Жамият ва инновациялар –
Общество и инновации –
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
The system of training personnel in the irrigation and
melioration system: problems and prospects
Orif KHABIBULLAYEV
1
Tashkent Institute of Irrigation and Agricultural Mechanization Engineers
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received August 2021
Received in revised form
20 August 2021
Accepted 15 September 2021
Available online
11 October 2021
This article provides a brief overview of the wounds of water-
related civilization, the irrigation thinking formed under their
influence, the mechanization of neutrality, and the various
experienced organizations that promote television and the
organization of this economy at the initiative of the mayor. It also
provides a brief overview of the current educational process of
the institute and the ongoing reforms.
2181-1415/© 2021 in Science LLC.
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
agriculture,
irrigation and land
reclamation,
personnel,
water system,
reclamation equipment,
Tashkent Institute of
Irrigation and Agricultural
Land Reclamation
Engineers.
Ирригация ва мелиорация тизимида кадрлар тайёрлаш
тизими: муаммолари ва истиқболлари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
қишлоқ хўжалиги,
ирригация ва мелиорация,
кадрлар,
сув тизими,
мелиоратив техника,
Тошкент ирригация ва
қишлоқ хўжалигини
мелиорациялаш
муҳандислари институти.
Мазкур мақолада сув билан боғлиқ цивилизацион жара-
ёнлар, улар таъсирида шаклланган ирригацион тафаккур,
қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва мелиорация
бўйича асрий тажрибалар шакллангани ва бу ХХ аср бош-
ларида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини
мелиорациялаш муҳандислари институти ташкил этили-
шининг, етук ирригатор кадрларга булган эхтиёжни ошиши
асосий сабабларидан бири бўлгани ҳақида қисқача фикр
юритилган. Унда институтнинг бугунги ўқув-тарбия
жараёни ва амалга оширилаётган ислоҳотлари ҳақида ҳам
мухтасар маълумот берилган.
1
Independent researcher, Tashkent Institute of Irrigation and Agricultural Mechanization Engineers, Tashkent,
Uzbekistan.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
117
Система подготовки кадров в системе орошения и
мелиорации: проблемы и перспективы
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
сельское хозяйство,
ирригация и мелиорация,
персонал,
водная система,
методы мелиорации,
Ташкентский институт
инженеров ирригации и
мелиорации сельского
хозяйства.
В данной статье кратко дается представление об
основных причинах формирования связанных с водой
процессов
цивилизации,
ирригационном
мышлении,
сформировавшемся под их влиянием, формировании
многовековых экспериментов по управлению сельским
хозяйством и мелиорации, и это одна из главных причин
создания Ташкентского института инженеров ирригации и
мелиорации сельского хозяйства в начале его также
приводится краткая информация о текущем учебном
процессе и реформах, проводимых в институте.
КИРИШ
Жаҳон давлатларини ўрганар эканмиз, уларнинг ривожланишига асосий
сабабчи айнан билимли мутаҳасисслар эканлигини кўришимиз мумкин. Шу сабабли
мамлакатимиз барча тармоқларини сифатли, билимли, соғлом кадрлар билан
таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Кадрлар билан боғлиқ муаммоларни ечиш, уларни
доимо ўз соҳасига қизиқиш, садоқатини ошириб бориш, уларни қайта тайёрлаш
тизимларини такомиллаштириш Республикамиз қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида
олиб борилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан биридир.
Мустақилликка эришганимиздан сўнг барча сохада бўлгани каби, ирригация
тизимида хам кўплаб янгиликлар ва ўзгаришлар бўлди. Сабаби, мустамлака даврда
пахта сиёсати унимдор ерларни ва ирригация тизимини ишдан чиқазди. Табиийки,
бу жараён соҳани тушунадиган етук кадрлар эҳтиёжини юзага чиқарди. Бунинг
ечими эса албатта, бу масала олий таълим муассасаларининг гарданидаги вазифа
ҳисобланарди. Ана шундай олий таълим муассасаларидан бири Тошкент ирригация
қишлоқ хўжалигини мелиорациялаш муҳандислари институтидир.
Мамлакатимизнинг иқтисодиётининг қон томири бўлган – ирригация ва
мелиорация соҳасига ҳукуматимиз томонидан бу масалага алоҳида эътибор бериб
келинмоқда.
Ирригация ва мелиорация тизимида кадрлар тайёрлаш тизимининг босқич-
лари
Алоҳида таъкидлаш жоизки, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини
мелиорациялаш муҳандислари институтининг кеча ёки бугун ташкил топган
даргох эмас. Қишлоқ хўжалиги ва Ирригация ва мелиорация сохаси бўйича
Марказий Осиё мамлакатларида биринчи бўлиб Ўзбекистон заминида, Тошкент
шаҳрида ташкил этилган таълим масканидир. Сабаби ўша замоннинг ўзига хос
талаби ва давр тақазоси эди. Негаки, ХХ аср бошларига келиб, бутун минтақада ва
айниқса мамлакатимизда ирригация, мелиорация ва қишлоқ хўжалигини механиза-
циялаш доираси кенгайиб, бу борадаги ишларнинг аҳамияти ортиб бораётган эди.
Бу эса, ўз навбатида ушбу соҳа учун зарур бўлган етук кадрларни тайёрлаш
тизимини шакллантиришни заруратга айлантирган эди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
118
Шу билан бирга, минтақамизда ирригация, қишлоқ хўжалигини механиза-
циялаш ва мелиорация бўйича етук мутахасисларни тайёрлайдиган илк олий
таълим даргоҳи бўлган ушбу институтнинг юртимизда ташкил этилиши қадимдан
яратилган мустаҳкам тарихий асос ва асрий тажрибаларнинг ўзига хос натижаси
бўлгани шубҳасиз. Аслида бу, ушбу соҳада Ватанимиз ҳудудида қўшни юртлар учун
ҳам намуна бўладиган мустаҳкам тарихий асос ва асрий тажрибалар
шаклланганлигининг ёрқин ифодаси, аждодларнинг шу соҳрадаги бунёдкорлик
ишларининг ўзига хос мантиқий давоми ҳам бўлган эди.
Шу маънода 27.11.1934 йил СССР №5758 сонли қарори билан Ўрта Осиё
ирригация ва қишлоқ хужалигини механизациялаш мухандислари институти
ташкил этилди.
Бу жиҳатдан, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш
муқандислари институтини шакллантирган ХХ аср бошларидаги жамиятни
ўртаасрчилик иллатлари, маданий қолоқлик ва мустамлака зулмидан, хурофотдан
озод қилиш, халқни замонавий тараққиёт йўлига олиб чиқиш кўплаб алломалар
ҳаракатининг асосий мақсади эди.
Шунингдек, ўша даврда бундай ғояларни тарғиб этишга кўмаклашадиган
матбаачилик, ноширлик, илм-фан, адабиёт, маданият, маорифни миллий асосга
кўчиришга интилиш кучайди. Бу аснода дунёвий билимлар, жумладан ирригация,
қишлоқ хўжалиги ва мелиорация масалаларига ҳам эътибор берила бошланди.
ХХ аср бошларида мактабларга дунёвий дарсликларни кириб келиши барча
сохада шу жумладан, ирригаци сохасида хам дунёвий билимлар керак эканлигини
кўрсатди. Беҳбудийнинг “Мунтахаби жуғрофияи умумий” (“Қисқача умумий
география”), “Мадҳали жуғрофияи умроний” (“Аҳоли географиясига кириш”),
“Мухтасари жуғрофияи Русий” (“Русиянинг қисқача географияси”) сингари дарслик ва
ўқув қўлланмалари, Абдулла Авлонийнинг “Мактаб жуғрофияси”, “Ҳисоб масалалари”
дарсликлари ҳам миллий педагогик фикр тараққиёти, жумладан ирригация,
мелиорация масалаларини ўрганиш тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Ушбу китоблар ва ўша даврда чоп этилла бошланган журналллар ва
гезеталарда, бошқа кўплаб маслалар қатори мамлакатимизда сувдан фойдаланиш
ва сув ресурсларига муносабатни янада яхшилаш, қишлоқ хўжалигини
механизациялашни замон талаблари даражасига кўтариш мавзуларига ҳам алоҳида
аҳамият қаратилган. ХХ аср арафаси ва унинг илк йилларида жадидлар ташкил
этган мактаблар сал кейинроқ юртимизда олий таълим даргоҳларини яратиш учун
муайян асос бўлди, бунинг учун зарур имконият яратди, дейиш мумкин.
Ўз навбатида, буларнинг барчаси 1920 йил 7 сентябрда собиқ шўролар
ҳукумати томонидан Тошкент шаҳрида Туркистон давлат университетини (ТДУни)
ташкил этиш ҳақидаги қарор қабул қилиниши учун муҳим туртки бўлганидан
далолат беради. Ўша давр шароити ва талабларига мос йирик олий ўқув юрти
ҳисобланган ТДУ таркибида мавжуд бўлган 8 факультет орасида қишлоқ хўжалиги
ва техника факультетлари фаолият кўрсатгани эса, сал кейинроқ ТИҚХММИ
шаклланиши учун муҳим аҳамиятга эга бўлгани шубҳасиз.
Институтда илмий, техникавий, ўқув ва бошқа йўналишлар шаклланишида ўша
давр ректорларидан А.М. Алибеков (1934–1938), Н.А. Степанов (1938–1940),
Х.К. Комилов (1940–1942), В.В. Винокур (1942–1943 й.), И.И. Грибанов (1943–1946 й.)лар-
нинг ташкилотчилиги муҳим рол ўйнаган.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
119
Таъкидлаш жоизки, ушбу раҳбарлар билан бирга машҳур тупроқшунос олим
А.И. Димо,
профессор
В.Д. Журин,
Е.П. Залесский,
Ф.П. Моргуненков,
В.Ф. Булаевский, биринчи аёл-ирригатор, доцент Т.А. Колпакова, академик
Қори Ниёзий, Н.С. Хурусталев, Д.С. Топорнин, Н.И. Лебеденский, К.Ф. Жувал,
Г.М. Сваричевский, М.Я. Громов, Б.Х. Шлегел, Л.И. Иванов ва бошқа қатор олимлар-
нинг хизматлари катта бўлди.
Иккинчи жаҳон урушининг якунланиши халқимизнинг тинч меҳнат қучоғига
кириб боришга имконият туғдирди. Бу даврда Ўзбекистонда пахта хомашёси ишлаб
чиқаришни урушгача бўлган даражасига етказиш учун тинимсиз иш олиб борилди.
Халқ хўжалиги талабига биноан ТИҚХММИда 1946 йилда иккита янги факультет
очилди: Гидромелиорация ишларини механизациялаштириш ва Гидроэнергетика
факультетлари.
Ўтган асрнинг 50–60 йиллари нафақат институт, балки бутун Ўзбекистон
ирригацияси, қишлоқ ва сув хўжалиги муҳим бўлган ушбу даврда Мирзачўлни
ўзлаштириш муаммолари билан боғлиқ кенг илмий доиралар мелиоратор олимлар
эътиборини ўзига тортди ва бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
1960 йилларда хориж мамлакатлари учун мутахассислар тайёрлаш сезиларли
даражада кенгайтирилди. Институтнинг турли факультетларида Осиё, Африка ва
Лотин Америкасининг кўплаб мамлакатидан фуқаролар таҳсил ола бошлади.
1961 йилда институтда хорижий мамлакатлар учун фан номзодлари тайёрлаш
йўлга қўйилди. 1963 йилдан бошлаб институтда ҳар йили қишлоқ хўжалигини
механизациялаш ва мелиорация муаммолари бўйича БМТ стипендиатлари учун
халқаро семинарлар ўтказила бошлади. Бу анжуманларда Руминия, Миср, Эрон,
Ҳиндистон, Покистон, Эфиопия, Греция ва бошқа мамлакатлардан мутахассислар
иштирок этган.
1970-1980 йиллар институт учун унинг янада ривожланиш ва кучайиш даври
бўлди. Янги ўқув-лаборатория ва ётоқхона бинолари қурилиши авж олди, ўқув-
тажриба хўжалигида ишлаб чиқариш сув хўжалиги, турар-жой ва ўқув объектлари
катта қурилиши бошланди. 1970 йилга келиб институт томонидан жами
11,5 мингта қишлоқ ва сув хўжалиги муҳандислари тайёрланди. Бундан ташқари,
саккизинчи беш йиллик давомида малака ошириш факультетида 1600 мутахассис
қайта тайёрлашдан ўтди.
1970 йилда институтнинг 137 нафар педагог ва ходимлари “Фидокорона
меҳнатлари учун” медали билан тақдирланди. ХТ-1,2 пахта териш машинаси
яратганлик ва ишлаб чиқаришга жорий қилганлик учун институтнинг собиқ
битирувчилари А. Приходько ва П.Глазатов 1967 йил Ленин мукофоти билан
тақдирланган. Институтнинг кўп минг кишилик жамоаси Иттифоқ Олий Кенгаши
Президиумининг 1971 йил 26 январдаги қарори билан Меҳнат Қизил Байроқ
ордени билан тақдирланди. Институтнинг кўплаб олимлари меҳнати муносиб
тақдирланган. Ўзбекистон ССР ФА академиги, институт олий математика кафе-
драси мудири Т. Қори-Ниёзийга 1967 йил Иттифоқ Меҳнат Қаҳрамони унвони
берилди, доцент А. Аскаровга, олий геодезия ва аэрофотогеодезия кафедраси
мудири, профессор М. Масловга, қишлоқ хўжалик машиналари кафедраси мудири,
доцент В. Лазуновга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, сиёсий
иқтисод кафедраси мудири, профессор Г. Ризаевга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган
фан арбоби, қишлоқ хўжалик корхоналарини ташкил қилиш ва иқтисодиёт
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
120
кафедраси доценти Т. Старцевга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи”
унвони берилди. Ўзбекистон ССР Фанлар академияси мухбир-аъзоси, профессор
Г. Кошевников ва ўқув-тажриба хўжалиги ишчиси У.Тошматов Меҳнат Қизил
Байроқ ордени билан, профессор П. Татур, доцентлар Н. Иноятов ва Р. Каримов,
ўқув-тажриба хўжалиги ишчиси Р.Ибраева “Ҳурмат Белгиси” ордени билан, доцент
Д. Мавлонова “Фидокорона меҳнатлари учун” медали билан мукофотланди.
Институт педагогларининг сифат таркиби ҳам тўхтовсиз ўсиб ва яхшиланиб
борди. У 1978 йил 798 кишидан 1988 йилда 894 кишигача ўсди, уларнинг қаторида
23 та профессор, 346 та фан номзоди ва доцент бор эди.
Институтнинг профессор-ўқитувчилар таркиби жамоат ташкилотлари билан
биргаликда талабаларнинг сифат таркибини яхшилаш бўйича изчил ишларни
амалга оширди. Бу қишлоқ ёшлари вакиллари сонининг 1980 йил 1487 кишидан
1983 йил 1565 кишигача, ишлаб чиқаришда иш стажига эга бўлганларнинг –
189 кишидан 443 кишигача, колхоз, совхоз, қурилиш ва саноат корхоналарининг
йўлланмалари бўйича – 229 кишидан 802 кишигача ўсиш имкониятини яратди.
Мустақиллик йилларида ТИҚХММИнинг ирригатор кадрлар тайёрлашдаги
ўрни
1980–1990 йиллар давомида институтнинг Ш. Мирзиёев, Х. Хайруллаев,
Ю. Осадчий раҳбарлик қилган ташкилотлари унумли иш олиб борди ва самарали
натижаларга эришди. Улар ўз фаолияти билан таълим-тарбия жараёнини ташкил
қилиш усулллари ва шаклларини такомиллаштиришга хизмат қилдилар.
1990 йил бошларига келиб институтдаги 50 та кафедрада 544 нафар
профессор-ўқитувчи ва илмий ходимлар фаолият олиб борар эдилар. Улардан
40 нафари фан докторлари ва профессорлар 376 нафари фан номзодлари ва
доцентлар, 4 нафари “Ўзбекистон хизмат кўрсатган фан ва техника арбоблари”,
20 нафари хизмат кўрсатган ирригатор, механизатор, ер тузувчи, ҳалқ таълим ва
маданият ходими деган фахрий унвонлар соҳиблари эди.
Ушбу даврда институтда ўқув жараёнини давлат тилида ташкил этишга
эришилди, икки босқичли (бакалавриатура ва магистратура) таълим тизимига
ўтилди, ўқитиладиган фанлар дастурларининг янги авлоди яратилди. Институт
жамоаси томонидан «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни муваффақиятли,
сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасини
салоҳиятли, рақобатбардош кадрлар билан таъминлаш, ахборот базаларини янада
мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратилди.
Истиқлол йилларида институт ходимлари юксак муваффақиятларни қўлга
киритдилар, мустақил Ўзбекистон республикасининг иқтисодий, илмий- техник
ўсишига муайян ҳисса қўшдилар. Бу даврда институтнинг моддий-техника ва ўқув
базаси янада мустаҳкамланди, мутахассислар тайёрлаш услублари ўзлаштирилди
профессор-ўқитувчилар тизимининг ҳамда талабаларнинг маданий-маиший
шароити яхшиланди. Ўқув фаолияти ва лабораториялар учун зарур бўлган тўққиз
қаватли бино қурилиб, ишга туширилди, 21400 ўринли беш ётоқхона, 221 хонали
тўртта яшаш уйлари, 500 киши овқатланадиган ошхоналар қурилди.
Институтни
янада
тараққий
эттиришда
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2017 йил 27 майдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун
муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3003-сонли Қарори асосида Тошкент ирригация ва
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
121
мелиорация институти негизида ТИҚХММИнинг ташкил этилишидан бошланди.
Президент қарорига мувофиқ аграр соҳани салоҳиятли, рақобатбардош кадрлар
билан таъминлаш, ахборот базаларини янада мустаҳкамлаш, ўқув-тарбия, ўқув-
тажриба жараёнини дала майдонлари (полигонлар)да, хўжаликларда, корхона-
ларда ўтказиш, ўқув жараёнини илғор педагогик ехнологиялар билан тўла
таъминлаш, узлуксиз таълим тизимини жаҳон ахборот тармоғига уланадиган
компьютер ахборот тармоғи билан тўлиқ қамраб олишни ва бошқа талабларни
сифатли бажарилишини таъминлаш институт профессор-ўқитувчилари ва
ходимларининг асосий вазифалари бири бўлиб қолди.
Институтнинг “Мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналишлари бўйича 2017–2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси
дастури” ишлаб чиқилган. Ҳаракатлар стратегияси дастури ТИҚХММИнинг ўқув,
ўқув-услубий, маънавий-маърифий, илмий ва илмий педагогик кадрларни
тайёрлаш, халқаро алоқалар ва жамоатчилик ишларини ривожлантириш, яъни
республикамизда ер ва сув ресурслари, гидротехника ва сув хўжалиги иншоотлари
ҳамда мелиоратив ва қишлоқ хўжалиги машиналардан самарали фойдаланишни,
иқтисодий барқарор, тараққиёт ва хавфсизликни таъминловчи баркамол, етук ва
кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш
бўйича стратегик вазифаларини амалга оширишга хизмат қилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрел-
даги “Олий таълим тизимини тубдан ривожлантириш чора-тадбирлари тўғри-
сида”ги 2909-сонли ва 2017 йил 24 майдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари
учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3003-сонли қарорларига асосан, Тошкент ирри-
гация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтини
2030 йилгача истиқболли ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилган ва у амалга
оширилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Тошкент ирригация ва
қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтида кадрлар тайёр-
лаш ва мутахассислар малакасини ошириш ҳамда ўқув муассасалари билан сув
хўжалиги ташкилотлари ўртасидаги алоқа тизимини такомиллаштириш бўйича
белгиланган чора-тадбирлар тўғрисида” Дастур тасдиқланган. Мазкур дастурлар
(ҳар йили 2012, 2013, 2014–2017 йиллар учун) асосида сув хўжалиги ташкилотлари
ва институт ўртасида таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси яхши йўлга
қуйилган (Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2012, 2013, 2014, 2015–2017 йиллар
учун тасдиқланган Дастурлари илова қилинади). Жорий ўқув йилида сув хўжалиги
бўйича корхона ва ташкилотларнинг етакчи мутахассислари ва раҳбарлари жорий
ўқув йилида талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун 44 та “Муаммоли маъруза”
қилинган.
Кадрлар билан ишлаш Ирригация ва мелиорация тараккиётини режалаш-
тириш ва башорат килиш, water system (сув тизими) корхоналарини ташкил этиш
ва бошкаришдан иборатдир. Ирригация ва мелиорация тизимида кадрларининг
сонини аниклаш, уларни тайёрлаш ва таксимлаш, мехнат топширикларини
Ирригация ва мелиорация соҳасидаги ишлаб чикариши режасининг бошка бўлим-
лари билан боғлаш учун кадрларни таснифлаш алохида ахамиятга эга.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда Ирригация ва мелиорация соҳасида
кадрлар таркиби ва тузилмаси микдор ва сифат жихатидан сезиларли даражада
ўзгарди. Ирригация ва мелиорация соҳаси ташкилот ва корхоналар хизмат
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
122
кўрсатувчи муҳандис-техник ҳамда ишчи ходимларга бўлган зарурий талаб кўп
омиллар орқали аниқланади. Яъни, Ирригация ва мелиорация тизими ташки-
лотлари Ирригация ва мелиорация соҳаси мутахассисларининг касбий маҳорати
қатор омилларга боғлиқ. Ирригация ва мелиорация тизимидаги алоҳида
хусусиятларга эга бўлган қатор касб эгалари: менежерлар, иқтисодчилар, диспет-
черлар, каналнинг техник ҳолатини кузатиш бўйича техниклар, канал назорат-
чилари, ростловчилар, аккумуляторчилар, трансформатор ўзакларини йиғувчилар,
трансформатор ғалтагини ўровчилар ва ҳ.к. иқтисодий-ижтимоий ва техник хизмат
кўрсатиш билан боғлиқ муҳим вазифаларни амалга оширишади.
Мазкур соҳани ривожлантиришда меъёрий-ҳуқуқий асос сифатида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 февралдаги “Қишлоқ ва сув
хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштиришга доир ташкилий
чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ–5330-сон фармонида ҳам Ирригация ва мелиорация
соҳасидаги ўзгаришларга алоҳида тўхталиб ўтилган ва фармонда тизимни
яхшилаш бўйича бир қанча кўрсатмалар берилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги
“Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш
тўғрисида”ги ПҚ–3672-сон, шуниндек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 24 майдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-теҳник
кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари
тўғрисида” ПҚ-3003-сон қарорларини келтиришимиз ўринлидир. Мазкур қарор ва
фармонларда Ирригация ва мелиорация соҳаси ҳамда кадрлар масаласи соҳа
ривожи учун нақадар муҳим эканлигини, уларга эътибор келажакка эътибор
эканлигини қайд этиш мумкин.
2017–2021 йилларда “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган вазифалардан келиб чиқиб сув
хўжалиги тизимини тубдан ислоҳ қилиш, тармоқни модернизация қилиш ва
инновацион ривожлантириш, ирригация ва мелиорацияда ходимларни тайёрлаш
бўйича муҳим вазифалар белгиланган. Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатмоқдаки,
ирригация ва мелиорация соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўнилишларидан
бири, бошқарув ва техник хизмат кўрсатувчи ходимларнинг илмий салоҳиятини
тубдан янгилаш ҳисобланади.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, мамлакат иқтисодиётининг асосий
соҳаси бўлган сув хўжалиги тизимини ривожлантиришни соҳа ходимларнинг
етарли даражадаги салоҳиятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Ушбу кўрсаткичлардан
шуни ҳулоса қилишимиз мумкинки, бугунги кунда республикамизда сув хўжалиги
тизимидаги ходимларни таёрлашнинг ҳамда ишлаб чиқаришдаги ўрнининг
нақадар муҳим аҳамият касб этишини баён этишини кўришимиз мумкин.
Хусусан, Республикамизга малакали мутахассис кадрлар етиштириб беришда
Тошкент ирригация ва мелиорация институтини ўрнини ҳам айтиб ўтиш жоиз.
Институтда аграр соҳа мутахассислари тайёрланиб, улар Республикамизнинг барча
худудларида ўз ўринларини топиб ўз соҳалари бўйича фаолият олиб бормоқдалар.
Бу борада уларни касб ахлоқи ҳақида тўхталиб ўтилар экан, талабаларни ўқитишда
уларнинг маълум касбий қоидаларини ўзига хос томонларини кўрсатиб ўтиш
ўринлидир.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
123
Ушбу расмдан (1-расм) шуни кўришмиз мумкинки, республикамизда
ирригация ва мелиорация тизимида ишлаётган ходимлар сони қатор давлатларга
қараганда юқори кўрсаткичга эга( Қозоғистон Республикасига қараганда 70%,
Украина Республикасига қараганда 35%, Тожикистон Республикасига қараганда
қарийб 76%га кўп).
Ҳудудлар бўйича Ирригация ва мелиорация соҳасида кадрларга бўлган
йиллик эҳтиёж. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигии ҳамда
бошқа тегишли корхона ва ташкилотларнинг йўналишлар бўйича кадрларга бўлган
эҳтиёжи жами 4672 нафарни ташкил этган
Хулоса ўринида шуни таъкидлаш жоизки, Тошкент ирригация ва қишлоқ
хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини ташкил топиши албатта
қишлоқ хўжалигида етук, салохиятли, керакли мутахассисларнинг етишиб чиқи-
шига шароит яратиб берди.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
124
Биринчидан, ирригация ва мелиорация соҳасида замонавий қишлоқ хўжалиги
ва мелиоратив техникаси, машина ва механизмлари, сув тежайдиган
технологияларни кенг қўллаш ва жорий этиш бўйича стратегик вазифаларни
самарали ечишга қодир.
Иккинчидан, ирригация ва мелиорация соҳасида юқори малакали, талаб
юқори бўлган муҳандис-техник кадрларни тайёрлашда илғор халқаро тажрибани
ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш ва модернизация
қилишнинг стратегик вазифаларини ҳисобга олган ҳолда, ирригация ва мелио-
рация соҳасининг муҳандис-техник йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича
давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари, илмий-методик
адабиётларини ишлаб чиқиш ҳамда замонавий техника ва технологияларни жорий
этиш ҳисобига ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини
механизациялаш даражасини ошириш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив
ҳолатини яхшилашга оид илмий-техник вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган
амалий ва инновацион илмий изланишлар ва ишланмаларни олиб бориш,
талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва битирувчиларни ишга
жойлаштиришда тармоқ корхоналари билан ҳамкорлик қилиш муҳим аҳамият касб
этади.
Учинчидан, ёш, билимдон талаба ёшларимизни эришаётган ютуқ ва натижа-
ларидан кўришимиз мумкинки Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механи-
зациялаш муқандислари институти томонидан мунтазам равишда рағбатлантириб
бориш талаб этилади.
Тўртинчидан, сув ресурсларининг тақчиллиги тобора ортиб бораётган-
лигини инобатга олган ҳолда Марказий Осиёдаги трансчегаравий дарёлар
сувларидан оқилона фойдаланиш, мавжуд йирик гидроиншоотларнинг техник
ҳолати самарадорлигини яхшилаш, хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг атроф-
муҳит ҳамда аҳоли ҳаётига салбий таъсирини камайтиришга йўналтирилган беш
томонлама шартномалар тузиш ва уларни амалда қўллаш;
Бешинчидан, сув ҳаёт манбаи эканини эътиборда тутиб, бугунги кунда унинг
захираларидан оқилона ва самарали фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда
томчилатиб суғориш усулини барча минтақа мамлакатларининг қишлоқ хўжалиги
соҳасига жорий этиш мақсадида нуфузли халқаро ташкилотлар ташаббуси остида
ўзаро келишувлар ишлаб чиқиш ва имзолаш;
Олтинчидан, ичимлик суви танқислигининг олдини олиш ва у билан боғлиқ
бўлган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда бартараф этиш бўйича
Марказий Осиё мамлакатлари ишчи комиссиясини ташкил қилиш ва унинг
фаолиятини йўлга қўйиш зарур деб ҳисоблаймиз.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Умурзаков Ў, Назаров Қ., Хамидов Х. Етук кадрлар тайёрлаш маскани. –
Тошкент, 2019. – Б. 34.
2.
Комарницкий З.М. Справочно статистический матреал о деятельности
института с 1934 по 1984 год. – Ташкент 1984.
3.
Хатамова Р. Етук ирригатор кадрлар тайёрлаш тизиминин такомиллашуви:
муаммолари ва истиқболлари. (ТИҚХММИ мисолида) “Қишлоқ ва сув хўжалигининг
замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XIX – ёш олимлар, магистрантлар
ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани. Тошкент – 2020 йил,
14–15 май. – Б. 745.
Жамият ва инновациялар – Общество и инновации – Society and innovations
Special Issue – 9 (2021) / ISSN 2181-1415
125
4.
Умурзаков Ў, Назаров Қ., Хамидов Х. Етук кадрлар тайёрлаш маскани. –
Тошкент, 2019. – Б. 36.
5.
Умурзаков Ў, Назаров Қ., Хамидов Х. Етук кадрлар тайёрлаш маскани. –
Тошкент, 2019. – Б. 37.
6.
Хатамова Р. Етук ирригатор кадрлар тайёрлаш тизиминин такомиллашуви:
муаммолари ва истиқболлари. (ТИҚХММИ мисолида) “Қишлоқ ва сув хўжалигининг
замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XIX – ёш олимлар, магистрантлар
ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани. Тошкент – 2020 йил,
14–15 май. – Б. 746.
7.
Низомов А. Сув таъминоти тарихида қадимги гидротехник иншоотларнинг
тутган ўрни // Ўрта Осиёнинг маданий мероси тўпламида. – Тошкент: ЎзМУ, 2002. –
Б. 23.
8.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 майдаги “Қишлоқ
ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини
тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3003-сонли Қарори,
http://www.lex.uz/docs/3222090.
9.
Бердимуродов А., Искандаров Ҳ. Ирригация ва мелиорация тизимида
кадрлар муаоммоси. ТИҚХММИ “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий
муаммолари” мавзусидаги анъанавий XIX – ёш олимлар, магистрантлар ва
иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани. Тошкент – 2020 йил, 14–15 май
– Б. 724.
10.
Хатамова Р.З. Хусанбаева Н. Ўзбекистонда Мустақиллик йилларида
муҳандис ирригатор кадрлар тайёрлаш босқичлари. “Қишлоқ ва сув хўжалигининг
замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XX – ёш олимлар, магистрантлар
ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани. Тошкент – 2021 йил – Б. 78.
11.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги
“Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш
тўғрисида”ги ПҚ–3672-сон.
12.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ ва сув хўжалиги
тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017- йил 24 май, ПҚ–3003 сонли
13.
Эргашев У.Б. Ўзбекистонда ирригация ривожининг долзарблиги. “Қишлоқ
ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XX – ёш
олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжумани.
Тошкент – 2021 йил – Б. 163.
