истеъмолчиси қуйидагиларга ҳақлидир:

1) ижтимоий аҳамиятли бозор субъекти хизматларини (товарларини,

ишларини) табиий монополиялар соҳасидаги раҳбарликни амалга
оширадиган ваколатли орган томонидан белгиланган энг юқори баҳодан
ошмайдиган баҳода ва тартибда харид қилиш;

2) табиий монополиялар соҳасидаги раҳбарликни амалга оширадиган

ваколатли орган ҳаракатлари, шунингдек ушбу орган томонидан қабул
қилинган қарорлар устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят
қилиш;

3) ижтимоий

аҳамиятли

бозор

субъектининг

қонунчилик

ҳужжатларига хид бўлган ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан табиий
монополиялар соҳасидаги раҳбарликни амалга оширадиган ваколатли
органга ёки суд тартибида шикоят қилиш;

4) оммавий эшитувларда иштирок этиш;
5) қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиш.
Ижтимоий аҳамиятли бозор субъекти хизматлари (товарлари,

ишлари) истеъмолчиси қуйидагиларга мажбур:

1) табиий монополиялар соҳасидаги раҳбарликни амалга оширадиган

ваколатли орган томонидан белгиланган энг юқори баҳодан ошмайдиган
баҳода харид қилинган ижтимоий аҳамиятли бозор субъекти хизматларини
(товарларини, ишларини) ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўлаш;

2) ижтимоий аҳамиятли бозор субъекти томонидан қонунчиликка

мувофиқ ўрнатилган техник талабларни бажариш.

Истеъмолчи ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро

мувозанатни таъминлашда товарнинг характери, ишлаб чиқариш усули ва
жойи, истеъмол хусусиятлари, сифати ва миқдори ва унинг ишлаб
чиқарувчисига оид маълумот-ларни тақдим этиш алоҳида аҳамият касб
этади. Бундай маълумотнинг тўғрилиги, ишончлилиги ва ҳаққонийлиги эса
ўз навбатида муайян ҳуқуқий оқибатлар туғдириши билан бирга,
тадбиркорлик

субъекти

ва

истеъмолчи

ўртасидаги

мувозанатни

таъминлашга хизмат қилади. Бугунги ахборт асрида эса ҳуқуқий оқибат
туғдирувчи маълумотларга баҳо бериш, бундай маълумот қайси ҳолатни


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

86

нотўғри ҳисобланиши ва юридик жавобгарликнинг вужудга келиши учун
асос ҳисобланишига оид қоидалар қонунчиликда акс этиши лозим. Айниқса,
тадбиркорлик субъектлари томонидан истеъмолчига тақдим этилаётган
маълу-мотлар қайси ҳолатда нотўғри ҳисобланиши ва нотўғри маълумот
асосида товар сотилиш ҳолатини белгилаш оид махсус қоида қонунчиликда
ифодалаши зарур. Шундан келиб чиқиб, ишлаб чиқилаётган тадбиркорлик
кодекси лойиҳасида “Товарнинг характери, ишлаб чиқариш усули ва жойи,
истеъмол хусусиятлари, сифати ва миқдори ва унинг ишлаб чиқарувчисига
оид нотўғри маълумотларни истеъмолчига тақдим этган ҳолда товар сотиш”
номли моддани киритиш ҳамда уни қуйидаги таҳрирда белгилаш ўринли
бўлади:

Нотўғри маълумотни тақдим этган ҳолда товар сотиш бўлиб

товарнинг характери, ишлаб чиқариш усули ва жойи, истеъмол
хусусиятлари, сифати ва миқдори ва унинг ишлаб чиқарувчисига оид ҳар
қандай шаклдаги нотўғри маълу-мотларни истеъмолчига тақдим этиш
ҳисобланади.

Умуман олганда, истеъмолчи, тадбиркорлик субъекти ва давлат

манфаатлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш, бунинг учун эса
истиқбола

тадбиркорлик

фаолиятни

ҳуқуқий

тартибга

солишга

бағишланган кодификациялашган ҳужжат бўлиши кутилаётган ва ҳозирда
ишлаб чиқилаётган тадбиркорлик кодексида махсус нормаларни белгилаш
зарур бўлади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.

Богдан В.В.

Частноправовые

и

публично-правовые

начала

регулирования защиты прав потребителей в России. // Политика и
Общество. – 2014. – № 11. – C. 1404–1411. DOI: 10.7256/1812-
8696.2014.11.13356.

2.

Голубничий А.И. Предпринимательская деятельность как объект

правового регулирования: автореф… дис. …канд. юрид. наук. – М.: 2004. – С.
22.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 сентябрдаги

“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал
тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ–5817-
сон Фармони (https://lex.uz/docs/4508444).

4.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон

Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолиятини ташкил
этиш

чора-тадбирлари

тўғрисида”

1015-сон

қарори

(https://lex.uz/docs/4652861).

5.

Романовский С. В. Принцип сочетания частноправовых и публично-

правовых интересов: дис. канд. юрид. наук. – М.: 2008. – С. 27.

6.

Мамонтов В. В. Пределы государственного вмешательства в сферу

частных интересов предпринимателя в целях защиты прав потребителей //
Вестник Московского университета МВД России. 2011. – № 5. – С. 112.


background image

Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations

Issue – 2 № 3 (2021) / ISSN 2181-1415

87

7.

Губин Е.П. Правовые проблемы государственного регулирования

рыночной экономики и предпринимательства: дис. … докт. юрид. наук. – М.:
2005. – С. 221.

8.

Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 апрелдаги “Техник

жиҳатдан

тартибга

солиш

тўғрисида”ги

Қонуни

(https://lex.uz/docs/1474642)

9.

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги “Озиқ-овқат

маҳсулотининг

сифати

ва

хавфсизлиги

тўғрисида”ги

Қонуни

(https://lex.uz/docs/20326).

10.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги

“Товар

бозорларида

монополияга

қарши

тартибга

солишни

янада

такомиллаштириш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги

249-сон

қарори

(https://lex.uz/docs/3607952).

Библиографические ссылки

Богдан В.В. Частноправовые и публично-правовые начала регулирования защиты прав потребителей в России. // Политика и Общество. - 2014. - № 11. - C. 1404-1411. DOI: 10.7256/1812-8696.2014.11.13356

Голубничий А. И. Предпринимательская деятельность как объект правового регулирования: автореф… дис. …канд. юрид. наук. – М.: 2004. – С.22.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 сентябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5817-сон Фармони (https://lex.uz/docs/4508444)

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 1015-сон қарори (https://lex.uz/docs/4652861 )

Романовский С. В. Принцип сочетания частноправовых и публично-правовых интересов: дис. канд. юрид. наук. – М.: 2008. – С. 27.

Мамонтов В. В. Пределы государственного вмешательства в сферу частных интересов предпринимателя в целях защиты прав потребителей // Вестник Московского университета МВД России. 2011. – № 5. – С. 112.

Губин Е.П. Правовые проблемы государственного регулирования рыночной экономики и предпринимательства: дис. … докт. юрид. наук. – М.: 2005. – С. 221.

Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 23 апрелдаги «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни (https://lex.uz/docs/1474642)

Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августдаги «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (https://lex.uz/docs/20326)

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 мартдаги « Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 249-сон қарори (https://lex.uz/docs/3607952).